Абон отаси Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Ким тонг отганда "БИСМИЛЛААҲИЛЛАЗИИ ЛАА ЯДУРРУ МАЪАСМИҲИИ ШАЙЪУН ФИЛ АРДИ ВА ЛАА ФИС САМААИ ВА ҲУВАС САМИЪУЛ ЪАЛИИМ",- деб уч марта айтса, кечгача унга тўсатдан бало келмайди. Ким кеч кирганда ушбу дуони уч марта айтса, тонгача тўсатдан бало келмайди».
Дуонинг маъноси: “Унинг исми билан ерда ва осмонда бирон нарса зарар қила олмайдиган Аллоҳ (номи) билан (бошлайман). У Зот эшитувчи ва кўрувчидир”.
Хулоса: Бу дуони ёд олинг ва ҳар куни уни зикр қилиб юринг!👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Луқмони ҳакимнинг ҳикматларидан:
-- Эй болам! Ким тоқатидан юқори нарсани кўтарса, ожиз қолади.
– Ким ўзига бино қўйиб, ўзидан кетса, ҳалок бўлади.
– Ким одамларга такаббурлик қилса, хор бўлади.
– Ким маслаҳат қилмаса, надомат чекади.
– Ким уламолар билан бирга ўтирса, илм ҳосил қилади.
– Кимнинг сўзи озайса, омонда бўлади.👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
#ТАБРИК
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва борокатуҳ!
Азизлар, Барчамизга ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БУЛСИН! Аллоҳим бу кунни барчамизга хайрли қилиб бу кунда яхшиликларга тавфиқ беришини сўраб қоламиз.
Бу кунда, Пайғамбармиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган чин Муҳаббатимизни исботлаб, Салавотни кўп айтайлик!
«Аллоҳумма солли ва саллим аъла Набиййина Муҳаммад»
Бу улуғ кун барокоти, файзи, нури хонадонингизга ёғилсин. Барча ибодатларимизни Аллох қабул этсин Жума кунингиз хайрли ва қувончга тўла бўлсин.
Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Психологик таҳлил
1. Агар инсон оддий нарсаларга ҳам кулаверса демак, у жуда ёлғиз.
2. Агар одам жуда кўп ухласа демак, у ғамгин.
3. Агар инсон тез, лекин кам гапирса демак у ниманидир яширмоқда.
4. Агар инсон жуда кўп миқдорда ва тартибсиз равишда овқат еса билингки унда стресс бор.
5. Агар кимдир йиғлаб ўз ғамини чиқара олмаса у жудаям кучсиз.
6. Агар инсон кичик нарсаларга ҳам йиғласа, у айбсиз ва юмшоқкўнгилдир.
7. Агар инсон кичик ва арзимас нарсаларга ҳам жахл қилса, демак бу инсоннинг мухаббатга мухтожлигини билдиради.👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
#Диққат диққат Жигар касалликларида ечим топилди.
Гепатит А;Б;C
Гепатит-сариқ касал
Жигарни ёғ босиши
Сурункали Гепатит каби жиддий касалликларда энди 5-кундаёқ ижобий ўзгариш сезиш мумкин.
Жигар церрозини олдини олиш ва жигар касалликларида ечим топиш учун қуйидаги ҳаволага ҳозироқ босинг👈
«АЛЛОҲ ЗИКРИ БИЛАН ИНСОНДАГИ ҒАМ КЕТАДИ»
⚪️ Дунёдаги ғам-қайғу Аллоҳ зикрини унутиш миқдорича бўлади. Ким ҳузур-ҳаловат, хотиржамлик ва саодатнинг бардавом бўлишини хоҳласа, Аллоҳ зикрини кўпайтириб, шу йўлда давом этсин. Кимга ғам ва ташвиш пешма-пеш келаётган бўлса, қул фақат ўз нафсини айбласин, бу унинг Аллоҳ зикрини унутганининг бир жазосидир.
«Ўксинма» китобидан.👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Тавба қилганнинг уч аломати бор:
1. Ҳаромдан сақланади.
2. Илм талаб қилишга интилади.
3. Сут кўкракка қайтмагани каби гуноҳга қайтмайди.
Тавба — қайтиш, воз кечишдир. Ёмондан қайтиб яхшига эришишдир. Гуноҳни асло такрорламасликдир. Яхшига эришиш учун ёмондан воз кечиш лозим. Яхшига эришишни хоҳлаган кимса яхши нима эканини билиши шарт. Бунинг учун илм керак.👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
🎉 Bitta fandan imtihon va siz talabasiz!
Samarqandda joylashgan Yapon Xalqaro Universtitetida o’qish istagida bo’lgan abituriyentlar faqatgina ingliz tilidan imtihon topshirib nufuzli oliygoh talabasi bo’lishlari mumkin.
😎 Bu hali hammasi emas, JIU o’z talabalari uchun 80 foizgacha grant yutish, ta’limni Yaponiyada davom ettirish, AQShda ishlash va sayohat qilish imkoniyatini taqdim etadi.
Batafsil ma’lumot olish uchun:
👉 https://jiuuz.info/sofib
Telegram | Facebook
АЁЛИНГИЗНИ ХЎРЛАМАНГ!
Аёлингизни хўрламанг. Уни таҳқирлашингиз қалби ва ақлида чуқур из қолдиради. Аёлингиз тили билан кечирса ҳам қалби билан кечира олмайдиган энг хатарли ҳақорат – қалби ғалаёнга тўлганда унга озор беришингиз, сўкишингиз, ота-онасини пастга уришингиз ёки шаънини ерга уришингиздир.
Аёлингизга яхши муомала қилинг, ундан ҳам яхши муомала кўрасиз. Уни ўзингиздан ҳам устун кўришингизни, уни бахтли қилишга уринишингизни унга билдиринг. Унинг соғлиғига эътиборли эканингизни айтинг. Агар бетоб бўлиб қолса, имконингиз етканича борингизни қурбон қилишга тайёр эканингизни билсин.
Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад.
«Оила — саодат маскани». 👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Онанинг учта устун фазилати
____
🎙 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
#Ҳикмат
Намоз диннинг устунидир. Унда ўнта хислат бор:
⚜️ 1. Юзни зийнатлайди.
⚜️ 2. Қалбни нурлантиради.
⚜️ 3. Баданни роҳатлантиради.
⚜️ 4. Қабрда йўлдош бўлади.
⚜️ 5. Раҳмат туширади.
⚜️ 6. Осмонга калит бўлади.
⚜️ 7. Мейзон (қиёматдаги амаллар тарозуси)ни оғирлаштиради.
⚜️ 8. Робни рози этади.
⚜️ 9. Жаннатнинг қийматини қўлга киритади.
⚜️ 10. Дўзахдан тўсиқ бўлади.
Ким намозни қоим қилса, динни қоим қилибди. Ким намозни тарк қилса, динни бузибди.👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤ
- Болам, ҳар тонг соғлигингнинг закотини беришни унутма!
- Соғликнинг закоти нима, бобо?
- Соғликнинг закоти бу, беморлар ҳаққига дуо қилмоғингдир, болам.
–Аллоҳ барча беморларга комил шифо, қийинчиликда қолганларга енгиллик берсин, Амин!👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Эркаклар ўқисин
•Агар сиз ишлайдиган аёлни танлаган бўлсангиз, у уй ишларини ҳамиша ҳам тахт тиндириб қўя олмаслигига тайёр туринг.
•Агар сиз тўлиқ сиз ва рўзғорингиз ҳақида қайғуриши керак бўлган аёлни танлаган бўлсангиз, у пул топа олмаслигини ҳам қабул қилинг.
•Агар сиз итоаткор аёлни танласангиз, ҳамма масъулият сизнинг зиммангизда эканини ҳис қилинг.
•Жасур аёл билан яшашга қарор қилган бўлсангиз, у ҳамиша ҳам юмшоқ бўла олмаслигига ва ўзининг мустақил фикрига эга эканлигига кўникинг.
•Агар чиройли аёл билан яшамоқчи бўлсангиз, харажатларини ҳам кўтаринг.
#Мулоҳаза 👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
• Агар мусулмонлар динларини англамоқчи бўлишса Қуръонларини хатм учун эмас, уйғониш учун тиловат қилишсин! Ўликлар учун эмас, тириклар учун ўқишсин!
• Тажвидини эмас, ақлга хитобини ўрганишсин! Фақат ёдлашнинг ўзи билан тўхтаб қолишмасин!
• Мусулмонларнинг йўлбошчи ва намуналари бўлган зотнинг хулқлари Қуръон эди.
• Ҳақиқий муаммомиз ахлоқ бўлган бугунги кунда, у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқларига эргашмаймизми?
©️ Доктор Салоҳиддин Куфтаро
👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Жума намозидан кейинги ишларда кўпроқ барака бор экан
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣
🗣 UZTELECOM дан арзон Интернет 1 MB = 1.43 сўмгача
🟡 Энг сўнгги USSD кодларни сақлаб олинг!
✅ Мегабайтларни бир кнопка босиш орқали қўлга киритинг!!!
🌐 Керакли тўпламни харид қилинг: (нархлари юқорида расмда кўрсатилган)👇
✅ Ҳаётингиз давомида бирор кишига зулм қилманг!
✅ Агар сиз ота бўлсангиз,болаларингизга зулм қилманг!
✅ Борди-ю сиз раҳбар бўлсангиз, қўл остидагиларингизга зулм қилманг!
✅ Катта бўлсангиз, кичикларга зулм қилманг!
muslimaatuz👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
НАСИҲАТ
Уч нарсани то улар ҳақида сўраб билмагунингизча олманг:
- Асални, динни, хотинни.
Уч нарсадан қутилмагунингизча роҳат топмайсиз:
- Васваса, қарз, ёмон ҳамроҳ.
Учта кимса билан ҳамсуҳбат бўлишдан сақланинг:
- Аҳмоқ, тортишувчи, эркаклиги йўқ кимса.
Учта кимсанинг гапини эшитманг:
- Каззоб, чақимчи, ёлғон гувоҳлик берувчи кимса.
Учта кимса билан бирга ўтирманг:
- Ҳасадгўй, кўзи бор, ота-онага оқ бўлган кимса.
Учта кишининг фикрига қўшилинг:
- Намозига пайдам бўлган, сахий, ота-онасини рози қилган киши.👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Ҳасталик ҳам Роббимдан бир неъмат.
Гуноҳларимизга каффорат
Фиръавннинг умри мобайнида ҳеч қаери оғримаган экан…на боши, на тиши…ҳеч қаери!
Аллоҳ таъоло Ўзи суймаган бандасига ҳатто дард ҳам бермас экан…
Ҳасталик нима ўзи?…
У - нақадар ожиз эканимизни эсга солиб турувчи бир хабардир…Туғёнга кетиб қолмаслигимиз учун, ҳар он Роббимизга муҳтож эканимизни ҳис қилишимиз учун…
Дардини бергувчи ҳам, шифосини бергувчи ҳам Ўзи…
Бизнинг ишимиз эса - ҳасталик етканда исён қилмаслик, қисматга рози бўлишдир…
Ҳар дард чекканимизда, истиғфор айтиб, Ўзидан шифо сўраб, дуолар қилиб, гуноҳларимиз тўкилиб, покланиб олиш насиб этсин.👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Майкл Жексон 150 йил яшамоқчи эди. Ҳар куни 12 шифокор сочидан тирноғигача таҳлил қилиб туришар, ҳаттоки ётоқхонасидаги кислород даражаси ухлаганда, дам олганда алоҳида назорат қилиб турилар эди. Бироқ, 50 ёшида юраги уришдан тўхтади, атрофидаги шифокорларнинг қўлидан ҳеч нарса келмади.
Қанча яшаш бизнинг қўлимизда эмас. Аллоҳ, она қорнидалигимиздаёқ умримизни битиб қўйган. Шунинг учун Аллоҳдан умр эмас, икки дунё саодатига етаклайдиган амал сўранг!
#Тафаккур 👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Ланд Круизер керакми?
Унда шу йигитни эшитинг:
«Сенга хам меникидек 200 минг долларлик Ланд Круизер керакми? Олмотада шаҳрининг яхши туманидан уй, оборотида 15-20 миллион доллар пули бор бизнес керакми? Кел, сен менинг бойликларимни ол, сен эса менга соғлиғингни бер...»
Хўш, алиштирасизми?
IkromSharif👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Ўтириб сув ичаётганингизда жисмингиздан зарарли моддалар чиқиб кетар экан. Шуларнинг қаторида буйрак тошлари хам ташқарига хайдалар экан.
Сувни уч марта бўлиб-бўлиб ичаётганингизда эса, хар сафар тўхтаб, нафас олганингизда, хаводан кислород олиб, бу билан тананингизга инсулин юборар экансиз. Инсулин эса тана қандли диабет касаллиги билан оғришининг олдини олади.
Бу кўпчилик амал қилмайдиган биргина суннатнинг фойдаси. Агар бутун умримизни Қуръон ва суннатга мувофиқ қурганимизда эди, икки дунё саодатига етишган бўлар эдик...
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
✅ ЖУМА ТАБРИГИ ВА ДИНИЙ МАСАЛАЛАРНИ ТАРҚАТИШ АТРОФИДАГИ ГАП-СЎЗЛАРГА МУНОСАБАТ
❗️Ижтимоий тармоқларда “жума табриги”, “Қуръони карим оятлари”, “Пайғамбар алайҳиссалом ҳадислари”, юртимиз уламолари ва имом-домлаларининг мавъизаларини тарқатиш гўёки мумкин эмас, деган мазмундаги асоссиз хабарлар кенг тарқатилмоқда.
❗️Шунингдек, юртимиздаги расмий диний сайт ва ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни мутолаа қилиш ёки улашиш жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида ҳам ваҳима уйғотувчи ёлғон хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
🗣Таъкидлаш керакки, ижтимоий тармоқларда аҳоли орасида саросимага солувчи шундай нотўғри хабарлар тарқатиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик келтириб чиқаради.
📘 2021 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунига асосан, эътиқод эркинлиги кафолатланган. Шунга кўра, фуқаролар динга эътиқод қилиш, диний расм-русумлар ва маросимларни ўтказиш ҳамда ўз динининг таълимотларини ўрганиш ҳақ-ҳуқуқига эгадир.
🌙 Шунга биноан мўмин-мусулмонлар учун зарур бўлган диний масалалар расмий электрон манбалар орқали кенг ёритиб борилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтлари, масжид-мадрасалар, иқтидорли имом-хатибларнинг сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифаларини мутолаа қилиш ҳамда улардаги маълумотларни яқинларига улашиш мумкин, жумладан, жума табрикларини ҳам тарқатишга рухсат этилган. Буларга ҳеч қандай таъқиб йўқ.
✅Расмий ва етакчи электрон манбалар рўйхатини ушбу ҳавола орқали тақдим этамиз:
➡️https://taplink.cc/kanallar
🟢 Таъкидлаш жоизки, Ислом маърифатини тарқатиш, халқимизга дину диёнатни етказиш ва ёшларни илму маърифатли қилиш зиёлилар, хусусан дин пешволарининг энг муҳим вазифасидир.
🌐 Шу мақсадда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг тизимидаги имом-домлалар томонидан Интернет оламида маънавий-маърифий йўналишларда мунтазам тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.
✅ Айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси muslim.uz сайтида “Қуръони карим ва тажвид”, “Илм ва одобга оид ҳадислар шарҳи”, турли ваъз-насиҳатлар. Фатво марказининг fatvo.uz каналида диний савол-жавоблар ва Муфтий ҳазратларининг @Muftiy_Nuriddin_domla каналларида эса руҳий тарбияга оид суҳбатлар мунтазам жойлаштириб борилмоқда.
✔️ Хулоса шуки, мўмин-мусулмонларимиз мана шундай расмий, ишончли ижтимоий тармоқлардаги диний-маърифий мазмундаги барча маълумотларни мутолаа қилишлари ҳамда яқинларига улашишлари мумкин.
❗️Эслатма шуки, бузғунчи оқимлар ғояларини ўзига жалб этувчи мусиқий оҳанг, фотосурат ёки рамзлар орқали зимдан тарқатишга уринмоқда. Шунинг учун ҳам экстремистик ғояларни ҳар қандай шаклда ҳоҳ жума табриги бўлсин, хоҳ бошқача атрибут ёки сурат шаклида бўлсин, уларни тарқатиш, сақлаш ва фойдаланиш қонунан таъқиқланади. Аввалроқ тарқатиш тақиқланган экстремистик сайт ва тармоқлар рўйхати эълон қилинган эди.
🤔 Шундай экан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси фуқароларни яна бир бор огоҳ ва ҳушёр бўлишга чақиради.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Файз ва баракага эришишни хоҳлайсизми?
Мулк сурасини ўқиш фазилати
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Агар 100 та қора чумоли ва 100 та қизил чумолини бир шиша идишга солиб қўйсангиз, ҳеч нарса бўлмайди. Лекин ўша идишни олиб, қаттиқ силкитсангиз, чумолилар бир-бирини ўлдира бошлайди. Қизил чумолилар қора чумолиларни душман деб ўйласа, қора чумолилар қизилларни душман деб ўйлайди. Ваҳоланки, ҳақиқий душман идишни силкитган кимсадир.
Ихтилоф қилиш ва хусуматлашишдан олдин ўзимизга савол берайлик: “Идишни ким силкитяпти?”
Жамиятдаги одамларнинг ўзаро душман бўлиши, улфатларнинг бир-биридан узоқлашиши ва ҳоказо оғриқли ишлар ғийбат, чақимчилик, ёлғон каби жиноятларни қўллаган ҳолда айримларнинг идишни силкитаётгани туфайли бўлмаяптими?!
Яқинларимизни асрайлик, уларга бўлган муҳаббат, улфат ришталаримизни мустаҳкамлайлик.
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин, гуноҳларимизни мағфират этиб, хотимамизни чиройли қилсин!
Нозимжон Ҳошимжон👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
🧼 Бассейнсиз ёз, ёз эмас!
Сизларга ёз мавсуми учун сифатли йиғилувчи бассейнларини таклиф этамиз❗️
☀️ Кунлар борган сари исиб бормоқда.
Тез орада уйда сиз ва фарзандларингиз диққинафас бўлмаслиги учун бассейнларга буюртма беринг!
Ўлчамлари: 183×51см
Нархи: 357 000 сўм
❗️ Тўлов маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз.
Батафсил:👇
👉 https://batafsil.com/s/84ubP
Буюртма: 👇
👉https://batafsil.com/s/j46ms
ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ! Тўлов қўлингизга олганда қиласиз
♻️ БОШҚА МАХСУЛОТЛАР 👈
Савол беришди: “Шайхимиз, менга қалбимнинг қайғусидан нажот топишим учун бир амални айтсангиз? Уни ғаму ташвишлар ҳалок қилаёзди.
Жавоб бердилар: “Инсонларнинг шовқинида йироқда бўлиб, тун ярмида Роббинг билан холи қолгин. Икки ракат бўлсада намоз ўқигин. Саждангни узун қилгин, сўнгра шикоятинг ила Унга ёлбориб йиғлагин. Аниқки, ҳали ўрнингдан турмасингдан Аллоҳ сенга дуоингни ижобат қилади!
Доктор Аҳмад Ийсо Маъсоравий.
👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Луқмони ҳакимнинг ҳикматларидан:
Эй болам! Ким тоқатидан юқори нарсани кўтарса, ожиз қолади.
– Ким ўзига бино қўйиб, ўзидан кетса, ҳалок бўлади.
– Ким одамларга такаббурлик қилса, хор бўлади.
– Ким маслаҳат қилмаса, надомат чекади.
– Ким уламолар билан бирга ўтирса, илм ҳосил қилади.
– Кимнинг сўзи озайса, омонда бўлади. 👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ