Агар намозга бепарво бўлаётган бўлсангиз, Қуръондан узоқлашаётган бўлсангиз, Аллоҳни зикридан ғофил бўлсангиз у ҳолда, ғам, ташвиш, ҳузн, беҳаловатликни кутаверинг. Чунки, Аллоҳнинг зикри омонлик, ундан ғафлатда бўлиш ночорликдир.
Бунинг далили:
أَلَا بِذِكْرِ اللَّهِ تَطْمَئِنُّ الْقُلُوبُ
“Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)” (Раъд сураси, 28-оят).
وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنْكًا
“Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, бас, унинг учун танг (бахтсиз) турмуш бўлиши муқаррар” (Тоҳо сураси, 124-оят).
Бас, шундай экан, Расулуллоҳга кўп салавот айтинг, шунда ташвишларингиз арийди ва гуноҳларингиз мағфират этилади.
“Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ” калимаси Жаннат ҳазиналаридан биридир.
“Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳаналлоҳил азийм” калимаси айтишга осон, Аллоҳга маҳбуб ва қиёмат куни тарозида оғир босади.
Аллоҳим бизларга Ўзингни зикр қилмоғимизга, неъматларингга шукр қилмоғимизга ва Ўзингга чиройли ибодат қилмоғимизга ёрдам бергин.
©tuhur👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
#ТАБРИК
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва борокатуҳ!
Азизлар, Барчамизга ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БУЛСИН! Аллоҳим бу кунни барчамизга хайрли қилиб бу кунда яхшиликларга тавфиқ беришини сўраб қоламиз.
Бу кунда, Пайғамбармиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган чин Муҳаббатимизни исботлаб, Салавотни кўп айтайлик!
«Аллоҳумма солли ва саллим аъла Набиййина Муҳаммад»
Бу улуғ кун барокоти, файзи, нури хонадонингизга ёғилсин. Барча ибодатларимизни Аллох қабул этсин Жума кунингиз хайрли ва қувончга тўла бўлсин.
Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ростгўй ва ишончли савдогар набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга бўлади», дедилар».
Термизий ривоят қилган.
👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Ухлашдан аввал қалбингизга назар солинг
©Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Олти шахс борки, уларни мен, Аллоҳ, ва ҳар бир эшитган пайғамбар лаънатлайди.
1. Аллоҳнинг китобларига зиёда қилувчи.
2. Аллоҳнинг қадарини ёлғонга чиқарувчи.
3. Аллоҳ хор қилган кишини азиз қилиш учун ва Аллоҳ азиз қилган кишини хор қилиш учун зўрлик билан ҳоким бўлиб олувчи.
4. Аллоҳ ҳаром қилганини ҳалол қилувчи.
5. Менинг қариндошларимдан Аллоҳ ҳаром қилган нарсада уни ҳалол қилувчи.
6. Менинг суннатимни тарк қилувчини», дедилар.
Байхақий «Мадхал»да ривоят қилган.
mehrob_uz👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
НАМОЗНИНГ ҲИКМАТЛАРИ
-Намоз Исломнинг иккинчи рукни, ибодатларнинг онаси, тоатниларнинг асоси, гуноҳларни ювувчи, ёмонликларни қайтарувчидир.
-Намоз калимаи шаҳодатдан кейинги энг улуғ фарздир.
-Намоз банданинг Аллоҳ ила боғланиш воситасидир.
-Намоз ютуқ ва нажотлар йўлидир.
-Намоз - хато ва гуноҳларни ювишнинг энг ишончли йўли.
-Намоз ўз эгасига кўплаб шахсий фойдалар келтиради.
-Намоз намозхонни Аллоҳ таолага яқин қилади, унинг иродасини мустаҳкамлайди.
-Намоз инсонни бу дунё матоҳларидан ўзини юқори тутишга ўргатади.
-Намоз ўз эгасига мислсиз нафсоний роҳат ва руҳий фароғат касб этади.
-Намоз ўқийдиган одам ғафлат уйқусидан қутулиб, ушбу ҳаётдаги ўз масъулиятини сидқидилдан адо этадиган бўлади.
-Намоз кишига интизомли бўлишни, ҳамма ишларни тартибли равишда йўлга қўйишни, вақтни тежаш ва тартибга солишни ўргатади.
-Намозхон одам ҳилм, хотиржамлик, шошилмаслик, виқор, сабр каби кўплаб шахсий сифатларга эга бўлади.
-Намоз ўз эгасини юксак инсоний фазилатларга эга бўлишга, турли разийлатлардан холи бўлишга олиб боради.
-Намознинг намозхонлар жамиятига келтирадиган фойдалари ҳам жуда кўпдир.
-Намоз мусулмон кишини ғайри мусулмондан ажратиб турувчи асосий белгидир. Намозхон одамни ҳамма хурмат қилади, унга ишонади.
-Намоз поклик рамзидир. Қолаверса бадани, кийим-боши ва макони пок бўлади.
Намоз кишининг рухий, маънавий ва жисмоний соғлиги учун ниҳоятда зарур нарса экани ҳозирги кунда кофирга ҳам сир бўлмай қолди.
"Кифоя" китобдан👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Бир нарса истамоқчи бўлсанг, инсондан истама!
Зеро, берса, миннатдир, бермаса, зиллат (хорлик)дир!
Аллоҳдан истагин, берса, неъматдир, бермаса, ҳикматдир...
Мавлоно Жалолиддин Румий.
mehrob_uz👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
VITEK энди Ўзбекистонда жуда арзон нархда! Қиш ва ёз мавсуми учун кондиционер!
Деворга ўрнатилади, хона ҳавосини тозалаб беради.
● Тўрт хил режимда ишлайди ✅
● Пульт орқали бошқарилади ✅
● 25-30 квадратни иситади ✅
● 1-2КВ (экономний) ✅
● Иситиши +40, совутиши зўр ✅
🇩🇪 Германия маҳсулоти.
📃 Гарантия 3 йил.
⚡️ Хозирда чегирма:
❌ Эски нархи: 679 000 сўм
💸 Акция нархи: 349 000 сўм
✅ ФАҚАТГИНА 1 КУН ЧEГИРМА!
БУЮРТМА БEРИШ:👇
📞 +998-90-717-21-76
+998-90-717-21-76
🚚 ЕТКАЗИБ БEРИШ БОР! Тўлов қўлингизга олганда қиласиз.
Сизни саодатга етакловчи тўққизта амал:
- Саодатни истасангиз, намозни ўз вақтида қоим қилинг!
- Ёруғ юзли бўлишни истасангиз, тунги намозни одат қилинг!
- Фаровонликни истасангиз, қуръон тиловатини тўхтатманг!
- Саломатликни истасангиз, нафл рўзаларни қўлдан бой берманг!
- Роҳатни истасангиз, истиғфорни ҳеч қўйманг!
- Ғам-қайғуни йироқлашини истасангиз, дуони канда қилманг!
- Фалокот кўтарилишини истасангиз, "ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳи" калимасини тилга жо айланг!
- Барака истасангиз, Набий алайҳиссаломга салавот йўлланг!👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Қиёмат аломатларидан бири
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат олдидан (фақат) хосларга салом берилади», деб айтдилар.
Имом Аҳмад ва Ҳоким ривояти.
Изоҳ: Яъни, киши фақат ўзи таниган одамлар билангина кўришиб саломлашади холос.
©️arabic.uz👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Ҳаммани бир дарди бор: ишида, оиласида, соғлиғида - Сиқилмаслик керак...👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига Жаннат ёнидаги бир уйга кафилман.
Ҳазилдан бўлса ҳам ёлғонни тарк этган кишига Жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман.
Гўзал хулқли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман“, – дедилар.
Абу Довуд ривоятлари.👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
#Долзарб
Шайтон ва жинлар уйингизга қандай киради?
Савоб учун дўстларингизга ҳам улашинг👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
📖 "Ибодати Исломия" китоби
Шариатимиз қоидалари аҳли сунна вал жамоа, хусусан, ҳанафий мазҳаби кўрсатмаларига асосан тушунтирилган.
Уламмолар тарифи: Дунёдаги ҳамма ҳалол, ҳаром, тирикчилик, рўза, фарз, закот ҳақида ёзилган барча китобларни қозонга солиб қайнатилса қаймоғи шу китоб!
ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ! Тўлов қўлингизга олганда қиласиз!.
🔥Супер акция нархи 99.000 сўм
Буюртма учун 🔻
https://batafsil.com/s/aLNzC
https://batafsil.com/s/aLNzC
ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ! Тўлов қўлингизга олганда қиласиз
♻️ БОШҚА МАХСУЛОТЛАР 👈
Огоҳ бўл! Фарзандни уришдан сақлан.
Уни биринчи бор урганингда боланинг сенга бўлган ишончи йўқолади.
Иккинчи бор урганингда унинг болалиги кетади, йўқ бўлади.
Учинчи бор урганингда боланинг ижтимоий алоқалари, ён атрофи билан мулоқоти камаяди.
Тўртинчи бор урганингда бўлса, унинг шахсиятини зўравонлик ва шафқатсизлик эгаллай бошлайди, яъни, “бети қотади”.
Энди, давомий тарзда уриш ва калтаклашга келсак, бу ҳолатда боланинг сенга бўлган муҳаббати ва эҳтиромини йўқотасан.
Хато ва камчиликлари кўп бўлишига қарамай, калтаклаш оқибатида оиланинг сенга бўлган ҳурмати, муҳаббати йўқолишининг оқибатлари унданда кўпроқдир.👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Бир қул Имом Аъзам ҳазратларига деди:
– Кейинги жумада қул озод қилишнинг фазилатларидан гапирсангиз. Зора, хожамиз бизни озод қилиб юборса.
Имом Аъзам рози бўлдилар. Аммо орадан икки жума ўтгач, учинчи жума ваъзида қул озод қилиш ҳақида сўзладилар. Шу куни ўша қулни хожаси озод қилганини айтди. Сўнгра қул келиб, Имом Аъзам ҳазратларига деди:
– Ҳазрат, хожам ваъзингизни тинглаб қайтгач, мени озод қилди. Аммо нега икки ҳафта кейин бу ҳақда гапирдингиз?
Имоми Аъзам айтдилар:
– Сен менга илтимос қилган вақтингда пулим йўқ эди. Шундан кейин икки ҳафта пул йиғиб, қул сотиб олдим ва уни озод қилдим. Қул озод қилиш гаштини суриб, ўзим ҳис этганимдан кейин гапирдим. Агар ўзим қилмаган ишни сўзласам, унинг таъсири бўлмас; хожангиз ҳам сизни озод қилмаган бўлур эди.
#Мулоҳаза 👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
ФАРЗАНДЛАРИМИЗДАГИ ҚОБИЛИЯТ ЙЎҚОЛИШИНИНГ БАЗИ САБАБЛАРИ....
1. Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради.
Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади.
2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади.
3. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади.
5. Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги.
6. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириши (Миянинг 85% и сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан сув ичиш зарур.)
7. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди.👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
ТОП–10 бош оғриғини оладиган маҳсулотлар
1. Ёнғоқлар, айниқса писта
2. Ширин қора чой ёки минерал сув
3. Зиғир уруғи ёки мойи
4. Занжабил (имбирь) илдизи
5. Тарвуз
6. Қовун
7. Картошка
8. Йогурт (қўшимчаларсиз)
9. Шпинат
10. Ёғли балиқни қизил ёки оқ сорти.
Боши кўп оғрийдиган танишларга юборинг!👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
#Маъруза
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон аёлларига қўл кўтармаганлар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ алайҳ
👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Кекса отахондан сўрадилар:
— Болаларингизни соғинасизми?
Отахон жавоб берди:
— Мен болаларимнинг болалигини соғинаман... Чунки, у вақтларда болаларим узоққа кетсам мени йиғлаб соғинишар эдилар. Эшикдан кирсам, кулиб кутиб олишарди. Мен уйда бўлмасам мени қидиришар, менсиз овқат ҳам егилари келмас эди... Эндичи... Хаммаси акси..."
Ота-оналаримиз ҳам шу кўйга тушиб қолишмасин. Илло, қайтар дунёлигини унутмайлик!👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Диққат! Ёш болалар телефон экранига узоқ вақт қараб ўйин ўйнаши ёки мултфилм томоша қилиши жиддий кўз касалликларига сабаб бўлади – кўз шифокори.
Натижада болаларда кўз қовоқлари 20 ёшдан олдин шаклланиши мумкин. Телевизор ва телефонни яқин масофадан томоша қилганда, улар таранглашади ва катталашади. Бу эса боланинг кўзойнак тақишига сабаб.👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
❗️Куйган овқат ейиш саратонга чалиниш хавфини оширади ва тез қаришга олиб келади.
(Парҳезшунос Елена Соломатина)
Қовуриш пайтида углеводлар оқсил билан бирлашади ва метаболизм жараёнида юзага келадиган зарарли боғланишларни ҳосил қилади. Бу ажинлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
“Бу ажинлар нафақат юзда, балки ички аъзолар, томирларда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Яъни, бу билан организмнинг қариш жараёни бошланади”, дейди мутахассис.
Куйиб пишган овқатларни яхши кўриб ейдиганларга тарқатинг! 👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Ясин сурасидаги 10 та барака ҳақида!
Ризқингиз кўпайишини, бой бадавлат бўлишни хохлайсизми? Ундай бўлса Ясин сўрасини тез-тез ўқиб туринг👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Тавба қилганнинг уч аломати бор:
1. Ҳаромдан сақланади.
2. Илм талаб қилишга интилади.
3. Сут кўкракка қайтмагани каби гуноҳга қайтмайди.
Тавба — қайтиш, воз кечишдир. Ёмондан қайтиб яхшига эришишдир. Гуноҳни асло такрорламасликдир. Яхшига эришиш учун ёмондан воз кечиш лозим. Яхшига эришишни хоҳлаган кимса яхши нима эканини билиши шарт. Бунинг учун илм керак.
ArRohman_uz👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ