Ҳеч қачон бировнинг сиз ҳақингиздаги хулосасига қулоқ тутманг. Ҳатто сув устида юра олганингизда ҳам "Қаранглар, у суза олмас экан" дегувчилар топилади".
Маргарет Тэтчер👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
#ТАБРИК
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва борокатуҳ!
Азизлар, Барчамизга ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БУЛСИН! Аллоҳим бу кунни барчамизга хайрли қилиб бу кунда яхшиликларга тавфиқ беришини сўраб қоламиз.
Бу кунда, Пайғамбармиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган чин Муҳаббатимизни исботлаб, Салавотни кўп айтайлик!
«Аллоҳумма солли ва саллим аъла Набиййина Муҳаммад»
Бу улуғ кун барокоти, файзи, нури хонадонингизга ёғилсин. Барча ибодатларимизни Аллох қабул этсин Жума кунингиз хайрли ва қувончга тўла бўлсин.
Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
🇶🇦 Доха шаҳридаги эмбрионнинг ривожланишини акс этган ҳайкалларнинг ғалати композицияси. 👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Ақлли одам муаммога ечим топади. Доно одам эса муаммони четлаб ўтади»
Ҳикматли сўзлар👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
#Ҳайит_намози
ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
1. Аллоҳ ризолиги учун қурбон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади.
2. Имом “Аллоҳу акбар” дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади.
3. Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади.
4. Имом ичида “Аъузу”ни ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, овоз чиқариб “Фотиҳа” сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.
5. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.
6. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.
7. Саждадан сўнгра “Аттаҳийёт”, “Саловат” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.
mehrob_uz👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
✨Тортиқ бўлсин сизга дуо саломлар,
✨Дуога энг гўзал ширин каломлар.
✨Илоҳо уйингиз нурларга тўлсин.
ҚУРБОН ҲАЙИТ АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤㅤ
Қурбон ҳайити куни бажариладиган 13 амал
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ
⏰ Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.
Тарқатиб қўйинглар, кўпчилик сўрамоқда👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Қурбон хайитида бизга вожиб ва суннат бўладиган амаллар ҳақида нималарни биласиз? ☺️
Манфаатли бўлган бўлса, яқинларга ҳам улашинг👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Бир масжид пештахтасидаги ёзув:
"Фарзандларингизга ибодат қилишдан аввал одоб ва аҳлоқли бўлишни ўргатинг. Акс холда…
• намоз ўқийдиган бир ўғри;
• рўза тутадиган бир бузуқ;
• ҳажга борадиган ёлғончи;
• қурбонлик қиладиган бир судхўр;
• шаҳодат келтирадиган бир терорчи бўлиб етишиши мумкин…"👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣
🗣 UZTELECOM дан арзон Интернет 1 MB = 1.43 сўмгача
🟡 Энг сўнгги USSD кодларни сақлаб олинг!
✅ Мегабайтларни бир кнопка босиш орқали қўлга киритинг!!!
🌐 Керакли тўпламни харид қилинг: (нархлари юқорида расмда кўрсатилган)👇
Бугун сокин осмону фалак,
Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
Қадрдонлар АРАФА муборак!👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! АРАФА КУНИ ТУТИЛГАН РЎЗА 2 ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРГА КАФФОРАТ
✅ Эртага, 27 июнь сешанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.
🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).
📎 Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
⏰ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:06
⏰ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:02
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.
🔸Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.ЯҚИНЛАРНИ ХАМ ХАБАРДОР ҚИЛИБ ҚЎЙИНГ
👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
«Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлиқ сўй».
(Кавсар сураси, 2-оят)
Кавсарни берган Аллоҳ таолога ҳар қанча шукр қилса, шунча оз. Холис Ўзи учун ибодат қилиб, намоз ўқиш, фақат Аллоҳнинг йўлида жонлиқ сўйиб, бева-бечораларни тўйғазиш шукрнинг бир кўринишидир.
(«Тафсири Ҳилол» китобидан)
👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
#диққат #огоҳ_бўлинг
💥🚽 Ҳожатхонада 10 дақиқадан кўп ўтириш соғлиқ учун зарарли
Тос бўшлиғида узоқ вақт давомида ҳожатхонада ўтириш қон айланишини секинлаштиради ва томирларга босимни оширади.
Ва бу тўғри ичакнинг яллиғланишига ва янада жиддий оқибатларга олиб келади, масалан, гемороид ва варикоз каби.👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
6 нарса 6 нарсани ейди...
1) Ёлғон - ризқни
2) Тавба - гуноҳни
3) Садақа - балони
4) Ғам - инсонни
5) Шароб - савобни
6) Зино - умрни
Хиёнат эса бахтни ейди...👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
#tabrik
Қурбон ҳайити билан табриклаш дуоси
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари
агар ҳайит куни учрашиб қолишса, бир-бирларини:
تقبل الله منا ومنكم
"Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум"
"Аллоҳ биз ва сиздан (ибодатларимизни) қабул қилсин", деб табриклашарди.
Аллоҳ таоло ибодатларингизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул этсин!
عيدكم مبارك
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
#ВИДЕО_ҚЎЛЛАНМА
ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ
🌙 Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!
Кириб келган Қурбон Ҳайити барча мўмин мусулмонларга муборак бўлсин. Хонадонингизга тинчлик ҳотиржамлик, қут-барака тилаб қоламиз.👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
#Ҳайит_намози
ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
1. Аллоҳ ризолиги учун Рамазон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади.
2. Имом “Аллоҳу акбар” дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади.
3. Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади.
4. Имом ичида “Аъузу”ни ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, овоз чиқариб “Фотиҳа” сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.
5. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.
6. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.
7. Саждадан сўнгра “Аттаҳийёт”, “Саловат” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.
mehrob_uz👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Кавсар сурасидаги мўъжизалар
Бу сура Қуръони Каримдаги энг қисқа суралардан. Ундаги сўзлар сони 10 та. Ундаги биринчи оят 10 та ҳарфдан иборат. Ундаги иккинчи оят ҳам 10 та ҳарфдан иборат. Ундаги учинчи оят ҳам 10 та ҳарфдан иборат. Сурада энг кўп такрорланган ҳарф “алиф” ҳарфидир. У ҳам 10 марта такрорланган. Сурада фақат бир марта келган ҳарфлар сони ҳам 10 та. Сурадаги барча оятлар “Ро” ҳарфи билан тугаган. “Ро”нинг тартиб рақами 10. “Ро” ҳарфи билан тугайдиган қуръондаги суралар сони 10 та. 10-Кавсар сурасидир.
Сурадаги 10 рақамининг сири нимада?
Ундаги 10 рақами зулҳижжанинг ўнинчи кунига ишорадир. Ундаги: “Бас, Роббинг учун намоз ўқи ва қурбонлик қил” ояти қурбонлик куни бўлмиш 10-кунга ишорадир.
Аллоҳ сизни ва мени Жаннатдаги “Кавсар” булоғидан суғорсин ва ундан сўнг ҳеч чанқамаслигимизни насиб этсин!👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
☝️ Агар қадр кечаси номаълум бўлса, арафа куни аниқдир. Агар қадр кечасида фаришталар тушса, арафа куни Аллоҳ таолонинг Ўзи тушади.
Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг васиятларидан:
Арафа куни, Аллоҳ бандаларни дўзахдан кўп озод қилганчалик бошқа бирор кун йўқ!
Имом Муслим ривояти.
🤲 Аллоҳим! Бизларни, ота-оналаримизни, фарзандларимизни, аёлларимизни, дўстларимизни ва барча яқинларимизни дўзахдан озод қил!👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
АРАФА КУНИ ТУТУЛАДИГАН РЎЗАНИНГ САВОБИ
©Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Такбири ташриқ айтишни унутманг:
АЛЛОҲУ АКБАР,
АЛЛОҲУ АКБАР,
ЛАА ИЛААҲА ИЛЛАЛЛОҲУ
ВАЛЛОҲУ АКБАР,
АЛЛОҲУ АКБАР ВА ЛИЛЛАҲИЛ ҲАМД.👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
✨ Арафа кунидаги дуони эслаб қўйинглар:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дуоларнинг яхшиси арафа кунидаги, мен ва мендан олдинги набийларнинг “Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр”, деб айтган дуосидир”, дедилар.
Маъноси: “Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк Уникидир. Унга ҳамд бўлсин. У ҳар-бир нарсага Қодирдир”.
Имом Термизий ривояти.
☝️Арафанинг рўзасини тутиш фурсатини ўтказиб юборманг! Чунки у икки йиллик гуноҳлар учун кечирилиш фурсатидир. Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
#Ғанимат_фурсатлар
Эртага арафа куни
Арафа куни Аллоҳ таоло бандаларига жуда яқин бўлади ва дуоларини қабул қилади!
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Арафа куни қилинадиган муҳим тавсиялар
✔️ Арафа кечаси (ёлғон арафа куни) барвақт ухланг!
✔️ Эртаси куни саҳарлик қилиш учун саҳарда туринг.
✔️ 4 ракъат таҳажжуд намозини ўқига ўқитрпг! Бошингизни саждага қўйиб дунё ва оҳират яхшилигини сўранг! Шундай кунларга етказганига ҳамдлар айтинг!
✔️ Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон,18-оят)дан бўлиш учун истиғфор билан машғул бўлинг!
✔️ Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг!
✔️ Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг!
✔️Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбиру ташриқни айтинг!
✔️ Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонгни зикрлар билан машғул бўлинг!
✔️ Ҳаж ва умра савоби ёзилиши учун Ишроқ намозини ўқинг!
✔️ Ҳар сониянгиз ғанимат билиб зикр, дуолар қилинг! Ва ижобатига ишонинг!
✔️ Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб олинг!
✔️ Сўнг уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракъат бўлган Зуҳо намозини ўқинг. Такбир, зикр, тиловатни, айниқса:
✔️«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува аъла кулли шайъин Қодийр»ни кўпайтиринг.
✔️ Пешин намозини ўқинг! Такбир айтинг! Қуръонни бир оз тиловат қилинг!
✔️Арафотда ҳожилар учун қилинувчи арафа хутбасини, агар имконият топсангиз, жон қулоғингиз билан эшитинг!
✔️Асрни ўқинг! Такбир айтиб кечки зикрлар, дуолар қилинг!
✔️ Шом номозига бир соат қолганда Қуръон ўқишни бошланг! Хушуъ ила дуолар қилинг!
✔️«Роббим, шу куннинг қуёши ботар экан, мен жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторида ёзгин», деб дуо қилинг!
✔️Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг! Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда бўлсин, рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади.
Манба: Muminalar.uz👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ