Зинҳор бу ёлғончи дунёда ўликдан - жон, гадойдан - садақа, хасисдан - насиба сўраманг. Нима сўрасангиз фақат Аллоҳдан сўранг. Берса неъмат, бермаса ҳикматдир.
©️Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рахимахуллоҳ.👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
НИМА УЧУН БОШҚА АЁЛЛАР ЭРНИНГ КЎЗИГА ЎЗ АЁЛИДАН ЧИРОЙЛИРОҚ КЎРИНАДИ?
Бир киши илм ва тажрибаси билан машҳур бўлган бир олимнинг ҳузурига борди ва ўз ҳолатидан шикоят қилди:
— Аёлимни илк бор кўрганимда, Аллоҳ ундан гўзалроғини яратмаган деб ўйлар эдим. Унга совчи қўйганимда, унингдек гўзаллар хам борлигини кўрдим. Унга уйланганимдан сўнг ундан хам чиройлилар жуда хам кўплигини кўрдим. Тўйимизга бир неча йил бўлганидан сўнг дунёдаги ҳамма аёл менинг аёлимдан гўзал кўринди...
Бу гапларни диққат билан тинглаб турган олим зот ҳар бир эркак учун ибрат бўладиган шунақанги кучли фикрларни билдирди...
Давоми...
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, «ЖУМА» Муборак🌙
• Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг!
• Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤㅤ
Ҳеч қачон Аллоҳдан бошқасини рози қиламан деб яшаманг!!!👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤㅤ
⚡️Телефон ва кўз
Телефон ва телевизор катталар кўзини хиралаштириши унчалик хақиқатга яқин эмас. Толиқтириши бор гап.
Аммо болалар кўз соққаси 20 ёшгача шаклланади. Кўз соққасининг диаметри ўртача 24 мм бўлиши керак. Телефон ва тв ни яқиндан кўриш натижасида кўз соққаси зўриқади ва каттароқ бўлиб шаклланади.
Каттароқ шаклланган кўз соққаси адаптация ва аккомодация қийинроқ бўлади ва кейинчалик миопия ривожланади. Ана ўшанда кўзойнакли болажонга эга бўласиз.
Миопия бу нарса ва буюмларни яқиндан яхшироқ кўриш хасталиги хисобланади.
Ўртача масофа 25-40 см бўлиши керак. Диққатли бўлинг.
(©️Доктор Акрамов)👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
ЛУҚМОНИ ҲАКИМДАН СЎРАДИЛАР:
- Одамларнинг доноси ким?
- Ҳаёт ташвишларидан дилтанг бўлмагани.
- Баланд ҳимматлик кимдур?
- У дунё неъматларини бу дунё неъматларидан устун қўйган киши.
- Одамларнинг қудратлиси ким?
- Ақли комил бўлгани.
- Ул қандай шаробки, ичувчисини яланғочлайди?
- Шаҳват.
- Ул қандай оловки, ўз ёқувчисини куйдиради?
- Ҳасад.
- Ул қайси биноки, ҳеч хароб бўлмас?
- Адолат.
- Ул қандай аччиқликки, охири ширин бўлур?
- Сабр.
- Ул қандай ширинликки, охири аччиқ бўлур?
- Тезлик.
- Ул қандай беморликки, табиблар унинг муолажасидан ожиздур?
- Аҳмоқлик.👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
#ТАБРИК
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва борокатуҳ!
Азизлар, Барчамизга ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БУЛСИН! Аллоҳим бу кунни барчамизга хайрли қилиб бу кунда яхшиликларга тавфиқ беришини сўраб қоламиз.
Бу кунда, Пайғамбармиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган чин Муҳаббатимизни исботлаб, Салавотни кўп айтайлик!
«Аллоҳумма солли ва саллим аъла Набиййина Муҳаммад»
Бу улуғ кун барокоти, файзи, нури хонадонингизга ёғилсин. Барча ибодатларимизни Аллох қабул этсин Жума кунингиз хайрли ва қувончга тўла бўлсин.
Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Биламан, кўпчиликнинг китоб ўқишга, ибратли ривоятларни кузатиб боришга вақти кам. Лекин мен сизларга бугун салоҳиятли йигитлар асос солган янги "Ибратдир дунё" деб номланган лойиҳа ҳақида хабар бераман.
Бу ерда сиз энг сара ибратли ривоят ва қиссаларни кузатиб боришингиз мумкин. Ортиқча мақтаб ёки изоҳлаб ўтирмайман. Ўзингиз кириб баҳо бераверасиз...
Унутманг, фикрларингизни қанчалик ибратли ривоятлар билан ифодаласангиз, бошқаларга шунчалик етказишингиз самарали бўлади!
Ҳавола: /channel/+hOo01dFIk9JiNmIy
Довуд алайҳиссалом Парвардигорга шундай илтижо қилибди:
«Аллоҳим, Сендан тўрт нарсани тилайман ва тўрт нарса юзасидан Сендан паноҳ тилайман.
Тилакларим:
🔸 Сени зикр қилувчи бир кўнгил;
🔸 Шукр қилувчи дил;
🔸 Сабрли вужуд;
🔸 Дунё ва охиратда менга ёрдамчи бир жуфти ҳалол.
Сендан паноҳ сўраганларим:
🔸 Ўзини катта тутувчи одобсиз-орсиз фарзанддан асра;
🔸 Барвақт қаритувчи итоатсиз хотиндан асра;
🔸 Вабодай юки бор, яхшиликсиз мол-дунёдан асра;
🔸 Камчилигимни овоза қилувчи ёмон қўшнидан асра!»
«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан.👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
"Гўдак (онадан) фақатгина сут эммайди балки, дин, одоб ва ахлоқ ҳам эмади”.
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ
Агар фарзандингиз солиҳ ёки солиҳа бўлишини истасангиз – биринчи ўринда солиҳа она танланг! Энди кеч деганлар қаторида бўлсангиз, онани солиҳа қилиб тарбиялаш ўзингизга қолибди.👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
🔉 Қиёмат хазил эмас!
🎤 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Butun insoniyatga qanday qilib yaxshilik qilsa bo'ladi?
Qurʼoni Karim xodimi Hasanxon Yahyo Abdulmajid👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Имом Замахшарий айтадилар:
“Болалигимда чумчуқни ўйнаб юриб, оёғини ип билан кесиб ташладим. Буни кўрган онам қаттиқ жаҳллари чиқиб: "Аллоҳ сенинг ҳам оёғингни кессин", деб қарғаб юбордилар. Ёшим улғайгач, оёғимдаги дард сабабли оёғим кесиб ташланди”.
❗️Фарзандларингизни қарғаб дуоибад қилманг!
❗️Яқинларингизга ҳам улашинг, улар ҳам билиб олишсин❓👇🏻👇🏻
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy kanal: @sof_ibrat
ㅤ
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, «ЖУМА» Муборак🌙
• Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг!
• Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤㅤ
Тавбадан кейин қилган битта гуноҳ тавбадан олдинги етмишта гуноҳдан ёмонроқдир. Қалб ва танамиз касаллиги учун энг яхши даво гуноҳларни тарк қилмоқликдир.
Яҳё ибн Маъоз Розий роҳимаҳуллоҳ👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Ҳасан Басрий айтдилар:
- Истиғфор айтадиган кишини Аллоҳ азоблайди деб ўйламайман.
- Нима учун? - дейишди.
- Исиғфор айтишни унинг кўнглига ким солди? - деди.
- Аллоҳ, - дейишди.
- Қандай қилиб ўзи кечирим сўрашга ундаб, яна азоблаши мумкин?! - деди.
وَمَا كَانَ اللَّهُ لِيُعَذِّبَهُمْ وَأَنْتَ فِيهِمْ ۚ وَمَا كَانَ اللَّهُ مُعَذِّبَهُمْ وَهُمْ يَسْتَغْفِرُونَ.
«Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас».
(Анфол сураси 33-оят).👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Nikoh harajatlari erkakning zimmasida
Qurʼoni Karim xodimi Hasanxon Yahyo Abdulmajid👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Файз ва баракага эришишни хоҳлайсизми?
Мулк сурасини ўқиш фазилати.👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
‼️ Ота-онам ҳаёт бўлганларида...
🎤 Одилхон қори Юнусхон ўғли👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Ибратли видео албатта кўринг ва яқинларингизга улашинг👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤㅤ
Ривоят қилинишича, қиёмат куни инсонлар 12 қисм бўлинган тирилтирилади.
1. Икки қўли ва икки оёғи йўқ ҳолда тирилтирилади. Бир нидо қилувчи: “Булар дунёда қўшниларига озор берган, лекин тавба қилмасдан ўлган кишилардир”, дейди. Мана шу уларнинг дўзахга ташланишига сабаб бўлади.
2. Намозни енгил олиб, тавба қилмай ўтганлар чўчқа суратида тирилтирилади.
3. Закотни адо этмаганлар қоринлари илон ва чаёнга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.
4. Савдога, тижоратга ёлғон аралаштирганлар оғизларига қон тўлдирилган ҳолатда тирилтириладилар.
5. Аллоҳдан қўрқмасдан, балки инсонлардан қўрқиб гуноҳларини яширган, лекин тавба қилмай ўтган кишилар ўлимтик каби сассиқ ҳид билан тирилтирилади.
6. Ёлғон гувоҳлик берган, аммо тавба қилмай ўлганлар ҳалқумлари кесилган ҳолда тирилтирилади.
7. Гувоҳлик беришни ман этган, тавба нималигини билмай ўлганлар озиғлари йиринг ва қонга тўла ҳолда тирилтирилади.
8. Тавба қилмасдан ўлган зинокорлар бошлари эгик, авратларидан йиринг, қон оққан ҳолда тирилтирилади.
9. Етимларнинг ва одамларнинг молларини ноҳақ еб, тавба қилмай ўтган кишилар юзи қора, кўзлари кўкарган, қоринлари оташга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.
10. Ота-онасига оқ бўлган, тавба қилмаган, улардан кечирим сўрамай ўлган кишилар таналари пес ва мохов ҳолида тирилтирилади.
11. Маст қилувчи ичимликлар ичиб, тавба қилмасдан жон таслим қилган кишилар қалблари ва кўзлари кўр, тишлари ҳўкизнинг тишига ўхшаш, лаблари кўксларига осилган, тиллари қоринларигача шалвираб қолган ҳолда тирилтирилади. Мана шу 11 тоифанинг жазоси жаҳаннамдир.
12. Эзгу ишларни қилган, хайрли амалларнинг бошини тутган, гуноҳ ва ёмон ишлардан тийилган, беш вақтни канда қилмаган, доимий тавба қилиб юриб вафот этган кишилар ойдин кечадаги тўлин ой каби юзлари порлаган ҳолда тирилтирилади. Улар сирот кўпригидан яшин тезлигида ўтиб олишади. Уларнинг мукофоти жаннат, мағфират ва ризвондир.
"Мусулмон учун 30 ваъз".
mehrob_uz👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
☝️ ҲЕЧ БЎЛМАСА ОЗГИНА АМАЛ ҚИЛАЙЛИК ЭНДИ!
© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
- Eng sara smartfonlar
- O'zbekiston bo'ylab tezkor yetkazib berish xizmati
- Rasmiy kafolat
- Qulay narxlar
- Halol muddatli to'lov
Katalog: asaxiy.uz/u/653e707485dab
Савол:
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биринчи бўлиб ўқиган намозлари қайси?
Тўғри жавоб👇
#Долзарб
Ҳеч қачон фарзандингизга "нега ўқимаяпсан, нега "тупой"сан, нега қўшнини ўғлига ўхшамайсан" деб айтманг. 👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Ибратли вайнер Шавкат Зулфиқоров тавсия этади!
Эътиборингизга оила бағрида фарзандларингиз ва ўзингиз учун ибрат бўладиган "Ибратдир дунё" лойиҳасини ҳавола этамиз. Бу саҳифада Сиз юқори салоҳиятли админларимиз томонидан жойлаб бориладиган ибратли ривоят ва қиссалар ҳамда фойдали маслаҳатлар билан танишиб боришингиз мумкин.
Ҳозироқ обуна бўлинг!
Ҳавола: /channel/+0_WsEp2Vsh1jMDRi
«Одамлар нима дейди»
(Долзарб ,Эшитинг)
©Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рахимахуллоҳ 👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
- Улуғлик истадим, уни тавозеъликдан топдим!
- Раислик истадим, уни ҳалол луқмадан топдим!
- Аёл истадим, уни садоқатдан топдим!
- Фахр истадим, уни фақирликдан топдим!
- Суннатни истадим, уни тақводан топдим!
- Шон-шараф истадим, уни қаноатдан топдим!
- Роҳат истадим, уни парҳездан топдим!
Увайс Қараний
©Hasanxon Yahyo Abdulmajid
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ