🤲 ЁМҒИР ЁҚҚАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Аллоҳим, фойдали (хайрли) ёмғир қил!
#жума | ЗАКОТ - УНИ БЕРГАНЛАР ВА БЕРМАГАНЛАРГА БЕРИЛГАН ВАЪДАЛАР
0:01:35 Закот ҳақида
0:19:00 Қанча бойлиги бор одам закот бериши керак
0:23:07 Олтин, тилла-тақинчоқлардан закот бериладими
0:23:56 Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлардан закот бериладими
0:28:25 Нималардан закот берилмайди
0:37:32 Закот бермаслик учун ҳийла қилаётганлар
0:43:44 Закот бермаганларнинг қиёматдаги азоблари
0:53:55 Закотни озиқ-овқатлардан, уй жиҳозлардан берса бўладими
0:59:25 Закот беришнинг одоблари
1:03:59 Фитр садақаси ҳақида
1:09:45 Фидя масаласи
© @SOF_ISLOM 🌙
https://youtube.com/watch?v=4KIe97jYbYE&feature=shared
⚖ Ким дунёга бўлган муҳаббат билан Холиққа бўлган муҳаббатни бир қалбда жамладим деса, ёлғон сўзлабди.
© Имом Шофеий роҳматуллоҳи алайҳ
@SOF_ISLOM 🌙
#жума_маърузалари 1.12.2023
💵 БИРОВНИНГ ҲАҚҚИ
👤 Муҳаммад Бобур домла
@SOF_ISLOM 🌙 YOUTUBE
39. САБР
وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ يُرِدِ اللَّهُ بِهِ خَيْرًا يُصِبْ مِنْهُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
وَضَبَطُوا «يُصِبْ»: بِفَتْحِ الصَّادِ وَكَسْرِهَا.
🇺🇿 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ кимга яхшиликни хоҳласа, уни бирор мусибатга мубтало қилади», - дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.
«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами ⤵️
☪ Telegram.me/HADISuz
38. САБР
وَعَنْ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: دَخَلْتُ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ يُوعَكُ فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ إِنَّكَ تُوعَكُ وَعْكًا شَدِيدًا قَالَ: «أَجَلْ إِنِّي أُوعَكُ كَمَا يُوعَكُ رَجُلاَنِ مِنْكُمْ» قُلْتُ: ذَلِكَ أَنَّ لَكَ أَجْرَيْنِ؟ قَالَ: «أَجَلْ ذَلِكَ كَذَلِكَ مَا مِنْ مُسْلِمٍ يُصِيبُهُ أَذًى، شَوْكَةٌ فَمَا فَوْقَهَا إلاَّ كَفَّرَ اللهُ بِهَا سَيِّئَاتِهِ، وَحُطَّتْ عَنْهُ ذُنُوبُهُ كَمَا تَحُطُّ الشَّجَرَةُ وَرَقَهَا» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
وَ«الْوَعْكُ»: مَغْثُ الحُمَّى، وَقِيلَ: الْحُمَّى.
🇺🇿 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига кирсам, у зот иситмалаб ётган эканлар. Мен: «Эй Аллоҳнинг расули, сиз қаттиқ иситмалаяпсиз-а?» десам, у зот: «Ҳа, мен сизлардан икки киши иситмалагани каби иситма бўламан», дедилар. «Унда сизга икки ажр бўладими?» десам, у зот:
«Ҳа шундай, шу сингари бирор мусулмонга азият етса, тиконми ёки ундан каттароғими, у билан Аллоҳ ёмонликларини ўчириб, гуноҳларини худди дарахт баргини тўкканидек унинг гуноҳлари тўкилади», -дедилар».
Муттафақун алайҳ.
«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами ⤵️
☪ Telegram.me/HADISuz
37. САБР
وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ وَأَبي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا عَنِ النَّبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا يُصِيبُ الْمُسْلِمَ مِنْ نَصَبٍ وَلاَ وَصَبٍ وَلاَ هَمٍّ وَلاَ حَزَنٍ وَلاَ أَذًى وَلاَ غَمٍّ، حَتَّى الشَّوْكَةُ يُشَاكُهَا إِلاَّ كَفَّرَ اللَّهُ بِهَا مِنْ خَطَايَاهُ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. و«الْوَصَبُ»: الْمَرَضُ.
🇺🇿Абу Саид ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор мусулмон кишига заҳмат, беморлик, ташвиш, хафалик, азият, ғам етиб, ҳатто бир тикан санчилса ҳам, Аллоҳ унинг хатоларини ўша сабабли ўчиради», - дедилар.
Муттафақун алайҳ.
«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами ⤵️
☪ Telegram.me/HADISuz
#Исломий_мультфильм
☪ ИСЛОМ ҚИССАЛАРИ (тўлиқ 30 қисм)
1. Абу Зарр Ғифорий
2. Жобир Асаротил Киром
3. Аҳмад ибн Ҳанбал
4. Самарқандга ислом кириб келиши
5. Жаннатий инсон
6. Уч малика
7. Муаззин
8. Камбағал чўпон
9. Айбли кийим
10. Қози Шурайҳ
11. Бировнинг ҳаққи
12. Балиқ
13. Солиҳ кишининг ери
14. Уммул Ҳойр
15. Абу Даҳ-Даҳнинг савдоси
16. Увайс Қороний
17. Муҳаммад ибн Сийрин
18. Ҳақиқат ҳақ томонда
19. Доно Вазир
20. Абу Ҳанифа
21. Робиътур Раъй
22. Бағрикенглик
23. Солиҳ эр
24. Подшоҳ Нажжоший
25. Тавба эшиги очиқ
26. Ваъдага вафо
27. Масжидун Набавиянинг кенгайтирилиши
28. Қўшнига яхшилик
29. Муоз ибн Жабал
30. Суроқа ибн Молик
🔥Яна бошқа тўпламдаги исломий мультфильмларни кўриш учун каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFUslA1hfkuRUoYxqQ
✓ «Илм фақирликдан ёрдамдир. Албатта, уни дунё учун талаб қилинмайди! Лекин, илм фақирликда қаноатга чақиради»
📚 "Ат-тазкиротул-ҳамдунийяҳ"
👤 Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ
🇹🇷 Сен закот беришга мажбурсан, лекин фақир закотингни олишга мажбур эмас.
© Иброҳим Йилдирим
@SOF_ISLOM 🌙
#Рамазон_фиқҳи
🔥 Ифторда олов теккан нарсаларда оғиз очиш мумкин эмасми?
👤 Муҳаммад Айюб домла
@SOF_ISLOM 🌙
#жума ОТАНИНГ ОИЛА ТАРБИЯСИДАГИ ЎРНИ
https://youtube.com/watch?v=6LYdMRCdDjQ&feature=shared
😢 ЯСИН СУРАСИДАН #ИБРАТ
24. Албатта, у тақдирда мен очиқ-ойдин адашувда бўламан.
25. Албатта, мен Роббингизга иймон келтирдим. Бас, мени тинглангиз», деди.
(Эшитиб, билиб қўйинг, мен сизнинг ва ўзимнинг Роббим бўлмиш Аллоҳга иймон келтирдим!)
26. «Жаннатга кир», дейилди. У: «Кошки қавмим билсалар эди.
27. Роббим мени мағфират этганини ва икром қилинганлардан қилганини», деди.
(Иймони ва ихлоси туфайли Аллоҳ таоло ўз фазли ва карами ила у бандани жаннатга ҳукм қилди. У банда жаннатга кириб, нозу неъматларни ва иззат-икромни кўриши билан қавмини эслади. «Кошки қавмим билсалар эди. Роббим мени мағфират этганини ва икром қилинганлардан қилганини», деди».)
@SOF_ISLOM 🌙
📌 Имом Шофеий мусулмонларнинг тиб илмларини ўрганмасдан зое қилганларидан ҳафа бўлиб, шундай дедилар:
🩺 «Mусулмонлар илмнинг учдан бир қисмини бой бердилар, уни яҳудий ва насороларга топшириб қўйдилар. Mен ҳалол ва ҳаром илмидан кейин тиб илмидан кўра улуғроқ (муҳимроқ) илмни билмайман. Aҳли китоблар бўлса, бу борада биздан анча одимлаб кетди».
📚 "Сияри аъламун нубала" китобидан
@SOF_ISLOM 🌙
📌 Назиат сураси, 40-41 оятлар
📖 { وَأَمَّا مَنۡ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِۦ وَنَهَى ٱلنَّفۡسَ عَنِ ٱلۡهَوَىٰ (40) فَإِنَّ ٱلۡجَنَّةَ هِیَ ٱلۡمَأۡوَىٰ (41) }
🇺🇿 40. Энди ким (ҳаёти дунёдалик пайтида Қиёмат Куни маҳшаргоҳда) Роббисининг (ҳузурида) туриши (ва У зотга ҳисоб-китоб бериши) дан қўрққан ва нафсини ҳавойи хоҳишлардан қайтарган бўлса,
41. У ҳолда фақат жаннатгина (унинг учун) жой бўлур.
@SOF_ISLOM
36. САБР
وَعَنْ أَبي عَبْدِ الرَّحْمَنِ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: كَأَنِّي أَنْظُرُ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَحْكِي نَبِيًّا مِنَ الأَنْبِيَاءِ، صَلَوَاتُ اللهِ وَسَلاَمُهُ عَلَيْهِمْ، ضَرَبُهُ قَوْمُهُ فَأَدْمَـوْهُ وَهُوَ يَمْسَحُ الدَّمَ عَنْ وَجْهِهِ وَهُوَ يَقُولُ: «اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِقَوْمِي فَإِنَّهُمْ لاَ يَعْلَمُونَ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
🇺🇿 Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен гўёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қараб тургандекман, у зот қуйидагича ҳикоя қилаётгандилар: «Пайғамбарлардан бирларини (уларга Аллоҳнинг дуо ва саломлари бўлсин) қавми уриб, қонга белаб қўйишди. У пайғамбар юзларидан қонни артиб, «Аллоҳим, қавмимни мағфират қилгин, чунки улар билмайдилар», деб айтардилар».
Муттафақун алайҳ.
«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами ⤵️
☪ Telegram.me/HADISuz
35. САБР
وَعَنْ عَطَاءِ بْنِ أَبِي رَبَاحٍ قَالَ: قَالَ لِي ابْنُ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَلاَ أُرِيكَ امْرَأَةً مِنْ أَهْلِ الجَنَّةِ؟ فَقُلْتُ: بَلَى، قَالَ: هَذِهِ الْمَرْأَةُ السَّوْدَاءُ أَتَتِ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَتْ: إِنِّي أُصْرَعُ، وَإِنِّي أَتَكَشَّفُ، فَادْعُ اللَّهَ تَعَالَى لِي قَالَ: «إِنْ شِئْتِ صَبَرْتِ وَلَكِ الْجنَّةُ، وَإِنْ شِئْتِ دَعَوْتُ اللَّهَ تَعَالَى أَنْ يُعَافِيَكِ» فَقَالَتْ: أَصْبِرُ ، فَقَالَتْ: إِنِّي أَتَكَشَّفُ، فَادْعُ اللَّهَ أَنْ لاَ أَتَكَشَّفَ، فَدَعَا لَهَا. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
🇺🇿 Ато ибн Абу Рабоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Сенга жаннат аҳлидан бўлган бир аёлни кўрсатайми?» дедилар. Мен: «Ҳа», дедим. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Мана бу қора хотин бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келди ва: «Менинг тутқаноқ касалим бор. Ўша касалим келса, баданим очилиб қолади. Аллоҳдан (кетказишини сўраб) менга дуо қилинг», деди. Шунда у зот:
«Агар сабр қилишни хоҳласанг, сенга жаннат бўлади. Бўлмаса, Аллоҳга дуо қиламан, шифо беради», - дедилар. У аёл: «Сабр қиламан, лекин танам очилиб қолмаслиги хусусида Аллоҳга дуо қилинг», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ҳаққига дуо қилдилар», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами ⤵️
☪ Telegram.me/HADISuz
34. САБР
وعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إنَّ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ قَالَ: إِذَا ابْتَلَيْتُ عَبْدِي بِحَبِيبَتَيْهِ فَصَبَرَ عَوَّضْتُهُ مِنْهُمَا الْجنَّةَ» يُرِيدُ عَينَيْهِ، رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
🇺🇿 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим:
«Аллоҳ азза ва жалла: «Агар бирор бандамнинг икки кўзини (кўр қилиш билан) синасам, у банда бунга сабр қилса, Мен эвазига жаннат билан тақдирлайман», деди».
Имом Бухорий ривоятлари.
«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами ⤵️
☪ Telegram.me/HADISuz
33. САБР
وعَنْ عَائشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا أنَّهَا سَأَلَتْ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَن الطَّاعُونِ، فَأَخبَرَهَا أَنَّهُ كَانَ عَذَابًا يَبْعَثُهُ اللَّهُ تَعَالَى عَلَى مَنْ يَشَاءُ، فَجَعَلَهُ اللَّهُ تَعَالَى رَحْمَةً للْمُؤْمنِينَ، فَلَيْسَ مِنْ عَبْدٍ يَقَعُ فِي الطَّاعُونِ فَيَمْكُثُ فِي بَلَدِهِ صَابِرًا مُحْتَسِبًا يَعْلَمُ أَنَّهُ لاَ يُصِيبُهُ إِلاَّ مَا كَتَبَ اللَّهُ لَهُ إِلاَّ كَانَ لَهُ مِثْلُ أَجْرِ الشَّهِيدِ» رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
🇺🇿 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Оиша онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўлат (вабо) ҳақида сўраганларида, у зот:
«Бу аввал азоб эди. Аллоҳ уни хоҳлаган кишиларига юборар эди. Энди уни мўминларга раҳмат қилди. Бирор банда ўлат бор ерда бўлиб қолса ва ўша шаҳарда савоб умидида сабр қилиб, Аллоҳ ёзиб-битиб қўйган мусибатдан бошқа нарса етмаслигини билса, унга шаҳиднинг ажри мислича савоб берилади», - дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.
«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами ⤵️
☪ Telegram.me/HADISuz