— Сизнинг пайтингизда одамлар яхшироқ яшашганми бобожон?
— Ха болам биз бир ўзимиз беш олтита фарзандни бемалол боқиб, ўқитиб, уйли жойли қилиб, тўйини хам қилардик. Ортганига қариндош уруғларга ёрдам қилардик. Ҳалол пул топардик. Лекин хеч қачон битта мастава ейиш учун бочкага бориб келмасдик, битта молни пулига телефон олмасдик, битта тўйни пулига артис чақирмасдик, битта уйни пулига машиналар олмасдик. Қаноат қилардик...
➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
2 гурух ногрони Ахмедов Маъмур акага кутилмаган ҳолат бўлди, кутилмаганда турмуш ўртоғлари Ғайбуллаева Қаноат опа юракларига стент қўйиш керак бўлиб қолди, биламиз касаллик маслахатлашиб келмайди ҳозирги кунда бу оилага 70 миллион сўм маблағ керак бўлади, кўпчилигимиз ҳаётда дуч келган бўлишимиз керак кутилмаганда уйда бир киши касал бўлиши бундай катта маблағ у ёқда турсин оилада 5 миллион сўм пул ҳам бўлмаслиги хам мумкин шундай вақтда қаерга борасиз, Маъмур ака ўзлари ногирон бўлсаллар ногиронликлари учун нафақалари у ойдан бу ойга оилавий эхтиёжларидан ортмайди, солиқ ва бошқа комунал тўловлардан ташқари албатта, Ҳозирги кунда боши берк кўчага кириб қолганлар эҳтиёжлаарингизга қараб ёрдам берсангизлар Сизнинг 100 минг сўм ёки 50 минг сўм қиладиган эхсонларингизга ҳозирда шу оила жудаям муҳтож биз бир маҳалла бир оила илтимос ёрдам беринглар
Читать полностью…Ассалому алайкум ҳайрли оқшом азиз маҳалладошлар!!! Кириб келаётган янги йил ҳаммамизга баракали, даромадли, ризқли бўлиб келсин! Ҳаммамиз оиламиз бошига соғ- омон бўлайлик!!!
Маҳалламизда яшовчи 2-гуруҳ ногирони Ахмедов Маъмур аканинг турмуш ўртоғи Ғайбуллаева Қаноат опа оғир аҳволга тушиб қолибдилар. Юрагига 7 та стент қўйиш керак экан.Нарҳи 70 млн экан. Ҳозирда Бухорода больницада оғир аҳволда ётибдилар... Ким эҳсон қилмоқчи бўлса шу инсонга ёрдам беринглар...
Ёрдам қилмоқчи бўлган саҳоватпеша инсонлар учун пластик карта рақами: 9860082436934135
Каноат Ғайбуллаева
🔴🟠🟡🟢🔵🟣🟤
Эркак киши энг ёмон кўрадиган нарсалар. Аёллар ёзиб олинглар...
🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат чашмаси очилсин қалбда
🌗🌘🌑🌒🌓
Ассалом. Алайкум. Апажоним. Мана бу бизни укиш жойим из. Яхшимисиз. Опа. Манга ишсиз укиш ниятда буган хотин кизлар ни топиб беринг. 3 ой бепул укитилади. Ногирон лиги бор булса жудаям яхши. 3 ой степендия олади 800 мингдан
Читать полностью…#OFARIN#
Bizning shunday o'quvchilarimiz bor .
G‘ijduvon tuman 63-IDUMI
11-sinf o‘quvchisi Namozova Safiya muddatidan oldin talaba bo‘ldi desak adashmaymiz.Bu o'quvchi avgust oyida bo‘lib o‘tadigan imtihondan asosiy blokdagi lngilz tili fanidan B 2 sertifikati bilan 30 ta 93 ball va rus tili fanidan 23 ta 48.3 ball va majburiy blokdagi rus tilidan ham 100%lik ballni qo'lga kiritib bo'ldi. Safiya o'zining hisobiga 152.3 balni naqd qilib qo‘ydi.
ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНЛАРИ
АМАЛДА
Кекса авлод вакилларининг билим ва тажрибаларидан фойдаланган ҳолда оилаларни камбағалликдан чиқариш тизимини жорий этиш ,бу жараёнга фаол нуронийларни жалб этиш ва уларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти "КАМБАҒАЛЛИКДАН ФАРАВОНЛИК САРИ"ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ФАОЛ НУРОНИЙЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ ЧОРА -ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА (2024 йил 25 ноябрь ПҚ-405-сон)қарори қабул қилинган эди.
Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Соктари МФЙ да маҳалла фаоллари,қишлоқ вакиллари ҳамда кексалар маслаҳат гуруҳи аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилди.Йиғилишни маҳалла раиси Ҳудойберди Исматов очиб Президент қарорини мазмуни ва моҳиятини тушинтириб бериш учун сўзни кексалар маслаҳат гуруҳи раиси Низомиддин Фозиловга берди.Нотиқ Нуронийлар жамғармаси туман бўлимида шу қарорни ижроси тўғрисида йиғилиш бўлганлиги ҳақида гапириб,уни маҳаллада тадбиқ этишнинг моҳияти, чоралари,йўл йўриқлари ҳақида батафсил сўзлаб берди.Маҳаллада катта тажрибага ,кенг билимга эга бўлган ўқимишли, фаол нуронийлардан Аллонова Ҳидоят,Ахтамов Тўймурот ва Мухаммедов Баҳодирларга 5 нафар камбағал олти ой муддатга биркитилиб ва уларга маҳалла еттилиги аъзолари яқиндан ёрдам беришлари таъкидлаб ўтилди.
Маҳалла раиси йиғилишни якунлар экан маҳалламиздаги камбағалларни имкон қадар камайтиришга,уларни турмуш шароитларини яхшиллаб боришга ҳаракат қиламиз-, деб сўз берди.
Шу пайтгача бу маҳаллада барча қарор ва топшириқлар ўз вақтида бажарилганлигига гувоҳ бўлганмиз.Чунки таниқли ёзувчи,давлат арбоби Садриддин Айний яшаб ўтган қишлоқ аҳлини аҳди аниқ бу топшириқларни ҳам ортиғи билан бажаради деб умид қиламиз.
ОЛИМЖОН ҒАЙБУЛЛАЕВ.
Майдалашманг
Агар айтилаётган ҳар бир сўз ортидан майдалашаверсангиз, сиз ҳақингизда айтилаётган гапларни суриштираверсангиз, сизга ёмонлик қилган киши билан ҳисоблашаверсангиз, сизни мазах қилган кишига жавоб қайтараверсангиз ва сизга душманчилик қилган кишидан интиқом олишни кўзлайверсангиз, Аллоҳ таоло сизнинг соғлиғингиз, тинчингиз, уйқунгиз, динингиз, ақлингиз ва кўнглингиз хотиржамлиги учун сабр берсин!
© Шайх Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ
➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
ДЕВОР
Уйини янгитдан безашни истаган бир япон тахта деворнинг битта томонини олиб ташлади. Японларнинг уйларидаги деворлар одатда тахта ёки гипсдан ишланади, иккитаси ёнма-ён қўйилади ва ўртага озгина бўш жой қолдирилади.
У деворнинг биринчи қисмини бузиб олгач, бўш жойда оёғини мих қисиб қолган калтакесакни кўриб, ҳайрон бўлди. Чунки бу мих тахминан ўн йилча олдин, уй қурилишида қоқилган. Шунча вақт давомида бу калтакесак ҳеч ерга қимирлай олмай қандай яшаб қолди экан? Қоронғи девор орасида ўн йил жойидан жилмай яшаганига ишонгиси келмасди.
Одам бошқа ишларини ташлаб, калтакесакни кузата бошлади. Шунда қаердандир бошқа бир калтакесак пайдо бўлди. Оғзида егулик олиб келиб, михга қисилган шеригига берди. Бу манзарани кўриб турган киши ҳайратдан ёқасини ушлади. Наҳотки? Ахир, махлуқларнинг энг мукаррами, энг ақллиси бўлган одам оиласидан, яқинларидан меҳр-муҳаббатини аяб турган замонда қандайдир бир калтакесак михга қисилиб, яримжон бўлиб қолган шеригини ташлаб кетмаса? Бу қандай меҳр, бу қандай ришта бўлди?
Эй одамлар! Кўнглингиздаги асл хазина – муҳаббатни йўқотманг, сизни севганларни асло тарк этманг!
/channel/Soktari_mfy
Эркаклар доим эслайдиган беш нарса
1. Аёлларнинг макри кўплиги
2. Иккитадан, учтадан, тўрттадан уйланиш мумкинлиги
3. Аёлларнинг ақли ҳам, дини ҳам ноқислиги
4. Эркаклар оила бошлиғи эканлиги
5. Эркакнинг улуши аёлникидан икки ҳисса ортиқлиги
Эркаклар доим унутадиган беш нарса
1. Аёллар билан муросаа қилиб яшанглар, дейилган оят.
2. Сизларнинг энг яхшингиз аёлларига яхши муомала қилганингиздир, дейилган ҳадис.
3. Аёлларга яхши муомала қилинглар, дейилган ҳадис.
4. Аёлларга лутф қилинглар, дейилган ҳадис.
5. Аёлларни фақат карамли кишиларгина ҳурмат қилади, фақат малъун кишигина хўрлайди, дейилган ҳадис.
➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Узбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 декабрь кунидаги ПК 423-сон карори билан Бухоро вилоятидаги Туризим кишлоги макоми бериладиган махаллар руйхати эълон килинди, бу руйхатда С.Айний уй музейи хам бор, келгусида махалламизда туризим ривожланиши махалламиз ахолиси учун ва инфратузилмаларда катта катта узгаришлар булади
/channel/Soktari_mfy
Ўзбекистон Республикаси вилоятларининг ташкил этилган саналари:
Қашқадарё вил. - 1922 йил 1 ноябрь.
Тошкент вил. - 1938 йил 15 январь
Самарқанд вил. - 1938 йил 15 январь
Хоразм вил. - 1938 йил 15 январь
Фарғона вил. - 1938 йил 15 январь
Бухоро вил. - 1938 йил 15 январь
Андижон вил. - 1941 йил 6 март
Наманган вил. - 1941 йил 11 март
Сурхондарё вил. - 1941 йил 6 март
Сирдарё вил. - 1963 йил 16 февраль
Жиззах вил. - 1973 йил 28 декабрь
Навоий вил. - 1982 йил 20 апрель.
/channel/Soktari_mfy
#тезкор
⚡️Аббосбек Файзуллаев – Ўзбекистоннинг 2024 йилдаги энг яхши футболчиси
У кетма-кет иккинчи йил мамлакатимизда тенгсиз футболчи деб топилди.
👉 @UnchaMuncha
Ассалому алайкум ҳайрли оқшом азиз маҳалладошлар!!! Кириб келаётган янги йил ҳаммамизга баракали, даромадли, ризқли бўлиб келсин! Ҳаммамиз оиламиз бошига соғ- омон бўлайлик!!!
Маҳалламизда яшовчи 2-гуруҳ ногирони Ахмедов Маъмур аканинг турмуш ўртоғи Ғайбуллаева Қаноат опа оғир аҳволга тушиб қолибдилар. Юрагига 7 та стент қўйиш керак экан.Нарҳи 70 млн экан. Ҳозирда Бухорода больницада оғир аҳволда ётибдилар... Ким эҳсон қилмоқчи бўлса шу инсонга ёрдам беринглар...
Ёрдам қилмоқчи бўлган саҳоватпеша инсонлар учун пластик карта рақами: 9860082436934135
Каноат Ғайбуллаева
Узимизнинг 40 мактабда дарс бераётган устоз муаллим махалладошимизнинг фаолиятларидан
📍 "Madaniyat va ma’rifat " telekanalida tanishasiz.
📺 "Muallimning bir kuni"
🗓 14-dekabr
🕰 19.00
Ёш бир балиқ қари китнинг олдига бориб мен океанни топмоқчиман, уни қандай топсам, бўлади, деб сўрабди.
Шунда ҳалиги кит: “ҳозир сен океан ичида сузиб юрибсан” - дея жавоб берибди.
Ёш балиқ: “мен сувнинг ичида юрибман, менга океан керак, уни топишим керак дея океанни қидириш учун сузиб кетибди”…
Инсонлар ҳам шундай, аслида атрофимизда бизни бахтли қиладиган жуда кўп сабаблар бор, агар уларнинг барчасини санаб чиқсангиз, бутун бошли бахт океанида яшаётганингизга гувоҳ бўласиз, лекин ўша бир камни тўлдириш учун умрни ҳам, пулни ҳам, соғлиқни ҳам аямасдан тўрт томонга югурамиз.
Ўша бир кам бўлмаса, ўзимизни ичдан кемирамиз, асабларимизни бузамиз, кўнгилларни хира қиламиз, чунки океан ичида яшасак-да, океан қидирамиз.
Ўқинг...Фақат йиғламанг!
Бу хаётда катта гапирма.
• Масалан, "Мен ҳеч қачон..." деб бошланадиган жумлалар тузма.
• Бошқасининг бошига келгани, сенинг ҳам бошингга келиши мумкинлигини унутма.
• Кимнингдир мусибати ҳақида гапиришдан ўзингни тий.
• Сўзларинг - имтиҳонинг, кулгуларинг эса - кўз ёшинг бўлиши мумкин.
➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Aссалому алайкум...
Бугунги тонг муборак бўлсин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.
Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!!
Ўқинг... Фақат йиғламанг!
ХАЙРЛИ КУН !
Биласизми, сут айниса, ундан қаймоқ олишади. Қаймоқнинг қиймати эса сутдан баланд. Қаймоқ ачиса пишлоқ бўлади. Пишлоқнинг қиймати эса, қаймоқдан ҳам юқори. Узумнинг шарбати ачиса набийзга айланади. Набийз узумнинг шарбатидан қиммат туради.
Сиз ҳам хато қилсангиз ёмон одам бўлиб қолмайсиз. Аксинча, хатолар сизни қийматингиз ортишига сабаб - тажриба бўлади. Христофор Колумбнинг денгизда йўналишни танлашда хатога йўл қўйиши Американи кашф этилишига сабаб бўлди. Александр Флемингнинг хатоси эса, тиббиётда энг муҳим восита антибиотик саналмиш пенициллинни кашф бўлишига олиб келди.
Иш давомида йўл қўйган хатоларингиз сизни ноумидлик ва тушкунликка солмасин. Фақат урунишнинг ўзигина муваффақиятларга эриштирмайди, баъзан урунишлар асносида йўл қўйилган хатолардан ҳам яхши натижалар ҳосил бўлади. Шундай экан, хато қилишдан қўрқманг, ҳаракатда давом этинг. Ишонинг, Сизни катта мувофақиятлар кутмоқда!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
📝Ўлим фариштаси.
Шифохонада оғир аҳволда ётган бир мўъмин бандани қошига келди.
Унинг руҳини уйғотди.
- Эй банда, сен умрингда зарра гуноҳ қилмадинг. Бас юр, сенга жаннат эшиклари очиқ. Мен томон тўрт қадам ташласанг кифоя.
Руҳ танадан қўзғалди...
У томирларига турли тиббий асбоблар уланган, оппоқ чойшабларга бурканган, ўз танасига бир зум термулиб қолди.
Кейин индамай фаришта томонга бир қадам ташлади. Шунда унинг ортидан йиғи овози эшитилди.
- Бу кимнинг йиғиси? фариштадан сўради руҳ! Фаришта деди:
- Бу сенинг энг яқин дўстинг. У сенинг ўлимингдан кейин уч кун шундай йиғлайди. Рух Аллоҳдан дўстига узоқ умр сўради ва фаришта томон яна бир қадам ташлади...
Шунда унинг ортидан аввалгидан кучлироқ бошқа бир йиғи овози эшитилди.
- Бу кимни йиғиси? фариштадан сўради руҳ.
- Бу сенинг аёлинг. У ўлимингдан кейин 40-кун шундай йиғлайди...
Руҳ Аллоҳдан аёлига сабру саодат тилади ва фаришта томон яна бир қадам ташлади. Шу маҳалда унга жаннат эшиклари зоҳир бўлди.
Руҳ жаннат гўзалликларидан лол қолиб бир зум тўхтаб қолди.
Шунда унинг ортидан олдингиларидан ўн чандон дардли йиғи эшитилди.
- Бу кимнинг йиғиси? фариштадан сўради руҳ...
- Бу сенинг онанг...
У ўлимингдан кейин умрини сўнгигача шундай йиғлайди...
Руҳ бир ортга қаради, бир жаннат томон қаради. Сўнг фариштадан сўради:
- Мен сен билан кетишни ҳоҳламасамчи?
Фаришта деди:
- У ҳолда сенга жаннатга кириш имкони берилмаслиги мумкин.
Руҳ ортидан эшитилаётган юракни ўртовчи ғамгин йиғига бир муддат қулоқ тутди ва деди:
- Агар ортга қайтмасам қиёмат кунигача онамнинг йиғиси қулоқларим остида бўлади.
Ахир қандай қилиб онамни бу ҳолида ташлаб кетаман.
- Мен кетяпман! Руҳ ортига уч қадам ташлади. Фаришта ғойиб бўлди. Руҳ танага қайтиб кирди...
Юрак ура бошлади...
Она бош қўйган болишга фаришталар сажда қиларкан...
Она қадам қўйган эшикда авлиёлар чироқ ёқаркан...
Она айтган алласидан пайғамбарлар оят ўқиркан...
ОНА Фарзанди неча ёшга кирсада ёш боладек қарайдиган ғамхўр, мехрибон, гўзал бир хилқат,
кучдан қолган бўлсада, юзларига ажин тушиб, жуссаси кичиккина бўлиб қолгандаям Болам... дейдиган тенгсиз зот экан...
ОНА Ердаги фаришта...
Оналар ҳақида ёзмоқ истаганда ҳаттоки қаламлар ҳам таърифлашга сўз тополмай қоларкан...
Ожиз қалам ОНАни таърифламоқ учун енг шимариб ишга киришдию, ожизлик қилди...
Ёзди ўчирди, яна ёзди ўчирди...
Нима деб таърифлашни билмай оқ қоғоз олдида бош эгишга мажбур бўлди...
ОНАЖОНИМ...
Сизни таърифлашга бисотимдаги ЭНГ яхши таърифларим, таҳсинга лойиқ жумлаларим ҳам камлик қилмоқда...
Чунки сизни бисотимдаги билган барча яхши сўзларим билан таърифлаб бўлганман, лекин қалбим бу таърифлар камлигини ҳис қилиб турибди
ЭНГ азиз,мўътабар, гўзал хилқатим, Дуогўйим, пойи жаннатлигим, юзлари иболи нурим, суюклигим, гулим, райхоним, дилдошим, сирдошим, қадри осмоним,
қалбимдаги энг пок дуоим,
забони шириним, кўнгли тиллойим, асалим, қаймоқ юзим,чиройлигим, мушки анбарим, меҳридарё, мунис, мушфиғим, дуолари бебаҳойим, ифори мушку-анбарим, тиллою заримсиз, чексиз дунёимсиз,
қалби уммонимсиз, Тунни ёритгувчи ой ҳам Ўзингиз, қуёшдан порлоқ нурли чеҳрамсиз...
Аллоҳимни суюклиги, бағри баҳорим, муштипарим, фариштам...
/channel/Soktari_mfy
▪️1. Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
▪️2. Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
▪️3. Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
▪️4. Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
▪️5. Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
▪️6. Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
▪️7. Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
▪️8. Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.
✅ Устоз М.Файзиевга "ЯНГИ ЙИЛ АРЧА" си учун махалламиз ахолиси номидан миннатдорчилик билдирамиз, эртага хам Арчани безатиш ишлари давом этади🎖🎖🎖
/channel/Soktari_mfy
Х У Ш Х А Б А Р
Вилоятимиз туризм манзиллари рўйхати яна биттага кўпайди.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 5-декабрдаги ПК 423- сонли қарорига биноан Бухоро вилояти туризм маҳаллалар рўйхатига Соктари МФЙ ҳудудидаги Садриддин Айний ўй музейи ҳам киритилди.
150 йиллигини нишонлаш учун таёргарлик кетаётган бир пайтда ўзбек ва тожик халқининг ардоқли фарзанди С.Айний қишлоғида яна бир қанча янгиликлар ,ЯНГИ лойиҳалар асосида бинолар барпо қилинади.
#Диққат
⚠️Огоҳлантириш: одамлар прокуратура ёки полиция бўлимидан даъво қилинган фирибгарлардан қўнғироқларни қабул қилишда давом этмоқда.
Бошқа бировга берилган кредитни текшираяпмиз, кредит сизга берилган деган шубҳа бор, дейишди. Улар бир нечта шахсий маълумотларни сўрашади. Сизни бошқа шаҳарга чақирмаслик учун каби. Улар терговчилар ва иштирок этган шахсларнинг исмларини айтадилар, шунинг учун у жуда ишончли кўринади
Алданманг.
Яқинларингизни улар билан музокарага киришмасликлари ҳақида огоҳлантиринг. Кимга керак бўлса, прокуратура ёки милиция бўлими чақиради.
/channel/Soktari_mfy
السلام عليكم ورحمة الله وبركاته
بسم الله الرحمن الرحيم
...انا لله وانا اليه راجعون...
تعزيه:
Assalamu alaykum
va rohmatullohi va barokatuhu
Bismillaahir rohmaanir rohiyym
...Innaa lillaahi va Innaa ilay'hi roji'uun...
Т А Ъ З И Я:
Fиждувон Туман
Тарханон МФЙ
Тарханон кишлогида яшаган
Кизил-Тепа Туман
Бурдокичилик Бошкармасида
Fиждувон Туман Космос
Касаллигида Энергетик вазифасида хизмат килган
жамиятимизга салохиятли фарзандлар тарбиялаган,
самимий камтарин инсон
АДИЗОВ
КОМИЛЖОН
КАЙЮМОВИЧ
1960 - 2024
64 ёшда вафот этдилар,
Жаноза намозлари
10-Декабр Сешанба кун
Соат 16 : 00 да
Ховлилари ёнида
укилади
Манзил;
Тарханон МФЙ
Тарханон кишлогида
Маълумот учун:
Акмал, Одил Комилжонович.
Кайгули дамларда
фарзандларига ва барча якинларига хамдардлик
изхор этамиз.
Мусибатли кунларда
Аллох гузал сабр ато этсин.
Сабрнинг ажрини зиёда килсин.
Аллох Азза ва Жалла
рахмат ва магфиратига
ноил айласин.