statistika_rasmiy | Unsorted

Telegram-канал statistika_rasmiy - STATISTIKA | Rasmiy kanal

-

Davlat statistika qo'mitasi Axborot xizmati rahbari Usmon Abdurasulovning rasmiy kanali Facebook: facebook.com/usmonabdurasulov Instagram: instagram.com/abdurasulovusmon Twitter: twitter.com/u_abdurasulov Telegram: T.me/usmonabdurasulov

Subscribe to a channel

STATISTIKA | Rasmiy kanal

📊 7 ойда қанча бензин ишлаб чиқарилган?

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонда 781,4 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.

Автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 18,3 % га ошган.

2023 йилнинг январь-июль ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:

— Автомобил бензини – 781,4 минг тонна

— Кўмир – 3,1 млн тонна

— Нефт – 456 минг тонна

— Газ конденцати – 707,5 минг тонна

— Автобус – 454 дона

— Юк автомобиллари – 1372 дона

— Автомобил двигателлари – 122 710 дона

— Енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) – 194 053 дона

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

📊 Озарбайжондан 7 ойда Ўзбекистонга 7 989 нафар турист келган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида Озарбайжондан  Ўзбекистонга 7 989 нафар туристлар ташриф буюрган.

2023 йилнинг 7 ойида Озарбайжондан Ўзбекистонга келган туристларнинг асосий сафар мақсадлари:

🔸 қариндошларни йўқлаш — 3787 нафар

🔸 дам олиш — 3762 нафар

🔸 хизмат юзасидан — 435 нафар

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

🚙 7 ойда 55 968 та “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2023 йилнинг январь-июль ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони:

“Cobalt” – 55 968 дона

“Lacetti-Gentra” – 44 179 дона

“Damas” – 43 497 дона

— "Tracker" – 19 736 дона

— “Onix” – 13 525 дона

“Nexia T-250” – 2 133 дона

Махсус енгил автомобиллар – 12748 дона

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

Статистика агентлиги матбуот анжумани: Статистика агентлиги томонидан ҳар йили “Ўзбекистон Республикасида Миллий БРМларга эришиш бўйича статистик кўрсаткичлар тўпламлари” учта тил (рус, ўзбек ва инглиз тиллари)да тайёрлаб нашр этилмоқда.

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

Статистика агентлиги матбуот анжумани: 2023 йилги SDG index ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда Барқарор ривожланишнинг қуйидаги 10 та мақсадлари бўйича кўрсаткичларида ижобий ўсиш қайд этилган:

— мамлакатда камбағалликни қисқартириш

— соғлиқ сақлаш ва фаровонликни таъминлаш

— сифатли таълим билан таъминлаш

— гендер тенглигига эришиш

— тоза сув ва санитария

— саноатлаштириш, инновация ва инфратузилма

— шаҳар ва аҳоли пунктларини барқарор ривожлантириш

— иқлим ўзгаришига қарши курашиш

— тинчлик, адолат ва самарали бошқарув

— барқарор тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

Статистика агентлиги матбуот анжумани: Ўзбекистон Республикаси Open Data Inventory (ODIN) очиқ маълумотлар рейтингида 195 та мамлакат орасида 70 балл билан 30-ўринга кўтарилди ҳамда Марказий Осиёда 1-ўринни сақлаб қолди.

ODIN 2023 йилдан бошлаб Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) индикаторлари қаторига киритилди. Бу, ўз навбатида, рейтингнинг нуфузини ошишига ва 2030 йилга қадар БРМ мақсадларига эришишни мониторинг қилишда мамлакатларнинг очиқ маълумотлардан кенгроқ фойдаланилишига олиб келади.

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

Статистика агентлиги матбуот анжумани: Статистика соҳасида қабул қилинган халқаро тавсиялар ва стандартларни Миллий статистика тизимига жорий қилиш, халқаро тажрибани ўрганиш ва тизим фаолиятини доимий равишда такомиллаштириб бориш мақсадида, 10 дан зиёд халқаро ташкилотлар ҳамда 11 та хорижий давлатлар статистика идоралари билан фаол халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

Статистика агентлиги матбуот анжумани: Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ташқи савдо статистикаси бўйича маълумотлар базаси “COMTRADE” ва ЮНИСЕФнинг “TRANSMONEE” ахборот тизимларига интеграция амалга оширилди.

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

📊 7 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми қарийб 35 млрд АҚШ долларига етган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 34,9 млрд АҚШ долларидан ошди.

✅ Ташқи савдо айланмаси ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 23,3 % га ошган.

🟢 Экспорт – 14,9 млрд
🔹 маҳсулотлар – 12 млрд
🔸 хизматлар – 2,9 млрд

🔵 Импорт – 20 млрд
🔹 маҳсулотлар – 18,8лрд
🔸 хизматлар – 1,2 млрд

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

📊 Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда:

🔸саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 105,7 %

🔸қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 104,8 %

🔸 чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 107,1 %

🔸 бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 112,4 %

🔸 ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 123,3 %

🔸экспортнинг ўсиш суръати – 131 %

🔸 импортнинг ўсиш суръати – 118,1 %

🔸фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони – 476 701 та

🔸фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони – 409 988 та

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

❗️❗️❗️Матбуот анжуманига таклиф этамиз!

🏢 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан 2023 йил 22 август куни соат 12:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Статистика агентлигининг халқаро ахборот алмашинуви ва халқаро рейтингларда эришилаётган натижалари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.

✅ Статистика агентлиги раҳбарияти матбуот анжуманида:

— Халқаро ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви;

— халқаро рейтинг ва индексларда қайд этилаётган натижалар;

— статистика идоралари фаолиятига АКТнинг жорий этилиши;

— вазирлик ва идоралар билан маълумот алмашишда интеграция жараёнларининг жорий ҳолати борасида маълумот беради.

❗️Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар, марҳамат матбуот анжуманида қатнашиб, ўзингизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилинг!

Манзил:
Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй.

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

📊 6 ойда қанча янги енгил автомобиллар давлат руйхатидан ўтказилган?

🏢 Статистика агентлигининг олинган идоравий маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича 154,5 минг дона янги енгил автомобиллар Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган.

✅ Шундан:

— Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган – 89,7 % (138,5 минг дона)

— Хорижда ишлаб чиқарилган – 10,3 % эса (16,0 минг дона)

❗️2023 йилнинг 6 ой давомида Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан 169 861 та янги автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилган.

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

📊6 ойда молиявий хизматлар ҳажми 50 трлн сўмдан ошган

🏢 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 212,8 трлн сўмга етган.

✅ Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 12,3 %га ошган.

Молиявий хизматлар ҳажми – 50 трлн сўм

Савдо хизматлари ҳажми – 50 трлн сўм

Транспорт хизматлари ҳажми – 49,1 трлн сўм

Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми – 14,4 трлн сўм

Таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми – 9,1 трлн сўм

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

Факт 24 | 6 ойда Ўзбекистонга 3,1 млн нафар чет эл фуқаролари келган
#17aug #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

📊Бир нафар шифокорга қанча аҳоли тўғри келади?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда бир нафар шифокорга ўртача 358 нафар аҳоли тўғри келади.

Ҳудудлар бўйича бир шифокорга тўғри келадиган ўртача аҳоли сони:

Қорақалпоғистон Р. – 365 нафар

Андижон вилояти – 402 нафар

Бухоро вилояти – 307 нафар

Жиззах вилояти – 485 нафар

Қашқадарё вилояти – 529 нафар

Навоий вилояти – 333 нафар

Наманган вилояти – 497 нафар

Самарқанд вилояти – 362 нафар

Сурхондарё вилояти – 558 нафар

Сирдарё вилояти – 450 нафар

Тошкент вилояти – 457 нафар

Фарғона вилояти – 444 нафар

Хоразм вилояти – 349 нафар

Тошкент шаҳри – 123 нафар

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

📊 Яшаш ва овқатланиш соҳасида нечта янги корхоналар очилган?

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида республикамизда яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 3 484 та янги ташкил этилган корхоналар ташкил этилган.

✅ Ҳудудлар кесимида яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони:

Тошкент шаҳри – 696 та

Самарқанд вилояти – 464 та

Тошкент вилояти – 362 та

Қашқадарё вилояти – 263 та

Бухоро вилояти – 233 та

Қорақалпоғистон Р. – 223 та

Фарғона вилояти – 214 та

Жиззах вилояти – 195 та

Хоразм вилояти – 185 та

Навоий вилояти – 184 та

Наманган вилояти – 154 та

Сурхондарё вилояти – 151 та

Андижон вилояти – 105 та

Сирдарё вилояти – 55 та

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

📊 Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП: 10 давлатлар

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида):

— Хитой – 6,9 млрд

— Россия – 5,3 млрд

— Қозоғистон – 2,5 млрд

— Туркия – 1,9 млрд

— Корея – 1,3 млрд

— Қирғиз Р. – 632,2 млн

— Германия – 609 млн

— Франция – 518 млн

— Туркманистон – 492 млн

— Афғонистон – 471 млн

❗️
Ташқи савдо статистикасини юритиш методологиясига кўра, транзит товарлар, мамлакатга вақтинча олиб кирилган ёки ундан вақтинча олиб чиқилаётган товарлар ташқи савдо статистикасига киритилмаслиги назарда тутилган.

Шунга кўра, киритилган аниқликлардан сўнг, божхона органлари томонидан Германиядан самолётлар ва учиш аппаратлари импорти бўйича 274,2 млн АҚШ доллари миқдорида тузатишлар киритилди ва 2023 йилнинг январь-июль ойларида Германиядан импорт ҳажми 482,1 млн АҚШ долларини ташкил этди.

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

#genderstatistikasi

🧍‍♀️Аёл раҳбарлар бошқарувида 39 078 та кичик корхона ва микрофирмалар мавжуд

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони 39 078 тани ташкил этган.

✅ Аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 606 тага ошган.

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

Статистика агентлиги матбуот анжумани: БМТ Статистика бўлимининг веб саҳифасида Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича илғор тажрибаларга эга давлатларнинг ушбу соҳада амалга ошираётган ишлари ёритиб борилади. Ўзбекистон Республикаси 2022 йил якунига кўра, 87 та илғор тажрибага эга давлатлар қаторидан жой олди ва мамлакатимизда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни кузатиб бориш ҳамда жамоатчиликни хабардор қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги маълумот эълон қилинди.

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

Статистика агентлиги матбуот анжумани: Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи (SDSN) ва халқаро экспертлар томонидан 2023 йилда эълон қилинган БРМ (SDG index) рейтингида Ўзбекистон 71,1 индекс билан 166 та мамлакат орасида 69 ўринни эгаллади.

Бу натижа 2022 йилга нисбатан 8 поғонага ошган. 2022 йилда Ўзбекистон 69,9 индекс билан 77 ўринда қайд этилган эди.

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

Статистика агентлиги матбуот анжумани: Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталининг янгиланган замонавий талқини ишлаб чиқилди. Бугунги кунда порталда 8,5 мингдан ортиқ маълумотлар тўпламлари уч тилда жойлаштирилган бўлиб, ўз вақтида янгиланиб борилмоқда. Портал бошқа ташкилотлар сайтлари ва маълумотлар базалари билан интеграция қилинмоқда.

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

Статистика агентлиги матбуот анжумани: 2021-2022 йилларда мамлакатимиз тарихида илк бор, миллий валютанинг харид қобилиятини аниқлаш бўйича “Халқаро таққослашлар дастури”да Ўзбекистоннинг иштироки таъминланди.

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

Статистика агентлиги матбуот анжумани: 2017 йилда 6 та халқаро ташкилотларнинг 20 га яқин саволномалари тўлдирилган бўлса, 2023 йилга келиб, Статистика агентлиги томонидан 17 та халқаро ташкилотнинг 49 турдаги саволномаси асосида мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларига оид маълумотлар тақдим этилиши режалаштирилган.

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

❗️❗️❗️Матбуот анжуманига таклиф этамиз!

🏢 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан 2023 йил 22 август куни соат 12:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Статистика агентлигининг халқаро ахборот алмашинуви ва халқаро рейтингларда эришилаётган натижалари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.

✅ Статистика агентлиги раҳбарияти матбуот анжуманида:

— Халқаро ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви;

— халқаро рейтинг ва индексларда қайд этилаётган натижалар;

— статистика идоралари фаолиятига АКТнинг жорий этилиши;

— вазирлик ва идоралар билан маълумот алмашишда интеграция жараёнларининг жорий ҳолати борасида маълумот беради.

❗️Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар, марҳамат матбуот анжуманида қатнашиб, ўзингизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилинг!

Манзил:
Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй.

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

📊Темир йўл транспортида энг кўп қайси юк тури ташилмоқда?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича умумий фойдаланишдаги магистрал темир йўл транспорти орқали 36,3 млн тонна асосий турдаги юклар ташилган.

Темир йўл орқали ташилган юклар умумий ҳажмида юқори улушга эга:

— Турли рудалар – 13,2 %

— Нефть юклари – 8,9 %

— Кўмир – 7,3 %

— Қурилиш юклари – 7 %

— Кимёвий ва минерал ўғитлар – 4,7 %

— Бошқа юклар – 51,1 %

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

📊 6 ойда 1 миллиондан ортиқ автомобил ўриндиқлари ишлаб чиқарилган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-июнь ойларида йирик корхоналар томонидан 1 миллиондан ортиқ автомобил ўриндиқлари ишлаб чиқарилган.

Автомобил ўриндиқлари ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,6 %га ошган.

✅ Ўзбекистонда 2023 йилнинг июнь ойида йирик корхоналар томонидан 226,6 минг дона автомобил ўриндиқлари ишлаб чиқарилгани кузатилган.

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

📊 Кинотеатрларга ташриф буюрувчилар қайси вилоятда кўп?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасидаги кинотеатрлар сони жами 76 тани ташкил қилиб, уларга ташриф буюрувчилар сони 830,5 минг кишини ташкил этди.

✅ Кинотеатрга ташриф буюрувчиларнинг ҳудудлар бўйича тақсимланиши қўйидагича:

Тошкент шаҳри – 322 минг киши

Самарқанд вилояти – 135 минг киши

Бухоро вилояти – 131,2 минг киши

Навоий вилояти – 76,5 минг киши

Қашқадарё вилояти – 51,3 минг киши

Жиззах вилояти – 27 минг киши

Сирдарё вилояти – 23,8 минг киши

Андижон вилояти – 21 минг киши

Наманган вилояти – 12,4 минг киши

Сурхондарё вилояти – 9,7 минг киши

Қорақалпоғистон Р. – 7,2 минг киши

Тошкент вилояти – 6,9 минг киши

Фарғона вилояти – 6,7 минг киши

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

Факт 24 | Ўзбекистонда интернет тармоғига уланган абонентлар сони 16,3 фоизга ўсди
#17aug #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

📊 Ўзбекистонда қарийб 70 мингта саноат корхоналари фаолият юритмоқда

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 293,6 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,6 % га ошган.

✅ Бугунги кунда Ўзбекистонда қарийб 70 мингта саноат корхоналари фаолият юритмоқда, шундан 11,5 мингтаси Тошкент шаҳрига, 7,9 мингтаси Фарғона вилоятига, 7,1 мингтаси Тошкент вилоятига ва 6,2 мингтаси Самарқанд вилояти ҳиссасига тўғри келган.

✅ 2023 йилнинг январь-июнь ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича саноат ишлаб чиқариш ҳажми:

Тўқимачилик маҳсулотлари – 33,3 трлн сўм

Кийим ишлаб чиқариш – 10 трлн сўм

Металлургия саноати – 57,8 трлн сўм

Кимё маҳсулотлари – 16 трлн сўм

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

📊 Ўзбекистонда интернет тармоғига уланган абонентлар сони қанча?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига, интернет тармоғига уланган абонентлар сони 26,7 миллионтани ташкил этган.

✅ Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 16,3 % га ошган.

❗️ Ҳудудлар орасида интернет тармоғига уланганлар сони:

⬆️ Энг кўп абонентлар сони Тошкент шаҳрида - 5,4 млн

⬇️ Энг кам абонентлар сони Сирдарё вилоятида - 0,7 млн

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook | Twitter | Telegram

🇺🇿 Лотинда

Читать полностью…
Subscribe to a channel