Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига айлантирилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 март куни “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-114-сонли қарори қабул қилинди.
Унга мувофиқ, Давлат статистика қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги ташкил этилди.
Қарор билан Статистика агентлиги ҳузуридаги Статистика кенгаши янгиланган таркибда ташкил этилиб, унинг ваколат ва мажбуриятлари мустаҳкамлаб қўйилди.
Статистика агентлиги тизимида интеграция жараёнларини янада жадаллаштириш мақсадида, 2024 йил якунига қадар “Статистика” интеграллашган ахборот тизими вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан қўйидаги маълумотларни олиш мақсадида интеграция қилинади:
✅ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг корхона
ва ташкилотларнинг меҳнат кўрсаткичлари тўғрисидаги;
✅ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг жисмоний шахслар томонидан якка тартибда қурилган турар жойларни
ва нотурар биноларни фойдаланишга топшириш тўғрисидаги;
✅ Адлия вазирлигининг лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тўғрисидаги;
✅ «Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси» АЖнинг
биржа савдоларига қўйиладиган товарлар нархлари тўғрисидаги;
✅ «Ўзбекнефтегаз» АЖнинг нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда нефть ва газ конденсатининг манбалари ва тақсимоти тўғрисидаги;
✅ IT-Park дирекциясининг резиденти бўлган ташкилотлар фаолияти тўғрисидаги маълумотларига интеграция қилинади.
Қарор билан Статистика агентлиги ваколатлари, мажбуриятлари
ва ҳисобдорлиги янада мустаҳкамлаб қўйилди.
Хусусан, агентлик расмий статистика соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириши, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига бевосита бўйсуниши ва унга ҳисобот тақдим этиши, статистика ишларининг бажарилиши тўғрисида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳисобот бериб бориши белгилаб қўйилди.
Қарор билан ўрнатилаётган тартибга мувофиқ:
агентлик ўз ваколатларини барча давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда амалга оширади;
статистика органларининг қонуний фаолиятига, шу жумладан, статистика кузатувларини ўтказиш, статистика маълумотларини тайёрлаш ва эълон қилиш жараёнларига ҳар қандай аралашишга йўл қўйилмайди;
агентлик томонидан шакллантириладиган статистика маълумотлари расмий статистика ахбороти сифатида эълон қилинади.
Ўз навбатида, соҳада кадрлар малакасини ошириш тизими тубдан такомиллаштирилади, ходимларни қайта тайёрлаш, вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари малакасини ошириш ишлари ташкил этилади, бу борада хорижий ҳамкорлар, шу жумладан Корея Республикасининг Статистика тренинг институти ва Статистик тадқиқотлар институти билан ҳамкорлик ўрнатилади.
Шундай қилиб, ушбу ислоҳотлар Янги Ўзбекистон шароитида статистика соҳасида замонавий талабларга жавоб берадиган самарали бошқарув тизимини шакллантириш имконини беради, амалга оширилаётган барча тадбирларнинг шаффофлиги эса халқаро ҳамжамиятнинг Ўзбекистон статистикасига бўлган ишончини янада оширади.
100 та уй хўжалигига нечта телевизор тўғри келади?
🏢 Статистика агентлигининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, 2023 йилда 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган телевизорлар сони 176 тани ташкил этган.
Маълумот учун:
2010 йилда — 132 та;
2015 йилда — 152 та;
2020 йилда — 162 тани ташкил этган.
📊 Япониядан 2023 йилда Ўзбекистонга 12 360 нафар турист келган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил давомида Япониядан Ўзбекистонга 12 360 нафар туристлар ташриф буюрган.
✅ 2023 йилда Япониядан Ўзбекистонга келган туристларнинг асосий сафар мақсадлари:
🔸 дам олиш — 10 331 нафар
🔸 қариндошларни йўқлаш — 1 514 нафар
🔸 хизмат юзасидан — 399 нафар
🔸 ўқиш — 82 нафар
🔸 тижорат — 34 нафар
📊 Қайси соҳада кичик тадбиркорлик субъектлари кўпроқ ташкил этилган?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь ойида 5 945 та янги кичик тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган.
✅ Уларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича сони қуйидагича:
савдо соҳасида – 2 438 та
саноат соҳасида – 762 та
яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 556 та
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 487 та
қурилиш соҳасида – 339 та
ахборот ва алоқа соҳасида – 250 та
ташиш ва сақлаш соҳасида – 214 та
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 138 та
бошқа соҳаларда – 761 тани ташкил этган
📊18,7 мингта резина шиналар ишлаб чиқарилган
🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йил январь ойида йирик корхоналар томонидан 18,7 мингта енгил автомобиллар учун резина шиналар ишлаб чиқарилган.
✅ Енгил автомобиллар учун резина шиналар ишлаб чиқари ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,7 мартага ошган.
📊 Қайси ҳудудда савдо соҳасидаги корхоналар сони кўп?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 февраль ҳолатига савдо соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 157 272 тани ташкил этган.
✅ Ҳудудлар кесимида савдо соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони:
Тошкент шаҳрида – 32 200 та
Самарқанд вилоятида – 16 152 та
Тошкент вилоятида – 14 620 та
Фарғона вилоятида – 14 405 та
Қашқадарё вилоятида – 10 177 та
Бухоро вилоятида – 9 245 та
Андижон вилоятида – 9 217 та
Хоразм вилоятида – 9 096 та
Наманган вилоятида – 9 052 та
Навоий вилоятида – 7 957 та
Сурхондарё вилоятида – 7 922 та
Қорақалпоғистон Р. – 7 488 та
Жиззах вилоятида – 5 479 та
Сирдарё вилоятида – 4 262 та
📊 Қайси ҳудудда саноат корхоналари сони кўп?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 февраль ҳолатига жами 68 691 та саноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда.
✅ Ҳудудлар кесимида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари сони:
Тошкент шаҳрида – 11 930 та
Фарғона вилоятида – 7 635 та
Тошкент вилоятида – 7 273 та
Самарқанд вилоятида – 6 065 та
Андижон вилоятида – 5 510 та
Наманган вилоятида – 4 909 та
Бухоро вилоятида – 4 058 та
Хоразм вилоятида – 3 962 та
Қашқадарё вилоятида – 3 675 та
Қорақалпоғистон Р. – 3 564 та
Навоий вилоятида – 3 046 та
Сурхондарё вилоятида – 3 018 та
Жиззах вилоятида – 2 518 та
Сирдарё вилоятида – 1 528 та
Ўзбекистонда бакалавриат йўналишида таҳсил олаётган талабалар сони бир миллиондан ошган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/2023-ўқув йили бошига кўра, Ўзбекистонда олий таълим ташкилотларида бакалавриат йўналишида таҳсил олаётган талабалар сони 1 009 271 нафарга етган.
Талабалар сони соҳалар бўйича қуйидагича:
Таълим – 317 872 нафар
Муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳалари – 167 970 нафар
Бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ – 113 723 нафар
Санъат ва гуманитар фанлар – 93 513 нафар
Ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот – 74 868 нафар
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот – 60 023 нафар
Хизматлар – 46 852 нафар
Қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалиги ва ветеринария – 46 556 нафар
Ахборот-коммуникасия технологиялари – 46 066 нафар
Табиий фанлар, математика ва статистика – 41 828 нафар
Статистика агентлиги директори номзодини 2025 йилда бўлиб ўтадиган БМТ Статистика комиссияси аъзолигига илгари суриш бўйича ташкилий масалалар муҳокама қилинди.
✅ Статистика агентлиги раҳбари бошчилигидаги делегация БМТ Статистика комиссиясининг 55-сессияси давомида статистика соҳасида қабул қилинаётган сўнгги халқаро услубиётлар ва илғор хорижий тажрибалар бўйича маълумотлар билан танишди.
✅ БМТнинг Осиё ва Тинч океани бўйича ижтимоий ва иқтисодий комиссиясининг Статистика кенгаши Бюроси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Статистика комиссияси Бюросининг ишчи муҳокамаларида қатнашилди.
✅ Шунингдек, тадбирлар доирасида БМТ Статистика департаменти директори (Стефан Швайнфест), Open Data Watch ташкилоти раҳбарияти (Шайда Бади), Ислом ҳамкорлик ташкилотининг SESRIC маркази директори (Зехра Зюмрут Сельчук), БМТнинг Осиё ва Тинч океани бўйича ижтимоий ва иқтисодий комиссияси (ЭСКАТО)нинг Статистика бўлими бошлиғи (Рейчл Бивен), БМТ Европа Иқтисодий Комиссияси Статистика бўлими бошлиғи (Тиина Луиге), МДҲ Давлатлараро статистика қўмитаси раҳбари (К.Э.Лайкам), шунингдек, Канада (Анил Арора), Малайзия (Др. Моҳд Узир Маҳиддин), Корея (Ли Хёнг Ил), Сингапур (др. Ко Энг Чуан), МДҲ ва Марказий Осиё давлатлари миллий статистика идоралари раҳбарлари билан ҳам учрашилиб, соҳага доир долзарб мавзулар ва ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
✅ Учрашувлар якуни бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини ривожлантириш борасида муҳим масалалар бўйича келгусидаги ҳамкорлик келишувларига эришилди.
✅ Жумладан, Малайзия миллий статистика идораcи раҳбари билан икки идора ўртасида статистика соҳасида ўзаро ҳамкорлик ва англашув меморандуми имзоланди.
✅ БМТ Европа Иқтисодий Комиссияси, Евростат ва Европа эркин савдо ассоциацияси томонидан 2024 йилнинг 4-чорагида Ўзбекистон миллий статистика тизимини глобал баҳолашдан ўтказиш режалаштирилди.
✅ Корея миллий статистика идораси (KOSTAT) билан 2024 йилнинг май ойида Статистика агентлиги делегациясини тажриба алмашиш мақсадида ташрифи ва тизим кадрлари салоҳиятини ошириш мақсадида икки идора институтларининг “твининг” асосида интеграцияси масалаларига келишиб олинди.
✅ Мазкур учрашувлар сўнгги халқаро тавсиялар ва илғор хорижий тажрибаларни амалиётга жорий этиш масалаларида яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Статистика агентлиги раҳбари БМТ Статистика комиссиясининг 55-сессиясида иштирок этмоқда
Жорий йилнинг 27 февралидан 1 мартига қадар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош қароргоҳида Статистика комиссиясининг навбатдаги 55-сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Статистика агентлиги директори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Баҳодир Бегалов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этмоқда.
✅ Статистика агентлиги раҳбари БМТ Статистика комиссиясининг 55-сессиясида чиқиш қилиб, мамлакатимизда статистика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, статистика идоралари фаолиятидаги сўнгги ўзгаришлар, очиқлик ва шаффоликни таъминлаш, фаолиятни сифатни бошқаришнинг илғор тизимлари асосида йўлга қўйиш, статистик жараёнларни сўнгги халқаро статистика услубиётларига мос равишда амалга ошириш борасида эришилган натижалар ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва гендер статистикасини юритиш борасида, “Очиқ маълумотлар хатлови” (ODIN) баҳолашларида қайд этилган ютуқлар ҳақида маълумот бериб ўтилди.
Январда 75 дона лифт ишлаб чиқарилган
Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь ойида йирик корхоналар томонидан 75 дона лифт ишлаб чиқарилган.
Лифт ишлаб чиқариш 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,5 баробарга ошган.
📊Январда 29,1 минг тонна карам экспорт қилинган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йил январь ойида қиймати 7 млн АҚШ долларига 29,1 минг тонна карам экспорт қилган.
✅ Карам экспорти 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,6 млн АҚШ долларига ошган.
✅ 2024 йил январь ойида Ўзбекистон энг кўп карам экспорт қилган давлатлар:
— Россия – 14,5 минг тонна
— Қозоғистон – 13 минг тонна
— Қирғиз Р. – 1,0 минг тонна
— Латвия – 440,3 тонна
— Тожикистон – 73 тонна
— Беларусь Р. – 35,3 тонна
Январда 2502 та велосипед импорт қилинган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь ойида хориждан қиймати 55 минг АҚШ долларига тенг бўлган 2502 дона велосипед импорт қилган.
✅ Ўзбекистон 2024 йилнинг январь ойида энг кўп Германиядан 1 000 дона велосипед импорт қилган.
✅ Ўзбекистон 2024 йилнинг январь ойида велосипед импорт қилган давлатлар:
— Германия – 1 000 дона
— Хитой – 929 дона
— Тожикистон – 568 дона
— Бошқа давлатлар – 5 дона
🚌 Январда 25 та автобус ишлаб чиқарилган
🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йил январь ойида жами 25 дона автобус ишлаб чиқарилган.
✅ Автобус ишлаб чиқариш 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 13,6 % га ошган.
100 та уй хўжалигига тўғри келадиган чангютгичлар сони
Статистика агентлигининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, 2023 йилда 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган электр чангютгичлар сони 71 тани ташкил этди.
Маълумот учун:
2010 йилда 37 тани,
2015 йилда 53 тани,
2020 йилда 60 тани ташкил этган.
Миллий статистикани ривожлантириш – устувор вазифа
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда статистика соҳасини янги босқичга кўтариш ва тубдан ислоҳ қилиш, тизимга илғор технологияларни кенг жорий қилиш орқали расмий статистиканинг сифати ва унга бўлган ишончни янада ошириш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Айниқса, “Расмий статистика тўғрисида”ги қонун ва статистика соҳасини ривожлантириш бўйича миллий стратегиянинг қабул қилиниши соҳадаги тизимли янгиланишларни янада самарали амалга ошириш имконини яратди. Шунингдек, Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига айлантирилди.
Шу билан бирга, маъмурий ислоҳотлар доирасида статистика органлари фаолиятини янгиланган талаблар асосида ташкил этиш ва уларнинг мустақиллигини янада кучайтириш, соҳага халқаро сифат моделлари ҳамда рақамли технологияларни кенг қўллаш орқали статистика маълумотларининг ишончлилиги ва сифатини янада ошириш зарурати юзага келаётган эди.
Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-114-сонли қарори қабул қилинди.
Унда миллий статистика тизимининг ҳуқуқий ва ташкилий асослари ҳамда инфратузилмасини такомиллаштириш, рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларига катта эътибор қаратилган.
Хусусан, президент қарори билан Статистика агентлиги фаолиятининг устувор йўналишлари белгилаб берилди, агентликнинг ташкилий тузилмаси ва низоми тасдиқланди.
Шунингдек, расмий статистика соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш
ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича “Йўл харитаси” ҳамда Статистика агентлигининг 2024-2025 йилларда эришиши лозим бўлган мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) белгилаб қўйилди.
Бундан ташқари, миллий статистика тизимини самарали ташкил этишда кўмаклашиш ҳамда фаолиятни мувофиқлаштириш ишларини янада кучайтириш мақсадида, Статистика агентлиги ҳузуридаги Статистика кенгаши янгиланган таркибда ташкил этилиб, унинг ваколат ва мажбуриятлари мустаҳкамлаб қўйилди.
Қарорга мувофиқ, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг расмий статистика сифатини таъминлаш бўйича базавий принципларини миллий статистика тизимига жорий этиш мақсадида:
статистика маълумотларини халқаро GSBPM модели асосида шакллантирилиши йўлга қўйилади;
расмий статистикани тайёрловчиларнинг ҳар бирида расмий статистикада сифат ва тарқатиш сиёсатлари ишлаб чиқилади;
халқаро экспертларни кенг жалб этган ҳолда миллий статистика тизимини глобал баҳолашдан ўтказиш ташкил этилади.
Шу билан бирга, соҳага аутсорсинг тизимини жорий этиш мақсадида, статистика кузатувларини амалга ошириш жараёнига консалтинг компаниялари, олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари жалб этилади.
Тизимда интеграция жараёнлари тубдан яхшиланади. Жумладан, “Статистика” интеграллашган ахборот тизимини 6 та вазирлик ва идоралар ахборот тизимларидаги маълумотларга ҳамда “Электрон ҳукумат” тизимининг Идоралараро ахборот платформасига интеграция қилиш йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, фойдаланувчиларнинг статистика маълумотларидан қониқиш даражасини аниқлаш ва ошириб бориш мақсадида, Статистика агентлиги томонидан “Расмий статистика маълумотларига бўлган ишонч индекси” услубиёти ишлаб чиқилади ҳамда 2025 йилдан бошлаб, ҳар йили фойдаланувчилар ўртасида сўровлар ўтказилиб, натижалари эълон қилиб борилади.
Тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда, ҳар йили аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қиймати ҳамда камбағаллик даражаси кўрсаткичлари шакллантирилади ва эълон қилиб борилади.
106 мингта никоҳ ҳолатлари 20 ёшгача бўлган шахслар ўртасида қайд этилган
🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда қайд этилган никоҳлар сони 283,8 мингтани ташкил этган.
✅ Шундан, 20 ёшгача бўлган шахслар ўртасида қайд этилган никоҳлар сони 106 мингтага тўғри келган.
Улардан,
аёллар сони – 102 591 нафар
эркаклар сони – 3 437 нафар
2 105 нафар хотин-қизлар соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот йўналишида бакалавр дипломини олган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилида олий таълим ташкилотларининг бакалавриат йўналишини 40 215 нафар хотин-қиз талаба битирган.
Битирувчи хотин-қизлар сони соҳалар бўйича қуйидагича:
Таълим – 20 355 нафар
Санъат ва гуманитар фанлар – 6 094 нафар
Табиий фанлар, математика ва статистика – 3 557 нафар
Муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳалари – 2 755 нафар
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот – 2 105 нафар
Хизматлар – 1 277 нафар
Қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалиги ва ветеринария – 1 192 нафар
Бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ – 1 156 нафар
Ахборот-коммуникасия технологиялари – 868 нафар
Ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот – 856 нафар
🐟 Қайси ҳудудда энг кўп балиқ овланган?
🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилда 198,9 минг тонна балиқ овланган.
✅ Балиқ етиштириш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7,3 га ошган.
✅ Ҳудудлар кесимида 2023 йилда овланган балиқ ҳажми:
— Хоразм вилояти – 30,9 минг тонна
— Тошкент вилояти – 27,1 минг тонна
— Андижон вилояти – 21,7 минг тонна
— Самарқанд вилояти – 18 минг тонна
— Наманган вилояти – 15,4 минг тонна
— Жиззах вилояти – 15,1 минг тонна
— Навоий вилояти – 13,7 минг тонна
— Фарғона вилояти – 13,3 минг тонна
— Қорақалпоғистон Р. – 11,6 минг тонна
— Бухоро вилояти – 11 минг тонна
— Сирдарё вилояти – 9,1 минг тонна
— Сурхондарё вилояти – 6,9 минг тонна
— Қашқадарё вилояти – 5 минг тонна
👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
| Instagram| Facebook | Twitter | Telegram
🇺🇿 Лотинда
📊 Ўзбекистон 17,3 млн АҚШ долларига тенг полиэтилен экспорт қилган
🏢 Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь ойида хорижга қиймати 17,3 млн AҚШ долларига тенг бўлган 21,9 минг тонна полиэтилен экспорт қилган.
✅ Полиэтилен экспорти 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,8 минг тоннага ошган.
✅ Ўзбекистон 2023 йилнинг январь ойида 9 та давлатга полиэтилен сотган.
✅ 2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистон энг кўп полиэтилен экспорт қилган давлатлар:
— Туркия – 12,5 минг тонна
— Хитой – 2,3 минг тонна
— Россия – 2,3 минг тонна
— Латвия – 2,2 минг тонна
— Қозоғистон – 1,8 минг тонна
👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
| Instagram| Facebook | Twitter | Telegram
🇺🇿 Лотинда
📊Қайси ҳудудда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони кўп?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 февраль ҳолатига, хорижий инвестициялар иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 14 199 тани ташкил этган.
✅ Ҳудудлар кесимида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони:
Тошкент шаҳрида – 9 240 та
Тошкент вилоятида – 1 597 та
Самарқанд вилоятида – 565 та
Фарғона вилоятида – 502 та
Сурхондарё вилоятида – 348 та
Бухоро вилоятида – 341 та
Андижон вилоятида – 309 та
Наманган вилоятида – 231 та
Навоий вилоятида – 218 та
Сирдарё вилоятида – 204 та
Жиззах вилоятида – 178 та
Қорақалпоғистон Р. – 171 та
Қашқадарё вилоятида – 163 та
Хоразм вилоятида – 132 та
Тошкент Халқаро Вестминстер университетида талабалар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди
Жорий йилнинг 1 март куни Статистика агентлиги томонидан Тошкент Халқаро Вестминстер университетида статистик маълумотларнинг очиқлиги ҳамда нуфузли рейтинг ва индексларда қайд этилаётган натижалар борасида батафсил аъборот бериш мақсадида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Тадбирда Статистика агентлигининг Аҳоли турмуш даражаси ва кузатувлари статистикаси бошқармаси бошлиғи Умид Мадаминов аҳоли турмуш даражаси статистикаси ва уй хўжаликлари танланма кузатуви натижаларини шакллантириш босқичлари ва жараёнлари тўғрисида маълумот берди.
Очиқ мулоқотда халқаро ташкилотлар билан статистика идораларининг ҳамкорлиги, илмий ишда керак бўладиган статистик таҳлиллар, очиқлик ва шаффофлик борасида талабалар томонидан берилган саволларга Статистика агентлиги мутахассислари атрофлича жавоб беришди.
Статистика агентлиги ва университет ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шу каби учрашувларни мунтазам ўтказишга келишиб олинди.
Статистика агентлиги раҳбари номзоди БМТ Статистика комиссияси аъзолигига илгари сурилмоқда
Айни кунларда Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳрида БМТ Статистика комиссиясининг 55-сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда кун тартибида белгиланган масалалар қаторида Статистика агентлиги директори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Бегалов Баҳодир Абдусаломович номзодини 2025 йилда бўлиб ўтадиган БМТ Статистика комиссияси аъзолигига илгари суриш бўйича ташкилий масала ҳам муҳокама қилинди.
✅ Жорий йилнинг 14-15-февраль кунлари Швейцариянинг Женева шаҳрида БМТ Европа иқтидсодий комиссияси томонидан ташкил этилган Европа Статистиклари конференцияси бюроси йиғилишида ҳам Статистика агентлиги директорининг Европа статистиклари конференцияси бюроси аъзолигига қабул қилинганлиги расман эълон қилинган эди.
❗️Эслатиб ўтамиз, агентлик директори юқоридагилардан ташқари бир қатор нуфузли халқаро ташкилотлар аъзолигига қабул қилинган. Жумладан:
– Россия табиий фанлар академияси аъзоси;
– Таълимни ахборотлаштириш академияси ва Халқаро ахборотлаштириш академиясининг ҳақиқий аъзоси;
– БМТ Халқаро статистика институти аъзоси (2020 йилдан буён);
– МДҲ Статистика кенгаши (2021-2022 йилларда кенгаш раиси, 2022-2023 йилларда Кенгаш раисининг ўринбосари);
– Осиё ва тинч океани минтақаси учун БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ЭСКАТО) Статистика бюроси раисининг ўринбосари 2 йилдан буён);
– БМТ Статистика комиссиясининг “Барқарор ривожланиш — 2030" кун тартиби учун статистик ҳамкорлик, мувофиқлаштириш ва салоҳиятни ошириш бўйича юқори даражали гуруҳ аъзоси (2023 йилдан буён) ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда қўйидаги натижаларга эришилди:
– Ўзбекистон Республикаси Open Data Inventory (ODIN) очиқ маълумотлар рейтингида 195 та мамлакат орасида 70 балл билан 30-ўринга кўтарилди ҳамда Марказий Осиёда 1-ўринни сақлаб қолди;
– БМТ Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи (SDSN) ва халқаро экспертлар томонидан эълон қилинган БРМ (SDG index) рейтингида Ўзбекистон 71,1 индекс билан 166 та мамлакат орасида 69 ўринни эгаллади;
– Open Data Watch ташкилотининг сўнги ҳисоботида Ўзбекистон “Очиқ Гендер маълумотлари индексида” 69,7 балл тўплаган ҳолда жаҳондаги энг яхши 20 та мамлакат орасидан жой олди;
– БМТ Статистика бўлимининг расмий веб-саҳифасида Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича 87 та энг илғор тажрибаларга эга давлатлар қаторидан жой олди;
– Лондондаги Очиқ маълумотлар Институти (ODI) баҳолаш тизими бўйича Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали data.egov.uz “Gold level” олтин даражадаги сертификатини олди. Маълумот ўрнида, дунёда атиги 3 та сайт энг юқори бўлган “Platinum level” даражадаги сертификатга эга бўлган. Улардан бири Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг расмий сайти stat.uz ҳисобланади.
Қайси соҳада хорижий корхоналар кўпроқ ташкил этилган?
2024 йилнинг январь ойида хорижий инвестициялар иштирокида 265 та янги корхоналар ташкил этилган.
✅ Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:
савдо соҳасида – 114 та
саноат соҳасида – 40 та
ахборот ва алоқа соҳасида – 23 та
қурилиш соҳасида – 20 та
яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 14 та
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 11 та
ташиш ва сақлаш соҳасида – 6 та
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 3 та
бошқа соҳаларда – 34 та
Олий таълим ташкилотларининг бакалавриат йўналишига неча нафар хотин-қизлар қабул қилинган?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/2023 ўқув йили бошига Ўзбекистон Республикасида олий таълим ташкилотларининг бакалавриат йўналишига 134 217 нафар хотин-қизлар қабул қилинган.
✅ Қабул қилинган хотин-қизлар сони соҳалар бўйича қуйидагича:
Таълим – 65 065 нафар;
Санъат ва гуманитар фанлар – 14 286 нафар;
Бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ – 11 741 нафар;
Ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот – 10 291 нафар;
Муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳалари – 10 167 нафар;
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот – 8 487 нафар;
Табиий фанлар, математика ва статистика – 4 428 нафар;
Қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалиги ва ветеринария – 4 027 нафар;
Хизматлар – 2 971 нафар;
Ахборот-коммуникасия технологиялари – 2 754 нафар.
Ўзбекистонга келган чет эл фуқаролари таркибида эркаклар сони кўп
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь ойида 520,2 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
✅ Шундан:
Эркаклар – 277,6 минг нафар (жамига нисбатан 53,4 %);
Аёллар – 242,6 минг нафар (жамига нисбатан 46,6 %).
📊Ўзбекистонда фаолият юритаётган оилавий корхоналар сони нечта?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, 44 363 та оилавий корхоналар фаолият юритмоқда.
✅ Уларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича:
Самарқанд вилояти – 7 889 та
Фарғона вилояти – 4 951 та
Хоразм вилояти – 4 802 та
Тошкент вилояти – 3 829 та
Сурхондарё вилояти – 3 637 та
Қашқадарё вилояти – 3 502 та
Навоий вилояти – 3 378 та
Тошкент шаҳри – 3 033 та
Бухоро вилояти – 3 006 та
Қорақалпоғистон Респ. – 2 140 та
Андижон вилояти – 1 480 та
Жиззах вилояти – 1 454 та
Наманган вилояти – 969 та
Сирдарё вилояти – 293 та
📊 Январда 1 594 та электромобил импорт қилинган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь ойида хориждан қиймати 44,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1 594 дона электромобил импорт қилган.
✅ Ўзбекистонга 2024 йилнинг январь ойида энг кўп 1577 та электромобилларни Хитойдан импорт қилган. БААдан 8 дона ва бошқа давлатлар 9 дона электромобил харид қилинган.