📊 Ўзбекистонда қарийб 7,5 миллионта уй (квартира) бор
🏢 Статистика агентлигининг олинган идоравий маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда кўп квартирали уйлардаги хонадонлар ва якка тартибдаги уйлар сони қариб 7,5 млн тани ташкил этган.
✅ Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 % га ошган.
📊 Ўзбекистон импортидаги ТОП: 10 давлатлар
🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (қиймати АҚШ долларида):
— Хитой – 1,8 млрд
— Россия – 1,3 млрд
— Қозоғистон – 415,3 млн
— Корея – 361,6 млн
— Туркия – 264,5 млн
— Туркманистон – 173,5 млн
— Германия – 161,4 млн
— Ҳиндистон – 127,1 млн
— Япония – 102,4 млн
— Литва – 98,5 млн
📊2 ойда қарийб 97 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган
🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонда 96,9 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
✅ Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 16,4 % га ошган.
✅ 2024 йилнинг 1 март ҳолатига Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари сони 66,8 мингтани ташкил этган.
👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
| Instagram| Facebook | Twitter | Telegram
🇺🇿 Лотинда
ФАКТ РАҚАМЛАРДА
📊 Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-февраль ойларида реклама ва бозорни конъюнктурасини ўрганиш соҳасидаги хизматлар ҳажми 436,7 млрд сўмни ташкил этган.
📊 2 ойда Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми 3,6 млрд АҚШ долларидан ошган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Республикасининг экспорт ҳажми 3,6 млрд АҚШ долларидан ошган.
✅ Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 13,6 % га кўп.
🚙 2 ойда 5 357 та “Onix” автомобили ишлаб чиқарилган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2024 йилнинг январь-февраль ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони:
— “Cobalt” – 16 067 дона
— “Damas” – 11 752 дона
— “Lacetti-Gentra” – 7 361 дона
— "Tracker" – 6 541 дона
— “Onix” – 5 357 дона
— “KIA” – 4 112 дона
— “Chery” – 2 004 дона
— “Haval” – 135 дона
— “Exeed” – 38 дона
— Махсус енгил автомобиллар – 3 448 дона
📊 Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП: 10 давлатлар
🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида):
— Хитой – 2,1 млрд
— Россия – 1,7 млрд
— Қозоғистон – 581,8 млн
— Туркия – 435,5 млн
— Корея – 368,8 млн
— Франция – 191 млн
— Туркманистон – 184,6 млн
— Германия – 174,3 млн
— Ҳиндистон – 136,4 млн
— Афғонистон – 131,8 млн
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда қайси вилоят етакчи?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 426,3 трлн сўмни ташкил этган.
✅ 2023 йилда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари бўйича маҳсулотлар етиштиришда қайси ҳудудлар етакчилик қилди?
🌾 Фарғонада энг кўп донли экинлар етиштирилган (926,7 минг тонна маҳсулот).
🥕 🥬Андижонда энг кўп сабзавотлар етиштирилган (1 772,6 минг тонна).
🥔 Самарқандда энг кўп картошка етиштирилган (726,3 минг тонна).
🧅🧄🥦 Сурхондарёда энг кўп полиз экинлари етиштирилган (337,3 минг тонна).
🍑 🍓Андижонда энг кўп мева ва резаворлар етиштирилган (696,8 минг тонна).
🍇 Самарқандда энг кўп узум етиштирилган (639,2 минг тонна).
🥩 Самарқанд вилоятида энг кўп гўшт (тирик вазнда) етиштирилган (326,2 минг тонна).
🥛Самарқандда энг кўп – 1 403,5 минг тонна сут олинган.
🥚 Тошкент вилоятида энг кўп – 1 509,7 миллион дона тухум олинган.
🦈 Хоразмда энг кўп – 30,9 минг тонна балиқ овланган.
🐂🐄 Самарқандда 1 734,1 минг бош йирик шохли қорамол бор.
🐑🐐Қашқадарёда 5 027,4 минг бош қўй ва эчкилар бор.
🐎Тошкент вилоятида энг кўп – 56 494 бош отлар бор.
Ўзбекистонда қайси соҳада янги корхоналар кўпроқ ташкил этилган?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойида 13 276 та янги корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган.
✅ Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича тақсимланган:
савдо соҳасида – 4 792 та
саноат соҳасида – 2 081 та
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 1 140 та
яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 1 121 та
қурилиш соҳасида – 675 та
ахборот ва алоқа соҳасида – 563 та
ташиш ва сақлаш соҳасида – 448 та
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 262 та
бошқа соҳаларда – 2 194 та
Сўнгги йилларда қурилиш соҳасида корхоналар сони қанчага кўпайган?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил 1 март ҳолатига қурилиш соҳасида 53 282 та корхоналар рўйхатдан ўтган.
✅ Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 5,9 % га ошган.
✅ Сўнгги йилларда ушбу соҳада рўйхатдан ўтган корхоналарнинг динамикаси қуйидагича:
2020 йилда – 39 322 та
2021 йилда – 44 320 та
2022 йилда – 46 433 та
2023 йилда – 50 324 та
2024 йилда – 53 282 та
Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь ойида 182,3 тонна помидор шарбати ишлаб чиқарилган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2024 йилнинг январь ойида йирик корхоналар томонидан 182,3 тонна помидор шарбати ишлаб чиқарилган.
Мазкур ишлаб чиқариш 2023 йилнинг тегишли даврига нисбатан 3,1 баробарга ошган.
Қайси соҳада масъулияти чекланган жамиятлар кўпроқ фаолият юритмоқда?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 март ҳолатига жами 301 312 та масъулияти чекланган жамиятлар фаолият юритмоқда.
✅ Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:
савдо соҳасида – 110 212 та
саноат соҳасида – 45 242 та
қурилиш соҳасида – 29 052 та
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 27 326 та
ташиш ва сақлаш соҳасида – 15 649 та
яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 15 291 та
ахборот ва алоқа соҳасида – 8 619 та
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 6 725 та
бошқа соҳаларда – 43 196 та
Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь ойида 116 тонна парранда гўштидан тайёрланган колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқарилган
🏢 Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь ойида фақат йирик корхоналар томонидан 116 тонна парранда гўштидан тайёрланган колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
✅ Мазкур ишлаб чиқариш 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,7 баробарга ошган.
Буюк Британия миллий статистика хизмати ходимлари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди
2024 йилнинг 13 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги вакиллари ва Буюк Британия миллий Статистика бошқармаси ходимлари ўртасида статистик регистрларни юритиш ва тизимли хизмат кўрсатиш бўйича тажрибаси алмашинувига доир онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Статистик регистрларни юритиш ва тизимли хизмат кўрсатиш бошқармаси ходимлари Буюк Британия миллий статистика хизмати ходимларига статистик регистрларни юритиш амалиёти ва тажрибаларини намойиш этдилар.
Ўз навбатида, Буюк Британия миллий статистика бошқармаси вакиллари Буюк Британиядаги корхоналарнинг статистик регистрини юритиш тажрибаси билан таништиришди.
Музокаралар якунида томонлар икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва икки томон учун қизиқ бўлган масалалар бўйича мулоқот ва учрашувларни давом эттиришга келишиб олди.
Ўзбекистон 52 та давлатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган
🏢Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-февраль ойларида қиймати 519,4 млн АҚШ долларлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.
✅ Бу кўрсаткич умумий экспортнинг 14,3 % ини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 % га ошган.
✅ Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (37,4 %), калава-ип (47,7 %) асосий улушни эгаллаган.
✅ 2024 йилнинг январь-февраль ойларида 496 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари дунёнинг 52 та давлатига экспорт қилинган.
✅ Тўқимачилик маҳсулотлари таркибида:
Калава-ип – 247,8 млн
Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 194,4 млн
Трикотаж мато – 42,8 млн
Газламалар – 26,8 млн
Пайпоқ маҳсулотлари – 7,7 млн
📊 Ўзбекистон экспортидаги ТОП: 10 давлатлар
🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган давлатлар:
— Россия – 493,4 млн
— Хитой – 349,4 млн
— Туркия – 171 млн
— Қозоғистон – 166,2 млн
— Франция – 140,6 млн
— Афғонистон – 128,7 млн
— Тожикистон – 79,4 млн
— Қирғиз Р. – 63,4 млн
— Покистон – 58,2 млн
— Эрон – 31,7 млн АҚШ доллари
Қайси соҳада хорижий корхоналар кўпроқ ташкил этилган?
2024 йилнинг январь-февраль ойларида хорижий инвестициялар иштирокида 544 та янги корхоналар ташкил этилган.
✅ Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:
савдо соҳасида – 234 та
саноат соҳасида – 84 та
ахборот ва алоқа соҳасида – 47 та
қурилиш соҳасида – 39 та
яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 28 та
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 15 та
ташиш ва сақлаш соҳасида – 12 та
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 6 та
бошқа соҳаларда – 79 та
📊Карам экспорти 3,9 баробарга ошган. Мева-сабзавотлар экспорти статистикаси
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг 2024 йил январь-февраль ойларида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми:
— Олхўри (қуритилган) – 3,1 минг тонна
— Узум – 4 минг тонна
— Узум (қуритилган) – 7,4 минг тонна
— Помидор – 5,1 минг тонна
— Карам – 58,4 минг тонна
— Пиёз – 73,1 минг тонна
— Мош – 15,8 минг тонна
— Сабзи – 23,6 минг тонна
— Тариқ – 3,3 минг тонна
— Бодринг – 1,7 минг тонна
— Ерёнғоқ – 2 минг тонна
— Қалампир – 1,3 минг тонна
📊2 ойда 251,2 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 150,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 251,2 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
✅ Бу кўрсатгич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,9 мартага ёки 115,5 минг тоннага кўпайган.
✅ Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Покистон (26,6 %), Россия (26,1 %), Қозоғистон (9,1 %) ва Хитой (9 %) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.
✅ 2024 йилнинг январь-февраль ойларида мева-сабзавотлар экспорти улуши жами экспортнинг 4,1 % ини ташкил этган.
📊 Ўзбекистон 2 ойда 151 та мамлакат билан савдо алоқаларини амалга оширган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 9,9 млрд АҚШ долларидан ошган.
✅ Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 940,3 млн АҚШ долларига ёки 10,5 % га ошган.
✅ Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-февраль ойларида жаҳоннинг 151 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.
✅ ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (21,5 %), Россия (17,8 %), Қозоғистон (5,9 %), Туркия (4,4 %) ва Корея Республикасида (3,7 %) қайд этилган.
🟢 Экспорт – 3,6 млрд
🔵 Импорт – 6,3 млрд
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қарийб 10 млрд АҚШ долларига етган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 9,9 млрд АҚШ долларидан ошган.
Ўзбекистонда 2 ойда 35 067 та никоҳ қайд этилган
🏢 Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-февраль ойларида ФҲДЁ органларида қайд этилган никоҳлар сони 35 067 нафарни ташкил этган.
✅ Мазкур никоҳларнинг 1 515 нафари ёки 4,3 % и фарзандли фуқаролар иштирокида қайд этилган.
Ўзбекистонда 2 ойда 137 459 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган
🏢 Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-февраль ойларида ФҲДЁ органларида 137 459 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.
✅ Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3 631 тага (2,6%) камайган.
📊 2 ойда Ўзбекистонда 3 208 та эгизак чақалоқлар туғилган
🏢 Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида республикамиз бўйича 3 208 та эгизак чақалоқлар туғилганлиги қайд этилган.
✅ Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 17 тага (0,5 %) кўпайган.
2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда қанча отлар мавжуд?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда барча тоифадаги хўжаликларда боқилаётган отлар сони 275,9 минг бошга етган.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,6 % га ошган.
Хўжалик тоифалари бўйича таҳлил қилинганда отлар умумий сонининг 68,8 % и – деҳқон ва томорқа хўжаликлари, 24,8 % и – фермер хўжаликлари, 6,4 % и – қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ҳиссасига тўғри келмоқда.
32 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 2193 тага кўпайган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023/2024 ўқув йили бошига умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 10 750 тани ташкил этган.
✅ Умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 1991/1992 ўқув йили бошига нисбатан 2193 тага ошган.
✅ Йиллар кесимида умумий ўрта таълим ташкилотлари сони:
1991/1992 ўқув йили бошига – 8 557 та
2000/2001 ўқув йили бошига – 9 726 та
2010/2011 ўқув йили бошига – 9 806 та
2021/2022 ўқув йили бошига – 10 289 та
2023/2024 ўқув йили бошига – 10 750 та
👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
| Instagram| Facebook | Twitter | Telegram
🇺🇿 Лотинда
Ўзбекистонда 2 ойда 35 067 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган
🏢 Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойида ФҲДЁ органларида республикамиз бўйича 35 067 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.
✅ Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 114 тага (6,4 %) кўпайган.
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида корхоналар сони нечта?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 март ҳолатига кўра, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида 11 031 та корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда.
✅ Ҳудудлар кесимида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони:
Тошкент шаҳри – 2 153 та
Фарғона вилояти – 1 209 та
Самарқанд вилояти – 1 026 та
Андижон вилояти – 997 та
Тошкент вилояти – 877 та
Бухоро вилояти – 813 та
Қашқадарё вилояти – 804 та
Наманган вилояти – 723 та
Хоразм вилояти – 605 та
Қорақалпоғистон Респ. – 494 та
Сурхондарё вилояти – 447 та
Навоий вилояти– 353 та
Жиззах вилояти – 340 та
Сирдарё вилояти – 190 та