statistika_rasmiy | Unsorted

Telegram-канал statistika_rasmiy - STATISTIKA | Rasmiy kanal

-

Davlat statistika qo'mitasi Axborot xizmati rahbari Usmon Abdurasulovning rasmiy kanali Facebook: facebook.com/usmonabdurasulov Instagram: instagram.com/abdurasulovusmon Twitter: twitter.com/u_abdurasulov Telegram: T.me/usmonabdurasulov

Subscribe to a channel

STATISTIKA | Rasmiy kanal

📊 Ўзбекистонда мобил алоқадан қанча аҳоли фойдаланади?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 35,5 млн нафарни ташкил этган.

✅ Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 3,6 % га ошган.

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

Статистика агентлиги раҳбари бошчилигидаги делегация ЭСКАТО Статистика қўмитасининг 9-сессиясида қатнашмоқда

Жорий йилнинг 9-13 декабрь кунлари Таиланднинг Банкок шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТ Осиё ва Тинч океани учун Иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ЭСКАТО) Статистика қўмитасининг 9-сессияси ва Осиё-Тинч океани Статистика институти Бошқарув кенгашининг 20-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори Бегалов Баҳодир Абдусаломович бошчилигидаги делегация ҳам қатнашмоқда.

Маълумот учун: ЭСКАТО 1947 йил 28 мартда ташкил этилган. Комиссия таркибига овоз берувчи 53 та давлат, жумладан, МДҲнинг саккиз давлати (Россия, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон) ҳамда сиёсий мустақиллик даражасига эришмаган, ассоциацияланган аъзолар мақомига эга бўлган 9 та ҳудуд киради. Тармоқлараро ўзаро ҳамкорлик масалалари билан Комиссияга ҳисобдор бўлган 9 та тармоқ қўмиталари шуғулланади, шулардан бири “Статистика қўмитаси” ҳисобланади. Осиё-Тинч океани Статистика институти дунё бўйича ихтисослашган 2 та институтнинг бири, ЭСКАТОнинг минтақавий ўқув муассасаси ҳисобланади.

Осиё-Тинч океани Статистика институти Бошқарув кенгашининг
20-сессияси доирасида қуйидагилар кўзда тутилган:

- Осиё ва Тинч океани минтақасидаги Миллий статистика идоралари раҳбарлари бошқарув семинари;

- Ўзбекистонда ЭСКАТО билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Осиё ва Тинч океани минтақаси миллий статистика идораларининг 2030 йилгача барқарор ривожланиш кун тартибини қўллаб-қувватлаш мақсадида расмий статистика учун инновацион, янги ва катта маълумотлар манбаларидан фойдаланиш бўйича институционал салоҳиятини кучайтириш” лойиҳаси тақдимоти;

- ЭСKATO Статистика қўмитаси 9-сессияси доирасида Ўзбекистонда статистика соҳасига оид ислоҳотлар бўйича қисқа тақдимот қилинди, шунингдек, ЭСKATO Статистика қўмитаси 9-сессияси давомида, бошқа масалалар қатори бюронинг янгиланган таркиби сайланди. Мазкур 9-сессияда Ўзбекистон иккинчи муддатга сайланди.

Маълумот учун: 2022 йилдаги ЭСKATO Статистика қўмитаси бюросининг 8-сессиясида Статистика агентлиги директори минтақадан илк бор бюро раиси ўринбосари лавозимига сайланган.

Ташриф давомида ЭСKATO Статистика бўлими раҳбари Рейчэл Бивен билан учрашув ўтказилиб, Ўзбекистонда ЭСKATO билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа самарадорлиги ҳамда келгуси йилларда янги лойиҳаларни Ўзбекистонда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Банкок шаҳрига қилинган мазкур расмий ташриф доирасида Сингапур Миллий статистика офиси, Таиланд Миллий статистика офиси ва Индонезия Миллий статистика офиси раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказилди. Учрашувларда рўйхатга олиш (аҳоли, қишлоқ ҳўжалиги, бизнес) тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш, замонавий рақамли технологиялардан амалиётда кенг фойдаланиш юзасидан мавжуд амалиёт ва тажрибалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Натижада рўйхатга олиш жараёнларида замонавий рақамли технологияларни жорий этиш, сунъий интеллект ва катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш технологиялари (BigData)ни e-Stat-4.0 ахборот тизимига жорий этиш натижасида респондентлар ҳисобот тўлдириш жараёнларида юзага келадиган саволларга сунъий интеллект орқали жавоб олиш имкониятларини жорий этиш ва бошқа тармоқлар статистикаси методологиясини ривожлантириш ва Очиқ маълумотлар соҳасини янада ривожлантиришга эришилади.

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

🚙 Ўзбекистонда ҳар 1000 кишига ўртача 103 та енгил автомобил тўғри келмоқда

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда жисмоний шахсларга тегишли жами енгил автомобиллар сони 3 759 045 тани ташкил этган.

✅ Жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 362 525 тага ошган.

✅ Ўзбекистон Республикасида ҳар 1000 нафар доимий аҳолига ўртача 95 та енгил автомобил тўғри келмоқда.

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

Йиллар кесимида ҳудудлар бўйича қайд этилган никоҳлар сони

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

📊 Қайси ҳудудда қурилиш корхоналари сони кўп?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига республикамизда жами 31 123 та қурилиш корхоналари фаолият кўрсатмоқда.

✅ 2024 йил январь-октябрь ойларида 3 333 та қурилиш корхоналари янги ташкил этилган.

✅ 2024 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган қурилиш корхоналари сони:

🔷Тошкент шаҳри – 7 104 та

🔷Тошкент вилояти – 2 608 та

🔷Фарғона вилояти – 2 388 та

🔷Қашқадарё вилояти – 2 173 та

🔷Самарқанд вилояти – 2 361 та

🔷Андижон вилояти – 1 883 та

🔷Бухоро вилояти – 2 385 та

🔷Сурхондарё вилояти – 2 086 та

🔷Қорақалпоғистон Р. – 1 690 та

🔷Наманган вилояти – 1 489 та

🔷Жиззах вилояти – 1 283 та

🔷Хоразм вилояти – 1 601 та

🔷Навоий вилояти – 1 234 та

🔷Сирдарё вилояти – 838 та

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

🥜 Ерёнғоқ экспорти қиймати 2,2 баробарга ошган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 14,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 8,3 минг тонна ерёнғоқ экспорт қилган.

✅ Ерёнғоқ экспорти қиймати ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 баробарга ошган.

✅ Ўзбекистон 2024 йилнинг 10 ойида энг кўп ерёнғоқ экспорт қилган давлатлар:

— Покистон – 1,6 минг тонна

— Озарбайжон – 1,2 минг тонна

— Россия – 1,1 минг тонна

— Қозоғистон – 861 тонна

— Қирғиз Р. – 674 тонна

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

📊Автомобил транспортида йўловчилар ташиш бўйича қайси ҳудуд етакчи?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил январь-сентябрь ойларида транспорт турлари бўйича йўловчи ташиш таркибида автомобил транспорти етакчилик қилмоқда. Унинг жами йўловчи ташиш ҳажмидаги улуши – 95,9 % ни ташкил этмоқда.

✅ Автомобил транспортида ташилган йўловчилар умумий ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар:

— Тошкент шаҳри – 20,9 %

— Тошкент вилояти – 12,3 %

— Андижон вилояти – 11,5 %

— Фарғона вилояти – 11,0 %

— Самарқанд вилояти – 7,4 %

— Хоразм вилояти – 7,3 %

— Наманган вилояти – 7,1 %

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

Йиллар кесимида ҳудудлар бўйича аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

Ноябрь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача даражаси 0,9 % га ошган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг ноябрь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,9 % га қимматлашган.

✅ Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик (2023 йил ноябрь ойига нисбатан) ўсиш даражаси 10,0 % ни ташкил этган.

✅ 2024 йилнинг ноябрь ойида истеьмол нархлари индекси таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,0 % га, ноозиқ-овқат товарлари 1,0 % га ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш нархлари ўртача 0,8 % га ошгани кузатилган.

✅ Мазкур ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун 10 мингдан ортиқ савдо нуқталари ва хизмат кўрсатиш объектларида 120 мингдан зиёт нархлар қайд этилган.

✅ 420 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 90 турдаги хизматлар нархлари кузатилди.

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

1 порция паловнинг ўртача нархи қанча?

🏢 Статистика агентлиги томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари (2024 йил ноябрь ойи учун):

✅ 1 порция ошнинг ўртача нархи:

🔸Қорақалпоғистон Р. – 25 700 сўм

🔸Андижон вилояти – 30 200 сўм

🔸Бухоро вилояти – 33 700 сўм

🔸Жиззах вилояти –28 800 сўм

🔸Қашқадарё вилояти – 30 700 сўм

🔸Навоий вилояти – 26 800 сўм

🔸Наманган вилояти – 22 200 сўм

🔸Самарқанд вилояти – 30 500 сўм

🔸Сурхондарё вилояти – 28 600 сўм

🔸Сирдарё вилояти – 25 700 сўм

🔸Тошкент вилояти – 27 300 сўм

🔸Фарғона вилояти – 26 600 сўм

🔸Хоразм вилояти – 30 000 сўм

🔸Тошкент шаҳри – 34 500 сўм

Нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.

Палов нархларини рўйхатга олиш учун умумий овқатланиш муассасалари танлови ҳар йили январь ойи янгиланади. Нархлар ўзгаришини объектив баҳолаш мақсадида янги кузатилган объектнинг ўтган давр учун нарх даражаси ҳам қайд этилади.

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

1991-2024 йилларда ҳудудларнинг доимий аҳолиси сони

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокида 1 903 та корхоналар фаолият юритмоқда

🏢 Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2024 йил 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони 1 903 та ташкил этган.

✅ Туркия капитали иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 136 тага ошган.

❇️ Туркия капитали иштирокида фаолият юритаётган корхоналарнинг 534 таси қўшма корхона ва 1 369 таси хорижий корхоналар ҳисобланади.

✅ 2024 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокида 317 та янги корхоналар ташкил этилган.

✅ Йиллар кесимида Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони:

🔸 2021 йилда – 321 та

🔸 2022 йилда – 288 та

🔸 2023 йилда – 218 та

🔸 2024 йилда – 317 та

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

Oʻzbekiston Respublikasi doimiy aholisining tarkibi

🏢 Statistika agentligi maʼlumotlariga koʻra, 2024-yilning 1-oktabr holatiga Oʻzbekistonda doimiy yashovchi aholi soni 37,4 mln kishini tashkil etgan.

✅ Bu koʻrsatkich, 2023-yilning mos davriga nisbatan 2,1 foizga koʻpaygan.

Shundan:

Ayollar soni – 18 545,9 ming kishi

Erkaklar soni – 18 809,5 ming kishi

Shahar joylarda – 19 047,1 ming kishi

Qishloq joylarda – 18 308,3 ming kishi

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

Ўзбекистон “Статистика фаолияти самарадорлиги индекси”да 62-ўринни эгаллади

Жаҳон банкининг 2023 йилги “Статистика фаолияти самарадорлиги индекси” (SPI)да Ўзбекистон 80,3 балл тўплаб, 217 та мамлакат орасида 62-ўринга кўтарилди. МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистон 4-ўринни эгаллади.

2022 йилда мамлакат 74,1 балл билан 79-ўринда бўлган.

Бу ютуқка миллий статистика тизимида замонавий бошқарув усулларини жорий этиш, Барқарор ривожланиш мақсадлари индикаторларини шакллантириш ва уларни мунтазам эълон қилиб бориш, маълумотларнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш ҳамда миллий ҳисоблар тизимини тўлиқ татбиқ этиш орқали эришилган.

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

📊 Жаҳон банкининг “Статистика фаолияти самарадорлиги индекси”да Ўзбекистон 62 ўринга кўтарилди

Жаҳон банки томонидан мамлакатларнинг статистик салоҳиятини ўрганиш ва баҳолаб бориш мақсадида янгиланган услубиёт асосида ишлаб чиқилган “Статистика фаолияти самарадорлиги индекси” (Statistical Performance Indicators — SPI)нинг 2023 йил натижалари кенг жамоатчиликка эълон қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистон мазкур халқаро рейтингда 80,3 балл тўплаб, дунёнинг 217 та мамлакати орасидан 62 ўринни эгаллади. Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида 4 ўринга кўтарилган.

Маълумот учун: 2022 йил натижаларига кўра, Ўзбекистон мазкур халқаро рейтингда 74,1 балл тўплаб 79 ўринни эгаллаган.

Мазкур индекс мамлакатнинг статистик салоҳияти, эришаётган ютуқлари ва миллий статистика тизимини ривожлантириш борасида олиб бораётган ислоҳотлари натижаларини акс эттиради.

Хусусан, 2023 йил якунлари бўйича Ўзбекистоннинг “Статистика фаолияти самарадорлиги индекси”да 62ўринга кўтарилишига хизмат қилган омиллар:

- миллий статистика тизимига сифатни бошқаришнинг илғор тизимлари GSBPM ва GSIMларнинг жорий этилиши;

- БМТ Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) глобал индикаторлари асосида Миллий Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) индикаторларини шакллантирилиши ва доимий эълон қилиб борилиши;

- миллий ва хорижий фойдаланувчилар учун расмий статистика маълумотларининг максимал даражада очиқлиги ва шаффофлигини, шу жумладан, республиканинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари халқаро статистик тўпламларда ва маълумотлар базаларида акс эттирилиши;

- Ўзбекистонда миллий ҳисоблар замонавий тизими «МҲТ-2008»нинг амалиётга тўлиқ жорий этилиши шулар жумласидан.

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

📊 10 ойда 20 190 та электромобил импорт қилинган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-октябрь ойларида хориждан қиймати 202,7 млн АҚШ долларига 20 190 та электромобил импорт қилган.

✅ Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6 730 тага ошган.

✅ 10 ойда Ўзбекистон энг кўп электромобил импорт қилган давлатлар:

— Хитой – 20 082 та

— Қозоғистон – 51 та

— Гонконг – 17 та

— Германия – 14 та

— БАА – 10 та

— АҚШ – 10 та

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

2024 йил январь-октябрь ойларида қайд этилган никоҳлар сони

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-октябрь ойларида юртимизда ФҲДЁ органларида жами 215 мингта никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

✅ Ўзбекистонда аҳолининг 50 ёш ва ундан катта ёшда никоҳ қурганлар бўйича тақсимланиши:

Эркаклар – 4 153 нафар

Аёллар – 1 161 нафар

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 миллиондан ошди

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 9 декабрь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 👨‍👩‍👧‍👦 37 535 605 кишини ташкил этган.

Шундан:

🧍🏻‍♀️ АЁЛЛАР СОНИ – 18,6 млн киши

🧍🏻‍♂️ЭРКАКЛАР СОНИ – 18,9 млн киши

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

Қайси ҳудудда масъулияти чекланган жамиятлар сони кўп?

🏢 Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига республикамизда жами 304 025 та масъулияти чекланган жамиятлари фаолият юритмоқда.

✅ Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамиятларининг сони:

🔸Тошкент шаҳри – 79 864 та

🔸Тошкент вилояти – 29 962 та

🔸Андижон вилояти – 19 661 та

🔸Самарқанд вилояти – 23 629 та

🔸Фарғона вилояти – 21 523 та

🔸Наманган вилояти – 17 894 та

🔸Бухоро вилояти – 20 842 та

🔸Қашқадарё вилояти – 15 299 та

🔸Қорақалпоғистон Р. – 15 882 та

🔸Жиззах вилояти – 12 065 та

🔸Сурхондарё вилояти – 12 262 та

🔸Хоразм вилояти – 14 986 та

🔸Навоий вилояти – 11 588 та

🔸Сирдарё вилояти – 8 568 та

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

2010-2023 йилларда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари таркиби

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

Йиллар кесимида ҳудудлар бўйича рўйхатдан ўтган кичик тадбиркорлик субьектлари сони

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

📊 Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 324 трлн сўмни ташкил этган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат) ларининг умумий ҳажми 324 трлн сўмни ташкил этган.

✅ Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,1 % га кўп.

✅ 2024 йил январь-сентябрь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан етиштирилган маҳсулотлар ҳажми:

— Гўшт (тирик вазнда) – 2,1 млн тонна

— Сут – 8,9 млн тонна

— Тухум – 6,3 млрд дона

— Сабзавотлар – 8,6 млн тонна

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

10 ойда энг кўп Тошкент шаҳрида, энг кам Сирдарё вилоятида янги корхоналар ташкил этилган

🏢 Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, республикамизда 2024 йил январь-октябрь ойларида (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) жами 70 276 та корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилган.

✅ Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхоналар сони:

🔸Тошкент шаҳри – 14 501 та

🔸Хоразм вилояти – 6 220 та

🔸Самарқанд вилояти – 6 154 та

🔸Тошкент вилояти – 6 076 та

🔸Фарғона вилояти – 5 471 та

🔸Бухоро вилояти – 4 565 та

🔸Сурхондарё вилояти – 4 457 та

🔸Қашқадарё вилояти – 4 197 та

🔸Жиззах вилояти – 3 997 та

🔸Андижон вилояти – 3 800 та

🔸Наманган вилояти – 3 543 та

🔸Қорақалпоғистон Р. – 2 924 та

🔸Навоий вилояти – 2 685 та

🔸Сирдарё вилояти – 1 686 та

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

HURMATLI FOYDALANUVChI!

Sizni O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligi tomonidan e’lon qilinayotgan statistika ma’lumotlaridan foydalanuvchilarning qoniqish va ishonch darajasini aniqlash uchun so‘rovnomani to‘ldirishga taklif qilamiz.

Sizning javobingiz va takliflaringiz e’tiborga olinib, statistika organlari faoliyatini takomillashtirish va taqdim etilayotgan statistik ma’lumotlarning sifatini yaxshilashda yordam beradi.

Biz bilan xamkorligingiz va mazkur ishda bizga ko‘rsatgan yordamingiz uchun
Sizga oldindan minnatdorchilik bildiramiz!!!

👉 So‘rovnomaga o‘tish

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

Қайси ҳудудда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони кўп?

🏢 Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, республикамизда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 15 297 тани ташкил этган.

✅ Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 278 тага кўпайган.

✅ Ҳудудлар кесимида хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони:

🔸Тошкент шаҳри – 9 949 та

🔸Тошкент вилояти – 1 755 та

🔸Самарқанд вилояти – 597 та

🔸Сурхондарё вилояти – 471 та

🔸Фарғона вилояти – 497 та

🔸Андижон вилояти – 326 та

🔸Бухоро вилояти – 350 та

🔸Наманган вилояти – 209 та

🔸Навоий вилояти – 242 та

🔸Қашқадарё вилояти – 151 та

🔸Жиззах вилояти – 205 та

🔸Сирдарё вилояти – 227 та

🔸Хоразм вилояти – 142 та

🔸Қорақалпоғистон Р. – 176 та

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

Отлар сони бўйича қайси ҳудуд етакчи?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига, республикамизда 275,9 минг бош отлар мавжуд.

✅ Ҳудудлар кесимида отлар сони:

Тошкент вилояти – 56,5 минг бош

Қашқадарё вилояти – 37,0 минг бош

Самарқанд вилояти – 29,9 минг бош

Жиззах вилояти – 29,7 минг бош

Қорақалпоғистон Р. – 28,0 минг бош

Навоий вилояти – 22,2 минг бош

Сурхондарё вилояти – 16,6 минг бош

Сирдарё вилояти – 15,2 минг бош

Фарғона вилояти – 9,8 минг бош

Андижон вилояти – 7,1 минг бош

Наманган вилояти – 6,7 минг бош

Бухоро вилояти – 6,8 минг бош

Хоразм вилояти – 5,7 минг бош

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

📊 Қайси ҳудудда тадбиркор аёллар раҳбарлигидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони кўп?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда тадбиркор аёллар раҳбарлигидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони 41 249 тани ташкил этган.

✅ Ҳудудлар кесимида тадбиркор аёллар раҳбарлигидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони:

Тошкент шаҳри – 12 055 та

Тошкент вилояти – 5 305 та

Самарқанд вилояти – 3 723 та

Қорақалпоғистон Р. – 3 202 та

Хоразм вилояти – 2 335 та

Бухоро вилояти – 2 168 та

Сурхондарё вилояти – 2 120 та

Фарғона вилояти – 1 976 та

Навоий вилояти – 1 953 та

Қашқадарё вилояти – 1 796 та

Сирдарё вилояти – 1 198 та

Жиззах вилояти – 1 166 та

Наманган вилояти – 1 094 та

Андижон вилояти – 1 158 та

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

📊 Энг кўп 25-39 ёшли аёллар фарзандли бўлишган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-октябр ойларида юртимизда жами 783 089 нафар туғилишлар қайд этилган.

✅ Мазкур туғилишларнинг ота-онасининг ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:

Оналар:


25 ёшгача – 309 664 нафар (39,5 %)

25-39 ёш – 463 842 нафар (59,3 %)

40 ёш ва ундан катталар – 9 583 нафар (1,2 %)

Оталар:

25 ёшгача – 84 700 нафар (10,8 %)

25-39 ёш – 645 434 нафар (82,4 %)

40 ёш ва ундан катталар – 52 955 нафар (6,8 %)

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган Хитой фуқаролари неча нафарни ташкил этган?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-октябрь ойларида 57,7 минг нафар Хитой фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 22,3 минг нафарга ёки 63,1 % га ошган.

2024 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган Хитой фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича тақсимланган:

сайёҳлик – 50 052 нафар;

хизмат юзасидан – 4 732 нафар;

қариндошларни йўқлаш – 1 121 нафар;

тижорат – 1 085 нафар;

ўқиш – 708 нафар;

даволаниш – 2 нафар.

Читать полностью…

STATISTIKA | Rasmiy kanal

📊 Жаҳон банкининг “Статистика фаолияти самарадорлиги индекси”да Ўзбекистон 62 ўринга кўтарилди

Жаҳон банки томонидан мамлакатларнинг статистик салоҳиятини ўрганиш ва баҳолаб бориш мақсадида янгиланган услубиёт асосида ишлаб чиқилган “Статистика фаолияти самарадорлиги индекси” (Statistical Performance Indicators — SPI)нинг 2023 йил натижалари кенг жамоатчиликка эълон қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистон мазкур халқаро рейтингда 80,3 балл тўплаб, дунёнинг 217 та мамлакати орасидан 62 ўринни эгаллади. Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида 4 ўринга кўтарилган.

Маълумот учун: 2022 йил натижаларига кўра, Ўзбекистон мазкур халқаро рейтингда 74,1 балл тўплаб 79 ўринни эгаллаган.

Мазкур индекс мамлакатнинг статистик салоҳияти, эришаётган ютуқлари ва миллий статистика тизимини ривожлантириш борасида олиб бораётган ислоҳотлари натижаларини акс эттиради.

Хусусан, 2023 йил якунлари бўйича Ўзбекистоннинг “Статистика фаолияти самарадорлиги индекси”да 62ўринга кўтарилишига хизмат қилган омиллар:

- миллий статистика тизимига сифатни бошқаришнинг илғор тизимлари GSBPM ва GSIMларнинг жорий этилиши;

- БМТ Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) глобал индикаторлари асосида Миллий Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) индикаторларини шакллантирилиши ва доимий эълон қилиб борилиши;

- миллий ва хорижий фойдаланувчилар учун расмий статистика маълумотларининг максимал даражада очиқлиги ва шаффофлигини, шу жумладан, республиканинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари халқаро статистик тўпламларда ва маълумотлар базаларида акс эттирилиши;

- Ўзбекистонда миллий ҳисоблар замонавий тизими «МҲТ-2008»нинг амалиётга тўлиқ жорий этилиши шулар жумласидан.

Читать полностью…
Subscribe to a channel