📊 Ўзбекистонда 9 ойда қанча балиқ етиштирилган?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 октябрь ҳолатига қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 292,7 трлн сўмни ташкил этган.
✅ Ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 4,1 % га ошган.
✅ Жорий даврда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан етиштирилган деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари ҳажми:
— Донли экинлар – 7 млн тонна
— Сабзавотлар – 8,1 млн тонна
— Картошка – 2,7 млн тонна
— Полиз экинлари – 1,6 млн тонна
— Мева ва резаворлар – 2,3 млн тонна
— Узум – 1,3 млн тонна
— Гўшт (тирик вазнда) – 2 млн тонна
— Сут – 8,6 млн тонна
— Тухум – 6,1 млн дона
— Балиқ – 91,2 минг тонна
Ўзбекистонда 11 ойда қайд этилган никоҳлар сони
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон Республикасида ФҲДЁ органлари томонидан 256 533 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.
✅ Никоҳларнинг 128 002 таси шаҳар жойларда ва 128 531 таси эса қишлоқ жойларда қайд этилган.
👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
| Instagram| Twitter | Telegram
🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
Ўзбекистонда 10 ойда 8 мингта мототцикл ишлаб чиқарилган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида
йирик корхоналар томонидан жами 8 027 дона мототцикллар ишлаб чиқарилган.
✅ Мазкур ишлаб чиқариш 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 баробарга кўп.
✅ Ўзбекистонда 2023 йилнинг октябрь ойида йирик корхоналар томонидан 643 дона мототцикллар ишлаб чиқарилган.
📊 Ўзбекистонда ўзлаштирилаётган хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида қайси давлатнинг улуши юқори?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 226,6 трлн сўмни ташкил этган.
✅ Шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар 104,4 трлн cўм миқдорида қайд этилган.
✅ Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор – мамлакатлар:
— Хитой – 24,5 %
— Россия – 15,9 %
— Саудия Арабистони – 7 %
— Туркия – 6 %
— Кипр – 4,1 %
— БАА – 3,7 %
— Германия – 3,5 %
— Швейцария – 3,4 %
— АҚШ – 3,3 %
— Нидерландия – 2,4 %
👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
| Instagram| Twitter | Telegram
Очиқ маълумотлар портали “Gold level” олтин даражадаги сертификат олди
2023 йил 5 декабрь куни Лондондаги Очиқ маълумотлар Институти (ODI) баҳолаш тизими бўйича Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали data.egov.uz “Gold level” олтин даражадаги сертификатини олди.
Бугунги кунда Очиқ маълумотлар институтининг сертификатини дунёдаги 155 мингдан ортиқ сайт ва порталлар олган. Лекин, дунёда атиги 3 та сайт энг юқори бўлган “Platinum level” даражадаги сертификатга эга бўлган. Улардан бири Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг расмий сайти stat.uz.
Шунингдек, дунёда жами 9 та сайт ва порталлар “Gold level” олтин даражадаги сертификат олишга муяссар бўлган ва улар қаторига Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали data.egov.uz ҳам қўшилди.
Очиқ маълумотлар Сертификати – очиқ маълумотларнинг нашр этилишини профессионаллаштириш учун тасдиқланган стандартлар тўпламига мос келадиган мустақил сифат белгисидир.
Барқарор очиқ маълумотлардан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш учун ҳуқуқий, амалий, техник ва ижтимоий талабларни қамраб олади.
Ҳозирги кунда, Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида жами 9 мингга яқин маълумотлар тўпламлари 3 тилда (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) жойлаштирилган.
📊 Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида автомобил йўллари узунлиги бўйича 4-ўринда
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларининг узунлиги 42,9 минг км ни ташкил этган.
✅ 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига МДҲ давлатларида умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларининг узунлиги:
— Россия – 1,6 млн км
— Беларусь Р. – 104,1 минг км
— Қозоғистон – 94,8 минг км
— Ўзбекистон – 42,9 минг км
— Озарбайжон – 28,3 минг км
— Молдова – 9,5 минг км
— Арманистон – 7,5 минг км
❗️Рақамлар давлатларнинг расмий статистика маълумотларидан олинган.
👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
| Instagram| Twitter | Telegram
🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
⚡️Respondentlar diqqatiga!
📌Joriy yil 1–10- dekabr kunlarida quyidagi statistika hisobotlarining taqdim etish muddatlari yaqinlashayotganligini eslatamiz:
5-dekabr:
🔸12-korxona “Tashkilot faoliyati to‘g‘risida hisobot” – Tijoratchi tashkilot bo‘lgan yuridik shaxslar (kichik korxonalar, mikrofirma va qishloq xo‘jaligi ishlab chiqaruvchilaridan tashqari), tijoratchi tashkilot bo‘lgan yuridik shaxslarning alohida bo‘linmalari va notijorat tashkilotlar tomonidan taqdim etiladi.
🔸12-korxona (savdo) (12-korxona shakliga ilova) – Hududiy alohida bo‘linmalarga ega yuridik shaxs bo‘lgan ulgurji, chakana savdo faoliyati bilan shug‘ullanuvchi va ovqatlanish tashkilotlari (kichik korxonalar, mikrofirma va qishloq xo‘jaligi tashkilotlaridan tashqari).
🔸12-korxona (xizmat) (12-korxona shakliga ilova) – Yuridik va jismoniy shaxslarga xizmat ko‘rsatuvchi hududiy alohida bo‘linmalarga ega bo‘lgan tijorat tashkilotlari (kichik korxonalar, mikrofirma va qishloq xo‘jaligi tashkilotlaridan tashqari) hamda notijorat tashkilotlar.
🔸3-paxta shakli – Paxta xomashyosini tayyorlovchi tashkilotlar.
🔸3-don shakli – Don tayyorlovchi tashkilotlar.
🔸3-pilla shakli – Pilla tayyorlovchi tashkilotlar.
6-dekabr:
🔸12-korxona (sanoat) (12-korxona shakliga ilova) – “Hududgazta’minot” AJ.
📍Eslatma: Davlat statistika hisobotlarini taqdim etish tartibini buzish, hisobot ma’lumotlarini buzib ko‘rsatish yoki hisobotlarni taqdim etish muddatlarini buzish ma’muriy jarima solishga sabab bo‘ladi (O‘zR MJTK 215-modda).
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligi tomonidan “Oʻzbekiston Respublikasida Barqaror rivojlanish maqsadlari” nomli statistika toʻplami nashr etildi.
Oʻzbek, rus va ingliz tillarida nashr etilgan mazkur toʻplamda mamlakatimizda Barqaror rivojlanish maqsadlariga erishish boʻyicha amalga oshirilayotgan ishlar monitoringi va tahlili keltirilgan.
Toʻplamning elektron shakli 3 ta tilda havola etilmoqda:
📚O‘zbek tilida
📚Rus tilida
📚Ingliz tilida
10 ойда қарийб 1,5 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 951,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 1,5 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
✅ Бу кўрсатгич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 % га ёки 35 минг тоннага кўпайган.
✅ Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (39,9 %), Покистон (16,3 %), Қозоғистон (11,3 %) ҳамда Хитой (9,7 %) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.
👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
| Instagram| Twitter | Telegram
👉 🇺🇿 Лотинда
📊 Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП: 10 давлатлар
🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида):
— Хитой – 10,8 млрд
— Россия – 7,9 млрд
— Қозоғистон – 3,6 млрд
— Туркия – 2,6 млрд
— Корея – 1,9 млрд
— Туркманистон – 939 млн
— Германия – 877 млн
— Қирғиз Р. – 814 млн
— Франция – 773 млн
— Афғонистон – 694 млн
🚙 10 ойда 25 432 та “Onix” автомобили ишлаб чиқарилган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони:
— “Cobalt” – 89 410 дона
— “Damas” – 69 323 дона
— “Lacetti-Gentra” – 65 676 дона
— "Tracker" – 33 970 дона
— “Onix” – 25 432 дона
— “Chery” – 8 580 дона
— Махсус енгил автомобиллар – 18 836 дона
📊 10 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 51 млрд АҚШ долларига етган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 51 млрд АҚШ долларига етган.
✅ Ташқи савдо айланмаси ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 10,3 млрд АҚШ долларига ёки 25,2 % га ошган.
🟢 Экспорт – 20,5 млрд (29,1 % га ошган)
🔵 Импорт – 30,5 млрд (22,7 % га ошган)
O‘zbekiston Respublikasining chakana va ulgurji savdo tovar aylanmasi (2023-yil yanvar-oktabr)
Читать полностью…📊 Ўзбекистонда 10 ойда қарийб 5,1 млн дона бампер ва уларнинг қисмлари ишлаб чиқарилган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида жами йирик корхоналар томонидан қарийб 5,1 млн дона бампер ва уларнинг қисмлари ишлаб чиқарилган.
✅ Мазкур ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг тегишли даврига нисбатан 14 %га ошган.
✅ Ўзбекистонда 2023 йилнинг октябрь ойида йирик корхоналар томонидан 1 млн дона бампер ва уларнинг қисмлари ишлаб чиқарилган.
Қайси ҳудудда яшаш ва овқатланиш хизматларига талаб юқори?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш соҳасида 13,8 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилган.
✅ Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 9,6 %га ошган.
✅ Ушбу хизматлар бўйича энг юқори ўсиш суръатлари Самарқанд вилоятида қайд этилган бўлиб, 129,7 %ни ташкил этган.
✅ Ҳудудулар кесимида яшаш ва овқатланиш хизматларининг ўсиш суръатлари:
Қорақалпоғистон Респ. – 104 %;
Андижон вилоятида – 107,8 %;
Бухоро вилоятида – 106,1 %;
Жиззах вилоятида – 106,4 %;
Қашқадарё вилоятида – 109,1 %;
Навоий вилоятида – 102,7 %;
Наманган вилоятида – 106,8 %;
Самарқанд вилоятида – 129,7 %;
Сурхондарё вилоятида – 104,9 %;
Сирдарё вилоятида – 113,2 %;
Тошкент вилоятида – 105,3 %;
Фарғона вилоятида – 108,4 %;
Хоразм вилоятида – 108,9 %;
Тошкент шаҳрида – 109,2 %.
11 ойда тижорат мақсадида 61,1 минг нафар чет эл фуқаролари Ўзбекистонга келган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 61,1 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
✅ Ўзбекистонга жорий йилнинг 11 ойида тижорат мақсадида энг кўп ташриф буюрган давлатлар фуқаролари:
Туркманистон – 39 342 нафар;
Тожикистон – 13 474 нафар;
Туркия – 947 нафар;
Хитой – 916 нафар;
Жанубий Корея – 563 нафар;
бошқа давлатлардан – 5 824 нафар.
Статистика агентлиги томонидан Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида талабалар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Статистика агентлиги директори ўринбосари Зоҳиджон Зияев талабаларга агентликнинг ахборот тизимлари ва электрон ахборот ресурслари ҳамда статистик рақамларни шакллантириш босқичлари ва жараёнлари борасида батафсил маълумот берди.
Очиқ мулоқотда ялпи ички маҳсулот, ташқи савдо, халқаро ташкилотлар билан статистика идораларининг ҳамкорлиги, илмий ишда керак бўладиган статистик таҳлиллар, очиқлик ва шаффофлик борасида талабалар томонидан берилган саволларга Статистика агентлиги мутахассислари атрофлича жавоб беришди.
Тадбир доирасида икки томонлама ҳамкорликдаги “Меморандум” имзоланди.
Очиқ мулоқотда фаол қатнашган талабаларга 500 минг сўмлик ваучерлар ҳамда статистик китоблар совға қилинди.
Мазкур очиқ мулоқотни қўллаб-қувватлаб, тадбирда қатнашган Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ректори ва жамоасига алоҳида миннатдорлик билдирамиз.
Очиқ маълумотлар портали “Gold level” олтин даражадаги сертификат олди
2023 йил 5 декабрь куни Лондондаги Очиқ маълумотлар Институти (ODI) баҳолаш тизими бўйича Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали data.egov.uz “Gold level” олтин даражадаги сертификатини олди.
Бугунги кунда Очиқ маълумотлар институтининг сертификатини дунёдаги 155 мингдан ортиқ сайт ва порталлар олган. Лекин, дунёда атиги 3 та сайт энг юқори бўлган “Platinum level” даражадаги сертификатга эга бўлган. Улардан бири Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг расмий сайти stat.uz.
Шунингдек, дунёда жами 9 та сайт ва порталлар “Gold level” олтин даражадаги сертификат олишга муяссар бўлган ва улар қаторига Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали data.egov.uz ҳам қўшилди.
Очиқ маълумотлар Сертификати – очиқ маълумотларнинг нашр этилишини профессионаллаштириш учун тасдиқланган стандартлар тўпламига мос келадиган мустақил сифат белгисидир.
Барқарор очиқ маълумотлардан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш учун ҳуқуқий, амалий, техник ва ижтимоий талабларни қамраб олади.
Ҳозирги кунда, Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида жами 9 мингга яқин маълумотлар тўпламлари 3 тилда (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) жойлаштирилган.
Open Data Watch ташкилотининг сўнги ҳисоботида Ўзбекистон “Очиқ Гендер маълумотлари индексида” 69,7 балл тўплаган ҳолда жаҳондаги энг яхши 20 та мамлакат орасидан жой олди.
Ўзбекистон Республикаси Open Data Inventory (ODIN) очиқ маълумотлар рейтингида 195 та мамлакат орасида 70 балл билан 30-ўринга кўтарилди ҳамда Марказий Осиёда 1-ўринни сақлаб қолди.
📊 Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси бўйича 7-ўринда
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик кўрсаткичи ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача 18,5 квадрат метрни ташкил этган.
✅ Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 квадрат метрга ошган.
✅ 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига МДҲ давлатларида аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси (ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача тўғри келадиган квадрат метр):
— Арманистон – 35,5 кв. м.
— Молдова – 35,3 кв. м.
— Беларусь Р. – 29,4 кв. м.
— Россия – 28,2 кв. м.
— Қозоғистон – 23,4 кв. м.
— Озарбайжон – 20,1 кв. м.
— Ўзбекистон – 18,5 кв. м.
— Қирғиз Р. – 13 кв. м.
— Тожикистон – 10,9 кв. м.
❗️Рақамлар давлатларнинг расмий статистика маълумотларидан олинган.
👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
| Instagram| Twitter | Telegram
Buxoro viloyatida oliy ta’lim tashkilotlarida tahsil olayotgan talabalar soni
🏢 Statistika agentligining dastlabki maʼlumotlariga koʻra, 2022/2023-o‘quv yili boshiga Buxoro viloyatida oliy ta’lim tashkilotlarida tahsil olayotgan talabalar soni 57 484 nafarni tashkil etgan.
Buxoro viloyatida oliy ta’lim tashkilotlarida tahsil olayotgan talabalar soni yillar kesimida quyidagicha:
2020/2021 o‘quv yili boshiga 35 625 nafar
2021/2022 o‘quv yili boshiga 43 959 nafar
2022/2023 o‘quv yili boshiga 57 484 nafar
Факт 24 | 10 ойда 1,5 миллион тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган
#23nov #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
📊 Ўзбекистон 10 ойда 198 та мамлакат билан савдо алоқаларини амалга оширган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 51 млрд АҚШ долларига етган.
✅ Ташқи савдо айланмаси ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 25,2 % га ошган.
✅ Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида жаҳоннинг 198 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.
✅ ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (21,2 %), Россия (15,6 %), Қозоғистон (7 %), Туркия (5,1 %) ва Корея Республикасида (3,7 %) қайд этилган.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligi tomonidan “Oʻzbekiston Respublikasida Barqaror rivojlanish maqsadlari” nomli statistika toʻplami nashr etildi.
Oʻzbek, rus va ingliz tillarida nashr etilgan mazkur toʻplamda mamlakatimizda Barqaror rivojlanish maqsadlariga erishish boʻyicha amalga oshirilayotgan ishlar monitoringi va tahlili keltirilgan.
Toʻplamning elektron shakli 3 ta tilda havola etilmoqda:
📚O‘zbek tilida
📚Rus tilida
📚Ingliz tilida
📊 10 ойда Ўзбекистонга 5,5 млн нафардан ортиқ турист келган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга жами 5,5 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюрган.
Уларнинг сафар мақсадлари қуйидагича:
қариндошларни йўқлаш — 4 млн 652,6 минг киши;
бўш вақт ва дам олиш — 659,9 минг киши;
хизмат юзасидан — 115,9 минг киши;
даволаниш — 50,3 минг киши;
тижорат — 51,9 минг киши;
ўқиш мақсадида — 14,7 минг киши.
Оборот розничной и оптовой торговли Республики Узбекистан (за январь- октябрь 2023 года)
Читать полностью…