📊 Ўзбекистонда 1 км кв ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келади?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 1 км кв ер майдонига ўртача 82 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади.
✅ Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда ўртача 1,8 кишига ортган (2023 йил 1 январь ҳолатига 1 кв км га 80,2 киши).
✅ 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36,8 млн кишини ташкил этмоқда.
🏘 Шаҳар жойларда – 18 768,5 минг киши
🏡 Қишлоқ жойларда – 18 031,3 минг киши
📊2023 йилда 655,8 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган
🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда 655,8 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
✅ Бу кўрсаткич 2022 йил билан солиштирилганда 6 % га ошган.
✅ 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари 69,4 мингтани ташкил этган.
📊 Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда
🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда:
🔸ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати – 106 %
🔸саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 106 %
🔸қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 106,4 %
🔸 чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 109,1 %
🔸 бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 113,7 %
🔸қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ўсиш суръати – 104,1 %
🔸 ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 123,9 %
🔸экспортнинг ўсиш суръати – 123,8 %
🔸 импортнинг ўсиш суръати – 124 %
🔸фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони – 485 024 та
🔸 транспортда юк ташишнинг ўсиш суръати – 101,8 %
🔸 транспортда йўловчи ташишнинг ўсиш суръати – 104,2 %
🔸 аҳолининг реал умумий даромадлари ўсиш суръати – 104,6 %
🔸 доимий аҳоли сони (2024 йил 1 январь ҳолатига) – 36,8 млн киши
📊 Италиядан 2023 йилда Ўзбекистонга 25 592 нафар турист келган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил давомида Италиядан Ўзбекистонга 25 592 нафар туристлар ташриф буюрган.
✅ 2023 йилда Италиядан Ўзбекистонга келган туристларнинг асосий сафар мақсадлари:
🔸 дам олиш – 22 001 нафар
🔸 хизмат юзасидан – 1 762 нафар
🔸 қариндошларни йўқлаш – 1 717 нафар
🔸 ўқиш – 90 нафар
🔸 тижорат – 22 нафар
✅ Ойлар кесимида Италиядан Ўзбекистонга келган туристлар сони:
— январда – 279 нафар
— февралда – 404 нафар
— мартда – 1 111 нафар
— апрелда – 3 210 нафар
— майда – 2 981 нафар
— июнда – 1 283 нафар
— июлда – 1 747 нафар
— августда – 4 308 нафар
— сентябрда – 3 730 нафар
— октябрда – 4 299 нафар
— ноябрда – 1 443 нафар
— декабрда – 797 нафар
📊 Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил 1 январь ҳолатига республикамизда фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 053 тани ташкил этган.
✅ Шундан, 4 657 таси қўшма корхоналар ва 9 396 таси хорижий корхоналар ҳисобланади.
✅ Хорижий капитал иштирокида энг кўп фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:
— Россия – 3 044 та
— Хитой – 2 337 та
— Туркия – 1 883 та
— Қозоғистон – 1 064 та
— Жанубий Корея – 736 та
— АҚШ – 313 та
— Қирғиз Р. – 279 та
— Тожикистон – 278 та
— Озарбайжон – 237 та
— Германия – 215 та
— Туркманистон – 182 та
🚙 Қайси ойда “Damas” автомобили энг кўп ишлаб чиқарилган?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда ойлар кесимида “Damas” автомобилининг ишлаб чиқариш сони:
🚙 январда – 3 287 дона
🚙 февралда – 6 149 дона
🚙 мартда – 7 419 дона
🚙 апрелда – 2 197 дона
🚙 майда – 7 763 дона
🚙 июнда – 8 129 дона
🚙 июлда – 8 553 дона
🚙 августда – 9 050 дона
🚙 сентябрда – 7 505 дона
🚙 октябрда – 9 271 дона
🚙 ноябрда – 10 496 дона
📊 Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Наманган ва Қашқадарё вилоятлари аҳолиси тез ўсмоқда
🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 👨👩👧👦 36,8 млн кишини ташкил этган.
✅ Бу кўрсаткич 2023 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 2,2 % га кўпайган.
✅ Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сонининг ўсиши:
Қорақалпоғистон Р. – 1,3 %
Андижон вилояти – 2,2 %
Бухоро вилояти – 1,7 %
Жиззах вилояти – 2,2 %
Қашқадарё вилояти – 2,2 %
Навоий вилояти – 1,9 %
Наманган вилояти – 2,3 %
Самарқанд вилояти – 2,2 %
Сурхондарё вилояти – 2,5 %
Сирдарё вилояти – 1,9 %
Тошкент вилояти – 1,9 %
Фарғона вилояти – 2,1 %
Хоразм вилояти – 1,9 %
Тошкент шаҳри – 2,9 %
📊 Республикамизда қанча пилла етиштирилган? Бунда қайси ҳудуд етакчи?
🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида республика бўйича жами 25,9 минг тонна пилла хом-ашёси тайёрланган.
✅ Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7 %га ошган.
✅ Пилла етиштириш умумий ҳажмининг энг юқори улуши Самарқанд вилояти (12,9 %) ҳиссасига тўғри келган.
✅ Шунингдек, Андижон (12,9 %), Бухоро (10,5 %) ва Қашқадарё (9,5 %) вилоятларида ҳам пилла етиштиришнинг юқори кўрсаткичлари қайд этилган.
Ўзбекистонда 11 ойда 8,1 минг тонна печенье ишлаб чиқарилган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида
йирик корхоналар томонидан жами 8,1 минг тонна печенье ишлаб чиқарилган.
✅ Мазкур ишлаб чиқариш 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 20,6 %га ошган.
✅ Ўзбекистонда 2023 йилнинг ноябрь ойида йирик корхоналар томонидан 842 тонна печенье ишлаб чиқарилган.
2023 йилда 61,3 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда жами 61,3 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
✅ Ўзбекистонга 2023 йилда даволаниш мақсадида энг кўп ташриф буюрган давлатлар фуқаролари сони:
Тожикистон – 43,2 минг нафар
Қозоғистон – 10,7 минг нафар
Қирғиз Р. – 5,5 минг нафар
Россия – 1,1 минг нафар
Туркманистон – 0,6 минг нафар
бошқа давлатлар – 0,2 минг нафар
👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
| Instagram| Twitter | Telegram
Ўзбекистонда 11 ойда 264,5 минг тонна керосин ишлаб чиқарилган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида
йирик корхоналар томонидан жами 264,5 минг тонна керосин ишлаб чиқарилган.
✅ Мазкур ишлаб чиқариш 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,7 баробарга ошган.
✅ Ўзбекистонда 2023 йилнинг ноябрь ойида йирик корхоналар томонидан 20,8 минг тонна керосин ишлаб чиқарилган.
📊 Ўзбекистонга 2023 йилда 6,6 млн нафар хорижликлар келган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил давомида 6,6 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
✅ 2023 йилда Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:
— қариндошларни йўқлаш – 5,6 млн киши
— дам олиш – 773,2 минг киши
— хизмат юзасидан – 143,5 минг киши
— тижорат – 70,4 минг киши
— даволаниш – 61,3 минг киши
— ўқиш мақсадида – 16,8 минг киши
📊 Қайси ойда энг кўп туғилиш қайд этилган?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда 961 962 нафар тирик туғилиш қайд этилган.
✅ Бу кўрсаткич 2022 йил билан солиштирилганда 29,8 минг нафарга ошган.
✅ 2023 йилда ойлар кесимида қайд этилган туғилишлар сони:
январда – 76 211 нафар
февралда – 64 879 нафар
мартда – 73 948 нафар
апрелда – 65 787 нафар
майда – 81 138 нафар
июнда – 72 609 нафар
июлда – 95 374 нафар
августда – 97 310 нафар
сентябрда – 89 629 нафар
октябрда – 90 451 нафар
ноябрда – 80 088 нафар
декабрда – 74 538 нафар
📊Қайси ҳудудда кичик тадбиркорлик субъектлари сони кўп?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 декабрь ҳолатига фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) сони 428 396 тани ташкил этган.
✅ Шундан 424 695 таси кичик тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келган.
✅ Ҳудудлар кесимида фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони:
Тошкент шаҳрида – 87 780 та
Тошкент вилоятида – 39 461 та
Самарқанд вилоятида – 38 149 та
Фарғона вилоятида – 37 050 та
Қашқадарё вилоятида – 29 334 та
Бухоро вилоятида – 27 837 та
Андижон вилоятида – 24 912 та
Хоразм вилоятида – 24 424 та
Наманган вилоятида – 23 608 та
Қорақалпоғистон Р. – 22 059 та
Сурхондарё вилоятида – 21 427 та
Навоий вилоятида – 19 966 та
Жиззах вилоятида – 17 124 та
Сирдарё вилоятида – 11 564 та
👨👩👧👦 Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 2,1 минг кишига ошмоқда
🏢 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 👨👩👧👦 36 799 756 кишини ташкил этган.
✅ Республикамизнинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 % га ошган.
✅ Мамлакатимиз аҳолиси 2023 йил бошидан буён 774,8 минг кишига кўпайган.
✅ Ўзбекистон аҳолиси 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 64,6 минг кишига ошган.
✅ 2023 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 2,1 минг кишига кўпаймоқда.
📊 Туркиядан 2023 йилда Ўзбекистонга 106 516 нафар турист келган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил давомида Туркиядан Ўзбекистонга 106 516 нафар туристлар ташриф буюрган.
✅ 2023 йилда Туркиядан Ўзбекистонга келган туристларнинг асосий сафар мақсадлари:
🔸 дам олиш – 38 322 нафар
🔸 хизмат юзасидан – 17 700 нафар
🔸 қариндошларни йўқлаш – 49 307 нафар
🔸 ўқиш – 142 нафар
🔸 тижорат – 1 004 нафар
✅ Ойлар кесимида Туркиядан Ўзбекистонга келган туристлар сони:
— январда – 6 702 нафар
— февралда – 6668 нафар
— мартда – 8318 нафар
— апрелда – 7999 нафар
— майда – 9774 нафар
— июнда – 8866 нафар
— июлда – 9683 нафар
— августда – 9484 нафар
— сентябрда – 10 587 нафар
— октябрда – 11 164 нафар
— ноябрда – 9999 нафар
— декабрда – 7272 нафар
📊Статистика агентлиги 17 та халқаро ташкилотларнинг 51 та саволномаларига жавоб беради
🎤🗣Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги Халқаро ҳамкорлик ва ахборот алмашув бошқармаси бошлиғи Одилжон Мамадалиев билан суҳбат.
🧑💻 2023 йилда 180 нафар тизим ходимлари 100 га яқин халқаро конференция ва семинарларда иштирок этган.
❓Халқаро молиявий ва статистик ташкилотлар ахборот базаларида Ўзбекистон ҳақида маълумотлар қандай тартибда жойлаштирилади?
❓Статистика агентлиги қайси халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади?
❓Қайси давлатнинг статистика идораси иш тажрибасидан кўпроқ фойдаланилади? Икки томонлама ҳамкорликда бажарилиши лозим бўлган меморандумлар мавжудми?
📊 Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари халқаро рейтингида 8 поғона кўтарилди
🏢 Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи (SDSN) ва халқаро экспертлар томонидан 2023 йилда эълон қилинган БРМ (SDG index) рейтингида Ўзбекистон 71,1 индекс билан 166 та мамлакат орасида 69 ўринни эгаллади.
✅ Бу натижа 2022 йилга нисбатан 8 поғонага ошган. 2022 йилда Ўзбекистон 69,9 индекс билан 77 ўринда қайд этилган эди.
📊 11 ойда 748,4 тонна шоколад ишлаб чиқарилган
🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида йирик корхоналар томонидан 748,4 тонна шоколад ишлаб чиқарилган.
✅ Шоколад ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 мартага ошган.
✅ 2023 йилнинг ноябрь ойида йирик корхоналар томонидан 27,3 тонна шоколад ишлаб чиқарилган.
📊 Испаниядан 2023 йилда Ўзбекистонга 15 163 нафар турист келган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил давомида Испаниядан Ўзбекистонга 15 163 нафар туристлар ташриф буюрган.
✅ 2023 йилда Испаниядан Ўзбекистонга келган туристларнинг асосий сафар мақсадлари:
🔸 дам олиш — 11 155 нафар
🔸 хизмат юзасидан — 3 012 нафар
🔸 қариндошларни йўқлаш — 978 нафар
🔸 тижорат — 16 нафар
✅ Ойлар кесимида Испаниядан Ўзбекистонга келган туристлар сони:
— январда – 137 нафар
— февралда – 186 нафар
— мартда – 534 нафар
— апрелда – 1 503 нафар
— майда – 1 629 нафар
— июнда – 1 318 нафар
— июлда – 1 027 нафар
— августда – 1 744 нафар
— сентябрда – 2 498 нафар
— октябрда – 2 850 нафар
— ноябрда – 1 221 нафар
— декабрда – 516 нафар
📊2023 йилда 661 минг ўзбекистонликлар дам олиш учун хорижга чиққан
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда қарийб 4,8 млн нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.
✅ 2023 йилда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга сафар мақсадлари:
🔸 қариндошларни йўқлаш — 4 млн киши
🔸 дам олиш — 661 минг киши
🔸 ўқиш мақсадида — 36,6 минг киши
🔸 даволаниш — 37,4 минг киши
🔸 хизмат юзасидан — 14 минг киши
📊 Ахборот ва алоқа соҳасидаги корхоналар сони қанчага кўпайган?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида ахборот ва алоқа соҳасида 2 746 та янги корхоналар ташкил этилган.
✅ Ахборот ва алоқа соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,1 баробарга ошган.
✅ Сўнгги йилларда ахборот ва алоқа соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони (январь-ноябрь ойларида):
• 2019 йил – 1 560 та
• 2020 йил – 1 740 та
• 2021 йил – 2 382 та
• 2022 йил – 2 423 та
• 2023 йил – 2 746 та
📊 ФАКТ РАҚАМЛАРДА
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра:
✅ 2023 йилда жами 61,3 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
✅ Наманган ва Тошкент вилояти аҳолиси 3 миллиондан ошди. Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони.
✅ Ўзбекистонда 11 ойда 264,5 минг тонна керосин ишлаб чиқарилган.
✅ Ўзбекистонга 2023 йилда 6,6 млн нафар хорижликлар келган.
✅ Ўзбекистонда 11 ойда 579,8 минг тонна оҳактош ишлаб чиқарилган.
✅ Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 декабрь ҳолатига жами фаолият юритаётган оилавий корхоналар сони 46 185 тани ташкил этган.
🚙 Қайси ойда “Tracker” автомобили энг кўп ишлаб чиқарилган?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда ойлар кесимида “Tracker” автомобилининг ишлаб чиқариш сони:
🚙 январда – 0 дона
🚙 февралда – 1 087 дона
🚙 мартда – 573 дона
🚙 апрелда – 1 958 дона
🚙 майда – 5 235 дона
🚙 июнда – 6 218 дона
🚙 июлда – 4 665 дона
🚙 августда – 4 737 дона
🚙 сентябрда – 3 780 дона
🚙 октябрда – 5 717 дона
🚙 ноябрда – 6 774 дона
Ҳудудлар кесимида 2024 йил бошига доимий аҳоли сони
🏢 Статистика агентлиги маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикасида 2024 йил 1 январь ҳолатига доимий аҳоли сони қарийб 👨👩👧👦 36,8 млн кишини ташкил этган.
✅ Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони:
Қорақалпоғистон Р. – 2 002,7 минг киши
Андижон вилояти – 3 394,4 минг киши
Бухоро вилояти – 2 044,0 минг киши
Жиззах вилояти – 1 507,4 минг киши
Қашқадарё вилояти – 3 560,6 минг киши
Навоий вилояти – 1 075,3 минг киши
Наманган вилояти – 3 066,1 минг киши
Самарқанд вилояти – 4 208,5 минг киши
Сурхондарё вилояти – 2 877,1 минг киши
Сирдарё вилояти – 914,0 минг киши
Тошкент вилояти – 3 051,8 минг киши
Фарғона вилояти – 4 061,5 минг киши
Хоразм вилояти – 1 995,6 минг киши
Тошкент шаҳри – 3 040,8 минг киши
🧍🏻♂️🧍🏻♀️ Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 👨👩👧👦 36,8 млн кишини ташкил этган.
Шундан:
🧍🏻♀️ АЁЛЛАР СОНИ – 18 274 745 киши
🧍🏻♂️ЭРКАКЛАР СОНИ – 18 525 011 киши
✅ 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 250 266 нафарга кўп.
Ўзбекистонда 11 ойда 579,8 минг тонна оҳактош ишлаб чиқарилган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида
йирик корхоналар томонидан жами 579,8 минг тонна оҳактош ишлаб чиқарилган.
✅ Мазкур ишлаб чиқариш 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,1 баробарга ошган.
✅ Ўзбекистонда 2023 йилнинг ноябрь ойида йирик корхоналар томонидан 38,1 минг тонна оҳактош ишлаб чиқарилган.
📊 Қайси ойда Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми энг юқори бўлган?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 57,3 млрд АҚШ долларига етган.
✅ Шундан 23,2 млрд АҚШ доллари экспорт ҳиссасига тўғри келади.
✅ 2023 йилнинг 11 ойида ойлар кесимида қайд этилган экспорт ҳажми:
январда – 2,1 млрд
февралда – 1,1 млрд
мартда – 2,5 млрд
апрелда – 2 млрд
майда – 2,9 млрд
июнда – 1,6 млрд
июлда – 2,8 млрд
августда – 1,5 млрд
сентябрда – 1,3 млрд
октябрда – 2,7 млрд
ноябрда – 2,7 млрд
❗️Рақамлар яхлитланган.
👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
| Instagram| Twitter | Telegram
2023 йилда Очиқ маълумотлар портали “Gold level” олтин даражадаги сертификат олди
2023 йил 5 декабрь куни Лондондаги Очиқ маълумотлар Институти (ODI) баҳолаш тизими бўйича Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали data.egov.uz “Gold level” олтин даражадаги сертификатини олди.
Бугунги кунда Очиқ маълумотлар институтининг сертификатини дунёдаги 155 мингдан ортиқ сайт ва порталлар олган. Лекин, дунёда атиги 3 та сайт энг юқори бўлган “Platinum level” даражадаги сертификатга эга бўлган. Улардан бири Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг расмий сайти stat.uz.
Шунингдек, дунёда жами 9 та сайт ва порталлар “Gold level” олтин даражадаги сертификат олишга муяссар бўлган ва улар қаторига Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали data.egov.uz ҳам қўшилди.
Ҳозирги кунда, Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида жами 9 мингга яқин маълумотлар тўпламлари 3 тилда (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) жойлаштирилган.
🚙 Қайси ойда “Onix” автомобили энг кўп ишлаб чиқарилган?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида 29 200 та “Onix” автомобили ишлаб чиқарилган.
✅ 2023 йилнинг 11 ойида ойлар кесимида ишлаб чиқарилган “Onix” автомобиллари сони:
🚙 январда – 0 дона
🚙 февралда – 112 дона
🚙 мартда – 447 дона
🚙 апрелда – 2 545 дона
🚙 майда – 3 839 дона
🚙 июнда – 4 279 дона
🚙 июлда – 2 303 дона
🚙 августда – 5 010 дона
🚙 сентябрда – 3 547 дона
🚙 октябрда – 3 350 дона
🚙 ноябрда – 3 768 дона
👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
| Instagram| Twitter | Telegram
🇺🇿 Лотинда