2024 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда қанча йирик шохли қорамоллар мавжуд?
🏢 Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда барча тоифадаги хўжаликларда йирик шохли қорамоллар сони 14,1 млн бошга етган.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 % га ошган.
Хўжалик тоифалари бўйича таҳлил қилинганда йирик шохли қорамоллар умумий сонининг 90,8 % и – деҳқон ва томорқа хўжаликлари, 7,3 % и – фермер хўжаликлари, 1,9 % и – қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ҳиссасига тўғри келган.
Ўзбекистонда аҳоли томонидан уй-жойларни таъмирлаш ишлари 7,7 % га ошган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикасида уй хўжаликлари томонидан уй-жойларни таъмирлаш бўйича 160,3 млрд сўмлик ишлар бажарилган.
✅ Бу кўрсаткич 2023 йилнинг январь ойига нисбатан 7,7 % га ошган.
✅ Уй хўжаликлари томонидан уй-жойларни таъмирлаш бўйича бажарилган қурилиш ишлари ҳажми барча турдаги корхона ва ташкилотлар томонидан бажарилган жами қурилиш ишларининг 2,4 % ни ташкил этган.
100 та уй хўжалигига нечта шахсий компьютер тўғри келади?
Статистика агентлигининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, 2023 йилда 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган шахсий компьютерлар сони ўртача 66 тани ташкил этган.
Маълумот учун бу кўрсаткич:
2010 йилда – 12 тани
2015 йилда – 47 тани
2020 йилда – 60 тани ташкил этган
📊Нодавлат умумтаълим ташкилотларидаги ўқитувчилар сони 7,7 минг нафардан ошган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023/2024 ўқув йили бошида нодавлат умумтаълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўқитувчилар сони 7 730 нафарни ташкил этган.
✅ Ушбу кўрсаткич 2018/2019-ўқув йилининг мос даврига нисбатан солиштирилганда 4,7 баробарга ошган.
✅ Йиллар кесимида нодавлат умумтаълим ташкилотларида фаолият юритган ўқитувчилар сони:
2018/2019 йилда – 1 633 киши
2019/2020 йилда – 2 353 киши
2020/2021 йилда – 2 859 киши
2021/2022 йилда – 3 578 киши
2022/2023 йилда – 5 014 киши
2023/2024 йилда – 7 730 киши
Ўзбекистонда январь ойида 719,1 тонна шафтоли шарбати ишлаб чиқарилди
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь ойида фақат йирик корхоналар томонидан 719,1 тонна шафтоли шарбати ишлаб чиқарилган.
✅ Мазкур ишлаб чиқариш 2023 йилнинг тегишли даврига нисбатан 43,4 % га ошган.
Нодавлат умумтаълим ташкилотлари сони ортиб бормоқда
🏢 Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2023/24 ўқув йили бошига Ўзбекистонда фаолият юритаётган нодавлат умумтаълим ташкилотлари сони 293 тани ташкил этган.
✅ Ушбу кўрсаткич 2018/2019 ўқув йили бошига нисбатан 235 тага кўпайган.
✅ Йиллар кесимида фаолият юритаётган нодавлат умумтаълим ташкилотлари сони:
— 2018/2019-ўқув йили бошига – 58 та
— 2019/2020-ўқув йили бошига – 91 та
— 2020/2021-ўқув йили бошига – 102 та
— 2021/2022-ўқув йили бошига – 135 та
— 2022/2023-ўқув йили бошига – 194 та
— 2023/2024-ўқув йили бошига – 293 та
100 та уй хўжалигига нечта кондиционер тўғри келади?
🏢 Статистика агентлигининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, 2023 йилда 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган кондиционерлар сони ўртача 47 тани ташкил этди.
Маълумот учун бу кўрсаткич:
2010 йилда – 19 тани;
2015 йилда – 32 тани;
2020 йилда – 40 тани ташкил этган.
📊Қайси ҳудудда энг кўп узум етиштирилган?
🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилда республикамизда қарийб 1,7 млн тонна узум етиштирилган.
✅ Узум етиштириш 2022 йил билан солиштирилганда 1,3 % га камайган.
✅ Ҳудудлар кесимида етиштирилган узум ҳажми:
🍇 Қорақалпоғистон Р. – 11,6 минг тонна
🍇 Андижон вилояти – 82,2 минг тонна
🍇 Бухоро вилояти – 221,4 минг тонна
🍇 Жиззах вилояти – 29,8 минг тонна
🍇 Қашқадарё вилояти – 110,0 минг тонна
🍇 Навоий вилояти – 85,6 минг тонна
🍇 Наманган вилояти – 151,7 минг тонна
🍇 Самарқанд вилояти – 639,2 минг тонна
🍇 Сурхондарё вилояти – 74,5 минг тонна
🍇 Сирдарё вилояти – 14,8 минг тонна
🍇 Тошкент вилояти – 87,8 минг тонна
🍇 Фарғона вилояти – 179,1 минг тонна
🍇 Хоразм вилояти – 49,9 минг тонна
🧍🏻♂️🧍🏻♀️ Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 👨👩👧👦 36,8 млн кишини ташкил этган.
Шундан:
🧍🏻♀️ АЁЛЛАР СОНИ – 18 274 745 киши
🧍🏻♂️ЭРКАКЛАР СОНИ – 18 525 011 киши
✅ 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 250 266 нафарга кўп.
🌷🌹 Байрамингиз муборак бўлсин азиз аёллар!
✅ 2024 йилнинг 8 март куни соат 08:00 ҳолатига республикамизда доимй яшовчи аёллар сони 18 337 329 нафарга етган.
✅ Бу мамлакатимиз доимий аҳолисининг 49,6 % ни ташкил этмоқда.
🌷🌹Фурсатдан фойдаланиб, мамлакатимиздаги 18 337 329 нафар хотин-қизларни 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами билан чин дилдан табриклайман!
Азиз опа-сингиллар, мунис онахонлар оилангиз ва яқинларингиз бахтига доимо соғ-саломат бўлинг! Гўзаллик ва латофат ҳамроҳингиз бўлсин!
2 359 нафар хотин-қизлар таълим йўналишида магистр дипломини олган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилида олий таълим ташкилотларининг магистратура йўналишини 7 918 нафар хотин-қизлар битирган.
✅ Битирувчи хотин-қизлар сони соҳалар бўйича қуйидагича:
таълим – 2 359 нафар;
санъат ва гуманитар фанлар – 1 768 нафар;
табиий фанлар, математика ва статистика – 885 нафар;
муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳалари – 731 нафар;
бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ – 620 нафар;
ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот – 543 нафар;
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот – 392 нафар;
қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалиги ва ветеринария – 265 нафар;
хизматлар – 179 нафар;
ахборот-коммуникасия технологиялари – 176 нафар.
📊 100 та уй хўжалигига нечта совутгич ва музлатгичлар тўғри келади?
🏢 Статистика агентлигининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, 2023 йилда 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган совутгич ва музлатгичлар сони 118 тани ташкил этди.
✅ Маълумот учун бу кўрсаткич:
2010 йилда 99 тани
2015 йилда 101 тани
2020 йилда 107 тани ташкил этган
Ўзбекистонга январь ойида Европа Иттифоқи давлатларидан 4,6 минг нафар туристлар ташриф буюрган
🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь ойида 4 601 нафар Европа Иттифоқи давлатлари фуқаролари туристик мақсадда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
✅ Ушбу туристларнинг асосий қисми Германия (652 нафар), Италия (597 нафар), Буюк Британия (523 нафар), Испания (455 нафар) ва Франция (436 нафар) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.
✅ Ушбу кўрсаткич бўйича бошқа Европа Иттифоқи давлатлари бўйича тақсимот қуйидагича (нафар):
Португалия – 235
Польша – 194
Руминия – 184
Дания – 140
Латвия – 130
Болгария – 115
Австрия – 114
Швеция – 111
Литва – 110
Венгрия – 95
Бельгия – 94
Греция – 84
Чехия – 84
Ирландия – 71
Бошқалар – 177
📊 Ўзбекистонда реклама соҳаси билан шуғулланувчилар қанча?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 февраль ҳолатига реклама фаолияти ва бозор конъюнктурасини ўрганиш соҳасида 1 579 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда.
✅ Ҳудудлар кесимида реклама фаолияти ва бозор конъюнктурасини ўрганиш соҳасида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони:
Тошкент шаҳрида – 1 055 та
Самарқанд вилоятида – 99 та
Тошкент вилоятида – 62 та
Фарғона вилоятида – 62 та
Бухоро вилоятида – 55 та
Наманган вилоятида – 40 та
Андижон вилоятида – 38 та
Қашқадарё вилоятида – 34 та
Сурхондарё вилоятида – 32 та
Навоий вилоятида – 28 та
Қорақалпоғистон Респ. – 25 та
Жиззах вилоятида – 21 та
Хоразм вилоятида – 21 та
Сирдарё вилоятида – 7 та
📊Қайси ҳудудда энг кўп узум етиштирилган?
🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилда республикамизда қарийб 1,7 млн тонна узум етиштирилган.
✅ Узум етиштириш 2022 йил билан солиштирилганда 1,3 % га камайган.
✅ Ҳудудлар кесимида етиштирилган узум ҳажми:
🍇 Қорақалпоғистон Р. – 11,6 минг тонна
🍇 Андижон вилояти – 82,2 минг тонна
🍇 Бухоро вилояти – 221,4 минг тонна
🍇 Жиззах вилояти – 29,8 минг тонна
🍇 Қашқадарё вилояти – 110,0 минг тонна
🍇 Навоий вилояти – 85,6 минг тонна
🍇 Наманган вилояти – 151,7 минг тонна
🍇 Самарқанд вилояти – 639,2 минг тонна
🍇 Сурхондарё вилояти – 74,5 минг тонна
🍇 Сирдарё вилояти – 14,8 минг тонна
🍇 Тошкент вилояти – 87,8 минг тонна
🍇 Фарғона вилояти – 179,1 минг тонна
🍇 Хоразм вилояти – 49,9 минг тонна
📊 Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулот ҳажми қарийб 91 млрд АҚШ долларига етди
🏢 Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 1 066,6 трлн сўмни ташкил этди.
✅ Бу ўртача алмашув курси бўйича 90,9 млрд АҚШ долларига тенг.
✅ Ялпи ички маҳсулот ҳажми 2022 йил билан солиштирилганда 6 % га ўсган.
✅ Аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 29,3 млн сўмни ташкил этган.
3 281 нафар битирувчилар таълим йўналишида магистр дипломини олган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилида олий таълим ташкилотларининг магистратура йўналишини 15 923 нафар талаба битирган.
✅ Битирувчилар сони соҳалар бўйича қуйидагича:
таълим – 3 281 нафар
муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳалари – 2 761 нафар
санъат ва гуманитар фанлар – 2 585 нафар
табиий фанлар, математика ва статистика – 1 791 нафар
бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ – 1 616 нафар
ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот – 1 245 нафар
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот – 798 нафар
қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалиги ва ветеринария – 771 нафар
ахборот-коммуникасия технологиялари – 605 нафар
хизматлар – 470 нафар
📢 ҲУРМАТЛИ ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР!
📊 Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан эълон қилинаётган статистика маълумотларидан фойдаланувчиларнинг қониқиш ва ишонч даражасини аниқлаш учун сўровномани тўлдиришга таклиф қиламиз.
✅ Сизнинг жавобларингиз ва таклифларингиз эътиборга олиниб, статистика органлари фаолиятини такомиллаштириш ва тақдим этилаётган статистик маълумотларнинг сифатини яхшилашда ёрдам беради.
📋 Биз билан хамкорлигингиз ва мазкур ишда бизга кўрсатган ёрдамингиз учун Сизга олдиндан миннатдорчилик билдирамиз!!!
❗️❗️❗️Сўровномани тўлдириш
👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
| Instagram| Facebook | Twitter | Telegram
🇺🇿 Лотинда
100 та уй хўжалигига нечта мобил телефонлар тўғри келади?
Статистика агентлигининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, 2023 йилда 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган мобил телефонлар сони ўртача 349 тани ташкил этган.
Маълумот учун бу кўрсаткич:
2010 йилда –145 тани;
2015 йилда – 234 тани;
2020 йилда – 287 тани ташкил этган.
📊 Қайси ҳудудда энг кўп полиз экинлари етиштирилган?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда 2,6 млн тонна полиз экинлари етиштирилган.
✅ Полиз экинлари етиштириш ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 5,5 % га ошган.
✅ Ҳудудлар кесимида етиштирилган полиз экинлари ҳажми:
— Қорақалпоғистон Р. – 183,5 минг тонна
— Андижон вилояти – 215,1 минг тонна
— Бухоро вилояти – 203,3 минг тонна
— Жиззах вилояти – 301,5 минг тонна
— Қашқадарё вилояти – 190,7 минг тонна
— Навоий вилояти – 104,6 минг тонна
— Наманган вилояти – 134,4 минг тонна
— Самарқанд вилояти – 172,1 минг тонна
— Сурхондарё вилояти – 337,3 минг тонна
— Сирдарё вилояти – 294,1 минг тонна
— Тошкент вилояти – 70,1 минг тонна
— Фарғона вилояти – 179,9 минг тонна
— Хоразм вилояти – 166,9 минг тонна
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудда масъулияти чекланган жамиятлар сони кўпроқ?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 февраль ҳолатига 305 976 та масъулияти чекланган жамиятлар фаолият кўрсатмоқда.
Улар ҳудудлар кесимида қуйидагича:
Тошкент шаҳри – 78 366 та
Тошкент вилояти – 30 989 та
Самарқанд вилояти – 23 456 та
Фарғона вилояти – 22 781 та
Бухоро вилояти – 21 143 та
Андижон вилояти – 20 570 та
Наманган вилояти – 18 004 та
Қорақалпоғистон Респ. – 16 894 та
Қашқадарё вилояти – 16 150 та
Хоразм вилояти – 13 693 та
Жиззах вилояти – 11 981 та
Навоий вилояти – 11 386 та
Сурхондарё вилояти – 11 172 та
Сирдарё вилояти – 9 391 та
📊Қайси ҳудудда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони кўп?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 февраль ҳолатига, хорижий инвестициялар иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 14 199 тани ташкил этган.
✅ Ҳудудлар кесимида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони:
Тошкент шаҳрида – 9 240 та
Тошкент вилоятида – 1 597 та
Самарқанд вилоятида – 565 та
Фарғона вилоятида – 502 та
Сурхондарё вилоятида – 348 та
Бухоро вилоятида – 341 та
Андижон вилоятида – 309 та
Наманган вилоятида – 231 та
Навоий вилоятида – 218 та
Сирдарё вилоятида – 204 та
Жиззах вилоятида – 178 та
Қорақалпоғистон Р. – 171 та
Қашқадарё вилоятида – 163 та
Хоразм вилоятида – 132 та
📊 2023 йилда Ўзбекистон Респуликасида аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ички маҳсулот ҳажми қанчани ташкил этди?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил якунларига кўра, аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ички маҳсулот ҳажми жорий нархларда 29 291 минг сўм (ёки 2 496 АҚШ доллари эквивалентида)ни ташкил этди.
✅ Бу кўрсаткич 2022 йил билан солиштирилганда 3,8 % га ўсди.
2 359 нафар хотин-қизлар таълим йўналишида магистр дипломини олган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилида олий таълим ташкилотларининг магистратура йўналишини 7 918 нафар хотин-қизлар битирган.
✅ Битирувчи хотин-қизлар сони соҳалар бўйича қуйидагича:
таълим – 2 359 нафар;
санъат ва гуманитар фанлар – 1 768 нафар;
табиий фанлар, математика ва статистика – 885 нафар;
муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳалари – 731 нафар;
бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ – 620 нафар;
ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот – 543 нафар;
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот – 392 нафар;
қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалиги ва ветеринария – 265 нафар;
хизматлар – 179 нафар;
ахборот-коммуникасия технологиялари – 176 нафар.
📊Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача нечта йўловчи ташилмоқда?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Тошкент метрополитенида 162,7 млн йўловчи ташилган.
✅ Бу кўрсаткич 2022 йил билан солиштирилганда 26 млн нафарга кўп.
✅ 2023 йилда Тошкент метрополитенида бир кунда ўртача 445,9 минг нафар йўловчилар ташилган бўлиб, 2022 йилга нисбатан солиштирилганда 19 %га ошган.
📊Қайси ҳудудда энг кўп тухум етиштирилган?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда республикамизда 8,5 млрд дона тухум етиштирилган.
✅ Ҳудудлар кесимида етиштирилган тухум ҳажми:
🔸Қорақалпоғистон Р. – 398,3 млн дона
🔸Андижон – 756,8 млн дона
🔸Бухоро – 541,9 млн дона
🔸Жиззах – 419,9 млн дона
🔸Қашқадарё – 567,2 млн дона
🔸Навоий – 406,7 млн дона
🔸Наманган – 676,5 млн дона
🔸Самарқанд – 1 312,5 млн дона
🔸Сурхондарё – 589,1 млн дона
🔸Сирдарё – 199,9 млн дона
🔸Тошкент – 1 521,7 млн дона
🔸Фарғона – 616,8 млн дона
🔸Хоразм – 480,2 млн дона
📊 2023 йилда Ўзбекистон Респуликасида аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ички маҳсулот ҳажми қанчани ташкил этди?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил якунларига кўра, аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ички маҳсулот ҳажми жорий нархларда 29 291 минг сўм (ёки 2 496 АҚШ доллари эквивалентида)ни ташкил этди.
✅ Бу кўрсаткич 2022 йил билан солиштирилганда 3,8 % га ўсди.
БМТ принциплари миллий статистика тизимига жорий этилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 март куни “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-114-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг расмий статистика сифатини таъминлаш бўйича базавий принциплари миллий статистика тизимига жорий этилишини таъминлаш мақсадида 2024 йил якунига қадар:
расмий статистикани тайёрловчилар томонидан тарқатиладиган статистика маълумотлари Статистика маълумотларини ишлаб чиқишнинг намунавий модели (GSBPM) асосида шакллантирилади;
БМТ томонидан тавсия этилган сифатни бошқариш бўйича қўлланмаларни тўлиқ жорий этиш доирасида зарур ташкилий чоралар кўрилади.
Бунда:
расмий статистикани тайёрловчиларнинг ҳар бирида расмий статистикада сифат ва тарқатиш сиёсатлари ишлаб чиқилади;
БМТ томонидан маъқулланган қўлланма (NQAF) асосида Миллий сифатни бошқариш қўлланмаси ишлаб чиқилади;
миллий статистика тизимини глобал баҳолашдан ўтказиш ташкил этилади ва натижалари эълон қилинади.
2025 йил 1 январдан статистика кузатувларини амалга ошириш жараёнига консалтинг компаниялари, олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари жалб этилади.
2024 йил якунига қадар “Статистика” интеграллашган ахборот тизими ва “Электрон ҳукумат” тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси ўртасида электрон маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилади.
Январь ойида Ўзбекистонда 125,2 тонна сариёғ ишлаб чиқарилган
🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикасида йирик корхоналар томонидан 125,2 тонна сариёғ ишлаб чиқарилган.
✅ Мазкур ишлаб чиқариш 2023 йилнинг тегишли даврига нисбатан 2,5 баробарга ошган.
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига ўртача нечта енгил автомобиль тўғри келади?
🏢 Статистика агентлигининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, 2023 йилда 100 та уй хўжалигига ўртача 57 та енгил автомобиль тўғри келмоқда.
Маълумот учун:
2010 йилда – 21 та
2015 йилда – 42 та
2020 йилда – 49 та енгил автомобиль тўғри келган.