📊2 ойда 17 553 та енгил автомобил импорт қилинган
🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-февраль ойларида хориждан қиймати 383,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 17 553 дона енгил автомобил импорт қилган.
✅ Енгил автомобил импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12 527 тага ошган.
✅ Ўзбекистонга 2024 йилнинг 2 ойида энг кўп енгил автомобил импорт қилинган давлатлар:
— Хитой – 12 808 та
— Корея – 4 176 та
— АҚШ – 455 та
— Япония – 29 та
— Германия – 27 та
👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
| Instagram| Facebook | Twitter | Telegram
🇺🇿 Лотинда
Қишлоқ жойларда ўғил болалар кўп туғилмоқдами ёки қиз болалар?
🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-февраль ойларида ФҲДЁ органлари томонидан қишлоқ жойларда 67 766 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.
Шундан:
ўғил болалар – 35 110 нафар;
қиз болалар – 32 656 нафарни ташкил этган.
Ўзбекистонда нечта коллеж фаолият юритмоқда?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023/2024-ўқув йили бошида Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган коллежлар сони 153 тани ташкил этган.
✅ Бу кўрсаткич:
2021/2022-ўқув йили бошида – 184 та;
2022/2023-ўқув йили бошида –183 тани ташкил этган.
10 ва ундан катта ёшлилар орасидан мобил телефондан фойдаланувчи аҳоли улуши ошган
🏢 Статистика агентлигининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, 2023 йилда 10 ва ундан катта ёшлилар орасидан мобил телефондан фойдаланувчи аҳоли улуши 99,1 % ни ташкил этди.
✅ Маълумот учун, бу кўрсаткич:
2021 йилда – 95,7 % ни;
2022 йилда – 97,8 % ни ташкил этган.
Март ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,7 % га ошган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг март ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,7 % га ошган.
✅ 2024 йил март ойида йиллик нисбатдаги истеъмол секторидаги нархларнинг ўсиш даражаси 8,0 % га етди.
✅ 2024 йилнинг мартида “Донли екинлар ва ёрма маҳсулотлари” (108,2% га 129,7 %), “Ёғлар ва мойлар” (89,5% га 106,6%), “Сабзавотлар, илдиз мевалилар ва дуккаклилар” (91,8%га 112,9%) ва “Шакар, қандолат маҳсулотлари ва десертлар” (107,4% га 120,6%) гуруҳларида йиллик нисбатдаги ИНИ 2023 йилнинг мартидаги мос кўрсаткичдан сезиларли даражада паст бўлди.
📊 2023 йилда Ўзбекистон Респуликасида аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ички маҳсулот ҳажми қанчани ташкил этди?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил якунларига кўра, аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ички маҳсулот ҳажми жорий нархларда 29 291 минг сўм (ёки 2 496 АҚШ доллари эквивалентида)ни ташкил этди.
✅ Бу кўрсаткич 2022 йил билан солиштирилганда 3,8 % га ўсди.
📊 2 ойда 53 367 та енгил автомобил ишлаб чиқарилган
🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонда 53 367 та енгил автомобил (махсус енгил автомобиллардан ташқари) ишлаб чиқарилган.
✅ 2024 йилнинг январь-февраль ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:
— Автомобил бензини – 241,1 минг тонна
— Кўмир – 659 минг тонна
— Нефт – 118,5 минг тонна
— Газ конденцати – 214,7 минг тонна
— Автобус – 61 дона
— Юк автомобиллари – 466 дона
— Автомобил двигателлари – 41 518 дона
Қайси ҳудудларда ахборот ва алоқа соҳасида корхоналар сони кўп?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 март ҳолатига ахборот ва алоқа соҳасида 10 465 та корхоналар фаолият кўрсатмоқда.
Уларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича:
Тошкент шаҳри – 4 904 та
Фарғона вилояти – 712 та
Самарқанд вилояти– 688 та
Тошкент вилояти – 601 та
Қорақалпоғистон Респ. – 500 та
Андижон вилояти – 437 та
Наманган вилояти – 420 та
Хоразм вилояти – 390 та
Қашқадарё вилояти – 383 та
Сурхондарё вилояти –365 та
Бухоро вилояти – 348 та
Навоий вилояти – 290 та
Жиззах вилояти – 251 та
Сирдарё вилояти – 176 та
Статистика агентлиги матбуот анжумани:
46 та халқаро саволнома бўйича очиқ статистика маълумотларининг алмашинуви таъминланган.
Вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан статистика органларига расмий статистикани тайёрлаш учун 559 та маъмурий маълумотлар тақдим этилган.
913 та статистика ишлари расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари томонидан ўз ваколатлари доирасида тайёрланган ва тарқатилган.
2023 йилда халқаро ташкилотларнинг 49 та саволномалари, жумладан, БМТ Статистика бўлимининг 10 та, БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг 5 та, ЮНEСКО статистика институтининг 9 та, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 2 та, Халқаро Электроалоқа Иттифоқининг 2 та ва бошқа халқаро ташкилотларнинг 14 та саволномалари тўлдирилди ва тақдим этилди.
4 та халқаро маълумотлар базаларидаги, хусусан ХВЖнинг кенгайтирилган Маълумотларни тарқатишнинг умумий тизими доирасида, МДҲ, “COMTRADE” ва “TRANSMONEE” маълумотлар базаларида Ўзбекистоннинг статистика кўрсаткичлари ўз вақтида янгиланди.
Статистика агентлиги матбуот анжумани:
Тизимда интеграция жараёнлари тубдан яхшиланади. Жумладан, “Статистика” интеграллашган ахборот тизимини 6 та вазирлик ва идоралар ахборот тизимларидаги маълумотларга ҳамда “Электрон ҳукумат” тизимининг Идоралараро ахборот платформасига интеграция қилиш йўлга қўйилади.
Матбуот анжумани
2024 йил 27 март куни соат 12:00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Статистика агентлиги фаолиятининг сарҳисоби ва келгусидаги вазифалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги раҳбарияти, бошқарма бошлиқлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирок этди.
Матбуот анжуманида “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-114-сонли қарорининг мазмун-моҳити ва Статистика ишлари дастури доирасида бажарилган вазифалар борасида ахборот берилди.
Умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўқитувчилар сони
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023/2024-ўқув йили бошида мамлакатимиздаги умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бераётган ўқитувчилар (ўриндошларсиз) сони 547,7 минг нафарни ташкил этган.
✅ Бу кўрсаткич 2019/2020-ўқув йили бошига нисбатан солиштирилганда 61,1 минг нафарга ошган.
✅ Йиллар кесимида умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бераётган ўқитувчилар (ўриндошларсиз) сони:
2019/2020-ўқув йили бошига 486,6 минг нафар;
2020/2021-ўқув йили бошига 508,2 минг нафар;
2021/2022-ўқув йили бошига 510,0 минг нафар;
2022/2023-ўқув йили бошига 521,6 минг нафар;
2023/2024-ўқув йили бошига 547,7 минг нафар.
❗️❗️❗️Матбуот анжуманига таклиф этамиз!
🏢 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан 2024 йил 27 март куни соат 12:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Статистика агентлиги фаолиятининг сарҳисоби ва келгусидаги вазифалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.
✅ Матбуот анжуманида:
— “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-114-сонли қарорга шарҳ;
— Статистика ишлари дастури доирасида бажарилган вазифалар;
— статистика идоралари фаолиятига АКТнинг жорий этилиши ва интеграция жараёнлари;
— халқаро ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви, рейтингларда қайд этилаётган натижалар борасида маълумот берилади.
❗️Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар, марҳамат матбуот анжуманида қатнашиб, ўзингизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилинг!
Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй.
Статистика агентлиги ва Тошкент шаҳридаги Санкт-Петербург давлат университети филиали ҳамкорлигида давра суҳбати ўтказилди
Жорий йилнинг 25 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан Тошкент шаҳридаги Санкт-Петербург давлат университети филиалида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги марказий аппарати бошқарма бошлиқлари, Тошкент шаҳридаги Санкт-Петербург давлат университети филиали талабалари ҳамда онлайн тарзда Санкт-Петербург давлат университети талабалари иштирок этишди.
Давра суҳбатида Статистика агентлиги Халқаро ҳамкорлик ва ахборот алмашув бошқармаси бошлиғи Мамадалиев Одилжон Тоирович агентлик фаолияти, статистик кўрсаткичларни шакллантириш методологияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-114-сонли қарорнинг мазмун-моҳияти бўйича тақдимот қилди.
Шунингдек, Аҳолини рўйхатга олиш, Гендер статистикаси, Барқарор ривожланиш мақсадлари, статистик маълумотларнинг очиқлиги ҳамда нуфузли рейтинг ва индексларда қайд этилаётган натижалар борасида батафсил ахборот берилди.
Учрашув якунида Статистика агентлиги мутахассислари талабалар томонидан берилган барча саволларга атрофлича жавоб бериб ўтишди ҳамда бу каби тадбирларни мунтазам равишда ўтказишга келишиб олинди.
Фаол қатнашган талабалар учун турли статистик тўпламлар ва китоблар совға қилинди.
Таълим соҳасидаги умумий хизматлар ҳажмининг ярмидан кўпи олий таълим хизматларига тўғри келган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида олий таълим соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 1 792,7 млрд сўмни ёки таълим соҳасида кўрсатилган жами бозор хизматлари ҳажмининг 57,1 фоизини ташкил этган.
Маълумот учун: ўтган йилнинг шу даврида ушбу хизмат турининг улуши 50,7 фоизни ташкил этган.
Бу эса олий таълим муассасалари, жумладан, хорижий таълим муассасаларидаги талабалар сонининг кўпайиши билан боғлиқ.
📊 2 ойда Ўзбекистонга даволаниш мақсадида неча нафар чет эл фуқаролари келган?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида қарийб 13 мингдан ортиқ чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
✅ Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 минг нафарга ёки 18,5 % га ошган.
✅ Ўзбекистонга 2 ойда даволаниш мақсадида энг кўп ташриф буюрган давлатлар фуқаролари сони:
Тожикистон – 8,7 минг нафар
Қозоғистон – 2 минг нафар
Қирғиз Р. – 1,9 минг нафар
Россия – 220 нафар
Туркманистон — 144 нафар
📊 Ўзбекистон 2 ойда қиймати 8,9 млн АҚШ долларлик чой импорт қилган
🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-февраль ойларида хориждан қиймати 8,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 6 548 тонна чой импорт қилган.
✅ Чой импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 178,5 тоннага камайган.
✅ Ўзбекистон 2 ойда 15 та давлатдан чой харид қилган.
✅ Ўзбекистон 2 ойда энг кўп чой импорт қилган давлатлар:
— Хитой – 5 446 тонна
— Эрон – 285 тонна
— Кения – 275 тонна
— Хиндистон – 165 тонна
— Қозоғистон – 88,9 тонна
📊2 ойда 3 502 та электромобил импорт қилинган
🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-февраль ойларида хориждан қиймати 85,7 млн АҚШ долларига 3 502 та электромобил импорт қилган.
✅ Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2663 тага ёки 4 баробарга ошган.
✅ Ўзбекистон 2 ойда 7 та хорижий давлатдан электромобил импорт қилган.
✅ 2 ойда Ўзбекистон энг кўп электромобил импорт қилган давлатлар:
— Хитой – 3 479 та
— БАА – 8 та
— Гонконг – 5 та
Қайси соҳада хорижий корхоналар кўпроқ ташкил этилган?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида хорижий инвестициялар иштирокида 544 та янги корхоналар ташкил этилган.
✅ Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:
савдо соҳасида – 234 та;
саноат соҳасида – 84 та;
ахборот ва алоқа соҳасида – 47 та;
қурилиш соҳасида – 39 та;
яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 28 та;
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 15 та;
ташиш ва сақлаш соҳасида – 12 та;
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 6 та;
бошқа соҳаларда – 79 та.
📊1 порция паловнинг ўртача нархи қанча?
🏢 Статистика агентлиги томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари (2024 йил март ойи учун):
✅ 1 порция ошнинг ўртача нархи:
🔸Қорақалпоғистон Р. – 24 300 сўм
🔸Андижон вилояти – 24 400 сўм
🔸Бухоро вилояти – 28 600 сўм
🔸Жиззах вилояти –25 600 сўм
🔸Қашқадарё вилояти – 27 700 сўм
🔸Навоий вилояти – 24 200 сўм
🔸Наманган вилояти – 19 900 сўм
🔸Самарқанд вилояти – 27 000 сўм
🔸Сурхондарё вилояти – 25 800 сўм
🔸Сирдарё вилояти – 23 000 сўм
🔸Тошкент вилояти – 25 000 сўм
🔸Фарғона вилояти – 21 600 сўм
🔸Хоразм вилояти – 27 200 сўм
🔸Тошкент шаҳри – 30 200 сўм
🧍🏻♂️🧍🏻♀️ Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 👨👩👧👦 36,8 млн кишини ташкил этган.
Шундан:
🧍🏻♀️ АЁЛЛАР СОНИ – 18 274 745 киши
🧍🏻♂️ЭРКАКЛАР СОНИ – 18 525 011 киши
✅ 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 250 266 нафарга кўп.
Ўзбекистонда йил бошидан қайд этилган туғилишлар сони
🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Республикасида ФҲДЁ органлари томонидан 137 456 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.
Шундан,
ўғил болалар – 71 287 нафар;
қиз болалар – 66 169 нафарни ташкил этган.
👩🏻 👨🏻 Nega O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish yana bir bor surildi
📌 O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025-2026-yillarda o‘tkazilishi rejalashtirilmoqda. Bu haqda prezidentning yaqinda qabul qilingan qarorida aytilgan. Ilgari bu tadbir 2022-yilda o‘tkazilishi kerak edi, keyin esa 2023-yilga ko‘chirildi, ammo oxir-oqibat amalga oshmadi. 27-mart kuni bo‘lib o‘tgan matbuot anjumanida Statistika agentligi vakili sabablarni aytib o‘tdi.
➡️ Batafsil
Telegram / Facebook / Instagram / Site
Статистика агентлиги матбуот анжумани:
Статистика дастурига мувофиқ, 2023 йилда жами 3302 та статистика ишлари белгиланган муддатларда ва тўлиқ ҳажмда, шундан 1830 таси статистика органлари томонидан бажарилган.
Статистика агентлиги томонидан шакллантириладиган расмий статистика маълумотлари йўналишида умумий ҳисобда 1439 та, жумладан:
Макроиқтисодий кўрсаткичлар ва баланслар – 500 та;
Иқтисодиёт тармоқларининг кўрсаткичлари – 604 та;
Ижтимоий соҳанинг кўрсаткичлари – 183 та;
Корхона ва ташкилотлар ягона давлат регистри – 152 та.
Статистика агентлиги матбуот анжумани:
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг расмий статистика сифатини таъминлаш бўйича базавий принципларини миллий статистика тизимига жорий этиш мақсадида:
- статистика маълумотларини халқаро GSBPM модели асосида шакллантирилиши йўлга қўйилади;
- расмий статистикани тайёрловчиларнинг ҳар бирида расмий статистикада сифат ва тарқатиш сиёсатлари ишлаб чиқилади;
- халқаро экспертларни кенг жалб этган ҳолда миллий статистика тизимини глобал баҳолашдан ўтказиш ташкил этилади.
📊 2 ойда қанча бензин ишлаб чиқарилган?
🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонда 241,1 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.
✅ 2024 йилнинг январь-февраль ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:
— Автомобил бензини – 241,1 минг тонна
— Кўмир – 659 минг тонна
— Нефт – 118,5 минг тонна
— Газ конденцати – 214,7 минг тонна
— Автобус – 61 дона
— Юк автомобиллари – 466 дона
— Автомобил двигателлари – 41 518 дона
— Енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) – 53 367 дона
Республикамизнинг қайси ҳудудида янги корхоналар кўпроқ ташкил этилмоқда?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойида 13 276 та янги корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган.
✅ Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхоналар сони:
Тошкент шаҳри – 2 959 та
Самарқанд вилояти – 1 263 та
Фарғона вилояти – 1 154 та
Тошкент вилояти – 1 092 та
Хоразм вилояти – 913 та
Қашқадарё вилояти – 852 та
Андижон вилояти – 726 та
Наманган вилояти – 724 та
Сурхондарё вилояти – 705 та
Жиззах вилояти – 702 та
Бухоро вилояти – 689 та
Қорақалпоғистон Респ. – 630 та
Навоий вилояти – 474 та
Сирдарё вилояти – 393 та
Шаҳар жойларда йил бошидан қайд этилган никоҳлар сони ошган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойида Ўзбекистонда ФҲДЁ органларида шаҳар жойларда 16 310 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.
✅ Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1 272 тага ёки 8,5 % га ошган.
Автотранспорт воситаларини таъмирлаш хизматлари ҳажми ўсган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь ойида автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва мотоциклларни таъмирлаш бўйича хизматлар ҳажми 409,8 млрд. сўмга етган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,4 % га ўсган.
📊 Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 10,5 % га ошган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 9,9 млрд АҚШ долларидан ошган.
✅ Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 940,3 млн АҚШ долларига ёки 10,5 % га ошган.
✅ Тошкент шаҳри Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси таркибида энг юқори 40,1 % улушни эгаллаган. 2 ойда қарийб 4 млрд АҚШ долларига етган.