Статистика агентлигида Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-114-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, Статистика агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши янги таркибда тузилди.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 26 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигида Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда Статистика агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори Бегалов Баҳодир Абдусаломович бошчилигидаги марказий аппарат бошқарма бошлиқлари ҳам иштирок этишди.
Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори Бегалов Баҳодир Абдусаломович очиб бериб, Жамоатчилик кенгаши аъзоларини таништириб ўтди.
Йиғилишда Статистика агентлиги томонидан 2024 йилнинг 1-чорагида бажарилган ишлар юзасидан ахборот берилди.
Дастурга мувофиқ, 2024 йилнинг январь-март ойларида жами 782 та статистика ишлари белгиланган муддатларда ва тўлиқ ҳажмда бажарилди, шундан 390 таси Статистика агентлиги ва унинг органлари томонидан, 226 таси расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари томонидан ва 166 таси бошқа вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан бажарилгани юзасидан ахборот берилди.
Статистика агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари, Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти кафедраси мудири, и.ф.д., академик Саидахрор Гулямов, Жамоатчилик кенгаши аъзолари тадбиркор, “Korzinka.uz” асосчиси Зафар Ҳошимов, “Янги Ўзбекистон” газетаси бўлим бошлиғи Абдурауф Коржоупов ва “Тараққиёт стратегияси” маркази Ижтимоий соҳадаги ислоҳотларни мониторинг ва таҳлил қилиш бўлими бошлиғи Жамшид Шарипов сўзга чиқиб, статистик маълумотларнинг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш, кенг жамоатчиликка ёритиш борасида таклифлар беришди.
Йиғилишда Жамоатчилик кенгашининг навбатлаги мажлиси кун тартиби тасдиқланди.
Шунингдек, кенгашда кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, Жамоатчилик кенгашининг янги таркиби тасдиқланди.
Статистика агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши йиғилиши якунида кун тартибида белгиланган масалаларнинг ижросини таъминлаш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига қўй ва эчкилар сони 23,8 миллионтага етган.
Читать полностью…Ўзбекистон аҳолисининг 9,4 фоизи 60 ёшдан ошган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларга кўра, 2024 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси таркибида 60 ёшдан юқори ёшдагилар сони қарийб 3,5 млн кишини ташкил этган.
✅ Бу Ўзбекистоннинг жами доимий аҳолисининг 9,4 % га етган.
❗️Маълумот учун, 2024 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 37 млн кишини ташкил этган.
📊 Ўзбекистонда 166,4 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган
🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 166,4 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
✅ Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,5 % га ошган.
Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-февраль ойларида телекоммуникация хизматлари ҳажми 3 трлн сўмни ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 13,7 % га ошган.
📊 Ўзбекистонда 1 км кв ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келади?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда 1 км кв ер майдонига ўртача 82,3 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади.
✅ Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда ўртача 1,7 кишига ортган (2023 йил 1 апрель ҳолатига 1 кв км га 80,6 киши).
📊 Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2024 йил 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли сони қарийб 37 млн кишини ташкил этган.
✅ Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони:
Қорақалпоғистон Р. – 2 008,8 минг киши
Андижон вилояти – 3 409 минг киши
Бухоро вилояти – 2 050,6 минг киши
Жиззах вилояти – 1 514,5 минг киши
Қашқадарё вилояти – 3 577 минг киши
Навоий вилояти – 1 079,9 минг киши
Наманган вилояти – 3 079,9 минг киши
Самарқанд вилояти – 4 227,3 минг киши
Сурхондарё вилояти – 2 891,7 минг киши
Сирдарё вилояти – 917,9 минг киши
Тошкент вилояти – 3 066,0 минг киши
Фарғона вилояти – 4 079,5 минг киши
Хоразм вилояти – 2 002,8 минг киши
Тошкент шаҳри – 3 058,4 минг киши
🧍🏻♂️🧍🏻♀️ Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 👨👩👧👦 37 млн кишини ташкил этган.
Шундан:
🧍🏻♀️ АЁЛЛАР СОНИ – 18 354 591 киши
🧍🏻♂️ЭРКАКЛАР СОНИ – 18 608 671 киши
✅ 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 254 080 нафарга кўп.
👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
| Instagram| Facebook | Twitter | Telegram
🇺🇿 Лотинда
👨👩👧👦 Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига ошмоқда
🏢 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 👨👩👧👦 36 963 262 кишини ташкил этган.
✅ Республикамизнинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 % га ошган.
✅ Мамлакатимиз аҳолиси 2024 йил бошидан буён 163,5 минг кишига кўпайган.
✅ Ўзбекистон аҳолиси 2024 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 54,5 минг кишига ошган.
✅ 2024 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.
📊 Ўзбекистонда 1 км кв ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келади?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 1 км кв ер майдонига ўртача 82 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади.
✅ Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда ўртача 1,8 кишига ортган (2023 йил 1 январь ҳолатига 1 кв км га 80,2 киши).
✅ 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36,8 млн кишини ташкил этмоқда.
🏘 Шаҳар жойларда – 18 768,5 минг киши
🏡 Қишлоқ жойларда – 18 031,3 минг киши
Ялпи ички маҳсулот
Дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 242 701,6 млрд. сўмни ташкил этди ва 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 6,2 % га ўсди.
Саноат тармоғининг ўсиши 6,5 % ни ташкил этди ва ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 1,8 ф.п.ни ташкил этди.
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ўсиши 3,6 % ни ташкил этди ва ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 0,4 ф.п.ни ташкил этди.
Қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиши 6,8 % ни ташкил этди. Қурилиш тармоғининг ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 0,4 ф.п.ни ташкил этди.
Хизматлар кўрсатиш соҳасида ўсиш суръати 6,8 % ни ташкил этди. Шундан савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 10,2 % га, ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа 10,4 % га ҳамда бошқа хизмат соҳалари 5,1 % га ўсди. Хизматлар кўрсатиш соҳасининг ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 3,4 ф.п.ни ташкил қилди.
Маҳсулотларга соф солиқлар ҳажми 3,6 % га ўсди ва унинг ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 0,2 ф.п.ни ташкил этди.
Туристик мақсадларда чет элга саёҳат қилган ўзбекистонликларнинг ярмини 31-55 ёшдагилар ташкил этган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида 850 минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда чет элга борган.
Сафарга чиққан юртдошларимизнинг ёш бўйича тақсимоти қуйидагича:
0-18 ёш — 110,4 минг нафар;
19-30 ёш — 148,8 минг нафар;
31-55 ёш — 425 минг нафар;
56 ёш ва ундан катталар — 165,8 минг нафар.
Электрлаштирилган темир йўлларнинг узунлиги бўйича қайси ҳудуд етакчи?
Статистика агентлиги маълумотларга кўра, 2024 йил 1 январь ҳолатига умумфойдаланиладиган темир йўллар узунлиги 4,8 минг км ни ташкил этди.
✅ Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 % га ошган.
✅ Умумфойдаланиладиган темир йўллар узунлигида электрлаштирилган темир йўлларнинг улуши 40,1 % ни ташкил этди.
Электрлаштирилган темир йўлларнинг умумий узунлиги энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар:
Тошкент вилояти – 19,4 %;
Қашқадарё вилояти – 16,5 %;
Самарқанд вилояти – 12,6 %;
Наманган вилояти – 10,6 %;
Сурхондарё вилояти – 10,0 %.
Ўзбекистонда 2024 йилнинг дастлабки икки ойида фақат йирик корхоналар томонидан 231 тонна анор шарбати ишлаб чиқарилган.
Читать полностью…🚙 3 ойда 8 338 та “Onix” автомобили ишлаб чиқарилган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2024 йилнинг январь-март ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони:
— “Cobalt” – 28 356 дона
— “Damas” – 18 996 дона
— "Tracker" – 12 025 дона
— “Lacetti-Gentra” – 8 811 дона
— “Onix” – 8 338 дона
— “KIA” – 4 980 дона
— “Chery” – 2 990 дона
— “Haval” – 205 дона
— “Exeed” – 38 дона
— Махсус енгил автомобиллар – 6 317 дона
📊 Тошкет шаҳри, Сурхондарё , Қашқадарё, Наманган ва Самарқанд вилоятлари аҳолиси тез ўсмоқда
🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 37 млн кишини ташкил этган.
✅ Бу кўрсаткич 2023 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 2,1 % га кўпайган.
✅ Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сонининг ўсиши:
Қорақалпоғистон Р. – 1,4 %
Андижон вилояти – 2,1 %
Бухоро вилояти – 1,7 %
Жиззах вилояти – 2,1 %
Қашқадарё вилояти – 2,2 %
Навоий вилояти – 1,8 %
Наманган вилояти – 2,2 %
Самарқанд вилояти – 2,2 %
Сурхондарё вилояти – 2,5 %
Сирдарё вилояти – 1,9 %
Тошкент вилояти – 1,9 %
Фарғона вилояти – 2,1 %
Хоразм вилояти – 1,9 %
Тошкент шаҳри – 2,7 %
📊 13,1 минг нафар тожикистонликлар даволаниш учун Ўзбекистонга келган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Тожикистондан Ўзбекистонга қарийб 536 минг нафар туристлар ташриф буюрган.
✅ 2024 йилнинг 3 ойида Тожикистондан Ўзбекистонга келган туристларнинг асосий сафар мақсадлари:
🔸 қариндошларни йўқлаш — 498,1 минг нафар
🔸 дам олиш — 14,7 минг нафар
🔸 даволаниш — 13,1 минг нафар
🔸 хизмат юзасидан — 4,8 минг нафар
🔸 тижорат — 4,7 минг нафар
🔸 ўқиш — 479 нафар
2024 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари) сони 469,1 мингтани ташкил этган.
Читать полностью…📊 Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда
🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда:
🔸ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати – 106,2 %
🔸саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 106,5 %
🔸қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 106,8 %
🔸 чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 109,3 %
🔸 бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 114,2 %
🔸қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ўсиш суръати – 103,6 %
🔸 ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 106,2 %
🔸экспортнинг ўсиш суръати – 110 %
🔸 импортнинг ўсиш суръати – 103,8 %
🔸фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони – 469 113 та
🔸 транспортда юк ташишнинг ўсиш суръати – 106,2 %
🔸 транспортда йўловчи ташишнинг ўсиш суръати – 105 %
🔸 аҳолининг реал умумий даромадлари ўсиш суръати – 111,5 %
🔸 доимий аҳоли сони (2024 йил 1 апрель ҳолатига) – 37 млн киши
📊 Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда
🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда:
🔸ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати – 106,2 %
🔸саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 106,5 %
🔸қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 106,8 %
🔸 чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 109,3 %
🔸 бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 114,2 %
🔸қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ўсиш суръати – 103,6 %
🔸 ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 106,2 %
🔸экспортнинг ўсиш суръати – 110 %
🔸 импортнинг ўсиш суръати – 103,8 %
🔸фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони – 469 113 та
🔸 транспортда юк ташишнинг ўсиш суръати – 106,2 %
🔸 транспортда йўловчи ташишнинг ўсиш суръати – 105 %
🔸 аҳолининг реал умумий даромадлари ўсиш суръати – 111,5 %
🔸 доимий аҳоли сони (2024 йил 1 апрель ҳолатига) – 37 млн киши
📊Статистика агентлиги 17 та халқаро ташкилотларнинг 51 та саволномаларига жавоб беради
🎤🗣Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги Халқаро ҳамкорлик ва ахборот алмашув бошқармаси бошлиғи Одилжон Мамадалиев билан суҳбат.
🧑💻 2023 йилда 180 нафар тизим ходимлари 100 га яқин халқаро конференция ва семинарларда иштирок этган.
❓Халқаро молиявий ва статистик ташкилотлар ахборот базаларида Ўзбекистон ҳақида маълумотлар қандай тартибда жойлаштирилади?
❓Статистика агентлиги қайси халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади?
❓Қайси давлатнинг статистика идораси иш тажрибасидан кўпроқ фойдаланилади? Икки томонлама ҳамкорликда бажарилиши лозим бўлган меморандумлар мавжудми?
📊 Туркиядан 2 ойда Ўзбекистонга 14,3 минг нафар турист келган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Туркиядан Ўзбекистонга 14,3 минг нафар туристлар ташриф буюрган.
✅ Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда
897 нафарга ёки 6,7 % га ошган.
✅ 2024 йилнинг 2 ойида Туркиядан Ўзбекистонга келган туристларнинг асосий сафар мақсадлари:
🔸 қариндошларни йўқлаш — 6 393 нафар
🔸 дам олиш — 5 363 нафар
🔸 хизмат юзасидан — 2 238 нафар
🔸 тижорат — 243 нафар
🔸 ўқиш — 19 нафар
🔸 даволаниш — 11 нафар
Кичик тадбиркорликда саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 13,9 % га ошган
🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда кичик тадбиркорлик субъектларининг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 176,5 трлн сўмни ташкил этган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври балан солиштирилганда 13,9 % га ошган.
Ҳудудлар кесимида кичик тадбиркорлик субъектларининг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми:
Тошкент ш. – 46 771,8 млрд. сўм;
Тошкент вилояти – 25 110,2 млрд. сўм;
Фарғона вилояти – 18 054,1 млрд. сўм;
Андижон вилояти – 16 211,5 млрд. сўм;
Самарқанд вилояти – 14 561,2 млрд. сўм;
Наманган вилояти – 9 831,0 млрд. сўм;
Бухоро вилояти – 9 563,2 млрд. сўм;
Навоий вилояти – 7 795,0 млрд. сўм;
Қашқадарё вилояти – 6 331,2 млрд. сўм;
Қорақалпоғистон Респ. – 5 330,2 млрд. сўм;
Сирдарё вилояти – 4 753,5 млрд. сўм;
Жиззах вилояти – 4 628,6 млрд. сўм;
Сурхондарё вилояти – 4 137,2 млрд. сўм;
Хоразм вилояти – 3 445,2 млрд. сўмни ташкил этди.
📊 Мактабларда дарс бераётган ўқитувчилар сони сўнгги 5 йилда 61,1 минг нафарга ошган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023/2024-ўқув йили бошида мамлакатимиздаги умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бераётган ўқитувчилар (ўриндошларсиз) сони 547,7 минг нафарни ташкил этган.
✅ Бу кўрсаткич 2019/2020-ўқув йили бошига нисбатан солиштирилганда 61,1 минг нафарга ошган.
✅ Йиллар кесимида умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бераётган ўқитувчилар (ўриндошларсиз) сони:
2019/2020-ўқув йили бошига 486,6 минг нафар;
2020/2021-ўқув йили бошига 508,2 минг нафар;
2021/2022-ўқув йили бошига 510,0 минг нафар;
2022/2023-ўқув йили бошига 521,6 минг нафар;
2023/2024-ўқув йили бошига 547,7 минг нафар.
❗️Маълумот учун, 2023/2024 ўқув йили бошига фаолият юритаётган умумтаълим муассасалари сони 10 750 тани ташкил этган.