sudyalaroliykengashi | Unsorted

Telegram-канал sudyalaroliykengashi - Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

13913

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг расмий канали

Subscribe to a channel

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

"Ishonch-TV"да янги ва яхши лойиҳа: "Судьянинг бир куни". Лойиҳа меҳмони Термиз туманлараро маъмурий судининг судьяси Н. Шарипова

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Судьялар корпусини шакллантириш: бурунги ва бугунги тартиблардаги фарқ, бунинг ҳақли эътирофи ва натижалар - Судьялар олий кенгашида судьялик лавозимига танлаш ва тайинлашга оид навбатдаги очиқ танлов бўлиб ўтди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди судьяси Дилноза Шоматовага синглиси Дилором Шарипованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Кенгаш ҳузуридаги Ўзбекистон Судьялар клубининг Аёл судьялар жамоаси ташаббуси билан Наманганда ўтказилган давра суҳбатида маҳаллий бошқарув ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилалари ҳамда талаба қизлар ҳам иштирок этди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Р а с м и й м у н о с а б а т

Даъвогар Анора Содиқованинг жавобгар Мирсаид Ҳайдаровга нисбатан “Uzdiplomat” интернет-нашридан узр сўраш ва раддия бериш мажбуриятини юклаш ҳамда маънавий зарар ундириш бўйича даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судида кўриб чиқилмоқда.

Бугун бўлиб ўтган суд процессида суд томонидан даъвогарнинг жараённи оммавий ахборот воситаларида трансляция қилиш ҳақидаги илтимосномаси рад этилиб, жавобгарнинг низо предмети шахс ва шахсий ёзишмалар билан боғлиқ экани сабаб суд мажлисини ёпиқ тарзда ўтказишга доир илтимосномаси қаноатлантирилгани ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Муҳокамаларда суднинг ушбу тўхтамини очиқлик ва шаффофликдан гўёки қўрқув, суд муҳокамаси ошкоралиги ва ахборот олиш ҳуқуқини чеклаш сифатида талқинлар ҳамда “суд очиқ, аммо эшик ёпиқ” мазмунида писандалар ҳам учрамоқда.

Фуқаролик кодексининг 12-моддасига кўра, барча судларда ишлар муҳокамаси ошкора ўтказилиши белгиланган. Бироқ ишда иштирок этувчи шахсларнинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотлар ошкор бўлишининг олдини олиш, ёзишмалар сирини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни сақлаш мақсадида ёпиқ суд муҳокамаси ўтказилишига ҳам йўл қўйилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги қарорига кўра, фуқаролик судларида очиқ суд мажлисини фототасвирга тушириш, видеоёзувни амалга ошириш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида трансляция қилиш учун иш бўйича тарафларнинг розилиги талаб этилади.

Ушбу ҳуқуқий тартиблар фуқаролик низо судда кўриб чиқилишига оид суд ҳужжати қонунийлиги ҳақида Кенгаш хулосаси эмас, балки маълумот-ахборот сифатида келтирилмоқда.

Шундан келиб чиқиб, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлардан суднинг холис ҳамда беғаразлигига шубҳа уйғотувчи чиқишлар қилиш, шу орқали (судга нисбатан) ижтимоий босим эҳтимолини юзага келтиришдан тийилишга чақирилади.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Очиқ танлов, шаффоф жараён ва жиддий муҳокамаларнинг натижалари - Кенгашда бўлиб ўтган очиқ танлов шаклидаги қўшма йиғилишдан лавҳа

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Р а с м и й а х б о р о т

Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ, Якубов Гайрат Умирзакович – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Ушбу қарор 2025 йил 1 март куни кучга киради.

Шунингдек, Судьялар олий кенгаши хулосаси билан 2025 йилнинг 1 мартидан бошлаб, Базарбаева Зебо Бахадыровнани судьялик ваколати муддати даврига фуқаролик ишлари буйича Нукус туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинлаш, шу муносабат билан фуқаролик ишлари бўйича Амударё туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод этиш мақсадга мувофиқ, деб топилди ва шу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимнома киритилди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

#Судьялар_корпусининг_янги_аъзолари

Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ, Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабини муваффақиятли битирган:

Юлдашева Севара Сафаралиевна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Чориева Дилбар Менгдабиловна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Навоий вилоят маьмурий суди судьяси Давлат Бобоноровга падари бузруквори Ҳаким Бобоноровнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Р а с м и й б а ё н о т

«Kun.uz» ‘электрон-нашрида эълон қилинган “Туш ўнг бўлмас, ўнг эса туш” сарлавҳали мақолада қаламга олинган ҳолатлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Хоразм вилоят суди тақдим этган маълумотга кўра, жиноят ишлари бўйича Урганч туман судининг 2025 йил 29 январидаги ҳукми билан судланувчи А. Б. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, унга 2 (икки) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва эҳиёт чораси ўзгартирилиб, суд залидан қамоққа олинган. Шунингдек, ҳукмда жиноят оқибатида етказилган 112.740.000 сўм моддий зарар ундирилиши ҳам белгиланган.

Иш бўйича тарафлардан шикоят келиб тушмагани сабабли суд ҳукми 2025 йил 10 февраль куни қонуний кучга кирган ва тегишли тартибда ижрога қаратилган.

Суд ҳукми “E-XSUD” электрон базасига жойлаш жараёнида йўл қўйилган техник характердаги хатолик сабаб унинг (тарафларга тақдим этилган) асл нусхаси ўртасида муайян тафовут ва номувофиқликлар юзага келгани кўринади.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, суд ҳукмининг электрон эмас, айнан қоғоз нусхаси ижрога қаратилган, қолаверса техник хатолик аниқланган куннинг ўзидаёқ тўғриланган, яъни электрон вариантдаги ҳукм қоғоз вариантдаги билан бир хилда (электрон базага) жойлаштирилган.

Йўл қўйилган хатолик ўз вақтида бартараф этилган бўлса-да, унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ҳамда бундай ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан лозим чоралар кўриш мақсадида хизмат текшируви тайинланди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

#Тизим_учун_муҳим_сана

Мамлакат ривожи, юрт тараққиёти ва жамият аъзоларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда суд тизимини изчил демократлаштириш, суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўғрисидаги конституциявий нормаларга қатъий риоя этилишини таъминлаш алоҳида аҳамият касб этади.

Шу маънода Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 21 февралида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони нафақат суд тизими, балки мамлакат ижтимоий ҳаётида катта ўзгаришларга сабаб бўлган ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.

Ушбу Фармон билан:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси тугатилиб, судьялар ҳамжамиятининг органи ҳисобланадиган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташкил этилди ва унинг асосий вазифалари белгиланди.

Натижада:

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

#Сарҳисоб

Бугун Президент Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2024 йилдаги фаолияти сарҳисобига доир матбуот анжумани бўлиб ўтди.

МАТН👈👈

ВИДЕО👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Конституциявий суд “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг айрим нормаларига шарҳ берди

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг яқинда бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг Савдо-саноат палатасига оид нормаларига шарҳ бериш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Суд қарорига мувофиқ, “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 8, 9, 10-моддалари иккинчи қисмининг Савдо-саноат палатасига оид нормаларига қуйидаги мазмунда шарҳ берилди: “Ўзбекистан Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг худудий бошқармалари - палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволари (аризалар) бўйича “...кўрсатилган шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади” деган нормани, давлат божи ариза қайси шахсларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган бўлса, шу шахслардан даъво талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади, деб тушуниш лозим”.

Шунингдек, Ўзбекистан Республикаси Олий Мажлисига “Давлат божи тўғрисида”ги қонунни янада такомиллаштириш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар суди раиси Қаҳрамон Исаровга набираси Камолахон Қахрамонованинг бевақт вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

14 февраль — шоҳ ва шоир , моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди куни

•Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йилнинг 14 февралида Андижонда, Фарғона улусининг ҳокими Умар Шайх Мирзо оиласида дунёга келган. Довюраклиги ва жасурлиги учун «Бобур» («Шер») лақабини олади.

•1494 йили отасининг ўлимидан сўнг 12 ёшида Фарғона ҳокими этиб тайинланган;

•1504 йили Шайбонийхон Андижонни ҳам қўлга киритгандан сўнг, Бобур жанубга қараб йўл олди ва Кобул улусида ўз ҳокимиятини ўрнатган;

1526 йилнинг апрелида Панипатда Ҳиндистон султони Иброҳим Лўдининг 100 минг қўшинлик армиясини 12 минг аскари билан мағлуб этади.

•Бобур 1530 йилнинг декабрида 47 ёшида Агра шаҳрида вафот этади. Унинг хоки кейинчалик васиятига кўра Қобулдаги “Боғи Бобур”га олиб келинган;

•Заҳириддин Бобурнинг «Бобурнома» асарига қадар Ҳиндистон ҳеч қачон бунчалик чуқур ўрганилмаган ва у ҳинд олимларига мамлакат тарихини ўрганишга катта ёрдам берган.

***

Бобуршунос олимларга кўра, Заҳириддин Муҳаммад Бобур вафотидан бир йил аввал (1529 йил) ўғли Хумоюн Мирзога “Махфий васиятнома” ёзиб қолдиради.

Васиятномада эл ва раъиятга адолатли бўлмоқ лозимлиги қайта-қайта таъкид этилади, унда шундай сўзлар зикр этилган:


“Эй фарзандим, Ҳиндистон мамлакати турли мазҳаблардан маъмур бўлган. Аллоҳ таоло Сизга буни каромат этди. Сиз мазҳабларни ёмон кўришдан дилингизни пок тутинг...

Қўлингиз остидаги ҳар қавмнинг ибодатгоҳларини ва муқаддас жойларини хароб этманг.

Шундай одилликни ихтиёр қилингки, подишоҳ раъийатдан ва раъийат подишоҳдан осуда бўлсин.

Исломнинг тараққиёти эҳсон қиличидан яхшироқ бўлади, зулм тиғидан эмас.

Салтанатнинг жисми турли маразлардан тинч бўлсин!


Подишоҳлик ишларини пухта қилиш учун ҳазрат Амир Темур Соҳибқироннинг ишларини кўз олдингизда тутинг!"

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Судьялар олий кенгашининг 2024 йилги фаолиятига доир Ахбороти алоҳида тўплам шаклида нашр этилди.

Унда судьялар корпусини шакллантириш, уларнинг дахлсизлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик, фуқаролар мурожаатларининг таҳлили, замонавий ахборот-технологияларни жорий этиш орқали судьялар фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари, халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик, Кенгаш ташаббуси билан нашр этилган китоб ва қўлланмалар, ибрат мактабини яратиш билан боғлиқ амалга оширилган жамланган.

Ахборотнома билан УШУБУ ҲАВОЛА орқали танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Президент Шавкат Мирзиёев 27 февраль куни суд фаолиятини янада яхшилаш, очиқлик ва рақамлаштириш даражасини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда суд фаолиятини рақамлаштириш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Шунингдек, соҳага оид қонунларни халқаро стандартларга мослаштириш, судни янада халқчил қилиш, тизимни молиялаштириш бўйича қонунлар зарурати қайд этилди.

Иқтисодий суд тизимини ислоҳ қилиш, бу борада ягона суд амалиётини йўлга қўйиш масаласига тўхталиб ўтилди.

Суд биноларида одамлар учун зарур шароит яратиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Судьялар малакасини, жумладан, ахборот технологиялари бўйича билимини ошириш, ёш кадрларни шу жиҳатлардан етук этиб тайёрлаш зарурлиги таъкидланди.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Р а с м и й б а ё н о т

“Kun.uz” электрон нашри ва ижтимоий тармоқдаги бошқа ахборот манбаларидаги хабарларда баён этилган ҳолатларга ойдинлик киритиш, хусусан, Т. Ҳ.га (марҳум) оид маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш кўриб чиқилишида Судьялар одоби кодекси қоидалари бузилгани эҳтимолидан келиб чиқиб, Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг тергов судьяси А. Алиқуловга нисбатан хизмат текшируви тайинланди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

#Изоҳ

“Telegram” мессенжеридаги ҳуқуқий соҳага ихтисослашган каналда айтилибдики, янги таҳрирдаги Судьялар одоби кодексида (ушбу ҳужжатнинг эски таҳриридан фарқли равишда) судья ўз мажбуриятларини адолатли, тезкор, виждонан ва юқори профессионал даражада бажариши кераклиги, суд мажлисларини ташкил этиш ва ўтказишга пухта тайёргарлик кўриши шартлигига оид қоида энди мавжуд эмас.

Бир қарашда шундай кўриниши мумкин, бироқ бу - юқоридаги талаблар Судьялар одоби кодексидан чиқарилиб, судьяларнинг зиммасидан соқит қилинганини англатмайди.

Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, судьяларнинг касбий фаолиятини амалга оширишида риоя қилиши шарт бўлган ахлоқ-одобига оид талабларни аниқлаштириш, амалдаги қонунчиликда мавжуд бўлган нормаларнинг такрорланишига чек қўйиш ҳамда янгиланган Конституцияга мувофиқлаштириш мақсадида Судьялар одоби кодекси янги таҳририда қабул қилинди (2024 йил, 15 май).

Судьялар одоби кодексининг янги таҳрирдаги 7-моддасида “Судья ўз мажбуриятларини юқори профессионал даражада бажариши, иш ўз вақтида ва малакали кўриб чиқилиши учун барча чораларни кўриши лозим”лиги белгиланган.

Кўринадики, ушбу қоида Судьялар одоби кодексининг эски таҳрирдаги “судья ўз мажбуриятларини адолатли, тезкор, виждонан ва юқори профессионал даражада бажариши ҳамда суд мажлисларини ташкил этиш ва ўтказишга пухта тайёргарлик кўриши лозимлиги”га оид талаб билан бир хил. Яъни, ифода ихчам, аммо мазмун ўша-ўша...

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Раҳбар судьялик лавозимларига номзодлар захираси кенгайтирилди

Ўн етти нафар судья туманлараро, туман (шаҳар) суди раиси ва раис ўринбосари лавозимларига номзодлар захирасига киритилди. Бу ҳақдаги тегишли қарор кеча бўлиб ўтган Судьялар олий кенгаши йиғилишида қабул қилинди.

Номзодлар қуйи ва ўрта бўғин судлари судьялари бўлиб, юқори рейтинг кўрсатичларидан ташқари фаоллик, ташаббускорлик ва бошқарув қобилияти сифатлари бўйича танланди.

Танлаб олинган номзодлар учун Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабида икки ойлик қайта тайёрлаш курслари ташкил этилади.

Ўқув дастурлари суд бошқарувини самарали ташкил этиш, ташаббускорлик, вазифаларни аниқ шакллантириш, муайян муаммоларга ўз вақтида ечим топиш, жамоатчилик билан очиқ мулоқотлар ўтказиш, тизимда коррупциянинг барвақт олдини олиш каби қатор мезонлар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, машғулотлар ҳуқуқшунос олимлар, малакали психологлар ва катта тажрибага эга суд фахрийлари томонидан олиб борилиши кўзда тутилган.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Навоий вилояти Кармана туманлараро иқтисодий суди раиси Акбар Хамидовга волидаи муҳтарамаси Рисолат Қодированинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

#Кенгашдан_сўнг

Икки туман судининг тергов судьяси фаолиятини янги муддатда давом эттиради ва бошқа тайинловлар...

Хабар қилинганидек, бугун Судьялар олий кенгаши ва Судьялар олий малака ҳайъатининг очиқ танлов шаклидаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда ваколати якунига етган судьяларни ушбу лавозимда бўлишининг навбатдаги муддатига, шунингдек, муқобиллик асосида, айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлашга доир масалалар муҳокама қилинди.

Муҳокамалар якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

#Айни_дақиқаларда

Судьялар олий кенгаши ва Судьялар олий малака ҳайъатининг судьялик лавозимларига танлаш ва тайинлашга доир очиқ танлов шаклидаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Очиқ танловда оммавий ахборот воситалари вакиллари кузатувчи сифатида иштирок этмоқда.

Батафсил кейинги ахборотларимизда.


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Судьялар олий кенгаши фаолиятида алоҳида кўзга ташланган халқаро ҳамкорлик, шунингдек, судьялар корпусини шакллантириш, очиқлик, гендер тенгликни таъминлаш ва бошқа йўланишларда амалга оширилган ҳамда оширилаётган ишлар - Кенгаш мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманидан лавҳа

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди тергов судьяси Расул Назаровга падари бузруквори Бахит Назаровнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Жиззах вилоят маъмурий суди раиси Сарварбек Рахмоновга падари бузруквори Азимжон Рахмоновнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Б и л д и р и ш

Жорий йилнинг 20 февраль (пайшанба) куни соат 12.00. да Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2024 йилги фаолияти сарҳисоби юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Судьялар олий кенгаши мутасаддилари иштирокида ўтадиган тадбирга оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар таклиф этилади.

Тадбир ўтадиган манзил: Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА).

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

#Муносабат

Саволларга жавоб нақд!

“Effect.uz” электрон-нашрида чиққан ушбу мақола Судьялар олий кенгашига нисбатан навбатдаги ахборот хуружи бўлиб, буни сўз эркинлигининг амалдаги ифодаси деб булмайди. Чунки, сўз эркинлигининг бош мезони – холислик, тарқатилаётган ахборот учун масъулиятни зиммага олиш ва айбсизлик презумциясига қатъий риоя этиш ҳисобланади. Мақолада ушбу ҳуқуқий ва ахлоқий талабларнинг акси кўринади ва бу электрон-нашр фаолиятида ўз шиорига ( “Effect.uz – ҳақиқат учун!”) терс ҳолатлар кўзда ташланаётганини ҳам билдиради.

Номи номаълум муаллиф аввалги танқидга Кенгаш томонидан гўёки “шоирона" раддия билдирилганини писанда қилиб, юридик тилда гаплашмоқчи эканини таъкидлайди, бироқ гап бошидаёқ қовун туширганига нима дейсиз?

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

#Судьядан_таклиф

Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг судьяси Гулруҳ Мамараимова қонунчиликка фуқаролар (бошқа ҳуқуқ субъектлар)нинг ўз мажбуриятларини ихтиёрий бажаришини рағбатлантиришга доир нормалар киришни таклиф қилди.

Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги расмий веб-сайти (Uza.uz) мухбири билан суҳбатда у ўз фикрини қуйидагича асослайди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

#Янги_судья

Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ, Абдимуминов Баҳодир Эркинович судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Судьялар ҳамжамияти аъзосига айланган Б. Абдимуминов Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг битирувчиси бўлиб, тайинловга қадар Тошкент вилоят судида судья катта ёрдамчиси лавозимида ишлаган.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…
Subscribe to a channel