Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг расмий канали
#Мутолаа_эҳтиёжи
Сиз қидираётган барча нарсалар бу оламда мавжуд, фақат...
Хайруллохон Камолов,
жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди раиси
...Охирги пайтларда антиутопик жанрга мансуб Жорж Оруэлнинг “1984” романи, “Молхона” қиссаси, Рей Брэдберининг “Фаренгейт бўйича 451 даража” романини ўқиб чиқдим. Бу жанрдаги асарлар кўзимиз ўрганиб қолган, баъзан бефарқ қолаётган ҳодисалар, тарихий воқеаларга ўзгача назар билан боқиш ҳамда мушоҳада қилишга ўргатади. Бу асарларда кўтарилган ғоялар, муаммолар нафақат бугунги, балки келажак учун ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган. Зеро, “Фаренгейт бўйича 451 даража” асарида таъкидланганидек, “Сиз қидираётган барча нарсалар бу оламда мавжуд. Аммо оддий одам уларни юздан биринигина ўз кўзи билан илғай олиши мумкин, қолган тўқсон тўққиз фоизини эса китоблар орқали ўрганади”.
БАТАФСИЛ👈👈
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Суд, судья, касб этикаси: миллий ва халқаро тажрибалар - шу мавзуда Кенгаш ташаббуси билан яқинда ўтказилган халқаро тадбир бир нечта оммавий ахборот воситаларида ёритилди. Шундай бўлса-да, мавзуга ўзига хос ёндошган тележурналист Мўътабар Нурмуҳамедованинг ушбу лавҳасини ҳам каналда эълон қилишга эҳтиёж бор.
Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
“Ўтган умрингни муаллим деб бил”
Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби тингловчиси Ансатбай Каражановнинг “Өткен өмириңди муғаллим деп бил” (“Ўтган умрингни муаллим деб бил”) номли китоби “AVANGARD BASPA” нашрётида чоп этилди.
Бугунги шиддатли замон барча тизим вакилларидан юксак профессионализмдан ташқари маънан етукликни ҳам талаб қилмоқда. Суд тизими ҳам бундан мустасно эмас. Бадиий адабиётга ошнолик – маърифатга интилишдир, шунинг учун ҳам суд ходимидаги бундай хислат эътибор сазовордир.
Китобдан муаллифнинг юртга садоқат, меҳр-оқибат, соғинч ва, албаттаки, муҳаббат мавзуларидаги машқлари ўрин олган.
Ансатбайнинг шоирликка даъвоси йўқ. Кўпдан бери кўнглида туғён урган туйғуларни қоғозга тушириб келадики, шу боис уларда сунъийлик йўқ, барчаси бирдек самимий.
Ютуқлар бардавом бўлсин.
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengash
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2023/2024 ўқув йили учун ҳужжат топширган талабгорларни Психологик тестдан ўтказиш график жадвали тасдиқланди (илова қилинмоқда).
▫️График жадвалга мувофиқ Психологик тест ҳудудларда 14-19 июль кунлари ўтказилади.
▫️Психологик тестдан ўтказиш манзилига жадвалда кўрсатилган куни 09:30 да шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан етиб келиш ва рўйхатдан ўтиш лозим.
▫️Психологик тест компьютерда ўтказилади.
▫️Психологик тест Кенгашнинг “Психологик тест” ахборот тизимида ташкил этилиб, натижаси психолог мутахассис томонидан баҳоланади. Психологик тест шахссизлантирилган ҳолда текширилади. Тест натижаси 5 августга қадар эълон қилинади.
▫️Психологик ҳолати қониқарсиз деб топилган ёки психологик тестдан ўтишдан бош тортган (тестда иштирок этмаган) талабгорлар ихтисослик синовларида иштирок этмайди.
Қабул комиссияси
Каналга уланиш: @sudyalaroliykengash
ЭЪЛОН !
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ МАКТАБИНИНГ СУДЬЯЛИК ЛАВОЗИМЛАРИГА НОМЗОДЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ КУРСИГА
КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИДА ИШТИРОК ЭТУВЧИ
ТАЛАБГОРЛАР ДИҚҚАТИГА
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2023 йил 11 июлдаги 1803-сонли қарори билан Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2023/2024 ўқув йили учун ҳужжат топширган талабгорларнинг 559 нафари танловда иштирок этишга муносиб деб топилди (рўйхат илова қилинади).
Кириш синовларининг биринчи босқичида талабгорлар Психологик тестдан ўтказилади.
Талабгорларга қулайлик яратиш мақсадида Психологик тест тегишли ҳудудларда ўтказилади (вақти ва жойи алоҳида эълон қилинади).
Қабул комиссияси
Каналга уланиш: @sudyalaroliykengash
БАА мутахассислари билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди
Кеча Судьялар олий кенгаши мутасаддилари ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) мутахассислари ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.
Мулоқотда давлатимиз раҳбарининг 2019 йилнинг март ойида ушбу юртга амалга оширган ташрифи натижасида эришилган келишувларнинг ижроси, хусусан, давлат бошқаруви, давлат фуқаролик хизмати самарадорлигини ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш йўналишларида амалга амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз борди.
ДАВОМИ👈👈
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengash
#Муносабат
Мантиқсиз савол, ноўрин иддао...
Блогер Ф. Жўраева жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди биносининг иккинчи қаватида судьяларнинг хизмат хонаси, суд девонхонаси жойлашганини айтиб, бу томонга (яъниким, иккинчи қаватга) адвокатлар киритилмаслигини таъкидлайди ҳамда мазкур ҳолатни гўёки уларга ҳурматсизлик сифатида талқин қилади: "Адвокатларни менсимаcликдан нима наф?".
БАТАФСИЛ👈👈
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengash
Ҳ А М Д А Р Д Л И К
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Сирдарё вилоят судининг раиси Аъзамжон Худойбердиевга опаси Ирода Худойбердиеванинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Очиқ суд мажлиси – карвонсарой дегани эмас!
Бир неча кундан бери ижтимоий тармоқларда судья ва депутат ўртасидаги даҳанаки жангга ўхшаброқ кетадиган “мулоқот” акс этган лавҳа айланмоқда.
Депутатнинг гапга чечанлиги, ҳар сўзни чертиб-чертиб айтиши, бунга жавобан судьянинг бироз мувозанатдан чиқиб, боз муроса оҳангидаги сўзларига нисбатан аксарият фойдаланувчиларнинг муносабати-ку, кўриниб турибди: депутат олқишланиб, судья “вертуал сазойи” қилинмоқда, гўё..
БАТАФСИЛ👈👈
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengash
Одил судловни амалга оширишда аёл судьялар нега муҳим ўрин тутади? - Жиддий саволга оддий жавоблар
Каналга уланиш: @sudyalaroliykengash
Суд тизими: соҳани рақамлаштириш нималарда кўринади?
Дилмурод Артиков,
Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби доценти,
юридик фанлар бўйича фалсафа доктори(PhD)
...Бунга жавобан шуни таъкидлаш жоизки, видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиш орқали суд мажлисида иштирок этиш, судлар томонидан кўриладиган ишларни судьялар ўртасида автоматик тақсимлаш, суд якуний хулосаларини интернет тармоғида жамоатчилик эътиборига ҳавола этиш ҳамда ижро ҳужжатларини ахборот технология воситаларидан фойдаланиб электрон шаклда юбориш каби механизмлар жорий этилди.
Албатта, бу ҳақда фикр юритганда, судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш фуқаролар, жамият ва судлар фаолиятига қандай ижобий таъсирини кўрсатади, деган ҳақли савол туғилади.
БАТАФСИЛ👈👈
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengash
"Бу даргоҳдан ҳеч ким норози бўлиб кетмасин..." - ОАВ ходимлари касб байрами муносабати билан ўтган тадбирдан яна бир лавҳа
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengash
Судьялар олий кенгашида Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди
Каналга уланиш: @sudyalaroliykengash
Тадбирдан аввалги ҳайрат:“танқид қилсак ҳамми?”
...Тадбирга таклиф этилганларнинг аксарияти буни мамнуният билан қабул қилган бўлса, айримлари ҳайратлангани ҳам рост: “нега? Танқид қилсак ҳамми?”.
Фаолиятимизга оид танқидларнинг барчаси мамнуният билан қабул қилинади десак, муболаға бўлади, тўғри. Бироқ танқид холис ва асосли бўлса, бош устига: қочмоқ ҳам, тонмоқ ҳам бефойда. Аксинча, бартараф этмоқ шартки, бунинг фойдаси ҳам ўзимизга! Буларнинг ҳаммаси жамиятда сўз эркинлиги ўз аксини топгани сари давлат органларида танқидга тоқатлилик ҳам шаклланиб бораётганини кўрсатадики, бу ҳам оммавий ахборот воситалари ходимларининг хизмати.
БАТАФСИЛ👈👈
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengash
#Маърифат_лаҳзаси
Аллоҳ ғайратли инсонни яхши кўради. (Ҳадиси шариф)
Одамларга зарари ҳам, фойдаси ҳам тегмайдиган кишидан фақирроқ одам йўқ. (Қобус)
Ишларингизнинг натижасига бошқалар баҳо беради: фақат қалбингизнинг тоза ва ҳалол бўлишига ҳаракат қилинг. (Ж. Рескин)
Ишни муҳим деб билсанг, уни тўғри бажарасан. (Плавит)
Энг катта хатолардан бири ҳеч нарса қилмасликдир (С. Смит)
Қаердаки лоқайдлик - у ерда хато, қаердаки совуққонлик – у ерда жиноят бор... (Г. Лихтенберг)
Маданият қанчалик юксак бўлса, меҳнат ҳам шунчалик юксак қадрланади. (А. Рошер)
Ўз ҳаётининг моҳиятини билмайдиган кишиларнинг аҳволга вой... Инсон табиатининг моҳияти – ҳаракатда. Қимирламаслик ўлим демакдир. (Б. Паскаль)
Ҳаётдаги энг зўр ҳузур-ҳаловат адо этилган бурчдан завқланишдир. (У. Гэзлитт)
Каналга уланиш: @sudyalaroliykengash
Ҳ А М Д А Р Д Л И К
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши жамоаси Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ходими Гулмира Кошаковага волдаи муҳтарамаси Набира Бобожонованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Р А С М И Й М У Н О С А Б А Т
Пахтаободлик (Андижон вилояти) Д. Эргашеванинг фарзандига нисбатан ножўя хатти-ҳаракатлар содир этган шахсларга оид жиноят иши бўйича қабул қилинган суд ҳукми юқори суд инстанциясида бекор қилингани ортидан судьяларнинг хатти-ҳаракатлари ўрганилган. Ўрганиш жараёнида суд қарорлари қабул қилишда судьялар томонидан атайлаб қонун бузилишига ёки жиддий оқибатларга олиб келган виждонсизликка йўл қўйилгани аниқланмаган.
“Судлар тўғрисида”ги қонунга (74-модда) кўра, суд қарорининг бекор қилиниши ёки ўзгартирилишининг ўзи (агар судья айтайлаб қонунбузилишига ёки жиддий оқибатларга олиб келган виждонсизликка йўл қўймаган бўлса) жавобгар бўлишига сабаб бўлмайди.
Шу ўринда қайд этиш керак, айни пайтда жиноят иши суд томонидан кўриб чиқилишига тўсқинлик қиладиган ҳолатларни бартараф этиш учун прокуратура органига юборилган бўлиб, унинг натижасидан келиб чиққан ҳолда масалага қайтиш мумкинлиги истисно этилмайди.
Д. Эргашеванинг Судьялар олий кенгаши раиси сайёр қабулидаги мурожаатидан сўнг унинг фарзандига оид бошқа суд иши бўйича хизмат текшируви ўтказилиб, хатоликка йўл қўйган икки нафар судья ўз вақтида тегишли интизомий жазога тортилган.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати
Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Психологик тест ўтказиладиган ҳудудлар (вақти, санаси) график-жадвали.
Читать полностью…Каналга уланиш: @sudyalaroliykengash
Читать полностью…Давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгайтирилди
"Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун (ЎРҚ–853-сон, 07.07.2023 й.) Президент томонидан имзоланди
Қонун билан давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгайтирилди, жумладан:
байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойларида, биноларда, яшаш ёки иш жойларида, транспорт салонида;
байроқдан спорт мусобақалари, оммавий, тантанали ва маданий тадбирларда, оилавий байрамларда, хотира саналарни нишонлашда, жамият ва давлат арбоблари, ҳарбий хизматчилар дафн маросимларида;
халқаро спорт мусобақалари ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари учун спорт кийимларини тайёрлаш учун байроқнинг тасвири туширилган белгилардан фойдаланиш мумкин.
Шунингдек, Қонун билан байроққа нисбатан ҳурматсизлик қилиш ҳолатлари аниқ белгиланди, хусусан:
БАТАФСИЛ👈👈
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengash
Д И Қ Қ А Т, Э Ъ Л О Н !
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қуйидаги бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилади.
Жиноят ишлари бўйича судларда:
ЖИБ Қўнғирот туман судининг судьяси
ЖИБ Арнасой туман судининг раиси
ЖИБ Наманган туман судининг судьяси
Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси
ДАВОМИ👈👈
Каналга уланиш: @sudyalaroliykengash
#Маърифат_лаҳзаси
Илм олишда қийналдим, бироз хорландим, тилагим ҳосил бўлгач, азизу мукаррам бўлдим. (Абдуллоҳ ибн Аббос)
Одамлар сўрайдиган ҳар қандай масалага фатво (жавоб) берадиган киши мажнундир. (Абдуллоҳ ибн Маъсуд)
Ўзини гуноҳ ва бадхулқликдан сақлай олмаган кишига илм фойда бермайди. (Имом Шофеъий)
Кимнингки тасаввури бор-у билими бўлмаса, у қанотли, аммо оёқсиздир. (Ж. Жубер)
Тушунмоқ учун кузатмоқ, ҳаракат қилмоқ учун тушунишга интилмоқ лозим. (Р. Роллан)
Инсон ўз табиатидаги номукаммалликни фақат илм ва унга амал қилиш ёрдамида тузатиши мумкин. (И. Мечник)
Мушоҳада юритмасдан мутолаа қилмоқ овқат ҳазм қилмаслик билан баробар. (Э. Борк)
Нимани ўқишингни айт, мен сенинг кимлигингни айтиб бераман. Одамнинг ақли ва хулқ-атворини у ўқийдиган китобларга қараб ҳам тўғри топса бўлади. (Л. Блан)
Каналга уланиш: @sudyalaroliykengash
2023-yil 9-iyul – O‘zbekiston Respublikasi prezidenti saylovi kuni!
Каналга уланиш: @sudyalaroliykengash
Ҳ А М Д А Р Д Л И К
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Кенгаш аъзоси - ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи судья Алишер Хамраевга волидаи муҳтарамаси Саодат ая Раҳимова-нинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Ҳ А М Д А Р Д Л И К
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Жиззат вилояти жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди раиси Ғиёсиддин Ялгашевга падари бузруквори Тўлқин Ялгашевнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Суд тизимида гендер тенгликни таъминлаш: натижалар нималарда кўринмоқда?
Каналга уланиш: @sudyalaroliykengash
Судьялар олий кенгаши гендер тенгликни таъминлашда энг фаол давлат органи сифатида эътироф этилди
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengash
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармони эълон қилинди.
Шунингдек, давлат раҳбари соҳа ходимларига табрик йўллади.
ФАРМОН МАТНИ👈
ТАБРИК МАТНИ👈
Каналга уланиш: @sudyalaroliykengash
Судьялар олий кенгаши - танлов ғолиби!
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Олий Мажлиси Сенати ҳамда Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича комиссияси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказилган “Гендер тенглик фаоли – 2022” миллий танловининг “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол республика даражасидаги давлат органи (ташкилоти)” номинацияси бўйича ғолиби бўлди.
Ҳар бир ташкилотда гендер тенгликни таъминлашга қаратилган сиёсатни шакллантириш, ушбу масалаларига жамоатчилик эътиборини кенг жалб этиш, бу борада ташкилотларнинг илғор тажрибасини аниқлаш, умумлаштириш ва тарғиб қилишдан мақсадида ўтказилган ушбу танловда Судьялар олий кенгаши ўз тарихида биринчи марта ғолиб бўлишидир.
Бугун шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари томонидан ғолиблик дипломи ва статуэтка топширилди ҳамда гендер тенгликни таъминлаш борасида Судьялар олий кенгаши амалга ошираётган ишлари эътироф этилди.
Батафсил кейинги ахборотларимизда.
Каналга уланиш: @sudyalaroliykengash
#Муносабат
Тартиб шундай, қоидаси шу...
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси С. Абдузакирова фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди биносидан тайёрлаган “репортаж”да ушбу суднинг айрим судьялари номини тилга олиб, улар гўёки вазифаларини етарли даражада бажариша олмаётганини таъкид этиб, уларнинг хатти-ҳаракатларига тегишли баҳо бериш лозимлигини айтади.
Маълум бўлишича, “Юнус Ражабий” маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) икки нафар фуқарога нисбатан нотурар бинодан кўчириш ва зарар ундиришни ҳақида судга даъво киритган. Айни вақтда мазкур даъво бўйича тегишли суд ҳужжати қабул қилинган бўлиб, бугунга қадар тарафлардан шикоят (протест) келиб тушмаган.
Судьяларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича ҳам ҳолат шундай.
Ушбу баёнлар “ҳаммаси жойида, ортиқча гапдан фойда йўқ”, мазмунида тушунилмаслик лозим.
Агар тарафларда:
суд қарорига нисбатан эътироз пайдо бўлса, юқори суд инстанциясига;
судья(лар)нинг хатти-ҳаракталаридан норозилик бўлса, Тошкент шаҳар судлари судьялари малака ҳайъатига шикоят қилиши мумкин.
Тартиб шундай, қоидаси шу.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати
Каналга уланиш: @sudyalaroliykengash