sudyalaroliykengashi | Unsorted

Telegram-канал sudyalaroliykengashi - Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

13913

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг расмий канали

Subscribe to a channel

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойшига мувофиқ, ёзма аризаларига асосан:

Хамидулла Насимович Кудратов Навоий вилоят судининг раиси лавозимидан;

Абдуманнон Муротович Шайдоев Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод қилинди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

#Байрам_туҳфаси

“Ибрат мактаби” туркумидаги яна бир китоб нашрдан чиқди

Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан “Ибрат мактаби” туркумида узоқ йиллар самарали фаолият юритган фахрий судьяларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида китоблар чоп этиб келинмоқда.

Конституция байрами арафасида ушбу туркумдаги яна бир китоб нашрдан чиқди.

" Одиллик ва оддийлик саодати” (муаллиф Турсунали Акбаров) номли мазкур китобда салкам чорак аср Конституциявий судда (3 йил судья, 13 йил раис ўрибосари, 7 йил йил раис сифатида) фаолият кўрсатган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Бахтиёр Мирбобоевнинг осон кечмаган ҳаёти йўли, у киши ҳақида ўқилмаган ҳақиқатлар, тўқилмаган афсоналар ўзига хос услубда баён қилинади.

Китоб крилл ва лотин алифболарида чоп этилган бўлиб, ҳадемай ўқувчилар ҳукмига ҳавола этилади.

Каналга уланиш :@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

#Маърифат_лаҳзаси

Ҳақиқат шунчалар нозикки, ундан хиёл чекиндингми, янглишасан. (Б. Паскаль)

Ҳақиқатни бетўхтов такрорлаб туриш керак, чунки атрофимизда ҳамиша хатолар такрорланиб туради. (И. Гёте)

Ишонч билан айтилган “Йўқ” хурсанд қилиш ёки муаммодан қочиш учун айтилган “Ҳа”дан афзалдир. (М. Ганди)

Ожизларнинг кучи ҳийла-найрангда. Ҳаиқат ошкора ҳаракатни ёқтиради... (В. Шекспир)

Кўзлар қулоқларга қараганда яхшироқ гувоҳдирлар. (Цицерон)

Ёлғоннинг оёғи йўқ, лекин қаноти бор, шу боис узоқ вақт ва узоқ ерларга учиб боради. (Поуп)

Ҳақиқат танқидни яхши кўради, чунки ундан наф олади, ёлғон эса танқиддан чўчийди, зеро танқиддан зиён кўради. (Д. Дидро)

Ҳақиқат шу қадар ширинки, тотиб кўргинг келади. Шу қадар аччиқки, тилни куйдиради. (Ўткир Ҳошимов, Ўзбекистон халқ ёзувчиси)

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Танишинг: судьялар корпусининг янги вакиллари

Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навдатдаги йиғилишида йигирма нафардан ортиқ Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби битирувчиларини муқобиллик асосида судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Муҳокамалар якунида ўн етти нафар номзод ушбу лавозимга муносиб, деб топилди.


Бундан ташқари яна икки нафар номзод - Айтниязова Саёра Парахатовнани - фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг судьяси лавозимига; Давлетмуратов Бахыт Рустемовични - фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман судининг судьяси лавозимига тайинлаш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимнома киритилди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

ДАВОМИНИ ЎҚИШ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Айни дақиқаларда Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Очиқ танлов шаклида ўтаётган йиғилишда айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлаш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Шунингдек, бугунги йиғилиш кун тартибидан Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг бир гуруҳ битирувчиларини судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлашга оид ва бошқа масалалар ҳам ўрин олган.

Батафсил кейинги ахборотларимизда.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

#Муносабат

Шундоғам суд очиқ бўлган...

Журналист ва блогерларнинг очиқ суд мажлисларидаги иштироки, бунинг тартиб ва ҳуқуқий асослари ҳақида кўп тушунтиришлар берилди, айни шу мавзуда ўтказилаётган семинарлар, ўқув машғулотлар сони ҳам оз эмас. Бироқ ҳамон тушунмовчиликлар учраб турибдики, хоразмлик блогер “YouTube” тармоғидаги “1gap.uz” каналидаги чиқиши бунга яна бир мисол.

Ҳурматли блогер Хоразм вилоят маъмурий судида бўлиб ўтган суд жараёнини тасвирга олиш ҳақидаги илтимосномаси рад этилганини очиқлик ва шаффофлик тамойилига зид эканини таъкидлаб, ҳар қандай очиқ суд мажлисларини видеотасвирга олинишида муаммо бўлмаслиги керак, акс ҳолда, “очиқ суд”нинг очиқлиги қайда қолади, дея писанда қилади.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

#Маърифат_лаҳзаси

Ақлли инсон яхшиликни ёмонликдан ажрата оладиган одам эмас. Ҳақиқий ақл соҳиби иккита ёмон ишдан қайси бирининг зарари кўпроқ эканини билган одамдир. (Умар ибн Ҳаттоб)

Белги бўлса, одам йўлдан адашмайди, ақли бўлса, киши сўзидан адашмайди. (Маҳмуд Қошғарий)

Тушунмасдан ўқиш фикрни ўтмаслаштиради, ўқимасдан тушуниш адаштиради. (Конфуций)

Адашиш ҳар бир инсонга хос сифат. Аммо адашганларнинг қайсарлик билан ўз йўлларида давом этишлари ғирт ақлсизликдир. (Цицерон)

Киши учун ўзини шарманда қиладиган ҳақиқат очилишидан қўрқиб яшашдек бахтсизлик йўқ. (Паскаль)

Ақлсизлик қилган аҳмоқ эмас, балки ақлсизлик қилиб, уни яширмаган одам аҳмоқ. (Грасиан)

Чораси топилмаган муаммо қандай бўлишидан қатъий назар, ўйлашга арзимайди. (Шекспир)

Ақл ожизлик қилган ерда кўпинча вақт ёрдам беради. (Сенека)


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В !

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қуйидаги бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилади


Жиноят ишлари бўйича судларда:

ЖИБ Янгиқўрғон туман судининг судьяси
ЖИБ Термиз шаҳар судининг судьяси
ЖИБ Бешариқ туман судининг судьяси
ЖИБ Хонқа туман судининг раиси
ЖИБ Оҳангарон туман судининг судьяси

Фуқаролик ишлари бўйича судларда:

ФИБ Амударё туман судининг судьяси
ФИБ Нукус туманлараро судининг судьяси
ФИБ Асака туманлараро судининг судьяси
ФИБ Избоскан туманлараро судининг судьяси
ФИБ Ғаллаорол туманлараро судининг судьяси
ФИБ Наманган туманлараро судининг судьяси
ФИБ Чуст туманлараро судининг судьяси
ФИБ Янгиқўрғон туманлараро судининг судьяси
ФИБ Марғилон туманлараро судининг судьяси

Иқтисодий судларда:

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси

Маъмурий судларда:

Андижон туманлараро маъмурий судининг судьяси
Навоий туманлараро маъмурий судининг судьяси (2 нафар)
Наманган туманлараро маъмурий судининг судьяси.

Изоҳ: Судьялар олий мактаби таҳсилини муваффақиятли тамомлаган ва 35 (ўттиз беш) ёшдан кичик бўлмаган номзодлар ариза билан Судьялар олий кенгашига ёзма ёки электрон шаклда (info@sjco.uz) мурожаат қилишлари мумкин.

Ариза тақдим этишнинг охирги муддати: 2023 йил 25 ноябрь, соат 18:00
.

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Кенгашдан сўнг: 23 та тайинлов, 3 та тақдимнома

Хабар берилганидек, бугун Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов тарзида ўтган навбатдаги йиғилишида судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлашга оид масала кўриб чиқилди. Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг ўттиз нафардан ортиқ битирувчилари иштирок этган очиқ танлов якунида йигирма уч нафар номзод илк бор судьялик лавозимига тайинланди.

Бундан ташқари танловда муваффақиятли иштирок этган Аметова Зухра Кыркбаевнани - фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг судьяси лавозимига; Арзиева Гульмира Айназаровнани - Нукус туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига; Тураева Дилфуза Раимбергеновнани - фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинлаш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимнома киритилди.

Бугунги тайинловлар биринчи инстанция судлари учун янги жорий этилган судьялик лавозимлари штат бирликларини муносиб кадрлар билан тўлдириш доирасида амалга оширилди.

Судьялар олий кегнаши қарори билан:

Пулатов Алишер Илхомович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Сафохонов Шохрух Халилуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судьяси лавозимига;

ДАВОМИ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

#Муносабат

Хусусий ажрим чиқарилган. Бошқа иддаога асос йўқ

Жиноят ишлари бўйича Когон туман судининг ҳукми билан ўн ва ундан кўп йилга озодликдан маҳрум қилинган Ж. С. ва бошқаларга оид жиноят иши Бухоро вилоят суди апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, айбловлар бошқа моддага қайта малакаланиши натижасида тайинланган жазо ўзгартирилгани (судланувчиларнинг ҳар бирига 3 йил озодлик маҳрум қилиш жазоси тайинланган) ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Муҳокамаларда биринчи инстанция судига мақтовлар ёғилаётгани йўқ, албатта.

Аксинча...

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси Шарофиддин Болиевга падари бузруквори Облоқул Болиевнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Ташриф, тадбир ва таассуротлар - Туркия Республикаси Судьялар ва прокурорлар кенгаши вакилларининг Судьялар олий кенгашига ташрифига оид яна бир лавҳа.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

#Муносабат

Яна санамай саккиз дейишми?

Жамоатчилик эътиборига тушган (туғруқхонадаги жарроҳлик амалиёти жараёнида она ва боланинг ўлими билан боғлиқ) воқелик, унинг ортидан қўзғатилган жиноят иши айни кунларда жиноят ишлари бўйича Касби туман суди раиси томонидан (жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди биносида) мазмунан кўриб чиқилмоқда.

...Кейинги кунларда айрим маҳаллий блогерлар томонидан ижтимоий тармоқлар орқали мазкур жиноят иши судда қандай кўрилаётганига оид чиқишлар қилинди. Уларда раислик этувчи гўёки очиқлик ва шаффофликни таъминламаётгани, очиқ суд мажлисига блогерларни киритмай, ишни бир томонлама кўраётгани, бу эса бориб турган нохолислик эканини таъкид этиб, судья шаънига ҳақоратомуз гаплар ҳам айтилмоқда.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист, суд фахрийси Қалбай Мухановнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Бугун Туркия Республикаси Судьялар ва прокурорлар кенгаши аъзоларидан иборат делегация Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашида бўлиб, судьялар ҳамжамиятининг мазкур мустақил органи фаолияти билан яқиндан танишди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойши билан:

Абдулло Садуллоевич Аллаев судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Навоий вилоят судининг раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек:

Ялгашев Гиёсиддин Тулкинович судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;

Илёсжон Яқубжонович Усмонов судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши ҳамда Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамкорлигида давра суҳбати ўтказилди. Мавзу:"Конституциявий назоратни амалга оширишда Конституциявий суди ва умумий юрисдикция судларининг ўзаро ҳамкорлиги”.

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш туғрисида”ги қарори (28.11. 2023 йил, 630-сон) қабул қилинди.

ҚАРОР МАТНИ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Кенгаш ўтди: қайси судья фаолиятида қандай ўзгариш?

Янги судьялик лавозимлари штат бирликларига тайинловлар давом этмоқда. Тайинловлар очиқ танлов ва муқобиллик асосида ўтаётир.

Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилишида ҳам айни шу масала муҳокама қилинди. Якунда муносиб деб топилган айрим судьялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди.


Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Заиров Руслан Зарифович – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

ДАВОМИ👈👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг судьяси Шаҳноза Муҳамматқуловага турмуш ўртоғи Алишер Муҳамматқуловнинг бевақт вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Денов туман суди раиси Камолиддин Муродовга волидаи муҳтарамаси Анзират Нажмиддинованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Қашқадарёда судья ва суд ходимлари иштирокидаги тадбирга уларнинг оила аъзолари ҳам таклиф этилди. Нега?

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В !

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши вилоят ва унга тенглаштирилган судлардаги қуйидаги бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилади

Жиноят ишлари бўйича судларда:


Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судьяси
Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси
Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси
Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси
Наманган вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси
Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси
Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси
Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси (2 нафар)

ДАВОМИ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

#Судьялар_корпусининг_янги_вакиллари

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Тайинловларга оид очиқ танлов давом этмоқда

Айни дақиқаларда Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бугунги йиғилиш ҳам очиқ танлов шаклида бўлиб, унда судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлашга оид масала муҳокама қилинмоқда.

Номзодларнинг барчаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг битирувчилари бўлиб, ўттиз нафардан ортиқ номзод очиқ танловда иштирок этмоқда.

Уларнинг ота-оналари ва яқинларига танлов жараёнини масофадан кузатиш имконияти яратилган.

Батафсил кейинги ахборотларимизда.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Д И Қ Қ А Т , Т А Н Л О В !

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қуйидаги бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилади.


Жиноят ишлари бўйича судларда:

ЖИБ Кўкдала туман судининг судьяси
ЖИБ Уйчи туман судининг судьяси
ЖИБ Чортоқ туман судининг судьяси
ЖИБ Янгиқўрғон туман судининг судьяси
ЖИБ Бағдод туман судининг судьяси
ЖИБ Ўзбекистон туман судининг судьяси
ЖИБ Учкўприк туман судининг судьяси
ЖИБ Оҳангарон туман судининг судьяси


ДАВОМИ👈👈

Каналга уланиш:

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

#Маърифат_лаҳзаси

Мардлик кучда ва шамшир ўйнатиш санъатида эмас, мардлик ўзини тута билиш ва адолатли бўлишдадир. (Абдуллоҳ Муқниъ)

Найза билан ҳаммма нарса қилиш мумкин, лекин унинг устида ўтириб бўлмайди. (Отойи Мирзо Маҳмуд)

Донишмандлиги бўлмаган тақдирда ҳам адолат одамга кўп нарса беради, лекин адолатсиз донишманд ҳеч нарса бермайди. (Цицерон)

Одил маҳкаманинг энг хатарли душмани - олдиндан уйлаб қўйилган нотўғри мулоҳазадир. (Ж. Руссо)

Ўрни келганда ҳақиқатни айтмаслик яхши эмас: бу ўзингни ҳам, ўзгаларни ҳам таҳқирлашдир. (Ф. Гегел)

Адолатсизликдан қочиш яхшиларга хосдир, ёмонлар эса ундан қочмайди. (Клеовул)

Адолатсизлик қилмайдиган одам адолатпарвар эмас, балки адолатсизлик қилиши мумкин бўлатуриб, ундан ўзини тийилган кишигина адолатпарвардир.
(Менандр)

Адолатли фикр юритиш – ҳали амалда адолатли иш қилдинг, дегани эмас. (К. Ушинский)

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В!
 
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби Ахборот-техникавий таъминот ва масофавий ўқитиш бўлими бош мутахассиси лавозимига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.
 
Номзодлар танлов асосида ишга қабул қилинади.
 
Танловда IT соҳасига ихтисослашган олий таълим муассасаларини тамомлаган олий маълумотли, серверлар ва иш станцияларида ишлаш учун зарур бўлган операцион тизимлар ва дастурларни ўрнатишни билиш, серверларда дастурий таъминотни сақлаш, дастурлар билан ишлаш малакасига эга бўлган, шу сохада камида 5 йил ишлаган малакали мутахассислар иштирок этиши мумкин.
 
Танлов бўйича номзодни ишга қабул қилиш тегишли комиссия суҳбати натижасига кўра амалга оширилади.
 
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар Судьялар олий мактабининг sudyalaroliymaktabi@umail.uz электрон почтасига ёҳуд Судьялар олий мактабига (100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:
 
ариза (яшаш манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда);
 
маълумотнома (объективка).
 
Аризалар 2023 йил 19 ноябрь соат 17.00 га қадар қабул қилинади.
 
Мурожаат учун тел.: 55-501-01-67

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Ўзбекистон -Туркия: судьялар корпусини шакллантириш, бу борада ўзаро тажриба алмашиш ҳамда яқин ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Сурхондарё вилоят маъмурий суди раиси Раҳматулла Ғуломовга падари бузруквори Парманқул ота Ғуломовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Читать полностью…
Subscribe to a channel