sudyalaroliykengashi | Unsorted

Telegram-канал sudyalaroliykengashi - Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

13913

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг расмий канали

Subscribe to a channel

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Судлар ва ОАВ: конструктив ҳамкорлик зарурияти

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Пойтахт судлари ва Кенгаш: яхши ташаббуснинг фаол қўллови

Тошкент шаҳар судлари ташаббуси Судьялар олий кенгаши томонидан фаол қўлланиши натижасида бугун яхши тадбир бўлиб ўтди.

Мавзудан келиб чиқилса, тадбирда пойтахт судлари мутасаддилари ва оммавий ахборот воситалари ходимларигина иштирок этгани тасаввурга келади. Бироқ давра кенгроқ олиниб, унга адвокат-блогерлар, ҳуқуқ фаоллари ҳам таклиф этилдики, Судьялар олий мактабининг катта мажлислар зали деярли тўлиб, жонли мулоқот қисқа танаффус билан салкам уч соат давом этди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Ҳақорат ва сўкиниш: нима фарқи бор?

Ҳақорат учун ҳам, жамоат жойида уятли сўзларни ишлатганлик учун ҳам қонунчиликда жавобгарлик бор.

Ҳақорат нима? Сўкиниш-чи?

Булар учун жавобгарлик қандай?

Интернет тармоқларида, масалан, изоҳларда сўкиниб ёзганларга ҳам жазо борми?

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

#Айни_дақиқаларда...

... Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда
.

Кун тартибидан ваколати муддати якунига етган айрим судьяларни шу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига, айрим судьяларни муқобиллик асосида ваколати муддати даврига қайта тайинлаш масаласи ўрин олган.

Муҳокамалар қизғин ўтмоқда.

Йиғилиш якуни бўйича қўшимча ахборот берилади.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Судьялар олий кенгаши барча ҳарбийлар ва ватанпарварларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни билан чин дилдан табриклайди.

Юрт тинчлиги барқарор, тараққиёти бардавом бўлсин!


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Конституциявий суд судьяларининг ваколат муддати ўзгарди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-895-сон, 12.01.2024 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, Конституциявий суд референдумга чиқарилаётган масалаларнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.

Конституциявий суд мазкур тоифадаги масалалар бўйича тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан 15 кундан кечиктирмай қарор қабул қилади.

Шунингдек, киритилган ўзгартиришга кўра, Конституциявий суднинг судьялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз 10 йиллик муддатга сайланади (илгари биринчи марта 5 йилга, иккинчи марта 10 йилга сайланган).


Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

“Пана”даги адвокатга раддия

“Тelegram” мессенжеридаги “Bastion” номи билан юритилувчи аноним каналда аноним адвокат чиқиш қилибди. Унда куни кеча Судьялар олий кенгаши қарори билан “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирланган жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ туман суди раиси Зарифжон Раҳимовнинг шаъни ва фаолиятига нисбатан одоб ва ахлоқ чегарасидан чиққан ҳолда асоссиз эътирозлар билдирилади.

Муаллиф “Ибратли судья” мукофотини Судьялар олий кенгаши эмас, балки халқ бериши керак, дея иддаоларини бошлар экан, З. Раҳимовни (унинг раислигида мазмунан кўриб чиқилган иккита жиноят иши мисолида) гўёки бундай эътирофга муносиб эмаслигини исботламоқчи бўлади.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман суди раиси Воҳиджон Норбековнинг бевақт вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

#Раддия

“Билмасвой” ким энди?


Аввал ваҳимали мусиқа, сўнг унинг садолари остида канал номи, хиёл ўтиб, гўёки хаёл уммонига ғарқ бўлиб ўтирган Фурқат Рўзметов гавдаланади... Ажойиб тасвир, кўрса, кўргудек манзара! Муаллифга ҳам гап йўқ: маҳорати чаккимас, гаплариям яхши пьеса қаҳрамонининг монологига ўхшайди!

Бироқ оромкурсига (кресло) ўрнашиб ўтирган ҳолда ҳар бир сўзни чертиб-чертиб, оҳангига қўйиб-қўйиб гапираётган Ф. Рўзметов – артист эмас, ҳуқуқшунос. Иккинчидан, у новелла ўқиётгани йўқ, балки Урганч туманлараро маъмурий суди судьясини “ур калтак-сур калтак” қилган ҳолда қонун устуворлигидан “амри маъруф” қилмоқда. Ора-сира суд ҳужжатлари устидан қизил чизиқлар тортиб, судьяни иншодан “икки” олган ўқувчига ўхшатиб ҳам қўймоқдаки, уни кўрган обуначилар хаёлига шундай фикр келиши тайин: бунақа “билмасвой” тизимда нима қилиб юрибди?

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Конституция, инсон қадри ва унинг амалдаги ифодаси - Кенгашнинг шу йўланишдаги фаолияти " O'zbekiston-24" нигоҳида

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Судьялар олий кенгашининг анъана, эътибор ва эътирофлари - Конституция куни муносабати билан ўтказилган тадбирдан яна бир лавҳа.

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Туркиянинг Анқара ва Бурса шаҳарларида Туркий ҳуқуқий тарих бўйича халқаро симпозиум бўлиб ўтмоқда.

Мазкур халқаро тадбир туркий дунёда умумий ҳуқуқий тушунчаларни ривожлантириш, ҳуқуқий тарихи ҳақида хабардорликни ошириш, туркий дунё ҳуқуқшунослари, тарихчилари, олимлари ва сиёсатчилари ўртасида ҳамкорлик, тажриба алмашиниш ҳамда туркий давлатлар тарихи бўйича мустаҳкам ва самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини яратади.

Симпозиумда Судьялар олий кенгаши аъзоси Хуршид Содиқов, Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби директори маслаҳатчиси Дилшод Арипов ва каферда мудири Собир Холбоев иштирок этмоқда.

Симпозиумнинг бугунги иш кунида Кенгаш аъзоси Х. Содиқов "Ўзбекистонда судьялар корпусини шакллантириш тарихи ҳамда судьялар мустақиллигини таъминлашда Судьялар олий кенгашининг ўрни" мавзусида маъруза қилди.

Халқаро тадбир эрта ўз ишини якунлайди.

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Тадбир ўзгача ўтиши керак эди. Шундай бўлди ҳам

Тадбир доираси кенгроқ эди, шу боис шартли равишда уч қисмга бўлинди. Шунга қарамай иштирокчилар зерикиб қолгани йўқ. Чунки, тадбирнинг ҳар бир қисми бир-бирини тўлдирардики, ҳаммаси учун бир ярим соат кифоя қилди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

#Анонс

Дурадгорликдан Конституциявий суд раислигигача бўлган йўл - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Бахтиёр Мирбобоев

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Кенгашдан сўнг: йигирма саккиз нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинланди

Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилиши нисбатан узоқ давом этди. Хусусан, кун тартибидаги айрим судьяларни ваколати муддатига қайта тайинлаш масаласи (бошқа масалаларга қараганда) каттароқ бўлиб, унда эллик нафарга яқин номзод муҳокама этилди.

Якунда уларнинг йигирма саккиз нафари танлаб олинди.


Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Абжалов Ориф Олимжонович - судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

ДАВОМИ👈👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Бугун Олий Мажлис Сенати қирқ тўққизинчи ялпи мажлисининг биринчи иш кунида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Робахон Анваровна Маҳмудовани бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги тақдимнома кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

Судьялар ҳамжамияти Р. Маҳмудовага тизимдаги узоқ йиллик самарали фаолияти давомида ижтимоий адолатни таъминлаш, айниқса, маъмурий судларнинг алоҳида ҳуқуқий институт сифатида шаклланиши, малакали кадрлар тайёрлаш ва гендер тенгликни таъминлаш ишларига қўшган баракали ҳиссаси учун миннатдорлик билдиради ҳамда келгуси фаолиятига улкан муваффақиятлар тилайди.


Ўзбекистон Республикаси
Судьялар олий кенгаши

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Суд раисларининг маҳаллий кенгашларга ахборот тақдим этиш амалиётини бекор қилишга оид лойиҳа муҳокама қилинди

Бугун бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Судлар мустақиллиги кафолатларини янада мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги мухбири хабар берди.

Унга кўра “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига суд раисларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бир йилда камида бир марта ахборот тақдим этиши ҳақидаги қоидани бекор қилиш, шунингдек, судларнинг ўз фаолияти тўғрисида жамоатчиликни ҳар чоракда оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиб боришини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси судлар мустақиллигининг кафолатлари янада мустаҳкамланишига, жамиятнинг судлар фаолияти тўғрисида мунтазам ахборот олиб бориши учун қатъий ҳуқуқий асослар яратилишига, улар фаолиятида шаффофликнинг таъминланишига хизмат қилади, дейилади агентлик хабарида.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Айрим туман судларининг раислари ўзгарди ва бошқа тайинловлар

Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши якуни етди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан қизғин ва кескин муҳокамалар якунида айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига, шунингдек, айримларини ваколати муддати даврига қайта тайинлашга оид қарорлар қабул қилди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:


ДАВОМИ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Кеча катта тантана билан нишонланган Ватан ҳимоячилари куни шукуҳи давом этмоқда.


Сана арафасида Судьялар олий кенгаши қарори билан Ҳарбий суднинг бир гуруҳ судья ва ходимлари эсдалик совғалари билан тақдирланганди.


Бугун мазкур даргоҳда эсдалик совғалари ўз эгаларига топширилди.


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Маъсулиятли меҳнатнинг муносиб эътирофи - фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг раиси Соҳибахон Йўлчиева

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Муносиб бўлмоқ формуласи: меҳнат - масъулият - рағбат - меҳнат... Кенгашда ўтган тадбир "Zamon" информацион дастури нигоҳида

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Ибратли бўлмоқ машаққати ва масъулияти - фаолиятида алоҳида ўрнак ва намуна кўрсатган судьяларга "Ибратли судья" мукофоти топширилди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

“Эзгулик” жамияти раиси ва бошқа қатор ижтимоий тармоқдаги каналларда эълон қилинган ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман суди раисининг хатти-ҳаракатларига нисбатан хизмат текшируви тайинлангани хабари берилганди.

Қорақалпоғистон Республикаси судлари судьялари малака ҳайъати томонидан ўтказилган хизмат текширувида ижтимоий тармоқларда баён қилинган ҳолат ўз тасдиғини топгани ва туман суди раисига нисбатан қўзғатилган интизомий иш малака ҳайъатининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилиши маълум қилинади.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши судьялар ҳамжамиятининг мустақил органи бўлиб, у судьялар корпусининг шакллантирилишини, суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси ва унинг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан беш йиллик муддатга сайланади. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раиси, раис ўринбосари этиб сайланиши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашини ташкил этиш ва унинг фаолияти тартиби қонун билан белгиланади.

(Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 135-модда)

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Сароб бўлган орзу ёки тақдирнинг яна бир ҳикмати

Хабар қилинганидек, Конституция куни арафасида Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан “Ибрат мактаби” туркумидаги яна бир китоб нашрдан чиқиб, тақдимоти ўтказилди.

“Одиллик ва оддий саодати
” (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрисит Бахтиёр Мирбобоев ҳақида ўқилмаган ҳақиқатлар, тўқилмаган афсоналар) номли мазкур китобда тизимнинг ҳурматли вакили бўлган суд фахрийсининг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади.

Каналимиз обуначиларнинг истакларидан келиб чиқиб, қуйида мазкур китобдан парча эълон қилинмоқда.


***

Бахтиёр Мирбобоев маҳрам гапларга ўрин қолдирмади. Навоийдан келтирган байти (“Кимсани дард аҳли деб, сирримға маҳрам айладим, / Ўз-ўзумни куч била расвои олам айладим”) шеъриятга шайдолигини билдириш асносида хосроқ мавзуларда гаплашиш нияти йўқлигини ҳам англатардики, шу тариқа осон ўтмаган болалиги, бўз йигитликнинг ранго-ранг лаҳзалари, биринчи муҳаббат, оила, фаолиятида дуч келган катта-кичик синовлар ва бошқа мавзуларда “чуқур” кетмаслигимиз лозимлиги ўз-ўзидан маълум бўлди-қўйди.

Эътирозга ўрин йўқ.

Шунга қарамай, баёнимиз кемтик бўлиб қолмаслиги эътиборидан, хаёл жиловини яна хиёл бўшатишга тўғри келмоқда. Яъниким, Бахтиёр Мирбобоев ҳам бола бўлган, онасию опаларидан танбеҳ эшитган, Бўзсувда чўмилиб, балиқ тутган, тенгқурлари билан чиллак ўйнаган, велосипеддан йиқилиб, у-бу жойи шилинган, латта сумкани бўйнига осиб, мактабга қатнаган; мўйлаби сабза урган пайтда илгари ҳис қилмаган туйғулар вужудини чулғаган, кўзига бутун олам анвойи гулзор, ҳатто эски супурги ҳам гулдастадай кўриниб, бунинг таъсирида шеър-пеър машқ қилган бўлса, не тонг?! Атоқли шоиримиз бежиз ёзмаган: “Ўн саккизга кирмаган ким бор?”

ДАВОМИ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Конституция куни муносабати билан Кенгаш ўтказган тадбир ва унинг кулминацион нуқтаси - "Markaziy studiya" лавҳасида

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В !

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қуйидаги бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилади.


Жиноят ишлари бўйича судларда:

ЖИБ Мўйноқ туман судининг раиси
ЖИБ Нукус шаҳар судининг судьяси
ЖИБ Қарши шаҳар судининг судьяси
ЖИБ Олмазор туман судининг судьяси

ДАВОМИ👈👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасалари ва пробация органларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 334 нафар шахс афв этди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Судьялар корпусига яна беш нафар янги вакил қўшилди

Судьялар олий кенгашининг бугун бўлиб ўтган очиқ танлов шаклидаги йиғилиши якунида Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг яна беш нафар битирувчисини судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Хусусан:

Исломов Баҳриддин Неъматович - судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Исмоилов Фурқат Жуманазарович - судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Қўшкўпир туман судининг раиси лавозимига;

Холманов Бобир Рустамович - судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Жумаев Умид Шухратович - судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Бухоро вилояти Пешку туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;

Ахматбеков Нодирбек Мухаммадисмоил ўғли - судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Айни дақиқларда Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бошланди.

Очиқ танлов шаклида ўтаётган йиғилишда янги судьялик лавозимлари штат бирликлари учун муқобиллик асосида муносибларни танлаш ва тайинлаш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Шунингдек, бугун Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг яна бир неча нафар битирувчиларини судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилади.

Кун тартибидан Кенгаш ваколатига оид бошқа масалалар ҳам ўрин олган.

Батафсил кейинги ахборотларимизда.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…
Subscribe to a channel