Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг расмий канали
Бугун сўз мулкининг султони, давлат арбоби ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуди куни.
Ҳазрат Навоий қозилар ҳақида:
“ Қози қонун йўлидан бир қадам ҳам тоймаслиги-тўғри йўлдан чиқмаслиги лозим. Ахир, тўғри чизиқ оғдирилса, эгри бўлади.
Чолғу асбобининг тори созланмаган бўлса, овози бузилади. Модомики, ҳукми элнинг моли ва жонига тааллуқли экан, қозининг шиори тўғрилик ва адолат бўлмоғи лозим.
Қозининг кўнгли дин илми билан тўла, дунёвий билимлардан хотири хабардор бўлиши керак. Хамирида (табиатида) шахсий манфаатга майл бўлмаслиги, соф кўнгли иккиюзламачилик иллатидан холи бўлиши лозим. У ҳукм вақтида ошнога ҳам, бегонага ҳам бир савияда қарамоғи лозим.
Қозининг оёғи тўғрилик кўпригидан четга тояр экан, жони жаҳаннам тубида бўлади.
Қозилик ишини қандай хоҳласам, шундай қиламан дейиш ҳаёсизлик ва ёлғондир.”
(“Маҳбуб-ул қулуб”дан)
Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Муҳим мавзуда давра суҳбати ўтказилди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳамда Судьялар олий мактаби ташаббуси билан “Ўзбекистон 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб- қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси муҳокамаси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши аъзолари, Судьялар олий мактаби профессор-ўқитувчилари, таянч докторантлари ва Судьялик лавозимига тайёрлаш курси тингловчилари иштирок этди.
БАТАФСИЛ👈👈
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Судьялик: лаёқат, масъулият ва ҳалоллик
Холмўмин Ёдгоров,
Ўзбекистон Республикаси
Судьялар олий кенгаши раиси
“Адл айлаки, ул халқ ҳаёти бўлмиш, Хуш ул кишиким, адл сифати бўлмиш”, дейдилар ҳазрат Алишер Навоий. Яъни, адолатли бўлгин, чунки ҳаётнинг бош мезони шу, зотан, инсон айни шу сифати (адолатли, одил, холислик) сифати билан гўзал, ҳисобланади. Ҳазрат бу билан барча инсонларни адолатли бўлмоққа даъват этаётани тушунарли. Бироқ ушбу мисра биринчи навбатда судьяларга тааллуқлидир. Негаки, судьянинг фаолиятига у қанчалар адолатли эканидан келиб чиқиб баҳо берилади, бундан бошқа мезон йўқ. Зотан, ҳаётнинг бош маъноси, тараққиётнинг таянч нуқтаси адолат ҳисобланади.
“Ҳукми элнинг моли ва жонига тааллуқли экан, қозининг шиори тўғрилик ва адолат бўлмоғи лозим”, дея таъкидлайди Навоий ҳазратлари “Маҳбуб ул-қулуб” асарида.
БАТАФСИЛ👈👈
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман суди раиси Улуғбек Бозоровга падари бузруквори Илҳом Бозоровнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Ҳ А М Д А Р Д Л И К
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист, суд фахрийси Узоқ Бозоровга умр йўлдоши Мунисой Бозорованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
#Маънавият_тафаккур_хулоса
Шубҳали бир дирҳамни тарк этишим юз минг дирҳам садақа қилишимдан афзалроқдир. (Абдуллоҳ ибн Муборак)
Ҳалол-покиза киши доимо хотиржаму тинчликдадир, бировга хиёнату ёмонлик қиладиган киши эса ҳалокатга гирифтордир. (Абдулқосим Замахшарий)
Ортиқча орзу-ҳавасга берилиш ва ҳар нарсани кейинга қолдириш – паришонлик ва беъманиликдир. (Жаъфари Содиқ)
Ҳалол одамни таъқиб қилиш мумкин, аммо уни бадном қилиб бўлмайди. (Волтер)
Керагидан ортиқ нарсага интилиш – муҳтожлик ортидан қувиш демакдир. (П. Сир)
Ҳалол ҳам, ҳаром ҳам тугайди. Бойлик эса шуларга қараб ё азоб беради, ё роҳат. (Алфина Деброч)
Ҳар қандай ортиқча нарса ё асабни ёки дидни расво қилади. (Ж. Жубер)
Ёқимли нарсани фойдали нарса билан омухта қилган одам ҳамиша ютади. (Жан Жак Руссо)
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бахтиёр Исломовга волидаи муҳтарамаси Мунаввар Исаханованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т
“Kun.uz” веб-сайтида эълон қилинган мақолада баён қилинган ҳолат бўйича Тошкент вилоят судлари судьялари малака ҳайъати томонидан хизмат текшируви тайинлангани хабари берилганди.
Хизмат текширувида Р. Б. ва бошқаларга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ёзилишида жиддий эътиборсизликларга йўл қўйилгани, хусусан, бепарволик оқибатида унинг (ҳукмнинг) лойиҳа варианти "E-XSUD" электрон базасига киритилгани тасдиғини топди.
Хизмат текшируви якунлари Тошкент вилояти судлари судьялари малака ҳайъатида муҳокама қилиниб, жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман суди раисига нисбатан “жарима” интизомий жазо чораси қўлланилди.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати
Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
#Муносабат
Таъна, шаъма тушунарли, муддао нима?
Бир-икки кундан буён серқирра (собиқ журналист, ҳаваскор вайнер, блогер, фаолият бошлаганига унча кўп бўлмаган адвокат) Б. Аҳмедов ижтимоий тармоқ орқали Наманган вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайътида кўрилаётган суд иши мисолида судларда жорий этилган янги тартибларга эътироз билдириб келмоқда.
Баҳслашиш бефойда, зеро, муаллиф “ҳазм қилолмаётган” тартиблар қонун билан жорий этилган, муаллиф фикрини ҳурмат қилган ҳолда айтиш керак бўлган гап шу: қонунлар то кучда экан, у ҳеч қандай “дийдиё”ни кўтармайди, унга риоя этиш шарт.
Бугун яна мавзуга қайтган муаллиф судлов таркибига берган раддияси қаноатлантирилмаганини писанда билан таъкид этиб, шунга Судьялар олий кенгашидан муносабат билдиришни сўрабди (?!).
БАТАФСИЛ👈👈
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т
Бугун Судьялар олий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Бош прокурорнинг жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман суди раиси Ш. С.ни Жиноят кодексининг 210-моддаси тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинди.
Якунда Кенгаш хулосаси билан Ш. С.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилди ва унинг судьялик ваколати тўхтатилди.
Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати
Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Судьялар олий кенгаши ва «Минтақавий мулоқот» (Словения) нодавлат халқаро ташкилотининг Ўзбекистондаги филиали ҳамкорлигида “Шахсга нисбатан судгача эҳтиёт чора қўллаш асослари: хориж тажрибалари” мавзуида икки кунлик халқаро семинар бошланди.
Халқаро тадбирда АҚШ, Словения давлатлари суд тизими вакиллари, халқаро экспертлар, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган жиноят ишлари бўйича судлар судьялари, шунингдек, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг (жиноят ҳуқуқи йўналиши бўйича таҳсил олаётган) тингловчилари иштирок этмоқда.
БАТАФСИЛ👈👈
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В!
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби Ўқув-методик бўлими бош мутахассиси (0,5 ставка) лавозимига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.
Номзодлар танлов асосида ишга қабул қилинади.
Танловда олий юридик маълумотли, таълим муассасаларининг ўқув-методик бўлимида иш тажрибасига ҳамда компьютер билан ишлаш малакасига эга бўлган, юридик ихтисослиги бўйича қоида тариқасида камида 5 йил ишлаган малакали мутахассислар иштирок этиши мумкин. Номзоднинг чет тилларини билиш қобилияти қўшимча равишда рағбатлантирилади.
Танлов бўйича номзодни ишга қабул қилиш тегишли комиссия суҳбати натижасига кўра амалга оширилади.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар Судьялар олий мактабининг sudyalaroliymaktabi@umail.uz электрон почтасига ёҳуд Судьялар олий мактабига (100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:
ариза (яшаш манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда);
маълумотнома (объективка).
Аризалар 2024 йил 8 февраль, соат 17:00 га қадар қабул қилинади.
Мурожаат учун тел.: (55) 501-01-67
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Бурҳон Турдиевга акаси Орифжон Турдиевнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
#Айни_дақиқаларда...
...Судьялар олий кенгашининг судьялик лавозимларига танлаш ва тайинлашга доир очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлмоқда.
Батафсил кейинги ахборотларимизда.
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Тарихга_нигоҳ
Қ О З И Л И К О Д О Б Л А Р И
Қозилик одоби ҳақида битилган алоҳида китоблар ичида Имом ал-Мовардийнинг “Одоб-ул қозий” китоби машҳурдир. Бу асарда қадимда қозилик ишлари қанчалик мукаммал тарзда, энг нозик томонларини ҳам ҳисобга олинган ҳолда юритилишини кўриш мумкин. Ҳаттоки, қози ҳукм чиқариш учун ўтирганда қандай кийимда бўлиши лозимлигигача кўрсатиб қўйилган.
Қозилик учун асосий қўлланма “Умар ибн Хаттобнинг Абу Мусо Ашъорийга мактуби” ҳисобланган. Умар розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу вилоятлардан бирида қози бўлган. Ушбу мактуб кейинчалик қозилик ишлари дастурига айланган. Европа тилларига таржима қилиниб, қозилик маҳкамаларида кенг қўлланилган, ўқув юртларида дарслик сифатида ўрганилган. Ушбу машҳур мактубда қозилар учун муҳим қоидалар ўз аксини топган.
БАТАФСИЛ👈👈
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
РАСМИЙ БАЁНОТ
Ижтимоий тармоқларда тўғри таъкид этилганидек, блогер ва воиз А. Абдуазимов ҳамда Х. Насруллаевга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги суд қарорида хатоликка йўл қўйилган.
Йўл қўйилган хатолик техник тусда бўлиб, Тошкент шаҳар суди маълум қилишича, мазкур иш апелляция суд инстанциясида кўриб чиқилиши жараёнида бартараф этилган.
Шундай бўлса-да, ҳолат жамоатчиликда суд ҳокимиятига нисбатан нотўғри тасаввурлар пайдо бўлиши эҳтимолини юзага келтиргани сабабидан Тошкент шаҳар судига унинг сабабларини ўрганиш тавсия қилинди.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати
Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Кенгашнинг 2023 йил фаолиятига доир “Ахборотнома” нашр этилди
Ўтган йилнинг илк ойида давлатимиз раҳбари томонидан одил судлов сифати ва самарадорлигини янада оширишга оид иккита (16.01. 2023 й. ПФ11-сон; ПФ-12-сон) муҳим фармон қабул қилинди.
Мазкур тўплам ушбу фармонларнинг ижроси, шунингдек, судьялар ҳамжамияти мустақил органи сифатида янги таҳрирда қабул қилинган Конституция ва Кенгаш фаолияти тўғрисидаги қонунда белгиланган ваколат ва вазифаларидан келиб чиқиб, судьялар корпусининг шакллантириш, суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлаш бўйича Судьялар олий кенгашининг 2023 йилда амалга оширган ишлари сарҳисобидир.
“Ахборотнома”нинг электрон шакли билан УШБУ ҲАВОЛА орқали танишишингиз мумкин.
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Судьялар клубига янги бошқарувчи тайинланди
Судьялар олий кенгаши қарори билан Маликахон Қаландарова Кенгаш ҳузуридаги Ўзбекистон Судьялар клуби бошқарувчиси этиб тайинланди.
М. Қаландарова тизимнинг фаол ва тажрибали вакилаларидан. Юридик фанлари номзоди, доцент. Халқаро аёл судьялар ассоциацияси аъзоси.
2021 йилдан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши судьяси сифатида фаолият юритиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Судьялар клуби бошқарувчиси, шунингдек, Клубнинг маъсул аъзолари жамоатчилик асосида фаолият кўрсатади.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Р А С М И Й М У Н О С А Б А Т
Судьялар олий кенгашининг “Femida Trust” адвокатлик фирмаси адвокати У.Мусаев устидан Адвокатлар палатаси ҳузуридаги Олий малака комиссиясига мурожаати ижтимоий тармоқлардаги қатор каналларда турлича талқинлар билан муҳокама қилинмоқда.
2023 йил давомида адвокат У.Мусаев томонидан Кенгашга ўндан зиёд мурожаатлар келиб тушган. Адвокатнинг барча мурожаатлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 197/1-моддаси (Адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш) билан тақдим қилинган аризалари судларда кўриб чиқилиши билан боғлиқ бўлиб, уларнинг ҳаммасига қонуний муддат ва тартибда жавоб берилган.
БАТАФСИЛ👈👈
Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Бугун Судьялар олий кенгашида “East-West Management Institute” (АҚШ, USAIDнинг дастурий ҳамкори) ташкилотининг Ўзбекистондаги офиси халқаро эксперти Инга Тодриа билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Кенгаш ва мазкур халқаро ташкилот ўртасидаги ҳамкорликдан тарафлар мамнунлик билдирди. Сўнг судьялар этикаси мавзуида мухтасар суҳбат бўлиб ўтди.
Мавзунинг муҳим ва долзарблигидан келиб чиқиб, яқин келажакда Судьялар одоб комиссиялари аъзолари иштирокида ўқув-семинар ташкил этиш ва тажриба алмашишга келишиб олинди.
Шунингдек, ҳамкорликнинг яқин истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Олий суди аппарати раҳбари Абдухалим Холмахматовга волидаи муҳтарамаси Ойнахол Норқобилова-нинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Судьяларнинг олий малака ҳайъатига раис сайланди
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Шуҳрат Полвонов Судьяларнинг олий малака ҳайъати раиси этиб сайланди. Шу ҳақдаги Олий суд Пленуми қарори билан Олий суднинг тўққиз нафар судьяларидан иборат Судьяларнинг олий малака ҳайъати таркиби ҳам тасдиқланди.
Маълумот учун: Судьяларнинг малака ҳайъатлари Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига унинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда кўмаклашади.
Судьяларнинг олий малака ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари орасидан Судьялар олий малака ҳайъатининг раиси, унинг ўринбосари ва аъзоларидан иборат таркибда беш йил муддатга сайланади.
Судьялар олий кенгаши
матубот хизмати
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳолат ўрганилмоқда
Фуқаро С. Муллажонованинг ижтимоий тармоқ орқали чиқишида баён қилинган ҳолатлар ва унинг худди шу мазмундаги Судьялар олий кенгашига йўллаган аризаси Тошкент шаҳар судлари судьялари малака ҳайъати томонидан ўрганилмоқда.
Натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Тергов судьялари: кутилаётган янгилик ва хориж тажрибаси - Судьялар олий кенгаши ва "Минтақавий мулоқот" халқаро нодавлат ташкилоти ҳамкорлигида бўлиб ўтган тадбирдан лавҳа
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Самарқанд вилоят суди судьяси Азиз Акрамовга акаси Анвар Акрамовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Ўзбекистон суд тизими дунё эътирофида
АҚШ Федерал суд маркази томонидан юритиладиган хорижий давлатлар суд тизимлари ҳамда қиёсий суд амалиётини таҳлил қилувчи порталга Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси суд ҳокимияти тўғрисида маълумот киритилди.
Порталда 20 дан зиёд давлатлар суд тизимлари тўғрисида маълумот ҳамда ҳуқуқий мавзуларда таҳлилий мақолалар берилган.
Мазкур порталда Ўзбекистон суд тизими ҳақида маълумот жойлаштирилиши мамлакатимизда амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг самараси тўғрисида бутун дунё ҳуқуқшуносларини хабардор қилиш ҳамда юртимиз суд тизими билан яқиндан танишиш имконини беради.
Ушбу ҲАВОЛА орқали "Бутун дунё суд тизимлари портали" билан бевосита танишишингиз ва маълумотларидан фойдаланишингиз мумкин.
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Асқарали Умматалиевга синглиси Гуласал Умматалиеванинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
#Кенгашдан_сўнг:
Янги тайинловлар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди
Хабар қилинганидек, бугун Судьялар олий кенгашининг судьялик лавозимларига танлаш ва тайинлашга доир очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда ваколат муддати якунига етган судьяларни ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига, айрим судьяларни муқобиллик асосида ваколати муддати даврига қайта тайинлашга оид масалалар муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
БАТАФСИЛ👈👈
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Хизмат текшируви тайинланди, бироқ...
“Kun.uz” веб-сайтида эълон қилинган мақола юзасидан хизмат текшируви тайинлангани хабари берилганди.
Кенгаш матбуот хизмати аниқлик киритадики, Тошкент вилоят судлари судьялари малака ҳайъати томонидан ўтказиладиган хизмат текшируви мақолада баён қилинган ҳолат доирасида бўлиб, унда Р. Б. ва бошқаларга оид ҳукмнинг қонунийлиги кўриб чиқилмайди. Чунки, қонунга мувофиқ, суд ҳужжатларига, тарафларнинг шикоятидан (протести) келиб чиқиб, фақат юқори суд инстанцияси томонидан ҳуқуқий баҳо берилади.
Тошкент вилояти судининг маълум қилишича, ҳукмга нисбатан (2024 йил 23 январь ҳолатига) шикоят (протест) келиб тушмаган.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати
Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т
Ижтимоий тармоқдаги бир неча каналларида яхшигина “айланган” мазкур хабарга ҳафта ўтиб, муносабат билдирилмоқда. Чунки, хабарларда баён қилинган ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшируви бўйича Бухоро вилояти судлари судьялари малака ҳайъатининг қарори кутилаётганди.
Куни кеча Бухоро вилояти судлари судьялари малака ҳайъатининг мажлиси бўлиб ўтди.
Маълум қилинишича, мажлисда адвокат У. Мусаевнинг МИБ Қоракўл туман бўлими бошлиғини (адвокатлик сўровига жавоб бермагани учун) тегишли жавобгарликка тортиш ҳақидаги аризаси жиноят ишлари бўйича мазкур туман суди раиси томонидан кўриб чиқилиши ўрнига, “тегишлилигига кўра” туман прокурорига юборганлиги ҳолати юзасидан ўтказилган хизмат текшируви муҳокама қилинган.
Якунда суд раисига нисбатан “хайфсан” интизомий чораси қўллаш ҳақида қарор қабул қилган.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi