sudyalaroliykengashi | Unsorted

Telegram-канал sudyalaroliykengashi - Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

13913

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг расмий канали

Subscribe to a channel

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

#Бир_саволга_бир_жавоб

Судья:


судьялар маслаҳатлашуви сирини ва ёпиқ суд мажлисларини ўтказиш чоғида олинган маълумотларни ошкор қилишга;

сенатор, давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутати бўлишга;

сиёсий партия аъзоси бўлишга, уни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга, сиёсий партияларнинг тадбирларида иштирок этишга, бошқа сиёсий фаолият билан шуғулланишга;

ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланишга, бундан судьянинг вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилмайдиган педагогик, илмий ва бошқа ижодий фаолият мустасно;

шахсан ёки ишончли шахслар орқали тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектни бошқаришда, унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, иштирок этишга;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган чет эл банкларида ҳисобварақлар (омонатлар) очишга ва уларга эга бўлишга, нақд пул маблағларини ҳамда қимматликларни сақлашга. Бундай чеклов судьянинг эрига (хотинига) ва вояга етмаган фарзандларига нисбатан ҳам амал қилади;

жисмоний ёки юридик шахсларнинг ишлари бўйича судда вакил бўлишга (қонуний вакиллик ҳоллари бундан мустасно);

судда кўриб чиқилаётган масала юзасидан суд ҳужжати қонуний кучга киргунга қадар ошкора мулоҳазалар билдиришга;

қонунга мувофиқ махфий ахборот жумласига киритилган, судьялик ваколатларини амалга ошириши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни судьялик ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ошкор қилишга ёки фойдаланишга ҳақли эмас.

("Судлар тўғрисида"ги қонун, 62-модда )

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Судьялар олий кенгаши судьяси, юридик фанлари номзоди, доцент Маликахон Қаландарова "O‘zbekiston" радиоканалининг " Шу куннинг мавзуси" эшиттириши меҳмони бўлди.

Жонли мулоқотда Судьялар одоби кодексининг янги таҳрирда қабул қилиниши, бунга эҳтиёж, унга киритилган янги қоидалар, суд ҳокимияти мустақиллиги ва судьялар дахлсизлиги хусусида сўз юритилди.


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Жиззах вилоят суди судьяси Муродбек Зулфуқоровга падари бузкурвори Исмоил Зулфиқоровнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Айрим судьялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди

Хабар қилинганидек, бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилишида айрим судьяларни муқобиллик асосида ваколати муддати даврига қайта тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Қизғин ва кескин ўтган муҳокамалар якунида тегишли қарор қабул қилинди.


Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Холов Қосим Исматович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Когон туман судининг раиси лавозимига;

Ахмедов Шухрат Саиджаббарович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатга, шундан беш йил муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг раиси лавозимига тайинланди.

Шунингдек:

ДАВОМИ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

#Айни_дақиқаларда...

Судьялар олий кенгашининг судьялик лавозимларига танлаш ва тайинлаш бўйича навбатдаги очиқ танлов шаклидаги йиғилиши бошланди.

Айни пайтда Кенгаш аъзолари томонидан айрим судьяларни муқобиллик асосида ваколати муддати даврига қайта тайинлаш масаласи қизғин муҳокама қилинмоқда.

Бугунги йиғилиш кун тартибидан Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг яна бир гуруҳ битирувчиларини судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлаш, шунингдек Кенгаш ваколатига доир бошқа масалалар ҳам ўрин олган.

Батафсил кейинги ахборотларимизда.


Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқутмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила.
(Алишер Навоий)

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши бугунги айём билан барча ўқитувчи ва мураббийларни самимий табриклайди.

Дунёнинг барча яхшиликлари Сизларга бўлсин, азиз Устозлар
!

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В!
 
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби Фуқаролик ҳуқуқи кафедраси мудири лавозимига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.

Номзодлар танлов асосида ишга қабул қилинади.

Кафедра мудири лавозимини эгаллаш учун танловда профессор ёки доцент илмий унвонига, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD), фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига, шунингдек хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган, қоидага тариқасида юридик ихтисослиги бўйича камида 10 йил (шундан камида беш йил судьялик) иш стажига эга бўлган шахс иштирок этиши мумкин.

Танлов икки босқичли синовдан иборат.

Биринчи босқичида талабгорлар тест синовларидан ўтказилади.

Тест синовларида энг юқори баллнинг камида учдан бирини олганлар иккинчи босқич – синов лекциялари (очиқ машғулотлар) ўтказишда қатнашадилар.

Тест синовлари ва синов лекциялари  (очиқ машғулотлар) тегишлича 4/6 (40 балл/60 балл) нисбатида баҳоланади.

Эслатма: Синов лекциялари ва очиқ машғулотлар мавзулари кафедра предметлари бўйича ўқув дастурлари талабларига мувофиқ бўлиши керак.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар Судьялар олий мактабининг
sudyalaroliymaktabi@umail.uz электрон почтасига ёҳуд Судьялар олий мактабига (100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:

ариза (яшаш манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда);

маълумотнома (объективка);

Аризалар 2024 йил 6 март, соат 17:00 га қадар қабул қилинади.

Мурожаат учун тел.: (55)
501-01-67

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Кенгаш вакиллари амалиёт жараёнлари билан танишди

Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби тингловчилари учун амалиёт бошланди.

Тингловчилар кеча ўқишга кирган ёш талабалар эмас. Олий маълумотли ҳуқуқшунос шаҳодатини аллқачон қўлга киритиб, суд-ҳуқуқ тизимида салкам ўн йил тажриба орттиришга ҳам улгурган. Бундан англашиладики, амалиёт жараёни, бундаги талаблар ҳам шунга яраша бўлади.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

#Маънавият_тафаккур_хулоса

Нафрат, ғазабинг учқун сочар экан, сен инсон эмассан, меҳр-шафқат билан оламга қарагинки, шунча чин инсон бўласан. (Муҳаммад Камол)

Қўполлик ҳам букри каби майибликдир. (Абдулваҳоб Мўмин Мирзо)

Ўзингизни тута билар экансиз, ҳукмингиз ҳам адолатли бўлади. (Сенека)

Ғазабланган чоғида ўзини енга билган кишидан кўра кучли ғолиб йўқ. (Г. Бичер)

Ғазаб ҳамма жойда, айниқса, ҳақ ишда ўринсиздир, чунки ҳолатни хиралаштириб, лойқалатади. (Н. Гогол)

Ҳамма ғалабалар ўз устингдан қозонган ғалаба билан бошланади
. (Л. Леон)

Қўполлик – руҳий қашшоқликдир. (М. Эбнер-Эшенбах)

Сўрадилар:
-Аччиқ бўлса-да, ўрта ширин нима?
Жавоб берилди:
-Кучли ғазабни ичга ютиш. (“Ҳикматлар”дан)


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

#Кенгашдан_сўнг_:

Янги тайинловлар амалга оширилди


Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтаётгани хабари берилганди. Кенгаш ваколатига доир қатор масалалар муҳокамаси якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.

Бунинг натижасида бир неча нафар судья ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига, шунингдек, айрим судьялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

14 февраль – шоҳ ва шоир, саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун

Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқусидур,
Ҳар кимки жафо қилса, жафо топқусидур,
Яхши киши кўрмагай ёмонлиғ ҳаргиз,
Ҳар кимки ёмон бўлса, жазо топқусидур.


***
Кўпдин бериким ёру диёрим йўқтур.
Бир лаҳзаю бир нафас қарорим йўқтур.
Келдим бу сори ўз ихтиёрим бирла
Лекин боруримда ихтиёрим йўқтур
.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳикматларидан:

Шафқатсиз киши азобга лойиқдир.

Яхши кишиларни Яратган яхши дўстлар билан сийлайди.

Кўпчилик баҳодирлар қанчалар кучли бўлмасинлар, улар ҳаргиз ўз жаҳллари ва қўрқувларидан устун кела олмайдилар.

Кўнглингни динларнинг муҳокама майдонига айлантирма. Адолат ўрнатишда инсонларнинг эътиқодига чуқур ҳурматда бўл.


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Чиноз туман суди раиси Илҳом Мамарайимовга акаси Қўзибой Мамарайимовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Судьялар корпусида хотин-қизларнинг ўрни қанчалар муҳим? - мазкур саволга ушбу лавҳада яққол жавоб бор

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Аёл судьялар форуми: гендер тенглик, фаолият ва натижалар...

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Қашқадарё вилояти маъмурий суди судьяси Ойбек Бекназаровга волидаи муҳтарамаси Бодом Бекмурзаеванинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

#Муносабат

“Xo‘p”даги шов-шувга озроқ чизги, кенгроқ изоҳ


“You Tube” ижтимоий тармоғидаги “Xo‘p” подкастининг (муаллифи Расул Кушербаев) 4 октябрь сони яхшигина шов-шув бўлди. Чунки, унда (бир қарашда) кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеалар тилга олинади, тасаввурга сиғмас ҳолатлар хусусида сўз кетади. Яъниким, бухоролик Бобомурод Ҳамдамов тўққиз марта ноқонуний равишда руҳий-асаб касалхонасига жойлаштирилган, унга нисбатан гўёки сохта ҳужжатлар асосида ноқонуний суд мажлислари ўтказилган, бечоранинг бор-йўқ айби собиқ қайинакаси билан аччиқ устида телефонда уришиб-сўкишиб қолгани экан, холос.

Мулоқот жараёнида муаллиф ҳамсуҳбатининг шу мазмундаги гапларидан “шокка тушганини” яширмайди, шунинг таъсирида соғлиқни сақлаш, ички ишлар тизимлари қатори суд идораларига ҳам яхшигина писанда ва иддаолар қилинади. Уларнинг (судга тааллуқли қисмига) ойдинлик киритиш зарурияти борки, акс ҳолда...

БАТАФСИЛ👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Оила судьялари: тажриба, мақсад ва дастлабки натижалар

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

#Муносабат

Ҳуқуқнинг мажбурияти ҳам бор

Хоразм вилоят суди апелляция инстанциясида кўриб чиқилаётган Т. Жуманиёзовга оид жиноят иши “Effect.uz” сайтида астойдил ёритилмоқда.

Мавзуга доир биринчи чиқишида сайт ходими суд мажлиси белгиланган вақтдан аввалроқ бошланганини эътироф этади. Шунингдек, суд процессини видео тасвирга олиш ҳақидаги илтимосномаси рад этилгани, жараён суднинг ташаббуси билан аудио шаклда ёзиб олинаётганини ҳам маълум қилди. Бундан ташқари журналист судга киритилган (жараённи тасвирга олиш ҳақидаги) илтимосномаси давлат айбловчиси томонидан судга нисбатан босим, дея талқин этганидан таажжуб билдиради.

Дарҳақиқат, таажжуб ўринли: журналистнинг (блогернинг) суд жараёнини тасвирга олиш ҳақида судга илтимоснома киритишининг ўзи босим дегани эмас. Борди-ю...

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

#Кенгашдан_сўнг

Судьялар ҳамжамиятининг янги аъзолари: ушбу лавозимдаги фаолиятини ким қайси ҳудудларда бошлайди?

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Жаҳон ободлиги устоз биландир,
Дилда қарор бўлмас, устоз бўлмаса.
Камолот, кушуфот устоз биландир,
Ишда барор бўлмас, устоз бўлмаса
-

Жиззах вилояти суди мутасаддилари устозларни йўқлаб, дуоларини олди
.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Сана – эътибор, эътироф ва эҳтиром ҳам деганидир.

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Судьялар олий кенгаши одил судловни амалга ошириш билан бирга муносиб кадрларни етиштиришда ҳам алоҳида фаоллик кўрсатган фахрийларнинг меҳнатларини яна бир бор эътироф этди.

Эътирофлар табрик мактуби ва эсдалик совғалари шаклида бўлиб, жойларда улар ўз эгаларига топширилмоқда.


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судьяси Соҳиб Раҳимовга волидаи муҳтарамаси Зархол Мўминованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Эҳтиёж, ислоҳот ва ижро - фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судида "Оила судьялари" фаолият бошлади

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши суд фахрийси Юлдаш Очиловнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

#Айни_дақиқаларда...

...Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилиш кун тартибидан Кенгаш ваколатига доир қатор масалалар ўрин олган бўлиб, айни пайтда айрим судьяларни муқобиллик асосида ваколати муддати даврига қайта тайинлаш масаласи қизғин ва кескин муҳокама қилинмоқда.


Сўнг ваколат муддати якунига етган судьяларни ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига тайинлашга оид масала кўриб чиқилади.


Батафсил кейинги ахборотларимизда.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Икки омил жамланган тадбир: фахрийларга эътибор, ёш авлодга мотивация

Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган юрист, “Суд фахрийси” кўкрак нишони соҳиби Парахат Айтниязов илк сабоқ олган даргоҳи – Амударё туманидаги 3-ўрта мактабга ташриф буюрди.

Унга Судьялар олий кенгаши мутасаддилари, Қорақалпоғистон судлари судьялари, давлат ва жамоат арбоблари ҳамда фахрий ҳамроҳлик қилди.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Р А С М И Й Б А Ё Н О Т

Қатор оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ҳакамлик судлари ассоциациясининг Навоий вилоятидаги ҳакамлик суди судьяси қўлга олинганига оид хабарлар тарқалиши ортидан айрим журналист ва блогерлардан Кенгаш матбуот хизматига сўровлар келиб тушмоқда.

Кенгаш матбуот хизмати аввал ҳам аниқлик киритганидек, ҳакамлик судлари суд тизимига кирмайди. Аксинча, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи муайян иқтисодий низоларни ҳал этиш ваколатига эга бўлган нодавлат орган ҳисобланади.

Шу боис ҳакамлик судлари фаолияти Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги қонуни билан эмас, балки алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат – “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинган.

Баёнлардан хулоса шуки, ҳакамлик судлари судьялари Судьялар олий кенгаши томонидан лавозимга тайинланмайди ва озод этилмайди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қуйидаги бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилади.


Жиноят ишлари бўйича судларда:

Андижон вилояти
ЖИБ Андижон шаҳар судининг судьяси
ЖИБ Балиқчи туман судининг судьяси
ЖИБ Пахтаобод туман судининг судьяси


Бухоро вилояти
ЖИБ Вобкент туман судининг судьяси
ЖИБ Ғиждувон туман судининг судьяси


ДАВОМИНИ ЎҚИШ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Тошкент туманлараро иқтисодий суди раиси Зокир Худойқуловга турмуш ўртоғи Роҳила Астанованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Бугун “Ҳуқуқ устуворлигини таъминлашда аёл судьяларнинг иштироки” мавзусида мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган аёл судьяларнинг форуми бўлиб ўтди.

Бундай тадбир халқаро хотин-қизлар куни арафасида ўтказилар ва бу байрам тантаналарига уланиб кетарди. Бу гал анъанадан бироз чекинилдики, аёл судьялар анчадан бери йиғилишиб-кенгашиб олмаганди, шунга имконият яратилди.

Шу маънода бугун ўтган тадбирни тобора яқинлашиб келаётган халқаро хотин-қизлар байрами дебочаси дейиш мумкин.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…
Subscribe to a channel