sudyalaroliykengashi | Unsorted

Telegram-канал sudyalaroliykengashi - Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

13913

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг расмий канали

Subscribe to a channel

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси Шарофиддин Болиевга падари бузруквори Облоқул Болиевнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Ташриф, тадбир ва таассуротлар - Туркия Республикаси Судьялар ва прокурорлар кенгаши вакилларининг Судьялар олий кенгашига ташрифига оид яна бир лавҳа.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

#Муносабат

Яна санамай саккиз дейишми?

Жамоатчилик эътиборига тушган (туғруқхонадаги жарроҳлик амалиёти жараёнида она ва боланинг ўлими билан боғлиқ) воқелик, унинг ортидан қўзғатилган жиноят иши айни кунларда жиноят ишлари бўйича Касби туман суди раиси томонидан (жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди биносида) мазмунан кўриб чиқилмоқда.

...Кейинги кунларда айрим маҳаллий блогерлар томонидан ижтимоий тармоқлар орқали мазкур жиноят иши судда қандай кўрилаётганига оид чиқишлар қилинди. Уларда раислик этувчи гўёки очиқлик ва шаффофликни таъминламаётгани, очиқ суд мажлисига блогерларни киритмай, ишни бир томонлама кўраётгани, бу эса бориб турган нохолислик эканини таъкид этиб, судья шаънига ҳақоратомуз гаплар ҳам айтилмоқда.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист, суд фахрийси Қалбай Мухановнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Бугун Туркия Республикаси Судьялар ва прокурорлар кенгаши аъзоларидан иборат делегация Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашида бўлиб, судьялар ҳамжамиятининг мазкур мустақил органи фаолияти билан яқиндан танишди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

#Мутолаа_эҳтиёжи

Сиз қидираётган барча нарсалар бу оламда мавжуд, фақат...

Хайруллохон Камолов,
жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди раиси


...Охирги пайтларда антиутопик жанрга мансуб Жорж Оруэлнинг “1984” романи, “Молхона” қиссаси, Рей Брэдберининг “Фаренгейт бўйича 451 даража” романини ўқиб чиқдим. Бу жанрдаги асарлар кўзимиз ўрганиб қолган, баъзан бефарқ қолаётган ҳодисалар, тарихий воқеаларга ўзгача назар билан боқиш ҳамда мушоҳада қилишга ўргатади. Бу асарларда кўтарилган ғоялар, муаммолар нафақат бугунги, балки келажак учун ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган. Зеро, “Фаренгейт бўйича 451 даража” асарида таъкидланганидек, “Сиз қидираётган барча нарсалар бу оламда мавжуд. Аммо оддий одам уларни юздан биринигина ўз кўзи билан илғай олиши мумкин, қолган тўқсон тўққиз фоизини эса китоблар орқали ўрганади”.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Суд, судья, касб этикаси: миллий ва халқаро тажрибалар - шу мавзуда Кенгаш ташаббуси билан яқинда ўтказилган халқаро тадбир бир нечта оммавий ахборот воситаларида ёритилди. Шундай бўлса-да, мавзуга ўзига хос ёндошган тележурналист Мўътабар Нурмуҳамедованинг ушбу лавҳасини ҳам каналда эълон қилишга эҳтиёж бор.

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

“Ўтган умрингни муаллим деб бил”

Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби тингловчиси Ансатбай Каражановнинг “Өткен өмириңди муғаллим деп бил” (“Ўтган умрингни муаллим деб бил”) номли китоби “AVANGARD BASPA” нашрётида чоп этилди.

Бугунги шиддатли замон барча тизим вакилларидан юксак профессионализмдан ташқари маънан етукликни ҳам талаб қилмоқда. Суд тизими ҳам бундан мустасно эмас. Бадиий адабиётга ошнолик – маърифатга интилишдир, шунинг учун ҳам суд ходимидаги бундай хислат эътибор сазовордир.

Китобдан муаллифнинг юртга садоқат, меҳр-оқибат, соғинч ва, албаттаки, муҳаббат мавзуларидаги машқлари ўрин олган.

Ансатбайнинг шоирликка даъвоси йўқ. Кўпдан бери кўнглида туғён урган туйғуларни қоғозга тушириб келадики, шу боис уларда сунъийлик йўқ, барчаси бирдек самимий.

Ютуқлар бардавом бўлсин.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengash

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2023/2024 ўқув йили учун ҳужжат топширган талабгорларни Психологик тестдан ўтказиш график жадвали тасдиқланди (илова қилинмоқда).

▫️График жадвалга мувофиқ Психологик тест ҳудудларда 14-19 июль кунлари ўтказилади.

▫️Психологик тестдан ўтказиш манзилига жадвалда кўрсатилган куни 09:30 да шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан етиб келиш ва рўйхатдан ўтиш лозим.

▫️Психологик тест компьютерда ўтказилади.

▫️Психологик тест Кенгашнинг “Психологик тест” ахборот тизимида ташкил этилиб, натижаси психолог мутахассис томонидан баҳоланади. Психологик тест шахссизлантирилган ҳолда текширилади. Тест натижаси 5 августга қадар эълон қилинади.

▫️Психологик ҳолати қониқарсиз деб топилган ёки психологик тестдан ўтишдан бош тортган (тестда иштирок этмаган) талабгорлар ихтисослик синовларида иштирок этмайди.

Қабул комиссияси

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengash

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

ЭЪЛОН !
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ МАКТАБИНИНГ СУДЬЯЛИК ЛАВОЗИМЛАРИГА НОМЗОДЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ КУРСИГА
КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИДА ИШТИРОК ЭТУВЧИ
ТАЛАБГОРЛАР ДИҚҚАТИГА
 
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2023 йил 11 июлдаги 1803-сонли қарори билан Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2023/2024 ўқув йили учун ҳужжат топширган талабгорларнинг 559 нафари танловда иштирок этишга муносиб деб топилди (рўйхат илова қилинади).
Кириш синовларининг биринчи босқичида талабгорлар Психологик тестдан ўтказилади.

Талабгорларга қулайлик яратиш мақсадида Психологик тест тегишли ҳудудларда ўтказилади (вақти ва жойи алоҳида эълон қилинади).
 
 Қабул комиссияси

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengash

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

БАА мутахассислари билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди

Кеча Судьялар олий кенгаши мутасаддилари ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) мутахассислари ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқотда давлатимиз раҳбарининг 2019 йилнинг март ойида ушбу юртга амалга оширган ташрифи натижасида эришилган келишувларнинг ижроси, хусусан, давлат бошқаруви, давлат фуқаролик хизмати самарадорлигини ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш йўналишларида амалга амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз борди.

ДАВОМИ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengash

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

#Муносабат

Мантиқсиз савол, ноўрин иддао...

Блогер Ф. Жўраева жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди биносининг иккинчи қаватида судьяларнинг хизмат хонаси, суд девонхонаси жойлашганини айтиб, бу томонга (яъниким, иккинчи қаватга) адвокатлар киритилмаслигини таъкидлайди ҳамда мазкур ҳолатни гўёки уларга ҳурматсизлик сифатида талқин қилади: "Адвокатларни менсимаcликдан нима наф?".

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengash

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши  Сирдарё вилоят судининг раиси Аъзамжон Худойбердиевга опаси Ирода Худойбердиеванинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Очиқ суд мажлиси – карвонсарой дегани эмас!

Бир неча кундан бери ижтимоий тармоқларда судья ва депутат ўртасидаги даҳанаки жангга ўхшаброқ кетадиган “мулоқот” акс этган лавҳа айланмоқда.

Депутатнинг гапга чечанлиги, ҳар сўзни чертиб-чертиб айтиши, бунга жавобан судьянинг бироз мувозанатдан чиқиб, боз муроса оҳангидаги сўзларига нисбатан аксарият фойдаланувчиларнинг муносабати-ку, кўриниб турибди: депутат олқишланиб, судья “вертуал сазойи” қилинмоқда, гўё..

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengash

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Одил судловни амалга оширишда аёл судьялар нега муҳим ўрин тутади? - Жиддий саволга оддий жавоблар

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengash

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Д И Қ Қ А Т , Т А Н Л О В !

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қуйидаги бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилади.


Жиноят ишлари бўйича судларда:

ЖИБ Кўкдала туман судининг судьяси
ЖИБ Уйчи туман судининг судьяси
ЖИБ Чортоқ туман судининг судьяси
ЖИБ Янгиқўрғон туман судининг судьяси
ЖИБ Бағдод туман судининг судьяси
ЖИБ Ўзбекистон туман судининг судьяси
ЖИБ Учкўприк туман судининг судьяси
ЖИБ Оҳангарон туман судининг судьяси


ДАВОМИ👈👈

Каналга уланиш:

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

#Маърифат_лаҳзаси

Мардлик кучда ва шамшир ўйнатиш санъатида эмас, мардлик ўзини тута билиш ва адолатли бўлишдадир. (Абдуллоҳ Муқниъ)

Найза билан ҳаммма нарса қилиш мумкин, лекин унинг устида ўтириб бўлмайди. (Отойи Мирзо Маҳмуд)

Донишмандлиги бўлмаган тақдирда ҳам адолат одамга кўп нарса беради, лекин адолатсиз донишманд ҳеч нарса бермайди. (Цицерон)

Одил маҳкаманинг энг хатарли душмани - олдиндан уйлаб қўйилган нотўғри мулоҳазадир. (Ж. Руссо)

Ўрни келганда ҳақиқатни айтмаслик яхши эмас: бу ўзингни ҳам, ўзгаларни ҳам таҳқирлашдир. (Ф. Гегел)

Адолатсизликдан қочиш яхшиларга хосдир, ёмонлар эса ундан қочмайди. (Клеовул)

Адолатсизлик қилмайдиган одам адолатпарвар эмас, балки адолатсизлик қилиши мумкин бўлатуриб, ундан ўзини тийилган кишигина адолатпарвардир.
(Менандр)

Адолатли фикр юритиш – ҳали амалда адолатли иш қилдинг, дегани эмас. (К. Ушинский)

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В!
 
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби Ахборот-техникавий таъминот ва масофавий ўқитиш бўлими бош мутахассиси лавозимига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.
 
Номзодлар танлов асосида ишга қабул қилинади.
 
Танловда IT соҳасига ихтисослашган олий таълим муассасаларини тамомлаган олий маълумотли, серверлар ва иш станцияларида ишлаш учун зарур бўлган операцион тизимлар ва дастурларни ўрнатишни билиш, серверларда дастурий таъминотни сақлаш, дастурлар билан ишлаш малакасига эга бўлган, шу сохада камида 5 йил ишлаган малакали мутахассислар иштирок этиши мумкин.
 
Танлов бўйича номзодни ишга қабул қилиш тегишли комиссия суҳбати натижасига кўра амалга оширилади.
 
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар Судьялар олий мактабининг sudyalaroliymaktabi@umail.uz электрон почтасига ёҳуд Судьялар олий мактабига (100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:
 
ариза (яшаш манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда);
 
маълумотнома (объективка).
 
Аризалар 2023 йил 19 ноябрь соат 17.00 га қадар қабул қилинади.
 
Мурожаат учун тел.: 55-501-01-67

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Ўзбекистон -Туркия: судьялар корпусини шакллантириш, бу борада ўзаро тажриба алмашиш ҳамда яқин ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Сурхондарё вилоят маъмурий суди раиси Раҳматулла Ғуломовга падари бузруквори Парманқул ота Ғуломовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Ҳ А М Д А Р Д Л И К
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши жамоаси Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ходими Гулмира Кошаковага волдаи муҳтарамаси Набира Бобожонованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Р А С М И Й М У Н О С А Б А Т

Пахтаободлик (Андижон вилояти) Д. Эргашеванинг фарзандига нисбатан ножўя хатти-ҳаракатлар содир этган шахсларга оид жиноят иши бўйича қабул қилинган суд ҳукми юқори суд инстанциясида бекор қилингани ортидан судьяларнинг хатти-ҳаракатлари ўрганилган. Ўрганиш жараёнида суд қарорлари қабул қилишда судьялар томонидан атайлаб қонун бузилишига ёки жиддий оқибатларга олиб келган виждонсизликка йўл қўйилгани аниқланмаган.

“Судлар тўғрисида”ги қонунга (74-модда) кўра, суд қарорининг бекор қилиниши ёки ўзгартирилишининг ўзи (агар судья айтайлаб қонунбузилишига ёки жиддий оқибатларга олиб келган виждонсизликка йўл қўймаган бўлса) жавобгар бўлишига сабаб бўлмайди.

Шу ўринда қайд этиш керак, айни пайтда жиноят иши суд томонидан кўриб чиқилишига тўсқинлик қиладиган ҳолатларни бартараф этиш учун прокуратура органига юборилган бўлиб, унинг натижасидан келиб чиққан ҳолда масалага қайтиш мумкинлиги истисно этилмайди.

Д. Эргашеванинг Судьялар олий кенгаши раиси сайёр қабулидаги мурожаатидан сўнг унинг фарзандига оид бошқа суд иши бўйича хизмат текшируви ўтказилиб, хатоликка йўл қўйган икки нафар судья ўз вақтида тегишли интизомий жазога тортилган.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга
уланиш: @sudyalaroliykengashi

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Психологик тест ўтказиладиган ҳудудлар (вақти, санаси) график-жадвали.

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengash

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгайтирилди

"Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун (ЎРҚ–853-сон, 07.07.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонун билан давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгайтирилди, жумладан:

байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойларида, биноларда, яшаш ёки иш жойларида, транспорт салонида;

байроқдан спорт мусобақалари, оммавий, тантанали ва маданий тадбирларда, оилавий байрамларда, хотира саналарни нишонлашда, жамият ва давлат арбоблари, ҳарбий хизматчилар дафн маросимларида;

халқаро спорт мусобақалари ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари учун спорт кийимларини тайёрлаш учун байроқнинг тасвири туширилган белгилардан фойдаланиш мумкин.

Шунингдек, Қонун билан байроққа нисбатан ҳурматсизлик қилиш ҳолатлари аниқ белгиланди, хусусан:

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengash

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Д И Қ Қ А Т, Э Ъ Л О Н !

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қуйидаги бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилади.

Жиноят ишлари бўйича судларда:

ЖИБ Қўнғирот туман судининг судьяси
ЖИБ Арнасой туман судининг раиси
ЖИБ Наманган туман судининг судьяси
Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси

ДАВОМИ👈👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengash

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

#Маърифат_лаҳзаси

Илм олишда қийналдим, бироз хорландим, тилагим ҳосил бўлгач, азизу мукаррам бўлдим. (Абдуллоҳ ибн Аббос)

Одамлар сўрайдиган ҳар қандай масалага фатво (жавоб) берадиган киши мажнундир. (Абдуллоҳ ибн Маъсуд)

Ўзини гуноҳ ва бадхулқликдан сақлай олмаган кишига илм фойда бермайди. (Имом Шофеъий)

Кимнингки тасаввури бор-у билими бўлмаса, у қанотли, аммо оёқсиздир. (Ж. Жубер)

Тушунмоқ учун кузатмоқ, ҳаракат қилмоқ учун тушунишга интилмоқ лозим. (Р. Роллан)

Инсон ўз табиатидаги номукаммалликни фақат илм ва унга амал қилиш ёрдамида тузатиши мумкин. (И. Мечник)

Мушоҳада юритмасдан мутолаа қилмоқ овқат ҳазм қилмаслик билан баробар. (Э. Борк)

Нимани ўқишингни айт, мен сенинг кимлигингни айтиб бераман. Одамнинг ақли ва хулқ-атворини у ўқийдиган китобларга қараб ҳам тўғри топса бўлади. (Л. Блан)

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengash

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

2023-yil 9-iyul – O‘zbekiston Respublikasi prezidenti saylovi kuni!

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengash

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Кенгаш аъзоси - ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи судья Алишер Хамраевга волидаи муҳтарамаси Саодат ая Раҳимова-нинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Читать полностью…

Судьялар олий кенгаши | Расмий канал

Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Жиззат вилояти жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди раиси Ғиёсиддин Ялгашевга падари бузруквори Тўлқин Ялгашевнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Читать полностью…
Subscribe to a channel