#Ат_тиб
Зайтун мойи фойдалари
🏷 Оддий кавракни зайтун мойи билан қўшиб ишлатилса, танани терлатади. Бундан ташқари, назла ўтини зайтун мойига қўшиб суркаса бу ҳам терлатиб, одамга ором беради.
🏷 Мойини қуйқасимон узум ғўраси суви билан қуйилгунича қайнатиб, емирилиб кетаётган тишларга суртилса, уларни қўпориб туширади. Зайтунни чўл қовоғи, яъни тиканли оқ гулларидан гул узуми билан сариқ беда қўшиб баданга суркалса, баданни тозалайди, силлиқ қилади, сепкил ва яралардан қолган қора доғларни кетказади. Бу малҳам кўз тагидаги қонталашни ҳам кетказади.
🏷 Турп уруғини ёки баҳорги баргларини зайтун билан истеъмол қилинса, озиқ бўлади. Бўймадаронни зайтун мойи билан қўшиб қайнатиб ишлатилса, меъдани қиздиради, совуқлигини кетказади. Зайтун ёғи, кунжут ёғи ва бўймадаронни олиб аралаштириб “тулки касали”га ишлатилса, фойдаси каттадир.
🏷 Гиёҳлардан ҳосил бўлган кулга зайтун мойи аралаштириб баданга суртилса, баданни терлатади, асаб оғриғига ва фалаж касаллигига фойда қилади. Гулхайри баргига зайтун мойини аралаштириб куйган танага қўйилса, фойдаси тез билинади. Агарда уй сиркасини жун матога сепиб, унга зайтун мойи қўшиб бошга қўйилса, иссиқдан бўлган бош оғриғига фойда қилади, тишларга қўйилса, мустаҳкамлайди.
🏷 Эрмоннинг зайтун мойи билан аралашганини баданга суркалса, пашша ва чивиндан сақлайди. Денгиз пиёзини санавбар елими билан аралаштириб, зайтун мойи билан суртилса, сўгалларни қўпоради, “тулки касаллиги”га қарши суртилса ёки ишқаланса, сочни ўстиради. Тўпалоқ ўт ва зайтун мойи аралаштирилиб суртилса, жониворлар баданидаги зараркунандаларни ўлдиради.
🏷 Зайтун мойи ёрдамида ўт-тош касалликларини 8-10 кунда, болалар ва ўсмирлардаги меъда касалликларини 4-6 кунда даволаш мумкин.
🏷 Агар 65 грамм зайтун мойини 300 грамм иссиқ сув ёки арпа суви билан истеъмол қилинса, ични шиддат билан келтиради, бод (ревматизм) хасталигига шифо бўлади.
🏷 Агар уни сув билан ичилса, йўғон ичак дарди ва шиши бўлмиш қуланжни даф этади ва ичаклар дардига шифо бағишлаб, меъда қуртларига қирон келтиради.
🏷 Буйрак ва қовуқ тошларини майдалаб, тўкиб юборади. Кўп терлатиб, пешобни юргизади. Агар зайтун мойини ичиб қайт қилинса, бадандаги заҳарларни чиқариб юборади. Илиқ зайтун мойи билан ҳуқна қилинса, тиқилмалар, бел оғриғи, бўғимлар дарди ва бод хасталикларига шифо бўлади. Зайтун ёғидан бир кунда истеъмол қилиш миқдори 30-40 граммдан ошмаслиги керак.
🏷 Етти йилдан ортиқ сақланган мойнинг шифобахшлик қуввати ҳам юқори бўлади. Бу мой қанча эскирса, шунчалик кучли бўлади. Яман халқ табобати маълумотларига кўра, зайтун мойи 400 йилгача ўз кучини йўқотмас экан.
🏷 75 граммдан зайтун мойи ва асал ҳамда 25 граммдан мустаққо елими ва седана мойини бирга аралаштириб истеъмол қилинса ва уч кун давомида совуқ сув ичилмаса, барча совуқ мизож иллатлардан, шоллик, юзнинг бир томонга қийшайиб қолиши ва шу каби хасталиклардан халос қилади.
🏷 Қон босими юқори бўлиб, ҳа деганда тушавермаса, дарров бир қошиқ зайтун мойи ичиб бироз ётиб дам олинса, қон босими меъёрига тушади.
🏷 Зайтун ёғига узум сиркаси аралаштирилса, қуёш таъсиридан, сафро хилти ошиб кетишидан ҳосил бўлган бош оғриғига шифо бўлади. Бунда аралашмага латтани ҳўллаб, бошга боғлаш ёки суртиш керак. Зайтун ёғини уч маҳалдан ўн беш кун мобайнида томизилса, тиқилмалардан пайдо бўлган кўз касаллиги – катарактага даво бўлиши кузатилган.
🏷 Бўғим бод касаллигини даволаш учун зайтун ёғидан 200 грамм, тоза керосиндан 200 мл ва 20 дона аччиқ қизил қалампир олинади. Қалампир майдаланади ва зайтун ёғи керосинга қўшилади, сўнгра илиқ жойда икки ҳафта сақланади. Сўнг оғриётган жойга суритилади ва жун мато билан ўралади.
🏷 Зайтун ёғига қичитқи – газанда ўти қўшиб қайнатилади. Тайёр бўлган қайнатмадан истеъмол қилинса, ичаклар бураб оғришини қолдиради, гижжаларни туширишда фойда беради.
@Sunnah_products
#Ат_тиб
Зайтун ёғидаги линол кислотаси кўз равшанлигига ёрдам беради.
✅ кўриш ва кўриш функциялари органининг ривожланишини рағбатлантиради.
✅ тез ва аниқ нигоҳларни фиксация қилади.
✅ кўриш органи ва оптик асабни қон билан таъминлайди
✅ кўриш кескинлигининг пасайишини олдини олади.
✅ яллиғланиш ва бошқа кўз касалликлари хавфини камайтиради.
@Sunnah_products
#Оятдаги_ҳикмат
Азизлар, ушбу оятни чуқурроқ тафаккур қилсангиз, унинг мазмунини тўлиқ англайсиз. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига эргашиш билан сиз, Аллоҳнинг ўзи ваъда қилганидек, Унинг муҳаббати билан бирга, мағфиратига ҳам эришасиз.
Пайғамбарга эргашмоқ Аллоҳнинг Пайғамбарга ўргатган, у эса инсониятга намуна қилиб кўрсатган илоҳий хулқ асосларига риоя қилмоқ демакдир. Мўминларнинг Аллоҳни севиши Унинг амрига итоат этишлари ва фақатгина Унинг ризосини уйлаб иш кўришлари демакдир. Аллоҳнинг мўминларни севиши эса, уларни афв этиши, мукофотлаши раҳмати ва тавфиқи билан уларга икром кўрсатиши демакдир. Ким тўрт нарсани даъво қилса-ю, тўрт нарсага амал қилмаса: жаннатни севаман деса-ю, Аллоҳга итоат этмаса, Пайғамбарни яхши кўраман деса-ю, унинг гўзал ахлоқига эргашмаса, камбағал ва фақиру бенаволарни ёқтирмаса, жаҳаннамдан қўрқаман деса-ю, гуноҳ қилишдан чекинмаса, Аллоҳни севаман деса-ю, мусибатларга дучор бўлганда, инграб зорланишдан тийилмаса, у елғончидир.
@Sunnah_products
#Ат_тиб
❓ Сув озишга ёрдам берадими?
💧 Сув калория сарфини оширади. 500 мл (тахминан икки стакан) сув ичиш кифоя - ва 10 дақиқадан сўнг метаболизм даражаси 30 фоизга ошади ва таъсир камида бир соат давом этади. Агар кунига 2 литр ичсангиз, 100 ккал йўқотилади. Бу 40 дақиқа пиёда юрган билан тенг.
💧 Сув калория истеъмолини камайтиради. Сув ичгандан сўнг кўп овқатланишга эҳтиёжни бироз бўлса-да камайтиради.
💧 Сув иштаҳани ва танадаги ёғ миқдорини камайтиради. Буни исботлаш учун олимлар ортиқча вазнли 50 аёлни танлаб олиб, кунига уч марта: нонушта, тушлик ва кечки овқатдан ярим соат олдин 500 мл (2 стакан) сув ичишни маслаҳат беришди.
🙎♀️ Саккиз ҳафта ўтгач, аёллар иштаҳаси пасайди. Яъни, улар камроқ калория истеъмол қилдилар. Натижада, 8 ҳафта давомида ўртача вазн йўқотиш тахминан 1,5 килограммни ташкил этди.
@Sunnah_products
#Ат_тиб
❓ Томир тортишининг асосий сабаблари нима?
🔸Ушбу тасодифий оғриқлар мушаклар зўриқиши билан боғлиқ бўлиб, организмда минералларнинг, биринчи навбатда, калий, кальций, магний ҳамда бир қатор витаминлар етишмаслигидан бўлиши мумкин.
🔸Мутахассислар томир тортишишини асаб зўриқиши, камҳаракатлилик, мунтазам ўтириб ишлаш, узоқ муддат тик оёқда туриш ёки сувда сузиш, организмнинг сувсизланиши ва турли хил касалликлар билан ҳам боғлашади.
@Sunnah_products
#акция
🎁 "SHAMS" китоблар дўкони ўз мижозларига Жума туҳфаларини тақдим этади!
🙋🏻♂️ Дўконимизга ташриф буюриб 300.000 сўмлик харидни амалга оширинг ва сизга "Sunnah Products"дан араб ҳурмоси сиропини ҳадя сифатида тақдим этамиз!
Бу ҳали ҳаммаси эмас!
500.000 сўмлик харид қилган мижозларимиз учун тажвидли Қуръони Карим ҳадя қилинади.
☝️Онлайн буюртма берадиган харидорларимиз учун ҳам ушбу ҳадялар тақдим этилади.
Буюртма учун: (33) 606-35-40 / (94) 606-35-40
Телегам бот орқали: @shamskitoblar_bot
Ⓜ️анзил: Тошкент, Олмазор тумани, Фаробий кўчаси. Мўлжал: "Тўхтабой ота" масжиди.
Ⓜ️анзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси. Мўлжал: «Новза» масжиди ёнида.
👉 @shams_kitoblar — #жума_муборак
#савол_жавоб
Ҳижомани қайси кунларда қилдирган афзал?
Муҳаммад Айюб домла
@Sunnah_products
#Ат_тиб
КАСАЛЛИК ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛАДИ?
Аниқланишича, ҳаёт қувончларидан бебаҳра бўлиб, доим кимлардандир норози ҳолда юрадиганлар қонида турли иллатлар юзага келади.
🔸 Одам бирон нарсани кўришни истамаса, кўз нури заифлашади.
🔸 Шамоллаб қолганингизда, кимга қанақа сўзларни айтолмаган бўлсангиз, қалбингиз тўрида қандай эътироз ёки талаблар қолган бўлса, ҳаммасини тўкиб солиш учун бирор усулни ўйлаб топинг. Шунда дилингиздаги қўрқув, норозиликлар чиқиб кетади.
🔸 Ўзингизга ёқмайдиган ҳолатларга узоқ вақт бардош бериш одатингизни ҳам ташланг. Ана шунда кўнглингиз таскин топади.
🔸 Аёллар жинсий аъзолари касалликлари кўпинча уларнинг руҳий сиқилишлари, ўз оталари, эрлари, умуман эркак зотидан хафаликлари, ўзларининг аёллик табиатлари, ўзига раво кўрилган қисматдан норозилиги сабаб келиб чиқади.
🔸 Зўравонлик билан мол-дунё орттиришга уринган ёки ўз-ўзини ҳимоя қилолмайдиган, фақат ўз қобиғига ўралиб қолган одамлар бахтсиз ҳодисаларга кўпроқ учраши кузатилади.
🔸 Қаҳр-ғазаб, нафрат, жаҳолат вужудни ич-ичидан емиради. У, ғазабингизни бировга сочиб, кўнглингизни бўшатиб олганингизда ҳам, ақлдан озишга, эт (пай) чўзилишига, узилишига, буйракларда тош йиғилишига, ниқрисга (подагра), жигар касалликларига мубтало қилади.
🔸 Ранж-алам (дилсиёҳлик) танани кемиради, ўзининг турмуш ўртоғидан норози бўлишга, зарарли шиш ўсишига олиб келади.
🔸 Ўзини айбдор ҳис қилиш ҳар қандай оғриқларни, алкоголизмни, аллергияларни қўзғатади.
🔸 Инжиқлик, тирноқ остидан кир қидириш, заҳархандалик, киноя, ҳамма нарсага шубҳа билан қараш бод хасталикларини пайдо қилади.
🔸 Ҳаётдаги воқеа-ҳодисалар олдида қўрқувга тушиш мушаклар тиришиши билан боғлиқ оғриқлар, яралар, диққинафаслик, камқонлик, ҳафсаласизлик, шоллик, кўричак, фригидликни келтириб чиқаради.
🔸 Ҳамма муаммоларимиз боши бизнинг дунёқарашимизда, ўз-ўзимизга нисбатан нотўғри муносабатимизда. Ҳолбуки, шифобахш малҳам ўзимизда бор. Бу муаммоларни ақл-тафаккуримиз билан ҳал этиб, ҳаётга нотўғри қарашларимизни ўзгартириш орқали саломатликка эришсак бўлади.
📚"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.
@Sunnah_products
#Оятдаги_ҳикмат
ИЛМ АМАЛ БИЛАН ГЎЗАЛ
😭 Эй Одам фарзанди!
🔸Амалсиз илмнинг мисоли худди ёмғирсиз чақмоқ ва момақалдироққа ўхшайди.
🔸Амалсиз олим худди ипсиз камонга ўхшайди.
🔸Закотсиз мол худди қояга туз эккан кишига ўхшайди.
🔸Аҳмоқ ҳузурида қилинган мавъиза худди ҳайвон ёнидаги дуру гавҳарга ўхшайди.
🔸Илми бўлатуриб, қалби қаттиқ бўлган киши худди тошлоқ ерга ўхшайди.
🔸Рағбат қилмайдиган кишига қилинган насиҳат қабрлар олдида най чалишга ўхшайди.
🔸Ҳаромдан қилинган садақа худди кийимидаги ифлосликларни сийдиги билан ювган кишига ўхшайди.
🔸Покланмасдан ўқилган намоз худди жонсиз танага ўхшайди.
🔸Тавбасиз олим худди пойдеворсиз бинога ўхшайди.
Улар Аллоҳнинг азобидан омон қоламиз, дея хотиржам бўлишяптими? Бас, Аллоҳнинг азобидан фақат зиён кўргувчи қавмгина хотиржам бўлади».
@Sunnah_products
#Ат_тиб
Сувнинг саломатликдаги ўрни.
Динимиздан сўнг энг муҳим ва энг қимматли ҳамда қийматли нарса бу тана аъзоларининг соғлиғидир.
Юрак табибларидан бири (кардиолог) шундай деди:
Бу маълумот кимга етиб келса иложи борича бошқаларга ҳам тарқатсин. Эҳтимол, инсон ҳаётини сақлаб қолишида сабабчи бўлиб қолар.
Илиқ сувнинг жуда ҳам кўп ва оғир касалларга давоси борлигига ишонмайсиз а?
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога беҳисоб шукрлар бўлсин, У Зот оғир касалларга шифо берувчи Ягона ва Қодир Зотдир.
Япония давлати табиблари, сув билан даволаш тажрибалари туфайли 100% яхши натижаларга эришиб, қуйидагиларни элга нашр қилдилар.
Сув билан даволанадиган қуйидаги касалликлар:
-Бош оғриғи;
- Қон босим;
- Кам қонлик (анимия);
- Ревматизм;
- Фалаж;
- Юрак тез уруши;
- Эпилепсия (тутқаноқ касаллиги);
- Семизлик;
- Йўтал;
- Тамоқ оғриғи;
- Астма;
- Теберкулёз (сил касаллиги);
- Менингит (бош мия (қобиқ) шамоллаши);
- Сийдик йўлига боғлиқ бўлган бошқа касалликлар;
- Кислоталиликнинг ошиқчаси;
- Ошқозон шамоллаши;
- Ич кетиш;
- Қулоқ, тамоқ, бурунга боғлиқ бўлган ҳар қандай касалликлар.
Сув билан даволаниш усули:
Ҳар куни эрта тонгда уйғониш билан 4 ст (800 мл) илиқдан сал иссиқроқ сувни оч қоринга ичилади.
Сув ичилгандан сўнг то 45 дақиқа ўтмагунча ҳеч қандай суюқлик ичилмасин ва ҳеч қандай таом истеъмол этилмасин.
Нонуштадан кейинги ҳар бир истеъмол қилинадиган таомлардан 2 соат аввал ҳудди шундай 4 ст илиқ сув ичилсин.
Сув ичгач 2 соат кутишга қийналган оғир беморлар бошланишига то тана аъзоларини мослаштириб олгунлари қадар вақтни бироз камайтириб (масалан 1 соатдан сўнг) танаввул этишлари мумкин.
Қуйида номлари келтирилган беморларга сув билан даволаниш муҳлати натижалари исботланди:
-Қанд касаллиги давоси 30 кун;
- Қон босими кўтарилган беморлар учун 30 кун;
- Ошқозон касалликлари 10 кун;
- Турли саратон касаллиги давоси 9 ой;
- Теберкулёз, менингит 6 ой;
- Ич қотиш, қорин оғриш касаллиги 10 кун;
- Сийдик йўлига боғлиқ бўлган бошқа турли касалликлар, буйрак 10 кун;
- Қулоқ, тамоқ, бурун касалликлари 20 кун;
- Турли хил юрак касаллиги 30 кун;
- Бош оғриғи 3 кун;
- Анимия 30 кун;
- Семизлик 4 ой;
- Фалаж, эпилепсия 9 ой;
- Астма 4 ой;
"Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради"
(Шуаро сураси, 80-оят).
@Sunnah_products
#Оятдаги_ҳикмат
Барча дўстларинг сенга қарши чиқсаю, улардан фақат биттаси сенга мувофиқ бўлса, ўша битта дўстинг наздингда қадрли бўлмайдими?! Албатта қадрли бўлади.
Демак, ўйлаб кўргин, аксар тунларда Аллоҳ таолога гуноҳ қилиб, сўнгра кечалардан бирида Аллоҳ томон қайтсанг, ўша кунда Унинг ҳузурида имтиёзли кишилардан бирига айланишинг мумкинку?!
@Sunnah_products
#Ат_тиб
КАМҚОНЛИККА ДАВО.
♦️ Камқонлик кўп аёлларда учрайдиган касаллик. Агар аёл қондаги гемоглобин даражасини тикламаса, ҳар ой ҳайз орқали кўп қон йўқотади ва бу соғлиғига катта зарба бўлади. Камқонлик натижасида беморни ҳолсизлик, тери рангининг оқариши ва тез чарчаш кабилар сиқувга олади.
Муаммони бартараф этиш учун қон қувватини тиклаш муҳим. Бунда Сизга оддий овқатланиш қоидалари ёрдам беради.
💧 Сув ичишни унутманг
☝️ Фақат суюқлик оддий қайнатилган сув бўлиши шарт. Чунки чой ва қаҳва кабилар пешоб ҳайдаш хусусиятига эга бўлиб, организмдан сувни ҳайдаб чиқаради. Натижада қон учун муҳим бўлган суюқлик миқдори камаяди.
🧁 Ширинликлар...
👉 Шакар қоннинг қуюқлашишига сабаб бўлади. Қуюқ қон эса организм бўйлаб қийин ҳаракатланади. Шу сабабли қонни қуюқлаштирадиган ширинликларни кўп еманг. Бироқ ширинлик ўрнига асал ейишингиз мумкин. У ҳам мазали ва шифобахшдир.
🍜 Хамирли таомлар ва сут маҳсулотларига нима деймиз?
☝️ Сут маҳсулотлари моддалар алмашинувини ва қон айланишини секинлаштиради, десам ҳайрон бўлсангиз керак. Лекин бу ҳақиқат. Хамирдан тайёрланган егуликлар ҳам шундай муаммони келтириб чиқаради. Шу сабабли ширин булочкалар ва сут маҳсулотларини чеклашга тўғри келади. Бироқ улардан мутлақо воз кечиш ҳам нотўғри. Фақат уларни истеъмол қилишда меъёрга эътибор қаратсангиз бўлгани.
🥱 Уйқу ҳам муҳим!
👉 Уй юмушлари, фарзанд тарбияси кабилар билан бўлиб, кўпинча аёллар уйқуга тўймайди ва бунга ўрганиб ҳам қолган. Аммо камқонликда уйқу жуда муҳим.
@Sunnah_products
#Ат_тиб
ГЕМОГЛОБИН ПАСТЛИГИНИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАШ МУМКИН?
Агар гемоглобин кам бўлса, тана кислородга тўйинмайди. Юрак, мия, бошқа органлар гипоксиядан азият чекишни бошлайди. Бу уларнинг ишлаши ва умумий ҳис қилиш ҳолатига салбий таъсир кўрсатади. Ва қуйидаги анемияга (гемоглабин етишмовчилиги) хос аломатлар пайдо бўла бошлайди:
🔹 Холсизлик
🔸 Умумий заифлик
🔹 Бош айланиши
🔸 Фикрлашда оқсаш. Тез-тез ёмон хаёллар қуршовида бўлиш
🔹 Жисмоний кучсизланиш яъни чарчоқнинг тез бошланаши
🔸 Совуқ қўл ва оёқлар
🔹 Жуда рангпар бўлиб қолганингизни айтишади (ёки ўзингиз сезасиз)
🔸 Милклардаги ранги ўчганлик алоҳида акс этади — уларда оч пушти, оққа мойил ранг пайдо бўлади
🔹 Нафас қисиши осон ва тез-тез содир бўлади
🔸 Юрак уришингиз тезлашади. Ёки баъзида юрак зарбалар қабул қилаётгандай туйилади.
@Sunnah_products
🌙 Alloh taolo yaratgan kunlarning eng afzali juma kunidir.
💡 Muborak juma kunlari Qamar tabobat va shifo do‘konimizga tashrif buyuring va sedana yog‘ini xarid qilib, "Sunnah products" dan arab xurmosi siropini hadya sifatida qo‘lga kiriting.
📍 Doʻkon manzili: 41.322528,69.238931,16z/data=!4m5!3m4!1s0x0:0x0!8m2!3d41.322528!4d69.238931">Toshkent shahar, Navoiy koʻchasi, 42-uy. Moʻljal: Toshkent savdo markazi qarshisida.
#Ат_тиб
Сўнгги вақтларда шотут сиркасининг шифобахш хусусиятлари, ундан инфаркт, инсульт ва ҳатто коронавирусга чалинган беморлар шифо топаётгани ҳақида кўплаб маълумотлар пайдо бўлмоқда. Шунингдек, жуда кўп одамлар шотут сиркасини сотиб олиб истеъмол қилишаётгани ҳақида ҳам эшитмоқдамиз.
Шотут сиркасини қандай истеъмол қилиш ва тўғри танлаш керак?
👆беморлар тезроқ тузалиш иштиёқида шошма-шошарлик қилишлари салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Масалан, шотут сиркасини оч қоринга ичиб овқатланмасдан юриш мумкин эмас. Шунингдек, ошқозони хаста кишиларнинг ичиши ёки илиқ ҳолда, қайнатиб ичиш мумкин эмас.
👆 Ичиш тартибига риоя қилмасдан шотут сиркасини истеъмол қилган беморнинг қони ҳаддан ташқари суюлиб кетиши, бирон жароҳат олганда қонни тўхтата олмай қийналиб қолиши мумкин.
👆Бундан ташқари 1 ош қошиқдан кўп ичиш ошқозон ширасининг кўпайиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.
🚧 Пластик идишдаги шотут сиркаси ҳалокатли таъсир кўрсатади. У уни тезда эритишга қодир. Ушбу жараён давомида пластмассадан зарарли моддалар суюқликка киради. Сиз бундай маҳсулотни истеъмол қилмаслигингиз керак. Шунинг учун сиз уни узоқ вақт давомида пластик идишда қолдиролмайсиз ва сотиб олгандан кейин уни бошқа мос шишага қуйганингиз маъқул.
👆 Шиша идишдаги шотут сиркаси фойдаланиш учун мақбулдир. Шиша маҳсулотнинг барча таъмини ва озуқавий қийматини сақлайди.
👆 Кўриниши: Сирка тагида бироз қўйқа бўлиши мумкин, ранги эса жуда тўқ ҳам, жуда оч ҳам бўлмаслиги лозим.
@Sunnah_products
#Ат_тиб
САРАТОН РИВОЖЛАНМАСИН ДЕБ...
Буюк Британияда жойлашган Оксфорд университетининг малакали шифокорлар томонидан ўтказилган тадқиқот натижасида зайтун мойи ичак саратонига қарши ҳимоявий таъсирга эга эканлиги аниқланди.
Шифокорлар зайтун мойи ичак саратони бошланишининг олдини олиш учун ошқозон кислотаси билан реакцияга киришиш кучига эга эканлигини маълум қилдилар.
Оксфорд университети тадқиқотчилари яна шу нарсани аниқлашдики, зайтун мойи сафро миқдорини камайтирар экан. Бу эса организмда меъёрий бўлмаган ҳужайраларнинг ўсишига ҳамда саратоннинг ривожланишига тўсқинлик қилади.
@Sunnah_products
#Ат_тиб
Қандай зайтун мойини ичиш керак?
Сиз шунчаки шиша ёрлиғига қарашингиз ва соф ёғни англатувчи Эхтра Виргин ёзувини кўришингиз керак. Бу эрда барча фойдали витаминлар ва минераллар мавжуд ва у овқат тайёрлаш учун жуда яхши ва сиз соғлиғингизни яхшилаш учун тунда бундай зайтун мойини ичишингиз мумкин.
Бунга қўшимча равишда, ишлаб чиқарилган санага қараш керак - маҳсулот қанчалик янги бўлса, у барча керакли витаминларни яхшироқ сақлайди.
Шунингдек, тўғри идишни танлашга арзийди" - бу маҳсулотни зарарли ёруғлик ва ҳаво таъсиридан ҳимоя қиладиган шиша бутилка бўлиши яхшироқдир.
Шишани очгандан кейин бир мунча вақт ўтгач, зайтун мойини ичиш мумкинми, деб ўйлашади, у фойдали хусусиятларини йўқотдими? Албатта, маҳсулотни қисқа вақт ичида истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир - масалан, бир ой ичида, аммо жуда кўп бўлса, унинг янгилигини узайтириш учун уни тавсия этилган шароитларда сақлаш керак. Бунинг учун сизга маҳсулот жойлашадиган илиқ ва қоронғи жой керак.
@Sunnah_products
#Ат_тиб
🍯 Совуқ сув билан аралаштирилган асалнинг фойдали хусусиятлари
🔸 асал суви овқат ҳазм қилишини нормаллаштиради;
🔸 иммунитетни оширади. Сурункали тумов, бронхитни даволайди, суюқ ва шилимшиқ балғамни ўпкадан ҳайдайди;
🔸 паразитлардан ҳимоялайди;
🔸 антибактериал, вирусга қарши таъсирини кучайтиради;
🔸 йўғон ичак ишини нормаллаштиради;
✅ Тиббий ва профилактик мақсадда асал сувини эрталаб оч қоринга ичиш керак. Бир ютишда бир стакан асал сувини ичинг. Бу жуда муҳим. Ошқозон сфинктери дарҳол очилади ва суюқлик ичакка киради, шундан кейин у қонга сингиб кетади.
@Sunnah_products
#Ат_тиб
❓ Совуқ кунларда томир тортишса нима қилиш керак?
🔸Салқин ҳавода оёқ томирлари тортишса, қалинроқ пайпоқ кийинг ёки оёқ учун иссиқ ванна қабул қилинг. Агар одам ўтирганда, юрганда томири тортишиб қолса, бир қўл билан оёқ панжасини ёзиб, болдир мушакларини аста-секин пастга томон силаш тавсия этилади.
🔸Агар оёқ оғриб, увишиб томир тортишиши доим такрорланаверса, қон томирлар ва асаб касалликлари шифокорларига мурожаат қилиш лозим.
🔸Куннинг иссиқ пайтларида оёқ болдирига ва панжага вақти-вақти билан парафин, озокерит, балчиқ қўйиш фойда беради. Тунда оёқ ва товон мушаклари тортишмаслиги учун бир ҳафта давомида овқатланишдан олдин кунига 3 маҳал икки чой қошиқдан асал истеъмол қилинг.
@Sunnah_products
#Ат_тиб
Энергетик ичимликларнинг организм учун 4 мухим зиёни
Энергетик ичимликлар хавфи:
1. Кофеиннинг кўп миқдори юрак ва қон томирларида жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Бундай муаммоларга қуйидагилар киради: аритмия, юрак уриш тезлигининг ошиши ва бошқалар.
2. Кофеиндан фойдаланиш хавотир, уйқу муаммолари, ошқозон бузилиши ва сувсизланишга олиб келиши мумкин.
3. Энергия ичимлигининг бир қутиси таркибида 54 дан 62 гр гача шакар тутади. Бу диабет ва рак каби кўплаб жиддий касалликларга олиб келиши мумкин.
4. Бундан ташқари, энергетик ичимликларни кунлик истеъмол қилиш организм учун заруриятга айланиши ва кейинчалик инсон танаси энергетикларсиз нормал ишлай олмаслигига олиб келади.
Энергия ишлатилгандан кейин танада қандай ўзгариш бўлади?
Барча ичимликларнинг таъсири ўхшаш: асаб, юрак-қон томир, эндокрин, овқат ҳазм қилиш тизими ва ҳатто буйраклар фаолиятини рағбатлантириш ва кучайтириш!
Натижада:
• хотира ва ишчанлик кучаяди;
• қўл - оёқларда титроқ пайдо бўлади;
• юрак уриши тезлашади;
• қон босими кўтарилади;
• қонда глюкоза миқдори кўтарилади (таркибидаги шакарларни эсланг?)
@Sunnah_products
🌙 Alloh taolo yaratgan kunlarning eng afzali juma kunidir.
💡 Muborak juma kunlari Qamar tabobat va shifo do‘konimizga tashrif buyuring va sedana yog‘ini xarid qilib, "Sunnah products" dan arab xurmosi siropini hadya sifatida qo‘lga kiriting.
📍 Doʻkon manzili: 41.322528,69.238931,16z/data=!4m5!3m4!1s0x0:0x0!8m2!3d41.322528!4d69.238931">Toshkent shahar, Navoiy koʻchasi, 42-uy. Moʻljal: Toshkent savdo markazi qarshisida.
#Ат_тиб
Таҳоратнинг саломатликка фойдаси
🔸 ЮЗ - ювиларкан ошқозон, ичак, сафро косаси (ўт пуфаги), сийдик йўллари, асаб тизими ва кўпайиш аъзолари;
🔸 ҚЎЛЛАР - ювиларкан ичаклар, юрак, ўпка, кўпайиш аъзолари ва қон айланишини тартибга солади.
🔸 ҚУЛОҚЛАР - таҳминан 100 биологик актив нуқтадан иборат ва барча аъзоларга боғланган бошқарув марказидир. Қулоқлар масҳ қилинганида барча аъзолар уйғонади.
🔸 ОЁҚЛАР - ювиларкан гармон мувозанатини таъминлайдиган ривожланиш ва кўпайишни бошқарадиган - гипофиз, буйраклар ва барча аъзолар фаолиятини таъминлайдиган - биологик актив нуқталар уйғонади.
🔸 Акупунктор нуқталарининг уйғотилиши натижасида танада қувват ва қон айланиши осонлашади, тананинг чидамлилиги ортади. Имунитет тизими қувватланади. Иссиқ кўтарилганда совуқ сув билан таҳорат олинса, иссиқ 1,5-2 даража тушади.
🔸 Таҳорат юқори қон босимини туширади, бош оғриғини енгиллаштиради, кўп ухлаш, ҳолсизлик ва жахлни кетказади.
🔸 Совуқ сув ишлатиш таҳорат ва ғуслнинг фойдарини орттиради. Фақат ўпка ёки жигарида касали бўлганлар, жарроҳликдан чиққанлар, қариялар, ичи кетаётганлар учун таҳоратда илиқ сув ишлатиш яхшироқ.
@Sunnah_products
#Ат_тиб
Етти ҳолатда сув ичиш касалликларга сабаб бўлади:
1. Чарчаган ҳолда
2. Терлаган ҳолда
3. Ҳаммомдан сўнг
4. Ейиш пайтида
5. Овқатни еб бўлган заҳоти
6. Мева ва қовун егандан сўнг
7. Уйқудан уйғонибоқ( тўғри овқатланишда эрталаб оч қоринга сув ичиш, тургандан ярим соат оралиғига тўғри келади).
Қуйидаги ҳолатларда сувга эҳтиёж сезилса, 1-2 қултумча шошмасдан ичиш мумкин.
Энг тўғри ва шифолиси оч қоринга сув ичиш ва овқатдан 20-30 дақиқа 1 соатдан кейин сув ичиш мақсадга мувофиқ бўлади.
@Sunnah_products
#Оятдаги_ҳикмат
Дунё гўзаллиги Аллоҳ билан бўладиган алоқададир.
Агар гўзал ҳаётни истасанг, ўзинг хоҳлагандек ҳаётни эмас, балки Роббинг истаган ҳаётни танлагин. Тоатларга сабр қил, ҳаромдан тийилишда бардошли бўл. Аламли тақдирга чидамли бўл. Шунда жаннатда қуйидаги марҳаматга сазовор бўласан.
@Sunnah_products
#Оятдаги_ҳикмат
Инсон, атрофидаги одамлардан таъсирланади. Савдогарлар билан яшасанг, тижоратчи бўлишни орзу қиласан. Тақводорлар билан яшасанг, улар каби бўлишни орзу қиласан. Агар фосиқ ва гуноҳкорлар билан мунтазам алоқада бўлсанг, улар каби бўлишни орзу қилиб қоласан. Ёмон муҳит инсон учун хатарли муаммодир.
@Sunnah_products
#Ат_тиб
ГЕМОГЛОБИННИ ДОРИСИЗ КЎТАРСА БЎЛАДИМИ?
Олимлар қондаги гемоглабинни дорисиз кўтарса бўладими, деган мақсадда шу масалада тадқиқотлар олиб борди. Натижага кўра, агар гемоглабин кескин тушиб кетмаган бўлса, уни дори воситасиз табиий маҳсулотлар билан ҳам кўтарса бўлар экан.
1.Қизил лавлаги. Уни ҳар куни бир маҳал овқат билан бирга қирғичдан чиқариб истеъмол қилинг.
2. Сабзи шарбати. Бир ҳафтада 3-4 марта бир стакандан унинг шарбатини ичиш яхши самара беради.
3. Гречка. Ушбу маҳсулотдан бир ҳафтада бир марта мунтазам равишда таомлар тайёрланг.
4. Тухум (айниқса, сариғи ёрқин рангда бўлса яхши).
5. Ёнғоқ, майиз ва асал. Улардан тенг миқдорда олиб, гўштқиймалагичдан чиқаринг. Эрталаб наҳорга бир ош қошиқдан енг.
6. Наъматак сиропи, араб хурмоси сиропи ва асал. Иммунитетни мустаҳкамлашга кўмаклашувчи бу малҳам гемоглабинни кўтаришда ҳам беназирдир.
@Sunnah_products
#Тезкор
Коронавируснинг "Британча" штаммига қарши кўрилаётган чоралар ҳақида мутахассис фикри
#акция
🎁 "SHAMS" китоблар дўкони ўз мижозларига Жума туҳфаларини тақдим этади!
🙋🏻♂️ Дўконимизга ташриф буюриб 300.000 сўмлик харидни амалга оширинг ва сизга "Sunnah Products"дан араб ҳурмоси сиропини ҳадя сифатида тақдим этамиз!
Бу ҳали ҳаммаси эмас!
500.000 сўмлик харид қилган мижозларимиз учун тажвидли Қуръони Карим ҳадя қилинади.
☝️Онлайн буюртма берадиган харидорларимиз учун ҳам ушбу ҳадялар тақдим этилади.
Буюртма учун: (33) 606-35-40 / (94) 606-35-40
Телегам бот орқали: @shamskitoblar_bot
Ⓜ️анзил: Тошкент, Олмазор тумани, Фаробий кўчаси. Мўлжал: "Тўхтабой ота" масжиди.
Ⓜ️анзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси. Мўлжал: «Новза» масжиди ёнида.
👉 @shams_kitoblar — #жума_муборак
#Ат_тиб
Тромб ҳосил бўлишидан ҳимояланиш учун
Дунёнинг 90% аҳолиси етарли сув ичмайди!
💧 Нормада инсон кунига 2.5 литргача сув ичиши керак. Бу ерда суюқ овқатлар, тановул қилаётган мева ва сабзавот, шарбатлар сув ўрнига ўтмайди!
💧 Сув- тромб олдини олишда энг зўр дори!
🩸Томирларда тромб ҳосил бўлмаслиги учун қуйидаги келтириб ўтадиган маҳсулотларимизнинг камида 3 таси овқат рационингизда бўлишини таъминлашга ҳаракат қилинг!
1. Лавлаги
2. Кунгабоқар ёғи, зайтун ёғи
3. Пиёз
4. Саримсоқ
5. Помидор
6. Лимон
7. Резавор мевалар
8. Какао ва шоколад
9. Олма сиркаси
10. Балиқ ёғи
@Sunnah_products