Айтишларича уч хил қалбда ҳикмат бўлмас эмиш:
1. Ғами факат рисқ топиш бўлган қалб.
2. Одамларга ҳасад қилувчи қалб.
3. Мансаб ва обрўни севган қалб.
Дустларим хулосаларингиз хаётингизни белгилайди.
👉 @Surkhanlive
⚡️Шавкат Мирзиёев: Агар адолатсизлик бўлмаганида эди Шерали Жўраев бугун ёнимизда бўларди.
👉 @Uzbekistan24 - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
❗️Президент 100 минг доллар пора билан қўлга тушган Когон тумани прокурори иши ҳақида гапирди.
👉 @Surkhanlive
“Ўзбекистонда 13-февраль куни қарийб 1 млн ўқувчи мактабга бормаган” — вазирлик расмийси.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бошқарма бошлиғи Азамат Камолов маълумотига кўра, дарсларга келмаган қарийб 1 млн ўқувчининг 800 мингдан ортиғи сабабли, салкам 95 минги эса мактабга сабабсиз равишда бормаган. Таъкидланишича, эндиликда бу болалар билан Миллий гвардия ходимлари ишлаб, уларни мактабга қайтариш чорасини кўради.
👉 @Surkhanlive
15 ФЕВРАЛЬ — ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ТЎРА СУЛАЙМОН ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
ТЕБРАТАР
Қадимги қимизчи чоллар қўшиғи
Шамол шамолни тебратар,
Шамол булутни тебратар.
Булут ёмғирни тебратар,
Ёмғир тупроқни тебратар.
Тупроқ майсани тебратар,
Майса бияни тебратар.
Бия қимизни тебратар,
Қимиз йигитни тебратар.
Йигит сулувни тебратар,
Сулув бешикни тебратар.
Бешик болани тебратар,
Бола дунёни тебратар.
Тўра СУЛАЙМОН
👉 @Surkhanlive
"Менга эса қадрдон дўстлар дийдори ширин..."
Шу отахонлар ҳам доимо бор бўлишсин, дуоларига муҳтожмиз.
👉 @Surkhanlive
Боғча тарбиячилари болаларнинг ҳаққини сўрашмоқда
Сариосиё туманидаги 21 - МТТ "ТОШМУРОДОВ ОЙДИН" МЧЖ аутсорсинг асосида озиқ - овқат бўйича хизмат кўрсатади.
"DENOV YANGILIKLARI" каналига обуна бўлинг 👇
/channel/Denov_Yangiliklari_666
Бугун — 14 февраль Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун
1. Бобурнинг отаси — Умаршайх Мирзо Фарғона вилояти ҳокими, онаси — Қутлуғ Нигорхоним Мўғулистон хони ва Тошкент ҳокими Юнусхоннинг қизи эди.
2. Асл исми — Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо. Довюраклиги ва жасурлиги учун у ёшлигидан «Бобур» («Шер») лақабини олади.
3. Отаси Ахсида бевақт, 39 ёшида фожиали ҳалок бўлгач, оиланинг катта фарзанди, 12 ёшли Бобур валиаҳд сифатида тахтга ўтиради (1494 йил июнь).
4. Бобур Афғонистонда «Боғи Шаҳроро», «Боғи Жаҳоноро», «Ўртабоғ», «Боғи вафо» ва «Боғи Бобур» каби оромгоҳлар ташкил этган.
5. Бобурнинг Ҳумоюн, Комрон, Аскарий, Ҳиндол ва Гулбаданбегим исмли фарзандлари Кобулда туғилган.
6. Бобур 1526 йил апрелда (43 ёшида) Панипатда асосий рақиби, Деҳли султони Иброҳим Лўдийнинг 100 минг кишилик қўшинини 12 минглик аскари билан тор-мор қилади ҳамда Деҳлини эгаллайди. Орадан кўп ўтмай, иккинчи йирик ҳинд саркардаси Рано Санго устидан ҳам зафар қозониб, Шимолий Ҳиндистоннинг Бенгалиягача бўлган қисмини ўзига бўйсундиради.
7. Бобурнинг «Мубаййин» асари маснавий тарзида ёзилган бўлиб, Ислом ҳуқуқшунослиги ва шариат ақидаларига бағишланган.
8. "Бобурнома" воқеалари Андижон, Самарқанд, Хўжанд, Ҳиротдан бошлаб Кобул ва Аграгача бўлган қамровга эга. Унда Ўрта Осиёдан бошлаб Ҳиндистонгача бўлган масофадаги деярли 50 йиллик воқеалар ҳаққоний ифода ва баҳосини топган.
9. Бир неча муддат олдин подшоликни Ҳумоюнга топширган Бобур 47 ёшида ўзи асос солган салтанат пойтахти Аграда вафот этди ва ўша ерда дафн этилди, кейинчалик (1539), васиятига мувофиқ хоки Кобулга келтирилиб, ўзи бунёд эттирган «Боғи Бобур»га қўйилди.
10. Бобур асос солган бобурийлар сулоласи Ҳиндистонда уч ярим асрга яқин ҳукм сурган.
👉 @Surkhanlive
#Ажойиб_Шеър
Сўтақўзи гап топди,
Тарқатиб турли миш миш,
Севишганларнинг куни
Ўн тўртинчи февралмиш.
Бу ҳолни кўриб алам,
Тамоғимга тиқилган.
Асли бугун бобомиз,
Бобур Мирзо туғилган.
© Одилбек Қодиров
👉@Surkhanlive
Бугун ҳар ким ўз жуфтини ҳурсанд қилиш билан овора
Муҳими қовун тушурмаслик 😂
👉 @Surkhanlive
Тақиқ ва чекловлар “ҳукмдори” — Хайриддин Султонов яна катта саҳнага қайтмоқдами?
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида хорижий фильмларга чекловлар ўрнатилмоқда
Айни кунларда МТРКнинг барча телеканалларида соат 16:30 дан 23:00 гача хорижий фильмларни бериш тақиқланган.
Бу тақиқ ва чекловлар нафақат давлат телеканалларига, ҳаттоки, хусусий телеканалларга ҳам тааллуқли экан.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистондаги барча телерадиоканалларни назорат қилиш Каримов даврининг бош идеологи бўлган Хайриддин Султоновга топширилганлиги айтилмоқда.
👉 @Surkhanlive
Ҳақиқий жигарлар ҳақида!!!
Ҳар қандай вазиятда ҳам ёнимизда турадиган жигарларимиз ҳамиша саломат бўлсин✊
👉 @Surkhanlive
ОДДИЙ "АФСУНГАРЛИК!"
Oфисда компьютер бузилиб қолди. Устани чақиришди. Уста келиб, компьютерни тузатиб кетди.
Бу қандай бўлганини офисдаги ходим ҳикоя қилиб беряпти:
— Уста келди, компьютерга диққат билан тикилиб турди, нимадир деб шивирлади, ўтирадиган курсимни 10 марта айлантириб, компьютеримни озгина сурди. Яна нимадир деб пичирлади ва кетди. Мана, ишлаяпти. Ҳақиқий сеҳргар экан...
Энди воқеани устанинг ўзидан эшитамиз:
— Компьютерни тузатиб бериш учун чақиришди. Ўша компьютерни ишлатадиган ходим эса, жойида тек ўтиролмайдиган, доимо курсисини айлантириб ўтирадиган йигит экан.
Компьютер сими стулнинг оёғига ўралашиб қолибди. Мен йигитга эшиттирмасдан уни роса сўкдим, симни курси оёғидан бўшатиб, компьютерни нарироққа суриб қўйдим. Чиқиб кетган симни уладим ва яна бир марта сўкиниб, у ердан чиқиб кетдим....
.... Хулоса эса ўзингиздан.
👉 @Surkhanlive
Сақичлар аслида 70% заҳарли моддалардан иборат эканлигини билармидингиз?
👉@Surkhanlive
📢 Сурхондарё вилояти ҳокими билан очиқ мулоқот ўтказилади
Жорий йил 18 февраль куни соат 19:00 дан бошлаб “Сурхондарё” телеканалининг “Халқ билан мулоқот” кўрсатувида тўғридан-тўғри эфир орқали воҳада ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, ҳудудларда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар, олдиндаги режалар, вазифалар ҳамда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.
☎️ Очиқ мулоқот учун савол, таклиф ва мурожаатлар эфир студиясига боғланган қуйидаги телефон рақамлари орқали ҳар куни соат 9:00 дан 18:00 гача қабул қилинмоқда.
+99876 223 54 58;
+99876 223 54 67.
📥 Шунингдек, мурожаатларингизни +99899 482 00 77 телеграм рақамига ҳам йўллашингиз мумкин.
👉 @Surkhanlive
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲
🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!
❗️Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин
👉 @Surkhanlive
Ўзбекистонга турист булиб келган араб, хаммаëқни "Chevrolet" босиб кетганидан хайратда.
👉 @Surkhanlive
❗️ЗОЙИР МИРЗАЕВ: ҲОКИМЛАР ДАВЛАТ ДАСТУРЛАРИНИ ЎҚИМАЙДИ
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев пастдаги ҳокимларни давлат дастурлари, қарорлари ва протоколларни ўқимасликда айблади.
“Ўқимаймиз-ку. Режасиз ишлаймиз-ку. Битта селектор бўлса ўша куни районда ҳамма нарса тўхтайди. Худди кечаси ҳаёт йўқми?! Соат олтидан бошлаб ҳаёт йўқми?!”
👉 @Surkhanlive
Сумалакнинг фойдали хусусиятлари .
✅ Сумалак баҳорнинг шифобахш таоми бўлиб, у қонимизни тозалаб, организмимизни тетиклаштириб, куч-қувватимизни оширади;
✅ Олимларнинг таъкидлашича, сумалак гипертония, гепатит, буйрак, меъда-ичак хасталикларига яхши даво бўлиб, қон таркибини яхшилаб, меъда-ичак фаолиятини меъёрга келтиради, асабни тинчлантиради.
🚀Яқинларга Ҳам Улашинг!
👉 @Surkhanlive
#Дахшат
❗ Қизириқ туманида бугун эрталаб аянчли ЙТҲ рўй берди.
Некcия 3 катта тезликда келиб Камазни тагига кириб кетган.
4 йўловчидан бирортаси тирик қолмаган. Шафёр жуда оғир аҳволда реанимацияга ётқизилган.
Айтишларича, шафёр рулда ухлаб қолган
👉 @Surkhanlive
#МашаАллоҳ
«Маккада» 1 МЛН долларга меҳмонхона хонаси ижарага олинди
Рамазон ойининг сўнги 10 кунлиги учун ушбу номер олдиндан брон қилинган
👉 @Surkhanlive
❗️Заҳириддин Муҳаммад Бобур "Гиннес рекордлар" китобининг "Тарихий шахслар" бўлимига "Оз сонли аскарлари билан катта қўшинни енгган, кучли ва марказлашган давлат асосчиси" сифатида киритилган.
Қайд этиш жоизки, Панипат жангида (21-апрел 1526-йил) ўзининг 12.000 жангчиси билан Иброҳим Лўдийнинг 100.000 лик қўшинини тор-мор этиб Ҳиндистон тахтини эгаллаган.
👉 @Surkhanlive
⚡️Бугун шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йил 14 февралда таваллуд топган.
Ҳар кимки, вафо қилса, вафо топқусидир,
Ҳар кимки, жафо қилса, жафо топқусидир,
Яхши киши кўрмагай ёмонлиқ ҳаргиз,
Ҳар кимки, ёмон бўлса, жазо топқусидир!
👉 @Surkhanlive
⚡️Ўзбекистон аҳолисида нечта автомобиль бор?
❗️Шахсий машинаси борлар сони маълум қилинди
👉 @Surkhanlive
АНТИҚА ДУНЁ, АЖАБТОВУР ОДАТЛАР...
Ўрта асрларда, Англияда коррупцияга қарши бир ноодатий услуб билан курашилган экан.
Унда, шаҳар марказида ўрнатилган тарозида, янги сайланган ҳокимнинг вазни ўлчанган ва ҳокимлик даври тугаб, ваколатини топшираётган пайтида ҳам вазни қайта тарозида ўлчанган. Агар ҳокимнинг вазни кам ёки ўзгармаган бўлса, у аҳоли томонидан олқиш ва мақтовлар эшитар, аммо вазни бошланғич кўрсаткичдан юқори бўлганда эса, ҳоким ачиган сабзовот ва тухумлар билан тошбўрон қилинган ва давлат бошқаруви лавозимларидан батамом четлатилган экан.
Ана шунақа гаплар...
👉 @Surkhanlive
📝ОТА
Мустафо мерганнинг хотини ўлиб қолди. Юраги бир санчди-ю, хайрлашишга ҳам улгуролмади. Мустафонинг боши қотди. 55 ёш қари десанг, қарияммас, ёш десанг ёшаммас. Ўғилларини уйлантирган, қизларини чиқарган. Юрди, юрди, охири зерикди, ўттиздан ошиб, қирққа етмаган бир бева чиққанди, болаларининг ҳай ҳайлашига қарамай, шартта уйланиб олди. Уйланиб тўғри қилган экан, ҳаёти жонланиб кетди. Юзига қон югурди, эгни бут, қорни тўқ, танаси яйради. Кунда кунора янги хотин билан етаклашиб бозорга боради, сархил мевалардан олади, келиннинг кўнгли тусаган кўйлакларни олиб беради, қизиқ қизиқ хангомалар айтиб, чақчақлашади, жони борича уриниб, ёш хотинининг кўнглини овлашга тиришади.
Аммо...
Катта қизи у йўқлигида келиб, роса жанжал кўтарибди, нега онамни кўйлакларини кийдинг деб, юмдалабди, ерга ётқизиб урибди, устидаги кийимларини йиртиб ташлабди. Мустафо аввалига ишонмади. Бу ҳол кўп бор такрорланди. Қизи охири Мустафонинг ўзига рўбарў бўлди: - Нега онам билан бирор маротаба бозорга етаклашиб бормагансиз? Нега онамни узукларини бу мегажин тақиб юрибди? Онамдан қолган сирғаларни нега бу қулоғига осиб, ҳаммага кўз кўз қилади? Нега бунга ҳар куни битта янги кўйлак олиб берасиз? Уйимиздан кетсин бу ....? Агар кетмаса мен ўзим бўғиб ўлдираман!
- Қизим, мен бахтли яшаётганимдан, сен бахтли эмасмисан? Ҳамманг уй уйингга кетасан, мен овқатсиз қолиб кетдим, ҳеч биринг мени ўйламадинг, устим кир, пайпоғим сасиган, ўзим ювдим, ўзим чой қўйдим. Биласан, онангни бир умр бошимда кўтариб юрдим, лекин тақдир экан, айрилиб қолдим, бу аёлга эрмакка уйланганим йўқ, ҳали яшашга мажбур эканим учун, уйландим. Мени ҳурмат қилсанг, уни ҳурмат қил, мени овунтириб юргани учун унга раҳмат айт, яқинда фарзандли бўламиз, бу уйни шу ўгай онангга хатлаб бераман, агар бу хонадондан оёғингни узилишини истамасанг, ўгай онанг билан муросангни тўғрилаб ол. Агар юзимга оёқ қўядиган бўлсанг, шундай дуоибад қиламан, ҳечқачон ўнгланмайсан. Сен ҳам, укаларинг ҳам, хору-зор, чала ўлик ҳолатда ўлиб кетасанлар. Мени бекорга Мустафо мерган дейишмайди, мени дуоибадим албатта нишонга тегади...
Қиз муросага кўнмади. Мустафо мерган йўқлигида укалари билан келиб, ўгай онани то қорнидаги боласи тушгунча юмалатиб тепди. Мустафо мерган ўн кун шифохона остонасида ётди. Болаларининг қилмиши учун ўн кун қон йиғлади. Соқоллари ўсиб, чўпдай озиб кетди. Болаларининг бирортасига қайрилиб қарамади.
Хотини шу шу ўнгланмади. Яна бир йилга яқин яшади. Рангги сап сариқ бўлиб бу ёруғ оламни тарк этди. Мустафо тобут ортидан ялангоёқ, ялангбош, кийимининг тугмалари қадалмаган афтода ҳолатда бўзлаб борди. Биринчи хотини ўлганда, жимгина кўз ёш тўккан бўлса, бу хотини ўлганда ўкириб фарёд чекди. Унинг доду-фарёдига бутун қишлоқ аҳли йиғлади. Болалари кийгазган чопонни лойга улоқтирди. Кўкрагига муштлаб, юзини тимдалайверганидан, аъзойи бадани маматалоқ бўлиб кетди.
Шундан сўнг, Мустафо мерган кўп яшамади. Қабристонга оёқяланг қатнай қатнай қабр тепасида ўлиб қолди. Эрталаб қабрни қучоқлаб тарашадай қотиб ётган ҳолатда топишди.
Орадан йиллар ўтди. Одамлар бу воқеаларни аллақачон унутиб юборишган бўларди. Аммо бу воқеаларни бот бот эсга солиб турадиган нарса шуки, Мустафонинг ўлимидан сўнг, кўп ўтмай, катта қизи бир қўл, бир оёғи шол бўлиб, ўн беш йил фалаж ётди. Мустафо айтганидай ўлимни орзу қила қила Ҳаққа жон омонатини топширди. Худо ҳам унинг жонини ўн беш йил олмади. Қиз, ўн беш йил ит азобида яшади. Икки уканинг ҳам хотини ўлиб, ўн беш йил, ҳеч ким қиз бермади.
Муҳаммад Исмоил
👉 @Surkhanlive
#Ана_холос
Гугурт чўпларидан ясалган Эйфил минорасини "гиннесчилар" ниҳоят тан олишди.
👉 @Surkhanlive
📸«Перевалдаги барча Радарлар шу кишига тегишли»
Радарчи ”тадбиркорлар” вечеринка қилишибди😅😂
👉 @Surkhanlive