tajallo | Unsorted

Telegram-канал tajallo - Temurmalik O'ktamov

51

Темурмалик Ўктамов 1999-йил 6-сентабрда Қашқадарё вилояти Миришкор туманида туғилган. Murojaat: @temurmaliku

Subscribe to a channel

Temurmalik O'ktamov

©
Малҳам

Юрагинг тоғидан отилиб чиқар,
Вулқондай қайнаган бир аччиқ фарёд.
Аламнинг арслони ичингни тирнар,
Лек дардига битта дармон йўқ, ҳайҳот.
Сен зор югурасан у ёндан бу ён,
Тез ёрдам излаган бемор дўстидай.
Ҳеч ким тополмайсан, ҳатто,
булутлар
қочар,
эшитгиси келмаган атай...
Ҳайқириб айтмоқчи бўлиб турасан,
Овозинг етгувчи барча нимага.
Лекин, жим қоларсан сукутга миниб,
Қаршингга келганда гўзал бир кимса!
Ёнган вужудингга сепилади сув,
Чиқади буғлари серҳовур нондай...
Жуда севинасан, сенчи, гўёки
Темир тароғига соч топган калдай.
Сен уни севардинг, гўзал ҳам сени,
Қулоққа илинган жуфт гилос эдинг.
«Ярамга малҳамим мен топдим»,-дея,
Қувона-қувона ёнига келдинг.
Ва берилиб айтдинг, унга дардингни,
Осмон ерга ёмғир берган мисоли.
Аммо, шу онингда юзингга урар,
«Метро қайда» деган битта саволи...

Тажалло

@tajallo

Читать полностью…

Temurmalik O'ktamov

#tushunganlar

Borib dastxat ol deyishdi, borib oldik...

@tajallo

Читать полностью…

Temurmalik O'ktamov

...
Кеча, бугун, эрта...


Тушимда жонланар ёшли бир тарих,
Ўшанда сен ва мен «биз» бўлган эдик.
Мана йиллар ўтиб, энди, айрилиб,
Барчасига кўниб, бугунга келдик.

Ариқ бўлар эди кўча бошида,
Худди учрашувга қурилган, сабаб.
Айни ўша гўзал ариқ қошида,
Кўзинг турар эди кўзимга қараб.

Бугун ариқ ҳам йўқ, қуриган қақшаб,
Истардим эртага яна тўлишин.
Худди хаттот чизган чизиққа ўхшаб,
Хоҳлардим келажак тарих бўлишин.

Ўшанда сен ва мен «биз» бўлар эдик...

Тажалло

@tajallo

Читать полностью…

Temurmalik O'ktamov

#иқтидорли_ёшлар
#мен_ижодкорман

Темурмалик Ўктамов

▶️ ҚарДУ Филология факультети, 019-13-гуруҳ талабаси.

Ижоди: "Махбус" номи остидаги икки кисмли хикоя, "Ту́ймаган нафс" кисса, “Уйда қолган калиш”, “Ғариб ва пари”, “Банкамат” номли шеърий ҳикоя ва кўплаб шеър ва драбллар муаллифи. “Воҳа” газетасида публицистик мақолалари чоп этилган. Факультет ва университет миқёсидаги адабий-бадиий тадбирлар ташкилотчиси.

Kанали: /channel/tajallo

Каналга уланиш учун
👉 /channel/Qarshiuniversiteti_gazetasi 👈

Читать полностью…

Temurmalik O'ktamov

Чорлов

Аҳволим ёмондир, таним бемажол,
Ақлимда фикр йўқ, миямда зикр.
Руҳимда кезмоқда бўшлиқ бемалол,
усиз қалб кўзим ҳам қоп-қора сўқир.

Чорлайман мен уни ҳар кун, тинимсиз,
Чорлов оҳларимга йўқдир бирор ҳад.
Кутмоқдаман ҳамон, келар деб сассиз,
Оҳим ерда қўйма! , дилим ёри- "дард"...

©Тажалло

@tajallo

Читать полностью…

Temurmalik O'ktamov

Қаҳратон

Қиш қайтмоқда, баҳордан кейин,
Дарахтлар куртаги музлади яна.
Жанубдан қайтганлар аҳволи қийин,
Топилмай қолмоқда уларга пана.

Самолардан ёғар, нур эмас қиров,
Бойчечакдан аҳвол сўрмади биров.
Ҳатто ҳашaрoтлар қолмоқда сарсон,
Йўқдир уларга ҳам бир илиқ қаров.

Қалдирғоч зор қақшар, боласи нобут,
Булбуллар ижоди фақат музликлар.
Кимгадир жон керак ва кимга ёқут,
Барчасига сабаб икки юзликлар...

© Тажалло

@tajallo

Читать полностью…

Temurmalik O'ktamov

Муроса

Гоҳида ўзи ҳам билмайди,
Сабабини ва муддаони.
Бир гапга ҳеч қачон кўнмайди,
Билмам, кимдан излай хатони...

Не айтса қиламан, кар ва кўр бўлиб,
Баъзида кўзларим ёшларга тўлиб,
Ундан кутуламан, фақат мен ўлиб.
Билмам, кимдан излай хатони...

Ҳар замон қолади эмаклаб,
Лек баъзан бўлади қўлда таёғи.
Яна қараб турса, юрар ҳаккалаб,
Билмам, кимдан излай хатони...

Сен менинг дилимсан, сен менинг кўнглим,
Қийнама, ўтиниб сўрайман шуни.
Таржиманг ёзиб бер, тушунсин тилим,
Билай, кимдан излаш керак хатони.

© Тажалло

@tajallo

Читать полностью…

Temurmalik O'ktamov

Ўйноқи

Осмон ўқ узмоқда ернинг бағрига,
Бедазордан келар, тириклик иси.
Ўқлар завқ бағишлаб, унинг танига,
Кўксини чўлғайди мангулик ҳисси.

Дарахтлар бадани шалоббо,
Сочиғин, қуёшни кутишар.
Шаббода ўйнашиб гулларга,
Билинг, буни баҳор дейишар...

©Тажалло

@tajallo

Читать полностью…

Temurmalik O'ktamov

«Қотил»

У ўлдирилди... «Қотил» мурда устидан роса тепкилади. Уни кўммади, шунчаки устига тупроқ тортиб яна устидан босиб қўйди. «Қотил» бу ишидан заррача афсусда эмасди, аксинча жуда мамнун эди... У «қотил» бўлмаган оддий аҳоли орасига қандай киришни билмасди, уялганидан эмас жирканганидан. Унингча ҳамма «қотил» бўлиши керак эди...

© Темурмалик Ўктамов


@tajallo

Читать полностью…

Temurmalik O'ktamov

Bahor


Nafas yetmay boychecheklarga,
Yer qopqog'in bosh-la ochishdi.
Nur tegmagan qir etaklarga,
Nurlar sekin urug' sochishdi.

Yomg'ir shivirlari quloqqa yoqar,
Uzoq adirlarning ko'ksi lolarang.
Daraxtlar bir ajib, gulchambar taqar,
Qo'zilar barashi ajoyib, qarang.

Anhorning suvlari bir-birin quvib,
O'ynaydi, sho'x-shodon kim o'zariga.
Tollar sochlarini qizlarday yuvib,
Oro berishadi goh o'zlariga.

Yomg'ir va tuproqning mushkambaridan,
Nafas xaltachamga olaman mo'lroq.
Har fasl o'zgacha lekin baridan,
Men faqat bahorni sevaman ko'proq...

Tajallo

@tajallo

Читать полностью…

Temurmalik O'ktamov

#do'stimiz_ijodidan


Oʻtib ketsa edi, bu qaro tunim.
Ruhim ham xastadir va sassiz unim.
Quyoshga aytinglar, eshigim qoqsin,
Zulmatni eslatar "U"siz har kunim.



@tajallo

Читать полностью…

Temurmalik O'ktamov

Kelganda


Qora sukut, xayollar bebosh,
Olib qochar qaysi yoqlarga.
Bechoradir bu aqlim, yuvvosh,
Tushunmaydi bunday chog'larga.

Yig'lasammi yoki kulsammi,
Ne qilarim bilmayman, aslo.
Ketsammikan yoki qolsammi,
Turar joyim bilmasman hatto.

Sen kelding-u cho'l hayolimga,
Gullab ketdi, bu sahro birdan.
Javob topdim, sol savolimga,
Quvondim o'quvchi misoli shu dam...

©Tajallo

@tajallo

Читать полностью…

Temurmalik O'ktamov

#uchinchi_tomon

Yana bir yomon narsa topdim:
Otilgan o'q, nishonga yetmasligi...

Temurmalik O'ktamov

@tajallo

Читать полностью…

Temurmalik O'ktamov

#.

...yirtiq
ko'ngil...

@tajallo

Читать полностью…

Temurmalik O'ktamov

#uchinchi_tomon

uni eslatuvchi har bir narsa undan keyin siz uchun azob vositasiga aylanadi. Shuning uchun "u" ni emas U ni seving...

Temurmalik O'ktamov

@tajallo

Читать полностью…

Temurmalik O'ktamov

©

Мақтов

Мақтанар бошини катталигини,
Минабарга суяниб битта «ақилли».
Сўзлари жўш урар қайнаган сувдай,
Қайнаган сув! Булоқ эмас ақалли.

Калласин мақтарди у одам ҳамон,
Ушлаб ҳам қўярди баъзи-баъзида.
Қарсаклар чалишар шўрлик оламон,
Ақли йўқ эканин билмай acлида...


Тажалло

@tajallo

Читать полностью…

Temurmalik O'ktamov

...

Баҳор- ўзгача таърифсиз гўзал ҳиссиёт...

Темурмалик Ўктамов

@tajallo

Читать полностью…

Temurmalik O'ktamov

...


* * *
Дилимнинг ушалмас армони бўлиб,
Илоҳий дард ила қалбимни тилиб,
Ноумид ишқимни хочларга илиб!
Осонгина кўзим ёшлаб кетарсан,
Руҳимни изингдан бошлаб керасан.

* * *
Азоблар париси... Севги қотили...

Тажалло

@tajallo

Читать полностью…

Temurmalik O'ktamov

#учинчи_томон

Сен ҳеч ким бўлма, шунчаки ойна бўл...

©Temurmalik O'ktamov

@tajallo

Читать полностью…

Temurmalik O'ktamov

Сабаб

Ҳамма бир олам-у мен якка дунё,
Бутун тирикликдан йироқман гўё.
Менимни тушунмас, мендан ўзгалар,
Қалбимни юволмас энг катта дарё.

Сафарга тугунин кўтариб кетган,
Менинг собиқ дўстим, менинг юрагим.
Душмани, ақлим ҳам тўкилиб битган,
Ўйлаб, борми дея кимга керагим.

Думини тош қисган кичик бир сичқон,
Қачондир ҳис қилган қувонч туйғуси.
Бугун менинг қалбим қулфини очган,
Хасталик тиргаги-алам қайғуси...

©Тажалло

@tajallo

Читать полностью…

Temurmalik O'ktamov

Ajoyib ekan, sizga ham ilindim. Vaqtingiz bo'lsa bir ko'rarsiz...

@tajallo

Читать полностью…

Temurmalik O'ktamov

Ёмғир

Булутлар уруғин қадади ерга,
Шовқин-сурон солиб, гулдурос солиб.
Ҳосили фойдаси тегади дилга,
Ажиб бир ҳис бўлиб, эҳтирос бўлиб

© Тажалло

@tajallo

Читать полностью…

Temurmalik O'ktamov

#учинчи_томон

Ҳамма одам айсберг...

© Темурмалик Ўктамов


@tajallo

Читать полностью…

Temurmalik O'ktamov

Интилар...

Кунгабоқар қуёш томон интилар,
Ундан ўзгасини кўзга илмасди.
Кўзин ҳар очганда унга термулар,
Лекин куйдиришин асло билмасди...

©Тажалло

@tajallo

Читать полностью…

Temurmalik O'ktamov

Ilon

Hamma kiyinadi, hatto daraxtlar,
bahor kirganida kiyadi ustin.
Ba'zi yuraklarga to'n bo'lar ahdlar,
Seniki kiyinmas, tashlaydi po'stin...

©Tajallo

@tajallo

Читать полностью…

Temurmalik O'ktamov

...ga


Uzoq termulishdi, ko'zlarga ko'zlar,
Biroz nam bo'ldi ham qizargan yuzlar.
Nega buncha achchiq va nega taxir,
"Faqat seni deyman" degan bu so'zlar.

Roziman taxir va achchiq bo'lsa ham,
Balki zaxar bo'lib, sen deb o'lsam ham.
Roziman jonginam, ne bo'lsa bo'lsin,
Ammo, ko'rmasam bas, ko'zlaringda nam,

©Tajallo

@tajallo

Читать полностью…

Temurmalik O'ktamov

#uchinchi_tomon

Ba'zida yosh, chegara bo'lolmaydi...

Temurmalik O'ktamov.

@tajallo

Читать полностью…

Temurmalik O'ktamov

#uchinchi_tomon


Yoshligimizda "eng zaharli jonzot nima?" deb, bir-birimizga savol bersak, ba'zilar odam deb javob berishardi. "Jinnimisan, nega unaqa deysan" desak, "Men usha kuni bir qushchaning og'ziga "tuf"lab quyganimda, u o'lib qoldi, Ahmad ham xuddi shu usulni baliqda sinab ko'rdi, u ham o'ldi", degan javob olardik... Bola aqlimiz , u bechoralar havosizlikdan jon berganiga yetmas edi. Lekin... Katta bo'lib bolalar haq ekanini bildik...

Temurmalik O'ktamov.

@tajallo

Читать полностью…

Temurmalik O'ktamov

#chorlov


Dunyo go'zal U bilan,
Quvonch o'zar U bilan...
U deb biz bor,
U bizga yor...

@tajallo

Читать полностью…

Temurmalik O'ktamov

✍ Temurmalik O'ktamov

📄Mehmonxona(hikoya)

📅 7/02/2021

⏰11:21

P/s: Ushbu hikoyani o'quvchi falsafiy va majoziy tomondan o'qishingizni so'rayman!
Muallif.

@tajallo

Читать полностью…
Subscribe to a channel