©
Исён
Кабутар бўл,
қанот ёзгин,
учиб кетгил,
Сайр айла.
Қўнма асло, кўкда учгил,
Чексизликка ўзинг шайлаб.
Тан олма ҳеч, тан олмагин,
Қафас сенинг капанг эмас.
Ўзингни ур, қафасни янч,
Қафас аро кенглик эсмас.
Дарё бўлгин,
Қайна тўлиб,
Ирмоғингни кўмиб кетгил.
Ҳар тўсиқни хасдай юлиб,
Чексиз уммoнингга етгил.
Йўлдан юрмай ўз йўлинг қур,
Ўзга йўллар эрмас йўлинг.
Тўхтама, қиличга довур,
Қилич ҳақдир, ҳақдир ўлим.
Майли қўйгил парчаласин,
Керак бўлса мажруҳ тананг.
Eтингни итдай таласин,
Руҳинг қолсин, шу-тантананг.
Бўйин эгма Усмон каби,
Кишан тақмас Чўлпон каби...
Кўз илғамас, қўл ушламас,
Шаддод,айғир жийрон каби.
Кучли эмас сендан асло.
Сен ундан воз кечолгайсан!
Ҳақ йўл сари юргин танҳо,
Нафсни уриб янчолгайсан.
Нафсга қарши кўтар исён...
Зулмат сари қилгин равон...!
Темурмалик
@tajallo
@UktamovTemurmalik
Yer
Yigit qishloq yonidagi bir qo'riqni unumdor yer qilishga ahd qildi. Shu ondan boshlab u butun vaqtini shu ishga sarflashni boshladi. Yigit ertalabdan kechgacha shu yerda edi.
Butun pulini ham shu yo'lda sarf etgandi.
Oradan bir qancha vaqt o'tdi. Yigitning tinimsiz va mashaqqatli mehnati evaziga yer unumdorga aylangan edi.
Yigit uyidan urug' olib yerga ekkani ketayotganda bir e'longa ko'zi tushdi:
"Qishloq hududidan neft chiqayotganligi tufayli hamma ko'chiriladi. Tayyorgarlik ko'ring!"
Temurmalik O'ktamov
@tajallo
***
Xiramtir bulutlar qarshimda yonar,
Quyoshning tanasi kesilgan yarim.
Yulduzlar birma-bir ko'kka qadalar,
Yulduzlar-xanjaring, keng samo-tanim.
Bulutlar keladi birdan yoprilib,
Xayolga cho'madi butun tabiat.
Seni o'ylayman-u nogahon, bilmay,
Jismimni qoplaydi qora hamiyat.
Mayli, bulut bo'lgin, yo mayli to'fon,
Lekin, quyoshimni kutarman hamon...
Tajallo
@tajallo
#arxiv
Baxt nima bilmadik dunyoga kelib,
Baxtliman demadik turib kerilib.
Axir haqli edik baxtli bo'lishga,
Dunyodan armonsiz baxtla ketishga.
Bir umr baxt izlab yurdik sargardon,
Lek baxtli bo'ldik deb kulmadik handon.
Baxtni topolmagach biz shuni bildik,
Baxt faqat atalgan baxtlilarga deb...
©2016
Temurmalik O'ktamov
@tajallo
Қайтди ҳис
Уйига қайтдику эски ўша ҳис,
Қайтди, аҳвол хароб, атрофи хароб.
Деворни безаган хил-у хилмаклар,
Ҳар қати талашар бир қатра офтоб.
Уйга қайтдику эски ўша ҳис,
деворларда ёриқ, томларда ёриқ.
Eшиклар чириган, токилиб кетар,
Ичида бир хира чироқ осиқлиқ...
Уйга қайтдику эски ўша ҳис,
Тараларди ундан мунгли мажруҳ куй.
Ичкарига оёқ қўяр энди ҳис,
Қабрига айланди бутун бошли уй...
Тажалло
@tajallo
©
Сарбадор
1
Қон рангли қуёш,
кекирган дор.
Чимматини юлиб ташлар кир ҳислар...
Деворга харита қилган, бадкирдор
қизил лойга ботган қон рангли излар.
Шамоллар айғоқчи, шамоллар хоин,
Ботқоқларга ташир гулларнинг ҳидин.
Осмон кесиб ташлаб шар билан ойин,
Қуёш ҳам сўрайди юлдуздан изн.
Eй султон,
кўрмисан турибсан сокин,
Чап қўлинг ўнгини турганда бўғиб.
Бошингга қўйилган сочларинг, ҳоким,
Битларин ётибди тундай яшириб.
Ҳей, сен сарбадорим,дорнинг оғаси,
Улар деб югурдинг, сен куйиб ёна.
Билмайсан бечора,
билмайсан сира,
Тайёрлаб қўйилган сенга тор хона...
2
Қарғалар йўлингни тинмай пойлайди
Ҳавога қўрғошин дам-дам жойлайди
Кулгуни кўзинга маҳкам бойлайди
Тақдири оғочга ёзилган оғам
Умринга нуқтадир айтилган бир сас
Борлиғу йўқлигинг чуқур бир нафас
Барчаси сиқилиб йиғилган қафас
Тақдири оғочга ёзилган оғам
3
Бозори қайдадир дилингни
Туққани қайдадир тилингни
Боргани ер бўларми энди
Темирмушт пахтадил жўрамни
Мардликнинг тугаган мозори
Ўлимнинг талашган бозори
Совғамас бирор-бир озори
Темирмушт пахтадил жўрамни
Қонида ор оқар кўпириб бижиб
Тақдирин кўппаклар ётарди ғажиб
Жонига топилмайди бир жондор
Ўлимга тик боққандир сарбадор
Тажалло
@tajallo
#vingt
Rassomman. Bozorga chiqdim. Hamma narsa, ko'zimga chiroyli ko'rinib, oldim. Uyga kelib o'ylab ko'rdim ustarani nega oldim... axir uyda kapkir borku...
Temurmalik O'ktamov
P/s: kimki tushunmagan bo'lsa bemalol maxsus guruhimizga yozsin! Biz tushuntiramiz!
@tajallo
Она, Онам, Волидам менинг.....
Оналаримиз дойимо соғ саломат бўлсинлар. Улар борки биз хаётмиз.....
✏️Temurmalik
🎙Мухлиса Убайдуллаева
@ManologMuxlisa
@tajallo
#mening_drablem
Tarbiya
Maktab ro'parasidagi uy. U yerda ota endi tili chiqqan bolasiga so'z o'rgatardi:
-Bitta so'k bolam, oyingni bitta so'kkin...
Oradan ancha yil o'tdi. Maktab ro'parasidagi uyda ota o'g'liga tanbeh berardi:
- Ahmoq, onani ham so'kib bo'ladimi...
Temurmalik O'ktamov
@tajallo
#учинчи_томон
Келганда қувонманг келмаслиги мумкин эди, кетганда ўкинманг кетиши анниқ эди.
Temurmalik O'ktamov
@tajallo
©
Она,
Онам,
Волидам менинг...
Шунчалик зўрмисан, бардошинг тошми?
Кўкрагинг деворми, олмос яширган!?
Юрагинг дарёми ё кенг самоми!?
Тиззанг саждагоҳми кимлар бош қўйган!?
Она,
Онам,
Волидам менинг...
Қара дазмолга зор бўлибди юзинг
Йўлларим супуриб, изим тозалаб
Толмабди, эскирган, бу хира кўзинг
Она,
Онам,
Волидам менинг...
Дол ила баҳслашиб ютибди қаддинг.
Сочинг Арктикага берар-у ҳусн,
Африкани босар далдагўй бағринг.
Она,
Онам,
Волидам менинг...
Сўзларинг танимга бўлади Исо.
Қалбинг ўтда ёнсин-у майли,
Ўзга қалбни этасан даво.
Она,
Онам,
Волидам менинг...
Сенга сўзларим кўп, дил изоҳимда.
Қуёш ҳам қўлига бир асо олар,
Сўзимнинг айтилган сўнги чоғида.
Она,
Онам,
Волидам менинг...
Савол берган эди менга бир одам:
Дунёнинг боши не охири нима?
Ўшанда лол эдим,
энди-чи билдим!
Дунёнинг боши ва охири она.
Она,
Онам,
Волидам менинг...
Тажалло
@tajallo
©
Танлов
Зорландим.
Боласиз шердайман,
Баланд қоялардан баланд ўкирдим.
"Малагим, ёнимга кел" деб, гердайган
харсангларни чаппа ўгирдим.
Тошларни янчдим мен (уларда не айб)
Еримни узмоқчи бўлдим ўқидан.
Инградим мен яна дарёга чўмиб,
сувни нафас билдим.
Оғриқ зўридан
кўзимдан иякка йўл очиб келар,
Булоғидан чиққан қайноқ кўзёшим!
Сени чорлаб чиққан юрак қаъридан,
Кабутар бўларми сен томон оҳим?!
Мана, не ажабки сен бўлдинг зуҳур,
Амалга ошдими олис бир орзу?
Йўқ, тоқат қилмадим, муддаом сенмас,
Менга керак экан сен деган туйғу...
Тажалло
@tajallo
* * *
Салқин кеча,
солланади дарахтлар.
Ой-чўпон,
боқарди юлдузларини...
Қайлардадир ит увиллар, эҳтимол,
Изҳор эта олмай дил сўзларини.
Салқин кеча, лекин ёнар вужудим,
Юрак ўз созида чалар бир наво.
Шу ажиб кечада, сокин кечада,
Ёрим қўли турар қўлимда, ҳайҳот.
Менга бари сароб туюлар гўё,
Ё Аллоҳим дердим, ё Роббим дердим.
Неча йил соғиниб кутганим наҳот,
Бугун юрагини қўлимга берди.
Мана, ўша кундан ўтди бир баҳор,
Ҳамон юлдузларин ой боқиб юрар.
Бари аввалгидек туюлар, бироқ,
Қўли бошқа йорнинг қўлидан тутрар...
Темурмалик
@tajallo
©
Тушкунлик
1
Кўзимнинг мешига келиб ўқ тегди,
Шовуллаб оқади қон рангли сувлар.
Юзимда йирингдай шишиб туради,
Шодликка қаралган қизил қутқулар.
Eй, намлар босган, ниқобдор шаҳар!
Ютасан, ютасан қусмайсан сира.
Чўнтагимга юқтириб қора вабони,
Қалбимни айладинг кўзимдай хира.
Аламларни ўпган лабим қимтинар:
«Роббим ёнингга торт бир зум бўлса ҳам»
Eнди менга барибир, кетса ҳам ёниб,
Хиёнатга юз ювган, бевафо олам...
2
Кўздан ташқарида нур йўқ,
Кўздан ичкарида нур йўқ.
Ҳаёлим бир ҳаёл суради,
Руҳимнинг бадани пажмурда.
Сукунат тобутин тўлдирар,
Ғам деган жони йўқ бир мурда.
Бир савол кўзимни музлатар...
Бир жавоб қайларда чирийди.
Ғафлатдан уйғонган кўзларим,
Бошимни ер томон тортади.
Тилимнинг ботилий сўзлари,
Елкамга гуноҳин ортади.
3
Қаламимни мовий оловда тоблаб,
Оппоқ қоғозларга шашт ила ёзсам...
Бутун дунёсидан бирда воз кечиб,
Шеър тўла дафтарла қучишиб ётсам.
Бошимдан йиқилиб ногаҳон ақлим,
Ерга тушиб бошини ёриб олибди.
Қароқчи юрагим бутун танимни,
Ўткинчи ҳисларга бориб сотибди.
Ҳамма қарғишлаган ростгўй ўлимга,
Руҳим дўстлик қўлин чўзиб турибди.
Азалий ўртоғим, хориган шаштим,
Исонинг хочига қолиб чурибди.
Шаштимни топиб бер, шаштимни тикла...
Агар яашамоқчи бўлсанг, тушкунлик...
Tajallo
@tajallo
Qadr
So'zni ko'p so'zladim,
So'z qadri tushdi.
Kuyni ko'p tingladim,
Kuy qadri tushdi.
Sevgini jamladim,
Sevgim qatma-qat.
Ezilgan har yurak,
Dil qadri tushdi.
Odamlar yashaydi uzoq o'tmishdan,
Umr bechoraku keksamizdir eng.
Shuncha yashasakda qarang, dunyoda,
Hayotning qimmati tillolarga teng.
Tajallo
@tajallo
Drabl
Nogiron
Bola onasiga xarxasha qilardi:
-Nega ukamning tirnog'ini umuman olmaysiz...
Temurmalik O'ktamov
@tajallo
Бир зум
Ариқбош кўча.
Мунғайган, қария толнинг тагидан
Ер ва ёмғир жангини кузатдим кеча.
Ногаҳон,
Ҳаёлимни тилиб олди суюғоёқ ёдинг,
Мени итдай тортар у сен томон.
Турибман,
Тамаки чекишиб, кекса тол билан,
Қоравой севгимга оқ кафан ўраб.
Чекаяпман,
Чекаяпману хаёлимда балки,
Чекилгандирман деб ўйлаяпман.
Кулим эса,
Илоннинг тилидан ёш олган кўзинга
қоққилган .
Синган симёғоч,
Ўзи билан севгимни ҳам синдириб,
Юрагимни ўзидай қилгандир оғоч.
Ёмғир
Қулоғимни қитиқлаб нимадир дейди.
Шамол рашкчи, илиб кетар сўзини ғир-ғир...
"Хиёнат!"
Дея баралла ўкирди осмон.
Ёмғирнинг сўзига киритиб рўёб.
Ёмғир чарчади...
Ана, қуёш иш бошлади доимгидек,
Яна одамлар гавжум.
Мана, ҳаёл қочди,
Тик турмай бир зум...
Tажалло
@tajallo
©
Очарчилик
Нега очман,
Егулик йўқми?
Йўқ,
егулик жуда-жуда кўп.
Ҳаммаси тишланган,сўлаклар теккан,
Таъмлари тотилган ва шимилган хўп.
Кўчада нон излам, пулсиз гадойдай,
Ҳамма ёқ қўланса,
тор ва иркитлик.
Мушуклар сут ичар, итлар лаҳм гўшт,
Менга ушшоқ ҳам йўқ, битта ютгулик.
Вақтида едим,
ичдим қорним қаппайиб,
Дархтлар остига экдим ҳам овқат.
Илигим лиммо-лим, белим бақувват,
юрардим,
уйқуга сарфлаб фақат...
Томиримни сўрсам, чиқмас томчи қон,
Тишимга гўшт эмас, тегар суягим.
Розиман демоқда шунга ҳам бу жон,
Наҳот, қашшоқлашиди бугун юрагим.
Тажалло
@tajallo
©
«Сўз»
Тўрвамни очаман,
Ичи сенинг қалбинг каби
бўм-бўш...
Унда бор,
На пул,
На гул,
На бор бир товуш.
Ичида бор, дилимдай ёлғиз,
Кичик,
Eгик,
Балки, тирик
Ёзилган битик
Уни сен!
сен!
сен ёзган танҳо...
Бундай сўзинг
«Eкан рўё»,
Дединг гўё
Мен сени изламагандай,
Йўқламагандай,
Сўрамагандай!
Тулкининг жазмани, кўзларинг
Нозланиб,
Розланиб,
Ёзганди уни
тўрвамга ўйиб.
Қоврулиб ёзилган бу сўзга
Қайла бўлган эди дилим эзилиб
Сен уни олдинг
единг,
ютдинг чайнамай.
Менинг орим,
Менинг ёрим,
Кишнаб турган оқ тулпорим
Бўлган сўзни
Юлиб кетдинг ҳеч ўйламай.
Сенла кетар... кетар соянг,
Гоҳи узун,қисқа бўлиб,
Қолавердим ўша жойда
Шу сўз билан қабр ўйиб...
Кетаркансан, эшит сўзим!
Тўхта,
Eшит!
Билдирмай арз,
Мендан сенга ёдгор бўлиб,
Кетаяпти битта сўз қарз...
...тўрвамни очмайман, тўрвам йиртилган...
... йиртиғига ҳамон ямоқ кутади...
Тажалло
@tajallo
#ayolga
Seni yaratibdi misoli san'at,
Qalbingga kirolmasin, hech qandayin dard.
Olamda o'zingsan go'zal bir xilqat,
Qutlug' bo'lsin senga, 8-mart...!
Sensan chiroyi dun,go'zal tabiat,
Sabringga ko'p bersin, Ollohim madad!
Tajallo bitmoqda senga bitta xat...
Qutlug' bo'lsin senga 8-mart...!
#tajallo
@tajallo
#ijoddosh_yaqinimdan
🌟🌟🌟Nur sari🌟🌟🌟
Handon urma,
Qilma masxara,
Kulmagin sen oshiq holimga,
Armonlarim qo'limga kishan
Qabr bitta ishq bitta menga
Azoblama, o'rtama meni
Ertaklarda kuylatma ismim
Baxtdan ogoh qildimku seni
Dardga bandı qilmagin jismim
Bedor kecham, bezori kecham,
Sirdosh bo‘lar,
ho'l,
nam yostiqlar
Ular bilan o‘tmoqda necham,
Dardlarimni tinglar bulutlar
Men kutmayman, balki kutadir
qaylardadir bir Majnunsifat
Zulmat ketar bilmam qachondir
Meni quchar nurli bir xilqat.
📝MADINA MALAK ✍
©
Шоирам
Мен шеърлар ёзмадим
Балки,
бир тупгина сўзларни экдим
ва ундан улкан ҳосил деб
Тўп-тўп,
сариқ,
хасларни қирқдим
Мен шеърлар ёзмадим,
Балки,
Нураган деворга тиргак ясадим.
Аввали, алдаб ўзимни,
Кейин эса халқни алдадим.
Мен шеърлар ёзмадим
Балки,
Харобадан излам нималар.
Шаффоф ойнага ногаҳон боқиб,
Ўз кўзимдан ўзим ийманар.
Мен шеърлар ёзмадим,
Балки,
ўйнадимда қўлимда қалам
Мен ҳатто шоирмас, агар
ёнимда бўлмаса сен ва дард-у ғам
Мен шеърлар ёзмадим
Балки,
Ёзолмасман энди ҳеч қачон
Юрагимни қайтиб олардим
Бўлганида биргина имкон
Мен шеърлар ёзмадим
Балки,
Қоғозларни қийнадим узун
Сандиқча ичида ётган ҳақиқат
Шеърларимни ёзгандир ўзинг
Сен менинг шоирим...
Сен менинг шеърим...
Тажалло