#Тайинлов
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори (42-сон, 30.01.2021 й.) билан Дилмурод Хамидуллаевич Набиев Қарши давлат университети ректори этиб тайинланди.
Дилурод Набиев шу кунга қадар Жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимида фаолият юритган.
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
#Reklama
🥳 Juft sana 02.02 da ZoodMall siz uchun syurpriz tayyorlab qoʻydi!
Sizni bu kuni quyidagilar kutadi:
- mashhur mahsulotlarga ulkan chegirmalar!
- xariddan koʻproq keshbek!
- foizsiz Muddatli toʻlovga koʻproq mahsulotlar!
💛 Eslatib oʻtamiz, bizda Haqiqiy muddatli toʻlov — ortiqcha toʻlovlarsiz. Uni rasmiylashtirish uchun pasport va boshqa hujjatlar talab qilinmaydi. Faqatgina Uzcard plastik kartasi kerak boʻladi
❗️ 2-fevral aksiyasini oʻtkazib yubormang! Faqatagina 1 kun ❗️
👉Rejali to'lov(Рассрочка) haqida to'liq ma'lumot shu kanalda:
@muddatli_zoodmall
🚚ZoodMall buyurtmalarni O’zbekistonning istalgan nuqtasiga eltib beradi. Ko’plab mahsulotlarni yetkazib berish bepul.
📲 Ilovani hoziroq yuklab oling va buyurtma bering:
https://rpst.uz/bqc
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
2020/2021-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларида тўлов-контракт миқдори оширилмайди
✅ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг 9-сон баёни қарорига мувофиқ:
👉 Коронавирус пандемияси сабабли республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини инобатга олиб, олий ва профессионал таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ҳамда таҳсил олаётган талабалар ва ўқувчиларнинг ўқиши билан боғлиқ тўлов-контракт маблағлари миқдори 2020/2021 ўқув йилида ўзгармайди (оширилмайди):
👉 кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда ОТМлар ректорларининг мурожаатларини инобатга олиб, ОТМлар бакалавриатига талабаликка тавсия этилиб, белгиланган тўлов-контракт маблағларини қисман тўлаган, магистратурага тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ҳамда ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини камида 50 фоизини ўтказишнинг сўнгги муддати 2021 йил 1 февраль этиб белгиланди.
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
🏛Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги танлов эълон қилади!
Қадрли ёшлар!
✔️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг логотипини яратиш бўйича вазир буйруғи имзоланди.
📱Ўз ижодингиз ва креатив ғояларингиз билан Apple iPhone 12 Pro Max смартфонига эга бўлишни қўлдан бой берманг!
👉 Танловда техникум, академик лицейлар ўқувчилари ва талабалар ҳамда 30 ёшгача бўлган тадқиқотчиларимиз иштирок этишлари мумкин.
📌 Танлов шартлари:
-вазирликнинг фаолияти ва аҳамиятини фалсафий ифода этиш;
-бетакрор бадиий ечим ва креатив ёндашувга эга бўлиши ҳамда ундан рамз сифатида фойдаланиш мумкинлиги;
-замонавий, ўзига хос, осон таниб олинадиган ва ноанъанавий шаклга эга бўлиши лозим.
Танловга лойиҳалар тақдим этиш тартибига кўра:
🔸 ҳар бир иштирокчи танловда фақат битта лойиҳа тақдим этиши мумкин;
🔸логотип лойиҳаси формати – 10 Мб гача, икки кўринишда – PNG ва JPG форматда logo@edu.uz электрон почта манзилига юборилиши талаб этилади.
👉 Логотип Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилади.
🔰 Танловда лойиҳалар бир босқичда 2021 йил 1 февралдан 25 февраль соат 23:59гача қабул қилинади.
🏆 Ғолиб 2021 йил 2 мартда эълон қилинади.
Вазирлик телеграм каналига
уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
⚡️ Педагогларни табақалашган малака ошириш дастурлари бўйича ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 25 январь куни “Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (ПҚ–4963, 25.01.2021) қарор имзоланди.
Қарорга кўра, халқ таълими ходимларини уларнинг малака даражаси, билими, илмий-педагогик салоҳияти, иш тажрибаси, психологик тайёргарлиги ва индивидуал касбий ривожланиш траекториясига мос келадиган табақалашган малака ошириш дастурлари бўйича ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади.
Шу билан биргаликда, анъанавий малака ошириш билан бир қаторда касбий ўқитишнинг уйғунлашган, иш жараёни билан биргаликда олиб бориладиган, масофавий ва бошқа турлари жорий этилади.
Батафсил маълумот:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
#Bilasizmi?
❗️2018/2019 ўқув йилидан бошлаб таянч (етакчи) олий таълим муассасалари томонидан тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини:
✅ кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, МУСТАҚИЛ РАВИШДА ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлаш тартиби жорий этилган.
(ПҚ-3775-сон, 05.06.2018 й.)
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
#Тавсия
Алишер Навоий асарларининг мобил иловаларини яратиш бўйича танлов эълон қилинди
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан бешта муҳим ташаббус доирасида Алишер Навоийнинг бой меросини ўрганишни кенг тарғиб этиш мақсадида Алишер Навоий асарларининг мобил иловаларини яратиш бўйича танлов эълон қилинди.
Танловда 30 ёшгача бўлган, дастурлаш соҳасига қизиқувчи ёшлар иштирок этиши мумкин.
✅ Сиз яратган мобил илова (андроид) қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
👉 сифатли, ёшларбоп UI/UX дизайн;
👉 Алишер Навоий ижоди намуналари: Хамса, достонлар, ғазаллар (лотин ёзувига асосланган ўзбек тилида).
Танловда иштирок этишни истаган дастурчилар 2021 йил 5 февралгача жамоа аъзолари, боғланиш учун телефон рақам, мобил илова ва мобил илова ҳақида 200 сўздан ошмаган маълумотларни tanlovlar@yoshlar.gov.uz манзилига юборишлари зарур.
Танлов ғолиблари ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланади ҳамда ғолиблар Apple MacBook Air 13 ва диплом билан мукофотланади.
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#ota_onalar_va_ustozlarga_tavsiyalar
Farzandingizning qobiliyatlaridan koʻra mehnatlarini koʻproq qadrlang!
🔹Nega bolaligida favqulodda isteʼdod egalarining hammasi ham hayotining keyingi qismida muvaffaqiyatga erisha olmaydi? Yoki sodda qilib aytganda isteʼdod soʻnib qoladi?
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
#Maktab
Ўзбекистонда 318 та мактаб қўлбола печлар орқали иситилаётганлиги ростми?
Ўзбекистон Республикаси бўйича мавжуд жами 10 008 та умумтаълим мактаби ва ихтисослаштирилган мактаб интернатларининг 3310 таси табиий газ манбалари орқали иситилмоқда. Шунингдек, мактабларнинг 23 таси — суюқ ёқилғи, 6671 таси — кўмир (брикет), 4 таси — электр токи орқали иситилади.
Уларнинг иситилиш тури қуйидагича:
🔹1036 та мактаб — марказлашган иссиқлик тармоғи орқали,
🔹8 810 таси — локал иситиш тармоғи орқали;
🔹162 таси — қўлбола (буржуй) печлар орқали.
Жами 1196 та мактаб филиалининг 118 таси — табиий газ, 1 таси — суюқ печ ёқилғиси, 1062 таси — кўмир (брикет) ёқилғиси, 15 таси — электр токи манбаларидан фойдаланиб иситилади.
«Қўлбола печлар орқали иситилаётган мактабларда ўқувчиларнинг ис газидан заҳарланиши эҳтимоли юқори», — деди Лайло Рустамова.
Батафсил маълумот:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Кириш имтиҳонида энг юқори балл тўплаган 200 нафар талабага Президент гранти берилади
Бу 2021 йилги Давлат дастури лойиҳасида қайд этилган.
Президент гранти соҳиби бўлган талабага ўқишни битиргунига қадар амалдаги Президент стипендияси миқдорига тенг бўлган Президент гранти стипендияси тўланади.
Ўқув семестри якуни бўйича барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи «аъло» баҳо бўлиб, битта фандан ўзлаштириш кўрсаткичи «аъло» бўлмаганда, ушбу тоифадаги талабаларга келгуси семестрлар мобайнида Президент гранти стипендияси берилмайди.
2021 йил 1 июнга қадар Президент грантини ажратиш тартиби ишлаб чиқилади ва ОТМларга кириш имтиҳонларида балл тўплаган шахслар тўғрисидаги очиқ маълумотларни йиғувчи ягона электрон реестр тузилади.
Батафсил маълумот:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
#Бестселлер_китоб #ЎлимгаМаҳкумҚилинганлар
#НуриддинИсмоилов
Сиз севган бестселлер китобни ўқиш энди мутлоқо бепул ва осон!
Барчамиз севган дедектив романлар муаллифи Нуриддин ИСМОИЛОВ қаламига мансуб "Ўлимга маҳкум қилинганлар" романини ҳозироқ ўқисангиз бўлади!
Шунчаки қуйида келтирилган ҳаволаларни босинг ва мириқиб мутолаа қилинг.
Номи: Ўлимга маҳкум қилинганлар (дедектив роман)
Муаллиф: Нуриддин ИСМОИЛОВ
Биз сизга мароқли ҳордиқ тилаймиз, азиз китобхон😊😊😊
#Бестселлер_китоб #ЎлимгаМаҳкумҚилинганлар
#НуриддинИсмоилов
Сиз севган бестселлер китобни ўқиш энди мутлоқо бепул ва осон!
Барчамиз севган дедектив романлар муаллифи Нуриддин ИСМОИЛОВ қаламига мансуб "Ўлимга маҳкум қилинганлар" романини ҳозирроқ ўқисангиз бўлади!
Шунчаки қуйида келтирилган ҳаволаларни босинг ва мириқиб мутолаа қилинг.
Номи: Ўлимга маҳкум қилинганлар (дедектив роман)
Муаллиф: Нуриддин ИСМОИЛОВ
Биринчи қисмни ўқиш
Иккинчи қисмни ўқиш
Учинчи қисмни ўқиш
Тўртинчи қисмни ўқиш
Биз сизга мароқли ҳордиқ тилаймиз, азиз китобхон😊😊😊
#Rasman
Бугун, 13 январь куни ижтимоий тармоқларда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон Миллий университети ректори этиб тайинлангани тўғрисида тарқалган хабарлар расмий асосга эга эмаслигини маълум қиламиз.
ОЎМТВ Ахборот хизмати
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Таълим сифати паст мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган ўқитувчиларга махсус устамалар берилади
“Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
➡️ Қарорга кўра, 2021 йил 1 мартдан таълим сифати паст мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар жорий қилинади.
🔰 Бунда:
● бир вилоят доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;
● бошқа вилоятдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўланади.
🔎 Таълим сифати паст мактаблар рўйхати Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан аниқланади ва жорий йилда 15 февралгача, келгуси йилларда эса ҳар йили 1 сентябрга қадар Халқ таълими вазирлиги веб-сайтида эълон қилинади.
☑️ Бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар улар борган мактаб таълим сифати паст мактаблар рўйхатидан чиқарилган йилдан кейинги йил учун ҳам тўланади.
🌐 Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотлари ва тиббиёт муассасаларида бўш иш ўринлари юзасидан маълумотлар ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-кунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари веб-сайтларида жойлаштириб борилади.
Манба: "Ҳуқуқий ахборот" канали
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
#Эътироф
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан ўтказилган “Йил танлови”да “2020 йилнинг энг намунали вазирлиги” йўналишида учинчи ўринни эгаллади.
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Биласизми
#Ботга_ёзишмоқда
📥 Президент стипендиясига ҳужжат топшириш бўйича кимга мурожаат қиламиз?
✅ Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясига номзодлар кўрсатиш, талабгорлар номзодларининг ўқишдаги ва илмий (ижодий) фаолиятдаги муваффақиятлари оммавий равишда муҳокама қилингандан сўнг, давлат олий таълим муассасаларининг илмий кенгашлари томонидан амалга оширилади.
📌 Талабгорлар дастлабки кўриб чиқиш учун илмий кенгашга қуйидагиларни топширадилар:
синов дафтарчасидан кўчирма;
деканат, кафедра тавсияномаси;
илмий (ижодий) иш аннотацияси;
раҳбарнинг фикр-мулоҳазалари;
илмий (ижодий) ишга тақриз;
илмий ишлар рўйхати ва уларнинг босма нусхалари.
Барча ҳужжатлар икки нусхада тақдим қилинади. Ҳужжатларнинг ҳар бир тўплами жилдга жойланади, ҳар бир жилд муқовасида ишни тақдим қилган муассасанинг номи, талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, ишнинг номи кўрсатилади.
❗️Асос: Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги қарори (226-сон 13.10.2008 й.)
👉 Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
⚡️⚡️2021/2022 ўқув йилидан абитуриентлар чекланмаган тарзда таълим йўналишини танлаши мумкин
Бу ҳақда Давлат тест маркази директори Мажид КАРИМОВ ЎзА мухбирига берган интервьюсида маълум қилди.
❗️2021/2022 ўқув йили қабулидаги тест синовларида олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар учун чекланмаган миқдорда таълим йўналишлари бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқини яратилади.
‼️ Бунда тўплаган баллари билан танлов босқичида абитуриент аввалгидек 5 тагача эмас, балки тест синови топширган фанлар мажмуи мос келадиган чекланмаган миқдорда таълим йўналишларини танлаши мумкин бўлади ва ўқишга кириш имконияти кескин ошади.
🔰 Аввало айтиш керакки, 3 йил олдин, 2018 йилгача абитуриентлар бор-йўғи фақат битта таълим йўналишини танлаши мумкин эди. 2019 йилда бу кўрсаткич 3 та ни, 2020 йилда эса 5 тани ташкил этди. Бунда аввало “чексиз танлов” ибораси хоҳлаган таълим йўналишини танлашни англатмайди ва бундай ўзгаришни жорий этиш учун тест синови топшириладиган фанларга, уларнинг кетма-кетлигидан қатъи назар, бир хил балл берилиши талаб этилади.
Кенгроқ тушунтирилганда, “чексиз танлов” фақат тест синови топшириладиган фанлари бир хил бўлган таълим йўналишлари доирасида амал қилади, дейди ДТМ раҳбари Мажид Каримов.
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
❗️❗️❗️MUHIM
💠"2020/2021-o‘quv yili uchun O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining davlat stipendiyasi hamda Navoiy, Beruniy, Ulug‘bek, Ibn Sino, Imom al-Buxoriy va Islom Karimov nomlaridagi Davlat stipendiyalariga tanlovlar o‘tkazish to‘g‘risida"gi 37-son buyrug‘i
👉Prezident va nomdor stipendiyalarga talabgor nomzodlar 1-4-fevral kunlari Toshkent shahrida imtihon topshiradilar;
👉Imtihonlar DTM tomonidan test shaklida "O'zbekiston tarixi", "Informatika", "Xorijiy tillar" fanlaridan bo'ladi;
👉Testlar O'zMU binosida bo'lib o'tadi;
👉Prezident stipendiyasi talabgor nomzodlari va ularga biriktirilgan shaxslarga 400.000 so'mdan pul ajratiladi, undan tashqari viloyatdagi nomzodlarning Toshkentga kelib-ketish yo'l harajatlari OTM hisobidan qoplanadi;
👉Viloyatdan kelganlar uchun TDAU yotoqxonasidan joy ajratiladi;
❗️Mazkur buyruq ijrosi shaxsan Oliy va o'rta maxsus ta'lim vaziri Abduqodir Toshqulov tomonidan nazorat qilinadi.👍
Kanalga ulanish
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
#maktab
Samarqand viloyati Urgut tumanining "Qoratepa" mahallasidagi 41-maktabda maktab o'quvchilari uchun ajoyib metodik usul joriy qilinibdi.
Bolalar matematik karra jadvalini hech qachon eslaridan chiqarishmasa kerak.
Батафсил маълумот:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
⚡️ Ўқитувчиларнинг касбий ривожланиш траекторияси тузилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 25 январь куни “Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (ПҚ–4963, 25.01.2021) қарор имзоланди.
Унга кўра, 2021 йил 1 мартдан бошлаб туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан халқ таълими ходимларининг малака ошириш бўйича эҳтиёжлари ўрганилади ҳамда “Узлуксиз касбий таълим” махсус электрон платформаси орқали уларнинг индивидуал касбий ривожланиш траекторияси тузилади.
Шунингдек, ҳар бир халқ таълими ходимининг электрон портфолиоси шакллантирилади ва унга ходимнинг индивидуал траекторияси, касбий ривожланиш натижалари ва ўзлаштирган ўқув дастурлари тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
Батафсил маълумот:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
🎯 Dasturlashni Bootcampda o'rganing
Oxirgi paytda Bootcamp so'zi ko'plab o'quv markazlari tomonidan ishlatila boshlandi. Xo'sh, o'zi Bootcamp kurslari qanday tashkillashtiriladi va PDP IT-Akademiyasidagi Bootcampning boshqa kurslardan farqi nimada?
🚀 PDP IT-Akademiyasi sizga o'zingizga qulay muhitda dasturlashni intensiv tarza o'rganish imkoniyatini beradi.
📌 Web Full Stack , Android va Mobile development (Flutter asosida) yo'nalishlar;
📌 Haftasiga 5 marta 3 soatdan offline va online ko'rinishda darslar;
📌 pdp.uz platformasidagi kurslardan foydalanish imkoniyati;
📌 Haftasiga 6 kun 8 soatdan akademik support qo'llab-quvvatlashi;
📌 6 oy nazariy va 4 oy amaliy mashg'ulotlar
📌 Professional mentorlar jamoasi
P/S: Bootcamp kurslari uchun talabalar sinov oyligi asosida qabul qilinadi va nomzodlar ingliz tili va matematika asoslari bilimlari bo'yicha saralanadi. Agar siz sinov oyligining birinchi haftasida fikringizdan qaytsangiz, sinov oyligi uchun to'langan to'lov 100% to'liq qaytarib beriladi.
O'zingiz uchun qulay muhitni tanlang, ta'lim sifati haqida biz qayg'uramiz😉
📍 Manzil: Shayhontahur tumani, Zarqaynar ko'chasi 3B-uy (Mo'ljal: Sirk binosi)
☎️ (78) 777-47-47
Bootcampga yozilish 👉🏻 @PDPSupportBot
Kanalga ulanish 👉🏻 @pdpuz
#Мактаб
Наманганда икки хонали мактаб борлигини вазир ўринбосари тасдиқлади
Намангандаги икки хонадан иборат мактаб филиали ўрнига 330 ўринли янги мактаб биноси қурилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев маълум қилди.
«Наманган вилояти Чортоқ тумани Боғистон қишлоғидаги 39-мактабга шахсан Халқ таълими вазири билан бирга бориб, ҳолатни ўрганганмиз. Ҳақиқатан икки хонадан иборат мактаб.
Биз ҳисоб-китоб қилиб, мактаб филиалини ўрнига замонавий-намунавий лойиҳада ишлаб чиқилган 330 ўринли мактаб ва унга қўшимча 12х24 ўлчамли спорт зали қуришни режалаштирганмиз.
Президент қарори билан бу мактаб Инвестиция дастурига киритилди. Ҳозирда мактаб лойиҳаси ишлаб чиқилган. Туман ҳокимлиги томонидан мактаб учун ер ажратиш бўйича қарор ҳам чиққан. Яъни 2 гектар ер ажратилган», деди Жўраев.
Батафсил маълумот:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
#талабалар_ассоциацияси
Ўзбекистонда талабалар ассоциацияси ташкил этилади
Бу ҳақда 2021 йилги давлат дастури лойиҳасида келтирилган.
Мазкур вазифани бажариш муддати этиб 2021 йил 1 сентябрь санаси белгиланган бўлиб, ассоциация Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ташкил этилади.
Амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Бунда Ўзбекистон талабалар ассоциацияси ташкил этиш ва шу орқали «Самарқанд тажрибаси»ни яратиш назарда тутилган.
Манба: "Халқ сўзи" газетаси
Батафсил маълумот:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
#Maktab
🔹Sirdaryo viloyatidagi 19 ta maktab attestatsiyadan oʻta olmadi. 2 nafar mas'uliyatsiz rahbar lavozimidan ozod etildi
Sirdaryo viloyatidagi umumtaʼlim maktablarining attestatsiyadan oʻtkazilish holati hamda bu borada mavjud muammolar tanqidiy muhokama qilindi.
2020-yilda Sirdaryo viloyatidagi 63 ta maktab attestatsiyaga jalb qilingan boʻlsa, shundan 43 tasi akkreditatsiyalandi. 19 ta maktab faoliyati esa qoniqarsiz, deb topilgan.
Shuningdek, oʻtgan yil davomida viloyatdagi 42 ta maktabda ichki va tashqi attestatsiya jarayonlarini tashkil etish holati oʻrganilgan. Oʻrganish natijalariga koʻra, hududiy hokimliklar va xalq taʼlimi boshqaruv organlariga 20 ta taqdimnoma kiritilgan. Natijada masʼuliyatsizlikka yoʻl qoʻygan 18 nafar rahbarga intizomiy choralar koʻrilgan. Xususan, ularning 2 nafari lavozimidan ozod etilgan boʻlsa, 7 nafariga hayfsan eʼlon qilingan, 9 nafari esa majburiy malaka oshirishga yuborilgan.
Батафсил маълумот:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Тошкентдаги президент университети 8000 талабага мўлжалланади
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 15 январь куни пойтахт туман ҳокимлари,сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва Юнусобод тумани ёшлари билан учрашувда маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
«Биз президент университетини қурамиз. Оксфорд таълимини биринчи марта Ўзбекистонда жорий қилмоқчимиз. Британиянинг таълим соҳаси дунёда биринчи ўринда туради. Биз янги президент мактабларини очдик, энди 8000 талабага мўлжалланган янги президент университетини очамиз. Барча домлалари чет элдан бўлади», - деди давлат раҳбари.
«Бизнинг болаларимиз чет элга кетишади - уларнинг 50 фоизи қайтиб келмайди. «Энг катта ақл» кетаяпти. У ердаги шароит уларга ёқади, ойлик катта. Аммо энди мен шу шароитларни яратиб, уларни ўзимизда ўқитмоқчиман. Кетмасин болаларимиз», — дея таъкидлади президент.
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Ms dan double PhD gacha. Hurmatli kanal a'zolari, materialshunoslikda modellashtirish yo'nalishida respublika bo'yicha iqtidorli bakalavr/magistrlar tanlovini e'lon qildik. Hohlovchilar o'zlari haqida ma'lumotlarni yoki CV larini umedjon.khalilov@uantwerpen.be ga jo'natishlari mumkin. Sinov asosida tanlab olingan nomzodlar magistrlik himoyasidan so'ng, PhD darajasini olish bo'yicha ham ilmiy izlanishlarini davom ettirishi mumkin. Tanlab olingan PhD talabalarni Yevropa davlatlari bilan hamkorlikda (double PhD) tayyorlash rejalashtirilayapti. Ishtirokchilarning quyidagi tayanch bilimlarga ega bo'lishlari muhim: matematika, fizika, kimyo, dasturlash tili, ingliz tili.
Читать полностью…#Тайинлов
❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги 6141-сон фармони билан Абдукодир Ҳамидович Тошкулов Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига тайинланди .
✅ Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан:
➖ Иномжон Уришевич Мажидов Ўзбекистон Миллий университети ректори (15-сон, 14.01.2021 й);
➖ Ўктам Раҳимович Саломов Фарғона политехника институти ректори (14-сон, 14.01.2021 й);
➖ Авазжон Раҳимович Мараҳимов Термиз давлат университети ректори (15-сон, 14.01.2021 й) лавозимига тайинланди.
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Muhim_xabar
2021 yil 20 yanvar – 1-kurslar uchun kontrakt to`lash va talabalikka qabul qilishni rasmiylashtirishning so`nggi kuni
✅ Ko‘pchilik abituriyentlar va ularning ota-onalari hamda OTMlar rektorlarining murojaatlarini inobatga olgan holda, 2021 yil 20 yanvar quyidagi abituriyent va talabalarga:
👉 bakalavriat va magistraturaga to‘lov-kontrakt asosida talabalikka tavsiya etilganlar;
👉 bakalavriat va magistraturaga tabaqalashtirilgan to‘lov-kontrakt asosida talabalikka tavsiya etilganlar;
👉 o‘qishi ko‘chirilgan (ko‘chirib tiklangan) va qayta tiklangan talabalarga;
👉 xorijiy fuqaro sifatida talabalikka tavsiya etilgan abituriyentlarga to‘lov haqini o‘tkazish va talabalar safiga qabul qilishni rasmiylashtirishning so‘nggi muddati etib belgilangan
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
❗️#diqqat_muhim
Masofaviy ta’lim olayotgan talabalarni sababi quyidagi hollarda inobatga olinishi belgilandi:
1. Kasal bo'lsa (Covid19 bo‘lsa tibbiy ma’lumotnoma asosida);
2. Xomiladorlik yoki farzandli bo‘lgan bo‘lsa (tegishli tibbiy ma’lumotnomasi asosida);
3. Chin yetim yoki temir daftardagi ijtimoiy ahvoli o‘ta og‘ir bo‘lsa (tegishli ma’lumotnoma asosida)
Ushbu parametrlar bo‘yicha hech qanday asosi bo‘lmagan talabalar an’anaviy o‘qishga jalb etiladi.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
ДИҚҚАТ, СОХТА ХАБАРЛАРГА ИШОНМАНГ!
❗️Ижтимоий тармоқларда, жумладан, телеграм каналларда қўшни давлатлардан имтиҳонсиз Ўзбекистонга ўқишни кўчириш мумкинлиги, бунинг учун 15 февралгача аризалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида қабул қилиниши тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.
⚠️ Мазкур хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас ва ёлғон ҳисобланади.
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g