talimxabarlari | Unsorted

Telegram-канал talimxabarlari - Ta’lim xabarlari

50464

O‘zbekistondagi uzluksiz ta’lim tizimiga oid muhim xabarlar Savol va murojaatlar uchun: @talimxabarlariga_bot Reklama: @talimxabarlari_hamkorlik_bot Kril alifbosidagi kanal: @talimxabarlariuz

Subscribe to a channel

Ta’lim xabarlari

📊 Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан таълим тизимида коррупция ҳолатлари аниқлаш ва ушбу ҳолатга фуқароларнинг муносабатини аниқлаш бўйича ижтимоий сўровнома ўтказилмоқда.

✅ Ушбу сўровномада қатнашиб, саволларга объектив жавоб беришингиз тизимдаги муаммоларни аниқлашга ва ўқув жараёнларининг шаффоф ташкил этилишига ёрдам беради.

🔰 Сўровнома аноним тарзда ўтказилади, унда респондентнинг исм-шарифи кўрсатилмайди.

❗️Сўровномада фаол иштирок этинг. Бу билан таълим тизими ривожига ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз!

📌 Сўровномага ўтиш учун ҳавола: https://forms.gle/HW5z9ygRvZ7qbzxVA

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

#RASMAN

👉 2021-yilning 21-aprel
kunidan boshlab, 14 kun davomida universitetda o‘quv jarayoni masofaviy (onlayn) shaklga o‘tkazildi.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiH

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

📌 Нарпай ва Пайариқ туманларида Самарқанд давлат чет тиллар институтининг факультетлари очилади
_______________
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи давомида мамлакатнинг бир қанча соҳаларини ривожлантириш билан бир қаторда вилоят олий таълим тизимида ҳам муҳим ўзгаришлар бўлишини маълум қилди.

Жумладан, давлат раҳбари топшириғига биноан эндиликда Самарқанд вилоятининг Нарпай туманидаги хизмат кўрсатиш техникуми ҳамда Пайариқ туманидаги иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежларида Самарқанд давлат чет тиллар институтининг “Мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил (инглиз тили)” ва “Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили” факультетлари очилади.

Кеча, 17 апрель куни масъул раҳбарлар жойларга боришди ва таълим сифати, ўқув биносини таъмирлаш, талабаларнинг замонавий таълим олишлари учун зарур имкониятларни яратиш ва бошқа амалга ошириладиган ишлар юзасидан вазифаларни белгилаб олишди.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiH

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

Самарқандда халқ таълими раҳбарларининг қарийб 52 фоизи баҳолашдан ўта олмади

Самарканд вилоятида 56 нафар туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари бошқарув ходимиларининг баҳолаш жараёни якунланди. Баҳолаш натижасида 29 нафар (51,8 фоиз) ходим синовдан ўта олмади, дея хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги.

Аввалроқ Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятида ҳам баҳолаш жараёни ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, меҳнат шартномаси бекор қилинган бошқарув лавозимлари бўйича маълумотлар vacancy.argos.uz веб-сайтига жойланади. Мазкур лавозимларга мос келувчи фуқаролар талабгор сифатида иштирок этишлари мумкин.

Навбатдаги баҳолаш жараёни Навоий вилоятида ўтказилди.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

Порани долларда олмоқчи бўлган халқ таълими масъули ушланди

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Жиззах шаҳар халқ таълим бўлими масъули О.А. жиноят устида ушланди. У ўз хизмат хонасида 1 минг 500 АҚШ долларини пора сифатида олаётганда қўлга тушган.

Айбланувчи мазкур порани Жиззах шаҳридаги ўрта умумтаълим мактабларидан бирини таъмирлаш учун давлат бюджетидан ажратилган 249 миллион сўмнинг қурилиш корхонаси ҳисоб-рақамига ўтказиб бериш учун сўрагани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилганлиги маълум қилинган.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

Talaba farzandli bo'lganida unga oliy ta'lim muassasasi tomonidan bir martalik nafaqa puli beriladi

Talaba oliy ta'lim muassasasiga arizani bola tug'ilgan kunidan boshlab olti oydan kechiktirmay taqdim etadi va unga rahbariyat tomonidan belgilangan nafaqa pulini 10 kundan kechiktirmay to'lab berish majburiy hisoblanadi. Hozirgi kunda nafaqa puli miqdori 490.000 so'mni tashkil etadi.

Kerakli hujjatlar:

👉OTM rektori nomiga ariza
👉Pasport nusxasi
👉Tug'ilganlik haqida guvohnoma nusxasi

Kanalga ulanish:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

#Муҳим

Энди педагогикадан бошқа йўналишда ўқиганлар ҳам мактабда дарс бериши
мумкин

Янги ўқув йилидан бошлаб, нопедагогик мутахассисликда ўқиётган юқори курс талабалари махсус педагогик тайёрлов модулларида ўқиб, сертификат олгач, мактабда дарс бериш ҳуқуқига эга бўлади.

🔹Маълумот учун, 2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистонда педагог кадрлар тайёрлайдиган ОТМлар ва лицензияга эга хусусий таълим ташкилотларига халқ таълими соҳасида фаолият кўрсатаётган раҳбар, мутахассис ва педагог ходимларнинг малакасини ошириш ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, 2021/22 ўқув йилидан бошлаб, Авлоний номидаги институт ва унинг ҳудудий марказларида ОТМларнинг педагогик бўлмаган бакалавриат таълим йўналишларида ўқиётган талабалари учун педагогик тайёргарлик модуллари амалиётга киритилади. Бунда:

🔹модуллар бўйича бакалавриатнинг сўнгги икки босқичида таҳсил олаётган талабалар ўқишга қабул қилинади;

🔹модуллар бўйича ўқитиш талабаларнинг ОТМда таҳсил олишдан бўш вақтида, Халқ таълими вазирлигининг гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Вазирлик гранти эҳтиёж юқори бўлган педагогик мутахассисликлар бўйича ажратилади;

🔹модулларни грант асосида ўзлаштирган талабалар ОТМни битирганидан сўнг камида икки йил ишлаб бериш учун вазирлик томонидан давлат умумий ўрта таълим ташкилотларига тақсимланади;

🔹модулларни ўзлаштирганлик тўғрисидаги сертификатга эга шахсларга ОТМда ўқишни битирганидан сўнг қайта тайёрлаш курсларидан ўтмасдан, мутахассислигига оид фанлардан умумий ўрта ва профессионал таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

Президентнинг «2021-2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ 2021/2022 ўқув йилида олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси қабул параметрларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:

👉давлат гранти асосидаги давлат буюртмаси параметрларини 2020/2021 ўқув йилига нисбатан 25 фоизга оширилган ҳолда белгилаш;

👉«ижтимоий лифт» тамойили асосида хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини кенгайтириш мақсадида алоҳида грант ўринларини икки баробарга ошириш;
Давлат олий таълим муассасаларига Давлат буюртмаси параметрлари:

а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

🔹кундузги таълим шаклига – 115 343 нафар;
🔹сиртқи таълим шаклига – 36 211 нафар;
🔹кечки таълим шаклига – 6 325 нафар;

б) магистрлар тайёрлаш бўйича – 12 914 нафар;

в) нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси параметрлари 56 нафар этиб тасдиқланади.

Шунингдек, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигининг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича 2000 нафар қўшимча давлат гранти ажратилиши белгиланган.

Шу билан бирга:

🔹Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 100 нафардан хотин-қизлар учун ҳар йили маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан;

🔹молиявий барқарор давлат олий таълим муассасалари томонидан уларнинг Кенгаши қарорига асосан 50 нафаргача хотин-қизлар учун давлат олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши кўзда тутилмоқда.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

#Қонунчилик_янгиликлари

ОТМларда яна бир проректорлик лавозими жорий қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, таълим ташкилотларида маданий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қуйидаги тартиб жорий этилади.

Унга кўра: ҳар бир умумтаълим муассасасида жорий этилган ижтимоий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимини молиялаштириш учун 2021 йил 1 апрелдан бошлаб давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 0,5 штат бирлиги ажратилади ҳамда унинг иш ҳақи миқдори умумтаълим муассасаси олий маълумотли ўқитувчиси учун ўрнатилган базавий тариф ставкаси миқдорида белгиланади;

❗️давлат олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларида, талабалар сонидан қатъи назар, ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор (директор ўринбосари) лавозими жорий этилади. Бунда, олий таълим муассасаларида мавжуд ёшлар билан ишлаш бўйича проректор (директор ўринбосари) лавозими қисқартирилади.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

Иккита ОТМга раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасалари раҳбарларини лавозимларга тайинлаш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарорга биноан:

Қаҳрамон Мадаминович Ибадуллаев Тошкент шаҳридаги "А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети" Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ижрочи директори этиб тайинланди.

Нозимжон Солиевич Тўйчибоев Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ректори этиб тайинланди.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

⚡️ Педагог кадрлар аттестацияси бўйича онлайн мулоқот ўтказилади

Бугун, 26 март куни соат 16:00 дан 17:00 га қадар Таълим инспекциясининг телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали педагог кадрлар аттестация бўйича инспекциянинг масъул ходимлари иштирокида онлайн мулоқот ўтказилади.

🎙Мулоқот телеграмнинг овозли чат хизматидан фойдаланган ҳолда ўтказилади.

📌 Ўқитувчилар мавзу бўйича инспекция ходимларига навбат билан ўзларини қизиқтирган саволларни беришлари мумкин.

❗️Онлайн мулоқотда иштирок этиш учун Таълим инспекцияси телеграм каналига обуна бўлинг: /channel/uztdi

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

#OTM_yangiliklari

Samarqand davlat chet tillar instituti tadqiqotchisining monografiyasi 8 ta tilga tarjima qilinib, dunyo bo’ylab sotuvga qo’yildi

Germaniyaning Lambert nashriyoti taklifiga ko’ra Samarqand davlat chet tillar institutining ilmiy tadqiqotchisi Rustamova Adash Eshanqulovnaning “The Main Concepts of Teaching English Pronunciation in Kindergartens” nomli monografiyasi ingliz, rus, nemis, ispan, fransuz, portugal, italyan, polyak kabi tillarga tarjima qilinib, nashr etildi.

Hozirda ushbu monografiya dunyo bo’ylab sotuvga qo’yildi. Tadqiqotchi ayni damda “Maktabgacha yoshdagi bolalarda chet tilini o’qitishda talaffuzni shakllantirish va rivojlantirish” mavzusida ilmiy tadqiqot ishini olib bormoqda.

Monografiyada dunyo davlatlari va O’zbekistonda maktabgacha ta’limda chet tilini o’qitishda talaffuzni shakllantirish va rivojlantirishning zamonaviy usullari va vositalari xususida keng hamda aniq ma’lumotlar berilib, taklif va tavsiyalar ishlab chiqilgan.

Kanalga ulanish 👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

Yangiliklar 24 | 500 o‘rinli talabalar turar joyi foydalanishga topshirildi

Kanalga ulanish 👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

🥳 Navruzni Zoodmall bilan birga nishonlang! Aksiya 24-chi martga qadar davom etadi!

Ajoyib bayram sharafiga ZoodMall sizga sovg'alar tayyorladi. Sizni yoqimli bonuslar va chegirmalar kutmoqda. Bundan tashqari, buyurtmani foizsiz va ortiqcha to'lovsiz bo’lib to'lash orqali sotib olishingiz mumkin.

To'lovni rasmiylashtirish uchun sizga pasport va boshqa hujjatlar kerak emas. Faqatgina Uzcard plastik kartasi bo’lsa bas. To'lov onlayn tarzda ZoodMall dasturida amalga oshiriladi.

👉Telegram
-kanalga o'tish:
@zoodmalluzbekistan

🚚 ZoodMall ko'p mahsulotlarni Oʻzbekistonning istalgan nuqtasiga bepul yetkazib beradi.

📲 Ilovani hoziroq yuklab oling va smarfon, kiyim-kechak va avtotovarlar va ko'plab maxsulotlarga buyurtma bering:

https://rpst.uz/bDA

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

#Қонунчилик_янгиликлари

⚡️⚡️ Термиз давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилди

“Термиз давлат университетининг Педагогика институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

📌 Қарорга кўра, Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиали ҳамда Термиз давлат университетининг педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Термиз давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилди.

❗️ Институтда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Kanalga ulanish 👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

#muhim

Samarqand davlat universitetining biologiya fakulteti an’anaviy ta’lim shakliga qaytdi

SamDUning biologiya fakultetida tahsil oluvchi talabalarning ta’kidlashicha, joriy yilning 13-aprel kuni fakultetda COVID-19 alomatlari aniqlangach ikki xaftalik karantin e’lon qilinib, o’quv jarayoni to’liq onlayn shaklda davom ettirilgan.

Bugun, 2021-yilning 28-apreli. Samarqand davlat universitetining biologiya fakultetida ikki xaftalik karantin holati yakunlandi va o’quv jarayoni an’anaviy shakliga qaytdi.

Endilikda fakultetning kunduzgi ta’lim shaklida ham, kechki ta’lim shaklida ham o'quv jarayoni an'anaviy tarzda davom etadi.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiH

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

#RASMAN

Samarqand davlat chet tillar institutida o‘quv jarayoni
14 kunlik masofaviy ta’limga o’tkazildi

Hurmatli professor-o‘qituvchilar hamda qadrli talabalar, Samarqand davlat chet tillar instituti Axborot xizmati shuni ma’lum qiladiki, respublikamiz hududida COVID-19 bilan kasallanish holatining ortayotganligi, shuningdek, Samarqand davlat chet tillar instituti talabalari orasida ham bunday holatlar aniqlanganligi sababli:

👉2021-yilning 22-aprel kunidan boshlab, 14 kun davomida institutda o‘quv jarayoni masofaviy (onlayn) shaklga o‘tkaziladi.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiH

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

МТТнинг директори Э.Бекбергенова тарбияланувчилар ҳақини еганми?

31 март куни Қорақалпоғистоннинг Қонликўл тумани 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ходимлари ташкилот раҳбарини лавозимдан олиш учун норозилик намойиши ўтказиб, кўчани тўсиб қўйгани акс этган видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Мактабгача таълим вазирлиги ҳолат юзасидан «Газета.uz»га маълумот берди.

Қайд этилишича, 1-сонли ДМТТнинг директори Э.Бекбергенова устидан ходимлар томонидан келиб тушган шикоятлар ўрганилганда, МТТ раҳбари томонидан 399,2 млн сўмлик молиявий хато-камчиликларга йўл қўйилганлиги маълум бўлди. Жумладан, ДМТТда 2018-2020 йилларда қарийб 5 тонна (159,6 млн сўмлик) гўшт ҳамда 15,5 тонна (53,1 млн сўмлик) сут болаларга берилмаган.

Бекбергенова 2020 йил 21 декабрь куни лавозимидан озод этилган, бироқ 24-25 март кунлари суд қарори асосида лавозимига қайта тикланган. Шундан сўнг, МТТ ходимлари ўз норозилик намойишларини уюштирган.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiH

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

Жиззахда халқ таълими раҳбарларининг ярми ишдан олиниши мумкин

Жиззах вилоятида 29 нафар туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари бошқарув ходимининг иш фаолиятини баҳолаш жараёни амалга оширилди, деб хабар бермоқда ХТВ.

Баҳолаш натижаларига кўра, 13 нафар (44,8 фоиз) ходим баҳолаш жараёнидан ўта олмади, қолганининг натижаси ижобий бўлган.

Аввалроқ Тошкент ва Сирдарё вилоятида ўтказилган баҳолаш жараёни натижалари ҳақида хабар берилганди.

Меҳнат шартномаси бекор қилинган бўлимларнинг бўш қолган бошқарув лавозимлари бўйича маълумотлар vacancy.argos.uz веб-сайтига жойланади. Мазкур лавозимларга мос келувчи фуқаролар талабгор сифатида иштирок этишлари мумкин.

Баҳолаш натижалари салбий бўлган ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси икки ҳафтадан сўнг бекор қилиниб, уларга мутахассислиги ва малака даражасига мос бошқа лавозимлар таклиф қилинади.

Навбатдаги баҳолаш жараёни Самарқанд вилоятида ўтказилди, унинг натижалари кейинроқ элон қилинади.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

❗️Yuqoridagi xabarning asosi

O‘zbekiston Respublikasi Mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirligining "Davlat ijtimoiy sug‘urtasi bo‘yicha nafaqalar tayinlash va to‘lash tartibi to‘g‘risida"gi buyrug'iga binoan

👉 Bola tug‘ilganda beriladigan bir martalik nafaqa O‘zbekiston Respublikasi hududida belgilangan eng kam oylik ish haqining ikki baravari miqdorida beriladi. Ish haqiga koeffitsiyent qo‘llaniladigan tumanlarda nafaqa ushbu koeffitsiyentlarni hisobga olgan holda belgilanadi.

👉 Ishlayotgan ayollarga hamda ishlab chiqarishdan ajralgan holda oliy, o‘rta maxsus, kasb-hunar ta’lim muassasalarida, magistratura, aspirantura, klinik ordinatura, doktoranturada tahsil olayotgan ayollarga bola tug‘ilganda beriladigan bir martalik nafaqa tegishlicha ish yoki o‘qish joyidan to‘lanadi.

👉 Bola o‘lik tug‘ilgan hollarda nafaqa to‘lanmaydi.

Asoslovchi me'yoriy hujjat

Kanalga ulanish:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

#taklif

Magistratura mutaxassisligiga hujjat topshiruvchi abituriyentlarga ham bir nechta ta’lim yo'nalishlariga topshirishga ruxsat beriladimi?
____________
Yaqin orada bakalavriat bosqichini ko’plab talabalar tamomlashadi, ba’zilari magistratura mutaxassisligiga o’qishga kirish uchun harakat qilishadi. Shuningdek, imtihon oldi qo'rquv, hayajon va ishonchsizlik paydo bo’lishi tabiiy hol.

🔹Taklif:
Magistratura mutaxassisligi bo'yisha o’qishga hujjat topshiruvchilar uchun ham xuddi bakalavriat imtihonlari oldi tashkil etiladigan DTM imtihonlari o’tkazilib, o'z bilimlarini sinashi uchun imkoniyatlar yaratilsa, maqsadga muvofiq bo’lar edi.

🔹Taklif:
Hozirgi kunda bakalavriatga o’qishga kirishda abituriyentlarga beriladigan imtiyozlar qatorida bir nechta ta’lim yo'nalishlari va oliy ta’lim muassasalarini tanlash imkoni berilmoqda. Magistratura mutaxassisligiga hujjat topshiruvchi abituriyentlarga ham xuddi shunday bir nechta mutaxassislik ta'lim yo'nalishlariga hujjat topshirishga ruxsat berilsin.

Umid qilamizki, mutasaddilar takliflarimizni o’rganib chiqishadi.

✍️Nigina Ikromova,
Samarqand davlat chet tillar instituti talabasi.

Kanalga ulanish:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

Профессионал таълим тизимида дуал таълим ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан профессионал таълим тизимида дуал таълим ташкил этилади.

Дуал таълим бу таълимни ўз йўналишига мос ташкилотда меҳнат қилиш билан бирга олиб борувчи тизимдир.

Дуал таълимни ташкил этиш учун ҳокимликлар ва манфаатдор вазирликлар томонидан ўрта бўғин кадрларига бўлган эҳтиёж аниқланади ва таклиф тайёрланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳар йили 1 июлгача дуал таълим бўйича кадрлар тайёрланадиган таълим муассасаларини белгилайди.

Танланган таълим муассасалари белгиланган квоталар бўйича ўқувчиларни қабул қилади.

Таълим муассасалари кадрларга эҳтиёжи бўлган ташкилотлар билан шартнома тузади. Шартнома ташкилот ва ўқувчи ўртасида ҳам тузилади. Бунда ўқувчи учун ташкилотда муайян иш ўрни ажратилади.

Ўқувчилар бир ҳафтада камида икки кун таълим олади қолган кунлар ишлайди.

Ўқувчига ишлаган кунлари учун ҳақ тўланади.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

#диққат

❗️Педагог кадрлари учун малака (тест) синовларининг ўтказилиш жадвали

Умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал таълим муассасаларининг биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда мазкур малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагог кадрлар учун тест синовлари жорий йилнинг 31 мартидан бошлаб 20 апрелига қадар ўтказилади.

Мазкур малака (тест) синовлари санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилган ҳолда барча қулайлик, шарт-шароитлар яратилган, шунингдек, замонавий ахборот коммуникация технологиялари воситалари билан таъминланган Олий таълим муассасаларининг биноларида ўтказилади.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

#мактаб

1 апрелдан айрим халқ таълими тизими ходимларининг маоши оширилади

1
апрелдан халқ таълими тизими методистлари ҳамда Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбарлари иш ҳақлари оширилмоқда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўтган йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ 2021 йил 1 апрелдан бошлаб Халқ таълими вазирлиги тизимидаги методистларнинг иш ҳақи миқдори — олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилиши белгиланган.

Шунингдек, Президентнинг “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида 2021 йил 1 апрелдан бошлаб умумтаълим муассасаларининг Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосари — Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбарининг иш ҳақи миқдорини умумтаълим мактабининг олий маълумотли (тоифасиз) ўқитувчиси базавий тариф ставкасига тенглаштириш кўрсатилган.

Унга кўра:

🔹2021 йил 1 апрелдан бошлаб умумтаълим муассасаларининг Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосари — Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбарининг иш хақи миқдори умумтаълим муассасаларининг барча гуруҳлари учун ягона 2 090 399 сўм ҳамда методистлар учун 2 881 828 сўм этиб белгиланганлигини жойларга етказиш;

🔹мазкур лавозимлар учун жорий йил апрель ойи аванс тўловларини оширилган иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаш ва тўлаш;

🔹жойларда ушбу лавозимлар учун белгиланган иш ҳақи тўловлари бўйича муаммолар ва ноаниқликлар юзага келганга зудлик билан бартараф этиш ва тегишли тушунтириш ишларини олиб бориш;

🔹бир ҳафта муддатда юқоридаги топшириқлардан келиб чиқиб амалга оширилган ишлар юзасидан вазирликка ёзма ахборот тақдим этилиши каби вазифалар ҳудудий халқ таълими бўлинмалари раҳбарларига юклатилди.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

#Мактаб

Мактабларда 4-чорак 29 мартдан бошланади

2021 йил 20 март куни 2020-2021 ўқув йилининг баҳорги таътилининг биринчи куни ҳисобланиши ҳақида аввалроқ хабар қилгандик.

Ҳозирда юртдошларимиздан баҳорги таътил узайтирилдими деган жуда кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Мазкур саволга жавобан Халқ таълими вазирлиги баҳорги таътил 28 мартгача давом этиши, 4-чоракнинг илк куни 29 март эканлигини яна бир бор маълум қилади.

Шунингдек юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда гибрид шаклдаги таълимга рухсат этилганлигини, қайсидир мактаб ёки ҳудуддаги эпидемиологик вазиятга қараб мактаб карантинга ёпиладиган бўлса, ушбу мактаб ўқувчилари вазият барқарорлашгунига қадар вақтинча таълимни онлайн шаклда давом эттириши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Kanalga ulanish 👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

#OTM_yangiliklari

Toshkent moliya institutida o‘quv jarayoni 26-martdan 8-aprelga qadar (14 kun) masofaviy shaklda davom etadi

​​Koronavirus infeksiyasi tarqalishini oldini olish maqsadida Toshkent moliya institutida o‘quv jarayoni 2021-yil 26-martdan 8-aprelga qadar (14 kun) bosqichma-bosqich masofaviy shaklda tashkil etiladi.

Institutda o‘quv jarayonini masofaviy shaklda tashkil etish bo‘yicha barcha sharoitlar yaratilganligini inobatga olib, darslar fakultetlarga o‘rnatilgan Wi Fi qurilmalari hamda yuqori tezlikdagi internetga ulangan kompyuter xonalaridan foydalangan holda, ZOOM videoaloqa dasturi orqali, dars jadvalida belgilangan vaqtlarda o‘tilishi ta’minlanadi.

Shuningdek, barcha talabalar to‘g‘risidagi ma’lumotlar Oliy ta’lim jarayonlarini boshqarish HEMIS elektron ta’lim platformasiga kiritilganligini inobatga olib, fanlar bo‘yicha kontentlar va topshiriqlarni tizimga kiritish va o‘quv jarayoni natijalarini rasmiylashtirish ushbu axborot tizimida qayd etib boriladi.

Eslatma: Ikki hafta muddatli masofaviy ta’lim talabalar uchun belgilanmoqda. Barcha xodimlar, professor-o‘qituvchilar karantin qoidalariga rioya etgan holda o‘z vazifalarini bajaradilar.

Kanalga ulanish 👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

▪️ TATUda yangi taʼlim yo‘nalishi ochiladi.

📃 Muhammad al-Xoraziy nomidagi Toshkent axborot texnologiyalari universitetining “Raqamli kutubxona”si (Digital library) tashkil etiladi. Va shu maqsadda Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Oliy va o‘rta maxsus taʼlim vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambag‘allikni qisqartirish vazirligi tomonidan 2021/2022 o‘quv yilidan boshlab Universitetda Elektron kutubxona bakalavriat taʼlim yo‘nalishi bo‘yicha kadrlar tayyorlashni yo‘lga qo‘yiladi.

Kanalga ulanish 👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

​​Toshkent moliya instituti rahbariyati Yashnobod tumanidagi “Shirinobod” mahallasida “Navro‘z” umumxalq bayramini mahallabay tashkil etish maqsadida ushbu mahallada istiqomat qilayotgan kam ta’minlangan, temir daftarga kiritilgan, nogiron va ijtimoiy himoyaga muhtoj aholi vakillari holidan xabar oldilar va bayram dasturxonini tashkil etdilar.

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

⚡️Qarshi davlat universiteti huzurida ham Pedagogika instituti tashkil etildi

Hukumatning 2021 yil 16 martdagi 141-son qarori bilan Qarshi davlat universitetining Pedagogika instituti faoliyati yo‘lga qo‘yildi.

Yangi institut Toshkent davlat pedagogika universitetining Shahrisabz filiali hamda Qarshi davlat universitetining pedagogika ta’lim sohasining bakalavriat ta’lim yo‘nalishlari va magistratura mutaxassisliklari negizida tashkil etildi.

Institutda o‘quv jarayoni 2021/2022 o‘quv yilidan boshlanadi.

2021/2022 o‘quv yilidan boshlab QarDUda pedagogika ta’lim sohasida bakalavriat va magistraturaga qabul to‘xtatiladi. Hozirda ushbu yo‘nalishda o‘qiyotgan talabalar o‘qishni QarDUda tugatadi.

Institutga qabul kvotasi har yili respublika OTMlariga o‘qishga qabul qilish parametrlaridan kelib chiqqan holda belgilanadi.

Kanalga ulanish 👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

Абитуриентлар диққатига!

Давлат комиссияси томонидан бу йилги кириш имтиҳонларида саволлар тушадиган фанлар мажмуаси ва уларни баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

❗️Демак, бу йилги абитуриентлар 5 та фандан имтиҳон топширади.

Барча тест топширувчилар учун 3 та фан мажбурий ҳисобланади. Максимал тўплаш мумкин бўлган балл – 94,5 балл.

1. Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар) – 15 та савол, тўғри жавоб учун – 2,1 балл. Максимал балл – 31, 5.
2. Математика – 15 та савол, тўғри жавоб учун – 2,1 балл. Максимал балл – 31, 5.
3. Ўзбекистон тарихи – 15 та савол, тўғри жавоб учун – 2,1 балл. Максимал балл – 31, 5.

Бакалавриат таълим йўналишига мос 2 та фандан саволлар. Максимал тўплаш мумкин бўлган балл – 186 балл.

👉 1-фан
– 30 та савол, тўғри жавоб учун – 3,1 балл. Максимал балл – 93.
👉 2-фан – 30 та савол, тўғри жавоб учун – 3,1 балл. Максимал балл – 93.

‼️ Абитуриентлар бу йилги кириш имтиҳонларида 5 та фандан жами 105 та савол ишлашади. Максимал балл – 280, 5

Kanalga ulanish
👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…
Subscribe to a channel