talimxabarlari | Unsorted

Telegram-канал talimxabarlari - Ta’lim xabarlari

50464

O‘zbekistondagi uzluksiz ta’lim tizimiga oid muhim xabarlar Savol va murojaatlar uchun: @talimxabarlariga_bot Reklama: @talimxabarlari_hamkorlik_bot Kril alifbosidagi kanal: @talimxabarlariuz

Subscribe to a channel

Ta’lim xabarlari

Президент Мурожаатномага якун ясар экан, унда айтилган вазифаларни дунёдаги ҳозирги мураккаб шароитда амалга ошириш осон бўлмаслигини қайд этди.

"Лекин биз ўтган даврда катта билим ва тажриба тўпладик. Энг муҳими, ўз куч ва имкониятларимизга бўлган ишончимиз тобора ортиб бормоқда.

Шу боис, қанчалик қийин бўлмасин, танлаган йўлимиздан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз. Кўзлаган марраларимизга албатта етамиз.

Бу йўлда нияти улуғ, қалби пок, меҳнаткаш халқимизга таянамиз. Бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилсак, мен ишонаман, эл-юртимиз интилаётган Янги Ўзбекистонни албатта барчамиз биргаликда бунёд этамиз
", - деди давлатимиз раҳбари.

Президент сўзининг якунида йиғилганларни, бутун халқимизни кириб келаётган Янги йил байрами билан чин қалбдан самимий табриклаб, сиҳат-саломатлик, файзу барака, оилавий бахт тилади.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

#Bilasizmi?

⚡️Kontrakt to‘lovi uchun soliq imtiyozlari mavjud

❗️ Shartnoma to'lovini to'lovchilar soliq imtiyoziga ega bo'lishlari mumkin va bu quyidagi holatlarda amal qiladi;

🔰 Soliq kodeksining 378-moddasi 16-bandiga ko‘ra soliq to'lovchi:

👉 o‘zi uchun;
👉 26 yoshga to‘lmagan farzandlari uchun;
👉 26 yoshga to‘lmagan turmush o‘rtog‘i (eri yoki xotini) uchun shartnoma to‘lovlarini amalga oshirganda daromad solig'idan ozod etiladi.

❇️ Shartnoma to‘lovidan 12 foizlik daromad solig‘ini qaytarib olish mumkin

Amaldagi qonunchilikka ko‘ra, shartnoma to‘lovchi:

➖o‘zi uchun;
➖26 yoshga to‘lmagan farzandlari uchun;
➖26 yoshga to‘lmagan turmush o‘rtog‘i uchun to‘lagan shartnoma to‘lovining 12 foizini soliq bo‘limidan qaytarib olishi mumkin.

@abituriyent_2022

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

⚡️ O‘qishni ko‘chirish bo‘yicha tegishli qaror Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi tomonidan qabul qilinadi

🔰
Ma’lumki, Davlat komissiyasining 7- va 8-son bayonlari bilan quyidagi hududlardan O‘zbekiston fuqarolarining o‘qishini O‘zbekistondagi davlat OTMlariga istisno tariqasida ko‘chirishga ruxsat berilgan:

👉 7-son bayoni bilan — Kursk, Bryansk, Belgorod, Voronej, Rostov va Krasnodar hududlari;

👉 8-son bayoni bilan — Qrim va Sevastopol hududlari.

✅ Bunda:

🔹 o‘qishni ko‘chirish bo‘yicha arizalar Davlat test markazi tomonidan qabul qilinishi;

🔹 talabalarning haqiqatda muayyan OTMda tahsil olganligini tekshirish Tashqi ishlar vazirligi tomonidan amalga oshirilishi;

🔹 o‘qishini ko‘chirishga ruxsat berish bo‘yicha qaror Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi tomonidan qabul qilinishi belgilangan.

📆 Shu sababli Davlat test markazi tomonidan 1-30-noyabr kunlari o‘qishni ko‘chirish bo‘yicha arizalar qabul qilinib, barcha ma’lumotlar Tashqi ishlar vazirligi hamda Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligiga taqdim etilgan.

O‘qishni ko‘chirish (Perevod) bo‘yicha so‘ngi yangiliklar👇@perevod_uzbek

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

🛎 Samarqand xalqaro texnologiya universitetida tahsil olishni istovchi yoshlar uchun ajoyib yangilik🛎

🏢 SXTU 2023-yil 1-fevralda boshlanadigan bahorgi semestr uchun abituriyentlarga quyidagi qo‘shimcha imkoniyatlarni taqdim etadi.

❗️Hujjatlar 2023-yilning 10-yanvargacha qabul qilinadi.

❗️Kirish imtihonlari 2023-yil 16-20-yanvar kunlari universitetda matematika fanidan (maktab o'quv dasturi asosida) va ingliz tili fanidan (suhbat) xorijlik professor-o'qituvchilar tomonidan o‘tkaziladi.

❗️Darslar 2023-yil 1-fevraldan boshlanadi.

❗️💁‍♀️ Maxsus til bilish sertifikatiga ega bo‘lmagan abituriyentlar SXTU talabasiga aylangach, ular uchun bepul ingliz tili kurslari tashkil etiladi.

🗂 Onlayn hujjat topshirish: http://siut.uz/ru.request.html

👉 Batafsil

Manzil: Samarqand shahri, Spitamen shoh ko‘chasi, 270-uy

☎️ Murojaat uchun: +99855 705-50-05
+99897 575-48-29

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун малака (назарий ва амалий) синовларини ўтказиш муддатлари маълум бўлди

🔰 Синовлар 2022 йилнинг 21–29 ноябрь кунлари юқоридаги жадвалда кўрсатилган биноларда ўтказилади.

❗️ Аттестацияга жалб қилинган педагоглар белгиланган муддатларда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари (ПАСПОРТ ва мурожаат юборишда тўлдирилган сўровнома)лари билан белгиланган вақтдан ярим соат олдин имтиҳон ўтказиладиган манзилларга етиб келишлари лозим бўлади.

🟦 Каналга уланиш: @talimxabarlari

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

Қозоғистондаги 2 та ОТМ лицензияси тўхтатилди

Қозоғистон Таълим ва фан вазирлигининг ёзишича, “Орда” (аввалги “Silkway” халқаро университети) ва “Мирас” университетлари лицензияси тўхтатилди.

Маълум қилинишича, 2020 йилда университетларда ўтказилган текширувлар натижасида бир қатор қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган. Мазкур камчиликлар бартараф этилгунига қадар мазкур ОТМлар фаолияти тўхтатилган эди.

💬 “ОТМлар ўтган 8 ой мобайнида таълим муассасаларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш эмас, қўмита қарори устидан шикоят қилиш билан ўтказган. Аммо Чимкент шаҳрининг туманлараро ихтисослаштирилган маъмурий суди қарорига кўра, қўмита қарори ўз кучида қоладиган бўлди”, – дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, вазирлик хабарида келтиришича, аввалроқ мамлакатнинг Таълим сифатини таъминлаш бўйича мустақил агентлик ушбу университетлар аккредитациясини тўхтатган. Қозоғистон қонунчилигига кўра, бу ОТМларнинг битирувчиларга диплом бера олмаслигини англатади.

💬 “Қозоғистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ги Қонунига биноан, таълим фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияни бекор қилиш ёки таълим ташкилотини тугатиш билан муассиси талабаларни бошқа таълим ташкилотларига ўтказиш чораларини кўради”, – дея қўшимча қилинади хабарда.

Таъкидлаш лозим, ўз давлатида лицензияга эга бўлмаган ва аккредитацияланмаган хорижий ОТМлар дипломлари Ўзбекистонда тан олинмайди.

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

Yuridik texnikumlarga qabul 1–20-avgust kunlari bo‘lib o‘tadi. Bu haqda Adliya vazirligiga qarashli “Huquqiy axborot” kanalida ma’lum qilindi.

Hujjatlarni Yagona davlat xizmatlari interaktiv portali (my.gov.uz) yoki DTM sayti orqali topshirish mumkin.

Texnikumlarga 2021-2022-o‘quv yili uchun belgilangan qabul kvotasi 3 180 tani tashkil etadi.

Kanalga ulanish:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

Ортда қолган ҳафта биз учун жуда самарали бўлди. Шунинг учун янгича ёндашувдаги #ҳафтадайжести лойиҳасини йўлга қўйдик.

🗓 Демак, Таълим инспекцияси фаолиятидаги ҳафтанинг энг муҳим воқеалари | 31.05–05.06.2021

👉 7 та фан бўйича ўқув дастурларини такомиллаштиришда устувор вазифалар муҳокама қилинди

👉 Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш бўйича назорат тестлари ва ижтимоий сўровномалар ўтказилмоқда

👉 Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида аттестация ва аккредитация жараёнлари ўтказилди

👉 Олий таълим муассасаларининг таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари билан ОТМлар рейтингини аниқлаш, аттестация ва аккредитасия жараёнларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди

📌 Лойиҳамизни қўллаб-қувватлаш учун ушбу видеони дўстларингизга ҳам улашинг.

Сиз учун яна қандай лойиҳалар қизиқ бўлади? Фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин!

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

📊 Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан таълим тизимида коррупция ҳолатлари аниқлаш ва ушбу ҳолатга фуқароларнинг муносабатини аниқлаш бўйича ижтимоий сўровнома ўтказилмоқда.

✅ Ушбу сўровномада қатнашиб, саволларга объектив жавоб беришингиз тизимдаги муаммоларни аниқлашга ва ўқув жараёнларининг шаффоф ташкил этилишига ёрдам беради.

🔰 Сўровнома аноним тарзда ўтказилади, унда респондентнинг исм-шарифи кўрсатилмайди.

❗️Сўровномада фаол иштирок этинг. Бу билан таълим тизими ривожига ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз!

📌 Сўровномага ўтиш учун ҳавола: https://forms.gle/HW5z9ygRvZ7qbzxVA

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

#RASMAN

👉 2021-yilning 21-aprel
kunidan boshlab, 14 kun davomida universitetda o‘quv jarayoni masofaviy (onlayn) shaklga o‘tkazildi.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiH

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

📌 Нарпай ва Пайариқ туманларида Самарқанд давлат чет тиллар институтининг факультетлари очилади
_______________
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи давомида мамлакатнинг бир қанча соҳаларини ривожлантириш билан бир қаторда вилоят олий таълим тизимида ҳам муҳим ўзгаришлар бўлишини маълум қилди.

Жумладан, давлат раҳбари топшириғига биноан эндиликда Самарқанд вилоятининг Нарпай туманидаги хизмат кўрсатиш техникуми ҳамда Пайариқ туманидаги иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежларида Самарқанд давлат чет тиллар институтининг “Мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил (инглиз тили)” ва “Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили” факультетлари очилади.

Кеча, 17 апрель куни масъул раҳбарлар жойларга боришди ва таълим сифати, ўқув биносини таъмирлаш, талабаларнинг замонавий таълим олишлари учун зарур имкониятларни яратиш ва бошқа амалга ошириладиган ишлар юзасидан вазифаларни белгилаб олишди.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiH

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

Самарқандда халқ таълими раҳбарларининг қарийб 52 фоизи баҳолашдан ўта олмади

Самарканд вилоятида 56 нафар туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари бошқарув ходимиларининг баҳолаш жараёни якунланди. Баҳолаш натижасида 29 нафар (51,8 фоиз) ходим синовдан ўта олмади, дея хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги.

Аввалроқ Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятида ҳам баҳолаш жараёни ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, меҳнат шартномаси бекор қилинган бошқарув лавозимлари бўйича маълумотлар vacancy.argos.uz веб-сайтига жойланади. Мазкур лавозимларга мос келувчи фуқаролар талабгор сифатида иштирок этишлари мумкин.

Навбатдаги баҳолаш жараёни Навоий вилоятида ўтказилди.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

Порани долларда олмоқчи бўлган халқ таълими масъули ушланди

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Жиззах шаҳар халқ таълим бўлими масъули О.А. жиноят устида ушланди. У ўз хизмат хонасида 1 минг 500 АҚШ долларини пора сифатида олаётганда қўлга тушган.

Айбланувчи мазкур порани Жиззах шаҳридаги ўрта умумтаълим мактабларидан бирини таъмирлаш учун давлат бюджетидан ажратилган 249 миллион сўмнинг қурилиш корхонаси ҳисоб-рақамига ўтказиб бериш учун сўрагани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилганлиги маълум қилинган.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

Talaba farzandli bo'lganida unga oliy ta'lim muassasasi tomonidan bir martalik nafaqa puli beriladi

Talaba oliy ta'lim muassasasiga arizani bola tug'ilgan kunidan boshlab olti oydan kechiktirmay taqdim etadi va unga rahbariyat tomonidan belgilangan nafaqa pulini 10 kundan kechiktirmay to'lab berish majburiy hisoblanadi. Hozirgi kunda nafaqa puli miqdori 490.000 so'mni tashkil etadi.

Kerakli hujjatlar:

👉OTM rektori nomiga ariza
👉Pasport nusxasi
👉Tug'ilganlik haqida guvohnoma nusxasi

Kanalga ulanish:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

#Муҳим

Энди педагогикадан бошқа йўналишда ўқиганлар ҳам мактабда дарс бериши
мумкин

Янги ўқув йилидан бошлаб, нопедагогик мутахассисликда ўқиётган юқори курс талабалари махсус педагогик тайёрлов модулларида ўқиб, сертификат олгач, мактабда дарс бериш ҳуқуқига эга бўлади.

🔹Маълумот учун, 2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистонда педагог кадрлар тайёрлайдиган ОТМлар ва лицензияга эга хусусий таълим ташкилотларига халқ таълими соҳасида фаолият кўрсатаётган раҳбар, мутахассис ва педагог ходимларнинг малакасини ошириш ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, 2021/22 ўқув йилидан бошлаб, Авлоний номидаги институт ва унинг ҳудудий марказларида ОТМларнинг педагогик бўлмаган бакалавриат таълим йўналишларида ўқиётган талабалари учун педагогик тайёргарлик модуллари амалиётга киритилади. Бунда:

🔹модуллар бўйича бакалавриатнинг сўнгги икки босқичида таҳсил олаётган талабалар ўқишга қабул қилинади;

🔹модуллар бўйича ўқитиш талабаларнинг ОТМда таҳсил олишдан бўш вақтида, Халқ таълими вазирлигининг гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Вазирлик гранти эҳтиёж юқори бўлган педагогик мутахассисликлар бўйича ажратилади;

🔹модулларни грант асосида ўзлаштирган талабалар ОТМни битирганидан сўнг камида икки йил ишлаб бериш учун вазирлик томонидан давлат умумий ўрта таълим ташкилотларига тақсимланади;

🔹модулларни ўзлаштирганлик тўғрисидаги сертификатга эга шахсларга ОТМда ўқишни битирганидан сўнг қайта тайёрлаш курсларидан ўтмасдан, мутахассислигига оид фанлардан умумий ўрта ва профессионал таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

"Биз Янги Ўзбекистонни “ижтимоий давлат” тамойили асосида қуришни мақсад қилаяпмиз. Буни Конституцияда мустаҳкамлашимиз керак.

Ижтимоий давлат бу, энг аввало, инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун тенг имкониятлар, одамлар муносиб ҳаёт кечиришига зарур шароитлар яратиш, камбағалликни қисқартириш, демакдир", - деди давлат раҳбари.

Биринчи навбатда, эътибор Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилиши таъкидланди.

Ўқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни Конституцияда алоҳида белгилаш зарурлиги қайд этилди.

Келаси йилдан бошланғич синфларда мутлақо янги методика асосида яратилган дарсликлар бўйича ўқитиш йўлга қўйилади.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

Testlar qaysi mavzular boʻyicha tuziladi ?

✅ Oliy taʼlim muassasalarining bakalavriat taʼlim yoʻnalishlariga kirish test sinovlarida qoʻllaniladigan test topshiriqlarining boʻlimlar boʻyicha oʻrtacha taqsimoti (2021-yilgi maʼlumot)

Majburiy fanlar:

1️⃣ Ona tili (oʻzbek):
— Orfografiya va punktuatsiya — 40 %;
— Leksikologiya, uslubiyat — 40 %;
— Grammatika — 20 %.

2️⃣ Ona tili (rus):
— Fonetika — 10 %;
— Leksika — 10%;
— Grammatika — 40 %;
— Orfografiya — 40 %.

3️⃣ Ona tili (qoraqalpoq):
— Fonetika — 10 %;
— Leksika — 20 %;
— Grammatika — 40 %;
— Orfografiya — 30 %.

4️⃣ Matematika:
— Sonlar va ular ustida amallar — 40 %;
— Foiz, proporsiya va tenglama — 30 %;
— Geometriya — 30 %.

5️⃣ Oʻzbekiston tarixi:
— Qadimgi va oʻrta asrlar tarixi —35-45 %;
— XVI-XX asr boshlaridagi tarixiy davr — 35-45 %;
— Sovetlar davri va mustaqillik davri tarixi — 20-25 %.

Mutaxassislik fanlari boʻyicha rasmda maʼlumot olishingiz mumkin👆

Barcha abituriyentlarga tarqating!


@abituriyent_2022

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

⚡️Rasman: O‘qituvchilarning fan oyliklarini o‘tkazish bekor qilindi. Kamiga metodik kunlar ham tugatildi!

Xalq ta’limi vazirligining tegishli buyrug‘i bilan
o‘qituvchilarning metodik kunlari, fan oyliklarini o‘tkazish tartibi bekor qilinib, o‘qituvchi ish tajribasini ommalashtirish tartibi onlayn platformaga o‘tkazildi. Bu haqda Respublika ta’lim markazi direktor o‘rinbosari Isroil Tillaboyev xabar bermoqda.

Endi o‘qituvchilar belgilangan vaqtda majburan fan oyligini o‘tkazib, hisobotlarni xalq ta’limi bo‘limlariga topshirishi shart bo‘lmaydi.🙅🏻‍♂️

Shuningdek, o‘qituvchilar haftada bir kun qaysidir maktabga o‘quvga borishlari ham shart emas. 🙅🏻‍♀️

Endi ular istalgan vaqtda, ixtiyoriy tarzda o‘z ustilarida ishlashi mumkin. Bunday tartibning joriy qilinishi maktablardagi dars jadvali tuzishda kelib chiqayotgan ayrim muammolarning ham oldini oladi.

Kanalga ulanish 👉 @dtmuz2022

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

🛎 Отличные новости для абитуриентов, которые хотят учиться в Самаркандском Международном Технологическом Университете🛎

🏢 СМТУ предлагает следующие дополнительные возможности абитуриентам на весенний семестр.

❗️Документы принимаются до 10 января 2023 года.

❗️Вступительные экзамены пройдут в Университете 16-20 января 2023 года иностранными профессорами и преподавателями по математике (на основе школьной программы) и английскому языку (собеседование).

❗️Занятия начнутся 1 февраля 2023 года.

❗️💁‍♀️ С начала учебного года будут организованы бесплатные курсы английского языка для абитуриентов, не имеющих специального языкового сертификата.

🗂 Онлайн-подача документов: http://siut.uz/ru.request.html

👉 Подробно

📍Адрес: г. Самарканд, ул. Спитамен Шох, 270

☎️ По вопросам: +99855 705-50-05
+99897 575-48-29

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

⚡️ Pedagog kadrlar attestatsiyasi boʻyicha onlayn muloqot yaqin soatda boshlanadi

Yaqin soatlar ichida (soat 17:00 dan 18:00 ga qadar) Ta'lim inspeksiyasining masʼul xodimlari ishtirokida pedagog kadrlar attestatsiya boʻyicha onlayn muloqot boshlanadi.

🎙Muloqot telegramning ovozli chat xizmatidan foydalangan holda tashkil etiladi.

📌
Unda oʻqituvchilar inspeksiya xodimlaridan malaka sertifikatlarining tarqatilishi va kuz oylarida test sinovlarining oʻtkazilishi boʻyicha oʻzlarini qiziqtirgan savollarga javob olishlari mumkin.

❗️Taʼlim inspeksiyasi masʼullariga bevosita mavzu bo‘yicha savol yoki taklif laringizni @uztdibot orqali #savol xeshtegi bilan yozib qoldirishingiz mumkin. Ushbu murojaatlarga ovozli chat davomida javob qaytariladi.

📌 Onlayn muloqotda ishtirok etish uchun havola: /channel/uztdi?voicechat

Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

⚡️⚡️ Янги Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилмаган биронта ҳудуд қолмади.

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июндаги “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида” ПҚ-5157-сон қарори билан Гулистон, Қарши ва Наманган давлат университетлари, Навоий ва Жиззах давлат педагогика институтлари, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида тиббиёт бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлаш илк бор йўлга қўйилди.

☑️ Тиббиёт йўналишига ўқишга киришни режалаштираётган абитуриентлар учун ёрдам сифатида тиббий йўналишлар рўйхатини ОТМлар ва ҳудудлар кесимида жамладик.

Айтмоқчи, Тошкент тиббиёт академиясида илк бор очилган “Менежмент: соғлиқни сақлаш менежменти” ҳамда “Биотиббиёт муҳандислиги” йўналишларига ҳам алоҳида эътибор қаратишни тавсия қиламиз.
#Қабул2021
@otm_info

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

Men harbiydan nafaqaga chiqqanman. Farzandlarimga Prezident maktabiga kirishga imtiyoz bormi?
✅ Prezident maktablariga kirish imtihon bosqichlarida imtiyozlar berilishi ko‘zda tutilmagan.

❓Prezident maktabida telefondan foydalanish mumkinmi?
✅ O'quvchi Prezident maktabiga o‘qishga qabul qilingandan keyin, unga o‘quvchilar yotoqxonasida telefondan foydalanishga ruхsat beriladi.

❓Qizim Prezident maktabiga hujjat topshirmoqchi. Kirish imtihonlari maktab darsliklari bo‘yicha bo‘ladimi yoki farzandimni qo‘shimcha tayyorlovga berishim kerakmi?
✅ Prezident maktablariga kirish imtihonlari maktab darsliklari bo‘yicha tuziladi.

Manba: Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi

Kanalga ulanish:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

Xorijiy OTMlarda masofadan – onlayn oʻqib olingan diplomlar O'zbekistonda tan olinadimi?

▪️"Hozircha yo‘q. Lekin "Ta’lim to‘g‘risida"gi qonunga masofaviy ta’lim shakli ham kiritildi.

Endi masofaviy ta’lim olishning to‘liq huquqiy mexanizmi ishlab chiqilishi kerak. Shundan so‘ng xorijda masofaviy ta’lim olgan shaxslarning diplomlari O‘zbekistonda tan olina boshlanadi". — Ta’lim inspeksiyasi bo‘lim boshlig‘i Nizomjon Ishanqulov

➡️
Xpress.uz – Siz kutgan format

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

#muhim

Samarqand davlat universitetining biologiya fakulteti an’anaviy ta’lim shakliga qaytdi

SamDUning biologiya fakultetida tahsil oluvchi talabalarning ta’kidlashicha, joriy yilning 13-aprel kuni fakultetda COVID-19 alomatlari aniqlangach ikki xaftalik karantin e’lon qilinib, o’quv jarayoni to’liq onlayn shaklda davom ettirilgan.

Bugun, 2021-yilning 28-apreli. Samarqand davlat universitetining biologiya fakultetida ikki xaftalik karantin holati yakunlandi va o’quv jarayoni an’anaviy shakliga qaytdi.

Endilikda fakultetning kunduzgi ta’lim shaklida ham, kechki ta’lim shaklida ham o'quv jarayoni an'anaviy tarzda davom etadi.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiH

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

#RASMAN

Samarqand davlat chet tillar institutida o‘quv jarayoni
14 kunlik masofaviy ta’limga o’tkazildi

Hurmatli professor-o‘qituvchilar hamda qadrli talabalar, Samarqand davlat chet tillar instituti Axborot xizmati shuni ma’lum qiladiki, respublikamiz hududida COVID-19 bilan kasallanish holatining ortayotganligi, shuningdek, Samarqand davlat chet tillar instituti talabalari orasida ham bunday holatlar aniqlanganligi sababli:

👉2021-yilning 22-aprel kunidan boshlab, 14 kun davomida institutda o‘quv jarayoni masofaviy (onlayn) shaklga o‘tkaziladi.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiH

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

МТТнинг директори Э.Бекбергенова тарбияланувчилар ҳақини еганми?

31 март куни Қорақалпоғистоннинг Қонликўл тумани 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ходимлари ташкилот раҳбарини лавозимдан олиш учун норозилик намойиши ўтказиб, кўчани тўсиб қўйгани акс этган видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Мактабгача таълим вазирлиги ҳолат юзасидан «Газета.uz»га маълумот берди.

Қайд этилишича, 1-сонли ДМТТнинг директори Э.Бекбергенова устидан ходимлар томонидан келиб тушган шикоятлар ўрганилганда, МТТ раҳбари томонидан 399,2 млн сўмлик молиявий хато-камчиликларга йўл қўйилганлиги маълум бўлди. Жумладан, ДМТТда 2018-2020 йилларда қарийб 5 тонна (159,6 млн сўмлик) гўшт ҳамда 15,5 тонна (53,1 млн сўмлик) сут болаларга берилмаган.

Бекбергенова 2020 йил 21 декабрь куни лавозимидан озод этилган, бироқ 24-25 март кунлари суд қарори асосида лавозимига қайта тикланган. Шундан сўнг, МТТ ходимлари ўз норозилик намойишларини уюштирган.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiH

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

Жиззахда халқ таълими раҳбарларининг ярми ишдан олиниши мумкин

Жиззах вилоятида 29 нафар туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари бошқарув ходимининг иш фаолиятини баҳолаш жараёни амалга оширилди, деб хабар бермоқда ХТВ.

Баҳолаш натижаларига кўра, 13 нафар (44,8 фоиз) ходим баҳолаш жараёнидан ўта олмади, қолганининг натижаси ижобий бўлган.

Аввалроқ Тошкент ва Сирдарё вилоятида ўтказилган баҳолаш жараёни натижалари ҳақида хабар берилганди.

Меҳнат шартномаси бекор қилинган бўлимларнинг бўш қолган бошқарув лавозимлари бўйича маълумотлар vacancy.argos.uz веб-сайтига жойланади. Мазкур лавозимларга мос келувчи фуқаролар талабгор сифатида иштирок этишлари мумкин.

Баҳолаш натижалари салбий бўлган ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси икки ҳафтадан сўнг бекор қилиниб, уларга мутахассислиги ва малака даражасига мос бошқа лавозимлар таклиф қилинади.

Навбатдаги баҳолаш жараёни Самарқанд вилоятида ўтказилди, унинг натижалари кейинроқ элон қилинади.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

❗️Yuqoridagi xabarning asosi

O‘zbekiston Respublikasi Mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirligining "Davlat ijtimoiy sug‘urtasi bo‘yicha nafaqalar tayinlash va to‘lash tartibi to‘g‘risida"gi buyrug'iga binoan

👉 Bola tug‘ilganda beriladigan bir martalik nafaqa O‘zbekiston Respublikasi hududida belgilangan eng kam oylik ish haqining ikki baravari miqdorida beriladi. Ish haqiga koeffitsiyent qo‘llaniladigan tumanlarda nafaqa ushbu koeffitsiyentlarni hisobga olgan holda belgilanadi.

👉 Ishlayotgan ayollarga hamda ishlab chiqarishdan ajralgan holda oliy, o‘rta maxsus, kasb-hunar ta’lim muassasalarida, magistratura, aspirantura, klinik ordinatura, doktoranturada tahsil olayotgan ayollarga bola tug‘ilganda beriladigan bir martalik nafaqa tegishlicha ish yoki o‘qish joyidan to‘lanadi.

👉 Bola o‘lik tug‘ilgan hollarda nafaqa to‘lanmaydi.

Asoslovchi me'yoriy hujjat

Kanalga ulanish:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

#taklif

Magistratura mutaxassisligiga hujjat topshiruvchi abituriyentlarga ham bir nechta ta’lim yo'nalishlariga topshirishga ruxsat beriladimi?
____________
Yaqin orada bakalavriat bosqichini ko’plab talabalar tamomlashadi, ba’zilari magistratura mutaxassisligiga o’qishga kirish uchun harakat qilishadi. Shuningdek, imtihon oldi qo'rquv, hayajon va ishonchsizlik paydo bo’lishi tabiiy hol.

🔹Taklif:
Magistratura mutaxassisligi bo'yisha o’qishga hujjat topshiruvchilar uchun ham xuddi bakalavriat imtihonlari oldi tashkil etiladigan DTM imtihonlari o’tkazilib, o'z bilimlarini sinashi uchun imkoniyatlar yaratilsa, maqsadga muvofiq bo’lar edi.

🔹Taklif:
Hozirgi kunda bakalavriatga o’qishga kirishda abituriyentlarga beriladigan imtiyozlar qatorida bir nechta ta’lim yo'nalishlari va oliy ta’lim muassasalarini tanlash imkoni berilmoqda. Magistratura mutaxassisligiga hujjat topshiruvchi abituriyentlarga ham xuddi shunday bir nechta mutaxassislik ta'lim yo'nalishlariga hujjat topshirishga ruxsat berilsin.

Umid qilamizki, mutasaddilar takliflarimizni o’rganib chiqishadi.

✍️Nigina Ikromova,
Samarqand davlat chet tillar instituti talabasi.

Kanalga ulanish:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…

Ta’lim xabarlari

Профессионал таълим тизимида дуал таълим ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан профессионал таълим тизимида дуал таълим ташкил этилади.

Дуал таълим бу таълимни ўз йўналишига мос ташкилотда меҳнат қилиш билан бирга олиб борувчи тизимдир.

Дуал таълимни ташкил этиш учун ҳокимликлар ва манфаатдор вазирликлар томонидан ўрта бўғин кадрларига бўлган эҳтиёж аниқланади ва таклиф тайёрланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳар йили 1 июлгача дуал таълим бўйича кадрлар тайёрланадиган таълим муассасаларини белгилайди.

Танланган таълим муассасалари белгиланган квоталар бўйича ўқувчиларни қабул қилади.

Таълим муассасалари кадрларга эҳтиёжи бўлган ташкилотлар билан шартнома тузади. Шартнома ташкилот ва ўқувчи ўртасида ҳам тузилади. Бунда ўқувчи учун ташкилотда муайян иш ўрни ажратилади.

Ўқувчилар бир ҳафтада камида икки кун таълим олади қолган кунлар ишлайди.

Ўқувчига ишлаган кунлари учун ҳақ тўланади.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/SPjUQ88JdQiHN6e0

Читать полностью…
Subscribe to a channel