taqvolan | Unsorted

Telegram-канал taqvolan - Taqvolan

361

Taqvo sari yo'l! Yotube kanal:

Subscribe to a channel

Taqvolan

Kechagi videodan keyin uyimga chaqiruv qog'ozi kelibdi. Ketyapman, chiqib mulohazalarimni aytaman...

Читать полностью…

Taqvolan

Bu mani tog’ami qizlarinj diagnozi. Iyul oyida rak diagnozi qoyildi. Boshida tekin edi ximiyalari davlat berarkan. Lekin hozr bularga boshqa ximiya yozdi. Uni dorisi qimmat ekan. Bitta kurs ximiyalari 1000$ ga borvotti. Qarimdoshla, tanishla o’zimiz shu paytgacha yeg’dik. Lekin hozrgisiga hich kimda sharoit yo’q ekan. Shunga gruppalarga yozvomiz. Kanalizga qoyib berolasizmi. Shaxsiy kanalizga.

Читать полностью…

Taqvolan

– Соқов Аллоҳнинг Китобини тартил билан қироат қилишни умид ва орзу қилади;
– Кар эса уни эшитишни орзу қилади;
– Кўр эса уни (бир марта бўлса ҳам) кўришни орзу қилади.

Бизларни эса телефонларимиз ҳалок қилди!

Муҳаммад Ротиб Ноблусий

/channel/Yoldoshbek_Ibrohim

Читать полностью…

Taqvolan

O'zini o'ylagan odam OBID bo'ladi,
O'zgalarni o'ylagan odam OLIM bo'ladi.

Читать полностью…

Taqvolan

Қуръонни фақат таъзия маросимларида ўқишга, эшитишга одатланиб қолганмиз. Шунинг учун зеҳнимизда Қуръон қайғу-аламга, ғам ғуссага боғлиқ нарса экан, деган тушунча жойлашиб олган. Ушбу Қуръон ўликлар эмас, тирикларнинг китоби эканини қачон англаб етамиз, билмадим…

http://t.me/Nurmuhammadqoriy

Читать полностью…

Taqvolan

Ким (бардавом) Қуръон ўқиб юрса, ёши юзга етган бўлса ҳам ақлидан ҳузур ва роҳат олади.

Муҳаммад ибн Каъб роҳимаҳуллоҳ

Читать полностью…

Taqvolan

Ўлим масаласида ўзбек қарияларидаги бир нарсани ҳазм қилолмайман. Қабрдаги азоб, Охиратдаги савол-жавоблардан қайғуга чўммайди аммо ўлганидан кейин қаерга кўмилиши, фотиҳачиларни қандай кузатилишини кечалари билан ухламай йиллар давомида ўйлаб юради. Унга мутлақо алоқаси бўлмаган, жони узилиши билан унга заррача аҳамияти қолмайдиган нарса устида бош қотиради. Уйларни эпақага келтириш, дастурхонга тортиладиган таомларгача, Худойисига нечта одам айтилишигача, ювғичга неча газ мато берилишигача, жанозани ўқиб берган имомга бериладиган тугуннинг учига қанча пул бойлаб қўйишгача ўйланади.
Агар Аллоҳдан ҳақиқий қўрқсак эди, қабрдаги ҳолатларни заррача ўйлаганимизда эди, жонимиз узилгандан кейин жасадимиз ахлатхонага улоқтирилсаю, уни дайди итлар нимталаб ташлаши ҳам бизни заррача қизиқтирмаган бўларди. Чунки ўлганимиздан кейин жасадимизга нима бўлишидан биз сўралмаймиз, у ортда қолганларнинг вазифаси.

Читать полностью…

Taqvolan

Hikmat

@taqvolan

Читать полностью…

Taqvolan

#Hikoya

Og’ilidagi birgina sigirining orqasidan kun kechiradigan bir kishi bor ekan. Nimadir bo’libdi-yu, mol-dunyoga hirs qo’ygan bir kishi uning qandaydir ishiga qarashib, og’irini yengil qilibdi.

Dunyoparastning shu kichik yordami oldida qarzdor bo’lib qolishni istamagan o’sha odam, bir oz o’ylanib turgach, unga shunday debdi:
“Alloh rozi bo’lsin, desam, bu sen uchun kamlik, men uchun ko’plik qiladi! Yaxshisi, og’ildagi shu sigirim bilan buzog’imni olib ketaqol!..”

Subhana’Alloh! Bu kishining dunyoparastga, “Alloh rozi bo’lsin!” duosiga bergan bahosiga qarang!

@taqvolan

Читать полностью…

Taqvolan

#Tafakkur

@taqvolan

Читать полностью…

Taqvolan

#AlAzkor

Ibn Umar roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:

Nabiy sollallohu alayhi vasallam:

“Kim tahorat qilganidan keyin, gapirishdan oldin:

أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ
«Ashhadu alla ilaha illallohu va ashhadu anna Muhammadan ʼabduhu va rosuluh”, desa, ikki tahorat orasidagi gunohlari kechiriladi», dedilar.

Bu hadisni Dora Qutniy zaif isnod bilan rivoyat qilganlar.

@taqvolan

Читать полностью…

Taqvolan

🔔 Youtube sahifamizga yangi video joyladik!

https://youtu.be/j0l8GOQNh4w

@taqvolan

Читать полностью…

Taqvolan

ثَانِيَ اثْنَيْنِ إِذْ هُمَا فِي الْغَارِ إِذْ يَقُولُ لِصَاحِبِهِ لَا تَحْزَنْ إِنَّ اللَّهَ مَعَنَا ۖ
("Ular ikkovlon g'orda turganlarida, u sherigiga: "Xafa bo'lma, Alloh, albatta, biz bilan", dedi.)
Tavba surasi, 40 oyat

🎙Qori: Abdurrahman Mossad

Manba: Quron_tafsiri

@taqvolan

Читать полностью…

Taqvolan

Nega namozlaringni o'qimaysan?

Video OnePathNetwork YouTube sahifasidan tarjima qilindi.

Youtube: https://youtu.be/oIgC1P64maw

@taqvolan

Читать полностью…

Taqvolan

Sunnat amallar

Hafsa roziyallohu anhodan rivoyat qilinadi:

Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning oʻng qoʻllari taom, ichimlik va kiyim kiyish, chap qoʻllari bulardan boshqa ishlar uchun boʻlgan.

Abu Dovud va Bayhaqiy rivoyatlari.

@taqvolan

Читать полностью…

Taqvolan

Buni bir tanishimiz yuborgan, kanal yurituvchilari tomonidan yozilmagan.

Читать полностью…

Taqvolan

ШУНДОҚ ҚИЛСАМ, СИФАТСИЗ ИШГА ЎРГАНИБ ҚОЛАМАН

Бу киши Фаруҳ ака. У киши билан 1995 йилдан бери қадрдонман. Фаруҳ ака моҳир наққош. Фаруҳ аканинг нақш ишлари Туркияда ўтказилган кўргазмаларда қатнашиб, нуфузли ўринларни ҳам эгаллаган. У киши “Ҳилол-нашр” нашриёти томонидан чоп этилган (расмдаги) Қуръони каримни нақш билан зийнатлаш шарафига муяссар бўлган. Фаруҳ ака очиқ кўнгил, камсуқум, гўзал ахлоқ соҳиби. (У кишини Аллоҳга итоаткор банда деб биламан). Нақш ишлари билан асосан уйида шуғуллангани учун фарзандлар тарбиясида ҳам кўпроқ ўзлари машғул бўлишга имкон қила олган ва яхши ютуқларга эришган. Нақш чизиш асносида ёнига ўғлини ўтқазиб олиб, кунлик Қуръон дарсларини назорат қилиб ўтирар эди. Отанинг машаққатли меҳнати самараси ўлароқ ўғли ҳофизи Каломуллоҳ бўлди.
Аслида у киши ҳақида ёзмоқчи бўлганим бошқа нарса эди. Мен Фаруҳ ака билан нақш ишларида ҳамкорлик қилганман. Мен хаттотлик (каллиграфия) ишларини қилардим, у киши эса ҳуснихат билан ёзилган оят, ҳадис ва ҳикматли сўзлар атрофига нақш чизарди. Баъзан қутиларга нақшлар чизардик.
Фаруҳ аканинг ибратли жиҳатларидан бири – у киши ишини ўта пухта бажаришга ҳаракат қилишидир. Бунга ўзим кўп гувоҳ бўлганман. Қутиларга нақш чизиб, бўяб бўлгандан сўнг (фақат лак суртиш иши қолган бўлса ҳам) агар иш кўнгилдагидек чиқмаган бўлса, (бирор кун сарфлаганига қарамай,) уни ўчириб бошқатдан чизиб, бўяр эди. Аслида бу санъат асари бошқа наққошлар чизиб сотаётган нақшларга нисбатан бир неча баробар сифатли чиққан бўларди. Лекин ишга ўзининг кўнгли тўлмаганидан шундай қиларди. Бир сафар мен унга: “Буни ўчириб нима қиласиз, тайёр битган иш бўлса, шундоқ устига лак суртиб, сотувга бериб юбораверинг. Янги ишни янги қутига чизаверасиз. Ахир, бу ишингиз қанчадан-қанча усталарнинг савдо расталаридаги ишларидан ўнг карралар яхши-ку!?”, деганимда, у киши: “Агар шундоқ қилсам, сифатсиз ишлашга ўрганиб қоламан. Шунинг учун ҳам бу каби ишларимни сотувга бермайман”, деб жавоб қилган эди.
Ҳа, динимизнинг кўрсатмаси ҳам мана шудир. Мўмин киши бирор касб қиладиган бўлса, шу касбни пухта ўрганиши, ишларини ҳам пухта қилиши лозим. Бундан ташқари мижозлар устанинг иши қанчалик пухта эканини билмаса ҳам, усталар омонатдор бўлиши, ўзига раво кўрмаганни ўзгаларга ҳам раво кўрмаслиги лозим.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз иш қилганида уни пухта қилишини Аллоҳ азза ва жалла яхши кўради”, дедилар”. Имом Табароний ривоят қилган.
Қудратуллоҳ Сиддиқ

Читать полностью…

Taqvolan

Premyera

😍 Jajji musulmonlar ota-onalari uchun hadya

Mahramiyat tarbiyasi - Adem Gunesh
(1-qism)

⏺ Youtubeda tinglash ➜ youtu.be/pAJLc9Z8nfg

👉 @jajji_musulmon

Читать полностью…

Taqvolan

Аёлларнинг бирон товарнинг нархини тушириш учун эркак сотувчи билан ҳазиллашиши ва ортиқча гап-сўз қилиши жоиз эмас. Зеро, аёлнинг ҳаёси товарнинг нархидан анча қиммат туради.

• Абдулходий Юсуф | Manba

Читать полностью…

Taqvolan

❗️Yosh bola demang ularni yoxud bola tarbiyalash san'ati Adem Gunesh


Audiokitobning barcha qismlari:
• kirish •1-qism •2-qism •3-qism •4-qism •5-qism •6-qism •7-qism •8-qism •9-qism •10-qism •11-qism
•12-qism •13-qism
•14-qism •15-qism
•16-qism •17-qism
•18-qism •19-qism
•20-qism •21-qism
•22-qism (yakuniy qism)

Youtubeda tinglash ➜
youtube.com/playlist?list=PLGpmEUREA89Tl1rZoM1iIby73T4OPBlnC

👉 @jajji_musulmon

Читать полностью…

Taqvolan

Домламиз ўринли, айни пайтда оғриқли мавзуни кўтарибдилар. Анчадан буён шу ҳақида фикрларимни билдирмоқчи бўлиб юрган эдим. Насиб бўлса, тез орада бунга батафсил тўхталамиз.

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Taqvolan

Qori: Abdurrahman Mossad
Sura: Fath, 48

Qachon Qur'on tilovat qilinsa, unga quloq solinglar va jim turinglar, shoyad, rahm qilinsangiz! ( A'rof surasi, 204-oyat)

@taqvolan

Читать полностью…

Taqvolan

🔔 Azizlar, “La ilaha illa’Alloh“ zikrining 1 soat davomiylidagi qalbga orom beruvchi zikrini yukladik!

https://www.youtube.com/watch?v=37zWeeKhqn4

@taqvolan

Читать полностью…

Taqvolan

❄️ Qahraton qish… Chin mo’min…

@taqvolan

Читать полностью…

Taqvolan

#Tafakkur

@taqvolan

Читать полностью…

Taqvolan

Baxt - bu…

@taqvolan

Читать полностью…

Taqvolan

Al-Azkor

🔘 Hojatxonadan chiqqanda o'qiladigan duo

@taqvolan

Читать полностью…

Taqvolan

#kun_hikmati

@taqvolan

Читать полностью…

Taqvolan

1/365

Al-Azkor

🔘 Hojatxonaga kirganda o'qiladigan duo

@taqvolan

Читать полностью…

Taqvolan

Kun hikmati

@taqvolan

Читать полностью…
Subscribe to a channel