tavhid | Unsorted

Telegram-канал tavhid - Тавҳид

1999

🌐 tavhid.com сайтининг телеграмдаги расмий канали @Tavhid_Bot @TavhidOvoziBot linktr.ee/tavhid t.me/addstickers/tavhidcom

Subscribe to a channel

Тавҳид

Шайхул Ислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ деди:

والدعاء يجوز بالعربية وبغير العربية والله سبحانه يعلم قصد الداعى ومراده وإن لم يقوم لسانه فإنه يعلم ضجيج الأصوات بإختلاف اللغات على تنوع الحاجات

Дуони араб тилида ҳам, бошқа тилда ҳам қилиш жоиз. Аллоҳ субҳанаҳу дуогўйнинг нияти ва мақсадини билади, ҳатто унинг тили равон бўлмаса ҳам. Зеро, У зот турли эҳтиёжлар билан турли тилларда айтилаётган овозлар шовқинини ҳам билади❞.

📚 «Фатволар тўплами» (22/489).

© Тавҳид

#ИбнТаймийя #дуо
#IbnTaymiyya #duo

Читать полностью…

Тавҳид

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ деди:

‏لا يجوز تخصيص ليلة الجمعة بالتهجد؛ لأن الرسول نهى عن هذا عليه الصلاة والسلام، ولا يجوز تخصيص يومها أيضًا بالصوم، النبي ﷺ قال: لا تخصوا يوم الجمعة بصيام إلا أن يكون في صوم يصومه أحدكم، ولا تخصوا ليلة الجمعة بقيام.

«Жума оқшомини таҳажжуд (намози ўқиш) билан хослаш жоиз эмас. Чунки Расул алайҳиссолату вассалам бундан қайтарганлар. Шунингдек, (жума) кунини рўза (тутиш) билан хослаш жоиз эмас. Набий айтганларки, Жума кунини рўза билан хосламанг, бирортангиз тутиб келаётган одатий рўзасига тўғри келиб қолиши бундан мустасно. Шунингдек, Жума оқшомини (намозда) қоим бўлиш билан хосламанг».

🔗 binbaz.org.sa/fatwas/11925/حكم-تخصيص-ليلة-الجمعة-بقيام

© Тавҳид

#ИбнБоз #жума #таҳажжуд
#IbnBoz #juma #tahajjud

Читать полностью…

Тавҳид

Ширкий зиёратгоҳларга экскурсияга бориш

🎙 Устоз Дилмурод Абу Муҳаммад ҳафизаҳуллоҳ

🔗 t.me/tavhid/5556

© Тавҳид

#Дилмурод #зиёратгоҳ
#Dilmurod #ziyoratgoh

Читать полностью…

Тавҳид

​​Аллоҳ ﷻ деди:

﴿ ۞ وَلَوْ بَسَطَ اللَّهُ الرِّزْقَ لِعِبَادِهِ لَبَغَوْا فِي الْأَرْضِ وَلَٰكِن يُنَزِّلُ بِقَدَرٍ مَّا يَشَاءُ ۚ إِنَّهُ بِعِبَادِهِ خَبِيرٌ بَصِيرٌ ﴾

Агар Аллоҳ (барча) бандаларининг ризқларини кенг-мўл қилса, албатта улар Ер юзида зулм-тажовузкорлик қилган бўлур эдилар. Лекин У зот (бандаларининг ризқларини) Ўзи хоҳлаганича ўлчов билан туширур. Албатта У бандаларидан огоҳ ва кўриб тургувчидир❞.

📖 Шўро сураси, 27-оят.

© Тавҳид

#kun_oyati #кун_ояти

Читать полностью…

Тавҳид

Шайхул Ислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ деди:

‏والكبر والحسد هما داءان أهلكا الأولين والآخرين، وهما أعظم الذنوب التي بها عصي الله أولاً، فإن إبليس استكبر وحسد آدم.

Кибр ва ҳасад, бу иккиси аввалгию охиргиларни ҳалок қилган касаллик бўлиб, иккови билан Аллоҳга илк бор осий бўлинган энг катта гуноҳлардир. Дарҳақиқат, Иблис Одамга кибрланди ва ҳасад қилди❞.

📚 «Жомеъ ар-Росаил» (1/233).

© Тавҳид

#ИбнТаймийя #кибр #ҳасад
#IbnTaymiyya #kibr #hasad

Читать полностью…

Тавҳид

Вақтинча бидъатга амал қилиб турса бўладими?

🎙 Устоз Дилмурод Абу Муҳаммад ҳафизаҳуллоҳ

🔗 t.me/tavhid/1265

© Тавҳид

#Дилмурод #бидъат
#Dilmurod #bidʼat

Читать полностью…

Тавҳид

Ёлғон — бидъатдан ҳам разилроқдир!

Шайх Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий раҳимаҳуллоҳ деди:

الكذب أخبث من البدع يا إخوان، والكذَّاب أخبث عند أهل السنة من المبتدع. المبتدع يروى عنه، رَوَوْا عن القدرية، رَوَوْا عن المرجئة، ورَوَوْا عن غيرهم من أصناف أهل البدع، ما لم تكن بدعة كفرية ما لم يكن كذابا. لو كان ينتمي إلى أهل السنة كذَّاب فهو عندهم أحق من أهل البدع. ومن هنا عقد ابن عدي رحمه الله في كتابه “الكامل” حوالي تسعة وعشرين باباً للكذَّابين وبابًا واحداً لأهل البدع. وقَبِل أهل السنة رواية أهل البدع الصادقين غير الدعاة.

Эй биродарлар, ёлғон — бидъатдан ҳам ёмонроқдир! Ёлғончи — аҳли сунна наздида бидъат аҳлидан ҳам разилроқдир. Бидъат аҳлидан (ҳадис) ривоят қилинган: қадарийлардан, муржиалардан ва бошқа бидъатчи тоифаларидан ҳам ривоят қилишган, агар уларнинг бидъати куфр даражасига етмаган бўлса ва улар ёлғончи бўлмаса. Агар бир киши аҳли суннага мансуб бўлса-ю, ёлғончи бўлса, у аҳли сунна наздида бидъат аҳлидан ҳам (танқидга) лойиқроқ ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Ибн Адий раҳимаҳуллоҳ ўзининг «ал-Камил» китобида тахминан 29 бобни ёлғончиларга, фақат биргина бобни эса бидъат аҳлига ажратган. Аҳли сунна (бидъатига) даъват қилмайдиган ростгўй бидъат аҳлидан ривоятини қабул қилган❞.

📚 «Суннатда собит туриш» маърузасидан

© Тавҳид

#РобиъМадхалий #ёлғон
#RobiʼMadxaliy #yolgʻon

Читать полностью…

Тавҳид

Муҳаммад ибн Ҳиббон ал-Бустий раҳимаҳуллоҳ деди:

مَن لم يكُن هَمَّه إلا بطنه وفرجه؛ عُدَّ من البهائم

Кимнинг қорни ва шаҳватидан бошқа ғам-ташвиши бўлмаса, у ҳайвонлардан саналади❞.

📚 «Ровзатул Уқола» (349).

© Тавҳид

#ИбнҲиббон #IbnHibbon

Читать полностью…

Тавҳид

Синовга учраган мусулмонларга насиҳат

🎙 Устоз Дилмурод Абу Муҳаммад ҳафизаҳуллоҳ

🔗 t.me/tavhid/195

© Тавҳид

#Дилмурод #синов #имтиҳон
#Dilmurod #sinov #imtihon

Читать полностью…

Тавҳид

Бировни мунофиқ дейиш ҳукми

🎙 Устоз Дилмурод Абу Муҳаммад ҳафизаҳуллоҳ

🔗 t.me/tavhid/3697

© Тавҳид

#Дилмурод #мунофиқ #нифоқ
#Dilmurod #munofiq #nifoq

Читать полностью…

Тавҳид

Шайхул Ислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ деди:

وكل من دعا إلى شيء من الدين بلا أصل من كتاب الله وسنة رسوله فقد دعا إلى بدعة وضلالة، والإنسان في نظره مع نفسه ومناظرته لغيره إذا اعتصم بالكتاب والسنة هداه الله إلى صراطه المستقيم، فإن الشريعة مثل سفينة نوح ﷺ من ركبها نجا، ومن تخلف عنها غرق

Ким Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг суннатида асоси бўлмаган бирор диний амалга чақирса, у бидъат ва залолатга даъват қилган бўлади. Инсон ўз фикрлари ёки бошқалар билан мунозара қилаётганида Китоб ва Суннатни маҳкам ушласа, Аллоҳ уни тўғри йўлига ҳидоят қилади. Чунки шариат — Нуҳнинг кемасига ўхшайди. Унга минган киши нажот топади, ортда қолган эса ғарқ бўлади❞.

📚 «Дар таъаруд ал-ақл ван-нақл», (1/234).

© Тавҳид

#ИбнТаймийя #бидъат
#IbnTaymiyya #bidʼat

Читать полностью…

Тавҳид

Имом Ибнул Қоййим ал-Жавзийя раҳимаҳуллоҳ деди:

ما استُجلِبَ رِزقٌ، بمثلِ تركِ المعاصي.

Маъсиятларни тарк қилишчалик ризқни жалб қилувчироқ нарса йўқ❞.

📚 «Дард ва даво» (63).

© Тавҳид

#ИбнулҚоййим #ризқ #маъсият #гуноҳ
#IbnulQoyyim #rizq #maʼsiyat #gunoh

Читать полностью…

Тавҳид

Шайхул Ислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ деди:

من أعظم الشرك أن يستغيث الرجل بميت أو غائب عند المصائب يقول: يا سيدي فلان كأنه يطلب منه إزالة ضرره أو جلب نفعه.

Энг катта ширкларидан бири — кишининг мусибат вақтида ўлик ёки ҳозир бўлмаган (яъни ғойиб) зотдан ёрдам сўраб: «Эй фалончи саййидим!», деб (ёлбориши), гўё ундан зарарни даф этиши ёки фойда етказишини сўраётгандек бўлишидир❞.

📚 «Фатволар тўплами» (27/82).

© Тавҳид

#ИбнТаймийя #ширк
#IbnTaymiyya #shirk

Читать полностью…

Тавҳид

​​﴿فَقَدْ جَاءَكُم مِّنَ اللَّهِ نُورٌ﴾

«Дарҳақиқат, сизларга Аллоҳдан нур келди» (Моида: 15).

Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурроҳим ал-Бухорий ҳафизаҳуллоҳ деди:

يقول الإمام ابن جرير رحمه الله في تفسيره عند هذه الآية: قال: يعني بالنور محمدًا ﷺ، فهو نور لمن استنار به، الذي محق الله به الشرك، وأظهر به التوحيد، والفتن ظلمات. فمن الفتن: فتن الشرك والابتداع، وأنواع الفسوق. الظلمات تحتاج إلى نور هداية.

Имом Ибн Жарир раҳимаҳуллоҳ бу оят тафсирида шундай деган: Яъни, нурдан мурод — Муҳаммаддир . У ундан нурланганлар учун (ҳақиқий) нурдир. Аллоҳ у орқали ширкни йўқ қилиб, тавҳидни зоҳир қилди. Фитналар эса зулматдир. Фитналарга ширк ва бидъат фитналари, ҳамда турли бузуқликлар киради. Зулматлар эса ҳидоят нурига муҳтождир❞.

📚 «Салафий Маданий учрашувлардан» (2-учрашув), кичик таҳрир билан

© Тавҳид

#АбдуллоҳБухорий
#AbdullohBuxoriy

Читать полностью…

Тавҳид

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ деди:

ﻳﺄﺗﻲ ﻋﻠﻰ ﺍﻟﻨﺎﺱ ﺯﻣﺎﻥ ﺍﻟﻤﺆﻣﻦ ﺑﻴﻨﻬﻢ ﻣﺜﻞ ﺍﻟﺠﻴﻔﺔ، ﻭﻳﻜﻮﻥ ﺍﻟﻤﻨﺎﻓﻖ ﻳﺸﺎﺭ ﺇﻟﻴﻪ ﺑﺎﻷﺻﺎﺑﻊ.

Одамлар устига шундай замон келадики, мўмин уларнинг орасида худди ўлик жасад каби бўлади, мунофиқ эса бармоқлар билан кўрсатиб (мақтаб) қўйиладиган одам бўлади❞.

📚 «Ал-Адаб аш-Шаръийя» (1/193).

© Тавҳид

#Аҳмад #Ahmad

Читать полностью…

Тавҳид

Расулуллоҳга ﷺ жума куни салавот айтиш фазилати

🎙 Устоз Дилмурод Абу Муҳаммад ҳафизаҳуллоҳ

🔗 t.me/tavhid/719

© Тавҳид

#Дилмурод #жума #салавот
#Dilmurod #juma #salavot

Читать полностью…

Тавҳид

Ансорларни ёмон кўриш — нифоқнинг аломати

عن أَنَسِ بنِ مالكٍ رضيَ اللهُ عنهُ عَنِ النبيِّ صلىَّ اللهُ عليهِ وآلهِ وسلمَ قَالَ: «آيَةُ الإِيمَانِ حُبُّ الأَنْصَارِ، وَآيَةُ النِّفَاقِ بُغْضُ الأَنْصَارِ» رواه البخاري (١٧)، ومسلم (٢٤٤).

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий ﷺ дедилар: «Ансорларни яхши кўриш — иймоннинг аломати, ансорларни ёмон кўриш — нифоқнинг аломатидир» (Бухорий (17); Муслим (244)).

📚 Ваҳийдан битиклар
🔖 Тавҳид китоби - 64


© Тавҳид

#ҳадис #саҳоба #иймон #нифоқ
#hadis #sahoba #iymon #nifoq

Читать полностью…

Тавҳид

Иброҳим ал-Хаввос раҳимаҳуллоҳ деди:

دَوَاءُ الْقَلْبِ خَمْسَةُ أَشْيَاءَ: قِرَاءَةُ الْقُرْآنِ بِالتَّدَبُّرِ وَخَلَاءُ الْبَطْنِ وَقِيَامُ اللَّيْلِ وَالتَّضَرُّعُ عِنْدَ السَّحَرِ وَمُجَالَسَةُ الصَّالِحِينَ

«Қалб давоси беш нарсада: Қуръонни тадаббур билан ўқиш, қорин очлиги, тунда қоим бўлиш, тонгда тавба-тазарру қилиш, солиҳлар билан ўтириш (ҳамсуҳбат бўлиш)».

📚 «Ҳилятул авлиё» (10/327).

© Тавҳид

#Хаввос #қалб #Қуръон #тадаббур #очлик #таҳажжуд #тавба
#Xavvos #qalb #Qurʼon #tadabbur #ochlik #tahajjud #tavba

Читать полностью…

Тавҳид

Ота-бобомиз арвоҳи қўлласин деб дуо қилиш

🎙 Устоз Дилмурод Абу Муҳаммад ҳафизаҳуллоҳ

🔗 t.me/tavhid/783

© Тавҳид

#Дилмурод #дуо
#Dilmurod #duo

Читать полностью…

Тавҳид

Қуръон аҳли кимлар?

Имом Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди:

أهلُ القرآنِ هُمُ العَالِمُونَ بهِ، والعَامِلُونَ بما فيهِ، وإنْ لَمْ يَحفظُوهُ عن ظَهْرِ قَلْبٍ. وأمّا مَنْ حَفظَهُ ولم يَفهَمْهُ ولمْ يَعملْ بما فيه؛ فلَيْسَ مِنْ أهلِه وإنْ أقامَ حُرُوفَه إقامةَ السّهمِ

Қуръон аҳли — уни билганлар ва унинг мазмунига амал қилганлардир, гарчи уни ёддан билмасалар ҳам. Аммо Қуръонни ёдлаган бўлса-ю, уни тушунмаса ва унга амал қилмаса, у Қуръон аҳли ҳисобланмайди, гарчи ҳарфларини ўқдек (равон) талаффуз қилса ҳам❞.

📚 «Задул Маъад» (1/327).

© Тавҳид

#ИбнулҚоййим #Қуръон
#IbnulQoyyim #Qurʼon

Читать полностью…

Тавҳид

Шайхул Ислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ деди:

الحب إذا لم يكن في الله يزول

Агар муҳаббат Аллоҳ учун бўлмаса, завол топади❞.

📚 «Фатволар тўплами» (28/38).

© Тавҳид

#ИбнТаймийя #муҳаббат #севги
#IbnTaymiyya #muhabbat #sevgi

Читать полностью…

Тавҳид

Масжидда суннатга мувофиқ намоз ўқиш имкони бўлмаса

🎙 Устоз Дилмурод Абу Муҳаммад ҳафизаҳуллоҳ

🔗 t.me/tavhid/2486

© Тавҳид

#Дилмурод #масжид
#Dilmurod #masjid

Читать полностью…

Тавҳид

Имом Муҳаммад ибн Идрис Шофеий раҳимаҳуллоҳ деди:

زينةُ العُلماءِ التّقوى، وحِلْيَتُهم حُسْنُ الخُلُقِ، وجمالُهم كَرَمُ النَّفْسِ

Уламолар зийнати – тақво, безаги – ҳусни хулқ, гўзаллиги эса – нафснинг сахийлигидир❞.

📚 «Манақиб аш-Шофеий» (2/148).

© Тавҳид

#Шофеий #уламо
#Shofeiy #ulamo

Читать полностью…

Тавҳид

Шайх Муҳаммад Омон ал-Жомий раҳимаҳуллоҳ деди:

لا يمكن أن تقوم دولة إلا على العقيدة، لذلك نقول هنا: الذين يحاولون أن يحافظوا على دولتهم الإسلامية، والذين يحاولون المحافظة على الأمن، عليهم أن يحافظوا على العقيدة.

Ҳеч бир давлат ақидасиз барпо бўла олмайди. Шу сабабли биз бу ерда шуни айтамизки: ўзларининг исломий давлатини сақлаб қолишга ҳаракат қилаётганлар, хавфсизликни таъминлашга интилаётганлар — аввало ақидани сақлаб қолишга эътибор қаратишлари лозим❞.

🔈 «Бу насиҳатдан эмас» маърузасидан

© Тавҳид

#Жомий #ақида
#Jomiy #aqida

Читать полностью…

Тавҳид

Расулуллоҳ ﷺ дедилар:

إنّما العِلمُ بالتَّعلُّم، وإنَّما الحِلمُ بالتَّحلُّم، ومن يَتحرَّ الخَيْرَ يُعْطه، ومن يتوقَّ الشَّرَّ يُوَقَّه.

Илм таълим олиш орқали, ҳалимлик эса мулойим бўлиш орқали ҳосил бўлади. Ким яхшилик изласа, унга берилади, ким ёмонликдан сақланса, ундан ҳимоя қилинади❞.

📚 «Саҳиҳ ал-Жомиъ» (2228).

© Тавҳид

#ҳадис #илм #ҳалимлик
#hadis #ilm #halimlik

Читать полностью…

Тавҳид

Аллоҳ ўтмишда қилинган ширк амалларни кечирадими?

🎙 Устоз Дилмурод Абу Муҳаммад ҳафизаҳуллоҳ

🔗 t.me/tavhid/3203

© Тавҳид

#Дилмурод #ширк
#Dilmurod #shirk

Читать полностью…

Тавҳид

Ислом ҳар бир замонга мос

🎙 Устоз Дилмурод Абу Муҳаммад ҳафизаҳуллоҳ

🔗 t.me/tavhid/3589

© Тавҳид

#Дилмурод #ислом
#Dilmurod #islom

Читать полностью…

Тавҳид

Ақида илми ўлик илмми?

🎙 Устоз Дилмурод Абу Муҳаммад ҳафизаҳуллоҳ

🎧 t.me/tavhid/3668

© Тавҳид

#Дилмурод #ақида
#Dilmurod #aqida

Читать полностью…

Тавҳид

Ақида сўзининг маъноси

🎙 Устоз Дилмурод Абу Муҳаммад ҳафизаҳуллоҳ

🎧 t.me/tavhid/3582

© Тавҳид

#Дилмурод #ақида
#Dilmurod #aqida

Читать полностью…

Тавҳид

Қалбдан чиққан сўзлар

Бугунги кунда ёлғон, ҳақиқатни бузиб кўрсатиш, ҳақ ва унинг аҳлига бўҳтон ёғдириш, ботил ва унинг аҳлини эса чиройли қилиб кўрсатиш авж олган замонда, ўзимга ва биродарларимга эслатма бўлсин дея ёзмоқчи бўлган бир нечта муҳим нуқталар бор.
Аллоҳ сизларни асрасин, барчамизга ҳақни ҳақ қилиб кўрсатиб, унга эргашишни, ботилни ботил қилиб танитиб, ундан четлашишни насиб этсин.
Биринчидан: Билингки, одамлар орасидаги диний ихтилофларда ҳақиқат фақат тўғри шаръий илм орқали танилади ва билинади. Энди савол: шаръий илм кимдан олинади? Жавоб: бу борада мурожаат қилинадиган одамлар — мутахассислар, яъни роббоний олимлардир. Ҳар кимдан эмас, ҳатто у сўзлари равон, услуби жозибадор ва миллионлаб эргашувчиларга эга бўлса ҳам!
Иккинчидан: Билингки, ҳақиқат — шариатга, Китоб ва Суннатга, салафларнинг йўлига мувофиқ бўлган нарсадир, ҳатто одамлар унга қарши бўлса ҳам. Агар одамлар ушбу ҳақиқат эгаларини ҳақорат қилсалар, уларнинг шаънини ерга уришга уринсалар, ёмон лақаблар билан аташса ҳам — ҳақиқат ўзгармайди. Чунки тўғри ва нотўғрини ажратишдаги мезон — шариатдир. Ихтилоф ва тортишув юзага келганда мурожаат қилинадиган манба ҳам айнан шудир. Аллоҳ таоло айтади:
﴿فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ﴾
«Агар бирор нарсада ихтилоф қилсангиз, уни Аллоҳ ва Расулига қайтаринг, агар Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз»
(Нисо: 59).
Учинчидан: Кўпчилик эргашаётган фикр ёки кўп одамлар айтаётган гап ҳақиқатнинг мезони ҳам, аломати ҳам эмас. Одамларнинг кўплиги ҳақиқатга далил бўлмайди, балки аксинча, кўпинча бунинг аксига далолат қилади. Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَإِنْ تُطِعْ أَكْثَرَ مَنْ فِي الْأَرْضِ يُضِلُّوك عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ﴾
«Агар сен ер юзидаги кўпчилик одамларга эргашсанг, улар сени Аллоҳнинг йўлидан адаштирадилар»
(Анъом: 116). Шунинг учун ҳам, омма, оддий халқ, ижтимоий тармоқ эгалари ёки машҳур канал соҳибларининг фикрига кўпчилик рози бўлди деб, уни дарҳол ҳақ деб ўйлама.
Тўртинчидан: Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларни текширмай, у ер, бу ерда эшитилган гап-сўзларга асосланиб, ўз мавқифингни шакллантиришдан эҳтиёт бўл! Кўпчилик одамларга ўхшаб, фақат эшитганларига асосланиб дўстлик ва душманлик қурма, бирларини яхши кўриб, бошқаларни ёмон кўришга шошилма.
Хусусан, ҳозирги замонда аксарият оммавий ахборот воситалари ва кўплаб саҳифалар ҳақиқатни тескари акс эттиради, жиноятчини солиҳ, солиҳни эса жиноятчи қилиб кўрсатади. Улар инсон хаёлига ҳам келмайдиган маккор ва хавфли услубларга эгалар!
Бу жуда хатарли иш, чунки бу каби ҳолатлар ҳақида Қиёмат кунида инсон албатта сўралади, айниқса, гап мусулмон олимлари ҳақида кетаётган бўлса!
Шу боис, менинг насиҳатим шуки: Тўғри шаръий илмга эътибор қаратайлик, раббоний олимларни танийлик ва уларга қулоқ солайлик. Чунки улар фитналар зулматида нур ва зиёдирлар. Улар Китоб ва Суннат асосида сўзлайдилар. Уларга қулоқ солишинг ва шаръий илмни ўрганишинг тўғри йўлни кўришга, ҳақни ботилдан ажратишга ёрдам беради.
Аллоҳ сизни асрасин, ҳимоясида сақласин.

✍🏻 Шайх Абул Ҳарис Иброҳим Тамимий ҳафизаҳуллоҳ
🔗 t.me/ebrahimtamimi/1576

© Тавҳид

Читать полностью…
Subscribe to a channel