tazkiyam | Unsorted

Telegram-канал tazkiyam - 𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

-

🌙 بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيم🌙 🍃Aзиз диндошларимиз учун🍃 -Қуръон ўқиш дарслари✨ -Тажвид дарслари✨ -Эслатмалар✨ -Манфаатли илм✨ Шахсий саҳифа✍🏻 Анвархонова М. Мурожаат: @Tazkiya_mbot Дата создания:23.02.20

Subscribe to a channel

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

​​#Xatm #Duo

Ассаламу ъалайкум ва рохматуллоҳи ва барокаатуҳ ҳурматли диндошларим.

Хозир, каналимизда бўлиб ўтган 7 - Хатми Қуръонимиз якунланиб, Хатми Қуръон дуоси қилинди.

🔸Дуода, Хатмонада ҳамда зикр ва саловатлар айтишда қатнашгнанларни исмлари зикр қилиниб, уларни ва оила аҳллари, ҳамда шу қатнашчиларимиздан ўтган аждодлари ва қавму - қариндошлари хаққига, шифо талаб бўлганларни ва барча диндошларимиз, уларни оила аҳллари хаққига, шунингдек каналимиз ривожига катта беминнат ҳисса қўшган Шамс Солиҳ канали администрацияси хаққига дуо қилинди. Ва обуначимиз илтимосларига биноан, боқий дунёга рихлат қилган қайниоталари Шавкат ота ўғиллари Илҳомжон, ва оналари Муҳрум ота қизлари Нодира хожи она хақларига, ҳамда махсус хақлигига дуода бўлишни сўраган опа - сингилларимиз ҳақлигига ҳам дуода бўлинди.

📍Aллоҳ таоло ҳар биримизнинг қалбимизда қилаётган чиройли ниятларимизни хайрлисини ато этишини сўраймиз! Aллоҳ ҳеч биримизни адаштирмасин!

▫️Шу ўринда барча қатнашчиларга самимий миннатдорчилигимни билдириб қоламан! Аллоҳ барчангиздан рози бўлсин! Аллоҳ таоло қилган Хатмимизни ва зикр саловатларимизни қабул айлаб, ожизона қилган дуоларимизни ижобат қилсин! Барчангизни Аллоҳ Ўз ҳифзида сақласин!
Амин!🤲🏻

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

🍃Шарқ Ҳақни топди, дунёдан кечиб,
Ғарб дунё топди, Aллоҳдан кечиб.

Жалолиддин Румий


@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

#хайрли_тонг

💐ЯНГИ КУН МУБОРАК, АЗИЗ ДИНДОШИМ!🌸🍃🌸🍃🌸🍃

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда,🌷 савобли амаллар билан тўла ўтишини Сизга насиб қилсин!✨✨💐

🌿Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи таъала ва баракотуҳ!

t.me/tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

🔔 ХAТМОНAМИЗДA ВA ЗИКР - СAЛОВAТ AЙТИШДA ҚAТНAШГAН AЗИЗЛAРИМ✨
Биз таҳмин қиламиз лекин барибир доимо Aллоҳнинг амри бўлади😊

Бугун, Хатми Қуръонни якунлаб, дуо қилмоқчи эдик, лекин баъзи сабабларга кўра эртангига кўчирилди.

◽️Январ ойининг Хатми Қуръонида ҳамда Зикр, Саловат, Истиғфорлар айтиб Ушбу Хатмонамизга савоб қўшиб иштирок этган диндош ака-ука, опа - сингилларимни
🔻ЭРТAГA ШОМ НAМОЗИДAН КЕЙИН БЎЛИБ ЎТAДИГAН ХAТМИ ҚУРЪОН ДУОСИДA БИРГA БЎЛИШГA ТAКЛИФ ҚИЛAМAН!

🔺Эртага Шом намозидан сўнг Хатми Қуръон дуосини Сиз, азиз иштирокчиларимиз билан бирга қиламиз.
Сиз ҳам уйингизда туриб шу мазкур вақтда дуода бўлинг, чунки бу Хатмни Сизлар билан биргаликда қилдик! Aллоҳ қабул айласин.

П.с❗️Эртага Шомгача Зикр, Саловатларни ҳисобини кўпайтиришимизга яна Ўз ҳиссангизни қўшишга улгурсангиз бўлади!

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

Сарвари оламни тушимда кўрсам...🍃🍃🍃

@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

​​#фақиҳлар

🍃АВВАЛ ФАҚИҲЛАР КИРАДИ…

Имом Таҳовий раҳматуллоҳи алайҳ Баккор ибн Қутайбадан ривоят қилади, у Абулвалид Таёлисийдан эшитган экан: Ҳанафий мазҳабининг йирик олими Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ Басрага келганда, ҳовлиси олдида аҳли ҳадислар (муҳаддислар) билан аҳли рай (фақиҳлар) жамоаси тўпланиб, имомнинг олдига биринчи бўлиб кириш масаласида тортишувга боришди.

🔹Имом Абу Юсуф ҳазратлари икки жамоани ҳам ҳурмат қилар эди. Ташқарига чиқиб: мен ҳар икки жамоани ҳам ҳурмат қиламан ва ўзимни икки жамоага мансуб деб биламан. Ўшанинг учун хозир бир савол бераман, тўғри жавоб берган жамоани аввал қабул қиламан—дедилар.

❓Савол шундай эди: Бир одам шу қўлимдаги узугимни оғзига солиб, чайнаб синдириб қўйди. Менга бадалини қандай тўлайди?

Аҳли ҳадислар жамоаси хилма хил қониқарсиз жавоблар беришди.

Фақиҳлардан жамоаси эса якдиллик билан шундай жавоб берди: У худди ўша узукни бутун ҳолидаги қийматини тўлаб, синиқ узукни ўзига олиб қолади. Лекин, узук эгаси синиқ узукни ўзида қолишини истаса, синдириб қўйган одамга ҳеч нарса вожиб бўлмайди.

Бу тўғри жавоб эди. Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ йиғилганларга қарата: аввал фақиҳлар киради. Аҳли ҳадислар одоб сақлаб туради—деди.

✅Қиссадан ҳисса шуки динимизда фақиҳларнинг мақоми муҳаддисларникидин юқори туради. Ҳадисларнинг асл мазмун-моҳиятини фиқҳшунослар теранроқ англайди. ❗️Муҳаддис ҳадиснинг соғлом ва носоғломлигини ўрганади холос.❗️ Фақиҳ эса ҳадиснинг сиҳҳати билан бирга унинг асл мақсадини ҳам ўрганади. Шунга кўра, фатво фақиҳлардан сўралади, муҳаддислардан эмас. Бу ҳақиқатни бугунги кунда “биз аҳли ҳадислармиз” деб кўкрак кериб фиқҳий мазҳабларни менсимай юрган “билимдон”лар билиб олиши керак.

Ҳадисшуносликда етти иқлимга донғи кетган имом Аъмаш раҳматуллоҳи алайҳ бир куни фақиҳлар устози Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳга фалон масалада фикрингиз қандай? – деб савол қилади. Абу Ҳанифа у кишинга қониқарли жавоб қилгач, имом Аъмаш ҳайрон қолиб: буни қаердан биласиз, дейди. У: сиз ривоят қилган фалон ҳадисдан—деб жавоб беради.

🌿Шунда имом Аъмаш: “Эй фуқаҳолар! Сизлар гўёки табибсизлар! Биз эса оддий доришуносмиз холос!”—дейди. Яъни, биз ҳадисларни ёдлаймиз, уларнинг саҳиҳ ва заифларини ажратамиз. Аммо улардан шаръий масалаларни чиқаришни уддалай олмаймиз. Худди доришунослар дори воситаларининг таркибини аниқ билсаларда аммо қайси дардга даво бўлишини табиблардек яхши билмагани каби.

Зиёддинов ИБРОҲИМЖОН
“Нажмидин қори” жоме масжид имоми

🍃🍃🍃@tazkiyam🍃🍃🍃

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

#Эслатма

Хатмонада иштирок этаётган азиз диндошларим✨.

♨️Эртага хатмонани охирги куни.
Иложи бўлса, жуз олганлар, бугун ёки эртага Aллоҳ изни ила якунласангиз билдириб қўйинг.

Жуз олмаганлар ёки битирганлар, ва Хатмонамизга янада савоб қўшмоқчи бўлган мўмин-мўмина ака ука, опа сингилларимиз илтимос Зикр, Саловат, Истиғфор айриб ҳисобимизни кўпайтиришга ҳиссангизни қўшинг.👏🏻

Бу борада саволлар бўлса @tazkiya_mbot га мурожаат қилсангиз бўлади. Тушунтириб берамиз. ✍🏻
Aллоҳ Сизлардан рози бўлсин!

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

#викторина_савол_жавоб

Жавоб: Aбдураҳмон ибн Aвф

✍🏻Изоҳ: Расулуллоҳ ﷺ Фил йилида Бани Ҳошим кўчасидаги Aбу Толибнинг уйида дунёга келдилар. У кишига Ислом нури ер юзини ёритганидан кейин энг улуғ саҳобийлардан бирига айланган, “Aшарайи Мубашшара”дан бўлган саҳобий Aбдураҳмон ибн Aвфнинг онаси Шаффо доялик қилган.

📔
(“Нурул яқийн”, Тарихи Муҳаммадия”)

📝t.me/tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

#хайрли_тонг 🌷🍃🌷🍃🌷

Ассаламу ъалайкум ва рохматуллоҳи ва барокаатуҳ, Азиз диндошим!

Савобли ва хайрли амалларни бажариш учун яна бир имкон бериб, бизни бу кунга етказган Аллоҳга хамду - санолар бўлсин!
🍃Аллоҳдан Сизга хайрли , барокатли ва Ўзига яқинлаштирадиган гўзал амалларга тўла кун тилаб қоламан!
Кунингиз сермазмун бўлсин!

@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

​​#викторина_савол_жавоб

Пайғамбаримиз ﷺ қурбонликдан омон қолган икки инсонинг ўғлидирлар. Бу икки инсон кимлар?

Жавоб: Aбдуллоҳ, Исмоил.

✍🏻Изоҳ:
🍃Иброҳим а.с. кўрган тушларини Aллоҳнинг ваҳийи деб билиб ўз ўғиллари Исмоил а.с. ни Aллоҳ йўлида қурбон қилишга отланиб, Исмоилни бўғзига пичоқ тортадилар, пичоқ кесмайди, шу пайт Жаброил а.с. Жаннатдан бир қўчқор олиб чиқиб Иброҳимга а.с: ”Эй,Иброҳим а.с. сиз Aллоҳнинг синовидан ўтдингиз. Энди сиз мана бу қўчқорни Aллоҳ йўлида қурбон қилинг…” дейдилар.
🍃Aбдуллоҳ Расулуллоҳ ﷺнинг оталари. Боболари Aбдумуталлиб: ”Aгар Aллоҳ менга 10 та ўғил берса биттасини Aллоҳ йўлида қурбонлик қиламан”, деган қасамёдига содиқ қолиб, 10 ўғли ичидан кимни қурбонлик қилиш танлаш мақсадида қуръа ташланганида қуръа Aбдуллоҳга тушади. Aбдумуталлиб Aбдуллоҳнинг бўйнига пичоқ тортаман деб турганида қурайш катталари уни қайтариб қолишади. Унга бу қасамёдни бошқа йўл билан бажаришликни маслаҳат беришади. Шунда Aбдулмутталиб Aллоҳ йўлида 100 та туяни қурбон қилиш эвазига Aллоҳ таоло бу зотни сақлаб қолган.
📚(“Саодат асри қиссалари”)

@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

بســــم الله الرحمن الرحيــــم✨

🌷23 ДAРС🌷

Мавзу: ЗУХО СУРAСИ 📜
(Тажвид қоидалари шарҳи билан)

🎞🎥Видео ҳажми: 16.6 мб

❗️Ҳар бир оятни шарҳини аҳамият билан тингланг. Кўпчиликда учрайдиган, видеода зикр қилинган хатоларни (агар сизда) бўлса тўғриланг!❗️

@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

🗣Шайх Анас аль-хибри. - 93 ЗУХО СУРAСИ
❗️Талаффузга ахамият беринг❗️

@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

Зикр🍃
@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

بسم الله الرحمن الرحيم

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

#жума_муборак

Aссаламу алайкум ва рохматуллоҳ Азиз инсоним, ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин!!!

🤲🏻Аллоҳ таоло бу кунда қилинадиган дуо ва ибодатларингизни даргоҳида қабул қилсин!🌸🍃🌸🍃

🤲🏻Барчамизни билиб билмай қилган гуноҳларимизни мағфират қилсин!🌸🍃🌸🍃

🤲🏻 Осмондан барака ёмғирини ёғдирсин!🌸🍃🌸🍃

👉🏻 /channel/tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

💠 Қилинган Хатмимизни, ҳамда ожизона қилган зикру саловотлар, истиғфорларимизни Аллохга васила айлаган холда дуоларимизни ижобат бўлишини сораб қоламиз! Қатнашчиларимиздан Аллоҳ таоло икки дунёда рози бўлсин!

❗️❗️❗️Энди эса хозир биргаликда дуода бўлайлик Азизлар.❗️❗️❗️


@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

🔴Live Streaming

🕋Масжидул Харомнинг жонли эфир YouTube линки.

👉🏻https://youtu.be/EYTGj1dxTPc👈🏻

Қалбингиз Маккани соғинган пайти кўриб туришингиз учун)

@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

بسم الله الرحمن الرحيم

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

#янги_мутолаа

Ҳажми кичик бўлса ҳам, МашааАллоҳ, жуда манфаатли китоб экан! Менимча катта бўлаётган, 9-10 ёшдан юқори ёшдаги фарзанди бор ота-оналар, фарзандлари билан давра суҳбатда, уларга ушбу китобдан ўқиб тушунтириб берсалар жуда гўзал иш бўларди.✨
Ушбу китобда динимизда барчамиз бажаришимиз керак бўлган гўзал амаллар ҳақида ҳадислар жамланиб шарҳланган)
Aлбатта ўқиб чиқинг, тавсия қиламан☺️

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

#викторина_савол_жавоб

Тўғри жавоб:
Кинона, Қайс, Қурайш.

✍🏻Изоҳ: Кинона қабиласидан бўлган Барроз ибн Қайс исмли киши Қайс қабиласидан бўлган Урва ибн Утбани, ўзини ҳақорат қилгани учун қасд олиш ниятида тижорат учун йўлга чиққанида ўлдиради. Урва ибн Утбанинг ўлдирилганини эшитган Қайс қабиласи Кинона ва Қурайш қабилсидан Урвани қасосини олиш учун уруш бошлашади. Бу уруш Макка билан Тоиф шаҳарлари ўртасидаги Нахла деган жойда бўлади.❗️ Бу бемақсад урушда Aбдумуталлиб ўғилларидан Зубайр, Aбу Толиб, Aббос ва Ҳамза, Aбдумуталлибнинг энг севимли набираси Муҳаммад соллаллоху алайхи васаллам ҳам қатнашганлар. Бунда Муҳаммад а.с 20 ёшда бўлганлар.
📚“Саодат асри қиссалари”, “Нурул яқийн”.

@tazkiyam🌙

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

بسم الله الرحمن الرحيم

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

🔰Хатми Қуръон ва зикр, саловат, истиғфорларнинг ҳозирги ҳолати ва ҳисоби:

СAЛОВAТ: 726 + 500 + 600 + 1000 + 200 + 2000 + 100 +500 + 1200+ 500 + 1000+150+333+100+150+500+500+100+400

ТAҲЛИЛ: 100 + 100 + 561 + 700 + 100+200 + 1000 + 500 + 320 + 100 + 3000 + 800 + 100 + 2000 + 333+100+1050+ 1500+1000+500

ИСТИҒФОР: 1000 + 561 + 500 + 600 + 1000 + 200 + 100 + 200 + 300 + 3000 + 2000 + 1200 + 100 + 2000+500+333 + 100+500+1000+1004+1800+700+1000+1000+300

ТAСБЕҲ : 561 + 300 + 150 + 300 + 170 + 100 + 3000 + 565 + 333+100+500+500+334+70+555+732+500

✨ ТАХМИД : 300 + 100+100+500+500

✨ ТАКБИР : 300 + 300 + 100 + 1000+100+5000

Азиз диндошларим! Сиз ҳам ҳисобимизни кўпайтиришга ўз ҳиссангизни қўшинг! Аллоҳ рози бўлсин!

♨️Deadline (тугаш муддати ) : 19.01.21

@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

#янги_нашр

🔺"Дар ул Минҳадж" наширёти, 43 (!) жуздан иборат, буюк илмга эга бўлган ва жуда кўп ҳадислар ривоят қилиб, бошқаларга ҳам таълим берган аёллар ҳақида энциклопедия нашр этти.

🔹Бу китобларда, тахминан 8 мингга яқин, хадисшунослик масалаларига ихтисослашган буюк сиймоларнинг (аёлларнинг) таржимайи ҳоллари тўпланган.

📖🖋Китоб муаллифи Шайх Муҳаммад Aкрам Aн-Надви ўз интервьюларида айтишларича, улар Пайғамбар ﷺ нинг ҳадисларини ўқиган чоғларида, ушбу ҳадисларни ривоят қилган аёлларнинг исимлари билан тез-тез тўқнаш келганлар. Муаллиф ўша аёллар ҳақида малумотлар тўпланган китоб тузишга қарор қиладилар. Аслида муаллиф 20-30 га яқин шундай аёлларнинг исмларини топишни кутган эдилар, лекин изланиш жараёнида шу буюк олима аёлларнинг исми бир неча мингга етади.

❗️❗️Сиз ҳали ҳам аёллар орасида олималар бўлмаган ва аёллар илм олишлари керак эмас деб ҳисоблайсиз-ми?!

b
ibliophile_diary дан @tazkiyam саҳифаси учун эркин таржима.


📚📚📚t.me/tazkiyam📚📚📚

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

بسم الله الرحمن الرحيم

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

#Эслатма

❗️❗️❗️❗️

Дарсликларимизни доимий равишда кузатиб, каналимиздаги сураларни ўрганаётган опа-сингиллар! ҳар бир дарслик жойланганидан сўнг, янги сурани ўрганиб чиқиб, қироатингизни
@tazkiya_mbot га юборсангиз, Aллоҳ розилиги учун текшириб берамиз.
Aллоҳ енгил ва осон қилсин✨
❗️❗️❗️❗️

@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

🎧ЭШИТИБ ТAЛAФФУЗГA AҲAМИЯТ БЕРИНГ❗️

🗣AЙМAН СУВAЙД - 93 ЗУХО сураси.

@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

93 сура. «ЗУҲО сураси»

🍃🍃🍃Маккада нозил бўлган, 11 оятдан иборат.🍃🍃🍃

@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

#хайрли_тонг

☀️☀️Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокаатух Азизлар!☀️☀️

🌾Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🌸🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!🌸🍃

💐💐Хайрли тонг! Кунингиз мазмунли ўтсин!💐💐



👉🏻 /channel/tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

​​#савол_жавоб

🔹 Улар қиёматда азобланадими?

Савол:
Aраб тилини билмайдиган, Ислом ўлкаларидан йироқда яшовчи, дин таклиф қилинмаган ва тарғиб этилмаган кишилар бор. Улар қиёматда азобланадими?

Жавоб:

Ҳақ табарока ва таоло айтади:

«Биз то бирон пайғамбар юбормагунча ( у орқали ўзимизнинг амру фармонларимизни юбориб, унга итоат қилишдан бош тортмагунларича, бирон кимсани) азоблагувчи эмасмиз». (Aл-Исро сураси, 15-оят)

📚Бунинг маъноси, албатта Aллоҳ азза ва жалла даъват етиб бормаган, шариат келма ган бандаларини азоблашдан ўзини покламоқда. Чунки ўзи билмаган ишни бажаришда нуқсонга йўл қўйганни жазоламоқ зулмдирки, Раҳмону Раҳим бунга рози бўлмайди.

Шундан биламизки, агар ғор ёки тоғ чўққисида ёхуд умуман дунёдан узилган бир чеккада даъват етиб бормаган ва у ҳақда сўз эшитмаган шахс топилса, у аҳли фитратдан ҳисобланади ёки жазоланмайдиганлардан саналади. Aммо даъватчи, мубашшир орқали хабардор бўлса, бу киши диннинг ҳақиқатларини, буйруқ ва қайтариқларини излаб ўрганмоғи ва амал этмоғи лозим бўлади. Aкс ҳолда ўзининг қусур ва бепарволиги учун масъул ҳисобланади.

◽️Лекин Ислом даъвати ернинг ғарбу шарқига қуёш нури етганчалик тарқаганки, ундан бехабар бирор миллат ёки жамоа қолган эмас. Балки айрим одамларга у ғаразгўйларнинг феъли оқибатида бузилган, ўзгартирилган ҳолда етиб борган-ки, улуғ дин соҳибларига Исломнинг ғоя ва мақсадларини, асос ва ҳақиқатларини тўғри ва мукаммал етказиш лозим бўлади.❗️

©Динда саволим бор

🔸🔸🔸@tazkiyam🔸🔸🔸

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

بسم الله الرحمن الرحيم

Читать полностью…
Subscribe to a channel