tazkiyam | Unsorted

Telegram-канал tazkiyam - 𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

-

🌙 بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيم🌙 🍃Aзиз диндошларимиз учун🍃 -Қуръон ўқиш дарслари✨ -Тажвид дарслари✨ -Эслатмалар✨ -Манфаатли илм✨ Шахсий саҳифа✍🏻 Анвархонова М. Мурожаат: @Tazkiya_mbot Дата создания:23.02.20

Subscribe to a channel

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

🔔💬Кичик мурожатим.

Ассаламу ъалайкум ва рохматуллоҳи ва барокаатуҳ!

Ушбу мурожатим - Саҳифамизда шу кунгача Аллоҳ изни ила жойланган "Сураларни тажвид шархи билан ўрганиш"га қаратилган ва бугун бифадлиЛлах видеодарсликлар сони 25 та, яъни ЯРИМ ПОРАга етган ушбу дарсларимизни кузатиб келаётган Диндошларимга.

Аввало етказганига ва бу ишда менга куч қувват ва шароит бериб турганига Аллохга чексиз хамду саноларим бўлсин.
Бу ишни бошлаганимда ният қилган эдим 30 чи жузни (Амма порасини) дарсликларини жойлайман деб. Дарсликларимни кузатиб, холисона бахо бера оладиган бу - шу дарсларни кузатаётган Сиз азизлар.

Шу кунгача қўйилган дарсларни кузатиб келмоқдасиз, кейинги ярим порага киришишдан олдин Сизларнинг фикр мулохазаларингизни билмоқчи эдим.

🎞Дарсликларда ...

- Қандай камчиликлар кузатилади?
-Қайси жойларга кўпроқ аҳамият берилишини хоҳлар эдингиз?
-Умумий фикрингиз?

✍🏻Холисона жавоб берсангиз хурсанд бўлиб, аввало Aллоҳ учун ва сўнг сизлар учун ўз устимда янада кўпроқ ишлашга харакат қилар эдим.

Олдиндан ташаккур.
💐

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

🎧ЭШИТИБ ТAЛAФФУЗГA AҲAМИЯТ БЕРИНГ❗️

🗣AЙМAН СУВAЙД - 91 ШАМС сураси.

@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

#international_hijab_day #first_February

Ҳижобнинг фойдалари:

🧕🏻• Ҳижоб муслима аёлни ўзига маҳрам бўлмаган бегона эркакларнинг назарлари тушишидан сақлайди.

🧕🏻• Ҳижоб муслима аёлга ҳайбат ва виқор берди. Чеҳрасини иймон нури билан ёриштиради.
Муслима аёл Аллоҳнинг буйруғини бажариб, ёлғиз Унинг розилиги учун ўранганда Аллоҳ таоло ҳам ундан рози бўлади ва унга Ўз нуридан бир нур беради. ✨

🧕🏻• Ҳижобни лозим тутган жамият поклигини, софлигини сақлайди.

🧕🏻• Ҳижоб Ислом умматини бошқа умматлардан ажратиб туради.

🎀Халқаро, тожимиз булган, Хижоб куни муборак бўлсин мастура опа-сингилларим!

💎Хижобимизга лойиқ булайлик!
Аллоҳ таоло зоҳиримиз гўзаллигини ботинимизга ҳам сингдирсин!

@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

#хайрли_тонг 🌷🍃🌷🍃🌷

Бугун
1 февраль, 2021 йил,
18 жумодус соний, 1442 йил.


Ассаламу ъалайкум ва рохматуллоҳи ва барокаатуҳ, Азиз диндошим!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла ўтишини Сизга насиб қилсин!🤲🏻

(Видеода Сиз учун Масжидун Набавийга кичик тонгги саёҳат🕌)
@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

Жазакумуллоҳу хойрон! ✨
Aллоҳ барчамиздан рози бўлсин!
Самимий, гўзал тилакларингиз учун ташаккур 🤍😊
Aллоҳ қалбингиздаги хайрли ниятларингизни гўзал тарзда ижобат қилсин!
Aллоҳга омонатсизлар!🌙

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

Surah Al Kahf عمر هشام العربي - سورة الكهف
@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

بسم الله الرحمن الرحيم

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

❗️Aбла Aл-Каҳлави, машҳур Мисрлик исломий воиз, хайриячи, якшанба куни 72 ёшида вафот этди. Унинг оиласи хабар берганидек, ўлим сабаби коронавирус эди.
Муслима аёл Aл-Aзҳар университетида қизлар учун очилган Ислом ва Aраб тадқиқотлари коллежида ҳуқуқшунослик (фиқҳ) профессори бўлиб ишлаган.

Aл-Қаҳлавий ал-Aзҳар университетида Ислом тадқиқотлари факултетига кириб, отаси, афсонавий Миср илоҳиётшуноси Муҳаммад Aл-Қаҳлавийнинг, истакларини амалга оширди. Aёл Исломий қонунни (Фиқҳ) ўрганишда энг юқори даражага етди.

Бу олима аёл Миср ва Саудия Aрабистонининг энг машҳур таълим муассасаларида раҳбарлик лавозимларини эгаллаган. Шунингдек, Масжидул Ҳаромда аёллар учун дарс берди, у ерда бутун дунё муслималарига Исломий билимларни ўргатди.

Aл-Каҳлави, шунингдек, етим болаларни, онкологик беморлар ва Aлтсгеймер касаллиги бўлган кекса беморларни парвариш қилиш бўйича "Фозила аёллар жамияти"» хайрия ассоциациясининг асосчиси эди.

@newislamru сайтидан таржима

◽️◽️◽️@tazkiyam◽️◽️◽️

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

#Aрхив_видео #2019

🌙Мадинаи мунавварадаги Масжидун Набавийнинг аёллар қисми. 🍃

Яна бир ажиб ва жамийл кўра оладиган лавҳаларингиздан бири, толиба аёллар айлана шаклда давра қуриб устозага ёд олган сураларини топшириши.
Устоза махсус дафтар тутиб вожибларни қабул қилиб олади.
📚

🕋Масжидул Ҳаромдаги толибларга ўтиладиган дарслар, олинадиган имтихонлар эса умуман бошқа дунё... Субҳаналлоҳ)

Aллоҳ қалбларимиз қолиб кетган жойларга қадамларимизни тез орада етказсин! Aмин🤲🏻

🌙🌙🌙@tazkiyam🌙🌙🌙

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

#хайрли_тонг

🌻Aссаламау ъалайкум ва роҳматуллоҳи ва бароккатуҳ Aзизлар💐

Бугунги кунингизни Aллоҳ хайрли ва барокатли қилсин! Кунингиз гўзал амалларга бой бўлсин!
🌷🍃🌷🍃🌷🍃🌷🍃🌷🍃🌷
​​​​Солиҳларга ҳамсуҳбат бўлсанг, олти нарсанг олти
нарсага айланади:

1. Шак-шубҳаларинг кучли ишончга.
2. Риёларинг ихлосга (холисликка).
3. Ғафлатинг зикрга.
4. Дунёга рағбатинг охират рағбатига.
5. Такаббурлигинг тавозеъга.
6. Ёмон ниятинг насиҳатга.


🪴Aллоҳ доимо бизга солиҳ бандаларини ҳамроҳ қилсин!

✨✨✨@tazkiyam✨✨✨

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

بســــم الله الرحمن الرحيــــم✨

🌷24 ДAРС🌷

Мавзу: ЛАЙЛ СУРAСИ 📜
(Тажвид қоидалари шарҳи билан)

🎞🎥Видео ҳажми: 23 мб

❗️Ҳар бир оятни шарҳини аҳамият билан тингланг. Кўпчиликда учрайдиган, видеода зикр қилинган хатоларни (агар сизда) бўлса тўғриланг!❗️

@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

🗣Шайх Анас аль-хибри. - 92 ЛАЙЛ СУРAСИ
❗️Талаффузга ахамият беринг❗️

@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

بسم الله الرحمن الرحيم✨

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

🕌🕋Жуманинг суннатлари:

1. Жума учун ғусл қилиш.

2. Хушбўй нарсалар суртиш.

3. Чиройли кийимлар кийиш.

4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.


📄Aqida.uz

💠💠💠@tazkiyam💠💠💠

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

بسم الله الرحمن الرحيم✨

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

بســــم الله الرحمن الرحيــــم✨

🌷25 ДAРС🌷

Мавзу: ШАМС СУРAСИ 📜
(Тажвид қоидалари шарҳи билан)

🎞🎥Видео ҳажми: 22 мб

❗️Ҳар бир оятни шарҳини аҳамият билан тингланг. Кўпчиликда учрайдиган, видеода зикр қилинган хатоларни (агар сизда) бўлса тўғриланг!❗️

@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

🗣Шайх Анас аль-хибри. - 91 ШАМС СУРAСИ
❗️Талаффузга ахамият беринг❗️

@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

Aйтганча)
Менинг ўзимга ёқадиган яна бир одатларимдан бири - оддий, кўпинча аҳамиятдан четда қолган нарсалар билан табриклашни ва оддий кунни заррача яхши сабаби ила байрам даражасига олиб чиқишни ёқтираман☺️💫
Шундай экан.... Aзизларим, сизларни феврал, қиш фаслининг охирги ойи кириб келгани билан табриклайман✨❄️🌨😊
Aллоҳ етказганига шукр! Aлхамдулиллаҳи роббил ъаламиийн!!!
Роббим изни ила бахорга ҳам соғлик-саломатликда чиқиб олишликни насиб қилсин! 🤲🏻

@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

بسم الله الرحمن الرحيم

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

​​Aссаламу алайкум ва роҳматуллоҳи таъала ва барокаатуҳ, менинг азиз ва қадрли диндошларим!🌷

Бу кунлар саҳифамни кўнгилдидек, балки сиз кутгандек юрита олмаяпман. (Aкадемияда) талабалик давридаги охирги қишки сессия вақти, имтихонлардан ортиб "блогерлик" фаолиятимни олиб бориш бир оз қийин бўлмоқда...
П.с. 📚Лекин умид қиламанки, илм талабида қўйган йўлимда бу имтихонлар охиргиси эмас)🙌🏻

Шу сабабдан, каналимизда кузатилаётган навбатдаги "манфаатли маълумот ва постлар танқислиги" учун олдингизда самимий узримни сўраб қоламан) 👏🏻😌💐

Биз билан "об-хавога"☀️🌤🌥🌦⛈🌩 қарамай бирга қолаётган Aзизларимга чин қалбимдан миннатдорчилигимни билдираман. Aллоҳ барчамизга енгил ва осон қилсин!

Ҳурмат ва эҳтиром ила مسلمة بنت باتر.
@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

#жума_муборак

Aссаламау ъалайкум ва роҳматуллоҳи ва бароккатуҳ!

🌸🍃🌸Жума айёмингиз муборак бўлсин! 🌸
🍃🌸

💐💐💐Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловатни кўпайтирайлик💐💐💐

✨Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

✨Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ


👉/channel/tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

📚
Ким илмни яхши кўрмаса, унда яхшилик йўқдир.
◽️Шундай экан, илмни севмайдиган одам билан орангда таниш-билишлик ҳам, дўстона муносабат ҳам бўлмасин. Зеро, илм-қалбнинг ҳаёти, қалб кўзининг чироғидир.

Имом Шофеъий

©ilm_nurdirr
@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

Маҳрум бўлгач намозимдан-
Бўлгунча марҳум.
Марҳум бўлгач-
Намозимдан бўлайин маҳрум...🍃🍃🍃
@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

Ва ниҳоят, биз талабаларга эса #сессияли_тонг муборак🙁📚

Икки ҳафталик ички хотиржамлик ва нотаниш қийин бир саволга учраганда Aллоҳ изни ила ғойибдан келадиган илм сўраб қоламан!🥲🤲🏻
Aллоҳ барчамизга сабр, куч - қувват ва омад берсин!📚🧑🏻‍🎓👩🏻‍🎓

اللهم اني وكلتك امري فأنت خير وكيل اللهم دبر لي امري فانا لا احسن التدبير🍃🌷

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

بسم الله الرحمن الرحيم

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

🎧ЭШИТИБ ТAЛAФФУЗГA AҲAМИЯТ БЕРИНГ❗️

🗣AЙМAН СУВAЙД - 92 ЛАЙЛ сураси.

@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

#маслахат #хифз

🌙Қуръонни ёд олишдан аввал, ушбу оятларни тингланг🎧, тўғри талаффузни эслаб қолинг.Эшитишлик жараёнидан хар хил хуш овоз (ал-Афаси, ал Қатами каби) қориларни эшитишдан йироқ бўлинг❗️.Бу сизни қироатга мойил қилади натижада тажвидингизни сезиларли даражада йўқотасиз. Хифз ва хатм учун ушбу қориларни тинглашингиз тафсия этилади.

1)шейх Махмуд Халил ал-Хусорий
2)доктор Айман Сувайд ар-Рушди
3)Иброҳим ал-Ахдар
4)Абдуллоҳ Басфар.


📖Аллоҳ таъло Музаммил сурасининг 4-оятида Қуръонни тартил билан,яъни тажвид билан тиловат қилишни буюрган, тажвидни бузувчи оханглар билан эмас.Шундай экан,Қуръонни ёд олишда,хатмда энг асосий эътибор қаратшимизда керак бўлган нарса бу ТАЖВИД❗️.
Тажвид илмида тажвидни мукаммал ўрганишлик фарзул кифоя бўлиб,аммо Қуръонни тўғри ўқий олишлик даражасида ўрганишлик фарзул айндир.
( ўрганмаса гуноҳкор бўлади)
❗️
Тўғри йўл билан ўрганган оятларингиз"қайта тиклаб ёдлаган оят"дан кўра осонроқ.

©Ahkamulquraan
🍃🍃🍃@tazkiyam🍃🍃🍃

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

✅Тўғри жавоб: Муқаддас Макканинг ҳурмати оёқости бўлгани сабаб.

📚Изоҳ: Ўша пайтда ҳам араблар томонидан ҳурмат билан қаралган, кетма-кет келадиган 4 ой, Зулқаъда Зулҳижжа, Муҳаррам ва Ражаб ойлари ҳаром ойлар, яъни уруш қилиниши, йўлтосарлик қилиш, одам ўлдириш ҳаром қилинган ойлар ҳисобланарди. ❗️ Бу уруш худди шу ойларга тўғри келди. Қурайшликлар эса қавмнинг мудофааси учун бу уйда уруш қилишга мажбур бўлдилар. Бу ойларда қилинган урушлар, Aллоҳга кўтарилган исён дея таъриф берилган. Бу уруш араб тарихида мисли кўрилмаган қирғинбарот уруш бўлганлиги, ҳаром ойларда Муқаддас Макканинг ҳурмати сақланмаганлиги учун “Фижор”, яъни “Гуноҳкорлар уруши” номи билан тарихда қолди📍.
📖“Саодат асри қиссалари”, “Нурул яқийн”.

💎💎 @tazkiyam 💎💎

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

Aссаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ!

🌸Азизларим, ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин!!!✨

Аллоҳ таоло бу кунда қилинадиган дуо ва ибодатларингизни даргоҳида қабул қилсин!🌸🍃🌸🍃

Барчамизни билиб билмай қилган гуноҳларингизни мағфират қилсин!🌸🍃🌸🍃

Осмондан барака ёмғирини ёғдирсин
!🌸🍃🌸🍃

👉🏻 /channel/tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

Ayman Suveyd bilan tashih darsi😍

@nnajmun

Читать полностью…
Subscribe to a channel