tazkiyam | Unsorted

Telegram-канал tazkiyam - 𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

-

🌙 بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيم🌙 🍃Aзиз диндошларимиз учун🍃 -Қуръон ўқиш дарслари✨ -Тажвид дарслари✨ -Эслатмалар✨ -Манфаатли илм✨ Шахсий саҳифа✍🏻 Анвархонова М. Мурожаат: @Tazkiya_mbot Дата создания:23.02.20

Subscribe to a channel

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

Аллоҳим барчамизни тавбаларимизни қабул айласин! Гуноҳларимизни авф этсин!

Барчангиз соғ омонмисиз? Ер қимирлабти Ўзбекистонда🥺

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

🤲🏻📝Азизлар, Сиз томондан юборилган дуолар рўйхатини юбормоқдаман.

Ўзизнгиз ушбу рўйхатдаги диндошларингиз ҳаққига дуода бўлинг.

Аллоҳ таоло барчамизни дуоларимизни гўзал тарзда ижобат қилсин.

(Имловий хато камчиликлар бўлса минг бор узр сўраймиз)

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ Азизаларим!


🗓📖📔ХАТМИ ҚУРЪОН ДУОСИ ЎҚИЛИШИГА 1⃣✏️ ДАҚИҚА ҚОЛДИ.

✏️✏️✏️✏️ да дуо қилишни бошлаймиз !

Дуо қилиш онлайн видео чат орқали бўлмайди, ҳамма ўзи уйда ушбу вақтда дуо қилади. Бир вақтда қилган Жамоавий дуоларимизни Аллоҳ албатта Ўз фазли ила ижобат қилади!

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

#ТАФСИРДАН_ПАРЧА📖

Хулқи ва эътиқоди бузуқ кишилар билан дўстлашиш оқибати пушаймонликдир.

📙Фурқон сурасида Аллоҳ таоло айтади:

27. У кунда (қиёматда) золим (осий банда) икки қўлини тишлаб: «Эй воҳ!!! Пайғамбар ила бир йўлни тутганимда эди!» дер.

28. «Эй воҳ!!! Кошки фалончини дўст тутмасам эди», дер.

Ўзига, охиратига, гуноҳлари орқали зулм қилган инсон бу дунёда Пайғамбарни, Аллоҳга бўлган итоатни қўйиб, бошқага эргашгани нотўғри бўлганини ўша пайтда тушуниб етади. Аммо энди кеч…
Энди, ўша инсон ўз «дўсти»дан шикоят қила бошлайди:

❗️29. «Батаҳқиқ, менга Зикр (Қуръон) келгандан сўнг у (дўст) мени адаштирди. Шайтон инсонни ёрдамсиз ташлаб кетгувчидир».

Инсоннинг, «дўсти»дан шикояти шуки, у «дўст» инсонни унга зикр - эслатма, яъни Қуръон келганидан кейин уни йўлдан адаштирибди.❗️ Демак, «дўсти»га ишониб пўстига сомон тиқиладиган бўлибди. Аввал, Пайғамбарга эргашмай, бошқа йўлдан кетганига афсус қилган эди. Энди, «дўсти»нинг гапига кириб, Қуръонга эмас, бошқа нарсага эргашиб адашганини афсус ва надомат ила эсламоқда.
❗️Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқага эргашганларнинг барчасининг ҳоли шу бўлади. Қуръон йўлидан бошқа йўлга юрган, Қуръондан бошқа дастурга амал қилганларнинг барчасининг ҳоли шу бўлади. Қиёмат куни уларнинг ҳаммасининг бу дунёдаги «дўст»лари ёрдамсиз ташлаб кетади. Чунки:
«Шайтон инсонни ёрдамсиз ташлаб кетгувчидир».⚫️

📖«Тафсири Ҳилол»

😎@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

#РОББАНА...
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
🥛20 Роббана🥛
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Аъроф сураси : 23 - оят

🗣Айтилиши: Роббана золамна анфусана ва иллам тағфир лана ва тарҳамнаа ланакунанна минал хоосирийн.

✉️Таржимаси: 23. «Эй Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳим қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз»

🌙🌙🌙 t.me/tazkiyam 🌙🌙🌙

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

#туркум #росулуллоҳ_қайтаргнлар

РОСУЛУЛЛОҲ ҚАЙТАРГАНЛАР🌙

📜‼️Пайғамбар ўзи сизларга ато этган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар ва Аллоҳдан қўрқинглар! (Ҳашр сураси, 7-оят).

😎@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

Йаа Роббий! Ўзинг сабр бер🤲

Доимо, ҳар бир Хатмонамизда бизни бидъатда айблайдиган шахс топилади, аммо Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳга мақбул иш қилсангиз бардавом бўлади, Аллоҳга номақбул иш эса доимо орти кесик, ўзидан ўзи ривожланмай, якунланиб қолади. Шу тариқа, бидъат тошлари отила отила, 18 чи Хатмонани якунлаш арафасидамиз ҳам, биизниллаҳ. 2020 чи йил бошлаган эканмиз.

👆Мен Абу Ханифа мазҳабидаман, Мотуридий ақийдасида. Саҳифам ҳам мазҳабдошларим учун! Фиқҳда ва ақийдада юртимизнинг ва бошқа диёрлардаги Аҳли Сунна вал Жамоа уламоларига, уларнинг фатволари, амалларига эргашаман.Айнан ана Уларнинг ҳукмлари мен учун ҳукм!

⚠️⚠️Усмон Хомис, Солиҳ Усаймин, Ибн Таймийа, Ибн Боз, Фаузан, Мунажжид, Ибнул Қоййим, Юсуф Даврон, Абдуллоҳ Зуфар, Содиқ Самарқандий, шу каби уламоларни мен эшитиб, уларга эргашмайман( буларда бизда йўқ илм бор, илмларини асло ерга урмайман) ! Аммо, булар мен эргашадиган Устозлар эмас! ⛔️

👋Шунинг учун, хурматли онлайн мадрасаларда ўқиган толибалар! Аввало Онлайн мадрасда Қуръон ўқинг, тажвид ўқинг, буни қўллаб қувватлайман! Аммо ақийдани, фиқҳни ўзимизнинг саҳиҳ қитоблардан ўқиб ўрганинг.

Бир куни ҳам, бу амализ бидъат, мен ақийдани ўқивомман онлайн мадрасада деб бир қиз ёзган эди. Хўп, қайси китобдан ўқивоссиз десам, “Уч асос” китобидан , деб юборибти китобни🙄🤦🏻‍♀️. Барака топгур, ҳа муаллифи Мухаммад ибн Абдул Ваҳҳаб ку, сал мундо текшириб, нима ўрганвомманам димидими одам?

❗️Менга бу уламоларингизнинг Ҳукми бўйича ҳукм қилманг! Ва Сиз учун майли бидъатчи бўлиб қолсам қобман, аммо менинг саҳифамдаги обуначиларни ақийдада, мазҳабда ва илмда адаштирмасликга Аллоҳнинг олдида мен Ўзимнинг амалим учун Ўзим кафилман! ❗️

🤲Аллоҳим Ўзи бизга охиратимизга манфаатли бўладиган, Жаннатга олиб кирадиган илм ва амал берсин! Амин.

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ Азизаларим❤️

Яхшимисиз?

Алҳамдулиллаҳ, 👩‍👧биз соғайиб қайтдик) Ҳаммаси ортда қолди)

Дуо қилган барча опа - сингилларимизга катта раҳмат! Аллоҳим барчангизга Ўз роҳматини ёғдирсин🤲

Энди, иншаАллоҳ, Рамазонгача шу икки -уч кун ичида Хатмонамизни якунлаймиз биизниллаҳ😍😍😍

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ Азизаларим❤️

Аллоҳим бошлаган кунингизни хайрли барокатли қилсин! Ибодатларингизни қабул, дуоларингизни мустажоб айласин!
💐💐

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

#муҳим #эслатма

💐💐Энг аввало ўзимга ва барча оналарга

💌⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️💌

Эй, Уммат Оналари! 👩‍👧👩‍👧

😀🧕Фарзандингизга бу дунёни қандай кўрсата олиш Сизнинг қўлингизда.
Агар ҳозирдан Қўръон ўқиш, тафсирларини ўрганишга Ўзингиз учун вақт топа олмаётган бўлсангиз, эртага эса, фарзандингизга ўргатишга ҳам вақт бўлмайди.

🕌Исломий тарбия - ақийда асосларидан бошлаб то ҳулқ-атворгача, энг биринчи ўринда Аллоҳнинг муборак каломи, Қуръонга асосланган бўлади.
Агар Сиз фарзандингизга ва Ўзингизга бахту-саодат, охиратда катта ютуқни раво кўрсангиз, унга Қуръонни севмоқни, Қуръонни ҳаётий дастур ўрнида кўришни сингдира олишингиз керак.


📒Сиз фарзандингизга Қуръонни ўргатинг, Қуръон эса унга барча нарсани ўргатади…

✍🏻УммуЛукман дан таржима

😎 t.me/tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

👋Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ Азизаларим💕Яхшимисиз? Соғ-саломатмисиз?

❤️Изоҳлар гуруҳида, алоқа ботига Хатмона ёки Зикр-саловатлар ҳисоби борасида барчага алоҳида жавоб бера олмадим, узр сўраб қоламан ❤️📚😓👨‍🎓

🌇Ушбу кунгача барчангиз юборган зикрларни ҳисобга қўшиб, ўқилган жузларни белгиладим. Аллоҳ барчангиздан рози бўлсин! Аллоҳ Ўз даргоҳида қабул айлаб, ажр мукофотларини кўпайтириб берсин! Амин🤲🌙

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

❤️💐☺️😄🙃😞😄🙃🙃🙃🙂💐❤️

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

▶️ Bugun Toshkent vaqti bilan 20:00 da Baroat kechasi haqida muhammadodiluz/">YouTube sahifamizda suhbat bo'lib o'tadi.

Suhbatni o'tkazib yubormaslik uchun YouTube sahifamizga a'zo bo'lib qo'ying.

YouTube : muhammadodiluz/" rel="nofollow">https://www.youtube.com/@muhammadodiluz/

🔔 Eslatma: Darslarni o'tkazib yubormaslik uchun, havolaga kirib qo'ng'iroqcha tugmasini bosib qo'ying.

👍 Telegram 👍 Instagram 👍 muhammadodiluz/">YouTube 👍 Facebook

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

"Muslimaat KIDS" дастурининг навбатдаги қаҳрамони 3 ёшли Марямхон🥰😘

Ушбу дастурида фарзандингиз ҳам иштирок этишини истасангиз, @mislimaatkids_bot га мурожаат қилинг.

HDформатда
https://youtu.be/S5DILhsPks8

T.me/muslimaatuz

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

#ибрат

🌙Айтишларича, қадим замонда аёл фарзандини эмизмоқчи бўлса, аввал "Бисмиллаҳир роҳманир роҳим", деб, сўнгра фарзанди буюк шахс бўлишини ният қилиб эмизар экан. Фарзанди вояга етгач, қўрқмас чавандоз ёки забардаст олим ёки тажрибали йўлбошчи бўлиб етишар экан. Шунинг учун ота боболаримиз буюк шахс бўлишган.

Аммо бугунги кунда аксар аёлларимиз фарзандларини ухлатиш ниятида эмизишади. Шунинг учун умматнинг аксари мудроқ ва уйқудадир.

@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

​​​​​​​​#ХАТМ #ДУО 📔📖🕌

Каналимизда ШАЪБОН ойида бўлиб ўтган 1⃣8⃣- Хатми Қуръонимиз якунланиб, Хатми Қуръон дуоси қилинди.

📕Дуода, Хатмонада ҳамда зикр ва саловатлар айтишда қатнашгнанларни исмлари зикр қилиниб, уларни ва оила аҳллари, ҳамда шу қатнашчиларимиздан ўтган аждодлари ва қавму - қариндошлари хаққига, шифо талаб, фарзандталаб бўлганларни, ва албатта бутун ер юзидаги мусулмонлар, барча диндошларимиз, уларни оила аҳллари хаққига дуо қилинди.

❗️Ва алохида бизга ўз дуоларини юборган барча диндошларимиз рўйхати тузилиб, дуолари бирма бир, исмма исм зикр қилиниб, ҳақлигига ҳам дуода бўлинди.

📍Aллоҳ таоло ҳар биримизнинг қалбимизда қилаётган чиройли ниятларимизни хайрлисини ато этишини сўраймиз! Aллоҳ ҳеч биримизни адаштирмасин! Кеинги Хатмоналарга сафимиз кўпайган тарзда етишликни насиб айласин!

💫Шу ўринда барча қатнашчиларга самимий миннатдорчилигимни билдириб қоламан! 🌷Aллоҳ барчангиздан рози бўлсин! Aллоҳ таоло қилган Хатмимизни ва зикр саловатларимизни қабул айлаб, ожизона қилган дуоларимизни зиёдаси билан ижобат қилсин! Барчангизни Aллоҳ Ўз ҳифзида сақласин!
Aмин!
🤲📖💜

Хурмат ва эҳтиром ила Муслимахон бинту Ботирхон.🧕

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄


#18_Хатмона_тугади📖📔🗓🌼#АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ 🤲🌸

💫💫💫💫💫💫💫💫💫

💠📖🌼Саҳифамизда Қилинган Хатмоналаримизни, ҳамда ожизона қилган зикру саловотлар,истиғфорларимизни Аллохга васила айлаган холда дуоларимизни ижобат бўлишини сораб қоламиз! Қатнашчиларимиздан Аллоҳ таоло икки дунёда рози бўлсин!


❗️❗️❗️Энди эса ҳозир дуода бўлайлик Азизлар. 🤲🤲

🤲🕋🧎‍♀️Сиз ҳам уйингизда туриб дуода бўлинг ❗️❗️❗️


💬@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

📣#ЭЪЛОН #ЭРТАГА

🔔 ХAТМОНAМИЗДA ВA ЗИКР - СAЛОВAТ AЙТИШДA ҚAТНAШГAН AЗИЗЛAРИМ

📖 Хатми Қуръонида ҳамда Зикр, Саловат, Истиғфорлар айтиб Ушбу Хатмонамизга савоб қўшиб иштирок этган диндошларим

➡️ЭРТAГA, СОАТ 2⃣1⃣⏺️0⃣0⃣да БЎЛИБ ЎТAДИГAН ХAТМИ ҚУРЪОН ДУОСИДA БИРГA БЎЛИШГA ТAКЛИФ ҚИЛAМAН!🤲

🧎‍♀️Эртага Хатми Қуръон дуосини Сиз, азиз иштирокчиларимиз билан бирга қиламиз.

🤲🤲Сиз ҳам уйингизда туриб шу мазкур вақтда дуода бўлинг, чунки бу Хатмни Сизлар билан биргаликда қилдик! Aллоҳ қабул айласин.

П.с❗️Эртага Пешинганча (соат 13:00) Зикр, Саловатларни ҳисобини кўпайтиришимизга яна Ўз ҳиссангизни қўшишга улгурсангиз бўлади!

📨📭 ДУОЛАР РЎЙҲАТИ УЧУН ЮБОРАЁТГАН ДУОЛАРИНГИЗ ЖАДВАЛ ШАКЛИДА ИНШААЛЛОҲ ЭРТАГА (21:00 да) КАНАЛГА ЖОЙЛАНАДИ. (Дуоларингизни эртага пешинга қадар юборсангиз бўлади) 📭


Ҳурмат ва эхтиром ила Хатмона ташкил этувчиси: Муслимахон бинту Ботирхон.

💬@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

#20_РОББАНА_Тафсири📖

Юқорида келтирилган дуо ОДАМ алайҳиссалом ва Момо Ҳавонинг Жаннатдан қўвилганларидан сўнг Аллоҳга қилган дуолари бўлади.
Ушбу расмларда бу ҳодисанинг тафсилотлари ҳамда дуонинг тафсири Тафсири ҳилол китобидан келтирилган.


🌙🌙🌙@tazkiyam🌙🌙🌙

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

📚АХЛОҚ-ОДОБ СОҲАСИДАГИ ҚАЙТАРИҚЛАР. (4-5)

😎@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

https://telegra.ph/ZHAMOAVIJ-HATMI-%D2%9AURON-%D2%9AILISH-%D2%B2A%D2%9AIDA-06-19

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

◽️Хатмона сўнгида диндошлар бир бирларини дуо қилишлари мақсадида яна Сизларнинг дуоларингиз ёзилган рўйхатни тузиш ниятидамиз. ✍📝

Дуоларингизни @tazkiya_mbot га жўнатсангиз рўйхатга киритамиз.

@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

❗️Саҳифамиз фаолиятини бир неча кунларга тўхтатиб туришга мажбурмиз.

11 ой деганда Марямхоним биринчи маротаба касал бўлиб қолди.😞👩‍👧🤒
ИншаАллоҳ бутунлай тузалиб олиши билан аввало Хатмонамизни якунлаб, манфаат алмашувимизни давом эттирамиз.
Илтимос, дуоларингизда эслаб қўйинг. 🤲 Аллоҳим ҳеч кимнинг боласини касал қилмасин, дардмандларга эса шифои комил берсин🤲

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

📒🧕🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🧕📒

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

⚠️ИншаАллоҳ Хатмонамиз якунига ҳам 4 кун қолмоқда🍂Аллоҳ енгил ва осон қилсин !

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

💎Хатми Қуръон ва зикр, саловат, истиғфорларнинг ҳозирги ҳолати ва ҳисоби:

🌸СAЛОВAТ: 23500
🌸ТAҲЛИЛ: 35000
🌸ИСТИҒФОР: 30690
🌸ТAСБЕҲ: 20300
🌸ТАХМИД: 17300
🌸ТАКБИР: 15500

Азиз диндошлар! Сиз ҳам ҳисобимизни кўпайтиришга ўз ҳиссангизни қўшинг! Аллоҳ рози бўлсин!


♨️Deadline (тугаш муддати ) : 14.03.2023

😎@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

⭕️⭕️⭕️ Бу йилги Бароат кечаси 6 мартдан 7 мартга ўтар кечасига тўғри келади, иншааллоҳ.

"Бароат" сўзи қандай маънони англатади?
Бароат кечаси қандай кеча?
Бу кечада нималар содир бўлади?
Бу кечада гуноҳлар мағфират қилинади;
Бу кечада қилинган дуолар қабул бўлади;
Бу кеча одамлар дўзахдан озод қилинади;
Бу кеча қандай амалларни бажариш лозим?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким бешта кечани бедор ўтказса, жаннат унга вожиб бўлади – тарвия, арафа, қурбонлик, фитр ва шаъбоннинг ўн бешинчи кечалари”, дедилар.

🌙 Яқинларингизга ҳам улашинг!
⭕️⭕️⭕️⭕️ @Muallim_media

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

Болалар ва намоз🫶🥰👩‍👧

Кичкиналигимда мен баъзида Онамлар сажда қилаётганларида ҳуддики арғимчоқ учаётгандай тасаввур қилиш учун устиларига опичиб олиб ҳалақит берар эдим🤭🌝Энди эса ўзимнинг қизим Марямхон ҳам намоз ўқиётганимизда на мени , на адасини тинч қўяди🧕. Ўтиришни ўрганганида, бир куни намоз ўқиётганимда олдимга эмаклаб келиб, бошим саждада эди, машааАллоҳ қиз бўлиб, бошимга ўтириб олди🫠❤️Рўмол тортиб, дўппини ечиш, теккис ёзилган жойнамоз иккинчи ракатга бормай ғижимланиб бир йумалоқ ёстиқ бўлиб қолиш ҳолатлари хар куни бўлмасада, кун ора кўзатилади🤗

Лекин албатта Алҳамдулиллаҳ, бу қувонарли ҳолат) Фарзандларимиз ота оналарини намоз ўқиётганини кўрса иншаАллоҳ албатта сал улғаиб ўзлари ёнимизда туриб ҳам намоз ўқишни бошлайдилар. Аллоҳим ҳар бир ота онага фарзанди учун гўзал намуна бўла олишликни насиб қилсин🤲Амин!

🥹Сизда ҳам намоз ўқиётганингизда шундай ҳолатлар (бўлганми) бўладими? Сиз бу каби холатларда қандай йўл (тутар эдингиз) тутасиз?

@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

Тўғри жавоб: Ўқ териш.

✍🏻Изоҳ: Пайғамбаримиз ﷺ 20 ёшларида бу урушда амакилари билан биргаликда қатнашганлар. ❗️Фақат ҳеч кимга ўқ отмаган, ҳеч кимни қонини тўкмаганлар. Фақатгина қарши тарафдан отилган ўқларни тўплаб (йиғиб, териб), амакиларига берганлар.

📚Ибн Ҳишом, 1/198

@tazkiyam

Читать полностью…

𝗧𝗮𝘇𝗸𝗶𝘆𝗮™༄

بسم الله الرحمن الرحيم

Читать полностью…
Subscribe to a channel