the_bakiroo | Unsorted

Telegram-канал the_bakiroo - bakiroo

62303

Ўйиндан ташқари фикрлар Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo Инстаграм: https://www.instagram.com/the_bakiroo?igsh=MTZ0YXo0cmRtaHM2Yg== Youtube: https://youtube.com/@thebakiroo?si=VAN-I4yAp3zZBUcS

Subscribe to a channel

bakiroo

Наҳотки лотореяга айланган онлайн каруселни нормал механизмга айлантириш мумкин бўлмаса?

Бугун Cobalt учун 22 ноябрда бошланган контрактациялаш дарчаси яна қайта очилади. 55 мингдан ортиқ Cobalt аввалги икки уринишда тўлиқ “сотилмаган”. Ёзда ҳам шу томоша юз берганди.

Албатта қондирилмаган юқори талаб шароитида бу муаммо оддийгина қилиб бозорнинг очилиши билан ечилади. 30 йилдан бери ўзбек халқига танловсизлик ва чеклов яратиб пул ишлашдан манфаатдорлар бозорни очиш ўрнига, қия тирқишларниям кавшарлашга ўтишган ҳолатда бу орзуни эсдан чиқарсак ҳам бўлади.

Лекин шу бузуқ ҳолатда ҳам ҳеч қурса монополист ўз репутацияси ва обрўсини ўйлаб (бормикан?) лотореяга айланган контрактациялашни одамбашара қилса бўларди.

Яна бир неча дақиқадан кейин юзминглаб ўзбекистонлик savdo.uzavtosanoat.uz платформасига ёпирилишади. Уларнинг жуда катта қисмининг мақсади Cobalt олиш эмас, шартнома олиш. Имкон бўлиб қолса шартномани “сотиш” ёки бошқа кўринишда спекулятив даромад олиш. Лекин уларнинг аксариятида машина олиш учун тўлов қилишга пули бўлмайди.

Қизиғи, росмана машина сотиб олиш истагидаги ва бунинг учун етарли пули борлар шартнома олиш учун курашда камчиликни ташкил этишади. Табиийки, бу лотореяда спекулянт ва ўртамчилар ғолиб келаверишади ва ҳар галги янги онлайн каруселда тахминан 50 фоиз шартнома учун пул тўланмайди.

Минглаб спекулянт ва лотореяда иштирок этишдан мазахўрак ўртамчиларни ўйиндан чиқариб юборса бўладими? Бўлади. Бунинг учун шартнома олишгача бўлган босқичларда ҳеч бўлмаса, танланган автомомобиль қийматининг 10-15 фоизлик қийматини пуллик кафолатлаш керак (бронь).

Шартнома олинса-ю, қолган пули тўланмаса, бронь камида 2 ойга музлайди. Ишонинг, бу анча-мунча сунъий ажиотаж яратиб, пулли харидорларнинг хафсаласини совутаётган ўртакашларни тозалайди.

Нега бундай қилинмайди? Билмайман. Балки ҳозиргидек шовқинли, ношаффоф, тўполон тизим автосаноатни тўлиқ қаноатлантирар. Хоҳиш бўлса, бир кунда тизимни тартибга солишган бўларди.

Читать полностью…

bakiroo

Ваъда берилди

Мутасаддилар ваъда қилганидек, «Юнусобод» бозорида ишлаётган тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтибди. Барча фикр-мулоҳазалар тингланди, мулоҳазалар инобатга олинибди. Бозор реконструкция қилинаётганда ҳеч ким ишини тўхтатмайди, қуриб бўлингандан кейин ҳамма янги иш ўринларига эга бўлади.

https://daryo.uz/k/2024/12/18/yunusobod-bozorida-ishlayotgan-tadbirkorlar-ishsiz-joysiz-qolmaydi-toshkent-shahar-hokimligi-masuli

Читать полностью…

bakiroo

How a young entrepreneur from Uzbekistan secured $4 million for his startup

Beknazar Abdikamalov co-founded Hupo, a platform transforming managers into leaders. With clients like Meta, they’ve raised $4M and are testing AI coaching tools.

👉 For more information
🗂 Credit



O‘zbekistonlik yigit o‘z startapi uchun qanday qilib $4 million investitsiya jalb qildi?

Beknazar Abdikamalov menejerlarni yetakchilarga aylantiradigan Hupo platformasining asoschilaridan biri hisoblanadi. Meta kabi mijozlar bilan ular $4 million investitsiya jalb qilib, AI murabbiyni sinovdan o‘tkazmoqda.

👉 Batafsil
🗂 Manba

Instagram | LinkedIn | X (Twitter) | Facebook

Читать полностью…

bakiroo

Давлат, жамият ва иқтисодиёт ҳақида

Ҳар гал Евроиттифоқ давлатларидан бирига келганимда, давлатнинг жамият ҳаётини яхшилашда ўйнайдиган ролига ҳайрон қоламан.

Тўғри, ўзим ҳам яқин-яқингача Евроиттифоқ таркибида бўлган давлатда яшайман. Аммо Британия 40 йилдан ортиқ ЕИга аъзо бўлган бўлсада, барибир континентал Европадан кескин фарқ қиладиган жиҳатлари бор. Шулардан бири—давлат қанчалик жамият учун сармоя киритиши керак, қанчалик жамият ҳаётига аралашиши керак, деган масаладир.

Тушунтириш учун, АҚШни арқоннинг бир учи деб олайлик, ЕИни эса нариги учи. АҚШда азалдан “давлат иқтисодиётга аралашиши яхши эмас” деган идеология кучли. Албатта, ҳамма нарса нисбий; Совуқ уруш даврида бу мафкура четга чиқиб турган пайтлар ҳам бўлган. Аммо АҚШга борсангиз буни сезасиз—давлат инсонларни максимал ўз ҳолига қўяди, ўзинг учун ўл етим ғояси кучли. Солиқлар паст бўлиши керак, бойлар бойиши, камбағаллар эса амаллаши керак. Рисклар баланд, шунга яраша кирим ҳам яхшироқ. Бироз соддалаштиряпман, албатта.

Турли тарихий сабабларга кўра, Оврўполиклар ўзаро тўқнашув ва келишмовчиликларнинг олдини олишнинг энг мақбул йўли—жамиятдаги бойликни максимал тенг тақсимлаш, деган қарорга келган. Евросоциализм деса бўлади буни, соддалаштириб. Коммунизм давридаги каби бойларни сургун қилиб, молини тортиб олиш орқали эмас. Кўпроқ солиқ солиш натижасида жамиятнинг омадлироқ вакиллари сал омадсизроқларга ҳам қарашади, ғояси.

Солиқлардан келган маблағлар ҳаммага фойдаси тегадиган нарсаларга сарфланади. Масалан, яхши ишлайдиган ва ҳаммага бирдек хизмат қиладиган тиббиёт тизимига. Вақтида юрадиган ва тўлиб кетмайдиган жамоат транспортига. Яхши давлат мактабларига. Нафақада одамлар бор-будини сотмаслиги учун қариялар уйларига. Адолатли нархланган иссиқлик ва ёқилғига. Булардан ҳам ортса, кутубхоналарга. Театр ва музейларга. Илм-фанга.

Масалан, капитализм бешиги бўлмиш Ҳолландияни олайлик (бу ерда илк биржага ва илк бутунжаҳон корпорациясига асос солинган). Мен ишлаётган архив нима учун ана шундай ажойиб? Биноси ҳам, ичидаги шароити ҳам, яхши ойлик оладиган ва ишидан мамнун ишчилари ҳам, биз танаффусда бориб ичадиган текин қаҳваси ҳам солиқ тўловчилар пулидан келади. Оддий ошхонада тушлик камида €20 бўлса, мен архив ошхонасида бугун шунинг учдан бирига тўйиб овқатландим.

Қизиғи, мен Ҳолландияда солиқ тўламайман. Ҳолландия ҳукумати ва халқига ўтказиб қўйган жойим йўқ.

Хўш, нима учун буларга пул сарфланади, дерсиз? Оддий жавоб берсам, оврўполиклар ҳамма нарсани пулга чақиб бўлмаслигини яхши тушуниб етишган. Юзлаб йиллик савдо сотиғу, урушу жадал тарихидан ҳар бир нарсадан фойда излаш нотўғри эканини англаб етишган. Жамиятни қўллаш, фозил жамият, улғайган жамият етиштириш учун маблағ аямаслик кераклигини билишган. Иқтисодий мувозанат тиклангач, жамиятдаги мувозанатга сармоя киритиш ўта муҳимлигига аҳамият беришади.

Аслида, ватандош фойдаланса ҳам, чет эллик келиб фойдаланса ҳам, бундан ҳамма ютишини билишади. Инсоният тарихи—бир-бирига қарама-қарши манфаатли инсонлар ҳамкорлиги тарихидир. Инсонни ҳайвондан ажратган фақат меҳнат эмас, балки бутунлай бошқа фикрлайдиган одам билан тил топишиб, иккаласига ҳам манфаатли натижа учун бирга курашишдир. Жамият дегани шундан пайдо бўлади, ҳар бир инсон аравани ўз уйига тортишидан эмас.

Шахсан менинг фикрим—давлат барча фуқаро ва резидентлар ҳаётини осонлаштириши, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиши йўлида бизнес ва бошқа иштирокчиларни назорат қилиши, керак бўлса тийиб туриши керак. Жамиятда жамоат манфаати (public interest, public good) муҳим.

Ҳамма нарсани бизнесга, бозорга қўйиб берсангиз, манфаат олдинга чиқиб, бошқа нарса иккинчи даражага ўтади. Бунга мисоллар сонмингта.

Энг мақбули, албатта, сихни ҳам куйдирмай, кабобни ҳам қорайтирмай иш тутиш. Давлат институт сифатида айнан шунинг учун керак, халқ вакиллари шу мақсад билан сайланади.

Мен юқорида таърифлаганим иқтисодий ва ижтимоий мувозанат Европада бироз хавф остига келаётгандек. Ўнгчилар бунинг сабабини миграцияга олиб боришмоқда. Аммо бу—алоҳида мавзу, қўл тегса у ҳақда ҳам бирон нима ёзармиз.

@profsherzod

Читать полностью…

bakiroo

Шонли энергетиклар зарядлаш станцияларини ҳам тармоқдан узишни бошлаган

Ўзбекистондаги электромобилларни қувватлаш учун ўрнатилган станцияларни ўчириб қўйиш бошланган.

Кунўз бу бўйича қатор мурожаатларни жамлаган.

“Мен яқинда BYD олгандим, ўзим Сергелида яшайман. Қиш бошланганидан кейин машинамни зарядлаш муаммо бўляпти. Атрофимимиздаги станциялар ишламаяпти. Spectre, Megawatt, Tok Bor фирмалариникиям ўчирилган. Жой эгаларидан сўрасам, сабабини билмаймиз дейишяпти. Биласиз, газ ҳозир муаммо, бензин қиммат, шу сабабдан электромобил сотволгандим. Энди буям муаммо бўлса, одамлар нима қилсин?”.

“Ҳудудий электр таъминотидан келишиб, ҳеч қандай сабабсиз станцияларимизни ўчириб ташлашяпти. Нима сабабдан ўчиряпсан, бу трансформатор қонуний ёқилган, деяпмиз. Улар эса “тепадан шундай буйруқ бўлди” дейишяпти. Бошқа ҳеч қандай гап йўқ. Рақобатчи компаниялар билан ҳам худди шундай бўляпти, битта бизда эмас.
Одамлардан мурожаатлар ҳам кўпайиб кетди. Улар 5-6 соатлаб навбатда турганини айтяпти. Мижозларимиз 6-7 км йўл босиб боришганида, станция ўчиқлигига гувоҳ бўляпти. Instagram, Telegram профилларимизнинг комментария қисмида бу бўйича кўплаб изоҳлар қолдирилган.
Бизни ўчириш бўйича огоҳлантиришаётгани ҳам йўқ, кейин биляпмиз. “РЭС”га борганимиздан кейин бу нарсалар чиқиб келяпти. Уларга ҳужжатларимизни тақдим этганимиздан кейин ҳам кутинглар дейишяпти. Мана шунақа вазият. Олдин умуман бунақа бўлмаган”.

Ҳеч қандай ҳуқуқий асоссиз зарядлаш станцияларини тармоқда узаётган тийиқсиз шонли энергетикларни жамоавий тарзда судга бериш пайти келгандир балки?

Читать полностью…

bakiroo

Гаровдаги мулкларнинг сотуви тезлашадими?

Кечаги йиғилишда Давлат раҳбари кредит қарзи ҳисобидан гаровни суд орқали ундириш жараёнининг тезкорлигини ошириш масаласига ҳам тўхталган.

Муддатида қайтарилмаган ўн триллионлаб кредитлар бўйича гаровнинг реализацияси қанча тез ва осон бўлса, кредитлар нархи шунча арзонлашуви ва имконли бўлиши оддий ҳақиқат. Шу билан бирга адолат масаласи ҳам, зеро гаровнинг ундирилиши қанча кўп чўзилса, ёмон қарздорларнинг товони яхши ва янги қарздорлар бўйнига тушишда давом этаверади.

Ҳар бир муаммоли кредит, сотилмаган гаров бу янги кредитни янада қиммат қилади. Суд жараёни, гаров ва мулк реализацияси 12-18 ой эмас, 1-3 ойгача қисқариши керак. Шартли айтганда, Ёмон қарздор эрталаб кўчага чиқиб кетаеганида қайтгунча гаровдаги мулкидан айрилиб, сотилиб кетиши мумкинлигини тушуниши зарур.

Шу маънода банк ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш, ундирувга. қаратилган мулкларни тезроқ сотиш, суд орқали ундирув муддати, ортиқча келишув ҳужжатлари ва суд харажатларини кескин қисқартириш, гаров билан таъминланган қарзларни судгача ундириш амалиётини кенг қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилганлиги хурсанд қилади.

Айни бир пайтда бу ҳаракатлар биринчи марта эмаслигини ҳам тан олиш керак бўлади. Гаровдаги мулкларнинг тез ва осон сотилишини таъминлаш учун қонунчиликдаги ўзгартиришларга уринишлар аввалроқ етарлича қаршиликларга учраган. Бу сафар қандай бўларкин?

Читать полностью…

bakiroo

Маҳалла банкирлари битта банкда бўладими, ҳамма банкларнинг ходимлари маҳалла банкирларига айланадими ё туман банклари пайдо бўладими?

Маҳалла банкирлари фаолияти расман йўлга қўйилиши анчадан бери кутилаётган қадам эди. Чунки кейинги йилларда ва хусусан, 2024 йилда давлат банкларининг маҳаллабай ишлаши сиёсий ва институционал тус олди (витринага айланган Сайхунобод тажрибасида айниқса).

Энди бу жараён қандай воситалар билан амалга оширилиши қизиқ.

Ўтган йилларнинг оғир маъмурий тажрибаси давом эттирилса, мулкчилик шаклидан қатъий назар мавжуд 36та банкка Ўзбекистондаги барча 10 минг маҳалла бошма-бош бўлиб берилади. Албатта, бу қўрқинчли версия, ҳалол-пок бонкирларнинг ёмон туши десак ҳам бўлади.

Иккинчи, банк тизими репутацияси, жозибадорлиги ва умуман ислоҳотлар динамикасига камроқ зиён келтирадиган йўл - бу битта Маҳаллабай банк ташкил этиш. Ҳамма маҳалла банкирларини бир қўл, бир оёқ, бир кўз, бир қулоқ, бир тил ва бир калла қиладиган Маҳаллабай банки тузилиши янги замон чақириқларига ҳам мос тушган бўларди, бу ҳақда кўп бор ёзганмиз. Маҳаллабай банки тузилиши маъмурий кўричакка айланган ҳоким ёрдамчилариниям бюджет гарданидан чиқариб банк соҳасига интеграция қилишга йўл очган бўларди.

Албатта, учинчи йўл ҳам бор. Бу фақат туман миқёсида ишловчи туман банклари мақомидаги банклар ташкил этишга рухсат бериш. Энг бозорбоп ва эгилувчан йўл ўзи шу. Ўз ҳудудидаги аҳоли ва бизнесни жуда яхши биладиган, айтайлик, 10 млрд.сўм капитал билан иш бошлаши мумкин бўлган туман банклари пайдо бўлиши, мажбурият билан эмас, росмана тижорий асосларда ишловчи маҳалла банкирларини яратади.

Кўрамиз, кутамиз. Сизнинг-ча, энди қаеққа қараб юрамиз?

Читать полностью…

bakiroo

Йўқолиб қолган Тадбиркорлик кодекси бугун топиладими?

Ўнлаб қонун ва меъёрий ҳужжатларни жамлаши керак бўлган Тадбиркорлик кодекси Сенат томонидан маъқулланганига 120 кундан ошди.

Конституция талабларига амал қилинса, Сенат 15 августда маъқуллаган Кодекс ё 14 октябргача имзоланиши ёки бўлмасам ортга қайтарилиши керак эди.

Конституцияда белгиланган муддат нормасидан икки каррадан кўпроқ вақт ўтдики, на униси, на буниси ҳақида билмаймиз.

Ўзи Тадбиркорлик кодексини яратиш тўғрисида Давлат раҳбари топшириқ берганига 3,5 йилдан ошди, муҳокамалар бошланганига 2 йилдан кўп вақт ўтди.

Тўғриси, лойиҳадан нималар ўзгариб кетганини жамоатчилик билмайди, имзога қанақа матн киритилгани ҳам номаълум. Балки аввал ҳам бўлганидек йўқолиб қолгандир ё қайсидир сейфда ётгандир.

Халққа, тадбиркорликка оид қонунлар қабул қилиниши йиллаб чўзилиши, йўл-йўлакай хос манфаатлар учун ўзгартириб юборилиши ёки йўқолиб қолиши биринчи марта юз бермаяпти. Бу манфаатлар тўқнашуви ва коррупция унсурлари мавжуд қанақадир янгитдан авж олаётган иллат.

Қизиғи, номенклатурага келганда айрим қонунлар минутлар ичида маъқулланади ва уч кун ўтмай имзоланади.

Танзила опа, бугунги банклар ва айнан тадбиркорликка оид навбатдаги селекторда жамланадиган масъуллардан сўраб кўрарсиз, балки йўқолиб қолган Тадбиркорлик кодекси топилиб қолар?

Читать полностью…

bakiroo

Алоқабанк капиталига хусусий инвесторлар кирадими?

КорпИнфо Алоқабанкнинг 500 млрд.сўмлик қўшимча акциялар чиқарилуви имтиёзли даврдан кейин беш нафар жисмоний шахслар орасида биржадан ташқари бозорда, тўғридан-тўғри жойлаштирилиши мумкинлигига эътибор қаратган.

Номлари келтирилган инвесторлар аввалроқ тижорат банкларининг акциядорлари ўлароқ кўзга ташланмаган. Акциялар бозор нархидан уч баробар қиммат нархда жойлаштирилаётгани режалаштирилаётган битимлар активлар алмашинуви ёки мажбуриятлар конвертацияси билан боғлиқ бўлиши мумкинлигига ишора беради.

Қолаверса, мазкур чиқарилув учун қарорга ҳукуматнинг 2024 йил 3 декабрдаги 29/18-30-хдфу-сонли кўрсатмасидаги вазифалар асос бўлган бўлиши мумкин.

Читать полностью…

bakiroo

Аҳвол шунча ёмонми?

Lolazor’нинг навбатдаги сонида Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази бўлим бошлиғи Шуҳрат Ғуломов билан суҳбатлашдик.

Шуҳрат Ғуломов гиёҳвандлик билан боғлиқ вазият тобора мураккаблашиб бораётгани, қора бозорнинг кенгаётгани, тинимсиз янги шакл ва каналлар пайдо бўлаётгани, миллатни қуритиши мумкин бўлган бу иллатга қарши кураш умумиллий даражага чиқиши лозимлиги ҳақидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Ўтказиб юборманг.

Читать полностью…

bakiroo

Сўз бошқа, амал бошқа: 92 бензин нархи янги рекордгача кўтарилди

Энергетика вазирлиги АИ-92 русумли автобензинни биржа савдоларида сотиш ҳажми кунлик 4000 тоннага етказилгани ҳақидаги хабари биржадаги реалликларга тўғри келмайди. Биржа маълумотлари бўйича кеча бор-йўғи 321 тонна 92 маркадаги бензин сотилган. Яъни, шонли энергетиклар кўрсатган рақам биржа маълумотларидан нақ 13 карра фарқланмоқда. Ёлғон нима учун тўқилган ўзи деган савол қўйилса, устоз ва валийнеъмат ҳомийларининг қистови билан яна шикоят киритишса керак.

Буям майли. 80 шиптир дефицитлигида 92 бензиннинг биржа нархи потираб ошишда давом этмоқда. Кечаги савдоларда 92 бензин тоннаси 12,5 млн.сўмдан ошган. Бу мутлақо янги рекорд.

Бир ой аввал юқори октанли ёнилғи нархларини босқичма-босқич пасайтириш стратегиясига амал қилишини эълон қилган
монополист Ўзбекнефтегаз И-92 русумли автомобиль бензини тоннасига:
- Бухоро НҚИЗ нархи: 11 538 428 сўм;
- Нефть базаси нархи: 11 789 678 сўмдан бўлиши кераклигини эълон қилганди.

Сўз ва амал фарқини ўзингиз солиштиришингиз мумкин.

Читать полностью…

bakiroo

Ижтимоий карта келаси йилга жорий қилинади

65 турдаги ижтимоий хизмат ва ёрдам олиш учун туғилганлик, ногиронлик тўғрисида, пенсия, талабалик гувоҳномаси, банк картаси каби 10 дан ортиқ ҳужжатлар ўрнини босадиган ягона – ижтимоий карта келаси йил 1 июлгача Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида синовдан ўтказилади, йил якунигача ҳамма жойда ишга туширилади.

Ижтимоий карта билан автобус ва метрода бепул юриш, электр, газ ва ўқиш харажатига компенсация олиш мумкин бўлади, нафақа ва ёрдам пуллари ҳам шу картага тушади.

Аввалроқ аҳолига кўрсатиладиган барча ижтимоий ёрдамларни “ижтимоий карта” орқали молиялаштириш шу йил 1 октябрдан жорий қилиниши эълон қилинганди.

Ижтимоий карта нафақат ижтимоий ёрдам олиш ва имтиёзлардан фойдаланишни осонлаштиради, бунда ижтимоий сиёсат маъмурчилиги арзонлашади. Катта ахборотларн жамлаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, ҳатто ижтимоий хулқ-атвор мониторингини яратиш имконияти пайдо бўлади Ижтимоий ёрдам ва имтиёзларни етказишда коррупциогенлик занжирлари ва ҳолатлари кескин қисқаради.

Читать полностью…

bakiroo

Бобо қуёшга раҳмат!

Қуёшнинг қиздириши ва ҳароратнинг 10 даражадан кўтарилиши бугун воҳа тарафда Бухородан Сирдарёгача метан заправкаларни навбатларсиз ишлашига имкон берган. Яъни қуёш тафти труба ва станциялардаги газ босимини кўтариб берган.

Эртагаям шу жараён давом этиши мумкин. Совуқ ҳарорат сақланиб қолаётган водий тарафда газ заправкалар ёпиқ ёки қаттиқ чекловлар билан ишламоқда.

Табиийки, савол туғилади: труба ва станцияларда газ босими фақат қуёш қиздирганида ошса, совуқ тушганида пасайиб кетса, охирги 3 йилда ўрнатилган, таъмирланган ва янгиланган компрессорлар қани?

Ахир газ омборлари, тақсимлаш ва узатиш станцияларидаги компрессорлар учун триллионлаб маблағ сарфландику.

Нега компрессорлар лозим даражада ишламаяпти? Нега тармоқда босим яратмаяпти? Ким эди компрессорларни таъмирлаган ва янгилаган олифта пудратчилар? Сотиб олинган компрессорлар спецификацияси ва нархи талабларга ва бозор нархига қанчалик мувофиқ?

Нега Астана ва Павлодарда минус 25 ҳароратда газ трубаларида босим тушиб кетмайди, Тошкент ва Андижонда ноль даражада ҳам босим йўқ?

Читать полностью…

bakiroo

Энди нима бўлади?

Экспертиза вазир Мирзамаҳмудов аризаси бўйича кўрсатилган ҳолатларда ҳақорат ва обрўсизлантириш бор ёки йўқлигини аниқлаши керак. ИИБ шикоят аризасига менинг бугунги тушунтириш ва кўрсатмаларимни қўшиб экспертизага юбориши керак. Балки зарурият туғилса, қўшимча маълумот ва кўрсатмалар тўпланиши мумкин.

Нима бўлгандаям вазирнинг ҳатти-ҳаракатини энергоцензурага уриниш деб қабул қилдим, қисқа айтганда, аҳволи тобора оғирлашаётган энергетикадаги муаммоларни ечиш, бартараф этиш ўрнига, танқидни тўхтатишга, ёпиқлик муҳитини яратишга ва кучайтиришга уриниш деб баҳолайман.

Бу уринишлар қанча маъмурий ресурс йўналтирилмасин, самарасиз.

Ҳозирча мавжуд имкониятлар шароитида энергетикадаги оғир аҳвол ҳақида ўрганиш, сабаблари тўғрисида ёзиш ва масъулларга ёқимсиз савол бериш мумкин экан, бу давом этаверади.

Қолаверса, ҳамманинг овози барибир ўчириб бўлмайди.

Читать полностью…

bakiroo

Нархларни оширган Yandex UB огоҳлантирилган, бу етарли эмас

Платформанинг декабрь ойидаги дастлабки 10 кунлик хизмат нархлари мониторинг қилинганда нархлар динамикасида кескин ўзгариш кузатилганлиги аниқланган.

Рақобат қўмитаси “YandexGo UB” МЧЖни таксида йўловчи ташиш хизматлари нархларини пасайтириш бўйича чора кўриш ҳамда платформа нарх алгоритмини қайта кўриб чиқиши бўйича огоҳлантирган.

Монополист ҳалигача нарх алгоритмини очиқламаган кўринади. Бир қарасанг, ҳисобланаётган йўл ҳақи тиғиз пайтларда ёки совуқ кунларда 3-4 баробар ошиб кетади. Шундоқ қўшнимиз Қозоғистондаям тариф коэффициенти 2 баробар билан чекланган.

Шунчаки огоҳлантириш билан чекланмасдан, агрегаторнинг ортиқча олинган даромадлар суммасидан кам бўлмаган миқдорда жарима солиниши керак (ҳайдовчилар улушига дахл қилмаган ҳолда).


Шунда ўзига келади монополист.

Читать полностью…

bakiroo

Парковка монополисти янгитдан тайинландими?

Пойтахтда 50дан ортиқ кўчаларидаги 86та участкада пуллик парковка қилиш бўйича аукцион ғолиби билан шартнома имзоланмаган.

Янги ғолиб деб Streetpark Systems эълон қилинган. Ғолиб таклиф этган сумма аввалги аукцион ғолиби таклиф этган суммадан 2 карра камроқ (62,9 млрд.сўм).

Биринчи аукционда ғолиб бўлган Balcomuz шартнома қилишдан бош тортган бўлса, захира ғолиб билан шартнома тузилмаганининг ўзи алоҳида суриштирув ва ўрганишлар талаб қилади.

Яна бир савол: балки фақат ғолиб бўлиш учун 13 ноябрда ташкил этилган Streetpark Systems аввалги аукционда иштирок этганмиди?

Читать полностью…

bakiroo

Антимонополия “счетчик ишини” очиши керак

Каррасига қимматлаштирилган ва тўлиқ автомат бўлмаган счетчиклар воситасида триллионлаб бюджет ва давлат ресурслари ўзлаштирилди.
Ёпилган қозонлар ёпиқлигича қолди.

Лекин қийиқ очилишига 40 йил эмас, 4 йил кифоя қилди, счетчикларнинг иситмаси айнан тарифлар каррасига ошиб, ҳар бир куб газнинг кунлик ҳисоби ўта муҳимга айланганида сезила бошлади.

Охирги ҳафталарда ўнминглаб истеъмолчилар газ счетчикларининг батарейкаси куйгани ва ҳисоб-китоблар кунма-кун эмас, маълумот узатилмаган кунлар учун жамлаб битта ойлик қилиб ҳисобланаётган, бунинг натижасида лимитдан ошиб кетганида шикоят қилишмоқда.

Батарейка куйса, алмаштирса кифояку деманг, батарейкани алмаштириб кетишлари учун газчиларга навбатда турасиз. Навбатингиз балки баҳорда, балки келаси йилда келади.

Батарейка алмаштириш ҳам муаммоингизни ҳал этмайди. Чунки ақлли дейилиб пул ўзлаштирилган счетчиклар аслида унчалик ақлли эмас, ҳисобни кунлик эмас, ойлик давом эттириши мумкин. Балки, истеъмолчиларни қоқиштириш учун атайин шундай қилингандир? Қишнинг ўртаси бўлса яна.

Шунинг учун ҳам антимонополия “счетчик иши” очиши керак. Счетчик орқали ўзлаштирилган триллионлар ва қоқиштирилаётган истеъмолчилар ҳақида мамлакат раҳбарлари тўлиқ ахборотга эга бўлишлари лозим. Шундагина нимадир ўзгаради.

Читать полностью…

bakiroo

Аффилланган монопол гуруҳлар учун жиддий сигнал

Ўтаётган ҳафтада Рақобат қўмитаси Uzbekistan Airways ва Uzbekustan Helicopters'ни (Silk Avia товар белгиси билан) шахслар гуруҳи сифатида маҳаллий йўналишларда йўловчи ташиш бозорида устун мавқега эга деб топган.

Шунингдек, Uzbekistan Airways халқаро йўналишларда йўловчи, юк ва почта ташиш хизмати бозоридаги монополист деб эьтироф этилган (тегишли ўзгартиришлар ҳали реестрда акс этмаган).

Ҳавошканинг янги ўйинчи дея ташкил этилган Silk avia билан ота-болага айланиши жуда ёмон қарор бўлгани ҳақида кўп ёзганмиз.

Антимонополия органи ўзаро аффилланган гуруҳларнинг монопол мавқеларини мониторинг қила бошлагани биз истеъмолчилар учун яхши хабар. Чунки кейинги йилларда гўёки турли ном, бренд ва товар белгилари остида ишлашига қарамай, аслида ягона бенефициар ва бенефициарлар гуруҳи ўлароқ монопол мавқени эгаллаб олиши кенг авж олмоқда.

Шу ўринда антимонополия органини Ўзбекистон аэропортларида ёқилғи қуйиш хизмати тўлиқ бир қўлли эканина эътибор қаратиш лозимлигини эслатган бўлардим. Авиачипталар нархининг ҳаддан зиёд қимматлиги илдизларидан бири шунда ўзи. Масалан, қатновларнинг 75 фоизини жамлаган Тошкент аэропортини ёқилғи билан таъминлаш яширин қарор билан Sanoat Energetika Guruhi эгаллаган. Иккинчи йирик аэропорт Самарқанд аэропорти ҳам шу компанияга аффилланганлар қўлида. Тез орада навбатдаги схемалар орқали улар Бухоро аэропортини ҳам қўлга киритишади.

Нима учун қип-қизил монополист бу гуруҳ монополист деб эътироф этилмаслиги керак?

Ўзи савол туғилади: Нега ёқилғи-энергетика, кон саноати, пудрат, лойиҳа ва инжиниринг, махсус қурилиш каби сегментларни яширин қарорлар, маъмурий воситалар ва назоратдаги чиновниклар ёрдами билан эгаллаётган ва бенефициарлари бир Enera, Saneg, Enter Engineerig, Eriell Group гуруҳлари монополияга оид назорат ва мониторингдан четда қолиб келмоқда?

Уларнинг бошида шохи борми ё улар Ўзбекистон қонунларига бўйсунмайдими?

Читать полностью…

bakiroo

“Рафик неуиноуен”

Энергетика вазирлиги электромобилларни зарядлаш станцияларини тармоқдан узиш бўйича ҳеч қандай топшириқ бермаганини маълум қилмоқда.

Аввалги қисмларда:

"Иссиқхоналарга табиий газ етказиб бериш бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас".

“Қуёш панелларига мажбурлаш
йўқ”.

“Биз газ заправкаларини
ёпмадик”.

Читать полностью…

bakiroo

Монополист ва давлат компаниялари кредит бозорида кичик бизнес улушини ҳазм қилиши тўхтайдими?

Йирик лойиҳаларни кичик бизнес ҳисобидан молиялаштиришга чек қўйиш вақти келгани кеча яна бир бор эслатилган. Беш йилда кичик ва ўрта бизнеснинг кредит портфелидаги улуши 40 фоиздан 28 фоизгача пасайганини қайд этган Давлат раҳбари кичик бизнес субъектлари ҳисобидан йирик лойиҳаларни молиялаштириш амалиётидан воз кечиш кераклигини айтган.

Мазкур муаммо биринчи марта кўтарилаётгани йўқ. Тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувда давлат банклари асосан давлат компаниялари ва йирик компанияларни кредитлаш билан машғул бўлиб қолгани жиддий танқид қилинган эди.

Афсуски, шундан кейин ҳам ўзгариш бўлгани йўқ. Айниқса, давлат банклари бўғзигача қарзга ботган Ўзбекнефтегаз, схемалар ичида ўралашиб қолган Ўзкимёсаноатдан тортиб Ўзавтосаноатгача бўлган монополистларни кредитлашда давом этишмоқда. Давлат компаниялари ва монополистлар учун кредитлар битта протокол ё қўнғироқ билан, имтиёзли ва бозор нархидан паст ставкада молиялаштирилса, кичик ва ўрта бизнесга ўшалардан нимадир қолсагина, яна юқори ставкаларда ва оғир шартларда кредит ажратилади. Бунинг устига биронта соғлом лойиҳасини кўрсатиш қийин бўлган давлат компанияларининг кредитлари сурункасига пролонгация қилиб келинади.

Назаримизда, Ўз билан бошланадиган, бўғзигача қарзга ботган, кредитлаш мақсади каррасига қимматлаштирилган импорт ва ўғри олигархия пудратлари орқали пул ўзлаштиришга асосланган монополист ва давлат компаниялари кредит мажбуриятларига миқдорий пруденциал чекловлар ўрнатиш пайти аллақачон келган.

Читать полностью…

bakiroo

ЯТТ, юридик шахслар диққатига! Бизнесингиз ривожи учун молиявий имконият!

Корхона маблағларини нафақат хавфсиз сақлаш, балки кўпайтириш ҳақида ўйлаётган ЯТТ, юридик шахслар учун фойдали таклиф! “Трастбанк”нинг “Multibank” платформаси орқали таклиф этилаётган янги онлайн омонат айнан шу мақсадларга эришишда ёрдам беради.

Фоиз ставкаси — 17 %;
• Муддат — 400 кун;
• Минимал сумма —15 млн сўм;
Зарур пайтда омонатни муддатидан олдин ҳам ечиш мумкин (Бунда минимал қолдиқ 20 млн сўм сақланиши шарт).


Корхонангиз маблағлари хавфсиз ўсишини кузатиб боринг! Пулларингизнинг қайтарилиши Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш Фонди томонидан ҳимояланган.

Батафсил маълумот ва онлайн расмийлаштириш учун

Саволларингиз бўлса 1287 ёки +998 55 506-01-01 рақамларига қўнғироқ қилинг.
Реклама

Читать полностью…

bakiroo

Истеъмолчи ҳимояланмаса чиқинди қарзларини электр тўловига боғлаш навбатдаги ёмон тажриба бўлади

Электр ва газ таъминоти бўйича аҳоли ва бизнес оғир стресс ва синовларни бошдан ўтказаётган шу кунларда ўзбек депутатлари таъминотдаги узилиш ва чекловларни эмас, чиқинди тўловларини электр тўловига боғлашни муҳокама қилишган. Шунга фурсат топишган. Уларга қойил қолмай иложи йўқ.

Депутат Алишер Қодирга кўра, тегишли қонунни биринчи ўқишда қабул қилишгаям улгуришган. Негадир Алишер Қодир ва унинг партияси сайлов-палов кампанияси пайтида чиқинди тўловларини электрга боғлаш ҳақида гапиришмаган ёки бундай антиқа тажрибани қўллашни дастурида акс эттиришмаганди. Қодирчилар ва параламентдаги бошқа чўнтак партиялар кимдан бундай мандат олишганини аниқлаштириб кетишса бўларди.

Энди чиқинди тўловларига қайтсак.

Биринчидан, чиқинди тўловларини ундириш механизмини осонлаштириш юкини истеъмолчи гарданига шартсиз юкланиши, юклангандаям ўзи барқарор бўлмаган электр таъминотига боғланиши жудаям баҳсли. Барака топгурлар, ҳеч қурса аввал электр таъминоти узлуксизлигини барқарорлаштириб олинглар, кейин чиқинди тўловини боғлаш ҳақида ўйланглар. Яъни аввал замонамиз қаҳрамони вазир Мирзамаҳмудовни чақиринглар-чи, сўранглар, қачон электр таъминоти узлуксиз ва барқарор бўлади?

Иккинчидан, чиқинди учун йиғилган 600 млрд.сўмлик қарздорлик қанчалик реал? Кимдир, қачондир инвентаризация қилганми? Шу қарздорликнинг қанча қисми амалда кўрсатилган хизмат ва тузилган шартномаларга асосланган? Қанча қисми маҳалла раисига бориб, ўзаро келишиб, муҳр урдириш билан ясалган?

Учинчидан, шартнома билан қамраб олинган ҳудудларда (айниқса ҳовлили маҳаллаларда) чиқинди олиб чиқиб кетилиши минимум интервали, частотаси ва аниқ вақти қандай бўлиши керак ўзи? Узоққа борманг, Тошкент биқинидаги маҳаллаларда чиқинди ойлаб олиб чиқиб кетилмайди. Депутатлар Қибрай, Тошкент аа Зангиота туманидаги хонадон эгалари йиғилган чиқиндисини ўз машинасига солиб, шаҳар чиқиндихоналарига ташишини билишадими? Нима учун истеъмолчилар емаган сомсасига пул тўлашлари керак?

Тўртинчидан, ёмон хизмат кўрсатаётган ё умуман хизмат кўрсатмаётган чиқинди тўплаш ва олиб чиқиб кетиш корхоналарини жазолаш ёки алмаштириш тизими ташкил этилмай туриб, тўловни электрга боғлаш бу ўлганни устига тепиш билан баробар бўлади. Тескари алоқа қандай ишлайди? Истеъмолчини жазолаш мумкин, лекин чиқинди хизмати кўрсатувчини жазолаш имконсиз бўлса, бу қандай адолат бўлади?

Шундай экан, жаноб депутатлар, масалан мен бу ҳеч қаерда очиқланмаган палапартиш лойиҳангизга, токи унда қонунсевар истеъмолчи ҳақлари кафолатланмагунча қаршиман.

Дарвоқе, Алишер Қодир ягона биллинг ҳақида 7 йилдан бери саноқда адашиладиган марта топшириқ ва вазифалар қўйилгани, уларнинг биронтаси бажарилмаганини биладими?

Читать полностью…

bakiroo

5 та давлат ва 2 та хусусий банк тизимли аҳамиятга эга деб топилди

Банк ва Мижоз канали Марказий банк томонидан 2025 йил учун тизимли аҳамиятга молик деб топилган банклар рўйхатини келтирмоқда:

Улар:

Ўзмиллийбанк;

Агробанк;

Ўзсаноатқурилишбанк;

Халқ банки;

Ипотека-банк;

Капиталбанк
ва

Асакабанк.

Ўтган ҳафта регулятор 7 та банкни 2025 йил учун тизимли аҳамиятга молик банклар сифатида белгилаган, лекин уларнинг рўйхатини келтирмаганди.

Қонунчиликка кўра, Марказий банк тизимли аҳамиятга эга банклар учун хос таваккалчилик омилларининг энг кўп ўзгаришлари чоғида юзага келадиган эҳтимолдаги зарарларнинг ўрнини қоплаш учун ликвидлик ва капиталнинг етарлилик коэффициентларига қўшимча устамалар белгилашга ҳақли. Шунингдек, халқаро тажрибага кўра иқтисодий ва молиявий кризислар пайтида ҳукумат энг аввало тизимли аҳамиятга эга банклар орқали ликвидликни таъминлашга, тўғридан-тўғри молиявий ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилади. Энг мураккаб ҳолатларда ҳам тизимли аҳамиятга эга бўлган банкларнинг тугатилишига йўл қўйилмайди (улар васийликка олинади).

Читать полностью…

bakiroo

Ширинликлардан тортиб гўшт маҳсулотларигача: байрамолди арзонлаштирилган ярмарка

Тошкентдаги “Анҳор” истироҳат боғида янги йил байрами арафасида асал, сут, гўшт ва қандолат маҳсулотлари савдо ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.

Унда мамлакатнинг барча ҳудудларидан ишлаб чиқарувчилари таклиф этилиб, маҳсулотлар бозор нархидан 20% гача арзонлаштирилган нархларда тақдим этилмоқда. Энг муҳими танлов кенг, сифат назоратда.

Ярмарка 30 декабрга қадар давом этади. Сифатли маҳсулотларни ҳамёнбоп нархда харид қилишга улгуриб қолинг.

Хабар беришларича, ушбу ярмаркада қарийб 10 кунда 350 тонна асал сотилган.

Реклама

Читать полностью…

bakiroo

92 бензин 11 кунда 6,1%га қимматлаган

2 декабрдан 13 декабргача оралиқда 92 маркали бензин биржада 11,7 млн.сўмдан 12,5 млн.сўмгача ёки 6,1 фоиздан кўпроққа қимматган.

Ўтган 11 кунда нима юз бердики, талабгир бўлмаган 92 бензин нархи шу қадар тез оша бошлади?

Метан заправкалар ёпилди ёки фаолияти чекланди, шиптирдан фарқи йўқ 80 бензин учун турнақатор навбатлар пайдо бўлди. Табиийки, очофат монополист ва муттаҳам олигархлар учун вазиятдан фойдаланиб, 92 бензин нархини кўтаришга қулай фурсат келиб қолди (потолок йўқ-ку).

Бу ҳаммаси эмас. Шу кунларда, ҳайдовчилардаям, ҳатто АЁҚШ эгаларидаям 92 деб сотилаётган бензин октан рақамига тўғри келадими, деган савол кўпайган.

92 қуяётганлар автомобиллар мотори шақиллаб қолаётгани, ёқилғи сарфи ошиб кетаётгани ва тортиш қувватсизлиги ҳақида шикоят қилишмоқда.

Балки 92 деб сотилаётган бензин нархи 3 мингга қиммат, лекин соатлаб навбат турмай олиш мумкин бўлган ўша-ўша 80 шиптирнинг ўзгинасидир?

Читать полностью…

bakiroo

«Shoshkent» мажмуасидан қулай шартлар!

- Бошланғич тўлов: 0%
- Фоизсиз бўлиб тўлаш: 24 ой
- Лойиха 95% га тайёр холатда

Мажмуанинг топшириш муддати:
2025-йилнинг 1-чораги

Батафсил маълумот учун:
📞 +998555009090
📞 +998900090009

Онлайн мурожаат:
Oʻzbegim Development

📍Манзил: Тошкент шахри, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 67-уй.

🌐 Расмий сайт | Instagram | Канал | Реклама

Читать полностью…

bakiroo

Ўзбек стартаплари ва инновациялари ҳақида

Ўзбек стартапларини дунё билан боғлашни вазифа деб билган pivot.uz лойиҳасини сизларга тавсия этаман.

Лойиҳа шунингдек, IT бозори, венчур капитал ва ангел инвестициялар сегментидаги янгиликлар, тенденциялар ва кутилмалар билар ҳам бўлишиб боради.

Pivot.uz:
Телеграмда
Твиттерда
Инстаграмда
Фейсбукда

Читать полностью…

bakiroo

Давлат раҳбари 11 декабрь куни қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари тақдимоти билан танишган.

Тақдимотга кўра, Тошкент шаҳридаги "Юнусобод" тўлиқ қайта қурилади ва унинг майдони 5 баробарга кенгаяди. Бу эса қисман тирбандликни ҳам олдини олади. Қурилиш даврида эса бозор ўз фаолиятини тўхтатмайди.

Таъкидланишича, янги бозор уч қаватли экобозорга айланади. Унинг ёнида ҳунармандлар ва заргарлар учун савдо майдонлари ва кўнгилочар марказга эга замонавий мегамолл пайдо бўлади. Умумий майдон 19 минг квадрат метрдан 94 минг квадрат метргача кенгаяди. 150 та машина сиғадиган тураргоҳ ўрнига 1,1 минг машинага мўлжалланган қулай ва хавфсиз автотураргоҳ (шундан 650 таси ер остида) барпо этилади.

Лойиҳа қўшимча 4-5 мингта иш ўрни яратиш имконини бериши ва “Юнусобод" бозори фаолиятидан бюджетга тушумлар сезиларли даражада ошириши айтилмоқда.

Читать полностью…

bakiroo

13, жума

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов машҳур Сағбон подстанцияга оид мана бу постдаги чиқиш бўйича устимдан Прокуратура ва ИИВга шикоят аризаси киритган.

Вазир Мирзамаҳмудовга кўра, пост мундарижасида ҳақорат ва обрўсизлантириш ҳолатлари мавжуд ва бу бўйича менга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилиши лозим.

Қизиқ тарафи, қачондир ҳайкал қўйиладиган Сағбон подстанцияси билан боғлиқ сурункали муаммо ёритилган пост 2023 йил 5 июнда ёки 1 йилу 7 ой аввал ёзилган. Мирзамаҳмудов органларга шикоят аризасини 2024 йил 10 октябрда, яъни бир йилу 4 ой ўтиб тақдим этмоқда.

Унданам қизиғи, вазир Мирзамаҳмудов аризасини Lolazor меҳмони бўлгач, 6 кун ўтиб қолдирган.

Яна бир қизиқ факт, адашмасам, Lolazor’нинг биринчи сонидан кейин энергетикларнинг таклифи билан (вазир келади дейишганди) тинимсиз таъмирланаётган Сағбон подстанциясига ҳам боргандик ва кичик репортаж ҳам уюштиргандик.

Нима бўлгандаям, ўшандан кейин бизнинг Тошкент тумани Сағбондан узилган ва электр энергиясини бошқа, туманимиздаги подстанциялардан олмоқдамиз.

Шикоят аризаси фуқаро Мирзамаҳмудов тарафидан эмас, вазир Мирзамаҳмудов томонидан киритилган. Ариза ҳозирда пойтахт ИИБ Киберхавфсизлик бўлинмаси томонидан ўрганилмоқда.

Читать полностью…

bakiroo

Сиёсий масъулият ҳақида

Парламентнинг илк йиғилишида Давлат раҳбари Қонунчилик палатасига Ҳукумат аъзоси ҳисоботини эшитиб, унинг якунларига кўра, ушбу раҳбарни истеъфога чиқариш тўғрисида Президентга таклиф киритиш ҳуқуқи берилганини эслатган эди.

Қонунчилик палатаси депутатларига Конституциямизнинг 119- моддаси билан берилган мазкур ваколат ҳали бирон марта амалда қўлланилмаган.

Балки вақти келгандир?

Читать полностью…
Subscribe to a channel