tushlar_tabiri | Unsorted

Telegram-канал tushlar_tabiri - 🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

-

Bosh admin: @armageddon16 🤵Creator: @Laziz008 🙋Adminkа: @B_ahorim Reklama böyicha @armageddon16 Kanalimizda: ✔️Tuwlar tabiri ✔️Munajjimlar bashorati Instagram sahifamiz https://www.instagram.com/tushlar_tabiri/

Subscribe to a channel

🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 22 апрел куни ҳаётнинг барча оғирликлари сизнинг елкангизга тушиши мумкин. Улар сизни шу қадар қаттиқ чарчатадики, кечқурунга бориб ўта ҳолсиз ҳолатда қоласиз. Бугун таваккалчилик, ёлғонлар ва ноқонуний ҳаракатлар содир этишдан сақланинг. Акс ҳолда сизга ҳеч ким ёрдам бера олмайди. Муҳаббат бобида нимаики ният қилган бўлсангиз, бугун ўша ниятларингизга худонинг ўзи етказади. Фақат саломатлигингизни ўзингиз ташқи хавфлардан ҳимоя қилишингиз шарт.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун юлдузлар бузоқ буржининг баъзи вакилларига янги лавозимни ваъда қилишган. Шубҳасиз, бугун шанба, дам олиш куни. Лекин иш жойингиздаги раҳбарлар сиртдан, олдиндан сизга юқори лавозим бериш учун иш кунини кутиб ўтиришмайди. Телефон ва мактублар орқали келадиган хабарларга ишонманг. Аксинча, сизга хабар юборган одам билан юзма-юз гаплашинг. 22 апрел куни у қадар узоқ бўлмаган манзилга сафар қилишингиз кутилади. Бу сафар сизга қўшимча даромад ҳадя этади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

22 апрел куни серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг, агар шахсий автомобилингиз бўлса, йўл қоидасини билиб-билмай бузиб қўйишдан сақланинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Куннинг иккинчи ярмида сурункали хасталиклар қўзғалиши ва сизни безовта қилиши мумкин. Кечгача рўзғордаги жиддий муаммоларни бартараф этишга ҳаракат қилинг. Оила қурмаганлар бугун қарама-қарши жинс вакилларидан бирини учратиши, оқибатда бу инсонга нисбатан юраги жиз этиши эҳтимолдан холи эмас.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун қариндошлар, яқин кишиларнинг маслаҳатларига қулоқ тутманг. Қалбингиз буюрганини қилинг. Шунда чўнтагингиз пулга тўлади, руҳан енгил тортасиз, кайфиятингиз кўтарилади. Кун давомида ўз ирода кучингизга қаттиқ ишонган ҳолда иш тутинг. Куннинг иккинчи ярмида дўстларингиздан бири сизга ғалати хабар етказиши мумкин. Аммо бу хабарни яхшилаб текшириб кўришингиз лозим бўлади. Агар ошқозон ва жигарингизда муаммо бўлса, зудлик билан парҳез тутишни бошлаганингиз маъқул.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

22 апрел куннинг биринчи ярмида юқори лавозимли шахслар, солиқчилар билан мулоқот қилишингизга тўғри келади. Мулоқотлар давомида хотиржамликни қўлдан берманг. Уларга асло қўпол муомала қилманг, йўқса, жуда оғир вазиятга тушиб қолишингиз мумкин. Башарти куннинг иккинчи ярмида организмингизда шамоллаш белгилари кўзга ташлана бошласа, фақат врач маслаҳатига асосланган ҳолда иш тутинг. Ўзингизни ўзингиз даволашга уринманг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун сизнинг кунингиз. Эртадан кечгача кайфиятингиз романтик ҳолатда бўлади. Нимаики ишга қўл урсангиз, муваффақиятга эришасиз. Тижорат соҳасида ишлайдиганлар, тадбиркорларга бугун бўшашиш умуман тақиқланади. Акс ҳолда рақобатчилар бу имкониятдан унумли фойдаланиб қолишлари тайин. Шўр ва ёғли таомлар истеъмолидан воз кечинг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, саломатликни доимий тарзда назорат қилинг. Кечқурун қўлингизга ғойибдан пул келиб тушиши мумкин.


👉👉👉@tushlar_tabiri👈👈👈

Читать полностью…

🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

🎊💐🌙РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!✨💐🌙

Тортиқ бўлсин сизга дуо-саломлар,
Дуода энг гўзал, ширин каломлар.
Илоҳо уйингиз нурларга тўлсин,
Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин!

Яқинларингизни қилинг зиёрат
Ўқиган намозингиз бўлсин ижобат
Энг яхши ишингиз бўлсин ибодат
Ҳайит айёмингиз бўлсин муборак!

💐ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ҲАЙИТ АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК!!!💐

✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🌸Яқинларга улашинг👉
/channel/tushlar_tabiri
✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨

Читать полностью…

🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

🌙Ассалому алайкум, Энг Яқин ИНСОНИМ Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин! 👇

✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🌸Яқинларга улашинг👉
/channel/tushlar_tabiri
✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨

Читать полностью…

🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

#Ҳайит_муборак

🌙Қадрдонларим, Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин, муҳими оқибат йўқолмасин, келаси Ҳайитларда ҳам бирга, соғ-омон бўлайлик!

/channel/tushlar_tabiri

🌸Яқинларга улашинг👉
@Tushlar_Tabiri

Читать полностью…

🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

21 апрел куни қўй буржида туғилганлар хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин, оиласидан ташқарида сохта муҳаббат романлари ёзмаслик тавсия этилади. Бу фақат кўнгилсизлик билан тугайди. Бунинг ўрнига кун давомида моддий аҳволингизни яхшилаш ҳаракатида бўлинг. Иш жойингизда ҳеч қандай жиддий муаммо кутилмайди. Агар мавқенгиз ошиши ҳақида қайғураётган бўлсангиз, шубҳасиз, иш сифатига, ҳамкасблар ва раҳбарлар билан ўзаро муносабатларга алоҳида эътибор қаратинг. Саломатлигингиз бугун умуман панд бермайди. Рамазон ҳайит байрами муборак бўлсин

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Оилавий ҳаётда кутилмаган кўнгилсизликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Баъзилар қайсидир масалаларда тўғри қарор қабул қилишни билмай, боши берк кўчада қолишлари ҳам мумкин. Аммо ечилмайдиган муаммонинг ўзи йўқ. Асабни асраган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз, ҳаммаси яхшилик билан тугайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш, болалар билан мулоқотда бўлиш сизга фақат руҳий енгиллик, кўтаринкилик ҳадя этади. Кайфиятингиз байрамона бўлади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

21 апрел куни иш жойингизда тингловчи вазифасида қолинг. Шу нарса сизни кўплаб ёқимсиз вазиятлардан сақлаб қолади. Йирик харидлар қилиш, олис манзилга сафар ва тадбиркорлар учун янги келишувларга эришиш бугун муваффақиятли кечади. Муҳаббат масаласида босиқлик билан иш тутинг. Яхшиси, иш жойингиздаги ўрнингизни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Соғлиғингизни ҳам унутиб қўйманг. Ҳаво исий бошлаши муносабати билан айримларнинг қон босими кўтарилиш палласига кириши эҳтимолдан холи эмас.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун ёлғиз қолиб ўзингизнинг ҳолатингизни назоратдан ўтказиб олинг. Агар моддий жиҳатдан ташвиш чекаётган бўлсангиз, куннинг иккинчи ярмида бу муаммо ҳал бўлиши мумкин. Фақат бор бўйингиз билан ишга шўнғишингиз зарур бўлади. Қариндошлардан бири ҳам кун давомида сизга ҳар тарафлама ёрдам бериши мумкин. Бу сизнинг кайфиятингизни кўтариб, кўтаринки руҳ бағишлайди. Жуфтингиз ҳам бугун сизга кўп масалаларда ёрдам қўлини чўзмоқчи. Сизга фақат саломатлик ҳақида қайғуриш қоляпти холос.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

21 апрел куни ҳаётингизда осудалик ҳукм суриши кутилади. Қўшимча даромад олиш илинжида бошқа иш қидиришингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Баъзилар куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига отланиши мумкин. Бу сафар сиз учун анча масъулиятли ва оғир кечади. Оммавий тадбирларда иштирок этишдан тийилинг. Бунинг ўрнига саломатликни янада мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Кечқурун шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ ёқимли хабар эшитасиз. Рамазон ҳайит байрами муборак бўлсин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун сизга янги ва сердаромад иш таклиф этишлари кутилмоқда. Тақдир ҳам кутилмаган совғалар ҳадя этиш палалсида турибди. Оилада ён беришни ўзингизга шиор қилиб олинг, ана шунда ҳаётингиз тинч ва қувноқ кечади. Жуфтингизга нисбатан шубҳа назари билан боқишдан тийилинг. Кечқурун спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш, тез-тез кўк чой ичиш саломатлигингизни тиклайди. Аммо оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолини бошқа кунга қолдиринг.


👉👉👉@tushlar_tabiri👈👈👈

Читать полностью…

🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

Kelishingdan ketishing tez bo’ldiku ramazon 🌙

/channel/tushlar_tabiri

🌸Яқинларга улашинг👉
@Tushlar_Tabiri

Читать полностью…

🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

#Эълон
🌙 РАСМАН: РАМАЗОН ҲАЙИТИ КУНИ 21 АПРЕЛ ЖУМА КУНИ НИШОНЛАНАДИ

/channel/tushlar_tabiri

🌸Яқинларга улашинг👉
@Tushlar_Tabiri

Читать полностью…

🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

🎊КИРИБ КЕЛАЁТГАН
🎉ҲАЙИТ АЙЁМИНГИЗ
🎊МУБОРАК БЎЛСИН!




👉👉👉@tushlar_tabiri👈👈👈

Читать полностью…

🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

20 апрел куни баъзилар руҳий тушкунликка рўбарў бўлишлари кутилади. Лекин шундай йўл тутингки, бу ҳолат ишингизга салбий таъсир кўрсатмасин. Шахсий ҳаётингизда ҳаммаси кўнгилдагидек кечади, ишонаверинг. Жуфтингиз билан ўзаро муносабатларингизга барча ҳавас билан боқаётганига гувоҳ бўласиз. Тадбиркорлар ҳар бир қадамни ўйлаб боссалар фойдадан холи бўлмасди. Кечқурун кимдир қўлингизга пул тутқазиши мумкин. Яқинларингиз учун ажойиб совғалар харид қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун қариндошлардан бири билан баҳслашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Жанжални азалдан ёқтирмайсиз. Шундай экан, тезроқ баҳсга барҳам бериб муаммоларни четга суринг. Оила қурмаганларни 20 апрел куни эҳтиросли туйғулар чулғаши мумкин. Аммо бу туйғуларга муккангиздан кетсангиз, охири яхшилик билан тугамаслигини ҳам унутманг. Бугун ҳеч кимга қарз берманг, ўзингиз ҳам ҳеч кимдан қарз олманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

20 апрел куни шахсий ҳаётингизда мураккаб вазиятлар юзага келиши кутилади. Бу жуфтингиз тарафидан сиз томонга йўлланган совуққонлик бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Мана шу нарса сизнинг руҳий ҳолатингизни издан чиқариши мумкин. Асабни, саломатликни асранг, витаминга бой маҳсулотлар истеъмол қилишда давом этинг. Молиявий аҳволингиз ақл билан иш тутсангиз, албатта яхшиланади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун ҳаёт йўлингизда учраб қоладиган майда-чуйда вазиятлар, ҳолатлар, муаммоларга ҳам алоҳида эътибор билан муносабатда бўлишингиз лозим. Моддий жиҳатдан аҳволингиз ҳавас қиладиган даражада эмас. Зудлик билан қўшимча даромад келтирувчи иш топишингиз шарт. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. Меҳмон кутишни ҳамма сиздан ўргансин-да! Қойиллатасиз ва шу баҳонада кайфиятингиз кўтарилади. Лекин спиртли ичимликлар ичманг, соғлиқни йўқотиб қўясиз.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

20 апрел куни сизга янги танишувлар фақат зиён етказиши мумкин. Чунки бугун танишадиган одамлар ўзгалар муваффақиятини кўролмайдиганлар хилидан бўлиб чиқади. Бугунги кун олис сафарга чиқиш, янги уйга кўчиб ўтиш ҳамда уйни таъмирдан чиқариш учун жуда хайрли кечади. Рўзғорда сизни узоқ муддатли танаффуслар кутиб турибди. Шунинг учун муаммоларни бартараф этишдек масъулиятли ва мушкул ишга тайёр туринг. Соғлиғингизни асранг, серқатнов йўлларда сергак бўлинг, жароҳат олишингиз хавфи ҳам йўқ эмас.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Агар бугун олис сафарга отланишни ихтиёр этган бўлсангиз, адашмабсиз. Бу сафар сизга қувончли лаҳзаларни ҳадя этиши мумкин. Айниқса, оила қурмаганлар йўлда келажакда тақдирини боғлайвериши мумкин бўлган инсон билан танишишлари кутилади. Куннинг иккинчи ярмида таниш-билишлар сизга маоши кўпроқ ишларни таклиф этишлари мумкин. Агар қўлингиздан янги ишни бажариш келсагина розилик билдиринг. Тижорат соҳасида ишлайдиганлар учун ҳам бугунги кун сердаромад кечади.


👉👉👉@tushlar_tabiri👈👈👈

Читать полностью…

🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

❗️Бугун Рамазон ойининг сўнгги куни, саҳарликнинг ҳам охиргиси 😢

Минг ойдан афзалроқ Рамазон ойим,
Ризқ ва насибага, иймонга бойим,
Сени соғинаман ўйласам доим,
Хайр, ойлар султони Моҳи Рамазоним..

Келаси йилга ҳам барчамизна шунақа сахарликлар қилиш насиб этсин 🤲🏽👇🏽

✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🌸Яқинларга улашинг👉
/channel/tushlar_tabiri
✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨

Читать полностью…

🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

Фарзандлар ҳаққига доим шундай ДУО қилинг 🤲

🌱Аллоҳим, ўғил-қизларимизга барака бер.
🌱Уларни ўз ҳифзу-ҳимоянгда асра!
🌱Сенга тоат-ибодат қилишларига муваффақ айла.
🌱Бизни яхши кўришларини, бизга яхшилик қилишларини, ота-онасига ғамхўр бўлишларини насиб айла!
🌱Ака-ука, опа-сингиллари билан бир-бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар.
🌱Ҳасад ва кўролмаслик балосидан ўзинг сақла!
🌱Аллоҳим, фарзандларимга зеҳну-заковат ва фаҳму-фаросат бергин!

✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🌸Яқинларга улашинг👉
/channel/tushlar_tabiri
✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨

Читать полностью…

🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

Кетаяпсанми Рамазон…? 😞

Тутган рўзаларимизни Аллоҳ қабул қилсин 🤲


/channel/tushlar_tabiri

✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🌸Яқинларга улашинг👉
@Tushlar_Tabiri

Читать полностью…

🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

Туш ўнг бўлмас, ўнг туш бўлмас ҳурматли аёллар 😅


👉👉👉@tushlar_tabiri👈👈👈

Читать полностью…

🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

💐🎁🌙РАМАЗОННИНГ 28-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🌟✨🌙

🌙Рамазоннинг Охирги ўн кунлиги “Итқун минан-нийрон” - "Дўзахдан озод бўлишлик" даҳасидамиз!

🤲 ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Ушбу охирги ўн кунликда Сен саноқсиз бандаларингни дўзахдан озод қиласан.

🤲 ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизни, Ота-Онамизни, аҳли-аёлимизни, фарзандларимизни, ва бутун ислом умматини дўзахдан халос қилгин...

🤲 ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизларни гуноҳларимизни авф этгин, оҳиратимизни обод эт!

🤲 Аллоҳим барчаларимизга ушбу Қадр кечалари умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айлагин АМИЙН!

✨🌙РАМАЗОННИНГ 28-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!


/channel/tushlar_tabiri

✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🌸Яқинларга улашинг👉
@Tushlar_Tabiri

Читать полностью…

🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

19 апрел куннинг биринчи ярмида ўтган кунлари бажарган ишларингизнинг мукофотини қўлга киритишингиз мумкин. Муҳаббатда эса сизни кўнгилсиз воқеалар кутиш эҳтимоли бор. Кечки пайт янги танишувларни бошдан кечирасиз. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг. Эринмасангиз, кичик бир байрам ташкил этинг. Бунинг учун моддий имкониятларингиз етарлидан ҳам яхшироқ.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун чаён буржи вакилларининг куни десак сира хато бўлмайди. Ҳар бир бошлаган ишингизни биринчи уринишдаёқ қойиллата оласиз. Оилангизда шундай бир ажойиб машғулот топасизки, бу барча яқинларингизга ёқиб тушади. Машғулот мия фаолиятини яхшилаши билан эътиборга тушади. 19 апрел куни сиз кўпроқ тингловчи ролини ижро этинг. Йўқса, атрофдагилар билан орангизда келишмовчиликлар пайдо бўлиши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

19 апрел куни негадир тушкун кайфият вужудингизни чирмаб олиши кутилади. Бу раҳбарлар билан мулоқотда ҳам ўз аксини топмай қолмайди. Раҳбарларни ишонтира олсангиз, бугун қисқа муддатли таътил олинг-у, табиат қўйнига жўнанг. Бугун ибодат қилиш, ўтганлар ҳақига дуолар ўқиш, билим олиш ва билим бериш учун жуда қулай кечади. Кечқурун қандайдир муҳим учрашувни бошингиздан ўтказишингиз мумкин. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Иш жойингизда ҳам, жамиятда ҳам ўз ўрнингизни мустаҳкамлаб олиш учун бугун қулай имкониятлар пайдо бўлади. Фақат уларни ўз вақтида илғаб, фойдалана олсангиз бас, албатта кунингиз туғади. Сизни ҳеч қачон алдамайдиганларга нисбатан адолатли муносабатда бўлинг. Илгари йўл қўйган хатоларингиздан қайта-қайта тўғри хулоса чиқариб, ҳозирги пайтда уларни такрорлаб қўймасликка урининг. Жуфтингиз билан ўртангизда гина-кудуратлар қанча кам бўлса, муносабатлар шунча мустаҳкамлана боради.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

19 апрел куни қовға буржида таваллуд топганлардан кимлардир кутилмаганда раҳбар лавозимида ишлашни ихтиёр қила бошлашади. Лекин билиб қўйинг, бунақанги ҳолатлар юз тузилишингиздан аниқ сезилиб қолади. Шунинг учун босиқроқ бўлинг. Бировларга ўйлаган ўйларингизни сездирмасликка ҳаракат қилинг. Шахсий ҳаётда эса жуфтингиз ёки танлаганингизнинг фикрлари билан ҳам ҳисоблашинг. Кечқурун яқин қариндошларингиз сиздан жуда муҳим масалада ёрдам сўраб мурожаат этишлари кутилади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Балиқ буржида туғилганлар биринчи навбатда саломатликларини эҳтиёт қилишлари зарур. Ташқи таъсирларга камроқ ён беринг, ишларингиздан тортиб хаёлларгача тартибга келтириб олинг. Аниқ мақсад йўлида олға қадам ташлашдан тийилманг. Ҳар бир вазиятни атрофлича таҳлил қилгачгина бирор ишга киришинг. Бугун ҳеч кимга қарз берманг, ишларингиз орқага кетиб қолиши мумкин. Пул масаласи жуда қалтис, шунинг учун тежамкорликни ҳам унутиб қўйманг.


👉👉👉@tushlar_tabiri👈👈👈

Читать полностью…

🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

😂 Олиб берган чуппа-чупсларингни қайтараман

/channel/tushlar_tabiri

🌸Яқинларга улашинг👉
@Tushlar_Tabiri

Читать полностью…

🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

Бугун келган ҳамма хабар ҳам байрам табриги бу́лмаслиги мумкин...🤦🤦😁😁



👉👉👉@tushlar_tabiri👈👈👈

Читать полностью…

🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

Хайит айём, муборак бўлсин!

Рамазонда, тоат қилганлар.
Рўза тутиб, сабр қилганлар.
Хақнинг, ризосини топганлар.
Хайит айём , муборак бўлсин !

Ифтор қилиб, эхсон қилганлар.
Тахажжудда, қоим бўлганлар.
Ўз нафсига, хоким бўлганлар.
Хайит айём, муборак бўлсин !

Каломуллоҳ,  хатм қилганлар.
Эрта тонгда, зикр қилганлар.
Яратганга, шукр қилганлар.
Хайит айём, муборак бўлсин !

Гунохига, тавба қилганлар.
Хақдан қўрқиб, ёшин тукканлар.
Рахматидан, умид этганлар.
Хайит айём, муборак бўлсин !

Қадр туни, бедор бўлганлар.
Етим бошин, силаб суйганлар.
Яратганни, рози қилганлар.
Хайит айём, муборак бўлсин !

Беморлардан,хабар олганлар.
Мухтожларни, холин сўрганлар.
Закотларни, адо этганлар.
Хайит айём, муборак бўлсин!



👉👉👉@tushlar_tabiri👈👈👈

Читать полностью…

🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

21 апрел сизнинг кунингиз. Руҳан енгил бўласиз, кун бўйи тақдирнинг ўзи сизга ажойиб совғаларни ҳозирлаб туради. Моддий жиҳатдан эса ажойиб бир инсон пайдо бўладики, бу масалада қайғуришга умуман ҳожат қолмайди. У сизга нафақат моддий, балки маънавий етуклик ҳам ҳадя қилади. Ишда ҳамкасблар билан ҳазил-мутойиба орқали тиллашинг. Кечқурун уйингизга анчадан бери кўришмаган дўстингиз ташриф буюриши мумкин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Оила қурмаганлар яқиндагина танишган одам билан боғлиқ катта режалар тузмай тургани маъқул. Олдин уни назоратдан ўтказинг, сизга мосми, йўқми, шуни аниқланг. Мўмай даромаддан бугун умид қилмасангиз ҳам бўлади. Чунки олдингизда турган йирик режалар ҳали амалга ошганича йўқ. Куннинг иккинчи ярмида сурункали хасталиклар қўзғалиш эҳтимоли бор. Олдини олган ҳолда зарур дори-дармонларни тахт қилиб қўйинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

21 апрел куннинг биринчи ярмида фириб исканжасида қолишингиз хавфи сезиляпти. Агар шу вазифтдан ақл билан силлиқ чиқиб кетмасангиз, узоқ вақт азобланиб юришингизга тўғри келади. Бугун ишингизни, истеъдодингизни тўғри баҳолайдиганлар билангина ҳамкор бўлинг. Ортиқча вазндан қийналаётган бўлсангиз, чорасини кўриш пайти етди. Спорт ва парҳез сизга ёрдам беради. Кечқурун имконингиз бўлса, бассейнда чўмилинг, сузиш машқларини бажаринг. Бу ҳам сизга енгил тортишингизда ёрдам беради.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

21 апрел куни ҳар бир адо этиладиган ишнинг пухта режасини тузинг. Дўстлар ёрдамидан воз кечманг. Шахсий ҳаётингизда ҳам бугун омадингиз кулади. Ҳамкасблар сизга кутилмаган совғалар тайёрлаб туришибди. Ишларингизни жамоавий тарзда бажаришга ҳаракат қилинг. Ўшанда даромад ҳам, унум ҳам сизники бўлади. Иммунитетингизни кўтармоқчи бўлсангиз, мева шарбатларини ичиб юринг. Кечқурун спиртли ичимликлар истеъмолига берилманг. Рамазон ҳайит байрами муборак бўлсин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун уйни капитал таъмирдан чиқариш ва янги уйга кўчиб ўтиш муваффақият келтиради. Рамазон ҳайити байрамини кўтарингки руҳда ўтказасиз. Шахсий ҳаётингизда ҳам тақдирнинг ажойиб совғаси тайёр турибди. Оилангизда янги меҳмон дунёга келиши мумкин. Оила қурмаган бўлсангиз, бугун тақдирингизни боғлаш мумкин бўлган одам билан танишасиз. Агар кечга қадар ишларингизни дўндира олсангиз, мукофотини албатта оласиз.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Шахсий ҳаёт масаласида бир қарорга келмасангиз бўлмайди. Оилангизда келишмовчиликлар, шубҳа-гумонлар кезиб юрибди. Улардан халос бўлишнинг бирдан бир йўли ишончдир. Жуфтингизга қаттиқ ишонсангизгина, бахт қасрини мустаҳкамлай оласиз. Кечки пайт ўзингиз учун қимматли бир инсондан совға қабул қилиб олишингиз кутилади. Оиласи йўқларга романтик учрашувлар бугун бир олам шодлик бахш этади. Рамазон ҳайити байрамингиз муборак бўлсин.


👉👉👉@tushlar_tabiri👈👈👈

Читать полностью…

🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

Қўшни Улуғбек саргузаштлари 😅

Қўшнилар орасида оқибат йўқолмасин!




👉👉👉@tushlar_tabiri👈👈👈

Читать полностью…

🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

Диққат билан қаранг, кўпчилик хато жавоб берадиган савол!

Суратдаги қизлардан қайси бири турмушга чиқган? 🤔

Читать полностью…

🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

МИЛЛИЙЧА HAPPY BIRTHDAY TO YOU 😂



👉👉👉@tushlar_tabiri👈👈👈

Читать полностью…

🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

🎊🌟🌙 ҚУТЛУҒ ОЙНИНГ сўнгги куни бўлган «АРАФА» кунига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин!

«АРАФА» кунидан кўра дўзахдан кўп озод бўладиган кун йўқ!

АЛЛОҲИМ, АРАФА КУНИДА, Бизларни,
Ота-Оналаримизни,
Фарзандларимизни,
Аёлларимизни,
Дўстларимизни ва
Барча яқинларимизни
ДЎЗАХДАН ОЗОД ҚИЛ!
Амийн! 🤲
Амийн! 🤲
Амийн! 🤲

🤲 «АРАФА» КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!!!



👉👉👉@tushlar_tabiri👈👈👈

Читать полностью…

🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

20 апрел куни фақат даромад келтирувчи ишлар билан чекланиб қолманг, савоб учун ҳам вақт ажратинг. Иш жойингизда мавқе, янги лавозим масаласида сукунат ҳукм суради. Шундай экан, борига шукр қилишингизга тўғри келади. Бугун оиладаги барча қондошлар билан муносабатларни мустаҳкамлашингиз талаб этилади. Айниқса, биронтаси билан яқин орада аразлашган бўлсангиз, айни муддао бўлади. Кечқурун саоматликка зиён етказувчи ҳаракатлар содир этманг, таомларни ҳам танлаган ҳолда истеъмол қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун ўзингиз яхши танимайдиган, синаб кўрмаганлар билан биргаликда катта ишларни амалга оширишга ошиқманг. Ҳатто бу иш сизга катта фойда келтириши тайин бўлса ҳам барибир етти ўлчаб бир кесинг. Руҳий ҳолатингизга алоҳида эътибор қаратинг. Энг қалтис вазиятларда ҳам хотиржамликни сақлашга ҳаракат қилинг. Кечқурун кутилмаган меҳмонларни қарши олишингизга тўғри келади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

20 апрел куни пул масаласида жуда тартибли бўлишингиз тавсия қилинади. Акс ҳолда эҳтиёцизлик оқибатида катта пул йўқотишингиз ҳеч гап эмас. Шахсий ҳаётида узоқни кўра билишингиз жуда асқотади. Оила қурмаганлар бугуноқ ўзлари танлаган инсон билан аниқ гаплашиб олишмаса, кейин кеч бўлиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида олисда яшайдиган дўстларингиздан бири қўнғироқлашиб катта бир йиғинга таклиф қилиши мумкин. Кечқурун витаминга бой мевалар истеъмол қилишни унутманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун атрофдагилар билан муносабатларда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Ҳар бир гапингизни ўйлаб гапиринг. Йўқса, бирор одамни беҳуда ранжитиб қўйишингиз мумкин. Кун давомида вақт топиб фарзандларингиз билан кўпроқ мулоқотда бўлинг. Ёқимли харидларни амалга оширинг. Қачон қараса хавотирланиш одатингизни бир четга суриб қўйинг. Кечқурун қўшнилардан бири сизни бўлар-бўлмас гаплар билан ранжитиши кутилади. Бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келишини юлдузлар башорат қилишган.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

20 апрел куни юлдузлар ёга, медитация ва аутотренинг билан шуғулланишни маслаҳат беришмоқда. Йўқ жойдан ўзингиз учун муаммо туғдирманг. Молиявий аҳволингиз кечқурунга бориб яхшиланади. Аммо харид масалаларини ортга суринг. Тежамкорликка алоҳида эътибор бермасангиз, кейинги кунлари аҳволингиз танглашиб қолиши мумкин. Одамлар билан танлаб гаплашинг. Дуч келган билан суҳбат қуриб кетиш оқибати яхши бўлмаслиги мумкин. Кечқурун ёлғиз қолиб китоб мутолаа қилишингиз тавсия қилинади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Талаб бўлмаса, фаолликка берилманг. Оила қурмаганлар ким биландир танишиш, ёки тўй бошлаш нияти бўлса, фақат қалбига қулоқ тутишлари керак. Оилалилар эса кечқурунга бориб жуфти билан даҳанаки жанжаллашиб қолиши кутилади. Аммо бу аразлар узоққа чўзилмайди. Албатта ярашасиз. Овқатланиш меъёрига эътиборли бўлинг. Бугун ошқозонингизда муаммо туғилиш хавфи бор.


👉👉👉@tushlar_tabiri👈👈👈

Читать полностью…

🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

Дунё ўткинчи
У ҳақида камроқ ўйланг
Қалбингизга бироз дам беринг
Тунингизни Аллоҳни зикри билан ўтказинг...


Эртагача...

Хайрли тун Азизларим!!!


🌸Яқинларга улашинг👉@Tushlar_Tabiri

Читать полностью…

🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

Namangancha yarashibdimi?😂
Viloyatga erga tegib shevasi o'zgarganlarga yuboramiz!😅



👉👉👉@tushlar_tabiri👈👈👈

Читать полностью…

🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

#бабник

Шунчалик севганидан...🤦‍♂️😂



👉👉👉@tushlar_tabiri👈👈👈

Читать полностью…

🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

Ушбу сўзларни ўқиётган эй қалби гўзал инсон, сизга барча яхшиликларни тиладим🤲


👉👉👉@tushlar_tabiri👈👈👈

Читать полностью…

🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

Мана ўтди ғанимат бир кун,
Кимлар сезди, кимлар сезмади. 
Бу дунёнинг бахт кемасида,
Кимлар кезди кимлар кезмади.
 
Яна бир кун ўтди, ғанимат, 
Зиё олган қалблар авжида. 
Нур томонга интилмаганлар, 
Қолиб кетди ғафлат қунжида. 

Янги кун келади, у хам ғанимат. 
Тилагим Ҳақ томон, интилиб қолинг. 
Чиқариб юракдан бенаф оловни,
Ўрнига илм-у гавҳарни солинг!

    ХАЙРЛИ  ТУН ! 
Аллоҳга омонатсиз


🌸Яқинларга улашинг👉 @Tushlar_Tabiri

Читать полностью…

🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 19 апрел куни сиз ҳеч қаерга чиқмай, ҳеч қаерга бормай, ҳеч ким билан гаплашмай ўтиришингиз маъқулга ўхшайди. Сабаби, бугунги кунингизда юлдузлар бир олам жанжалли вазиятлар зоҳирлигини башорат қилишган. Саломатлигингиз ҳам панд бериши эҳтимолдан холи эмас. Уй юмушларини адо этиш эса аксинча сизга фойда беради. Ёки севимли филмлардан бирини томоша қилинг, китоб мутолаасига берилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугунингиз жуда қувноқ ва серунум бўлиши кутилмоқда. Нимаики ишни бошламанг, самара беради, даромад ҳадя этади. Иш жойингизда сизни ҳамкасблардан тортиб раҳбарларгача жуда ҳурмат қилишади, сизни малакали мутахассис сифатида юқори баҳолашади. Мана шу баҳо ва ҳурматларга зиён етказиб қўйманг. Шахсий ҳаётда ҳам сизни хотиржамлик кутади. Соғлиғингизнинг қадрига етинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

19 апрел куни олис сафарга бориш ва самолётда парвоз қилиш сизга фақат кўнгилсизлик бахш этади. Башарти олдиндан ҳаммасини ҳал қилиб қўйган бўлсангиз ҳам барибир бу сафарни бошқа кунга қолдиринг. Молиявий масалада куннинг иккинчи ярмида муаммолар юзага келади. Аммо бу муаммони ҳал этиш учун дўстлардан бири ёрдамга шошилмоқда, ишонинг. Мабодо саломатлигингиз ёмонлаша бошлаганини, ўзингизни ҳолсиз ҳис эта бошлаганингизни пайқасангиз, врач кўригига боринг. Баҳорги грипп, шамоллаш ва аллергиянинг кетиши қийинроқ бўлади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун янги, катта ишларга қўл урманг, барибир уддалашни қойиллата олмайсиз. Бунинг ўрнига атрофдаги номақбул одамлар дастидан боши берк кўчага кириб қолишингиз мумкин. Ижодкорлар кун давомида ажойиб натижалар ва даромадларга эга бўлишлари кутилади. Таваккалчиликка асосланган ҳар қанақанги иш сизга омадсизлик келтиради. Кечки пайт серқатнов йўлларда ҳаракатланишдан тийилинг, жароҳат олишингиз хавфи бор.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

19 апрел куннинг биринчи ярмида арслон буржи вакилларига омад кулиб боқади. Бажарган ишларингизнинг мукофотини ҳам шу бугун олишингиз кутилмоқда. Аммо шахсий ҳаётда сизни ёлғонлар, иккиюзламачиликлар таъқиб этиши мумкин. Кечки пайт хизмат сафарига отланишингиз эҳтимоли сезилмоқда. Кўзланган натижаларга эришишда сизга бардош ва кучли ирода ёрдам беради. Ўзингиз шубҳаланган ишлар учун пул тикманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Юлдузлар сизга бугун ўзгаларга умуман ишониб қолмасликни маслаҳат беришмоқда. Нимаики ишга қўл урсангиз, ўз куч ва имкониятларингизга таянган ҳолда йўл тутинг. Агар астойдил бўлсангиз, касбингиз доирасида яна кўз кўриб қулоқ эшитмаган янгиликлар яратишингиз мумкин. Бу сизга мўмай мукофотларни ҳам ҳадя этади. Жарроҳлик амалиётларини бошдан кечириш, даволаниш учун бугунги кун муваффақияциз кечади. Шу билан бирга олис сафарни ҳам бошқа вақтга қолдиринг. Шамоллаш, грипп аломатлари сезилса, фақат врач маслаҳатига амал қилинг.


👉👉👉@tushlar_tabiri👈👈👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel