unutilgan_tarix | Unsorted

Telegram-канал unutilgan_tarix - Унутилган тарих

18546

Унутилган тарих — Тарихга бир назар! Реклама: https://t.me/joinchat/OvrSwxn2MsI3YzIy Каналдан пост олганингизда @unutilgan_tarix деб ёзинг! Мурожаат учун: @ad_ministrz Тестлар олами: @unutilgan_tarix_test

Subscribe to a channel

Унутилган тарих

Бокс афсонаси, америкалик жаҳон чемпиони Муҳаммад Али (1942-2016) болта билан машқ қилмоқда.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#retro_video

Иккинчи жаҳон уруши. Шарқий фронтдаги жанглар.

Немис видеохроникасидан.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

1913 йилдаги "танишувлар сайти"

Эркаклар бар олдида, ўзларига рафиқа қидираётганликлари ёзилган эълон остида туриб, ёнларидан ўтиб кетаётган хонимларнинг уларга эътибор қаратиб, турмуш ўртоқ сифатида танлашларини кутишмоқда. Ўша даврда аксар эркаклар қўлларида мушук кўтариб туриб, шу орқали кўпроқ эътиборни жалб қилишга интилишган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Узоқ масофаларга китоб элтиб беришнинг ғайриоддий усули— отлиқ етказувчилар. АҚШ, 1940 йиллар.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#kun_tarixi

2️⃣5️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

⚔️1120 йил —Нормандия қирғоғи яқинидаги Ла-Манш бўйида Оқ кема ҳалокатга учраши натижасида кўп сонли англонорман аристократлари, жумладан, инглиз тахти вориси Уилям Аделин ҳалок бўлган;

⚔️1510 йил —Алфонсо де Албукерке бошчилигидаги португаллар Гоани Бижапур султонлигидан ажратиб олиб у ерда 451 йиллик ҳукмронлигини ўрнатишган;

🇬🇧 1783 йил —Америка инқилобий уруши тугагандан сўнг охирги инглиз қўшинлари Нью-Йокни тарк этишган;

🧨 1867 йил —Алфред Нобел динамитни патентлаган;

⚔️1917 йил— Биринчи жаҳон урушида Германия армияси ҳозирги Мозамбик ва Танзания чегара ҳудудида португалларни мағлуб этишган;

🤝1936 йил — Германия ва Япония Антикоминтерн пактини имзолаган;

⚔️1950 йил — Корея уруши: Хитой армияси ўзининг биринчи йирик ҳужумини бошлаган, натижада БМТ кучлари оғир мағлубиятга учраган;

🎭1952 йил— Ёзувчи Агата Кристининг мистик йўналишдаги "Сичқон учун қопқон" драматик асари тарихда энг узоқ вақт қўйилган саҳна асари бўлган;

🇸🇷1975 йил— Суринам Нидерландиядан мустақилликка эришган;

📌1992 йил— Чехословакия федерал ассамблеяси мамлакатни Чехия ва Словакияга бўлишни ёқлаб овоз берган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Мўғулча жазолаш услуби

Мазкур сурат 1922 йилда National Geographic журналида чоп этилган. 1924 йилгача Мўғулистонда жиноятчилар учун шундай жазо қўлланилган. Жиноят қилган одам фақат бош сиғадиган кичкина туйнукли қутига солинган ва қути қулфланиб жамоат жойига намойишга қўйилган. Маҳкумлар иссиқдан ва очликдан ўлиб қолишган. Суратдаги занжирбанд аёл эрига хиёнат қилганлиги учун шундай азобли жазога лойиқ кўрилган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#retro_video

Нью-Йорк штатидаги Ниагара шаршарасининг вайрон бўлиши, 1954 йил 9 август. "Дунёнинг асал ойлари ўтказиладиган пойтахти" мақомига сазовор бўлган шаршара АҚШ ва Канада чегарасида жойлашган.

@unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Денни Трехо ва Антонио Бандерас, 1994 йил, Мексика.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#uzb

1921-1922 йиллардаги Бухоронинг Озодлик майдонининг (Регистон) Арк қўрғони тепасидан кўриниши. Чап томонда ғиштлари бузиб ташланган Шодимбий мадрасасининг қолдиқлари акс этган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#kun_tarixi

2️⃣3️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

1921 йил —АҚШ президенти Уоррен Хардинг шифокорларга беморларга дори сифатида пиво ёзишни тақиқлаган;

1923 йил —Германия Коммунистик партияси фаолияти тақиқланган;

⚔️1938 йил— Япония қўшинлари Фучжоу портини эгаллаб олишган;

📜1940 йил —Венгрия ва Руминия 27 сентябрда тузилган Германия, Италия ва Япониянинг уч томонлама пактига қўшилган;

🇪🇬1943 йил —Қоҳира конференцияси ўз ишини бошлаган (7 декабргача давом этган). Ф.Д.Рузвелт, В.Черчилл ва Чан Кай Ши Японияни мағлуб этишнинг стратегик режасини муҳокама қилишган;

⚔️ 1943 йил —Тинч океанида АҚШ армияси бўлинмалари Гилберт ороллари таркибига кирувчи Майкин оролини эгаллаган;

💣1955 йил —СССРда РДС-37 водород бомбаси портлатилган, портлаш энергияси "300 Хиросима" бўлган;

🇫🇷1968 йил — Франция президенти Де Голл франкни қадрсизлантиришдан бош тортган;

📌 1974 йил — Владивостокдаги учрашувда АҚШ президенти Ж. Форд ва Л.Брежнев қурол-яроғ назорати бўйича музокаралар олиб боришган;

🇨🇳 1981 йил — Хитойда хусусий бизнесга рухсат берилган;

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Юракни вайрон қилувчи сурат: Ереван филининг отилиши. СССР, 1970 йил 28 июнь.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#retro_video

1945 йил 14 май. Урушдан кейинги Берлин шаҳри.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Мафияча "орани очиқ қилиш". Бруклиндаги овлоқ жойдан топилган бочкага солинган мурда. 1918 йил.

🔍@unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Япониянинг ҳозирги императорининг рафиқаси Масако Овада болалар боғчасидаги дугоналари билан. Москва, 1967 йил. Масако хоним Гарвард ва Оксфорд университетларида таҳсил олиб, дипломат сифатида фаолият юритган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#kun_tarixi

2️⃣1️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

1386 йил—Амир Темур Грузия пойтахти Тбилисини эгаллаган;

🪂 1783 йил— инсоният илк бор ҳаво шарида парвоз қилган. Икки француз Париж чеккасида 915 метр баландликка кўтарилиб, 25 дақиқадан сўнг ерга қўнган.

⏺1877 йил —Томас Эдисон томонидан овоз ёзиб олувчи фонограф ихтиро қилинган;

🇺🇳1945 йил —Гватемала БМТга аъзо бўлган;

🇯🇵1969 йил— АҚШ президенти Ричард Никсон ва Япония бош вазири Эйсику Сато 1972 йилда Окинава оролини Японияга қайтарилиши бўйича шартнома имзолашган;

🇰🇷1972 йил—Жанубий Кореядаги сайловчилар янги конституцияни тасдиқлаган, Тўртинчи республика қонунийлиги тан олинган;

🇵🇰 1979 йил —Намойишчилар Покистоннинг Исломобод шаҳридаги АҚШ элчихонасини ёқиб юборишган;

📌 2002 йил— НАТО Болгария, Латвия, Литва, Руминия, Словакия ва Словенияга ташкилотга аъзо бўлиш таклифини юборган;

🇺🇦 2013 йил— президент Виктор Янукович Украина ва Европа Иттифоқи ўртасидаги келишувни имзолашдан бош тортгач, оммавий намойишлар бошланган;

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Катталар ва болалар учун мўлжалланган ғилдиракли мактаб. Канада, 1954 йил.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#kun_tarixi

2️⃣6️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🇰🇷1394 йил— Сеул Корея пойтахтига айланган;

🪦1922 йил—Говард Картер ва Лорд Карнавон 3000 йилдан ошиқ вақт ичида Тутанхамон қабрига кирган илк одамлар бўлган;

⚔️1950 йил— Корея уруши: Хитой армияси Шимолий Кореяда Жанубий Корея ва БМТ кучларига қарши йирик ҳужумни бошлаган;

🛰 1965 йил— Франция "Asterix"ги учириб, ўз кучайтиргичи ёрдамида орбитага объект жойлаштирган учинчи давлатга айланган;

🇦🇿1991 йил — Озарбайжон Миллий Ассамблеяси Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоғ автоном вилоятининг автоном мақомини бекор қилган ва бир қанча шаҳарларнинг асл номларини қайта тиклаган;

🇬🇧1998 йил — Тони Блер Ирландия Республикаси парламентида нутқ сўзлаган Буюк Британиянинг биринчи Бош вазири бўлган;

🇮🇳 2008 йил— Покистонда тузилган экстремистик исломий террорчилик ташкилоти "Лашкар-э-Тайба"нинг 10 нафар аъзоси томонидан Мумбайда содир этилган терактлар тахминан 166 фуқаронинг ўлимига сабаб бўлган;.

🇵🇰 2011 йил— НАТОнинг Покистонга ҳужуми: Афғонистондаги НАТО кучлари Покистоннинг назорат постига ҳужум қилиб, 24 аскарни ўлдирган ва 13 кишини яралаган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#uzb

Таҳсил олаётган ўзбек ишчи аёллари. ХХ аср. Россия Федерацияси музейидан.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#retro_video

1936 йил 25 ноябрда Япония (элчи Кинтомо Мушанакожи) ва Германия (вакил Йоахим Риббентроп) ўртасида антикоминтерн пакти имзоланган бўлиб, унга биноан Совет Иттифоқи томонидан қўққисдан ҳужум бўлган тақдирда пакт имзолаган томонлар бир-бирига ёрдам кўрсатиши зарур бўлган. Кейинчалик мазкур пактга Италия (1937 йил), Испания, Венгрия ва бошқа давлатлар ҳам қўшилган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Оскарни қўлга киритган биринчи қора танли актриса - Хетти МакДаниел. 1940 йил.

🔎@unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

СССР давридаги кийимларга тақиладиган нишонлар, 1980 йиллар. Уларнинг ҳар бирида республикаларнинг ўз миллий либослари акс этган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#iqtibos

Инсоннинг асл қиймати унинг бахтга эмас, балки бахтсизликка бўлган муносабатида намоён бўлади.

Марк Менсон

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Викинглар Гренландияда деярли 500 йил 980 йилдан 1450 йилгача - Колумбдан атиги 40 йил олдин яшаган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#retro_video

АҚШдаги Кеннедилар оиласи. "Ж.Ф.К." сифатида машҳур бўлган Жон Кеннеди 1917 йил 29 майда бой ва сиёсий нуфузи баланд оилада туғилган, 1960 йилда ўттиз бешинчи президент этиб сайланган ва 1961 йил 20 январь куни лавозимига тайинланган, аммо, афсуски, 1963 йил 22 ноябрда суиқасд оқибатида ҳалок бўлган. Рафиқаси, француз журналисти Жаклин Кеннеди 1968 йилда миллионер Аристотель Онассисга турмушга чиққан.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#article

1963 йил 22 ноябрда АҚШда XX асрнинг энг шов-шувли қотилликларидан бири содир этилган, яъни АҚШнинг 35 президенти Жон Кеннеди отиб ўлдирилган. Мамлакат тарихидаги энг машҳур президентларидан бирининг барвақт ўлими кимга керак бўлиб қолган эди?

🔎 @unutilgan_tarix

https://telegra.ph/MAFIYA-RAZVEDKA-IDORALARI-YOKI-SOVET-ITTIFO%D2%9AI-ZHON-KENNEDINING-%D2%9AOTILI-KIMLAR-11-22-2

Читать полностью…

Унутилган тарих

Тутанхамоннинг Қоҳира музейида сақланаётган 3300 йиллик дафн ниқоби.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#kun_tarixi

2️⃣2️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🛳1497 йил— Португалиялик денгизчи Васко да Гама Яхши Умид бурнини айланиб чиққан;

📌 1542 йил—Испания Америка колонияларида қулликни чеклаган;

📌 1641 йил —Англия парламенти «Буюк ремонстрация» - қиролнинг суиистеъмолликлари рўйхатини қабул қилган;

✒️1946 йил —Англияда биринчи шарикли ручкалар сотувга чиққан;

🏋 1956 йил —Мелбурнда ХVI Олимпия ўйинлари бошланган;

🔫 1963 йил —АҚШ президенти Жон Кеннеди Далласда ўлдирилган;

🇪🇸1966 йил — Испания парламенти генерал Франко таклиф қилган янги конституцияни қабул қилган;

🤴 1975 йил —Генералиссимус Франциско Франко вафотидан кейин Хуан Карлоснинг Испания қироли деб эълон қилинган;

🥊1986 йил —Майк Тайсон WBC йўналиши бўйича оғир вазн тоифасида чемпион бўлиб, бокс тарихидаги энг ёш жаҳон чемпионига айланган;

🇬🇧1990 йил —Буюк Британия Бош вазири Маргарет Тетчер истеъфога чиқишини эълон қилган;

🇦🇲1993 йил — Арманистон ўзининг миллий валютаси - драмни муомалага киритган;

🇬🇪 2003 йил — Тбилисида президент Эдуард Шеварднадзенинг мухолифлари томонидан Грузия парламенти эгалланган;

🇺🇦 2004 йил— Украинада «Оловранг инқилоб» бошланган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Тор, Стэн Ли ва Халк триоси, 1988 йил.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#retro_video

Октябр инқилобининг 67 йиллиги муносабати билан 1984 йил 7 ноябрда СССРда ҳарбий парад ўтказилмоқда. Бу Горбачёв ҳокимиятга келмасидан бурун ўтказилган сўнги парад эди.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Экстремал чанғичи Дуг Кумбс
(Doug Coombs) қоядан пастга тушмоқда. АҚШнинг Вайоминг штати, 1989 йил.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…
Subscribe to a channel