#hackhistory
Тарихдаги энг эсда қоларли хакерлик ҳужумлари
#1. Диққатга сазовор илк киберқурол: "STUXNET"НИНГ ЯДРОВИЙ ЗАРБАСИ
Бугунги ривожланаётган дунёда кибероламдаги воқеаларга қизиқувчилар сони кўпайиб бормоқда. 2009 йилда Эроннинг уранни бойитиш бўйича режаларини чиппакка чиқариб, ядро дастурини бир неча йил орқага суриб юборган "Stuxnet" зарарли дастурининг ишга туширилиши компьютерлаштирилган дунёда мисли кўрилмаган ҳодиса бўлган. Воқеа қуйидагича бўлган: Эрондаги ядро марказида компьютернинг ишламай қолиши сабабли уранни бойитиш учун центрифугалар иш режимидан чиқиб кетган ва қулаб тушган. Интернетга уланмаган махсус Siemens PLC компьютерлари томонидан бошқариладиган контроллерлар хавфсизлик чораларини бузиб, тизимга кирган. Хўш, зарарли дастур Интернетга уланмаган машиналарга қандай кира олган? Қандай қилиб Эрондаги 200 мингга яқин компютерни зарарлаган дастур номаълумлигича қолмоқда?
Аксарият экспертлар "Stuxnet" АҚШ ва Исроилнинг ҳамкорликдаги иши эканлигини таъкидлайди. Улар Эроннинг ядровий дастурини секинлаштириш учун яратилган, деган тахмин ҳам мавжуд. Дастурчилар ўта илғор усуллардан фойдаланган ва ҳар қандай антивирус дастуридан эҳтиёткорлик билан яшириниб қола олган. ОАВга кўра, у флеш-дискда тармоққа уланмаган компютерларга олиб келинган.
Дастлаб "Stuxnet" Эроннинг ядро дастури билан боғлиқ бешта ташкилотини нишонга олган. "Stuxnet" оддий компьютерларга ҳеч қандай зарар етказмаган, аммо Siemens дастурий таъминоти ўрнатилган SCADA тизимига киргач, асосий компьютер ва у томонидан бошқариладиган тизимлар ўртасидаги алоқани тўхтатиб, ушбу дастурга ўз контентини ёзган. Кейинчалик двигателлар "Stuxnet"га бардош беролмаган ва ишдан чиққан. Шу тариқа "Stuxnet" кўплаб антивирус компаниялари дуч келган энг замонавий вирусли дастурлигини исботлаган.
🔎 @unutilgan_tarix
1886 йилда атланталик фармацевт Жон Пембертон томонидан асос солинган Coca-Cola компанияси логоси аслида текинга тушган, чунки уни ўзларининг ҳисобчиси ўйлаб топган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
2️⃣8️⃣ ЯНВАРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
👑 98 йил— "Яхши император" унвонини олган аталган Маркус Ульпий Троян Рим императорига айланган;
⚔️ 1077 йил— "Каносага юриш" : Папа Григорий VII Германия қироли ва Муқаддас Рим империясининг монархи Генрих IV устидан ғалаба қозонган;
📌 1226 йил —Тулуза ҳукмдори Раймонд VII (Тулуза графи) Папа томонидан қувиб юборилган;
⛓ 1495 йил —Рим Папаси ўғли Чезаре Боржияни Франция қироли Карл VIIIга гаровга берган;
⛵️1596 йил —Инглиз денгизчиси Френцис Дрейк ўз кемасида дизентерия касаллигидан вафот этган;
🏢 1724 йил —Пётр I нинг фармонига биноан Санкт-Петербург Фанлар академияси ва Санкт-Петербург университети ташкил этилган;
⚔️ 1725 йил — Россияда сарой тўнтаришлари даври бошланган;
📖 1813 йил— Жейн Остиннинг машҳур "Андиша ва ғурур" асари нашр этилган;
1918 йил — Эстония ва Латвия Россиядан мустақиллигини эълон қилган;
💼 1930 йил— Испания диктатори Мигел Примо де Ривера истеъфога чиққан;
📄 1985 йил —Ядро урушига қарши Деҳли декларациясини қабул қилинган;
🚀 1986 йил — АҚШнинг "Challenger" космик кемаси қулаган;
🇷🇺🇺🇦 2003 йил — Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ва Леонид Кучма учрашуви чоғида Россия-Украина давлат чегараси тўғрисида шартнома имзоланган;
🇨🇺 2009 йил —Раул Кастро Москвага келган. Бу Куба раҳбарининг СССР қулаганидан кейин Россияга биринчи расмий ташрифи бўлган.
🔎 @unutilgan_tarix
#tarixda_bugun
1945 йил 27 январда фашистларнинг Польшадаги Освенцим концлагери асирлари Совет қўшинлари томонидан озод қилинган. Лагер озод қилинган куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан "Халқаро Холокост қурбонларини хотирлаш куни" сифатида белгиланган. 1941-1945 йилларда Освенцимда 1,4 миллионга яқин одам ҳалок бўлган, шундан 1,1 миллионга яқинини яҳудийлар ташкил этган. Аушвиц-Биркенау фашистларнинг қирғин лагерлари ичида энг каттаси ва энг узоқ вақт фаолият юритган лагерь бўлган ва шу сабабли Холокостнинг асосий рамзларидан бирига айланган. 1947 йилда мазкур лагерь ҳудудида музей ташкил этилган бўлиб, у ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.
🔎 @unutilgan_tarix
Россия империясидаги мактаблардан бирининг синф хонаси. XIX аср охири.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
2⃣7⃣ ЯНВАРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
👑 98 йил—Троян Нерва вафотидан кейин Рим императорига айланган;
⚔ 1918 йил —Финляндияда фуқаролар уруши бошланган;
⚰ 1924 йил— В. И. Лениннинг дафн маросими бўлиб ўтган;
🛡1944 йил —"Январь момақалдироғи" операцияси натижасида Ленинград блокадасини тўлиқ кўтариш тугалланди.
⛓ 1945 йил —Освенцимдаги (Польша) нацистлар концлагерининг маҳбуслари озод қилинган;
📻 1948 йил —АҚШда илк марта магнитафонларни сотиш бошланган;
🛸 1967 йил —коинотни бутун инсоният мулки деб эълон қилган ва космосга ядро қуролини жойлаштиришни тақиқлаган, космосни ўрганиш ва ундан фойдаланишдаги давлатларнинг фаолият тамойиллари тўғрисида халқаро шартнома имзоланган;
🚀 1967 йил — "Аполлон-1" космик кемасини синовдан ўтказиш пайтида фалокат юз бериб 3 нафар астронавт ҳалок бўлган;
🤝 1973 йил — Вьетнамда урушни тўхтатиш ва тинчликни тиклаш учун Париж битими имзоланган;
📌 1983 йил — энг узун сув ости туннели Сейкан (53,85 км, Хонсю – Хоккайдо ўртасида) қуриб битказилган.
🔎 @unutilgan_tarix
Акробат Бетти Фокс Чикаго шаҳри марказий кўчаси устидаги кичик платформада арқондан сакрамоқда. Иллинойс штати, 1955 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
#iqtibos
"Иккитаси жиққамушт бўлган пайтда учинчиси ғалаба қозонади."Уинстон Черчилль
1964 йилда таниқли совет антропологи ва ҳайкалтароши Михаил Герасимов Рус шоҳи Иван Грозный дафн этилган жойдан бир йил аввал топилган бош суягидан унинг қиёфасини тиклашга муваффақ бўлган. Олимнинг скелет қолдиқлари асосида инсон қиёфасини тиклашнинг ноёб усули "Герасимов усули" деб аталади. Герасимов Амир Темур, Шохруҳ Мирзо ва Мирзо Улуғбекнинг ҳам қиёфасини шу усулда қайта тиклаган.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Гильотинада орқали амалга оширилган охирги қатл. У ўрта асрларда эмас, ўтган асрда юз берган. 1977 йил 10 сентябрда 21 ёшли дўстини қийноққа солиб ўлдирганликда айбланган тунислик муҳожир Ҳамид Жандубининг боши гильотинада кесилган. Қатл жараёни Марселдаги Бомет қамоқхонасида бўлиб ўтган. Ушбу воқеа оммавий тартибсизлик ва ғазаб тўлқинини келтириб чиқарган ва натижада президент Альбер Лебруннинг фармони асосида оммавий қатллар даври тугаган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
2️⃣4️⃣ ЯНВАРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⚔️ 41 йил — Рим императори Калигулага қарши фитна уюштирилган, император ва унинг оиласини ўлдирилган;
🔎 1848 йил— Жеймс Маршалл ташаббуси билан бутун Америкада олтин излаш (Gold rush) бошланиб кетган;
📜 1919 йил —Й. Свердлов томонидан имзоланган Марказий қўмитасининг казакларга қарши кураш бўйича ташкилий бюроси томонидан кўрсатма чиқарилган бўлиб, бу большевикларнинг казаклар ва уларнинг оилаларига қарши оммавий қизил террорини бошлаб берган;
🤝 1943 йил— АҚШ президенти Франклин Делано Рузвельт ва Буюк Британия бош вазири Уинстон. Черчилль раислигида Иккинчи жаҳон уруши муносабати билан Марокашдаги Касабланка шаҳрида конференция ўтказилган;
🍻 1935 йил— АҚШнинг Виржиния штатида пиво илк маротаба консерваланган идишларда сотила бошланган;
🇨🇱 1939 йил— Чилида юз берган кучли зилзила оқибатида 28,000 одам ҳалок бўлган;
🇬🇧 1965 йил— британилик сиёсатчи, давлат арбоби Уинстон Черчилль вафот этган;
🛩 1966 йил — Ҳиндистоннинг Boeing-707 самолёти Монт Бланда қулаши оқибатида 117 киши ҳалок бўлган;
🖥 1984 йил — биринчи Apple Macintosh шахсий компьютерлари ишлаб чиқарилган.
🔎 @unutilgan_tarix
Михаил Горбачёв ва Борис Ельциннинг картон фигуралари билан суратга тушаётган икки нафар бошпанасиз эркак. Москва, 1990 йиллар.
🔎 @unutilgan_tarix
Бағдодда намоз ўқиётган Владимир Жириновский ва Саддам Хусайн. 1993 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Бухоронинг сўнгги амири Сайид Олимхоннинг Россия императори Николай II саройига ташрифи. Қримдаги Ливадия саройи, 1909 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
#iqtibos
"Сенга олдингдаги забт этишинг керак бўлган тоғлар эмас, балки этикларингдаги тошлар тўсқинлик қилмоқда."Муҳаммад Али
Совет аскарлари эгаларига топширилмай қолган медалларни кўздан кечиришмоқда. 1945 йил 2 май. Берлин
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
"Royal Signals" жамоаси мотоциклчиларининг бетакрор намойишлари, 1962 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
Сан-Франциско полицияси ходими испан гриппи пандемияси даврида кўчада ниқоб тақмай юрган эркакка танбеҳ бермоқда. 1918 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
#uzb
Самарқанд кўчаларидан бири, 1930 йил.
Фотограф: А.Березин. "Совет киноси" журнали.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
2️⃣6️⃣ ЯНВАРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
👑 1340 йил— Эдуард III Франция қироли деб эълон қилинган;
📌 1525 йил— Россиянинг биринчи босма харитаси нашр этилган;
📌 1531 йил —Лиссабонда ҳалокатли зилзила ва цунами 30 мингга яқин одамни ҳаётдан олиб кетган;
📌1788 йил — Сидней шаҳри ташкил топган. У Австралиядаги илк европаликлар аҳоли пункти бўлган;
🇦🇺 1808 йил — Австралияда "ром қўзғолони" деб номланган воқеа содир бўлган;
⚔️ 1871 йил— Франция-Пруссия уруши: қамалда қолган Париж гарнизони ва Пруссия қўшинлари ўртасида сулҳ тузилган;
✈️ 1911 йил — Глен Кёртис бошқарган биринчи денгиз самолёти учиб кетган;
🛬 1914 йил— "Иля Муромец" русумли биринчи тўртта двигателли бомбардимончи самолёт парвози амалга оширилган;
📌 1924 йил — Советларнинг 2 Конгресси фармони билан Петроград Ленинград деб ўзгартирилган;.
📄 1934 йил — Фашистлар Германияси ва иккинчи Польша Республикаси ўртасида Гитлер-Пилсудски шартномаси имзоланган;
📌 1939 йил —Вашингтондаги назарий физика бўйича машҳур конференцияда Нилс Бор уранни кашф этганлигини эълон қилган;
🇦🇫 2004 йил —Президент Ҳамид Карзай расман Афғонистоннинг ҳозирги Конституциясини тасдиқлаган;
🇺🇿 🛂 Ўзбекистон Республикасида Давлат божхона хизмати ходимлари куни.
🔎 @unutilgan_tarix
Нега Белоруссия рубллари "қуёнлар" деб аталади?
Бунинг сабаби шундаки, СССР парчаланганидан кейин, мамлакатда 1992 йилда чиқарилган дастлабки
1 рубллик банкноталарда қуён сурати тасвирланган. Турли қийматдаги банкноталарга ҳам олмахон, қундуз, бўри, силовсин сингари ҳайвонлар тасвири туширилган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
2️⃣5️⃣ ЯНВАРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⚔️ 750 йил— Умавийлар армияси ва Аббосий тарафдорлари ўртасида жанг бўлиб, унда Аббосийларнинг ғалабаси Умавий халифалигига чек қўйди ва XIII асргача ҳукмронлик қилган Аббосийлар сулоласининг бошқарувини бошлаб берган;
🤝 1479 йил —Константинопол шартномаси Венеция Республикаси ва Усмонли империяси ўртасидаги 15 йиллик урушни тугатган;
🚫 1658 йил— Янги Амстердам губернатори теннисни тақиқлади, чунки у одамларни ибодат қилишдан чалғитади деб ўйлаган;
📌 1791 йил — Британия парламенти Квебекни Юқори ва Қуйи Канадага (ҳозирги Онтарио ва Квебек) ажратган;
🛳 1878 йил — Туркия пароходини Россия торпедаси чўктириб юборган,бу торпеда оқибатида чўккан илк кема бўлган;
📚 1878 йил — Лейден университетида дунёдаги биринчи назарий физика бўлими очилган;
💎 1905 йил - Жанубий Африкада энг катта олмос (3106 карат) топилган;
☎️ 1915 йил — ихтирочи Александр Белл биринчи транс-америка телефон қўнғироғини ўтказган (Нью-Йорк-Сан-Франциско).
📌 1919 йил— Антанта Миллатлар Лигасини тузиш режасини маъқуллаган;
⚔️ 1942 йил —Таиланд Иккинчи жаҳон уруши пайтида АҚШ ва Англияга қарши уруш эълон қилди;
🇮🇱🗳 1949 йил —Исроилда биринчи парламент сайловлари бўлиб ўтган;
🇮🇳1957 йил —Кашмир Ҳиндистон таркибига киритилган;
❌ 1960 йил — СССРда ГУЛАГ (Мажбурий меҳнат лагерлари, меҳнат турар жойлари ва ҳибсга олинган жойлар бош бошқармаси) тугатилган;
⚔️ 1971 йил —Иди Амин Угандада тўнтариш уюштирган;
🛰 2004 йил — АҚШнинг Марсга иккинчи саёҳати амалга оширилган, "Opportunity" кемаси Марс юзасига қўнган.
🔎 @unutilgan_tarix
Совет Иттифоқи Мудофаа вазири Георгий Жуков фил устида кетмоқда. Ҳиндистон, 1957 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Сўнгги Рус императори Николай II Романов парадда, 1914 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
⚔️🥪 БИРИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ВА СЭНДВИЧ???
Австрия-Венгрия валиаҳд шаҳзодаси Франц Фердинанднинг ўлдирилиши Биринчи жаҳон уруши бошланишининг расмий сабаби саналади. Аслида, уруш бусиз ҳам бошланган бўлар эди, чунки XX аср бошларида Европа мамлакатлари бир-бирига нисбатан кўплаб даъволарни тўплай бошлаганди. Тарих дарсларидан маълумки, шаҳзода "Қора қўл" мустақиллик курашчилари гуруҳи аъзоси бўлган серб миллатчиси Гаврило Принцип томонидан ўлдирилган. Ўша пайтда Болқон Австрия-Венгрия ҳукмронлиги остида бўлганлиги сабабли, исёнчилар австрияликларнинг барчасидан, шу жумладан, 1914 йилда Сараевога томсиз машинада боришга қарор қилган Франц Фердинанддан қаттиқ нафратланишарди. "Қора қўл" махфий гуруҳи аъзолари шаҳзодани ўлдириш режасини ишлаб чиқдилар, режага кўра унинг машинасига граната отиш керак эди ва буни оломон ичида бажариш осон кечарди. 18 ёшли Неделько Чабринович ишга киришади, лекин белгиланган одам ўрнига автоулов ҳайдовчиларидан бири ҳалок бўлади ва йўловчилар, полициячилар жароҳат олишади.
Ўша пайтда гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам икки марта суиқасд қилишга уринишди, аммо барча ҳаракатлар зое кетди. Кўрсатмаларга қулоқ солмасдан шаҳзода ҳужумда яраланганларни кўриш учун касалхонага боришга қарор қилган. Франц Фердинанднинг машинасини бошқараётган ҳайдовчи эса қаерга боришини билмай, касалхонани топиш умидида Сараево кўчаларида айланиб юрган. Бир пайт улар операциянинг муваффақиятсизлигидан ҳафсаласи пир бўлган Гаврило Принцип сэндвич еяётган кафенинг ёнидан секин ўтиб кетишади. Бундай тасодифдан хурсанд бўлган Принцип кафедан югуриб чиқиб, Францни отиб ташлайди ва шундан кейин Германия империясининг қулашига ва нацизмнинг шаклланишига, Россиядаги инқилобга ва СССРнинг шаклланишига олиб келган Биринчи жаҳон уруши бошланади. Буларнинг барчаси битта сербнинг топшириқ муваффақиятли бажарилмагандан сўнг ўзини ўзи кўнглини кўтариш мақсадида сэндвич ейишга қарор қилганлиги оқибатида келиб чиққан.
🔎 @unutilgan_tarix
#uzb
Тошкентнинг Эски шаҳар қисмидаги ҳарбий тайёргарликлар. 1930 йиллар.
Фотограф: М.Пенсон
🔎 @unutilgan_tarix