Тилим менинг балодур...
Суратдаги одамнинг асл исми Росс, у "Қария" лақаби билан танилган мафия ҳуқуқшуноси бўлган. Узоқ вақт мобайнида полицияга лос-анжелеслик гангстерларнинг катта тўдаси аъзоларига қарши гувоҳлик беришни пайсалга солиб келган. Бироқ тўда аъзоларига қарши кўрсатма берганидан сўнг, шаҳар марказидаги уйидан бутун оила аъзоларининг ўлиги топилган. Бир ой ўтгач, ухлаб ётган жойида маҳбуслардан бири уни бўғиб ўлдирган. Кўксига "Мен шунчаки кўп гапиришни яхши кўрардим", деб ёзиб кетишган.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Тамарахонимнинг Катта Фарғона каналининг тантанали очилиш маросимидаги чиқиши, 1939 йил. Тамарахоним (1906-1991) —қўшиқчи ва раққоса, балетмейстер, ўзбек профессионал рақси асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти. Тамарахоним ижодий фаолиятини 1919 йилда Ҳамза театр труппасида бошлаган. 1925 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон безак санъати кўргазмасида М.Қориёқубов билан иштирок этиб, ўзбек санъатини илк бор Европада намойиш қилган.
🔎 @unutilgan_tarix
#uzb
Андижон кўчаларида ҳаракатланаётган "шайтон арава" — буғли локомобиль. 1912 йил 16 апрель.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
1️⃣3️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⚔️1775 йил - Инқилобий уруш пайтида Жорж Вашингтон қўмондонлиги остидаги АҚШ қўшинлари Монреални эгаллаб олишган;
📌1940 йил - Совет делегацияси раҳбари Вячеслав Молотов Берлинда Адольф Гитлер билан учрашган;
🇫🇷 1945 йил — Францияда Шарл де Голл Муваққат ҳукумат раиси этиб сайланган;
⚔️1966 йил - Исроил қўшинлари Хеврон яқинидаги Иордания позицияларига ҳужум қилган (25 ноябрда БМТ Исроилнинг бу ҳаракатини қоралаган);
🇺🇳 1974 йил - Фаластин Озодлик Ташкилоти раҳбари Ёсир Арафат БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаган;
🛰 1980 йил - Американинг "Voyager 1" космик кемаси Сатурннинг биринчи яқиндан олинган фотосуратларини Ерга узатган;
🇸🇪🇪🇺1994 йил - Швеция референдум орқали Европа Иттифоқига қўшилган;
🇲🇿🇬🇧1995 йил - Ҳамдўстлик собиқ Португалия мустамлакаси Мозамбикни эгаллаб олган;
⚔️2001 йил - Шимолий альянс кучлари Афғонистон пойтахти Кобулга кирган;
🇨🇳 2003 йил - Хитойда давлат корхоналарини хусусийлаштириш бошланган;
💣 2015 йил - Парижда бир қатор терактлар юз берган.
🔎 @unutilgan_tarix
#uzb
Самарқанд дарвозадаги Уккоша мадрасаси. ХХ аср бошлари, Тошкент.
🔎 @unutilgan_tarix
"Forbes" журнали муқовасида Nokia: "Телефонлар қиролига ета оладиган одам борми?" 2007 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
Муҳаммад Алининг Ўзбекистонга келиши
Афсонавий боксчи Муҳаммад Али 1978 йилда СССРга ташриф буюрган ва шахсан Леонид Брежнев билан учрашган. Америкалик меҳмон Иттифоқдаги мусулмонлар минтақасига ҳам бориш истагини билдиргач, Ўзбекистонга —Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига йўл олган. У ерда у Улуғбек расадхонаси ва масжидга ташриф буюрган. Муҳаммад Алининг Самарқанддаги масжидда намоз ўқиётганида олинган сурати сақланиб қолган. Тошкентда Али ширин гилосни татиб кўрган ва бу мева унга жуда ёққан. Ўзбеклар буни дарҳол пайқашиб спортчининг бутун ташрифи давомида унинг кафтини янги узилган мевалар билан тўлдиришдиllган. Совет матбуоти буюк спортчининг Ўзбекистонга ташрифини шундай таърифлаган.
🔎 @unutilgan_tarix
Тирикчиликнинг айби йўқ!
Спорт журналини реклама қилиш учун кал бошидан жой сотган ишсиз киши. Венгриянинг Будапешт шаҳри, 1939 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
Ўтиш мумкин эмас! Дунёдаги энг кучли узлуксиз термоядровий нейтрон манбасидан ҳимоя қилиш учун ясалган бетон эшик, 1979 йил. Махсус чамбарак бир кишига эшикни очиш ёки ёпиш имконини берган.
🔎 @unutilgan_tarix
1990 йил 11 февралда афсонавий боксчи Майк Тайсон илк маротаба мағлуб бўлган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
9️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⚔️1799 йил - Наполеон Бонапарт ҳарбийлар ёрдамида Директория режимини йўқ қилган;
🇩🇪 1918 йил - Германияда ноябрь инқилоби пайтида император Вилгелм II тахтдан воз кечган;
⚔️ 1923 йил - Мюнхенда Адольф Гитлер бошчилигидаги пиво исёни бостирилган;
🔥 1938 йил - фашистлар Германиясида «Kristallnacht» воқеаси юз берган: яҳудийларнинг уйлари, мактаблари ва синагогалари ёқиб юборилган; уларга тегишли дўконлар талон-тарож қилинган;
🗳 1972 йил - Эндрю Янг XIX аср ўрталаридаги қайта қуришдан кейин жанубий штатдан АҚШ Конгрессига сайланган биринчи қора танли америкалик бўлган;
🇰🇭1973 йил - Камбоджа қироллик ҳукумати ўз қароргоҳини Пекиндан Камбоджанинг озод қилинган ҳудудига кўчирган;
💣1979 йил - АҚШнинг NORAD (Шимолий Америка аэрокосмик мудофаа қўмондонлиги) компьютер тизимидаги хато туфайли, Совет ядровий ҳужуми ҳақида хабар бериб, АҚШ ядровий огоҳлантириш эълон қилган. Ўн дақиқа давомида дунё ядро уруши ёқасида турган;
🇩🇪 1989 йил - фуқароларнинг Шарқдан Ғарбий Берлинга эркин ўтишларига рухсат берилган. Берлин деворининг бузилиши бошланган;
🇱🇰 1994 йил - Шри-Ланкада Бош вазир Чандрика Кумаратунга мамлакат президенти этиб сайланган биринчи аёл бўлган. Унинг онаси Сиримаво Бандаранаике эса бош вазир этиб тайинланган.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Сингапур парламенти учун ўтказилган илк конституциявий сайловдан лавҳалар. 1955 йил
🔎 @unutilgan_tarix
Ўқитувчиси билан қуёш тутилишини кутаётган ўқувчилар АҚШнинг Иллинойс штати, 1963 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
Уилл Брауннинг оқ танли оломон томонидан ёқилиши, АҚШ, 1919 йил.
1919 йил 28 сентябрда Небраска штатидаги Омаха шаҳрида яшовчи 4000га яқин оқ танли оломон полициядан оқ танли аёлни зўрлаганликда гумон қилинган қора танли Уилл Браунни экстрадиция қилишни талаб қилган. Полиция оломонни сув пуркагичлар билан тарқатишга уринган, аммо улар чекинмасдан суд биносининг деразаларини синдириб, ғишт улоқтиришган ва бинога ўт қўйишган. Гумонланувчи Уилл Браунни кўлга олиб, калтаклашган ва жасади ёқиб юборишган. Шундан сўнг оломон қўлига қурол олиб, шаҳарда учраган полиция ва қора танлиларга ҳужум қила бошлаган. Етти нафар полиция ходими яраланган. Бундан ташқари, тартибсиз оломон шаҳар мэри Эдвард Смитни ҳам ушлаб, полиция машинасини ағдариб ташлашган ва мэрни осиб ўлдиришга уринишган. Шаҳар мэри полиция томонидан қутқариб қолинган ва бир неча кун касалхонада ётган. Эртаси куни тартибсизликлар федерал қўшин томонидан бостирилган.
🔎 @unutilgan_tarix
Эдгар Аллан Понинг вақт машинаси бўлганми?
Америкалик ёзувчи ва ҳикоянавис Эдган Понинг «Артур Гордон Пимнинг саргузаштлари» асарида кемаси ҳалокатга учраган тўрт нафар денгизчи кемадаги Ричард Паркер исмли дастёр болани ейишга мажбур бўлгани ҳақида ҳикоя қилинади. По асарнинг реал воқеаларга асосланганини таъкидлаган бўлса-да, аслида ундай бўлмаган. Ажабланарлиси, ушбу асар ёзилганидан кейин орадан 46 йил ўтгач, ҳақиқатан ҳам кема ҳалокати содир бўлган ва омон қолган экипаж аъзолари ўзларининг Ричард Паркер исмли дастёр ишчисини ейишга қарор қилишган. Ушбу факт ёзувчида вақт машинаси борлиги ҳақидаги миш-мишларни келтириб чиқарган.
🔎 @unutilgan_tarix
Брюс Ли ўғли Брендон Ли билан. Брендон Ли (1965-1993) машҳур актёр ва спортчи бўлган. Фильм суратга олинаётган пайтда тасодифан ўқ еб, вафот этган.
🔎 @unutilgan_tarix
1. Сочи шаҳридаги темир йўл кассаси, 1970 йиллар
2. Бангкокдаги "Apple" дўкони. 2020 йил
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Советча юмор: Леонид Брежнев АҚШ президенти Ричард Никсон билан учрашувда шампан виносининг заҳарланган ёки заҳарланмаганлигини текшириб кўрмоқда, 1973 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
Бу билаги кучлилар ўртасидаги мусобақа бўлса керак, деб ўйласангиз бироз адашасиз. Суратда француз аскарлари снайпер ёки кузатувчилар учун яширинадиган жой вазифасини ўтаган сигирни намойиш этмоқда. Франция, 1916-1918 йиллар.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Машҳур Фрателлини масхарабозлари Франциядаги етим болаларнинг кўнглини хушнуд этмоқда. 1931 йил, Орлеан.
🔎 @unutilgan_tarix
Россия империясининг биринчи аёл ўт ўчирувчиси Мария Эрмолова. 1910 йил, Санкт-Петербург.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Маршалл Георгий Жуковнинг (1896-1974) Никита Хрушчев томонидан Мудофаа вазири лавозимидан бўшатилиши. 1957 йил. Жуков 1945 йил апрелда СССР кучларига бош бўлиб, Берлинни эгаллагач, бутун дунёда машҳур бўлган. Кейинчалик Германиядаги Совет оккупация қўшинини бошқарган. Сталин унинг қудратидан хавфсираб, пойтахт Москвадан олисдаги Одесса ҳарбий зонасига раҳбар қилиб юборган.
🔎 @unutilgan_tarix
Арзийдими?
Америкалик рассом Сай Твомбли мўйқаламига мансуб ушбу "Номсиз" ("Untitled") асари 1968 йилда чизилган бўлиб, у абстракционизмнинг ёрқин намуналаридан бири ҳисобланади. Ушбу асар 2015 йилнинг 11 февраль куни Лондон кимошди савдосида 19,6 миллион фунт стерлинг (тахминан 27,1 миллион доллар) баҳосида сотилган.
🔎 @unutilgan_tarix