#kun_tarixi
2️⃣ ЯНВАРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР
🇮🇳 1757 йил — Британия Калкутта (Ҳиндистон)ни босиб олган;
🇷🇺 1813 йил — М. Кутузов рус армиясини Франция қўшинларининг Россия ҳудудидан қувиб юборилганлиги билан табриклаган;
🇧🇬 1835 йил — Болгариядаги Габрово шаҳрида дастлабки дунёвий мактаб очилган;
📸🌖 1839 йил — Луи Дагер Ойнинг илк фотосуратларини олган;
🛡 1905 йил— Рус-япон уруши мобайнида Порт-Артур мудофааси ниҳоясига етган. Шаҳар комендант генерал А.М.Стессел томонидан Японияга топширилган;
🇹🇷 1915 йил — рус қўшинлари Сариқамиш жанги пайтида туркларнинг Бардус қалъасини эгаллаган;
🇹🇷🇺🇦🤝1922 йил — Анқарада Туркия ва Украина ССР ўртасида шартнома имзоланган;
🇹🇯 1925 йил — Тожикистон Автоном Совет Социалистик Республикасининг таркибида Тоғли Бадахшон автоном вилояти тузилган;
🇯🇵 1942 йил— Япония қўшинлари Манилани (Филиппин) босиб олган;
⚔️ 1943 йил —немис қўшинлари Кавказда чекина бошлаган;
🇧🇷 1949 йил — Бразилиянинг Пернамбуку штатида Инажа шаҳрига асос солинган;
🇩🇪1956 йил — Германия Федератив Республикасида мунтазам армиянинг биринчи бўлинмалари – Бундесвер ташкил топган;
🚀 1959 йил — СССРда дунёда биринчи "Луна-1" сайёралараро автоматик станцияси ишга туширилган;
🇺🇸 1967 йил — Роналд Рейган Калифорния губернатори этиб сайланган;
🇻🇳 1967 йил — АҚШ ҳаво кучлари томонидан ўтказилган "Боло" операциясида F-4 учувчилари Шимолий Вьетнам ҳаво кучларининг МиГ-21 самолётларини йўқ қилган;
🇬🇪 1992 йил — Грузия президенти Звиад Гамсахурдия мухолиф кучлар томонидан ағдарилган.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Фарҳод канали қурилишидан лавҳа: "Арава-одам". Ўзбекистон ССР, 1948 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
#article
Янги йил энг узоқ ва орзиқиб кутиладиган байрамлардан бири бўлса-да, тантаналар доимо яхшилик билан тугайвермайди. Энг қизиғи, ҳаммага ўзгача кайфият улашувчи Қорбоболар ҳам ўз мезбонларига совға ўрнига зарар олиб келиши ҳам мумкин экан. Қорбобоча кирдикорлар билан қуйидаги мақолада танишинг.
🔎 @unutilgan_tarix
https://telegra.ph/EH%D2%B2TIYOT-B%D0%8ELING-EHFIRDA-%D2%9AORBOBO-12-31
#uzb
1929 йил Бухородаги таълим-тарбия техникумининг битирувчи хотин-қизлари.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Ўзбекистон ипаги, 1978 йил 28 май. Андижон вилояти Олтинкўл тумани Калинин колхози.
🔎 @unutilgan_tarix
Бир қизиқ факт. Машҳур рассом ва архитектор Леонардо да Винчи Усмонли султони Боязид II га мактуб ёзиб, унинг хизматига кирмоқчи эканини айтади. Аммо бу иш амалга ошмайди. Ҳар ҳолда Истанбулда да Винчи билан боғлиқ бирорта объект йўқ.
@unutilgan_tarix
#uzb
Шерали Лапин бошчилигидаги туркистонлик болалар Санкт-Петербургдаги ҳайвонот боғида экскурсияда, 1900 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Бундан 30 йил аввал, 1991 йил 25 декабрда бутун дунё тарихини ўзгартириб юборган муҳим воқеа содир бўлган. СССР президенти Михаил Горбачёв истеъфога чиққан ва мамлакат узил-кесил алоҳида республикаларга бўлиниб кетган.
🔎 @unutilgan_tarix
#iqtibos
"Мен мағлубиятга учрамаганман. Шунчаки, иш бермайдиган 10 мингта усулни синаб кўрганман"Томас Эдисон
#kun_tarixi
2️⃣9️⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
📆 1699 йил— Пётр I Юлий календарига ўтиш бўйича фармон берган;
📜 1708 йил— Пётр I Россия империяси ҳудудини 8 та губернияга бўлган;
⚔️ 1941 йил — совет десантлари Феодосийга ташланган;
🚀 1967 йил— СССРда Космик мудофаа дастури қабул қилинган;
💣1975 йил— АҚШнинг "La Guardia" аэропортида бомба портлаши оқибатида 11 киши вафот этган;
🇮🇳1984 йил— Индира Гандининг ўғли Ражив Ганди сайловда ғалаба қозониб, Ҳиндистон бош вазири бўлган;
🇨🇿🇸🇰1989 йил— Ватслав Гавель Чехословакия президенти бўлган;
🇺🇿 1991 йил— Ўзбекистон Республикасида мустақиллик учун референдум ва умумхалқ президентлик сайлови бўлиб ўтди. И. А. Каримов президент этиб сайланган;
📋 1993 йил — Биологик хилма-хиллик ҳақидаги Конвенция кучга кирган;
🇬🇹 1996 йил — Гватемалада
36 йил давом этган фуқаролар уруши тугаган;
🇰🇭1998 йил — Камбоджада 1975-1979 йилларда содир этилган қизил кхмерлар геноциди кечирилди. Қатағонда 3 млнга яқин киши ҳалок бўлган;
🦍 2007 йил— АҚШда дунёдаги энг кекса (55 ёшли) Суматра орангутани ўлган.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Британиянинг атом бомбасини синовдан ўтказиши тасвирланган кадрлар, 1952 йил. Австралиядаги Монто-Белло ороллари.
🔎 @unutilgan_tarix
"Сургундаги Гитлер" суратлари
Иккинчи жаҳон уруши охирида Америка разведка идоралари Гитлернинг қочиб кетишидан хавотирга тушишган. Учинчи Рейх фюрери нафақат олис мамлакатда яшириниб яшаши, балки ташқи кўринишини ҳам тамомила ўзгартириб, одам танимайдиган ҳолатга келтириши мумкин эди. Стратегик хизматлар идораси (Марказий разведка бошқармасининг олдинги номи) рассом Эдди Сензага Гитлер қочиб яширинса, кўриниши қандай бўлиши мумкинлигини ўрганишни топширган. Лекин Фюрер қочиб қутула олмаган ва Берлинда Қизил Армия қуршовида ўз жонига қасд қилган.
🔎 @unutilgan_tarix
#iqtibos
"Имконият ўз-ўзидан келмайди, сиз уни яратасиз"Крис Гроссер
Мана сенга "mon ami"
1812 йилдаги Россия-Франция урушида рус зобитининг ўз аскарлари томонидан ўлдирилиши ёки яраланиши одатий ҳол бўлиб қолган. Бунинг сабаби шундаки, рус армиясининг
оддий аскарлари "дўст" ёки "душман"ни таниб олишда, айниқса, объект узоқдан ва қоронғида яқинлашган пайтда унинг нутқига асосланишган. Маълумки, ўша даврларда рус зобитлари олифталик қилиб, одатий рус тилидан кўра француз тилида мулоқот қилишни афзал кўришган ва бу орқали ўша ўқимишли зобитлар бошларини бекорга кундага қўйишган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
1️⃣ январь санасида содир бўлган муҳим воқеа ва ҳодисалар
⛓1863 йил — АҚШда президент Авраам Линкольн қулларни озод қилиш тўғрисидаги манифестни эълон қилди;
👸1887 йил— Буюк Британия қироличаси Виктория Ҳиндистон императори деб эълон қилинди;
🇸🇩1956 йил — Судан Миср ва Буюк Британиядан мустақилликка эришди;
🌍1958 йил— Европа иқтисодий ҳамжамияти иш бошлади;
🇨🇺 1959 йил — Фидель Кастро бошчилигидаги инқилобий кучлар Куба пойтахти Гавана шаҳрига кирди, Батиста диктатураси ағдарилди;
🇨🇲 1960 йил —Камерун Франциядан мустақилликка эришди;
🇼🇸1962 йил — Янги Зеландиядан Ғарбий Самоа мустақилликка эришди;
🇪🇺1973 йил — Буюк Британия, Ирландия ва Дания Европа Иттифоқига аъзо бўлди;
🌐1983 йил— замонавий Интернет пайдо бўлди;
🇧🇳 1984 йил— Бруней Буюк Британиядан мустақилликка эришди;
🇸🇰🇨🇿 1993 йил — Чехословакия Чехия ва Словакияга бўлинган.
🇪🇺1995 йил— Австрия, Финляндия ва Швеция Европа Иттифоқига қўшилди;
€💶 2002 йил— "евро" пул бирлиги жорий этилди;
🇸🇮2007 йил — Словения евроҳудудга кирди;
💼2007 йил— Пан Ги Мун БМТнинг саккизинчи бош котиби бўлди;
🇨🇾 🇲🇹2008 йил— Малта ва Кипр ЕИга кирди;
🛠 2013 йил— Абиджан стадиони (Фил суяги қирғоғи) да янги йил байрамидан сўнг бошланган жанжалда 60 киши ҳалок бўлган;
💼 2017 йил— Антониу Гутерриш БМТ Бош котиби этиб тайинланди.
🔎 @unutilgan_tarix
Первитин наркотик препарати (метамфетамин ҳосиласи) Вермахт аскарларини рағбатлантириш учун кенг қўлланилган, ундан ясалган хапдорилар расман учувчилар ва танк ҳайдовчиларининг овқат рационига киритилган. Ушбу дорини тинч аҳоли ҳам истеъмол қилган, хусусан, сотувда первитин билан тўлдирилган шоколадлар мавжуд бўлган. Лекин Соғлиқни сақлаш вазирлиги кейинчалик унинг саломатлик учун хавфли эканлигини эътироф этгач, уни ишлаб чиқариш тақиқланган. Первитинни яратган фармацевтлар урушдан кейин Қўшма Штатларга олиб кетилган ва Корея ҳамда Вьетнамда АҚШ армияси томонидан қўлланилган дориларни яратишда иштирок этишган.
🔎 @unutilgan_tarix
Мексикаликларни "Марҳумлар куни"да либослар парадини ташкил этишга ким илҳомлантирган?
Мексикада "Марҳумлар куни"ни нишонлаш ҳиндуларнинг бир неча асрлик қадимий урф-одатларига бориб тақалади. Бу байрамда биринчи навбатда қабристонлар зиёрат қилинади. 2016 йилдан буён эса Мехико шаҳрида либослар паради ўтказилиб келинмоқда. Бундай парад ўтказишни ўйлаб топган "007: Спектр" фильми ижодкорлари беихтиёр мазкур анъананинг кашфиётчиларига айланишган ва шаҳар раҳбарияти бу ғоядан фойдаланиб, янада кўпроқ сайёҳларни жалб қилишга эришган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
3️⃣1️⃣ ДЕКАБРДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
👸1600 йил— қиролича Елизавета I Ҳиндистонда савда-сотиқ ишларида улкан имтиёзларга эга бўлган Ост-Индия ҳиссадорлик жамиятини ташкил этиш бўйича фармон берган;
🗡1774 йил— Россияда Пугачёв исёни тўлиқ бостирилган ва Емельян Пугачёвга ўлим жазоси тайинланган;
❌1799 йил— Ост-Индия компаниясининг имтиёзлар муддати тугаган;
🇱🇻1917 йил— Латвияда расман совет ҳокимияти ўрнатилган;
🇫🇮1917 йил— Финляндия давлат мустақиллиги эълон қилинган;
⚔️1942 йил— Британия ва Германия ҳарбий кемалари ўртасида "Янги йил уруши" бўлиб ўтди;
✈️1942 йил — Буюк Британия бош вазири Уинстон Черчилль коммунистлар етакчиси Сталин билан учрашиш учун Москвага йўл олган;
🇱🇧1946 йил— Буюк Британия ва Франция қўшинларининг Ливандан олиб чиқилиши ниҳоясига етган;
🗽1963 йил— мамлакатдаги очарчиликни бартараф этиш учун СССР АҚШдан насияга буғдой сотишни сўраган. Бу масала АҚШда демократлар ва республикачилар ўртасида катта жанжалга сабаб бўлган;
📈1966 йил— Океаниядаги Санта-Крус ( Буюк Британия) оролида 8 балли кучли зилзила юз берган;
⚔️1994 йил— Биринчи чечен уруши бошланган: Россия армияси Грозныйни ўққа тутган;
🧰1999 йил— Россия президенти Борис Ельцин истеъфога чиққан ва Владимир Путин президент вазифасини бажарувчи сифатида тайинланган.
🔎 @unutilgan_tarix
#iqtibos
"Бошқалар қилишни истамайдиган ишни сен бугун қил. Шунда эртага бошқалар эриша олмайдиган ҳаётда яшайсан"Жаред Лето
Қатъиятсизлик
1812 йилги махфий ҳисоботлар асосида замонавий тарихчилар Наполеон Бонапарт яшин тезлигида ғалаба қозониб, урушни якунлашни режалаштирган, деган хулосага келишган. Режага биноан, Наполеон чегарадаги жангнинг ўзидаёқ ғалаба қозониши ва масала ҳал қилиниши керак эди, шунда Александр I эса унинг шартларини қабул қилишга шошилиб қолади. Бироқ, рус армиясининг ичкарига чекиниши бутун режани чиппакка чиқариб юборган ва Наполеон бундай кутилмаган ҳолатдан ҳайратда қолган. Илгари ҳеч қачон бундай қатъиятсизликни намоён қилмаган француз императори Вильнада 18 кун ҳаракатсиз турган. 1811 йил май ойида Александр I шундай деб ёзган: "Биз учун французлар жасур халқ, аммо узоқ вақт таъминотсиз яшаш ва ноқулай иқлим уларни чарчатади ва тушкунликка солади. Иқлимимиз ва қишимиз биз учун курашади." Охир-оқибат, рус императори ҳақ бўлиб чиққан.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
3️⃣0️⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР
⚔️ 1806 йил — Туркия Россияга қарши уруш эълон қилди. Россия Бокуни эгаллаган;
🔥 1903 йил— Чикагода "Ирокез" театрида энг катта ёнғин содир бўлди, натижада 600 дан ортиқ одам нобуд бўлди ва 250 одам жароҳатланган;
🛳 1915 йил — немис сувости кемаси Крит оролининг қирғоқларида Британиянинг "Persia" кемасини ўққа тутди. Кема ҳалокати қурбонлари сони 330–501 кишини ташкил этган;
1916 йил— Григорий Распутин ўлдирилган;
📌 1922 йил —Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи ташкил топган;
🛡 1941 йил — Керч , Феодосия ва Калуга шаҳарлари озод этилган;
🇷🇴 1947 йил — Руминия қироллиги Руминия Халқ Республикасига айланган;
🚃1978 йил — Киевда Владимир Веклич ва Василий Диаконов ташаббуси билан қурилган СССР тезюрар трамвайининг биринчи линияси ишга туширилган;
🇺🇦 1991 йил— Киев метросининг "Халқлар дўстлиги" ва "Выудубичи" станциялари ишга тушган;
🇮🇱🇻🇦 1993 йил — Исроил ва Ватикан дипломатик алоқалар ўрнатган;
🇼🇸 2011 йил — Самоада
вақт зонаси УТC−10дан УТC+14га ўзгариши сабабли 30 декабрь санаси бекор қилиниб, 29 декабрь куни соат 23:59:59 дан сўнг 31 декабрга ўтилган;
💣 2013 йил — Волгоградда троллейбус портлаши содир бўлган.
🔎 @unutilgan_tarix
1909 йилда Красноярск атрофида бўрилар тортиб юрувчи арава пайдо бўлган. Ушбу ажабтовур транспорт воситасини ихтиро қилган одам ХХ аср бошларида Енисей губерниясининг пойтахти ҳаётига оид фотохроника яратган шаҳар сураткаши Людвиг Вонаго (1872–1935) шарофати билан абадий тарихда қолган.
🔎 @unutilgan_tarix
Энг узоқ иш тажрибасига эга одам— япониялик Шигешио Изуми 98 йил давомида лавлаги плантациясида ишлаган ва 105 ёшида нафақага чиққан.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
2️⃣8️⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР
🇬🇧 1065 йил – Лондонда Вестминстер aббатлигига асос солинган;
🚢 1810 йил – Ирландия соҳиллари яқинида инглизларнинг "Elisabeth" кемаси бўрон сабабли ҳалокатга учраган; тахминан 400 киши вафот этган;
🇺🇸 1869 йил – Огайо штатида (АҚШ) Уильям Семпл томонидан илк сақич патентланган;
📰 1895 йил – Вюрцбургда немис физиги В.Рентген томонидан рентген нурлари кашф этилганлиги эълон қилинган;
📢 1905 йил – Сочи Pеспубликаси ташкил топган;
🇮🇹 1908 йил —Сицилиядаги зилзила оқибатида 75 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган;
🇺🇦 1917 йил— Украина ССРда дастлабки Совет миллий ҳарбий бўлими — Қизил казакларнинг биринчи полки ташкил топган. Виталий Маркович Примаков атаман (қўмондон) этиб тайинланган;
📌 1943 йил — СССР Олий Кенгаши Президиумининг НКВД қўшинлари томонидан Қалмоқ АССРни тугатиш тўғрисидаги фармони билан қалмоқларни Сибир ва Узоқ Шарқ минтақаларига кўчириш бўйича операция ўтказилган;
🛫 1968 йил — Байрут халқаро аэропортидаги рейд пайтида Исроил махсус кучлари 14 йўловчи самолётини йўқ қилган;
📚1973 йил — Парижда Солженициннинг "ГУЛАГ архипелаги" романи нашр этилган;
🇹🇲 1999 йил — Сапармурат Ниёзов умрбод Туркманистон Президенти деб эълон қилинган;
🇳🇵2007 йил — Непал Федерал Демократик Республикаси ташкил топган;
🇮🇩 2014 йил — Индонезиянинг AirAsia авиакомпаниясига тегишли AirBus А320 самолёти Ява денгизида қулаб тушган ва 162 киши ҳалок бўлган.
🔎 @unutilgan_tarix
Туркманларнинг така қабиласига мансуб аслзода ва унинг рафиқалари, XIX аср.
🔎 @unutilgan_tarix