Қизиқарли факт
Иккинчи жаҳон уруши бошларида СССРда танк жуда танқис бўлган ва шунинг учун ҳам мамлакатда фавқулодда вазиятларда оддий тракторларни танкларга айлантириш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Одесса шаҳрини Руминия бўлинмалари қамалидан ҳимоя қилиш пайтида 20 та зирҳланган янгича "танклар" ҳам сафарбар этилган. Урушда СССР ғалабасини таъминлаган асосий омил душманга ўтказилган психологик таъсир бўлди: тунги ҳужум мобайнида сон-саноқсиз фара ва сиреналарни кўрган руминлар жанг майдонидан қочиб кетишган. Шундай оғир вазиятларда қўл келганлиги ва оғир ўт очувчи қуроллар ўрнатилганлиги учун аскарлар ушбу танкларга "Қўрқув" маъносини англатувчи НИ-1 номини қўйишган.
🔎 @unutilgan_tarix
1955 йилда Қўшма Штатларда сигареталар фақат 25 центлик пулни қабул қилувчи автоматларда сотила бошланган, лекин бир қути сигаретанинг нархи 23 центни ташкил қилган. Ишлаб чиқарувчилар эса сигареталар нархини ошириш ўрнига қутига 2 цент солиб қўйишган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
7⃣ ЯНВАРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⚔1558 йил — Франция Европа материгидаги сўнгги инглиз ерларини эгаллаб олди;
🪐 1610 йил — Галилео Галилей Юпитернинг тўртта энг йирик йўлдошини кашф этди;
📌1785 йил — француз Жан-Пер Франсуа Бланшар америкалик Жон Жефри билан биргаликда биринчи марта ҳаво шарида Ла-Маншдан учиб ўтиб кетди;
📸1839 йил — физик Франcуа Араго Париж Фанлар академиясининг йиғилишида биринчи марта Дагер ва Ньепс дагеротипияси ихтиро қилинганлигини эълон қилди. 1935 йилдан бери бу сана фотография ихтиро этилган кун этиб белгиланган;
🧨1953 йил — АҚШ Президенти Гарри Труменнинг АҚШда водород бомбаси борлиги ҳақидаги баёноти эълон қилинган;
🇮🇩 1965 йил — Индонезия БМТдан чиқишини эълон қилди;
🇰🇭1979 йил — Вьетнам қўшинлари Камбоджада Пол Пот режимини ағдаришди;
🇦🇫 1988 йил —Афғонистон урушида 3234 метр баландликда 345-гвардия парашют полкининг тўққизинчи ротаси жанги бошлади;
🇯🇵1989 йил — Япония валиаҳд шаҳзодаси Акихито янги император деб эълон қилинди;
🇫🇷 2015 йил —Парижда Charlie Hebdo таҳририятига ҳужум қилинди.
🔎 @unutilgan_tarix
#uzb
Бухоро аҳлига Янги йил арчаларини олиб келаётган АН-2 самолёти . Ўзбекистон ССР, 1965 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
1962 йилда Италияда нашр этилувчи бир журнал 2022 йилда дунё қандай кўринишда бўлишини башорат қилган. Хўш, улар келажакни қай даражада аниқ кўра билган?
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Сайроқи маккажўхорилар. Совет Иттифоқидаги дастлабки телевизион реклама. Ошпаз ролида РСФСР халқ артисти Иван Рыжов.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
5⃣ январь санасида содир бўлган муҳим тарихий воқеалар
⚔1675 йил — Голландия уруши мобайнидаги Туркхэйм жанги бўлиб ўтди, унда француз армияси маршал Туренне бошчилигида Бранденбург қўшинини мағлуб этди;
🏢 1728 йил — Гавана университети ташкил этилди;
👑 1757 йил —Роберт-Франсуа Дамиен қирол Людовик ХVга муваффақиятсиз суиқасд амалга оширди;
🇷🇺 1762 йил — Пётр III Россия тахтига келди;
📜 1769 йил—Жеймс Ватт буғ двигателига патент олди;
🤝1809 йил— Англия-Туркия уруши тугади ва Дарданел шартномаси имзоланди;
⚔🇯🇵1905 йил — Россия-Япония уруши пайтида Порт-Артур қалъаси таслим бўлди;
⚔🇱🇻 1917 йил — Биринчи жаҳон уруши пайтида Шимолий фронтда Митава операцияси (Россия императорлик армиясининг сўнгги ҳарбий операцияси)
бошланди. Рига томон йўналтирилган немисларни йўқ қилиш режалаштирилган эди.
🇱🇹1919 йил— Қизил Армия Вилньюсни эгаллади.
🇩🇪1919 йил— Мюнхенда Германия ишчилар партияси ташкил топди, бир йилдан сўнг у Миллий социалистик Германия ишчилар партияси сифатида қайта ташкил этилди;
📣1919 йил— Берлинда Спартакчилар қўзғолони бошланди;
❌1939 йил — Германиянинг Давлат ирқий бюроси каритларни дин ва ирқига кўра яҳудий эмас деб тан олди;
⚔ 1942 йил — Қизил Армиянинг қишки ҳужумлари бошланди. Совет қўшини Эвпаторияга ҳужум қилди.
🌏 1956 йил — Антарктидага биринчи совет комплекс экспедицияси уюштирилди;
🇨🇿 1968 йил — Прага баҳорининг бошланиши. Чехословакияда Александр Дубчек ҳокимият тепасига келди;
🚀 1972 йил — Қўшма Штатларда қайта фойдаланилувчи космик кема транспортини яратиш бўйича ишлар бошланди;
📌1977 йил — Москва- Хельсинки гуруҳи қошида психиатриядан сиёсий мақсадларда фойдаланишни текшириш бўйича комиссия тузилди;
🛢 1993 йил — МВ Braer танкери ҳалокатга учради, натижада 84,7 минг тонна нефть денгизга тўкилди.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
СССРдаги илк автомобил ("Запорожец) рекламаси. "Время" дастурининг 1967 йил 20 июндаги сонидан лавҳа.
🔎 @unutilgan_tarix
#uzb
Лаби Ҳовуз кўҳна Бухоронинг энг йирик ҳовузларидан бири бўлиб, у 1927 йилга қадар ягона ичимлик суви манбаи бўлиб келган.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Тошкент. 1991 йил 21 март. Ўзбекистон ССРда Наврўзнинг илк бор расман нишонланиши. Ленин майдонида Ўзбекистон ССР президенти И.Каримов билан суҳбат.
🔎 @unutilgan_tarix
#uzb
Самарқанд, Регистондаги нон сотиладиган расталар. 1898-1899 йиллар.
🔎 @unutilgan_tarix
1857 йил 10 октябрда Иствудда дунёдаги энг айёр фирибгарлардан бири Кесси Чадвик дунёга келган. Бу аёл 14 ёшидан бошлаб то ўлимигача фирибгарлик билан шуғулланган. Аввалига у банк чекларини сохталаштирган ва ўзини келажакни олдиндан кўра олувчи одам қилиб кўрсатиб, ишонувчан одамларни алдаган. Аммо уни бошқа фирибгарлиги дунёга машҳур қилган. Кесси Чадвикнинг энг муваффақиятли фирибгарлиги бу —миллионер Эндрю Карнегининг қизи ролини устомонлик билан ўйнаганлигидир. У одамларни мультимиллионернинг ноқонуний қизи эканлигига ишонтириш саҳнасини мукаммал ўйнаган. Кейинчалик "отаси"нинг номига қарз ола бошлаган Кессининг фирибгарлиги шу қадар муваффақиятга эришганки, оқибатда у штатдаги энг бой аёлга айланган.
🔎 @unutilgan_tarix
XIX асрдаги фотошоп намунаси: Испания қироличаси Изабелла II (1830-1904) картина ва фотосуратдаги кўриниши.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
"Ы операцияси" кинофильмидан мусиқий лавҳа: "Тўхта, паровоз" қўшиғи. Юрий Никулин ижросида.
Тўхта, паровоз, бунча шошмагин,
Ғилдираклар, тақ-туқингиз тин олсин бироз,
Кондуктор, илтимос, тормозингни бос.
Онамга сўнгги бор салом йўллайин.
Онажон, меҳрибон ўғлинг кетиб борадир йироқ,
У энди кечаги ғўр бола эмас,
Мени тортиб борар хатарли ботқоқ,
Ҳаётим — бир ўйин, айлангувчи умрбод.
Тўхта, паровоз, бунча шошмагин,
Ғилдираклар, тақ-туқингиз тин олсин бироз,
Берилди тақдирга боқишга фурсат
Бекатдан олислаб кетмасдан бурун,
Кондуктор, илтимос, тормозингни бос.
🔎 @unutilgan_tarix
Графиня Елизавета Васильевна Мусина-Пушкина XVII асрнинг бояр аёли либосида. 1903 йилги балда олинган сурат.
🔎 @unutilgan_tarix
"Юлдузли тун" Ғарб маданияти тарихидаги энг машҳур картиналардан бири бўлиб, Ван Гог уни 1889 йилда чизган. Ўша йили Европадаги энг таниқли бинолардан бири —Эйфел минораси қуриб битказилган. Минора аслида Парижда ўтказилаётган Бутунжаҳон кўргазмасига кириш жойи бўлиб хизмат қилиши керак эди, аммо вақт ўтиши билан унинг ўзи ҳақиқий санъат асари ва шаҳар рамзига айланган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
6⃣ ЯНВАРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🕌 563 йил— 557 йилдаги зилзиладан кейин вайрон бўлган Константинополдаги муқаддас Авлиё София собори қайта тикланди;
👑 1066 йил — Гарольд Годвинсон Англия қироли бўлди;
⚔1217 йил —Қиличбозлар ордени Новгород ўлкасига ҳужум қилди;
🛡1412 йил —французларнинг миллий қаҳрмони Жанна д'Арк туғилган;
🇳🇱 1579 йил — Аррас иттифоқи тузилди ва Голландияни бирлаштириш жараёнини бошланди;
📜 1813 йил — Александр I Ватан урушининг тугаши ҳақидаги манифестни эълон қилди;
💬 1838 йил — Самюэль Морзе телеграфни омма олдида намойиш этди. У 3 километр худудга қуйидаги хабарни жўната олди: "Сабрли офитсиант ҳеч қачон кам бўлмайди."
🇺🇸1912 йил —Нью-Мексико АҚШнинг 47-штати бўлди;
🇺🇸1919 йил— АҚШнинг 26-президенти, Нобель мукофоти совриндори Теодор Рузвельт вафот этган;
🇩🇪1929 йил — Гейнрих Гиммлер SS бошлиғи этиб тайинланди;
📝1937 йил — СССРда иккинчи бор Бутуниттифоқ аҳолини рўйхатга олиш ишлари ўтказилди;
🇺🇸🇭🇺 1978 йил —АҚШ давлат котиби Сайрус Вэнс Венгрия ҳукуматига авлиё Иштван тожини топширди;
📢 1992 йил — Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси ўз мустақиллигини эълон қилди.
🔎 @unutilgan_tarix
Узоқ вақт давом этган тергов жараёнидан сўнг актриса Мерилин Монронинг ўлими ўз жонига қасд қилиш, деб баҳоланган. Аммо орадан анча йиллар ўтса ҳам бу хулоса сўроқ остида қолмоқда.
Монронинг жасади ёнидан ўлимолди мактуби топилмаган ва у бирор кимсага хайрлашув қўнғироғини ҳам ёзиб қолдирмаган. Стол устида уйқу ҳапдорилари солинган бўш идиш турган, лекин аёлнинг ошқозонида ҳапдори бўлмаган. Шунингдек, Мерилин ўз ўлимидан олдин актёр Питер Лоуфордга қўнғироқ қилганлиги, бироқ тўсатдан гап ўртасида суҳбатни узиб, гўшакни қўйганлиги маълум бўлган. Миш-мишларга кўра, Федерал қидирув бюроси Жон Кеннеди билан Монро орасида гап қочганидан кейин аёлни кузата бошлаган. Эҳтимол, унинг Қўшма Штатлар президенти номини қоралашига йўл қўйишдан кўра йўқ қилиб юбориш осонроқ бўлгандир.
🔎 @unutilgan_tarix
#uzb
Кўкалдош мадрасаси Aбдуллахон II нинг вазири Қулбобо Кўкалдош томонидан қурилган бўлиб, Бухородаги энг йирик (86х69 метр, 130 тага яқин ҳужраси бор) мадрасадир. Маблағни ва турар жойни тежаш учун у бўйлама ўқ бўйлаб иккитагина гумбазли айвон қилиб қурилган. Бу ерда Марказий Осиё мадрасалари ичида илк бор одатда яланг, ён томони ташқарига иккинчи каватнинг равоқли пешайвони билан очилган. Кесишувчи равоқлар деворларга параллел емас, балки диагонал бўйлаб жойлашган кириш гуруҳидаги (дарсхона) бурчак залларидан бирининг том тўсини ўзига хосдир.
🔎 @unutilgan_tarix
Рулетка бугунги кунда энг машҳур қимор ўйинларидан бири бўлиб, у илк маротаба Францияда пайдо бўлган. Тахминлардан бирига кўра (Эрик Белл томонидан 1937 йилда нашр этилган "Men Of Mathematics" (Математика даҳолари" китобида келтирилган), Блез Паскал рулетка ихтиросига бевосита ҳисса қўшган. Агар казино рулеткаси ғилдирагидаги барча рақамларни қўшсангиз, 666 сеҳрли рақами ҳосил бўлади.
🔎 @unutilgan_tarix
Пикассо, амаки ва тамаки
Таниқли рассом Пабло Пикассо туғилганида доя дастлаб уни ўлик туғилган деб ҳисоблаган. Чақалоқни амакиси тасодифан қутқариб қолган, яъни у сигарета чекаётиб, столда ётган чақалоқни кўрган ва унинг юзига тамаки тутунини пуркаб юборган. Ўшандан кейин митти Пабло бўкириб йиғлай бошлаган. Шу тариқа сигарета чекиш Пикассонинг ҳаётини сақлаб қолган деб бемалол айтиш мумкин.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
4️⃣ ЯНВАРЬ КУНИ СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
📝1643 йил— инглиз физик олими, астроном, математик ва механик Исаак Ньютон туғилган;
🇺🇸 1896 йил— Юта АҚШнинг 45-штати бўлган;
🇲🇲1948 йил—Бирманинг мустақиллиги эълон қилинган;
🇰🇵🇰🇷1951 йил— Корея уруши тарихида Шимолий Корея Хитой қўшини кўмагида Сеулни қайта эгаллаган;
🚀 1959 йил— "Луна-1" Ойга яқин келган илк космик кема бўлган;
🎵1970 йил— "Биттлз" ансамбли аъзолaри сўнгги марта бирга ишлаган, "Let it be" қўшиғи яратилган;
🇬🇧1985 йил— Лондонда илк суррогат фарзанд туғилган;
🇬🇪2004 йил— "Атиргул инқилоби" натижасида Михаил Саакашвили Грузия президенти бўлган;
🛰 2004 йил— "Spirit" космик кемаси Марсга қўнган;
🇦🇪2010 йил— Дубайда дунёдаги энг баланд бино—"Бурж Халифа"нинг очилиш маросими бўлиб ўтган;
🇮🇷2016 йил — Саудия Арабистони, Бахрайн ва Судан Эрон билан дипломатик алоқаларни узган.
🔎 @unutilgan_tarix
Электр стулни Алфред Саутвик исмли тиш шифокори (собиқ муҳандис) ихтиро қилган. У 1881 йилда Нью-Йоркнинг Буффало шаҳрида тасодифан электр генераторининг контактларига тегиб кетган кекса мастнинг ўлганини ўз кўзлари билан кўрган. Унинг тез ва оғриқларсиз ўлим топгани Саутвикни ҳайратга солган: у ўлим жазосини ижро этишнинг янги усулига дуч келганини дарҳол англаб етган ва дўсти, сенатор Девид Макмилланга ўша пайтдаги анъанавий ижро усули бўлган осиб ўлдиришни электр стулида ўлдиришга алмаштириш таклифи билан мурожаат қилган.
🔎 @unutilgan_tarix
Гитлер тарафдорларининг 1937 йилдаги учрашуви
Инсоният тарихидаги бирорта ҳам учрашувда бунчалик кўп одам йиғилмаган эди. Орадан 8 йил ўтгач (1945 йилда), шу одамларнинг барчаси Гитлернинг ғояларини ҳеч қачон қўллаб-қувватламаганликларини таъкидлашган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
3️⃣ январь санасида содир бўлган муҳим воқеалар
⛓ 1431 йил —Бургундия герцоги Жанна д'Аркни тутиб, инглиз қироли вакили епископ Кошонга 10 минг франкга сотган;
🎭 1638 йил — Амстердамда Голландиядаги биринчи доимий театр "Схаубург" очилган;
🇹🇷🇷🇺🤝 1799 йил — Константинополда Россия-Туркия шартномаси имзоланди ва Туркиянинг Францияга қарши коалицияга кириши расмийлаштирилди;
⚔️ 1814 йил— Олтинчи коалиция томонидан Мец қамали бошланди;
🇯🇵 1868 йил — Япония императорлик кенгашида Империал ҳокимиятни тиклаш тўғрисидаги манифест эълон қилинди. Сацума ва Тёсю кучлари Киотодаги император саройини эгаллаб олди, Мэйдзи императорлиги қайта тикланди;
🏗1870 йил — Бруклин кўприги қурилиши бошланди;
🥤1888 йил — Америкалик тадбиркор Марвин Стоун Вашингтонда қоғоз коктейль идишига патент олди;
📌 1911 йил — кучли зилзила Туркистоннинг Верный шаҳрини вайрон қилди;
🇮🇹 1925 йил — Бенито Муссолини "Дуче" унвонига сазовор бўлди;
✈️1934 йил — СССРда самолётни радар усули билан аниқлаш бўйича тажриба муваффақиятли ўтказилди;
🇨🇺 1959 йил — Кубада Батиста режимига содиқ сўнгги ҳарбий қисм инқилобчиларга таслим бўлди. Инқилоб тўлиқ ғалаба қозонди;
🇺🇸1959 йил — Аляска АҚШнинг 49-штати бўлди;
🇺🇸🇨🇺🤝 1961 йил — Қўшма Штатлар Куба билан дипломатик алоқаларни ўрнатди;
🇻🇦1962 йил — Фидель Кастро Папа томонидан черковдан четлаштирилди;
🖥 1977 йил — дастлабки Apple компьютери ишлаб чиқарилди;
🚀 1993 йил — Москвада Россия ва АҚШ ўртасида стратегик ҳужум қуролларини янада қисқартириш ва чеклаш тўғрисида битим имзоланди.
🔎 @unutilgan_tarix
Майор Том Гледхилл мотоциклда Қироллик артиллериясининг 20 нафар вакили устидан 72 км/соат тезликда учиб ўтмоқда. 1966 йил.
🔎 @unutilgan_tarix