#tarixda_bugun
1956 йил 8 февралда Лондонда дунёдаги илк икки қаватли автобуслар (Даблдекер) ишлаб чиқарила бошланган. Бундай бетакрор "Routemaster" автобуслари кейинчалик пойтахтнинг рамзига айланган.
🔎 @unutilgan_tarix
Италиядаги Пиза минораси доимо шундай эгик бўлиб келган. 1173 йилда Пиза минорасини қураётган қурилиш жамоаси пойдеворнинг бир тарафга оғиб кетаётганини пайқаган. Қурилиш деярли 100 йилга тўхтатилган, аммо бино тузилиши ҳеч қачон текис бўлмаган.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Бенито Муссолинининг аскарлари учун бомбалар ясаш жараёни. Жанубий Африкадаги завод, 1940 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
Куба диктатори Фидель Кастро Канаданинг ҳозирги Бош вазири Жастин Трюдони қўлида кўтариб турибди. 1976 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Британиянинг собиқ қироли, Виндзор герцоги Эдуард III нинг Адольф Гитлер билан учрашуви. 1937 йил. Германия.
🔎 @unutilgan_tarix
Ўн яшар вундеркинд Тед Качински укаси Дэвид билан. 1951 йил. Тед бомба ясовчи ва уларни почта орқали жўнатувчи даҳо ва террорчи сифатида тарихга кирган. Орадан 20 йил ўтгач, ўз укаси уни ҳокимиятга топшириб, эвазига 1,874,341 доллар пул олган ва барча пулларни акасининг қурбонларига жўнатган.
🔎 @unutilgan_tarix
"Сиз юборган икки киши қочиб кетди, лекин улар отларни қаердан олишганини билмайман. Тимоня вафот этди."
582-сонли қайин пўстлоғига битилган ушбу ёрлиқда ҳарбий отряддаги ишлар қандай кетаётганлиги тўғрисидаги ҳисобот ўрин олган. Новгород, 1280-1300 йиллар.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
6️⃣ ФЕВРАЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР
⚔️ 1806 йил — Наполеон урушлари даврида Санто-Доминго жанги бўлиб ўтган. Санто-Доминго ороли яқинида инглиз ва француз эскадронлари тўқнашган;
🏕 1820 йил — Америкалик мустамлакачилар жамиятининг кўмаги билан 86 нафар афроамерикалик иммигрант ҳозирги Либерия ҳудудига кўчишни бошлаган;
📌 1832 йил— Лондон конференциясида (Англия, Россия, Франция иштирокидаги) Греция мустақиллиги тан олинган;
📌 1840 йил— Янги Зеландия Буюк Британия мустамлакасига айланган;
⚔️ 1862 йил — АҚШда фуқаролар уруши: Форт Генри жанги. Иттифоқ ва Генерал Улисс Грант биринчи йирик ғалабага эришган ;
📜 1899 йил —Қўшма Штатлар Сенати 1898 йилдаги Испания-АҚШ урушини тугатиб, Париж шартномасини ратификация қилган;
❌ 1940 йил — нацист меъмори Фридрих Пабст Рейх раҳбариятига Варшавани қайта қуриш режасини ("Пабст режаси") тақдим этган, унда шаҳарни таг-туги билан йўқ қилиб, ўрнида Германиянинг 130 минг аҳолиси учун янги шаҳар қурилиши кўзда тутилган. Варшаванинг урушгача бўлган аҳолиси 1,5 миллионни ташкил этган;
👑 1952 йил — Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг қироличаси ва давлат бошлиғи, Ҳамдўстлик таркибидаги 15 давлат раҳбари Елизавета II тахтга ўтирган;
🛩 1958 йил — Мюнхенда бортида "Манчестер Юнайтед" футбол жамоаси мавжуд бўлган самолёт қулаб тушган. 23 та қурбон орасида клубнинг саккизта аъзоси ҳам бор эди;
⚔️ 2000 йил — Иккинчи чечен уруши: Россия армияси томонидан Грозный қўлга киритилган. Россия Федерацияси Президенти вазифасини бажарувчи Владимир Путин Грозныйни озод қилиш бўйича операция якунланганлигини эълон қилган.
🔎 @unutilgan_tarix
#uzb
Бухоро аҳлига Янги йил арчаларини олиб келаётган АН-2 самолёти . Ўзбекистон ССР, 1965 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
#tarixda_bugun
1945 йил 4 февралда Қримдаги Ливадия саройида Қрим (Ялта) конференцияси очилган. Франклин Рузвелт, Уинстон Черчилл ва Иосиф Сталин Германиянинг сўзсиз таслим бўлиши ва кейинчалик унинг тўртта ишғол зонасига бўлиниши масаласини муҳокама қилишган, шунингдек, Польша масаласи кўриб чиқилган ва БМТнинг биринчи конференциясини АҚШнинг Сан-Франсиско шаҳрида ўтказиш масаласи муҳокама қилинган. Сталин Германия мағлубиятга учратилганидан сўнг СССР Японияга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлашига ва Кореянинг бир қисмини эгаллашига рози бўлган (Корея 38-параллель бўйича икки зонага бўлиниши керак эди).
🔎 @unutilgan_tarix
"Қувноқ Рожер"
Сув ости кемалари эндигина фойдаланила бошланган пайтларда инглиз адмирали Артур Вильсон сув ости кемаларидан фойдаланиш адолатдан эмас ва инглизларга хос иш эмас деб айтган ва душман томоннинг сув ости кемаларида сақланаётган маҳбусларни қароқчилар каби осиб ўлдириш кераклигини таъкидлаган. Ушбу сўзларни ёдда тутган E9 инглиз сув ости кемасининг қўмондони Биринчи жаҳон уруши бошланган вақтда немис крейсери чўкиб кетганидан сўнг, "Қувноқ Рожер" номли қароқчилар байроғини кўтариб, портга кириб борган.
Бу анъана кейинчалик бошқа қўмондонлар томонидан ҳам қабул қилинган. Иккита жаҳон урушида, 1982 йилда Аргентина билан бўлган ҳарбий можарода ва ҳатто Ироқ билан бўлган урушда инглиз сув ости кемалари муваффақиятли ҳужумдан сўнг базага қайтаётиб, "Қувноқ Рожер" байроғини кўтариб олишган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
4️⃣ ФЕВРАЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР
📝 1719 йил — Пётр I Россия империяси аҳолисини рўйхатга олиш тўғрисида фармон чиқарган;
🗳 1789 йил — Жорж Вашингтон АҚШнинг биринчи Президенти этиб сайланган;
👞 1824 йил—Америкалик ихтирочи ва ишбилармон Чарлз Гудрич Бостонда каучук калишларни намойиш этган;
⚔️1861 йил — Америка Қўшма Штатларида фуқаролар уруши: Конфедератив Америка штатлари тузилган;
⚔️ 1932 йил — Япониянинг Манжурияга бостириб кириши: ўн кунлик мудофаадан сўнг японлар Харбинни эгаллаган;
🧰 1938 йил — Учинчи Рейх мудофаа вазири Вернер фон Блумберг ва қуруқликдаги бош қўмондон Вернер фон Фритш ишдан бўшатилган ва Адольф Гитлер Вермахтнинг олий қўмондони бўлган. Йоахим фон Риббентроп ташқи ишлар вазири этиб тайинланган;
🤝 1945 йил — Қримнинг Ливадия саройида Ялта конференцияси очилган. Рузвельт, Черчилль ва Сталин Германиянинг сўзсиз таслим бўлиши ва кейинчалик уни тўртта оккупация зонасига тақсимлаш масаласини муҳокама қилишган. Польша масаласи кўриб чиқилган ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг биринчи конференциясини ўтказиш муҳокама қилинган;
🇻🇪 1992 йил —Уго Чавес Венесуэлада давлат тўнтаришини амалга оширган ;
💬 2004 йил — Facebook ишга туширилган.
🔎 @unutilgan_tarix
#uzb
Тошкентдаги Кўкалдош мадрасаси ёнида қуруқ мева сотаётган баққоллар. 1920 йиллар охири.
🔎 @unutilgan_tarix
Антверпендаги "аср ўғрилиги"
2003 йилда Белгиянинг Антверпен шахридаги 100 миллион долларлик олмос ва олтин буюмларнинг ўғирлаб кетилиши тарихдаги энг йирик ўғриликлардан бири саналади. Энг ажабланарлиси, ўша фалон миллион долларлик олмослар 7-даражали хавфсизликка эга бўлган омбордан ўғирлаб кетилган. Омборда иссиқлик сенсорлари, ҳаракатланишни пайқаб сигнал берадиган махсус радарлар ва магнит майдонларга таъсир қилувчи бошқа сенсорли қурилмалар орқали ишончли хавфсизлик тизими ўрнатилган эди. Шундай кучли эҳтиёт чораларига қарамай 15 февраль куни ўғрилар омборга кириб, депозит қутиларини очишган ҳамда ичидаги барча нарсаларни олиб кетишган.
Ўғрилар тўдасининг етакчиси италиялик Леонардо Нотарбартоло ҳибсга олинган ва 2005 йилда суд қилиниб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган, аммо 2009 йилда озод қилинган. Унинг озодликка чиқарилишининг асл сабаби ханузгача ошкор этилмаган. 2013 йилда у Париждаги Шарл де Голл аэропортида у яна ҳибсга олинган ва 2017 йилгача қамоқ жазосининг қолган қисмини ўташ учун қамоқхонага қайтарилган. Жиноий тўданинг ўзи ичкарига қандай кирганликларини айтиб беришмагунча на полициячилар, на изқуварларнинг бунга ақли етмаган.
Маълум бўлишича, Нотарбартоло "La Ssuola di Torino" (Турин мактаби) деб номланган италиялик ўғрилар тўдасининг бошлиғи бўлиб, уни бино бурчагидаги ахлат челакка ташлаб кетилган чала ейилган сэндвичи ва ўша сэндвич учун сотувчи берган тўлов квитанцияси орқали қўлга туширишган. Тўда ўғриликка 18 ой мобайнида тайёргарлик кўриб, Олмос маркази биносининг тузилиши ҳақида барча маълумотларни тўплаб, шу асосда режа тузган. Ўғирланган қимматбаҳо тошларнинг аксарият қисми эса топилмаган.
🔎 @unutilgan_tarix
Қиролича Елизавета II нинг никоҳ тўйида пиширилган торт, 1947 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
8️⃣ ФЕВРАЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР
📄 1672 йил — Исаак Нютон ўзининг ёруғлик ва ранг табиати ҳақидаги назарияси ҳақидаги машҳур маърузасини ўқиган;
🚫 1815 йил — Вена конгрессида қуллар савдосини тақиқловчи декларация қабул қилинган;
🦮 1816 йил—Шотландиянинг Абердиншир шаҳрида дунёда биринчи марта полиция операциясига итлар жалб қилинган;
🔫 1837 йил — Александр Сергеевич Пушкин ва Жорж де Геккерн (Дантес) ўртасида дуэль бўлиб ўтган. Дуэль натижасида Пушкин оғир яраланиб икки кундан кейин вафот этган;
⛴ 1904 йил — Япониянинг Порт-Артурга ҳужум қилиши билан Россия-Япония уруши бошланиб кетган. Расман уруш эълон қилмай, 8 та япон сувости кемаси Порт-Артурдаги рус флоти кемаларига ҳужум уюштирган;
📌 1924 йил — Қўшма Штатларнинг Невада штатида Тёрнер исмли қамоқхона стоматологи ташаббуси билан жиноятчини қатл қилиш учун биринчи марта газ камерасидан фойдаланилган;
🇮🇳 1931 йил — Ҳиндистоннинг янги пойтахти Нью-Деҳлининг тантанали очилиши бўлиб ўтган;
⚔️ 1945 йил — Ғарбий Германияни босиб олиш, Маас ва Рейн дарёлари орасидаги ҳудудни тозалаш ва Рейнга етиб бориш мақсадида Германия армиясига қарши иттифоқчи кучларнинг Маас-Рейн операцияси бошланган;
🚌1956 йил — Лондонда икки қаватли автобус (Doubledecker) ишга тушган. У ҳозирда Лондоннинг рамзига ва дунёдаги энг машҳур автобусга айланган;
🇨🇿🇸🇰 1993 йил —Чехословакия тожи ўрнига алоҳида Чехия ва Словакия тожлари, яъни Чехия Республикасида Чехия ва Словакияда Словакия тожи жорий этилган;
🇺🇦 1994 йил —Украина НАТОнинг Тинчлик учун Ҳамкорлик дастурининг асосий ҳужжатини имзолаган;
🏒 2002 йил — Солт Лейк-Сити шаҳрида XIX қишки Олимпия ўйинлари Жорж Буш томонидан очиб берилган.
🔎 @unutilgan_tarix
Қиролича Виктория даврида (1837-1901) Буюк Британияда пардоз-андоз қилиш ахлоқсизлик белгиси деб ҳисобланган ва хонимлар ёноқларини қизартириш учун уларни чимчилашган, лабларини эса тишлаб қизил тусга киритишган.
🔎 @unutilgan_tarix
"Энг сўнгги оқ танли французлар Париждаги ҳайвонот боғининг асосий диққатга сазовор жойи ҳисобланади." Ушбу карикатура Германиянинг "Kladderadatsch" журналида 1932 йилда нашр этилган бўлиб, унда Франция 100 йилдан кейин қандай бўлиши башорат қилинган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
7️⃣ февраль санасида содир бўлган муҳим тарихий ҳодисалар
📚 1812 йил— инглиз ёзувчиси Чарльз Диккенс (1812—1870) туғилган;
⚔️ 1807 йил — Тўртинчи коалиция уруши: Наполеон армияси Россия қўшинларига қақшатқич зарба берган;
⚔️ 1865 йил—АҚШда фуқаролар уруши: Рун жангида шимолликлар ғалаба қозонган;
📌 1942 йил — Усташ Банжа Лука атрофида серблар қирғин қилинган— 2300 дан ортиқ серблар ўлдирилган, улардан 551 нафари болалар эди;
⚔️1942 йил —Япония қўшинлари Сингапур оролига бостириб киришган;
⚔️ 1943 йил — Гвадалканал жанги: Япония қуролли кучлари томонидан Гвадалканалдан қуруқликдаги кучларни эвакуация қилиш бўйича "Ке" операцияси ўтказилган.
📣 1944 йил — Ўзининг радио мурожаатида Эстония Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Юри Улуотс умумий сафарбарлик эълон қилган ва Эстонияни Қизил армиядан ҳимоя қилиш учун эстонияликларни Германия армиясининг Эстония қисмларига (20-СС дивизияси) қўшилишга чақирган;
🇪🇺 1992 йил — Европа Иқтисодий Ҳамжамиятига аъзо 12 давлатнинг ташқи ишлар ва молия вазирлари томонидан Европа Иттифоқини тузиш тўғрисида шартнома имзоланган;
🇺🇦🗳 2010 йил — Украинадаги президентлик сайловларининг иккинчи босқичида Виктор Янукович Юлия Тимошенкони мағлуб этган;
🏒 2014 йил— Сочида XXII қишки Олимпиада ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтган.
🔎 @unutilgan_tarix
Машҳур рассом Винсент Ван Гог бутун бошли қулоғини эмас, балки солинчагининг кичик бир қисмини кесган, холос. Бироқ, рассомнинг қулоғини таг-туги билан кесиб ташлаганлиги ҳақидаги афсона жуда кенг тарқалган. Ҳаттоки, ўзини ўзи операция қилувчи ёки маълум бир турдаги операцияни талаб қиладиган беморнинг хатти-ҳаракатларини "Ван Гог синдроми" деб аташган.
🔎 @unutilgan_tarix
Графиня Елизавета Васильевна Мусина-Пушкина XVII асрнинг бояр аёли либосида. 1903 йилги балда олинган сурат.
🔎 @unutilgan_tarix
"Юлдузли тун" Ғарб маданияти тарихидаги энг машҳур картиналардан бири бўлиб, Ван Гог уни 1889 йилда чизган. Ўша йили Европадаги энг таниқли бинолардан бири —Эйфел минораси қуриб битказилган. Минора аслида Парижда ўтказилаётган Бутунжаҳон кўргазмасига кириш жойи бўлиб хизмат қилиши керак эди, аммо вақт ўтиши билан унинг ўзи ҳақиқий санъат асари ва шаҳар рамзига айланган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
5️⃣ февраль санасида содир бўлган муҳим тарихий ҳодисалар
📌1885 йил — Бельгия қироли Леополд II Конго эркин давлатини қиролнинг "шахсий мулки" деб эълон қилган;
🛩 1913 йил— грек учувчилари Михаил Мутусис ва Аристидис Мораитинис денгиз авиацияси тарихида биринчи жанговар парвозни амалга оширган;
⚔️ 1916 йил — Трабезунд операцияси рус қўшинлари томонидан Трабезундни қўлга киритиш билан якунланган;
📄 1917 йил —Мексика инқилоби натижасида Мексика Қўшма Штатларининг Конституцияси қабул қилинган;
📜 1918 йил — РСФСР Халқ Комиссарлари Кенгаши черковни давлатдан ва мактабни черковдан ажратиш тўғрисида фармон чиқарган;
📌 1939 йил — Франциско Франко Испания ҳукуматининг 68 бошлиғи этиб тайинланган;
✈️ 1944 йил— АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари Япония метрополининг энг шимолий қисми бўлган Курилл оролларини бомбардимон қилган;
⚔️ 1945 йил — Филиппин операцияси: АҚШ кучлари Манилани эгаллаб олишган. Санто Томас ҳарбий асирлик лагеридаги 5785 маҳбус озод қилинган;
🚦1952 йил — Нью-Йоркда пиёдалар учун биринчи светофор ўрнатилган;
🇮🇷 1979 йил — Оятуллоҳ Ҳумайний Эронни исломий давлат деб эълон қилди;
🇰🇬 1991 йил —Қирғизистон пойтахти Фрунзе шаҳри "Бишкек" деб ўзгартирилди.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Владимир Лениннинг дафн маросими. Москва, 1924 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
#hackhistory
#4. ЭНГ УЗОҚ ДАВОМ ЭТГАН КИБЕРҲУЖУМ: Sony Play Station Networks'нинг инқирози
2011 йил 20 апрелда геймерлар Sony Play Station 3 ва PSP консолларида ўйнай олишмаган. 21 апрелда ҳам, 22 апрелда ҳам Play Station ўйнашнинг иложи бўлмаган ва бу ҳолат алоҳида бир минтақада эмас, балки бутун дунёда май ойининг ўрталарига қадар давом этган. Play Station Networks компанияси бу тушунмовчиликни тезда бартараф эта олмаган
Лекин Sony сукут сақламасдан 20 апрель куни бир ёки икки кунга Play Station Network хизмати ўчириб қўйилишини эълон қилган. 26 апрелда компания вакили муаммо билан шуғулланиш унчалик осон эмаслигини, Play Station Networks тизими хакерлар ҳужумига учраганини тан олган. Унинг айтишича, ушбу ҳужум 17 апрелдан 19 апрелгача давом этган.
Хакерлик оқибатида 77 миллиондан ортиқ фойдаланувчининг шахсий маълумотлари тарқаб кетганлиги аниқлангач, компания хакерлик ҳужуми ҳақида ошкора эълон қилган.
Sony компанияси ушбу ҳодисани иложи борича тузатишга ҳаракат қилди, жумладан, фойдаланувчиларни мунтазам равишда хизматларни қайта тиклаш билан боғлиқ ишлар қандай давом этаётганлиги (PSP билан бирга Criocoty кўнгилочар хизмати, Play Station'даги Netflix ишламай қолган) ва камчиликлар устида ишланаётганлиги борасида хабардор қилиб турган. Барча PSP абонентларига 30 кунлик бепул ўйинлар тақдим этилган.
Тўғри, ўйинлар кейинчалик қайта тикланган, аммо компания нуфузига жиддий путур етган: Sony акциялари 20 фоизга тушиб кетган, 2012 йил январига келиб яна икки бараварга арзонлашган. Sony 2011 йил 23 майда ўзининг йўқотишларини ҳисоблаб чиққач, хакерлик ва Play Station Networks'даги уч ҳафталик танаффус уларга 171 миллион долларга тушганлигини маълум қилган.
Кейинчалик PSPга қилинган киберҳужумнинг қўшимча асоратлари ҳам аниқланган: 2 май куни тажовузкорлар Sony Entertainment Network мультимедиа хизматининг 24,6 миллион фойдаланувчисининг шахсий маълумотлари, шу жумладан 12,7 минг банк карта рақамлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган маълумотлар базасини ўғирлашган. Бироқ, аксарият карталар ўғирлик пайтигача аллақачон эскириб бўлган эди – Sony маълумотларига кўра, фақат 900 та картадан пуллар ечиб олинган.
Ушбу киберҳужум бўйича жавобгарликни "Anonymous" хакерлар гуруҳи ўз зиммасига олган, уларнинг сўзларига кўра, Sony Play Station консоллари учун дастур ёзиб берган "geigot" никли Жорж Хоцнинг Sony томонидан судга берилиши уларни бу ишга мажбурлаган.
🔎 @unutilgan_tarix
Махсус кимёвий ҳимоя либосини кийиб олган денгизчилар. Австрия ҳарбий кемаси, 1916 йил июль.
🔎 @unutilgan_tarix