#retro_video
Чўпдай озғин қария ёш болага бу ердан тезроқ кетишни, йўқса одамхўрлар уни ўлдириб, еб қўйишларини айтиб, огоҳлантирмоқда. Украина ССР, 1933 йил.
Голодомор — 1932—1933 йилларда Украина ССР давлатининг бутун ҳудудига тарқалган ва тахминан 3,5 миллион инсоннинг ўлимига сабаб бўлган очарчилик даври (16 та давлат томонидан бу ҳодиса геноцид дея баҳоланади). Ушбу буюк очарчилик Совет Иттифоқи раҳбарияти томонидан украин халқини ўзига бўйсундириш, Украинанинг Совет режимига қаршилигини якуний бартараф этиш ва Москвадан мустақил Украина давлатини қуришга уринишларга чек қўйиш мақсадида уюштирилган.
🔎 @unutilgan_tarix
#uzb
Чорсу бозоридаги кўчма циркда тош кўтараётган полвон. 1994 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
1️⃣8️⃣ ФЕВРАЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР
⚔️ 1268 йил — Раковор жангида Тевтон ордени улкан мағлубиятга учраган;
👰♀️ 1386 йил —Литва Буюк князи Жагиелло поляк маликаси Ядвигага уйланган;
📌 1405 йил— Амир Темур Хитойга юриш пайтида Ўтрорда вафот этган;
⚔️ 1814 йил — Монтре жангида Наполеон Вюртемберг валиаҳд шаҳзодасининг қўшинини мағлуб этган;
🇺🇸 1861 йил— Жефферсон Девиснинг инаугурация маросими бўлиб ўтган ва Америка Конфедератив Штатлари Президенти лавозимига киришган;
✈️ 1911 йил — Ҳиндистонда биринчи марта почта парвози амалга оширилган. Учувчи Анри Пикуэт Оллоҳободдан Нейни шаҳрига (оралиғи 13 км) 6,5 мингта хат ва 250 та откриткаларни етказиб берган;
📌 1913 йил — Фредерик Содди изотоп атамасини фанга киритган;
🎞 1929 йил — Оскар мукофоти илк соҳибларига топширилган;
🪐 1930 йил — Америкалик астроном Клайд Томбау Лоуэлл расадхонасида Қуёш тизимидаги тўққизинчи сайёра— Плутонни кашф этган;
📌 1948 йил — СССР ва Бирма Иттифоқи (ҳозирги Мянма Иттифоқи) ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган;
🇬🇲 1965 йил — Гамбия Буюк Британиядан мустақилликка эришган;
❄️ 1979 йил — Саҳрои Кабирга қор ёғган;
📌 1986 йил — Борис Елцин КПСС Марказий Қўмитаси Сиёсий бюросининг аъзолигига сайланган;
🇺🇿🇬🇧 1992 йил — Ўзбекистон ва Бирлашган Қироллик ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилган;
📌 1995 йил — Тошкентда Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясининг биринчи таъсис съезди бўлиб ўтган. Партиянинг Низом ва дастури тасдиқланган;
🔥 2003 йил — Жанубий Кореянинг Тегу шаҳрида ёнғин содир бўлган ва натижада 198 киши вафот этган;
💣 2004 йил — Эроннинг Нишопур шаҳрида поезд портлаб тахминан 300 киши ҳалок бўлган, беш юзга яқин киши жароҳат олган;
📌 2015 йил — Дебалцеве учун жанглар тугаб шаҳар устидан Донецк Халқ Республикаси назорати ўрнатилган.
🔎 @unutilgan_tarix
Иосиф Сталиннинг ушбу фотосурати унинг қўриқчиси ва куёви генерал-лейтенант Николай Власик томонидан олинган. 1952 йилда Сталин "халқ душманлари"га қарши кураш фонида собиқ куёвини ҳам лагерьга бадарға қилган. 1953 йилда Сталин вафот этганидан сўнг Власик ГУЛАГдан озод қилинган, у томонидан олинган Сталиннинг махфий фотосуратлари эса 1960 йилларнинг бошларида бир совет журналистининг саъй-ҳаракатлари ўлароқ оммага эълон қилинган.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Ботир Зокиров ижросидаги "Маҳбубга" таронаси. Ботир Зокиров— атоқли ўзбек, совет хонандаси, рассоми ва адабиётшуноси ҳисобланади. 1965 йилда Ўзбекистон ССР халқ артисти унвонига сазовор бўлган. У турли жанрларда қўшиқлар куйлаган: ўзбек халқ қўшиқлари, ўзи басталаган қўшиқлар, ўзбек ва рус бастакорларининг қўшиқлари, шунингдек, хориж шлягерларини, асосан, асл кўринишида куйлаган, зеро, бир нечта хориж тилларини билган.
🔎 @unutilgan_tarix
#uzb
Олой бозорида сув сепадиган машинадан қочиб кетаётган одамлар. Виктор Ершов олган сурат. 1975 йил, Тошкент.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
1⃣6⃣ ФЕВРАЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР
🗡 1568 йил —Испания инквизицияси Нидерландиянинг барча аҳолисига ўлим жазосини эълон қилган;
⚔ 1704 йил — Варшава Конфедерацияси амалдаги қиролни лавозимидан бўшатиши оқибатида Польшада фуқаролар уруши бошланиб кетган;
📜👑 1722 йил — Пётр I тахтга меросхўрлик тўғрисидаги фармонни имзолаган, унга кўра император меросхўрни ёшига эмас, балки ўз хоҳишига кўра ворис тайинлаши белгиланган;
🛳 1837 йил — Ман ороли яқинида инглизларнинг "Жейн" ва "Маргарет" кемалари ҳалокатга учраши оқибатида икки юздан ортиқ одам ҳалок бўлган;
🇰🇿 1854 йил — 1929-1997 йилларда Қозоғистон Республикасининг пойтахти бўлган Верный (1921 йилдан —Олма-ота) қалъасига асос солинган;
⚔ 1916 йил — генерал Юденичнинг Кавказ қўшини оғир кечган жангларда Туркиянинг учинчи армиясини мағлубиятга учратиб, Эрзурумга кириб келган;
🇱🇹 1918 йил — Литванинг Россия ва Германиядан мустақиллиги эълон қилинган;
📌 1918 йил — Мустақил Кубан Халқ Республикаси ташкил топганлиги эълон қилинган;
🧱 1923 йил— Ховард Картер фиръавн Тутанхамон қабрини очган;
🎖1957 йил — СССРда "Чўкаётган одамларни қутқарганлиги учун" медали таъсис этилган;
👮♂1968 йил —Алабама штатининг Хейливилл шаҳрида АҚШда биринчи марта 911 қутқарув хизмати иш бошлаган;
🚛 1976 йил — СССРда биринчи КАМАЗ автомобили "Кама" автомобиль заводининг конвейеридан чиқарилган;
📌 1978 йил — биринчи компьютерлаштирилган электрон эълонлар тахтаси— BBC яратилган;
📌 1992 йил — Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ECO) йиғилишида Озарбайжон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзоликка қабул қилинган;
💣 1999 йил — Тошкентда теракт содир этилган, шаҳарда бир қатор портлашлар юз берган. Жумладан, биринчи Президент Ислом Каримов раислигида парламент мажлиси ўтказилаётган Олий Мажлис биносида ҳам портлашлар бўлган;
💣 2001 йил — Приштина шаҳрида (Косово) теракт содир этилган; "Nish Express" автобуси портлатиб юборилган;
📄 2005 йил — Киото протоколи кучга кирган.
🔎 @unutilgan_tarix
"Замонавий косметиканинг отаси" деб аталувчи Максимилиан Факторович Россия империясида туғилиб ўсган. Одесса ва Николаевда яшаган. Турли хилдаги косметика товарлари сотиладиган биринчи дўконини Рязанда очган ҳамда бора-бора шоҳ оиласининг таъминотчиси мақомига кўтариллган. 1904 йилда АҚШга кўчиб кетиб, бутун дунёга машҳур «Max Factor» косметика компаниясига асос солган.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Шимолий Кореяда Ким Чен Ир даврида ўтказилаётган ҳарбий коммунистик парад.
🔎 @unutilgan_tarix
#hannibal
Психологик триллер ҳамда детектив жанрлари жамланган асарлар ёзиш бўйича ўзига хос инқилоб қила олган америкалик ёзувчи ТОМАС ҲАРРИСнинг "Ганнибал Лектер" романлар туркуми алоҳида эътирофга сазовордир. Ганнибал "Каннибал" аслида ким ва у ҳақидаги асарлар бунчалик машҳур бўлган?
🔎 @unutilgan_tarix
https://telegra.ph/GANNIBAL-LEKTER-KIM-F%D2%9AB-NEGA-UNDAN-K%D0%8EMAK-S%D0%8ERAJDI-02-14
#uzb
ШОҲ ВА ШОИР
Ўзбекистон тарихида давлатларни бошқариш билан бир вақтда шеърият ва насрда қалам тебратиб, мамлакатнинг маданий-маърифий юксалишига ҳисса қўшган истеъдодли ҳукмдорлар бўлган. Шулардан бири бўлган темурийзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган "Бобурнома" асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олган. Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий тилдаги шеъриятнинг энг нодир дурдоналари бўлиб, "Мубаййин" ("Баён этилган"), "Хатти Бобурий", "Ҳарб иши", Аруз ҳақидаги рисолаласи эса ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳаларига муносиб ҳисса бўлиб қўшилган.
"Бобурнома” – Мовароуннаҳр, Хуросон, Ҳиндистон, Эрон халқларининг XV аср охири – ХVI асрнинг биринчи ярмидаги тарихини ўзида акс эттирган, шу билан бирга жуда кўп долзарб иқтисодий, ижтимоий масалалар, ўзаро сиёсий-иқтисодий ва савдо муносабатлари, жуғрофий хусусиятларни баён этган.
1522 йилда ўғли Ҳумоюнга атаб ёзган "Мубаййин" номли асарида ўша замон солиқ тизимини, солиқ йиғишнинг қонун-қоидаларини, шариат бўйича кимдан қанча солиқ олиниши ва бошқа масалаларни назмда изоҳлаб берган. "Хатти Бобурий" деб аталган рисоласида араб алифбосини туркий тиллар, хусусан ўзбек тили нуқтаи назаридан бирмунча соддалаштириб беришга ҳаракат қилган. У, тажриба сифатида "Хатти Бобурий" алифбосида Куръони Каримни кўчирган.
Бу йил буюк аждодимиз таваллудининг 541 йиллиги нишонланмоқда.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Бонни ва Клайд—1930 йиллар Америкасининг энг таниқли гангстерлари бўлиб, улар Буюк депрессиянинг 2 йили (1932-1934) мобайнида кўплаб банк ва машиналарни ўмаришган, камида 13 кишининг ҳаётига зомин бўлишган. Ниҳоят, 1934 йил 23 майда Луизианада 6 нафар полициячи Клайд Берроу ва Бонни Паркерни пистирмадан туриб, отиб ўлдиришган. Уларнинг "Ford V8" машинасига ҳаммаси бўлиб 167 та ўқ ёғдирилган, шундан тахминан 60таси Боннига, 50тачаси эса Клайдга теккан. Шу тариқа афсонавий жиноий жуфтликнинг фаолиятига чек қўйилган, бироқ уларнинг тарихи ҳанузгача турли кинофильмларда ёритилиб келинмоқда.
Депрессия даври фарзандлари бўлган Бонни ва Клайд шерифга қарата шундай деган: "Одамларингизга айтинг, биз қотиллар тўдаси эмасмиз. Шу лаънати Депрессиядан аранг омон чиқаётганларнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг."
🔎 @unutilgan_tarix
#bankrobbery
Жасур ўғри
Россия банкларида содир этилган энг машҳур талон-тарожлардан бири Пермда 2009 йил 25 июнда бўлган. Ўшанда Россиянинг "Сбербанк" банкига тегишли махсус инкассация машинасига ҳужум уюштирилган. Энг қизиғи, қароқчи 36 ёшли Александр Шурман ўша банкда инкассация ходими бўлган. Банкдан нақд пулни ҳисоб-китоб қилиш марказига пул олиб кетишаётганида у машинадаги ҳамкасбларига тўппонча ўқталиб, ҳайдовчига машинани ўрмонга буришни буюрган. Шундан сўнг қўриқчиларни зирҳли кабинага қамаб қўйиб, олдиндан тайёрлаб кўйган машинасига пул солинган сумкаларни юклаган ва у ердан ғойиб бўлган.
Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган, ўғирланган пуллар миқдори эса 250 миллион рублни ташкил этган. Ўғри уяли телефони орқали қидириб топилган ва беш кундан кейин ҳибсга олинган. Уни ўрмондаги кучадан, ўғирланган пулларни яқин атрофдаги омборхонадан топишган. Бу Россиядаги энг йирик ва энг кулгили банк талон-тарожлиги дея эътироф этилган— жиноятчи шунчалик тез қўлга олинганки, у ҳатто бир рубль сарфлашга ҳам улгурмаган. Суд собиқ инкассация ходимига нисбатан 8 йиллик қаттиқ режимдаги колонияда ўташ кўзда тутилган қамоқ жазосини белгилаган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
1⃣9⃣ ФЕВРАЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР
⚔ 197 йил — Лугдун жанги бошланган бўлиб, унда узурпатор Клодий Альбин Рим императори Септимий Север қўшинлари томонидан мағлубиятга учраган;
🪐 1473 йил— буюк поляк астрономи ва математиги Николай Коперник туғилган;
📌 1726 йил— Россия императори Екатерина IIнинг фармони асосида Олий Махфий Кенгаш ташкил этилган;
🚫1793 йил— Россия империясининг инқилобий Франция билан барча алоқалари тўхтатилган;
🇫🇷 1800 йил — Наполеон Бонапарт ўзини Франциянинг биринчи консули деб эълон қилган;
🛳 1841 йил— АҚШнинг "Говенер Феннер" кемаси Ливерпулдан Нью-Йоркка сузиб кетаётганида ҳалокатга учраб 122 киши вафот этган;
🌍 1855 йил — француз математик олими ва астрономи Урбан Ле Верриер Париж Фанлар академиясига дунёдаги биринчи об-ҳаво харитасини намойиш қилиб, ўша куни эрталабки Европа учун об-ҳаво маълумотини харита орқали тақдим этган;
🎙1878 йил — Америкалик ихтирочи Томас Эдисон фонографни патентлаган;
⚔ 1905 йил — Рус-япон уруши давридаги Мукден жанги бошланган, бир ойдан ортиқ давом этган тўқнашувларда Япония ғалаба қозонган;
⚔ 1915 йил — Биринчи жаҳон уруши давридаги Дарданелл операцияси бошланган;
📌 1938 йил —дунёдаги биринчи шимолий қутб станцияси— "Шимолий қутб-1" ўз ишини якунлаган;
🇺🇦 1954 йил — Қрим вилоятини РСФСР таркибидан Украина ССР таркибига ўтказиш тўғрисида СССР Олий Кенгаши Президиумининг Фармони қабул қилинган;
📑 1990 йил— "Ўзбекистон ССРнинг давлат тили ҳақида"ги қонунни амалга ошириш давлат дастури қабул қилинган, иш юритиш рус тилидан ўзбек тилига ўтказила бошланган;
🇮🇷 ✈️ 2003 йил— Эрондаги Ислом инқилобий кучларнинг Ил-76МД самолёти Кирмон шаҳри яқинида қулаб тушиши оқибатида 275 киши ҳалок бўлган;
🇨🇺 💼 2008 йил — Куба раҳбари Фидель Кастро сиёсатдан кетишини эълон қилган;
🔎 @unutilgan_tarix
1948 йилда Бертрам Форер талабалари орасида бир психологик тажриба ўтказган. Уларга шахсиятга доир тест берган, сўнгра натижаларни тақдим этган. Натижалар аслида мунажжимлар башоратидан олинган бир хил ноаниқ изоҳлардан иборат матндан иборат эди. Талабалар матннинг ўз шахсиятларига мослик даражасини беш баллик тизимда 4,26 балл билан баҳолашган. "Форер эффекти" (ёки машҳур шоумен шарафига "Барнум эффекти") орқали олимлар мунажжимлар башорати, палмистика ва бошқа сохта фанларнинг кенг оммалашиши сабабини қисман тушунтиришга эришган.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Ботир Зокиров (1936-1985) ижросидаги "Раъно" таронаси.
🔎 @unutilgan_tarix
Ҳиндуларининг "Кроу" (Апсароке халқи) қабиласи етакчиси бўлиш учун номзод қуйидаги тўртта шартни бажариш лозим бўлган: душманга уни ўлдирмасдан қўл теккизиш, душманнинг қуролига эгалик қилиш, душманнинг отини ўғирлаш ва муваффақиятли ҳарбий операцияни бошқариш. Буларнинг барчасини амалга оширган энг сўнгги одам 1913 йилда туғилган Жо Мэдисин Кроу бўлган. У юқоридаги барча ютуқларига Иккинчи жаҳон урушида, иккинчи фронт очилгандан сўнг АҚШ бўлинмасида разведкачи бўлиб хизмат қилганида эришган. Жо доимий равишда танасини жанговар бўёқ билан бўяб юрган ва бошига бургут патларини таққан, лекин буларнинг барчаси ҳарбий форма ҳамда шлем остида қолган. Қолаверса, у немислардан ўғирлаган отларини олиб, қайтиб келаётганида "Кроу" қабиласининг анъанавий қўшиғини куйлаган.
🔎 @unutilgan_tarix
Балиқ ва мева-чева сотиш билан шуғулланувчи "Samsung Sanghoe" компанияси идораси. Корея, 1938 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
1️⃣7️⃣ ФЕВРАЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР
⚔️ 1454 йил — Бургундия герцоги Филипп III Папанинг салиб юришига қўшилишга ваъда бериб, қасамёд қабул қилган;
🔥 1600 йил— суд қарори билан Жордано Бруно Римдаги Гуллар майдонида ёқиб юборилган;
🤝 1720 йил —Испания ва Тўртлар Иттифоқи мамлакатлари ўртасида Гаага шартномаси имзоланган ва уруш тугатилган;
⚔️1814 йил — Наполеон Бонапарт Морман жангида Пален бошчилигида русларни мағлуб этган;
📌 1854 йил— Буюк Британия Оранж республикаси мустақиллигини тан олган;
⚔️ 1855 йил — Қрим уруши: рус қўшинлари Эвпаторияга муваффақиятсиз ҳужум уюштирган;
🛡 1859 йил —Кохинҳин юриши пайтида икки кунлик қамалдан сўнг Франция-Испания кучлари Сайгонни эгаллаб олишган;
📌 1863 йил — Женевада Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ташкил топган; Бу ташкилот умумжаҳон, инсонпарварлик ҳаракати саналади;
⚔️ 1863 йил— Польша қўзғолони пайтида Мехов жанги бўлиб ўтган ва унда империя қўшинлари ғалаба қозонган;
⛴ 1864 йил —Чарлестон портида сувости кемаси биринчи марта муваффақиятли қўлланилган;
💣 1880 йил — Император Александр II ҳаётига бешинчи марта суиқасд қилинган. Степан Халтурин Санкт-Петербургдаги қишки саройда портлаш уюштирган;
⚔️ 1943 йил —Иккинчи жаҳон уруши даврида Павлоград шаҳри фашист босқинчиларидан озод этилган;
📻 1947 йил — "Америка овози" радиостанцияси Совет Иттифоқида эфирга узатила бошланган;
🚀 1975 йил — Москвада Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги СССР-Буюк Британия қўшма Декларацияси имзоланган;
⚔️ 1979 йил — Хитой Халқ озодлик армияси Вьетнамга бостириб кирган ва Хитой-Вьетнам уруши бошланган;
💻1983 йил— Ада дастурлаш тили "туғилган";
📌 1993 йил — Россияда Газпром компанияси ташкил этилган;
📃1994 йил — МДҲ мамлакатлари Ички ишлар вазирлари "Уюшган жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик тўғрисида битим" ни имзолашган;
🤝 1999 йил — Федерация Кенгаши 1997 йилги Россия Федерацияси ва Украина ўртасидаги дўстлик, ҳамкорлик ва шериклик тўғрисидаги шартномани ратификация қилган;
🇽🇰 2008 йил — Косово Республикаси Сербиядан мустақиллигини эълон қилган;
🛢 2009 йил — Шимолий денгизга катта миқдорда нефть тўкилиб кетган.
🔎 @unutilgan_tarix
Эртага об-ҳаво қандай бўлишини айтиб берайми?
Режиссёр Жон Форд ҳиндулардан нафақат ўзининг вестерн жанридаги фильмларида актёр сифатида, балки бошқа ишларида ҳам фойдаланган. "Форт-Апачи" (1948) фильмини суратга олиш жараёнида кўплаб саҳналар учун ҳар хил об-ҳаво шароитлари зарур бўлган, Форд эса унга об-ҳаво прогнозларини қилиб бериши учун битта навахо-шифокорга пул тўлай бошлаган. Бир неча кун давомида унинг тахминлари тўппа-тўғри чиққан, лекин бир куни шифокор энди об-ҳавони башорат қила олмаслигини маълум қилган. Бунинг сабабини сўрашганида, у актёрлардан бири унинг радиоприёмнигини олиб қўйганлигини айтган.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
1999 йил 16 февраль воқеалари. Тошкентда теракт содир этилган, шаҳарда бир қатор портлашлар юз берган. Жумладан, биринчи Президент Ислом Каримов раислигида парламент мажлиси ўтказилаётган Олий Мажлис биносида ҳам портлашлар бўлган. 16 нафар одам ҳалок бўлган, 120 нафардан ортиқ одамга жароҳат етган.
Манба: Karimov_Foundation YouTube канали
🔎 @unutilgan_tarix
"Агар менинг Вьетнамда фермам ва жаҳаннамда уйим бўлганида, фермамни сотиб, тўғри и уйга қайтган бўлардим."
Номаълум америкалик учувчининг "Zippo" зажигалкасига ёзилган сатрлар.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
1️⃣5️⃣ ФЕВРАЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР
📜 438 йил — Рим империясининг биринчи расмий қонунлар тўплами бўлган Феодосий кодекси қабул қилинган;
🏛 1045 йил — Россияда Ярослав Мудрый ташаббуси билан Авлиё София ибодатхонаси қурилиши бошланган;
📌 1565 йил —Иван Грозный опричнинанинг амалга оширилиши тўғрисида эълон қилган;
🤝 1763 йил — Лейпсиг яқинидаги саксонларнинг Ҳубертусбург қасрида Пруссия, Австрия ва Саксония ўртасида етти йиллик урушни тугатилиб, тинчлик шартномаси имзоланган;
🇫🇷 1794 йил — Франция Республикасининг уч рангли байроғи қабул қилинган;
⚖️ 1922 йил — Гаага Халқаро судининг биринчи сессияси очилган;
🧨 1933 йил— Майамида анархист Жузеппе Зангара АҚШнинг янги сайланган президенти Франклин Рузвельтни ўлдиришга уринган;
🇸🇬 1942 йил — Япония Сингапурни босиб олган;
📌 1943 йил— СС Обергруппенфуюрери Пол Хуссер Гитлернинг шахсий буйруғини очиқдан-очиқ бузиб Харков яқинидан СС Панзер корпусини эвакуация қилиш тўғрисида буйруқ берган;
🚫 1947 йил — "СССР фуқаролари ва чет элликлар ўртасида никоҳни тақиқлаш тўғрисида" фармон чиқарилган;
🇮🇱 1949 йил — Кнессет Исроилнинг биринчи президенти этиб Хаим Вейцман номзодини маъқуллаган;
📺 1950 йил — Уолт Дисней студияси Чарлз Перронинг "Золушка" эртаги асосида яратилган мултфилмни намойиш этган;
🇦🇫 1989 йил — СССР армиясининг Афғонистондан олиб чиқилиши ниҳоясига етган;
🛸 2013 йил —Челябинск вилоятига йирик метеорит қулаб тушган. Чебаркул кўли ҳудудига тушган "космик меҳмон"нинг ташрифи натижасида 1,5 мингдан ортиқ одам жароҳат олган.
🔎 @unutilgan_tarix
#tarixda_bugun
1991 йил 14 февраль куни қўрқинчли психологик триллер жанридаги "Қўзичоқлар сукунати" (инг. "Silence of the Lambs"; рус. "Молчание ягнят") кинофильми АҚШ катта экранларида илк бор намойиш этилган. Фильм ёзувчи Томас Харриснинг шу номдаги романи асосида суратга олинган бўлиб, муаллиф серияли қотил ва доктор Ганнибал Лектер образини Мексика қамоқхонасида ишловчи шифокордан илҳомланиб яратган. Фильмда ўта қаттиқ тартибда қўриқланувчи руҳий носоғлом жиноятчилар сақланувчи турмада умрбод қамоқ жазосини ўтаётган Ганнибал Лектер ўзидан-да манфур ва ваҳший қотилни тутишда ФҚБ Академияси битирувчиси Клерис билан хамкорлик қилади.
Мазкур фильм киносаноат тарихида бирданига 5 та номинация ("Энг яхши режиссёр", "Энг яхши актёр", "Энг яхши актриса", "Энг яхши кинофильм", "Энг яхши сценарий") бўйича Оскар мукофотига лойиқ кўрилган учинчи кинофильмдир. Режиссёр: Жонатан Демми. Ганнибал Лектер ролини Энтони Хопкинс, Клерис Старлинг ролини эса Жоди Фостер маҳорат билан ижро этган.
@unutilgan_tarix
Элвис Пресли ҳаддан ташқари кўп дори қабул қилган
Умрининг сўнгги тўрт йили мобайнида машҳур хонанда Элвис Преслига шифокорлар томонидан 19 000 доза дори истеъмол қилиш буюрилган. Вафот этган йили эса шифокор хонандага амфетамин ва гиёҳванд моддалар ружусига қарши 10,000 дозадан зиёд дори воситаларидан иборат 199 та рецепт ёзиб берган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
1⃣4⃣ ФЕВРАЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР
📌 842 йил— француз тилининг туғилган куни: немис Луи II ва Карл II қадимги француз тилида Страсбург қасамёдини қилишган;
🔥1349 йил — Қора ўлим: ўлатни тарқатишда айбланган 2000 га яқин яҳудийлар Страсбургда ўлдирилган, улардан 900 нафари тириклайин ёқиб юборилган;
🤴📝 1483 йил— Буюк шоир ва Темурийлар сулоласидан чиққан машҳур давлат арбоби, Ҳиндистондаги йирик Бобурийлар империяси асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғилган;
🗡 1779 йил — денгизчи Жеймс Кук Гавайи ороллари аҳолиси томонидан ўлдирилган (баъзи маълумотларга кўра ейилган);
⚔ 1804 йил— Усмонийлар ҳукмронлигига қарши Георгий Петрович бошчилигидаги сербларнинг биринчи миллий озодлик қўзғолони бошланган;
📢 1834 йил —Лионда тўқувчиларнинг умумий иш ташлаши бошланган, биринчи марта ишчиларнинг инқилобий курашининг рамзи сифатида қизил байроқ кўтарилган;
☎️ 1876 йил— Александр Грехем Белл АҚШ ҳукуматидан "нутқ ва бошқа товушларни телеграф орқали электр тўлқинлари ёрдамида узатиш аппарати", яъни телефон учун патент олган;
📆 1918 йил — Совет Россияси Грегориан тақвимига ўтган;
🔫 1929 йил — Чикагода Валентин куни қирғини. Аль Капоне мафиозлари ўзларининг рақиблари бўлган ирландларнинг Моран тўдасининг 7 нафар аъзосини отиб ўлдиришган;
✈️ 1945 йил — Германия қўл остидаги Чехословакия пойтахти Прага АҚШ ҳаво кучлари томонидан бомбардимон қилинган. Натижада 700дан зиёд киши ҳалок бўлган ва 1184 киши яраланган, уларнинг барчаси оддий фуқаролар бўлган;
🇺🇸 🇦🇫 1979 йил — АҚШнинг Афғонистондаги элчиси Адольф Дубс гаровга олинган ва кейинчалик ўлдирилган. Бу воқеа АҚШнинг Афғонистонга нисбатан сиёсатини кескин кучайишига олиб келган. АҚШнинг Афғонистондаги элчиси лавозими 2002 йилгача бўш қолган;
💻⛓ 1995 йил —афсонавий хакер Кевин Митник АҚШ ҳукумати томонидан ҳибсга олинган;
⏯ 2005 йил — YouTube ишга тушган;
⚔ 2011 йил — Араб баҳори: Баҳрайнда қўзғолон бошланган.
🔎 @unutilgan_tarix
Тасодифий илҳом
Валентин Серов деган рус рассоми Оқпошшо Николай IIнинг портретини анча вақтгача чиза олмай юрган. Император сурат тайёр бўлса, уни рафиқаси Александра Федоровнага тақдим этишни ният қилганди. Ниҳоят, кўп иккиланишлардан сўнг рассом императордан кечирим сўраган ва бу иш қўлидан келмаётганлигини айтган. Николай бундан хафа бўлган, у рассомни нафақат моҳир рассом сифатида, балки инсон сифатида ҳам яхши кўрган, унинг олдида салтанат ташвишларини унутиб, таскин топган.
Серов суратни чиза олмаслигини айтгач, Оқпошшо қўлларини чалиштириб столга ўтирган. Шу тоб рассомнинг хаёлига ярқ этиб бир фикр келган— ахир, императорнинг бу ҳолатда ўтириши у излаётган образ-ку! Эгнига оддий ҳарбий мундир кийган Николайнинг кўзларида оғриқ, қўрқув, шум тақдирни англаш, ўтмиш ва келажакдаги бахтли дамлар учун миннатдорчилик ифодаси акс этарди. 1900 йилда чизилган ушбу портрет сўнгги императорнинг энг яхши тасвири саналади.
🔎 @unutilgan_tarix