#iqtibos
"Ватанпарварлик— бу она юртингни ҳамиша, ҳукуматингни эса унга лойиқ бўлган чоғдагина қўллаб-қувватлашдир".Марк Твен
Олийжаноб спортчи
1928 йилда Амстердамда бўлиб ўтаётган ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этаётган австралиялик эшкак эшувчи Бобби Пирс (1905-1976) (3 карра жаҳон чемпиони) сув ҳавзасидаги ўрдаклар оиласини ўтказиб юбориш учун эшкак эшмасдан тўхтаб турган ва вақтинчалик устунликни бой берган. Лекин сўнгги 1000 метр масофада Пирс рақибларидан 30 сония олдинлаб кетиб, олтин медални қўлга киритган ва Олимпиада рекордини ўрнатган.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Қоравой ва Сарибой суҳбати. Ғафур Ғулом қиссаси асосида суратга олинган "Шум бола" кинофильмидаги энг машҳур ва бетакрор кадрлардан бири. 1977 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
Булар каштан меваларини пўстлоғидан ажратиш учун мўлжалланган махсус этиклар бўлиб, уларнинг ҳар бири нақ 2 килограммни ташкил этган. Франция, XIX аср.
🔎 @unutilgan_tarix
Қадимги Римда аҳоли сони ҳозирги Римникидан тахминан 32 баравар кўп бўлган. Бунинг сабаби шундаки, қадимий шаҳарнинг бутун аҳолиси унинг деворлари ичида истиқомат қилган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
7️⃣ МАРТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР
📜 321 йил —Рим императори Константин I фармони билан якшанба дам олиш куни деб эълон қилинган;
📌 1530 йил— Папа Англия қироли Генрих VIIIнинг ажрашиш ҳуқуқини рад этган, бу эса қиролни Англикан черковини яратишга ундаган;
🇹🇷 1573 йил — Константинопол шартномаси билан Венеция Туркиянинг Кипр устидан суверенитетини тан олган;
❌ 1657 йил —Франция қироли Людовик XIV америкалик ҳиндуларга спиртли ичимликлар сотилишини тақиқлаган;
🤝 1714 йил—Растатт тинчлик шартномаси имзоланган;
☎️ 1876 йил— Александр Белл телефон учун патент олган;
✈️ 1912 йил— Анри Сейме Париждан Лондонга илк тўхтовсиз парвозни амалга оширган;
🌏 1912 йил— Антарктидадан Австралиянинг Хобартигача этиб борган Норвегиялик қутб тадқиқотчиси Рональд Амундсен Жанубий қутбни босиб олганлигини эълон қилган;
🇸🇾1920 йил — Сурия миллий конгресси Суриянинг мустақиллигини эълон қилган;
📻 1926 йил— Лондон ва Нью-Йорк ўртасида радиотелефон алоқаси ўрнатилган;
🛳 1939 йил — фуқаролар уруши даврида Испаниянинг "Кастилло де Олите" кемаси қирғоқ артиллерияси томонидан чўктириб юборилган ва1476 киши ҳалок бўлган, 342 киши яраланган;
🇩🇪 1946 йил —Шарқий Германияда Эркин немис ёшлари иттифоқи ташкил этилган бўлиб, унинг биринчи раиси Эрих Хонеккер бўлган;
🇫🇷 1966 йил — Франция президенти Шарл Де Голл Франциянинг НАТО ҳарбий ташкилотидан чиқиш ниятини эълон қилган;
🔎 @unutilgan_tarix
Китобхонлар бомба оқибатида вайрон бўлган кутубхонадан китоб излашмоқда. Лондон, 1940 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
Ҳали жуда ёш Аэроп I Македония шоҳи бўлган пайтда иллирияликлар мамлакатга босқин ясаган. Ҳал қилувчи жанг бошланмасидан олдин македонияликлар подшоҳни тўшаги билан кўтариб, жанг майдонига олиб боришган ҳамда орқароққа жойлаштиришган. Шу тариқа улар жангда орқага чекиниш энди мутлақо имконсизлигини ҳис этиб, жон-жаҳди билан урушишган ва ёш қиролнинг кўз олдида ғалаба қозонишган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
6️⃣ МАРТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🏖 1521 йил — Фернандо Магеллан дунё бўйлаб саёҳат қилиб, Гуам оролини кашф этган;
📌 1617 йил— француз Луи Хеберт биринчи бўлиб Квебекда (Янги Франция) фермер хўжалиги ташкил этиб деҳқончилик қилиш ҳуқуқини қўлга киритган;
🦷 1790 йил— Жорж Вашингтоннинг шахсий тиш шифокори Жон Линвуд стоматологик бўр ихтиро қилган;
💉 1810 йил — АҚШнинг Иллинойс штатида мамлакатда биринчи бор мажбурий эмлаш жорий қилган;
🇨🇦 1834 йил — Канаданинг Йорк шаҳри номи Торонто деб ўзгартирилган;
⚖️ 1857 йил —АҚШ Олий суди "Қуллар фуқаро эмас, мулкдир", деган мазмундаги қарор чиқарган;
💊1899 йил — немис кимёгари Феликс Хофманн аспирин учун патент олган;
😷 1900 йил —Сан-Францискода хитой миллатига мансуб аҳолининг бир қисми вафот этган ва АҚШ тарихида биринчи бубоник вабо эпидемияси бошланган;
⚽️ 1902 йил —Реал Мадрид футбол клубига асос солинган;
📰 1913 йил — Мўғулистон тарихидаги биринчи газета—"Новое Зерцало" нашр этилган;
📻 1924 йил —Ватиканда биринчи радиоприёмник ўрнатилган;,
🥊 1964 йил —бокс бўйича жаҳон чемпиони Кассиус Клей Ислом динини қабул қилиб Муҳаммад Али исмини олган;
📃 1967 йил — Сталиннинг қизи Светлана Аллилуева Деҳлидаги АҚШ элчихонасидан сиёсий бошпана сўраган;
🤼♂️ 1985 йил — америкалик боксчи Майк Тайсон профессионал фаолиятини Эктор Мерседесни нокаут қилиш билан бошлаган;
🇦🇫 1990 йил —Афғонистонда Президент Муҳаммад Нажибуллоҳ ҳукумати давлат тўнтаришига уринишни бостирган;
🇦🇿 1992 йил —Озарбайжоннинг биринчи президенти Аяз Муталибов (1990-1992) қуролли мухолифат босими остида истеъфога чиққан;
🇬🇧 1997 йил — Буюк Британия қироличаси Елизавета II ўзининг биринчи расмий веб-сайтини очган.
🔎 @unutilgan_tarix
Бутун жосуслик тармоғини сотган айғоқчи
1938 йилда Элизабет Бентли Нью-Йоркда АҚШ Коммунистик партияси манфаати учун ва у орқали Совет Иттифоқи манфаати учун нацистлар устидан жосуслик қила бошлаган. Кейинчалик эса скаутларнинг иккита алоҳида гуруҳини бошқарган. 1945 йилда Москва раҳбарияти билан юз берган зиддиятдан сўнг ФҚБга бориб, ўзи яратган жосуслик тармоғидаги 100 нафардан ортиқ агентларни фош этган.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
"Маҳаллада дув-дув гап" фильмидан "Ҳаёт" таронаси. 1960 йил.
Биз учун бахт-у саодат
Шавкат-у шондир ҳаёт.
Бебаҳо ҳислат, фазилатлар
Учун кондир ҳаёт.
Меҳнат-у ижод билан
Ортар жамолинг кун сайин,
Гуллагай мангу хазонсиз
Боғ-у бўстондир ҳаёт.
Эркалар кенг бағрида
Тинчлик, фароғат бахш этиб,
Ранг-баранг гулларга тўлган
Зўр гулистондир ҳаёт.
Биз ҳаёт фарзандимиз,
Етказади бизни вояга
Шу сабабдин маҳлиё
Тилларда достондир ҳаёт.
🔎 @unutilgan_tarix
"Титаник" кемаси чўкиб кетган пайтда бортда бўлган Жон Жейкоб Астор IV исмли миллионернинг банк ҳисобида 30 та "Титаник"ни қуришга етарли пули бўлган. Бироқ, ўлим хавфи кўндаланг бўлганида, у ўзи ахлоқан тўғри деб ҳисоблаган йўлни танлаган ва қутқарув қайиғидаги ўрнини қаттиқ қўрқувга тушган икки нафар болага бўшатиб берган.
"Титаник"да йўлга чиққан Американинг энг йирик "Macy's" дўконлари тармоғи эгаси Исидор Страусс "Мен бошқа эркаклардан олдин қутқарув қайиғига чиқмайман", дея таклифни рад этган. Умрининг сўнгги дақиқаларида эрининг ёнида бўлишга қарор қилган рафиқаси ҳам қайиққа чиқишдан бош тортган ва ўз ўрнини яқинда ишга ёллаган хизматчи аёли Эллен Бердга берган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
4️⃣ МАРТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🤴 1152 йил— Фридрих I Барбаросса Германия тахтига ўтирган;
⚔️ 1238 йил — Сити дарёсида жанг бўлиб ўтган, Владимир князи Юрий Всеволодович мўғуллардан мағлуб бўлган. Юрийнинг боши кесилиб, Ботухонга совға қилинган;
📌 1681 йил —Англия қироли Карл II Уилям Пеннга Шимолий Америкадаги кейинчалик Пенсильвания штатига айланган ҳудудни тақдим этган;
📑 1789 йил — АҚШ Конституцияси кучга кирган; Нью-Йоркда биринчи АҚШ Конгресси иш бошлаган;
📌 1791 йил —Исроил Жейкобс АҚШ Конгрессидан ўрин олган биринчи яҳудий бўлган;
🍦1813 йил — расмий қабуллар тарихида биринчи марта АҚШнинг янги сайланган президенти Ж. Медисоннинг инаугурация маросимида меҳмонларга музқаймоқ тақдим этилган;
🗳 1848 йил — Францияда эркаклар учун умумий сайлов ҳуқуқи жорий этилган;
🇦🇹 1849 йил —Австриянинг янги конституцияси қабул қилинган;
🇦🇹 1849 йил —Буковина Австрия империяси ҳудудидаги мамлакати деб эълон қилинган;
🇦🇫 1857 йил —Буюк Британия Париж шартномаси асосида Афғонистон мустақиллигини тан олган;
🎤 1877 йил— Америкалик ихтирочи Эмиль Берлинер микрофонни яратган;
🚈 1882 йил — Шарқий Лондонда биринчи электр трамвайлари ишга туширилган;
🛳❌ 1918 йил— Атлантика океанининг сувларида, Бермуд учбурчагида "Циклоп" кемаси изсиз ғойиб бўлган ва 306 киши бедарак йўқолган;
📌 1921 йил — Абхазияда Совет ҳокимияти ўрнатилган, Абхазия ССР ташкил этилган;
🛫 1936 йил — "Гинденбург" дирижабли биринчи парвозини амалга оширган;
🎗1975 йил —Чарли Чаплин рыцарлик унвонини олган;
🖥 1975 йил —Калифорния штатида Стив Жобс ва Стив Возняк "Homebrew" компьютер клубини ташкил этишган;
📲 2006 йил — "Одноклассники" тармоғи ишга тушган.
🔎 @unutilgan_tarix
Монакода бўлиб ўтаётган Формула-1 автопойгаси Гран-при мусобақасидаги сураткашлар, 1968 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
Фотографнинг ўлимига сабаб бўлган сурат
Мана шу фотосурати учун Кевин Картер исмли фотограф нуфузли Пулитцер мукофотига сазовор бўлган. Фотограф уни Судандаги маҳаллий озиқ-овқат улашиш марказида олган. Кейинчалик у суратдаги кичкина ва нимжон болага ёрдам бермаганлиги учун Картер жамоатчилик томонидан қаттиқ танқидга учраган. Шундан сўнг фотограф қаттиқ тушкунликка тушиб, ўз жонига қасд қилган. Картер ўлимидан олдин қуйидаги хатни ёзиб қолдирган: "Ҳозир жуда тушкун аҳволдаман, на телефоним бор ва на ижара тўлови, болаларимнинг алименти ва қарзларимни қайтариш учун пулим бор! Мени муттасил қотилликлар, жасадлар, ғазаб ва оғриқлар, қорни оч ёки жароҳатланган болалар, жиннилар ва қотиллар ҳақидаги даҳшатли хотиралар таъқиб этяпти. Агар омадим чопса, яқинда вафот этган ҳамкасбим Кеннинг ёнига бораман. Шундай қарорга келдим".
🔎 @unutilgan_tarix
Париждаги "Parc des Princes" стадионининг кийиниш хонасида Европа кубогини қўлида тутиб турган Совет футболчиси Лев Яшин, 1960 йил 10 июль. Югославия-СССР терма миллий терма жамоалари орасида кечган финал ўйини Собиқ иттифоқ жамоасининг ғалабаси билан тугаган эди.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
1️⃣4️⃣ МАРТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
👑 1309 йил —Гранада амири Муҳаммад III ал-Маҳлу укаси Наср I фойдасига тахтдан воз кечишга мажбур бўлган;
🤝 1489 йил— Венеция малика Екатерина Корнародан Кипрни сотиб олган;
🏭 1794 йил — америкалик ихтирочи Эли Уитни пахта тозалаш заводига патент олган;
📸 1839 йил —ҳамкасблари билан суҳбатда Жон Гершель илк бора "фотография" атамасидан фойдаланган;
👑 1861 йил —Сардиния қироли Виктор Эммануэл II ўзини Италия қироли деб эълон қилган;
💵 1900 йил—Қўшма Штатлардаги Олтин стандарти қонунига мувофиқ қоғоз ва металл пуллар олтин билан таъминланган;
💰1926 йил — СССРда император Александр II нинг ўлдирилишига 45 йил тўлиши муносабати билан суиқасднинг 9 нафар собиқ иштирокчиларига пенсия тайинланган;
🪐 1930 йил— оксфордлик ўн бир ёшли мактаб ўқувчиси Венеция Бёрни тўққизинчи сайёра учун "Плутон" номини таклиф қилган.
⚔ 1939 йил — немис қўшинлари Чехословакияни босиб олишни бошлаган;
💣 1945 йил —Британия қироллиги ҳарбий-ҳаво кучлари биринчи марта Grand Slam сейсмик бомбасидан фойдаланган;
🎥 1956 йил — Американинг Ampex компанияси дунёдаги биринчи ВР-1000 видеомагнитофонини намойиш қилган;
🏁 2004 йил — АҚШнинг Калифорния штатидаги Мохав чўлида роботлар автопойгаси бўлиб ўтган. Иштирокчиларнинг ҳаммаси белгиланган йўлдан чиқиб кетган.
🔎 @unutilgan_tarix
Шерлок Холмс образини яратган инглиз ёзувчиси Сэр Артур Конан Дойл кунлардан бир куни ҳазил тариқасида жамиятнинг ўта ҳалол ва ҳурматга сазовор инсонлари сифатида ном қозонган лондонлик 12 нафар йирик банкирларининг манзилларини топиб, уларнинг ҳар бирига қуйидаги мазмундаги телеграмма жўнатган: “Ҳаммаси фош бўлди. Тезда яширининглар". Қизиғи, эртаси куни ўша банкирларнинг барчаси Лондондан изсиз ғойиб бўлган ва ўзларининг аслида қандай одам эканликларини исботлаб қўйишган.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлаш ташаббуси билан чиққан коммунист фаол Клара Цеткиннинг (1857-1933) жамиятда аёлларнинг ўсиб бораётган ўрни ҳамда оиладаги тенглик ва адолат ҳақидаги нутқи.
Унинг айтишича, анъанавий буржуа жамиятида аёллар оила хизматкори сифатида қабул қилинган. Эндиликда, янгидан ташкил топаётган социалистик жамиятда аёл молиявий жиҳатдан эркиндир ва оилада тенглик таъминланишига эркак ва аёл бирдек масъулдирлар. Ишчи синф хотин-қизларнинг бевосита ёрдами ва иштироки орқалигина ушбу янгича тамойиллар жамиятда бардавом қарор топиши йўлида кечадиган курашда ғалаба қозона олади.
Биринчи жаҳон урушига қарши бўлганлиги учун Германиядаги Социал-демократик партия раҳбарияти 1917 йилда Клара Цеткинни сиёсатдан четлаштирган ва у Совет Иттифоқида қўним топган.
🔎 @unutilgan_tarix
#uzb
"Туркистон куни"
АҚШда ҳар йилнинг 13 декабрь санасида "Туркистон-Америка ассоциацияси" томонидан "Туркистон куни" нишонланиб келинади.
АҚШ да 1958 йилдан буён "Асир миллатлар ҳафталиги" ўтказилиб келинади. Ушбу ҳафталик рўйҳатига коммунистлар ғоясидан зён кўрган 45 та давлат киради. Ҳафталик собиқ мустамлака, эркинлиги чекланган миллат (давлат) ларнинг озодлигини кўзда тутади.
АҚШ да фаолият юритувчи туркистонлик муҳожирларнинг "Туркистон-Америка ассоциацияси" томонидан "Асир миллатлар ҳафталиги" да "Туркистон куни"нинг айнан 13 декабрь санасида ўтказилиши бежиз эмас. 1917 йил 13 декабрь куни Тошкентда Туркистон Мухторияти тузилганлиги муносабати халқнинг қутлов митингги ўтказилган, лекин ўша сананинг ўзида советлар томонидан митинг, кейинчалик эса Туркистон Мухторияти бутунлай қонга ботирилиб, тугатилган.
🔎 @unutilgan_tarix
У коммунизм илдизига болта урмоқчи эди, аммо...
1947 йилда Буюк Британия Бош вазири Уинстон Черчилл Қўшма Штатлардан СССРга ядровий зарба беришни ва шу орқали Совуқ урушни тугатишни сўраган. Буни Федерал Қидирув Бюросининг махфийлиги ошкор этилган меморандуми ҳам тасдиқлайди.
Мазкур ҳужжатдан маълум бўлишича, Черчилл ўз илтимосини 1947 йилда Буюк Британияга ташриф буюрган республикачи сенатор Стайлз Брижес орқали АҚШ масъулларига етказган. Черчиллнинг режасига кўра, Брижес АҚШ президенти Гарри Труменни фақат Кремлга атом бомбасини ташлаш орқалигина коммунизм тарқалишини тўхтатиб қолиш мумкинлигига ишонтириши лозим эди.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Бухоро амирининг Ялта (Қрим)даги саройи хақида эшитганмисиз? Ушбу икки қаватли шарқона сарой Бухоро амири Абдулаҳадхон ташаббуси ва рус императори Николай II нинг рухсати билан 1907 йилда қурила бошланган ва 1910 йилда қуриб битказилган. Саройга Абдулаҳадхон "Дилкушо" (Мафтункор) деб ном берган. Амирнинг Россиядаги биринчи йирик қароргоҳи бўлган ушбу саройда ҳозир Россияга қарашли "Ўзбекистон" сиҳатгоҳи жойлашган.
🔎 @unutilgan_tarix
#uzb
Туркистон генерал-губернатори Куропаткин бошчилигидаги делегация Aмир Олимхоннинг Ситораи Моҳи Хоса саройида, 1917 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
5️⃣ МАРТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🚬 1558 йил —Шифокор Франсиско Фернандес Испания қироли Филипп II томонидан Мексикага европаликларга номаълум ўсимликлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини ўрганиш учун юборилган. Ушбу сана Европада тамаки пайдо бўлган кун деб ҳисобланади;
⚔️ 1770 йил — "Бостон қирғини" содир бўлган. Бостондаги тартибсизликлар пайтида инглиз аскарлари кўплаб аҳолини ўққа тутган;
🔥1774 йил —Париждаги Адолат саройи ҳовлисида Пьер Бомаршенинг суд ҳокимиятининг ўзбошимчаликлари ҳақидаги хотиралари ёқиб юборилган;
❌ 1792 йил —Франция инқилобий ҳукумати Сорбонна университети ва мамлакатдаги барча диншунослик факультетларини ёпган;
🇨🇦 1844 йил—Юқори ва Қуйи Канаданинг пойтахти Кингстондан Монреалга кўчирилган;
🇬🇧 1868 йил— Англияда степлер учун патент олинган.
✈️ 1936 йил —Буюк Британияда Supermarine Spitfire жанговар самолётининг илк парвози амалга оширилган;
💬 1946 йил — Миссури штатининг Фултон шаҳрида Уинстон Черчилл ўзининг машҳур нутқини сўзлаган ва унда "Европанинг устига Болтиқбўйидаги Стеттиндан Адриатикадаги Триестгача темир парда туширилди" деб айтган. Ушбу нутқдан сўнг Совуқ уруш бошлангани тахмин қилинади;
⚰️ 1953 йил— Совет Иттиқофи раҳбари Иосиф Сталин вафот этган;
📸 1960 йил — фотосуратчи Алберто Корда Че Геваранинг бутун дунё бўйлаб сотилган суратини олган;
🧰 1960 йил — сержант Элвис Пресли АҚШ армиясидан бўшатилган;
🚀 1970 йил —Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома кучга кирган;
💰💷 1976 йил — тарихда биринчи марта фунт стерлинг курси АҚШ валютасига нисбатан 2 доллардан пастга тушган;
🚀 1979 йил — Voyager 1 космик кемаси Юпитер сайёрасига етиб борган;
📺 1989 йил — Дисней телеканалида "Чип ва Дейл ердамга шошмоқда" мультсериали узатила бошланган;
🇰🇵🇰🇷 1997 йил — чорак асрдан буён биринчи марта Шимолий ва Жанубий Корея вакиллари музокаралар столига ўтирган;
🐖 2000 йил — инглиз олимлари дунёда биринчи марта чўчқаларни клонлаш бўйича муваффақиятли операция ўтказишган.
🔎 @unutilgan_tarix
"Fanta" тарихи
Иккинчи жаҳон уруши даврида Европа давлатларига шакар асосан Лотин Америкасидан экспорт қилинган, лекин 1943 йилга келиб Германия шакар олиб келиш билан боғлиқ муаммоларга дуч кела бошлаган. Шакар асосий таркибий элементи бўлган заводлар ишдан тўхтаб қолмаслиги учун технологлар таркиби шакар эмас, балки мевалардан олинадиган экстрактдан ташкил топган янги ичимлик турини ишлаб чиқара бошлашган ва бу ичимликка "Fanta" деб ном беришган.
Уруш кетаётган бир маҳалда Германиядаги Cоcа-Cоlа ичимлигини ишлаб чиқарувчи заводга АҚШдан масаллиқларни етказиб бериш ҳам тўхтаб қолган. Шунда немислар озиқ-овқат чиқиндиларидан, яъни олма пўстлоғи ва сут зардобидан бошқа бир ичимлик ишлаб чиқаришга қарор қилишган ва унга "Fanta" (Фантазия сўзининг қисқартмаси) деб ном қўйишган.
🔎 @unutilgan_tarix
Ядровий уруш бошланиб кетган тақдирда яшириниш учун мўлжалланган бошпана. АҚШ, 1961 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
#tarixda_bugun
03.03.1933— Адольф Гитлер Потсдамда Учинчи Рейхнинг ташкил топганлигини эълон қилган.
"Учинчи Рейх" атамаси илк бор 1923 йилда истеъмолга киритилган бўлиб, немис тарихчиси Артур Мюллер ван ден Брук (1876-1925) ўз асарларида "Рейх" сўзини ягона раҳбар (Фюрер) томонидан бошқарилувчи қироллик, немисларнинг бўлинмас куч-қудрати тимсоли, дея талқин қилган. Унинг фикрича, тарихдаги дастлабки иккита рейх (Фридрих Барбаросса ва Отто фон Бисмарк давридаги) таназзулидан сўнг, Веймар Республикасининг ўрнида ташкил топувчи янги давлат немисларни яна ягона раҳбар қўл остида бирлаштирадиган Учинчи рейх бўлиши керак эди. Албатта, Гитлер бундай тарғибот ғояларидан унумли фойдаланган. "Учинчи Рейх" атамаси бир мунча вақт Германия давлатининг норасмий номи сифатида ҳам қўлланилган. Бироқ, ХХ асрнинг 30 йиллари охирига келиб, мазкур номга муносабат ўзгарган: у номақбул "монархия" деб ҳисобланган ва 1939 йилда батамом тақиқланган.
🔎 @unutilgan_tarix
Россия Федерациясининг собиқ Президенти Борис Ельцин издоши Владимир Путинга ўзининг истеъфога чиқиши бўйича фармонга имзо чеккан ручкасини тақдим этмоқда. Москва, 1999 йил.
🔎 @unutilgan_tarix