#kun_tarixi
1️⃣5️⃣ АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🚁 1877 йил— Италиялик ихтирочи Энрико Форланини прото-вертолётни ҳавога кўтарган;
📹 1891 йил—америкалик ихтирочи Томас Эдисон ўзининг кинетоскопи, ҳаракатланувчи тасвир машинасининг оммавий намойишини ўтказган;
🏆 1896 йил —Афинада антик даврдан бери тўхтаб қолган ва қайта йўлга қўйилган 1-Олимпия ўйинлари якунланган;
🛳 1912 йил— Атлантика океанида айсберг билан тўқнашиши натижасида "Титаник" кемаси чўкиб кетган. 1496 киши вафот этган. Кема 1909-1912 йилларда қурилган бўлиб ишга туширилган вақтида у дунёдаги энг катта кема бўлган;
⛓ 1919 йил —Совет ҳукумати ГУЛАГ (мажбурий меҳнат лагерлари) тизимини яратиш тўғрисидаги фармонни эълон қилган;
🔥 1919 йил — Миланда италиялик социалистларнинг Муссолинининг "Poppolo" газетасини йўқ қилишга уринишига жавобан нацистлар социалистик "Avanti" газетаси таҳририятига ўт қўйишган;
🌍 1924 йил— АҚШда дунёдаги биринчи йўл атласи нашр этилган;
🇺🇿 1938 йил— Бухоро вилояти ташкил этилган;
📌 1952 йил— Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф таваллуд топган;
🍔 1955 йил — Рей Крок Иллинойс штатидаги Дез Пленсда ўзининг биринчи McDonald's ресторанини очган;
☎️ 1971 йил — Англия ва Хитой ўртасида 22 йил олдин узилган телефон алоқаси тикланган;
⚔ 1986 йил —Америка Қўшма Штатлари Германияда ўз фуқароларига қарши қилинган террор ҳужумларига жавобан Ливияга қарши ҳаво ҳужумини бошлаган;
⚽️ 1989 йил — "Hillsboro" стадионида "Ливерпул" ва "Ноттингем Форест" жамоалари орасида Англия кубоги ярим финал мусобақасида одамларнинг ёппасига ҳаракатланишидан бўғилиб қолган Ливерпуль жамоасининг 94 нафар мухлиси вафот этган, 766 нафар одам эса жароҳат олган;
🇺🇿 1999 йил— Ўзбекистон Республикасида "Архивлар тўғрисида"ги қонун қабул қилинган;
🔥2019 йил —Нотр-Дам соборида ёнғин содир этилган.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Малла— кассир, сап-сариқ киши, Жиблажибон—кўк шим, қизил кўйнак, ола галстук тақиб юрадиган Мамарайим....
Ўзбек кино санъати дарғаларидан бири — Эргаш Каримов "Учрашув" кинофильмида корхонанинг эзма бошлиғи ролини ижро этмоқда.
🔎 @unutilgan_tarix
"Агар нонлари йўқ бўлса, пичан ейишсин!"— ушбу жумла Франция қироли Людовик XVI саройидаги амалдор Жозеф Франсуа Фулонга тегишли. 1789 йилги инқилобий қўзғолон пайтида биринчилардан бўлиб айнан унинг боши танасидан жудо қилиниб, найзага илиб қўйилган, оғзи ўт-ўланлар билан тўлдирилган. Ажабланарлиси шундаки, французлар озиқ-овқат билан боғлиқ муаммолардан ташқари бошқа қийинчиликларга дуч келишмаган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
1️⃣4️⃣ АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⚔ 1471 йил— Йорк ва Ланкастерлар ўртасидаги "Қизил ва оқ гуллар уруши" давомидаги Барнет жанги бўлиб ўтган;
🔭1611 йил— шаҳзода Федерико Сези илк маротаба "телескоп" атамасини ишлатган;
📌 1687 йил— Англия қироли Жеймс II католикларга ва протестантларга тенг ҳуқуқлар берган;
📚 1828 йил— Америкалик лексикограф Ноа Уэбстер инглиз тилининг Америкача версияси луғатини нашр этган;
⛴ 1847 йил— Маҳкумларни Мумбайдан Сингапурга олиб кетаётган Британиянинг "Клеопатра" кемаси тропик циклон пайтида чўкиб кетган; 250 дан ортиқ одам вафот этган;
📌 1849 йил — венгер исёнчилари Венгриянинг Австриядан мустақиллигини эълон қилишган;
🔫 1865 йил—Қўшма Штатларнинг 16-президенти Авраам Линкольннинг ҳаётига суиқасд қилинган;
📌 1871 йил— Германияда парламент —Рейхстаг ташкил этилган;
🎥 1894 йил — Эдисон яратган кинопроекторнинг биринчи оммавий намойиши бўлиб ўтган;
🛢1909 йил — Англия-Форс нефть компанияси (ҳозирги British Petroleum) ташкил топган;
🔥1909 йил —Усмонли империясида Аданада насронийлик погромлари бошланган;
🛳 1912 йил —Титаник айсберг билан тўқнашган;
📌 1931 йил —1931-1939 йиллардаги Испания инқилоби натижасида Испанияда монархия ағдарилиб, Каталония Республикаси эълон қилинган;
✈️ 1945 йил — Потсдамнинг тарихий маркази беш юздан ортиқ инглиз бомбардимончиларининг ҳаво ҳужуми натижасида деярли йўқ қилинган;
🚀 1958 йил — Советларнинг "Спутник-2" сунъий йўлдоши космосдаги 162 кунлик саёҳатдан сўнг Ерга тушган. Белка лақабли ит коинотга чиққан илк ҳайвон бўлган;
💣 1967 йил — Гаити президенти ва диктатори Франсуа Дювалернинг 60 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган тантаналар пайтида пойтахт Порт-о-Пренсда бомба портлаган. Портлашлар Гаити мухолифати томонидан уюштирилган ва оммавий қатағонларга сабаб бўлган;
📻 1983 йил —Буюк Британияда биринчи радиотелефон сотувга чиқарилган;
⚔ 1988 йил —Афғонистондаги сиёсий келишув тўғрисида халқаро Женева шартномаси имзоланган, СССР армиясини мамлакатдан олиб чиқишган рози бўлган;
🇺🇿 🇹🇲1993 йил — И.Каримов Туркманистонга расмий ташриф билан борган;
🇺🇿 🇰🇬🇰🇿1995 йил — Шимкентда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон президентларининг учрашуви бўлган;
🇺🇿 1999 йил— "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги янги таҳрирдаги қонун қабул қилинган;
🇺🇿 2000 йил— "Фидокорлар" миллий-демократик партияси ташкил топган;
🇺🇿🇩🇪 2007 йил— Ўзбек боксчиси Руслан Чагаев Германиядаги чемпионатда профессионал бокс бўйича жаҳон чемпиони Николай Валуевни енгган;
🇳🇬 2017 йил— Нигериянинг Боко-Харам шаҳрида 276 нафар ўқувчи қизлар ўғирлаб кетилган.
🔎 @unutilgan_tarix
#uzb
1874 йилда Ўрта Осиёда биринчи китоб босмахонаси Хивада очилган бўлиб унинг асосчиси туркман Отажан Абдалов (1856-1927) эди. У эронлик бир сайёҳдан китоб босиш жараёнини ўзлаштириб ўз ҳисобидан дастгоҳ ва ускуналар сотиб олган. Босмахона асосан расмий нашрларни кўпайтириш учун мўлжалланган бўлса-да, ўз даврига нисбатан илғор қарашларга ва яхши маълумотга эга бўлган Отажон Абдалов кўплаб туркман ва ўзбек адабиёти классикларининг асарларини, шу жумладан Алишер Навоий, Мунис ва Огаҳийнинг асарларини нашр этган.
Ўзбекистон Миллий Энциклопедиясининг I жилдида "Отажон Абдалов бир қатор маърузалар ва тарихий ҳужжатлар, газеталарнинг ўзбек, туркман, қорақалпоқ ва рус тилларида Хивада нашр этилишига бош-қош бўлган" дейилган. 1876 йилда Отажан Абдалов Ал-Форобийнинг "Ёшларнинг ақли ҳақида китоб" ("Китоб фил-ақл ас-сағир") фалсафий асарини ҳам нашр этган. Дастлабки китоб босиш корхоналари ортидан тижорий мақсадда янгилари очила бошланган. Уларнинг асосий маҳсулотлари мадрасаларда фойдаланиладиган дарсликлар эди. "Ҳафтияк" —Қуръони каримдан парчалар, "Чоркитоб"— мусулмонларнинг маросимлари тавсифи ва бошқа китоблар жуда юқори талабга эга эди.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
"Спагетти дарахти ҳақида ҳеч эшитганмисиз? Италия ва Швейцария чегарасидаги мўжаз Тичино шаҳрида шундай дарахтлардан ҳосил олиниб, спагетти таоми тайёрланади ва дастурхонга тортилади."
Мазкур видео 1957 йилда олинган бўлиб, унда Би-Би-Си ахборот корпорацияси фаолияти тарихидаги энг оламшумул ва йирик алдов ҳақида гап кетади. Видеони томоша қила туриб, спагетти дарахтда ҳам ўсар экан-да, деб ўйлаган бўлсангиз, янглишасиз. Гап шундаки, ушбу видео 1 апрель—Ҳазил куни намойиш этилган. Ўша пайтда телетомошабинлар қаттиқ ҳайратга тушишган, телевидениеда телефонлар тинмаган, одамлар дарахт уруғини қаердан топиш мумкинлигини ва қандай парвариш қилиш кераклигини сўрашган. Уларнинг бунчалик ҳайратга тушишига асосий сабаблардан бири шуки, спагетти ХХ асрнинг 50 йилларида аксарият британияликлар таомномасидан ҳали ўрин олиб улгурмаган ҳамда улар спагетти буғдой уни ва сувдан тайёрланишини билишмаган.
🔎 @unutilgan_tarix
Суратдаги Аллен Свифт исмли одам 77 йил шу машинасини ҳайдаган. 1929 йилда у заводдан янги чиққан "Роллс-Ройс Фантом-1" русумли машинани сотиб олган ва шундан кейинги ўтган 77 йил давомида фақат шу машинасини бошқарган ва уни янгисига алмаштиришдан бош тортган. Алленнинг автомобили энг узоқ вақт хизмат қилган Роллс-Ройc машинаси бўлган. Бунинг учун Роллс-Ройc компанияси уни "Завқланиш руҳи" (барча Роллс-Ройc машиналари капотига ўрнатилган биллур ҳайкалча) фахрий нишони билан тақдирлаган.
🔎 @unutilgan_tarix
НОБЕЛНИНГ ВАСИЯТИ
“Мен, қуйида имзо чекувчи Альфред Бернхард Нобель чуқур ўйлаб бир қарорга келдим ва ушбу нома орқали вафотимгача орттирган мол-мулким хусусидаги васиятни эълон қиламан. Мендан кейин қоладиган, сотса бўладиган барча мулкни васийларим қимматбаҳо қоғозларга айлантириб, жамғарма ташкил қилишлари керак. Ундан келадиган фоизлар ўтган йилда одамзодга энг катта фойда келтирган кашфиёт муаллифларига мукофот тарзида берилсин. Фоизлар бешта тенг бўлакка тақсимланиб, қуйидагиларга берилади: биринчи қисми – физика соҳасида муҳим кашфиёт ёки ихтиро қилган одамга, иккинчиси – кимё соҳасида йирик кашфиёт қилган ёки уни такомиллаштирган одамга, учинчиси – физиология ёки тиббиёт соҳасида буюк ютуқларга эришган одамга, тўртинчиси – инсоний идеалларни акс эттирган буюк бадиий асар ёзган одамга, бешинчиси – халқларнинг жипслашувига, қулликни йўқотишга, мавжуд армияларни қисқартиришга ва тинчлик шартномаларига ҳисса қўшган одамга.
Физика ва кимё соҳасидаги мукофотлар Швеция қироллик фанлар академияси томонидан, физиология ва медицина соҳасидагилар – Стокгольмдаги қироллик Каролин институти томонидан, адабиёт соҳасидагилар Швеция академияси томонидан, тинчлик мукофоти – Норвегия парламенти сайлайдиган беш кишилик қўмита томонидан берилиши керак. Менинг алоҳида истагим шуки, мукофот берилишига номзоднинг миллати таъсир этмасин, мукофотни фақат муносиб одамлар олишсин. Ушбу васиятим охиргиси ва узил-кесилдир, у қонуний кучга эга ва агар, вафотимдан кейин олдинги васиятномаларим чиқиб қолгудек бўлса, улар ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин. Ниҳоят, менинг сўнгги талабим шуки, сўнгги бор нафас олганимдан кейин ваколатли шифокор ўлимим етганини аниқласин ва шундан кейингина жасадим куйдирилсин".
Париж, 1895 йил, 27 ноябрь
Альфред Бернхард Нобель
Нобель мукофоти ушбу васиятномада айтилган беш йўналиш бўйича 1901 йилдан бошлаб бериб келинмоқда. Васиятномада кўзда тутилган мукофот икки лауреатга тенг тақсимлаб берилиши мумкин. Ярим мукофотнинг биттаси яна икки қисмга тақсимланиши мумкин. Шундай қилиб, қайсидир соҳада кўпи билан 3 кишига битта мукофот берилади. Шу сабабдан турли йиллардаги мукофот пули турлича миқдорда бўлиб қолади. Ундан ташқари, мукофот пули Нобель жамғармасининг йиллик даромадига ҳам боғлиқ. Энг биринчи мукофот 42 минг доллар бўлса, кейин 100 минг, 200 минг долларга, 1999-2000 йилларда эса 1 миллион долларга чиққан.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
1️⃣2️⃣ АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🇬🇧 1606 йил— Англия қироли Жеймс I фармони билан мамлакатнинг "Union Jack" деб номланган янги байроғи пайдо бўлган;
⚔️ 1861 йил— АҚШда фуқаролар уруши бошланган; 1865 йилгача давом этган;
⚔️ 1862 йил— АҚШдаги фуқаролар уруши даврида Жоржияда Буюк локомотив пойгаси бўлиб ўтган;
📌 1877 йил — Британия Трансваални босиб олган;
📌 1927 йил — Нанкин ва Шанхайда Чан Кайши тўнтариш уюштирган;
💨 1934 йил —АҚШнинг Нью-Гемпшир штатидаги Вашингтон тоғида соатига 372 километр тезликда шамол эсган;
🇺🇸 1945 йил— АҚШ президенти
Франклин Рузвельт ўз офисида вафот этган. Вице-президент Гарри Трумен унинг ўрнини эгаллаган;
✈️ 1951 йил— АҚШ ҳаво кучларида "қора пайшанба" воқеаси: Корея уруши пайтида америкаликларнинг 10 дан ортиқ B-29 бомбардимончи самолётлари Советлар томонидан уриб туширилган;
🛰 1961 йил — космосга дунёдаги илк парвоз — Юрий Гагарин совет космик кемаси "Восток" да космосга чиққан;
🛥 1961 йил —Совет денгиз ости кемаси К-19 АҚШнинг CCN-571 атом сувости кемаси "Nautilus" билан деярли тўқнашиб кетган.
🛳 1970 йил —Совет флотининг К-8 сувости кемаси чўкиб кетгган ва экипажнинг 52 аъзоси ҳалок бўлган;
😴 1975 йил — Британиялик психолог Кейт Хирн Англиянинг Халл университетидаги лабораториясида биринчи марта равшан туш кўриш ҳодисасини экспериментал тарзда исботлаган;
🇱🇷 1980 йил —Либерияда полковник Самуэл Доу ҳарбий тўнтариш уюштиргаг ва мамлакат президенти Уильям Талбертни ўлдирган;
🐭 1988 йил — АҚШ Патент ва савдо маркаси бюроси сунъий генетик жиҳатдан яратилган ҳайвонга (лаборатория сичқони) илк патентни берган;
🇺🇿 1991 йил— Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ишлаб чиқиш учун 32 кишилик комиссия тузилган;
💻 1995 йил — Yahoo! каталоги ишга туширилган ва тезда дунёдаги энг машҳур компаниялардан бирига айланган.
🇺🇿📚2002 йил— Алишер Навоий кутубхонасига "Миллий" мақоми берилган;
🇺🇿 2014 йил— "uz" домени ташкил этилган.
🔎 @unutilgan_tarix
#uzb
ШЕРМУҲАММАДБЕК КИМ БЎЛГАН?
Фарғона водийсидаги қаршилик кўрсатиш ҳаракати етакчилари орасида қўрбоши Шермуҳаммадбек Қўшоқбекҳожи ўғли (1893-1970) (лақаби Кўр Шермат) алоҳида ажралиб туради. Амирал-мўминин Мадаминбек Монстров бошчилигидаги рус деҳқонлари билан иттифоқ тузгач, қўрбошилар ўртасига совуқчилик тушган. Улар 1919 йил сентябрь ойида Гарбувада тўпланиб, Шермуҳаммадбекни амирал-муслимин этиб сайлашган. Мадаминбек бошчилигидаги ўзбек-руслар, Шермуҳаммадбек раҳбарлигидаги ўзбек қўрбошилари қизиллар билан кетма-кет зафарли жанглар олиб боришган.
Қизиллар уларни енголмагач, Қўқондаги қариндошларини тутиб, мол-мулкларини мусодара қилишга ўтишган. Бу пайтда Мадаминбек ва Шермуҳаммадбек Шарқий Фарғонада эди. Шермуҳаммадбек ўзининг Марғилондан узилиб кетмаганлигини билдириб қўйиш учун яшин тезлигида қилинадиган ҳужум режасини тузиб чиққан. Ўша кунларда Шермуҳаммад қўшини адади 6 минг нафарга етган.
1919 йил 11 октябрь куни жанг бошланган. У жангда туркий халқлар ҳарбий санатидан мерос қолган бир усулини қўллаган: бир гуруҳ отлиқ йигитлар душманга жуда яқин бориб, қизғин жангга киришиб кетишган. Жанг айни қизиган пайтда йигитлари "Эсинг бўлса, ўзингни қутқар", "Қочмаган номард!” деб қичқиришиб, отларини орқага буриб, қочишга тушишган. Уларнинг орқасидан понсодлар номига "Қайт орқага номардлар, итдай отиб ташлайман" деб пўписа қилишган. Қизиллар йигитларнинг ортидан қувиб чангалзорга киришганда уларни Шермуҳаммадбек бошчилигидаги пистирмадаги кучлар кутиб туришган. Пистирмадагилар қизилларни ўтказиб юбориб, атрофни ўраб олиб тутдай тўкиб ташлашган. Қизил аскарлар командири олишувда ҳалок бўлган. Жанг 1919 йил 13 октябрь куни ғалаба билан якунланган.
Миллий озодлик ҳаракатининг 1919 йилдаги зафарли юришлари советларни қаттиқ ларзага солиб қўйган. Марғилон ва Фарғонага Тошкентдан янги кучлар олиб келина бошланганидан хабар топган Шермуҳаммадбек қўшинини сақлаб қолиш мақсадида вақтинча тоғларга чекинишга қарор қилган. 1923 йил баҳорида Афғонистонга ўтиб кетган. Кейинчалик Ҳиндистон Покистон (1951-55) да яшаб, 1955 йилда Туркияга кетган Шермуҳаммадбек 1970 йил 10 мартда Туркиянинг Адана шаҳрида вафот этган. 2022 йил 8 март куни Адана шаҳрида Шермуҳаммадбек хотираси учун тикланган ёдгорлик ҳайкалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтган.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
АҚШ ҳарбий кемасига камикадзе ҳужуми. Иккинчи жаҳон уруши.
"Камикадзе" ("ками"+казе) сўзи япон тилидан таржима қилинганда "муқаддас шамол" деган маънони билдиради. Камикадзелар 1944-45 йилларда душман кемаларини ҳаво йўли орқали йўқ қилувчи махсус ҳужум кучлари сифатида ташкил этилган бўлиб, уларнинг парвози ўзларининг ҳам ўлимлари билан якунланган.
@unutilgan_tarix
#iqtibos
Ҳаёт— бу ўзни излаш эмас. Ҳаёт бу — ўзни яратишдир.Лолли Даскал
#retro_video
Ҳинд йогачиларининг ақл бовар қилмас намойишлари, 1957 йил. Йогачилар маҳоратига қойил қолмасдан илож йўқ. Уларнинг ҳаракатларини бош вазир Жавоҳарлал Неру ҳам кузатмоқда.
🔎 @unutilgan_tarix
#iqtibos
Шуни ёдингда тутгинки, билиш ва қилмаслик — бу барибир билмаслик деганидир. Шу қаторда, қила олиш ва қилмаслик ҳам барибир қила олмасликка тенгдир.Стивен Кови
#uzb
Музқаймоқ сотиб юрган ўспирин. Фарғона водийси, 1900 йиллар.
"Андижон музқаймоқ" тарихи шу даврларга бориб тақаларкан-да...
🔎 @unutilgan_tarix
Алькатрас қамоқхонасидан муваффақиятсиз қочишга уринган 3 махбус. Калифорния, 1946 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
Бу IV асрдаги римлик қулга тегишли бўлган бўйинтумор бўлиб, унга бириктирилган тошга "Мен қочиб кетдим. Мени ушлаб, хўжайинимга қайтарсанг, мукофот сифатида олтин танга оласан", деб ёзилган.
🔎 @unutilgan_tarix
Марҳумларга "ўта меҳрибон" авлодлар
Индонезиянинг Сулавеси оролида истиқомат қилувчи Торажи халқининг бир қисми ғалати урф-одатга амал қилади. Қишлоқ аҳолиси ҳар йили август ойида аллақачон вафот этиб кетган қариндошларининг қабрини қазиб, жасадларни чиқариб олишади ва яхшилаб ювишади. Кейин уларга янги кийим кийдириб, даставвал жони узилган жойга, кейин эса қишлоққа ва охирида қабристонга қайтариб олиб бориб, янгидан ишланган тобутларга солиб кўмиб қўйишади.
🔎 @unutilgan_tarix
"Ўлим савдогари"
Ўзининг динамит ихтиросида илк маротаба нитроглицериндан фойдаланган Альфред Нобель (1833 - 1897) дунёга тирик жонзотларни битта қўймай қирувчи портловчи моддаларни тақдим этган олимдир. Дастлаб унинг оламшумул ихтироси ўз укаси Эмил ва бир неча ишчисини заводдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳаётдан олиб кетган. Шундан кейинги динамит қурбонларининг сони эса юз мингдан ҳам ошиб кетган. Охир-оқибат, олим шу даражада бойиб кетганки, одамларнинг эътиборини аянчли ўлимларга сабаб бўлган ихтиросидан чалғитиш мақсадида илм-фан соҳасида муваффақиятга эришган олимларга ҳар йили ўзининг номи билан аталувчи мукофот берилишини йўлга қўйган. Нобелнинг бу қарорга келишига газетада адашиб босилган ўзининг ўлими ҳақидаги таъзиянома сабаб бўлган. Ўша таъзияномада у "ўлим савдогари" дея номланган эди.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
1️⃣3️⃣ АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🤴 1111 йил — Генри V Муқаддас Рим императори тахтига ўтирган;
⚔ 1204 йил — Тўртинчи салиб юриши қатнашчилари томонидан Константинопол қамал қилинган;
📜 1598 йил— Франция қироли Генрих IV томонидан Нант эдикти имзоланган. Унга биноан француз гугенотларига дин эркинлиги берилган;
📌 1829 йил— Англия парламенти католикларга дин эркинлигини таъминлаган озодлик тўғрисидаги қонунни қабул қилган;
⚔ 1919 йил—Мюнхендаги аксилинқилобий қўзғолон мағлубиятга учраган. Коммунистлар бошчилигида Бавария Совет Республикасининг ташкил этилган;
🛩 1925 йил — Дунёдаги биринчи режали юк ташувчи Детройт-Чикаго (АҚШ) авиакомпанияси очилган. Ташкилотчи —Генри Форд бўлиб, Самолётларда унинг автомобиль заводлари учун ускуналар бўлган;
📄 1941 йил —Совет Иттифоқи ва Япония тажовуз қилмаслик тўғрисидаги шартномани имзолашган;
📌 1943 йил — Вашингтонда Томас Жефферсон ёдгорлиги очилган;
🔎 1943 йил—урушда асир тушиб советлар томонидан оммавий қирғин қилинган поляк ҳарбийларининг "Катин Форест"даги қабрлари топилган. Польша ва СССР ўртасида дипломатик алоқалар кескинлашган;
⚔ 1945 йил — 2 ва 3 Украина фронтлари қўшинлари Венани эгаллаб олишган;
🇦🇺 1954 йил —Канберрадаги совет дипломати Владимир Петров Австралиядан сиёсий бошпана олган;
♟ 1963 йил— Машҳур шаҳмат устаси, жаҳон чемпиони Гарри Каспаров туғилган;
⚔ 1972 йил— Вьетнам урушида Ан Лоc жанги бўлиб ўтган;
🇺🇿 1994 йил— Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов Халқаро Олимпия Қўмитаси раиси Хуан Антонио Самаранч бошчилигидаги делегацияни қабул қилган;
🇺🇿🇩🇪 1995 йил— Германия Федератив Республикасининг Федерал Президенти Роман Герцогнинг Ўзбекистон Республикасига қилган давлат ташрифи ўз ниҳоясига етган.
💣 2017 йил—АҚШ Афғонистоннинг Нангарҳар вилоятига энг катта ноядровий бомба ташлаган.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Совет космонавти Юрий Гагарин (1934-1968) космосга қадами етган дунёдаги илк одам бўлган. 1961 йил 12 апрель санасида космосдаги 1 соат-у 48 дақиқалик парвоз якунланиб, Гагарин Ерга қайтган. Ушбу видеода унинг Совет халқи томонидан кутиб олиниши ва бошқа лавҳалар ёритилган. Уни Қизил майдонда шахсан Никита Хрушчевнинг ўзи кутиб олган.
🔎 @unutilgan_tarix
#iqtibos
"Давлат арбоби—халққа хизмат қилиш учун енг шимарган сиёсатчи. Сиёсатчи эса халқ хизматидан фойдаланувчи давлат арбобидир".Жорж Помпиду
#kun_tarixi
1️⃣1️⃣ АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⚔️ 1241 йил — Венгрия қироли Бела IV Бoтухон томонидан бутунлай мағлубиятга учратилган;
🗡 1775 йил —Германияда жодугарлар овидаги сўнги қатл амалга оширилган;
⚔️1814 йил— Олтинчи коалиция уруши Фонтейн шартномаси билан якунланган. Наполеон Бонапарт тахтдан воз кечиб Элбага сургун қилинган;
🇬🇷1822 йил — Грецияда Хиос қирғини. Оролнинг 115 минг нафар аҳолиси православ греклар, қолганлари католиклар, турклар ва яҳудийлар эди. Турк подшосининг буйруғи билан 3 ёшгача бўлган болалар, 12 ёшдан катта эркаклар ва 40 ёшдан катта аёллар ўлдирилган. Умумий ҳисобда 25 минггача одам ўлдирилган, 45 мингга яқин одам қулликка сотилган ва 23 мингга яқини оролдан қочиб, Хиос диаспорасини ташкил қилган. Қолган аҳоли Исломни қабул қилган;
📌 1868 йил— Японияда сйогунлик барҳам топган;
🇬🇧 1894 йил —Буюк Британия Уганда устидан протекторат эълон қилган;
🇺🇸 1899 йил —Испания Пуэрто-Рико оролини Америка Қўшма Штатларига топширган;
🇮🇱1909 йил — Исроил пойтахти Тел-Авив шаҳри ташкил топган;
⛓ 1944 йил —Керчни немис фашист босқинчиларидан озод қилиш якунланган;
⛓ 1945 йил— Бухенвальд концлагерининг озод қилиниши. У ердаги маҳбуслар фашистларга қарши қўзғолон кўтариб, озод бўлишган;
📜 1945 йил— Москвада дўстлик, ўзаро ёрдам ва урушдан кейинги ҳамкорлик тўғрисида Совет-Югославия шартномаси 20 йил муддатга имзоланган;
🚀 1970 йил —Аполлон 13 ишга туширилган;
🇻🇪 2002 йил —Венесуэлада давлат тўнтариши ўтказишга уриниш бўлиб ўтган;
🇺🇿 2007 йил— "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг моддаларига тузатишлар киритиш тўғрисида" қонун қабул қилинган;
🇸🇩 2019 йил — Суданда ҳарбий тўнтариш бўлиб ўтган, натижада 30 йил давомида республика бошлиғи бўлган президент Омар ал-Башир ҳокимиятдан четлаштирилган;
⛓ 2019 йил — машҳур WikiLeaks веб-сайтининг асосчиси Ассанж Лондон полицияси томонидан ҳибсга олинган. У етти о сиёсий қочоқ сифатида Эквадор элчихонасида яшаган. Кейинчалик Буюк Британия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳибсга олинган.
🔎 @unutilgan_tarix
Нега қароқчилар бир кўзига қора боғич тақиб юришган?
Илгариги замонларда қароқчилар кўзлари ёруғлик ўзгаришига тезда кўникиши учун шундай турдаги қора боғичлардан фойдаланишган. Аслида, бундай боғичларни фақат қароқчилар тақмаган. Кеманинг механизмлар жойлашган қоронғу қисми, яъни трюмга тушиши керак бўлган ҳар қандай денгизчи кўпинча кўзига боғич тақиб олган. Сабаби, океанга нур сочаётган қуёш нурлари уларнинг кўзларини қамаштирган, аммо трюм жуда қоронғи бўлган. Денгизчилар вақтларини ёруғликнинг бирдан ўзгаришига кўникишга беҳуда сарфламаслик учун бир кўзларини мунтазам равишда шу тариқа зулматда сақлашган ва пастга тушган пайтларда боғични очиб, ҳамма нарсани аниқ-тиниқ кўришган. Ҳамма гап шунда.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
🔟 АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
📝 1710 йил— Англияда дунёдаги биринчи муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги қонун кучга кирган;
❄️🌨1722 йил —Пётр I буйруғи билан Санкт-Петербургда об-ҳавони мунтазам кузатишлар бошланган;
🎓 1814 йил —13 ёшли Карл Витте Гиссен университетида докторлик диссертациясини ҳимоялаб, энг ёш фан доктори бўлган;
🌍1820 йил— биринчи инглиз кўчманчилари Жанубий Африканинг Алгоа кўрфазига келиб тушишган;
📚1894 йил— Ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий таваллуд топган;
🛳 1912 йил — Британиянинг «Титаник» кемаси Саутгемптон соҳилини биринчи ва охирги марта тарк этган;
🗳 1938 йил —Австриядаги плебицситда аҳолининг 99,7 фоизи Германия билан қўшилишни ёқлаб овоз берган;
📌 1941 йил — Германия қўшинлари томонидан босиб олинган Загребда Мустақил Хорватия давлати эълон қилинган;
⚔️ 1944 йил — Одесса немис ишғолидан озод қилинган;
🚀1955 йил — СССР ва ХХР ўртасида Хитойда циклотрон ва ядро реакторини қуриш тўғрисида битим имзоланган;
📌 1972 йил — Бактериологик қуролни тақиқлаш тўғрисидаги халқаро конвенция имзоланган;
🏗 1988 йил —10 йиллик қурилишдан сўнг Япониянинг Хонсю ва Сикоку оролларини бирлаштирган 9 км узунликдаги Сето кўприги очилган;
🗡 1992 йил — Марагада озарбайжонликлар томонидан арманлар қирғин қилинган;
✈️ 2010 йил —Смоленскдаги Ту-154 самолёти ҳалокати: 96 киши, жумладан, Польша Президенти Лех Качински ва бошқа арбоблар ҳалок бўлган;
🔥 2016 йил —Хиндистондаги Путтингал ибодатхонасида ёнғин содир бўлган, 110 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, 350 дан ортиқ киши яраланган.
🔎 @unutilgan_tarix
#tarixda_bugun
СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР ХАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР
1️⃣ Жаҳон тарихидаги энг буюк саркардалардан бири бўлган Амир Темур (1336-1405)нинг тўлиқ исми Темур ибн Тарағай Барлос бўлиб "Барлос уруғидан Тарағайнинг ўғли Темур" деган маънони англатади. Форс тилидаги турли манбаларда саркардага душманлари томонидан берилган Темур Ланг, яъни "Чўлоқ Темур" лақаби ҳақида сўз боради. Ваҳоланки, "Темур Ланг" Ғарб манбаларида "Тамерлан" шаклида қайд этилиб, ўзининг камситувчи маъносини йўқотган;
2️⃣ Болалигидан ов ва уруш ўйинларини яхши кўрган Темур кучли, соғлом ва жисмонан бақувват одам бўлган. 1941 йилда унинг мақбарасини ўрганган антропологлар 69 ёшида вафот этган саркарданинг биологик ёшини суякларининг ҳолатига қараб 50 ёш дея баҳолашган;
3️⃣ Чингизхон давридан буён Буюк хон унвонини фақат Чингизхоннинг авлодларигина олиши мумкин бўлган. Шунинг учун ҳам Темур тахтга ўтиргач, расмий равишда амир унвонига эга бўлган. Шу билан бирга, 1370 йилда у Қозонхоннинг қизи Сароймулк хонимга уйланиб, чингизийлар билан қариндош тутинган ва "Кўрагоний"("хоннинг куёви") унвонига сазовор бўлган;
4️⃣ 1362 йилда мўғулларга қарши Сеистонда кечаётган жангда Амир Темурнинг ўнг оёғи жиддий жароҳатланган ва то умрининг охиригача ўша жароҳати оқибатида оёғини бироз оқсаб юрган;
5️⃣ Бир неча ўн йиллар мобайнида кечган аёвсиз урушлар натижасида Амир Темур ўз ичига Мовароуннаҳр, Эрон, Ироқ, Афғонистон ва бошқа бир қанча ҳудудларни (27 та) ўз ичига олган улкан салтанат яратишга муваффақ бўлган;
6️⃣ Салтанат қудрати энг юқори чўққига чиққан паллада Амир Темурнинг қўшини 200 мингга яқин аскардан иборат бўлган. Қўшин янги тизим асосида ташкил этилган, ўнлик (айл), юзлик(қўшун), минглик (ҳазора), ўн минг кишилик (туман) бирликлар тузилган;
7️⃣ 1395 йилда Темур қўшини биринчи ва охирги марта Россия ҳудудларида пайдо бўлган. У Россия ҳудудларини ўз давлатига қўшиб олишни мақсад қилмаган. Юришга Темурнинг Олтин Ўрда хони Тўхтамиш билан кураши сабаб бўлган. Амир Темурнинг Тўхтамиш устидан қозонган ғалабаси туфайли Олтин Ўрданинг рус князликларига босими пасайган;
8️⃣ Амир Темурнинг 18 нафар рафиқаси борлиги манбаларда ёзиб қолдирилган бўлиб, улар орасида Ўлжой Туркон оға ва Сароймулк хоним алоҳида ажралиб турган. "Темурнинг суюкли маликалари" бўлган бу доно аёллар бир-бирларига қариндош бўлишган: Ўлжой Туркон оға Темурнинг собиқ қуролдоши амир Хусайннинг синглиси, Сароймулк хоним эса унинг беваси бўлган;
9️⃣ Амир Темурнинг Хитойга юриши 1404 йилда бошланган бўлса ҳам урушга тайёргарлик 1398 йилдаёқ режалаштирилган, аммо қаҳратон қиш ва совуқ ҳаво туфайли орқага сурилган эди. Хитойга йўл олган Амир Темур 1405 йил 18 февралда Ўтрорда вафот этган;
🔟 Соҳибқирон номи билан боғлиқ бўлган энг машҳур афсоналардан бири унинг Самарқанддаги мақбараси очилиши ва фашистлар Германиясининг СССР ҳудудига бостириб кириши ўртасидаги боғлиқликка бориб тақалади. Темурнинг қабри очилгандан сўнг дарҳол даҳшатли уруш бошланган деган тахмин мавжуд бўлса ҳам у тарихий асосга эга эмас. Дарҳақиқат, Темурнинг Самарқанддаги қабрини очиш Совет археологлари томонидан 1941 йил 20 июнда, яъни фашистлар СССРга уруш бошлашидан икки кун олдин амалга оширилган. Бироқ СССРга қарши ҳужум режаси Темурнинг қабри очилишидан анча олдин тасдиқланган. Таниқли совет антропологи ва археологи Михаил Герасимов қабрнинг очилишида шахсан иштирок этган ва бош суяги тузилиши орқали Амир Темурнинг қиёфасини тиклаган.
🔎 @unutilgan_tarix