unutilgan_tarix | Unsorted

Telegram-канал unutilgan_tarix - Унутилган тарих

18546

Унутилган тарих — Тарихга бир назар! Реклама: https://t.me/joinchat/OvrSwxn2MsI3YzIy Каналдан пост олганингизда @unutilgan_tarix деб ёзинг! Мурожаат учун: @ad_ministrz Тестлар олами: @unutilgan_tarix_test

Subscribe to a channel

Унутилган тарих

Автомобилнинг илк прототипи 1672 йилда Хитой императори учун ўйинчоқ сифатида яратилган буғли арава ҳисобланади.

Арава кўмирда юрган ва бир марта ёқилғи билан тўлдирилганда бир соатдан кўпроқ вақт ҳаракатлана олган. Уни ихтиро қилган Фердинанд Вербист араванинг тавсифномасида биринчи бўлиб "мотор" атамасини замонавий маънода тилга олган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

"Секинроқ юраверинг, қабристон кутиб туради. У шундоқ муюлишда жойлашган". Лондондаги йўл белгиси, 1949 йил.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#kun_tarixi

5️⃣ МАЙ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


👑 1260 йил —Хубилай Мўғуллар империясининг Буюк хони бўлган;

🌍 1494 йил — Христофор Колумб Ямайкага тушган;

🌎1788 йил— Испаниялик сайёҳ Мартинез Ванкувер оролини ( Канада) Испания мулки деб эълон қилган;

📌 1789 йил — Қирол Людовик XVI 1614 йилдан бери биринчи марта Генерал штатлар (парламент)ни чақирган. Йиғилиш давомида муросага келмаслик Буюк Француз инқилоби учун туртки бўлган;

📌 1821 йил — Наполеон Бонапарт вафот этган;

🚉1836 йил — Европада илк қитъалараро темир йўл Бельгияда фойдаланишга топширилган. У Мехелен ва Брюссел шаҳарларини боғлаган;

⛹️‍♀️1912 йил — Швециянинг Стокгольм шаҳрида V Олимпия ўйинларига старт берилган;

📚 1918 йил — Ўзбекистон ФА академиги, адабиётшунос Матёқуб Қўшжонов таваллуд топган;

🚫 1925 йил— АҚШнинг Дайтон шаҳрида (Теннеси) 24 ёшли мактаб ўқитувчиси Жон Скопс ҳибсга олинган. У Чарлз Дарвиннинг тақиқланган эволюцион назариясини ўргатишга журъат этган. Икки ойдан сўнг бошланган суд жараёни "Маймун" деб номланиб бутун дунё эътиборини тортган;

⚔️ 1936 йил —Эфиопия Италия қўшинлари томонидан эгаллаб олинган;

⚔️ 1945 йил—Голландияда немис қўшинлари таслим бўлган;

⚔️ 1945 йил —Чехия ватанпарварлари томонидан уюштирилган ва Қуролли кучлар томонидан қўллаб-қувватланган Прага қўзғолони бошланган;

📜 1949 йил — Лондонда 10 та давлат вакиллари Европа Кенгаши Низомини имзолашган;

🇵🇾 1954 йил — Парагвайда ҳарбий тўнтариш натижасида Алфредо Строснер ҳокимиятга келган;

🤼‍♂️ 1956 йил — Токиода дзюдо бўйича биринчи жаҳон чемпионати бошланган;

🇺🇿1961 йил — Ўзбекистон халқ артисти Нўъмон Муродов туғилган;

📺 1988 йил —Эверест чўққисидан биринчи телевизион эшиттириш олиб борилган;

📣1992 йил —Қрим парламенти Қримнинг мустақиллигини эълон қилган ва август ойида референдум тайинлаган;

🇰🇬 1993 йил —мустақил Қирғизистоннинг биринчи Конституцияси қабул қилинган;

📄1994 йил —Арманистон, Тоғли Қорабоғ ва Озарбайжон парламент тузилмалари Бишкек протоколини имзолашган;

🇺🇿 1994 йил — «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони, «Олтин юлдуз», «Жасорат», «Шуҳрат» медаллари, «Мустақиллик», «Дўстлик» орденлари таъсис этилган;

✍️ 2004 йил — Тайван парламенти барча расмий ҳужжатларни чапдан ўнгга ёзишни талаб қиладиган янги ёзув қонуни қабул қилган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Ҳамкасбларидан снайперга ноодатий совға— нишонга аниқ олиб, ўз жонига қасд қилган одамнинг тўппончаси. Совға устида қуйидаги сўзлар қайд этилган: "Юксак даражадаги маҳоратингиз ва майда нарсаларгача эътибор қаратиб, иш олиб борганингиз учун миннатдормиз... SWAT бўлинмасидаги ҳамкасбларингиздан совға..."

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

1912 йил. Bailey Electric компаниясининг Эдисон томонидан ишлаб чиқилган батареяда ҳаракатланувчи электр автомобили минг милялик синов пайтида.

Ҳаммамизга маълумки, ички ёнув двигателлари жуда паст самарадорликка эга — тахминан 23%. Электр моторининг самарадорлиги эса 90-95% ни ташкил қилади. Бироқ, муҳандислар ва олимлар бундан хабардор бўла туриб бензинли моторларни такомиллаштиришни давом эттираверишган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#kun_tarixi

4️⃣ МАЙ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


🤴 1113 йил—Владимир Мономах Киев тахтига ўтирган;

1715 йил— Парижда илк йиғма соябон ишлаб чиқарилган;

🌗1783 йил— инглиз астрономи Уилям Хершел ойда қизил чироғни кўрган;

🤝1807 йил —Франция ва Эрон ўртасида Финкенштейн шартномаси имзоланган, Англия ва Россияга қарши француз-форс иттифоқи тузилган;

⚔1852 йил — Имом Шомилнинг наибларидан бири, ўз гуруҳи билан руслар томонига ўтган Ҳожимурод соқчиларни тўхтатиб, тоғларга чиқиб кетган. Ҳожимуроднинг боши ҳали ҳам Санкт-Петербургдаги Кунсткамерада сақланмоқда;

📌1878 йил —Томас Алва Эдисон биринчи бўлиб опера театри биносида ўзи ихтиро қилган фонографини намойиш қилган;

📰 1896 йил — Daily Mail газетасининг биринчи сони Лондонда нашр этилган;

🎥 1896 йил—Петербургдаги Аквариум боғида Россиядаги илк киносеанслар бошланган;

🌊1904 йил —Панама канали қурилиши бошланган;

🚗 1904 йил —Англияда Генри Ройс ва Чарлз Роллс Rolls Roys номи остида машиналар ишлаб чиқаришни бошлашган;

🇫🇷1924 йил— Парижда VIII ёзги Олимпия ўйинлари очилган. 27 июлгача давом этган. Франциянинг пойтахти Олимпия ўйинларини ташкил этиш икки марта ишониб топширилган илк шаҳар бўлган. VIII олимпиада Пер де Кубертен бошқарган сўнгги олимпиада эди. Унда биринчи марта Олимпия шиори пайдо бўлди, у учта лотин сўзидан иборат — "Citius, Altius, Fortius!" ("Тезроқ, баландроқ, кучлироқ!"). Марафон масофасининг узунлиги 42 195 метрга тенглаштирилган;

📺 1927 йил —АҚШда Кино санъати академияси ташкил этилган, тез орада Оскар мукофотини таъсис этган;

📽1929 йил— британиялик таниқли актриса Одри Хепбёрн (асл исми Одри Кетлин Хепбёрн-Растон) туғилган;

📜1961 йил — СССР паразитизмга қарши курашни кучайтириш тўғрисида фармон қабул қилган;

🇬🇧1979 йил — Маргарет Тетчер Британиянинг биринчи аёл бош вазири бўлган;

🇪🇺1994 йил —Европа Парламенти аъзолари 1995 йил 1 январдан бошлаб Финляндия, Норвегия, Австрия ва Швециянинг Европа Иттифоқига тўлиқ аъзо бўлишига овоз беришган;

🇺🇿1996 йил— Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш қўмитаси ташкил топган;

🇺🇿 2010 йил— Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти И.Каримов Оқсарой қароргоҳида Жаҳон божхона ташкилоти Бош Котиби Кунио Микурияни қабул қилган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Парижнинг 1530, 1560, 1660, 1665, 1840, 1878 йиллардаги панорамаларидан жой олган барча кўринишларни солиштирган тарихчилар уларнинг бир хил бурчакдан олинганлигини, фотосуратдаги барча шпиллар (гумбазнинг найзасимон учи) миллиметригача бир хил тарзда жойлашганлигини аниқлашган. 4 аср мобайнида рассомлар тахминан ўн қават юқоридаги битта кузатув майдонига кўтарилишган. Ушбу майдон Елисейда жойлашган бўлиши керак эди. Аммо у ерда осмонўпар бино йўқ. Балки ўша ердан камера ўрнатилган ҳаво шарини учиришгандир? Бироқ илк ҳаво шарлари 250 йилдан кейин пайдо бўлган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

"Чўқинтирган ота" фильмида ҳақиқий мафиялар иштирок этганми?

1972 йилда экран юзини кўрган "Чўқинтирган ота" (The Godfather) фильмининг суратга олиш ишлари бошланганида ҳақиқий мафиялар ҳақиқатан ҳам ўзларининг яширин ишларига бошқаларнинг эътибор қаратишини исташмаган ва режиссёрга босим ўтказиб суратга олиш жараёнини тўхтатишга ҳаракат қилишган. Режиссёр мафиоз оилаларнинг бошлиқлари билан учрашиб музокара ўтказишга уринган.

Шундан сўнг келишувга эришилиб мафия билан фильм сценарийсини биргаликда ишлаб чиқиш бошланган, мафияни ёмон томондан кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай эпизодлар ўчирилган. Шунинг учун ҳам фильмда mafia ёки mob деган сўзлар деярли қўлланилмайди. Кейинчалик ҳам мафиозлар суратга олиш майдончасига келиб олинаётган фильмнинг сценарийга мувофиқлигини назорат қилиб туришган.

Суратга олиш гуруҳи улар билан турли масалаларда маслаҳатлаша бошлашган. Хуллас, бора-бора ҳар иккала томондагилар дўстлашиб қолишган, мафиоз оилалар вакиллари эса фильмни суратга олиш пайтида доимий маслаҳатчи вазифасини бажаришган. Фильм Корлеонелар хонадонидаги байрамона зиёфат тасвиридан бошланиши эсингизда бўлса керак. Ўша зиёфатдаги барча меҳмонлар ҳақиқий мафиозлар, уларнинг дўстлари ва қариндошларидан иборат бўлган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#kun_tarixi

3️⃣ МАЙ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


⚔️ 1241 йил — Пиза ва Сицилия қўшма флоти Мелория (Гиглио) жангида Генуя қўшинини бутунлай мағлубиятга учратган;

🌍 1494 йил— Испаниялик денгизчи Христофор Колумб Ямайкани кашф этган;.

📜 1791 йил— Варшавадаги сейм Европада биринчи бўлиб, Полша-Литва Ҳамдўстлиги Конституциясини қабул қилган;

⚔️ 1808 йил — Россия-Швеция уруши пайтида (1808-1809) рус қўшинлари Швеция Свеаборг қалъасини эгаллаб олишган;

📌 1815 йил —Вена Конгресси қарорларига биноан Россия империясининг таркибида Польша Қироллиги ташкил топган;

🇳🇿1841 йил — Янги Зеландия Буюк Британиянинг мустамлакаси деб эълон қилинган;.

🖌 1904 йил —америкалик ихтирочи Жорж Паркер ўзининг биринчи шарикли ручкасини патентлаган;

🇹🇷 1906 йил — Туркия Синай ярим оролини Миср ҳудуди деб тан олиб, даъвогарликдан воз кечган;

📌 1919 йил— Бавария Совет Республикаси ҳукуматининг сўнгги йиғилиши бўлиб ўтган;

✍️1921 йил—таниқли ўзбек адиби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Мирмуҳсин туғилган;

👩 1922 йил —Канададаги шаҳзода Эдуард оролида аёлларга овоз бериш ҳуқуқи берилган;

🏆 1937 йил— Маргарет Митчеллнинг "Шамолларда қолган ҳисларим" романи Пулицер мукофотига сазовор бўлган;

🇬🇧1943 йил— Буюк Британияда 18 ёшдан 45 ёшгача бўлган барча аёллар учун ярим кунлик меҳнат хизмати жорий этилган;

🇯🇵 1947 йил — Японияда парламент, император ва референдумда ўз фикрини билдирган одамлар томонидан тасдиқланган янги конституция жорий этилган (биринчи марта аёллар овоз бериш ҳуқуқига эга бўлди). Конституция император ҳокимиятини чеклаб қўйган ва халқаро низоларни ҳал қилишда ҳарбий куч ишлатишни рад этган;

🇦🇶 1958 йил — АҚШ Президенти Дуайт Эйзенхауэр Антарктидани демилитаризация қилишни таклиф қилган, кейинчалик бу таклмф манфаатдор мамлакатлар томонидан қабул қилинган;

🇮🇱1982 йил —Исроил Бош вазири Бегин ўз мамлакати суверенитетини Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги босиб олинган ҳудудларга қадар кенгайтириши ҳақида эълон қилган;

⚽️ 1983 йил— Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клуби аъзоси Камолиддин Тожиев туғилган;

📄 1991 йил —Намибия пойтахтида Виндхук декларацияси имзоланган бўлиб, дунё ҳукуматларини матбуот эркинлиги ва унинг демократик характерини таъминлашга чақирган. Ушбу сана ЮНEСКО томонидан Жаҳон матбуоти эркинлиги куни сифатида нишонланади;

🇺🇿 1992 йил— “Ўзбекнефтгаз”—Ўзбекистон нефть ва газ саноати давлат концернини тузиш тўғрисида”ги Президент Фармони эълон қилинган;

🇺🇿1994 йил— Тошкентда “Буюк ипак йўли” номи остида теннис бўйича халқаро мусобақа очилган;

🌬1999 йил— ҳалокатли бўрон Оклахома-Сити жануби-шарқини ва кўплаб шаҳар атрофларини вайрон қилган. 36 киши ҳалок бўлган. Моддий зарар миллиард доллардан ошган;

💰 2000 йил — Лондон ва Франкфурт биржалари бирлашиши ва дунёдаги энг йирик фонд биржаси ташкил этилишини эълон қилган, уларнинг қиймати тахминан 4 триллион долларга тенг бўлган;

✈️ 2006 йил — Сочи яқинида Ереван-Сочи парвозини амалга ошираётган Арманистоннинг "Армавиа" авиакомпаниясининг А320 йўловчи самолёти денгизга қулаб тушган. Бортда 113 нафар йўловчи бўлган;

🇬🇧 2009 йил — The Mail on Sunday Буюк Британияда танк ишлаб чиқариш тўхтатилгани ҳақида хабар берган.

🇺🇿 2010 йил— “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгаши 43-йиллик мажлисининг очилиш маросими бўлиб ўтган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#uzb

Тошкентдан Чирчиқ станциясига илк бор поезд келиши. 1934 йил.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#retro_video

Ушбу ғайриоддий қурилма 1935 йилларда тоғли ҳудудларда ишловчи ишчилар томонидан тезроқ ҳаракатланиш учун фойдаланилган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Кольт револьверлари пайдо бўлишидан анча олдин, XVI асрнинг охирида Eвропа қуролсозлари илк револьверларни ясай бошлашган. Тузилиши жиҳатдан улар жуда ибтидоий кўринишда бўлишган, эски дизайнга мансуб чақмоқ тошли қулфлар билан жиҳозланган, қолаверса, уларда барабанни айлантириш механизми мавжуд бўлмаган. Бироқ, барабандан фойдаланиш кўп зарядланган қуролни яратишга имкон берган, бу эса унинг отиш кучини сезиларли даражада оширган.

Чақмоқтошли револьверлар нархи жуда қиммат бўлганлиги учун фақат бадавлат одамлар ва юқори мартабали ҳарбий раҳбарларгагина насиб этган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Дрездендаги қурол-аслаҳа омборидан топилган немис бургонети (Уйғониш даври Европасига оид дубулға тури). Тилла ва пўлатдан ясалган ушбу дубулға 1594 йилга оиддир.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#uzb

Фарҳод бозори. Тошкент, 1972 йил

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#kun_tarixi

1️⃣ МАЙ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🔭 1682 йил — Людовик XIV Парижда расадхонага асос солган;

🌊1699 йил —Пьер ле Мойн Миссисипи водийсида илк Европа мустамлакасини ташкил этган;

🇬🇧 1707 йил— Шотландиянинг Англияга қўшилиши натижасида Буюк Британия давлати топган;

💌 1840 йил — Англияда дунёдаги биринчи почта маркалари сотила бошланган: уларга қиролича Виктория расми туширилган;

🏗 1884 йил — Чикагода дунёдаги илк осмонўпар бино— 10 қаватли бино қурилиши бошланган;

⚔️ 1886 йил— Бирма Британия Ҳиндистони таркибига қўшиб олинган;

🇯🇵 1887 йил— Японияда Қизил Хоч Жамияти ташкил этилган;

💊 1899 йил— Аспирин биринчи марта истеъмолга чиқарилган;

💼 1907 йил — Eвропанинг кўплаб пойтахтларида 1 май муносабати билан ишчилар намойишлари бўлиб ўтди ва шу куни Варшавада умумий иш ташлаш эълон қилинган;

📌 1917 йил — Москвада Бутун Россия мусулмонларининг I қурултойи бўлиб ўтган;

🇺🇿 1918 йил— Тошкентда Туркистон советларининг V қурултойида Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси (ТАССР) ташкил топган;

📌 1919 йил — Бавария Қизил армияси мағлубиятга учраган, Бавария Совет Республикаси қулаган;

🇨🇾 1925 йил —Кипр Буюк Британия тожининг мустамлакаси деб эълон қилинган;

☎️1933 йил—Буюк Британия ва Ҳиндистон ўртасида телефон алоқаси ўрнатилган;

1940 йил— уруш сабабли 1940 йилги Олимпия ўйинлари бекор қилинган;

📌 1945 йил —Берлиндаги Рейхстаг устига Ғалаба байроғи кўтарилган;

🇦🇺1946 йил — австралиялик аборигенлар илк марта иш ташлашган;

🇰🇵 1948 йил — Корея Халқ Демократик Республикаси ташкил топганлиги эълон қилинган;

🚫 1950 йил —Хитой Халқ Республикасида кўпхотинлилик, болани ўлдириш ва вояга етмаганлар никоҳи тақиқланган;

🗳 1961 йил — Фидел Кастро Кубада сайлов бўлмаслигини эълон қилган;

🚫 1974 йил —Португалияда сиёсий маҳбуслар озод қилинган ва оммавий ахборот воситаларида цензура бекор қилинган;

🇬🇱 1979 йил —Гренландия ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқини олган;

🇱🇰 1993 йил — Шри-Ланка президенти Ранасингҳе Премадаса Коломбодаги терактда ўлдирилган;

🇺🇿 2001 йил— И.Каримовнинг фармони билан 31 август "Қатағон қурбонларини ёд этиш куни" деб эълон қилинган;

🇲🇳 2003 йил —Мўғулистонда ерларни хусусийлаштириш бошланган;

🇪🇺 2004 йил —Венгрия, Кипр, Латвия, Литва, Малта, Польша, Словакия, Словения, Чехия ва Эстония Европа Иттифоқининг таркибига кирган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#uzb

Ислом Каримов, Собчак ва ўша пайтда дунёга ҳали танилмаган Путин. Тошкент, 90 йиллар.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#retro_video

Илк Ford йўлтанламасининг пайдо бўлиши. 1911 йил.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Фашистлар танловида ғолиб чиққан яҳудий қизалоқ

1935
йилда Учинчи Рейхда энг чиройли орий болаларининг фотосуратлари бўйича ўтказилган танловда олти ойлик Хесси Тафт ғолиб чиққан. Ғалати жиҳати шундаки, танлов ташкилотчилари ҳам, ғолибни танлаш вазифаси топширилган Гитлернинг ўнг қўли бўлган Геббелснинг ўзи ҳам ўша қизнинг аслида яҳудий эканлигини билишмаган.

Гап шундаки, Хессининг онаси Паулина Левенсон ўзларининг оилавий альбомлари учун фотосуратчидан қизини суратга олиб қўйишни сўраган ва фотосуратчи ота-онасидан сўроқсиз равишда қизалоқнинг суратини танловга жўнатган. Танлов воқеасидан сўнг Хесси уйдан чиқмай, яшириниб юришга мажбур бўлган ва бир неча йил ўтгач, оиласи билан Германияни тарк этиб, АҚШга кўчиб кетган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#uzb

Давлат Думасига сайлов олдидан. Қўқон шаҳри.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#retro_video

"I have a dream" (Менинг бир орзум бор)— Мартин Лютер Кингнинг АҚШ тарихидаги озодлик ва фуқаролик ҳуқуқлари учун кураш бўйича ўтказилган энг йирик намойиш пайтида сўзлаган оташин нутқи. 1963 йил 28 август, Вашингтон.

"Дўстларим, бугун ҳозирги ва келажакдаги муаммоларга қарамай, сизларга шуни айтмоқчиман: менинг бир орзум бор! Шундай орзуки, Америка орзусидан илдиз отган. Орзу қиламанки, кун келиб, мамлакатимиз ўз эътиқодининг асл маъносини англаб, унинг тимсолига айланади. Қатъий ишонаманки, барча инсонлар тенглиги ҳеч қандай исбот талаб қилмайди.

Орзу қиламанки, кун келиб, Жоржиянинг алвон тепаликларидаги собиқ қуллар ва қулдорларнинг авлодлари бир дастурхон атрофида жамулжам бўлишади.

Орзу қиламанки, кун келиб, ҳатто адолатсизликдан азият чекаётган, зулмдан бўғилган Миссиссипи штати ҳам эркинлик ва адолат воҳасига айланади.

Орзу қиламанки, тўрт нафар фарзандим одамни терисининг рангига қараб эмас, балки ахлоқий фазилатларига кўра баҳолайдиган мамлакатда яшайди..."

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

СССРда свастика белгиси қўлланилганми?

Урицкий майдонидаги денгизчилар колонналари. Ленинград, 1931 йил 1 май.


Свастика белгиси 3000 йиллик тарихга эга бўлиб, фашистлар унга бошқача талқин бермасларидан олдин эзгулик, меҳр-муҳаббат ва тинчлик рамзи бўлиб келган. Христианлар, яҳудийлар, ҳиндулар, буддавийлар ва ҳаттоки, туб америкаликлар ҳанузгача свастиканинг турли талқинларини қўллашади.

Қазилма ишлари давомида Қадимги Юнонистон, Миср ва Хитой ибодатхоналари харобаларидан свастика белгилари топилган. Санскрит тилида "свасти" сўзи "яхши ният тилаш" маъносини билдиради. СССР Қизил Армиясининг жанубий бўлинмалари аскарларининг ҳарбий формаларида ҳам свастика белгиси туширилган нишон бўлган.

Аслида, 1933 йилга қадар свастика СССРда машҳур рамз бўлган, кейин эса у фашистик партиянинг асосий рамзига айлангач, мамлакатда унинг қўлланилиши тақиқланган. Бу афсонавий белги Адольф Гитлер томонидан 1920 йилда Миллий социалистларнинг рамзи сифатида тасдиқланган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#uzb

Мулланинг уйидаги боғ. Тошкент, 1911 йил.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#retro_video

Тошкент, Эски шаҳар. 1998 йил.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Фрунзе шаҳрида (ҳозирги Бишкек) Рамазон Ҳайит байрами пайтидаги намозда ўтирган мусулмонлар, 1956 йил.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Қиролича Виктория ҳукмронлиги даврида (1837-1901) кенг тарқалган касалликлар туфайли умр кўриш давомийлиги жуда камайиб кетган. Суратга олишнинг қимматлиги аксарият одамларнинг тириклигида суратга тушишларига тўсқинлик қилган. Шу боис, катталар, айниқса, кичик болалар ҳаётлик чоғларида суратга тушмай эрта вафот этганларида, уларнинг яқинлари кўпинча марҳумнинг жасадига кийим кийдириб, эсдалик сифатида у билан суратга тушишган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#kun_tarixi

2️⃣ МАЙ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

📌 1509 йил — испанлар Пуэрто-Риконинг ҳозирги пойтахти Сан-Хуанга асос солишган;

📜 1668 йил —Франция ва Испания ўртасида Ахен тинчлик шартномаси тузилган;

⚔️ 1808 йил —Пиреней яримороли уруши пайтида Мадрид аҳолиси французлар истилосига қарши исён кўтарган;

💍 1922 йил— рус шоири Сергей Есенин ва америкалик раққоса Исадора Данкеннинг тўйи бўлиб ўтган;

✈️ 1923 йил — биринчи қитъалараро тўхтовсиз парвоз амалга оширилган. Ҳарбий учувчилар Келли ва Жон Фоккер Нью-Йоркдан Сан-Диегогача бўлган 4100 километрлик йўлни 26 соат 50 дақиқада босиб ўтишган;

🚫 1933 йил — Германияда барча касаба уюшмалари фаолияти тақиқланиб, Германия меҳнат фронти ташкил этилган;

🤝 1935 йил — СССР ва Франция ўзаро ёрдам тўғрисида битим имзолашган;

🥇 1940 йил— XII ёзги Олимпия ўйинлари бекор қилинган. Улар 1940 йил 21 сентябрдан 6 октябргача Токиода бўлиб ўтиши керак эди;

⚔️ 1941 йил— Иккинчи жаҳон уруши даврида Британия қуролли кучларининг Ироқ қўшинларига қарши стратегик ҳарбий операцияси бошланган;

⚔️ 1945 йил— Мудофаа қўшинлари қўмондони Ҳелмут Вайдлинг Берлинни капитуляция қилиш тўғрисидаги буйруқни имзолаган;

⚔️ 1945 йил — Италияда фуқаролар уруши тугаган;

📜 1955 йил — Ҳиндистон парламенти табақавиф камситилишни тақиқловчи қонун қабул қилган;

🚫 1957 йил —Жанубий Африкада Буюк Британиянинг мадҳиясини ижро этиш анъанаси бекор қилинган;

🛳 1982 йил— Фолкленд уруши: Буюк Британиянинг атом сувости кемаси Аргентинанинг крейсерини чўктирган, 323 одам ўлган;

📌 1989 йил —Венгрия қўшинлари Австрия чегарасида 218 км узунликдаги тиканли симли тўсиқни демонтаж қилишни бошлаган;

📌 1999 йил — 1924 йилда Эверестда йўқолиб қолган инглиз альпинисти Жорж Ли Маллорининг жасади чўққидан топилган;

🔫 2011 йил— АҚШ махсус хизматлари биринчи сонли террорчи Усома бин Лодинни ўлдиришган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#uzb

Катта Фарғона каналининг қурилиши. 1939 йил.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Рим олтинлари. Қадимги Рим даврига оид тилла тангалар жуда яхши ҳолатда бўлиб, ҳозирда Грециядаги Патра археологик музейида сақланмоқда. Улар орасида императорлар Тиберий, Калигула, Клавдий ва Неронларнинг пул белгиларини кўриш мумкин.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

#retro_video

Орол денгизи ярим аср олдин қандай кўринишда бўлган. Мўйноқ шаҳри-чи? Мазкур тарихий видеода улуғвор денгизнинг қуриб кетмасидан аввалги манзараларини, у ердаги гўзал табиатни томоша қилишингиз мумкин.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Рус шоири Александр Сергеевич Пушкинни ўлдирган одам — Жорж Шарль Дантес. 1860 йил.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…
Subscribe to a channel