1972 йилда Марлон Брандо "Чўқинтирган ота" фильмидаги Дон Корлеоне ролини ўйнаганлиги учун "Энг яхши актёр" номинацияси бўйича "Оскар" мукофотига сазовор бўлганида, у тақдирлаш маросимига келмаган. Актёрнинг ўрнига "Митти пат" лақабли ҳинду аёл саҳнага чиққан ва Голливудни ҳиндуларга ёмон муносабатда бўлганликда айблаган ҳамда Марлон номидан нуфузли мукофотдан бош тортган.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
XIX асрдаги пластик жарроҳлик. Анна Коулман Ледд (1878–1939) — америкалик рассом. Урушдан олдин Ледд таниқли ҳайкалтарош ва портретлар чизувчи рассоми бўлган. У ярадор аскарларнинг ҳикояларидан таъсирланиб, Қизил Хоч ташкилоти ёрдами билан Франциянинг Париж шаҳрида студия очган. У ерда у ҳар бир аскар учун қўлда алоҳида юпқа мис ниқоблар ясаган.
🔎 @unutilgan_tarix
#iqtibos
"Соғлиқ ва бойлик эмас, омад тиланг, ахир "Титаник" кемасида ҳам барча бой ва соғлом эди, аммо омад камчиликка кулиб боқди!"Уинстон Черчилль
Мао Цзедун "Ильич васияти" номли колхозда. Москва вилояти, 1949 йил. Мао Цзедун умрида икки боргина чет элга чиққан ва икки гал ҳам СССРга келган.
🔎 @unutilgan_tarix
"Қизил танлилар" атамаси Янги Англияда жойлашган инглиз мустамлакачилари орасида пайдо бўлган. Улар ҳозирда йўқ бўлиб кетган ва ҳарбий жангчилари таналарини қизил тусли минерал бўёқ билан бўяб юрган Беофакс қабиласига қўшни яшашган. Кейинчалик "қизил" сўзи ҳиндуларни европаликлар, африкаликлар ва осиёликлардан ажратиб турувчи ирқий белгига айланган.
1992 йилда бир гуруҳ америкалик ҳиндулар АҚШ Патент ва савдо белгилари идорасига компания, спорт жамоалари, савдо белгилари ва ҳоказоларнинг номларида "қизил" сўзидан фойдаланишни тақиқлаш бўйича петиция билан мурожаат қилишган. Чунки бу атама фақат қизил ҳиндуларга тегишли бўлиши керак эди. Бироқ уларнинг мурожаати “қизил танлилар” атамасига қонуний таъриф бериш мумкин эмаслиги сабабли рад этилган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
2️⃣8️⃣ ИЮНЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⚔️1119 йил —ал-Ғозийнинг мусулмонлар қўшини Антиохия регенти Рожер Салернонинг армиясини мағлуб этган;
🤝 1569 йил —Польша Қироллиги ва Буюк Литва князлигини бирлаштирган Люблин иттифоқи тузилган;
📌1635 йил —французлар Кариб денгизида Гваделупа мустамлакасини ташкил этишган;
⚔️ 1812 йил— Наполеон қўшинлари Вилнага киришган;
📜 1868 йил —Бухоро амири ўзини Россиянинг вассали деб тан олган;
🔫1914 йил —Сараевода Биринчи жаҳон уруши бошланиши учун баҳона бўлиб хизмат қилган Гаврила Принципнинг австриялик тахт вориси Арчдуке Франз Фердинанд ва унинг рафиқаси (Сараево қотиллиги) ҳаётига суиқасд қилинган;
📜 1919 йил—Версал тинчлик шартномаси имзоланган ва Биринчи жаҳон уруши тугаган;
📌 1919 йил— Миллатлар Лигаси ташкил топган;
⛓ 1933 йил— Москвада лўлиларни ҳибсга олиш ва депортация қилиш бўйича кенг кўламли операция бошланган (5470 киши депортация қилинган);
⚔️1940 йил —Совет қўшинлари Бессарабия ва Шимолий Буковина ҳудудига Руминиянинг бир қисми сифатида кириб келган;
⚔️1944 йил —Финляндия ССР пойтахти Петрозаводск шаҳри фин босқинчиларидан озод қилинган;
❌1948 йил — Коммунистик ва ишчи партияларнинг Ахборот бюроси Югославия Коммунистлари Иттифоқини аъзоликдан чиқариб юборган. Бунга Броз Титонинг Сталин тавсияларига қатъий риоя қилишдан бош тортиши сабаб бўлган. СССР ва Югославия ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома бекор қилинган. Тез орада Тито Совет матбуотида фашист деб номланган. Фақатгина Сталин вафотидан кейин икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ўз ҳолига қайтган;
⚔️ 1967 йил— Исроил шарқий Қуддусни қўшиб олган;
🇱🇻 1993 йил — Латвия пул ислоҳотлари қўмитасининг қарорига биноан ўша кундан бошлаб пул ҳисоб-китобларида лотга тўлиқ ўтиш амалга оширилган;
📌1996 йил—Украина Олий Радаси янги Конституция қабул қилган;
🥊 1997 йил —учинчи раунд тугашига 30 сония қолганида бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон амалдаги чемпион Эвандер Холифилднинг қулоғини тишлаб олган. Жанг тугагач, Тайсон дисквалификация қилинган;
⚖️ 2001 йил —Слободан Милосевич Гаагада уруш жиноятларида айбланган;
🇮🇶2004 йил —Ироқда муваққат коалиция ҳукумати тузилган.
🔎 @unutilgan_tarix
Бойкот сўзининг тарихи
У ёки бу ишни қилишдан, муайян маҳсулотни сотиб олишдан бош тортиш маъносини англатувчи "бойкот" атамаси аслида қаердан келиб чиққанлигини биласизми?
XIX аср охирида (1880 йиллар) битта аслзоданинг мулкида Чарльз Бойкотт исмли бошқарувчи ишлаган. У адолатсиз ижара тўловидан норози бўлган ишчиларга қарши ғайрат билан курашган одам сифатида танилган. Чарльзнинг саъй-ҳаракатлари бесамар кетмаган. Маҳаллий аҳоли у билан саломлашмай ва ҳатто гаплашмай қўйган, унга дўконларда хизмат кўрсатишдан бош тортишган, черков йиғинларида эса унинг ёнидаги скамейкадаги ўриндиқлар доимо бўш бўлган. Ушбу воқеа инглиз тилида "бойкот" сўзининг пайдо бўлишига олиб келган.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Мазкур видеода 300,000 аҳолига эга шаҳарни қувватлантириш учун етарли бўлган электр энергиясини тарқатувчи кучли стерженнинг намойиш этилиши тарихга муҳрланган. 1912 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
1921 йилда рассом Борис Михайлович Кустодиевнинг ёнига икки ёш олим келиб, ўзларининг портретини чизишни илтимос қилган. Улар Кустодиев фақат таниқли кишиларнинг портретларини чизишидан хабардор бўлишган ва ҳали ҳеч ким танимаса ҳам, кун келиб ўзларининг ҳам машҳур бўлиб кетишларига рассомни ишонтиришган. Ёш йигитлар ўшанда адашмаган эдилар— уларнинг иккаласи ҳам Нобель мукофоти совриндори бўлишган. Ўша қатъиятли йигитларнинг исмлари Пётр Леонидович Капица ва Николай Николаевич Семёнов эди.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
2️⃣6️⃣ ИЮНЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
📺1896 йил— АҚШнинг Луизиана штатидаги Нью-Орлеан шаҳрида дунёдаги биринчи доимий кинотеатр очилган. У 400 ўринга мўлжалланган;
📌 1924 йил— Хоразм Республикаси раҳбарлари Хоразм учун миллий чегараланишнинг зарурлигини эътироф этишган;
🎞 1925 йил — Чарли Чаплиннинг "Олтин васвасаси" фильми премьераси бўлиб ўтган;
📢 1940 йил — Иккинчи Жаҳон уруши бошланиши ва кескин халқаро вазият муносабати билан СССР Олий Кенгаши Президиумининг фармони билан 8 соатлик иш куни, 7 кунлик иш ҳафтаси жорий этилган, ишдан 21 дақиқадан кўпроқ кечикканлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган;
🎖 1945 йил — СССРда Совет Иттифоқининг Генералиссимуси унвони жорий этилган. Эртаси куни Сталин унинг биринчи ва ягона эгаси бўлган;
📜 1945 йил —Сан-Францискода бўлиб ўтган конференцияда 50 та давлат вакиллари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хартиясига имзо чекишган;
📌 1948 йил —Ғарбий Берлинга 23 июнь куни Совет қўшинлари томонидан тўсиб қўйилган "Берлин ҳаво кўприги" орқали ҳаётий ресурсларни етказиб бериш бошланган;
🏭 1954 йил — Калуга вилоятида СССРда ва дунёда биринчи атом электр станцияси ишга туширилган;
🇲🇬1960 йил —Мадагаскар мустақиллиги эълон қилинган;
🇸🇴 1960 йил— Сомали Буюк Британиядан мустақиллигини эълон қилган;
📣1963 йил —Жон Ф. Кеннеди Берлин ҳаво кўпригининг 15 йиллиги муносабати билан Берлинда 400 минг Берлин аҳолиси олдида нутқ сўзлаган;
🔫 1975 йил —АҚШнинг Жанубий Дакота штатидаги Пайн-Ридж ҳиндулар қўриқхонасида отишма бўлган, натижада ФҚБнинг икки агенти ва битта ҳинду ҳалок бўлган. 1977 йилда ФҚБ ходимларини ўлдиргани учун Леонард Пелтиер судланган ва икки маротаба бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган; ҳиндунинг ўлдирилиши эса текширилмай қолаверган;
🤼♂️ 1976 йил— Муҳаммад Али ва япониялик Иноки (Антонио Иноки) ўртасидаги жанг санъати бўйича мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун баҳс дуранг билан тугаган;
🥊 1979 йил — Муҳаммад Али боксдан кетишини эълон қилган;
⚽️ 1982 йил —Америка миллий футбол лигаси кокаинни спорт учун асосий таҳдид деб топган;
🦠 1997 йил —антивирус компанияси — Касперский лабораторияси ташкил этилган.
🔎 @unutilgan_tarix
Оила учун қурилган ядровий бункер. 1955 йилдан 1991 йилгача Буюк Британияда шундай бункерлардан 1500 таси қурилган.
🔎 @unutilgan_tarix
Америкалик жиноятчи Кроуфорд Голдсби (1876 - 1896) XIX асрда яшаган, Чероки Билл тахаллусини олган. Ёввойи Ғарбнинг бу "қаҳрамони" ҳаётида "13" рақами фожиали из қолдирган. Гап шундаки, у 13 кишини ўлдиришда айбланган ва 1891 йил 13 февралда ҳибсга олинган. Суд ишида 13 нафар гувоҳ иштирок этган. Суд иши 13 соат давомида кўриб чиқилган. Суд жараёни 13 март куни якунланган. Қатл ўлим ҳукми эълон қилинганидан 13 кун ўтгач амалга оширилган. Уни дорга олиб чиқишаётганида 13 та зинапояни босиб ўтган. Дор арқонини жаллод 13 та ўрам қилиб ясаган. Чероки Билл соат 13:13 да осиб ўлдирилган.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
XX аср бошларида яшаган сиам эгизаклари— опа-сингил Дейзи ва Виолетт Хилтонларнинг ҳаётидан парча. 1925 йил
🔎 @unutilgan_tarix
Суратда кўриб турганингиз 24 ёшли Фредерик Флит. У 1912 йилда "Титаник" кемасини чўктирган айсбергни биринчи бўлиб кўриб "Айсберг, рўпарамизда айсберг!" деб бақирган кема кузатувчиси. 1965 йилда, Флит 77 ёшида хотини вафот этиб, уйидан ҳайдаб чиқарилгач, ўзини осган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
2️⃣9️⃣ИЮНЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🔥1613 йил— Шекспирнинг "Генри VIII" асари премераси пайтида "Глобус" театри ёниб кетган;
🇫🇷1880 йил —Франция Таитини қўшиб олган;
📣 1881 йил —Судан воизи Муҳаммад Аҳмад ўзини маҳдий деб эълон қилган, деҳқонлар ва кўчманчиларнинг Европа ҳокимларининг зулмига қарши қўзғолонига раҳбарлик қилган;
📽1888 йил —ҳозиргача сақланиб қолган энг қадимги овоз ёзувларидан бири яратилган. Лондоннинг Кристал саройидаги Гандел фестивалида 4000 овозли хор томонидан ижро этилган Мисрдаги Ганделнинг Исроил ораторияси Эдисоннинг такомиллаштирилган фонографида ёзиб олинган;
✈️ 1914 йил— Арктикада илк самолёт парвозлари бошланган;
💬1931 йил — Рим Папаси Пий XI италиялик болаларни фашистик қасамёд қилишга мажбурлашни қоралаган;
⚔1941 йил — Германия ва Финляндия қўшинлари Мурманскга ҳужумга ўтган. Арктика доираси мудофааси бошланган (1944 йил октябргача давом этган);
📜 1945 йил —СССР ва Чехословакия Транскарпатия Украинасини Украина ССР таркибига қўшилиши тўғрисида битим имзолаган;
❌1949 йил — Жанубий Африкада апартеид сиёсати амалга оширила бошланган: аралаш никоҳларга тақиқ жорий этилган;
❌1954 йил —физик Роберт Оппенгеймер водород бомбасини яратишда қатнашишдан бош тортганидан сўнг унга махфий ишланмаларга кириш ҳуқуқи берилмаган;
⚽️ 1958 йил — Бразилия биринчи марта футбол бўйича жаҳон чемпиони бўлган;
📺1964 йил —телевизорни масофадан бошқариш пульти яратилган;
🇨🇱 1973 йил— Чилида ҳарбий тўнтариш содир бўлган;
🚀1975 йил — Атом энергетикаси институтида Курчатов дунёдаги энг йирик "Токамак-10" термоядро ўрнатилган;
🇸🇨1976 йил —Сейшел ороллари мустақил давлат деб эълон қилинган;
📌 1995 йил — Сеулда Сампонг супермаркети қулаб тушгани оқибатида 502 киши ҳалок бўлган;
⚔1996 йил —Абу Салим қамоқхонасидаги (Ливия) қўзғолонни бостириш пайтида 1200 га яқин маҳбус ўлдирилган;
🇺🇳 2001 йил —Кофи Аннан иккинчи муддатга БМТ Бош котиби этиб қайта сайланган;
📱 2007 йил — АҚШда биринчи iPhone сотувга чиқарилган.
🔎 @unutilgan_tarix
Таёқ ва тўқима қалқонлар билан қуролланган Сингапур полиция бўлинмалари оммавий тартибсизликлар вақтида. 1964 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
Москвадаги 1980 йилги Олимпиада ўйинларини бойкот қилишга чақирувчи плакат. Ўша йили Совет аскарларининг Афғонистонга кириши сабабли 65 та давлат Олимпиада ўйинларида иштирок этишдан бош тортган.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
"Титаник" кемасининг шу пайтгача сақланиб қолинган ягона видеоларидан бири. 1912 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
Ҳиндуларнинг энг жанговар қабилалари саналувчи ирокезлар доимо чиғаноқ ва мунчоқлар ёрдамида "ёзилган" ўз Конституциясига мувофиқ яшашган.
🔎 @unutilgan_tarix
Антик давр муаллифларнинг ёзишича, жанговар филларга қарши ўртага ташланган ҳарбий чўчқалар муваффақиятли жанг қилган бўлиб, улар баъзида ёнувчи моддалар билан қуролланишган. Чўчқаларнинг қичқириғи филларни даҳшатга солган ва жазавага тушган филлар ўз қўшинларидаги аскарларни оёқ ости қилиб, қочиб кетишган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
2️⃣7️⃣ ИЮНЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🍵1615 йил —чой биринчи марта Европага олиб келинган;
⚔️ 1864 йил— АҚШда фуқаролар уруши: Атлантадаги Кеннесо тоғида жанг бўлиб ўтган;
⛓ 1929 йил —Совет ҳукумати уч йилдан ортиқ муддатга қамалган барча маҳбусларни қамоқхоналардан меҳнат лагерларига кўчиришни буюрган;
📣1929 йил — Туркияда Президент Мустафо Камол коммунистик тарғиботга қарши курашни бошлаган;
🚁 1931 йил —АҚШда ихтирочи Игорь Сикорский биринчи вертолёт учун патент олган;
📌 1932 йил — Сиамда Конституция қабул қилинган;
🚀 1941 йил — Воронеждаги Коминтерн заводидаБМ-13 "Катюша" номи билан танилган дастлабки жанговар ракета йиғилган;
📜1946 йил —Қўшма Штатлар, Буюк Британия, Франция ва СССР ташқи ишлар вазирлари йиғилишида ўша пайтда Италиянинг бир қисми бўлган Онекан оролларини Грецияга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Шимолий Италия ҳудудининг бир қисми Францияга ўтказилган;
💰 1967 йил — Англиянинг Энфилд шаҳрида дунёдаги биринчи касса ўрнатилган;
📰1968 йил —Чехословакия газетасида "Икки минг сўз" деб номланган ҳужжат нашр этилган ва Чехословакия жамиятининг барча қатламлари вакиллари томонидан имзоланиб, ҳақиқий демократияга тезроқ ўтишга даъват қилинган. Ушбу мурожаат Прага баҳорининг авж нуқтаси бўлган. Совет Иттифоқи ва Варшава шартномасининг бошқа мамлакатлари раҳбарияти республика раҳбариятидан "аксилинқилоб" билан тўла бўлган ислоҳотларни чеклашни талаб қилган;
🇰🇭 1981 йил— Камбоджа Конституцияси қабул қилинган;
⚖️ 1986 йил — Гаага халқаро суди АҚШни Никарагуадаги қарама-қаршиликларга мос сепишда айблаб, уни Никарагуа халқаро ҳуқуқи ва суверенитетини бузган деган қарор чиқарган;
⚔️ 1990 йил - Никарагуада фуқаролар уруши тугаганлигини билдирувчи рамзий қуролсизланиш маросими бўлиб ўтган;
⚔️ 1997 йил — Тожикистонда фуқаролар уруши тугаган.
🔎 @unutilgan_tarix
Менделеев даврий жадвали ҳақидаги афсона
Афсонага кўра, Д.Менделеевда кимёвий элементлар даврий жадвалини тузиш ғояси у ухлаб ётган пайтда пайдо бўлган. Бироқ, бу бир афсона. Ҳақиқатдан ҳам шундайми, деб сўрашганида, олим шу тариқа жавоб берган: "Бу жадвални тузиш ғояси қарийб йигирма йилдан бери хаёлларимни банд қилиб келаётган эди. Сиз эса уни бирданига тайёр бўлиб қолган, деб ўйлаяпсиз."
🔎 @unutilgan_tarix
"Робинзон Крузо" романининг муаллифи сифатида танилган инглиз ёзувчиси Даниел Дефо 1722 йилда 1665-1666 йиллардаги Буюк вабодан омон қолган лондонлик кишининг кундалиги шаклида ёзилган "Вабо йилининг кундалиги" романини нашр эттирган. Романда, хусусан, лондонликлар вабодан қандай қилиб тумор ва афсунлар билан қутулмоқчи бўлганлиги ҳақидаги ҳақиқий воқеалар тасвирланган.
Ўлатга қарши энг кенг тарқалган воситалардан бири учбурчак ёки пирамида шаклида ёзилган "абракадабра" сўзи туширилган туморлар бўлган. Аҳоли бундай туморларни XVIII асргача тақиб юрган. Уэльс шаҳридаги табиб беморларга худди шундай сеҳрли афсун билан варақалар сотиш орқали иситмани даволаган.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
60 йил олдин, яъни 1961 йил 12 апрель санасида Совет космонавти Юрий Гагарин (1934-1968) космосга қадам босган илк инсон бўлган. Космосдаги 1 соат-у 48 дақиқалик парвоз якунлангач, Гагарин Ерга қайтган.
🔎 @unutilgan_tarix
22 ёшли каскадёр аёл Мэри Коннорс (лақаби "Замбаракнинг ўқи) Бристолдаги Эйвон дарёси узра парвоз қилмоқда. Англия, 1974 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
Помпей шаҳридаги шифокор билан бирга дафн этилган Қадимги Рим даврига оид жарроҳлик асбоблари. Ушбу топилма Неаполь музейида 1910 йилларда кўргазмага қўйилган.
🔎 @unutilgan_tarix
Нью-Йорк штатида истиқомат қилган опа-сингил Сазерлендлар сочлари туфайли бутун дунёга машҳур бўлишган. Етти нафар опа-сингилнинг умумий сочлари узунлиги 37 фут (11 метрдан ортиқ) бўлган. Улар ҳақиқий “юлдузлар” сифатида танилишган, сочларини кўз-кўз қилиб, рекламадан пул ишлаб, катта бойлик орттиришган. Бироқ кейинчалик ҳаддан ташқари исрофгарчилик туфайли яна қашшоқликка юз тутишган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
2️⃣5️⃣ ИЮНЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🪥1498 йил —Хитойда тиш чўткаси ихтиро қилинган;
🛳 1503 йил —Ямайка соҳилларида Христофор Колумбнинг кемаси вайрон бўлган;
❌ 1863 йил—Сйогун Токугава барча чет элликларни Япониядан ҳайдаб чиқаришни буюрган;
⛓ 1907 йил — Тифлисда Иосиф Жугашвили (Сталин) томонидан талон-тарож қилиш жинояти содир этилган;
📜 1916 йил —Николай II Марказий Осиёдаги ҳали ҳам ҳарбий хизматдан озод бўлган туб аҳолини армияга сафарбар этиш тўғрисида фармон чиқарган;
⚔️ 1950 йил — Корея уруши бошланган;
📺 1951 йил— биринчи рангли телевизион реклама намойиш этилган. SBS телеканали Артур Мортон Годфрининг Нью-Йоркда тўрт соатлик шоусини суратга олган. У Бальтимор, Филаделфия, Бостон ва Вашингтонда ҳам намойиш этилган. Энг қизиғи шундаки, томошабинларда ўша пайтда рангли телевизорлар бўлмаган ва компаниянинг ўзида зам атиги ўнга яқин телевизор бўлган;
🛸 1957 йил — ўйинчоқ учар ликопча ихтиро қилинган;
🖼 1959 йил — Москвада Ричард Никсон ва Никита Хрушчев иштирокида Америка миллий кўргазмаси очилган;
🥛 1971 йил — Буюк Британия Таълим вазири Маргарет Тетчер энди бошланғич синф ўқувчиларига бепул сут берилмаслигини эълон қилган;
🇲🇿 1975 йил —Португалияда кўп йиллик қуролли кураш ва ярим фашистик режим қулагандан сўнг, Мозамбик мустақилликка эришган. Замора Мачел унинг президенти этиб сайланган;
🇺🇿 1989 йил— И.Каримов олов ичида қолган Фарғонага жўнаб кетган, ваҳимага тушган, қаҳр-ғазабга тўлган одамлар орасига кириб бориб, улар билан юзма-юз очиқ гаплашган;
📣 1991 йил — Словения ва Хорватия Югославиядан мустақиллигини эълон қилган;
⚔️ 1996 йил —Ал-Хобар шаҳрида (Саудия Арабистони) содир этилган теракт натижасида 20 киши, шу жумладан 19 америкалик аскар ҳалок бўлган;
🖥 1998 йил — "Windows 98" операцион тизими чиққан;
⚔️2001 йил — чечен айирмачилари Ханкалага ҳужум қилишган;
❌ 2009 йил — ХХР расмийлари Google'ни порнография тарқатишда айблаб, унга кириш ҳуқуқини чеклаб кўйган.
🔎 @unutilgan_tarix