#retro_video
Германиялик яҳудий қиз Анна Франк Гитлер ҳокимият тепасига келганидан кейин оиласи билан Нидерландияда фашистлар тажовузидан икки йил битта уйнинг чордоғида яширинган. Охир-оқибат, у қўлга олинган ва аввалига Освенцим концлагерига, у ердан эса Берген-Бельзен концлагерига юборилган. Анна ўша ерда уруш ниҳоясига етай деб қолганида тиф касаллигидан вафот этган. 12 ёшли Анна фашистлар тузуми қурбонларининг энг таниқли рамзига айланган. У яшириниб яшаган даврида қандай кечинмаларни бошдан кечирганлиги ҳақида ўз кундалигида ёзиб қолдирган.
1941 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
#iqtibos
"Исталган одам тарих яратиши мумкин. Лекин фақат буюкларгина уни ёза олади."Оскар Уайлд
Қирол Генрих Биринчи даврида Англияда қўрқоқлик учун солиқ мавжуд бўлиб, у қирол учун жангларда жанг қилишни истамаганлардан олинган. Генрих даврида молия бирмунча камроқ бўлган, аммо Иоанн унинг миқдорини 300 баробарга оширган. Мазкур солиқ Эркинликнинг буюк хартияси қабул қилинганидан кейингина бекор қилинган.
🔎 @unutilgan_tarix
Парижликлар ивиб қолмаслик учун стуллар устидан юриб ўтишмоқда. 1924 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
Австралиялик Минни Манро дунёдаги энг кекса келин унвонига эга бўлган. У 102 ёшида турмушга чиққан. 83 ёшли Дадли Рейд унинг турмуш ўртоғи бўлган. Ушбу оламшумул воқеа Поинт-Клэр шаҳрида, 1991 йил 31 майда бўлиб ўтган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
3️⃣ ИЮЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⚔️ 324 йил — Рим императорлари Константин ва Лициний қўшинлари ўртасида Адрианопол жанги бўлиб ўтган;
⚔️ 1849 йил — француз қўшинлари Римга кириб, Рим республикасини тугатган;
🚗1886 йил — Карл Бенц дунёдаги ўзи яратган машинада биринчи чиқишни амалга оширган ва 16 км/соат тезликка эришган;
🇹🇷 1915 йил — Туркияда дастлабки биринчи қоғоз пул муомалага чиқарилган;
📺1928 йил — илк телевизорлар сотувга чиқарилган. Уларнинг нархи 75 долларни ташкил этган;
⚔️1940 йил — француз флотининг немислар қўлига ўтишига йўл қўймаслик учун инглизлар Мерс эль-Кебир базасига ҳужум қилишган. Учта француз кемаси йўқ қилинган, минг икки юздан ортиқ денгизчи ўлдирилган;
⚔️ 1944 йил — "Багратион" операцияси доирасида Қизил Армия қўшинлари Минск шаҳрини фашист босқинчиларидан озод қилган;
📢 1948 йил — Албания барча Югославия фуқароларидан мамлакатни тарк этишларини талаб қилган;
💣 1949 йил — Хиросимага атом бомбасини ташлаган бомбардимончи "Энола Гай" самолёти Смитсон музейининг экспонатига айланган;
❌ 1960 йил —АҚШ Конгресси Кубадан шакар олиб киришга тақиқ қўйган;
🇩🇿1962 йил — Франция Жазоир мустақиллигини эълон қилган, референдумда овоз берганларнинг 75 фоизи ушбу қарорни қўллаб-қувватлаган;
🌏 1973 йил — Хелсинки шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича конференция бошланган. Икки йилдан сўнг Финляндия пойтахтида якуний ҳужжат имзоланган;
⚔️ 1988 йил —Эрон-Ироқ уруши: Форс кўрфазида Америка крейсери Эроннинг йўловчи самолётини уриб туширган. 298 киши ҳалок бўлган;
🇺🇿 1992 йил— "Байрам кунлари тўғрисида"ги қонун қабул қилинган.
🔎 @unutilgan_tarix
Совет давридаги "Наташа" номли атир "Новая заря" фабрикасида чиққан. Фабрика манзилига Наташанинг гўзаллигига ошиқ бўлган мухлислардан сон-саноқсиз мактублар келган, бироқ атир қутисига расми туширилган қиз аслида Финляндияда фаолият юритувчи профессионал фотомодел бўлган. СССР, 1970 йилларнинг охири.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
1950 йиллардаги радиоактив косметика. Ўша даврларда кексайиш белгиларини яшириш учун радиоактив ниқоб билан косметик преператлар қўллаш одат тусига кирган эди.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
2️⃣ ИЮЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🌍1499 йил —Охеда экспедициясининг кемалари Жанубий Американинг шимолий қирғоғига яқинлашган. Шу куни Америго Веспуччи Амазонка дельтасини кашф этган;
📜 1776 йил—Филадельфиядаги Иккинчи континентал конгресс Американи Буюк Британиядан ажратишга қарор қилган;
📜 1800 йил —Буюк Британия ва Ирландиянинг бирлашуви тўғрисидаги акт қабул қилинган;
⚔️1853 йил— Россия армияси Молдавия князьлигига бостириб кирган ва Қрим уруши бошланган;
🛫 1900 йил —граф Фердинанд фон Зеппелин томонидан ишлаб чиқилган LZ-1 дирижабли биринчи марта парвоз қилган;
🤾♀️1900 йил — Парижда 2-Олимпия ўйинлари очилган;
💬1947 йил— Париждаги Ташқи ишлар вазири В.М. Молотов СССР "Маршалл режаси"да иштирок этмаслигини тасдиқлаган;
📃 1964 йил —АҚШ Сенатидаги узоқ мунозаралардан сўнг Президент Линдон Жонсон 1963 йилда Кеннеди томонидан таклиф қилинган "Фуқаролик ҳуқуқлари тўғрисида"ги қонунни имзолаган. Кучга кирган қонун ирқи, дини, жинси ёки миллати бўйича камситишга расман чек қўйган;
🚫1965 йил — Франция Европа иқтисодий ҳамжамиятининг барча йиғилишларига бойкот эълон қилган;
🇻🇳1976 йил —Шимолий ва Жанубий Ветнам бирлаштирилиб, Ветнам Социалистик Республикаси ташкил топган. Пойтахт Сайгон Хошимин деб ўзгартирилган;
🇺🇿1992 йил— "Таълим тўғрисида"ги қонун қабул қилинган;
🇺🇿 1992 йил— Ўзбекистон Республикаси давлат герби қабул қилинган;
📌 2002 йил —Стив Фоссетт дунёдаги биринчи ҳаво шаридаги саёҳатни якунлаган.
🔎 @unutilgan_tarix
Номсиз бармоққа никоҳ узугини тақиш анъанаси бизга мисрликлардан бўлиб қолган. Улар ушбу бармоқ орқали ўтувчи вена томири тўғридан тўғри юракка боради, деб ҳисоблашган.
🔎 @unutilgan_tarix
Олмахонинг ўлиб қолса, қийин...
2016 йилда Буюк Британия қамоқхоналаридан бирида тўрт нафар маҳбус погром (тартибсизлик, ғалаён) уюштириб, мебелларни синдиришган, чироқларни уриб туширишган, кейин қамоқхона қаватлари орасига ўрнатилган махсус қутқариш тўрига чиқиб, ўша ерда ўтиришган. "Улар ўзлари билан кўрпа, стуллар, озиқ-овқат, тамаки ва ҳаттоки "Монополия" ўйинини олиб кетишганига қараганда у ерда узоқ вақт қолмоқчи бўлишган", — деган кейинчалик прокурор Гордон Аспден.
Ушбу тартибсизликни бостиришга тўрт соат вақт кетган, етказилган зарар эса қарийб ўн минг фунт стерлингни ташкил этган. Исёнчиларнинг ўзлари дарҳол айбларини тан олишган ва камераларига қайтишга рози бўлишган. Уларнинг айтишича, погром уюштиришларига камералардаги доимий тинтувлар, шунингдек, 23 ёшли Кайл Блейки исмли маҳбусга тегишли олмахоннинг ўлими қайғуси сабаб бўлган. Маълумки, баъзи маҳбусларга яхши хулқ-атвори учун камерада уй ҳайвонларини сақлашга рухсат берилади.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Дунёдаги энг ёш гигант одам. 1936 йил. Роберт Пе́ршинг Уодлоу (инглизчада Robert Pershing Wadlow; 1918-1940) —Гиннес рекордлар китобига биноан тарихдаги энг новча одам ҳисобланади. Гипофиз бези саратонига чалинган Уодлоунинг бўйи қисқа умри мобайнида тинмасдан ўсиб борган. Вафот этганида унинг бўйи 272 смни, вазни эса 199 кгни ташкил этган. Шу тариқа унинг бўйи украиналик Леонид Стадникникидан 19 см (253 см) ҳамда туркиялик Султон Кўсендан 21 смга (251 см) узунроқ бўлган.
🔎 @unutilgan_tarix
Японлар Иккинчи жаҳон уруши пайтида атом бомбасини яратишга ҳаракат қилишган
1941 йилнинг баҳорида бир гуруҳ япон физиклари ўзларининг ядро қуролларини яратишга киришишган. Бироқ, улар ушбу дастур доирасида муваффақиятга эриша олишмаган. Улар барча зарурий билимларга эга бўлсалар ҳам ресурслар етишмаслиги бомбанинг яратилишига тўсқинлик қилган. Мабодо улар бу борада муваффақият қозонишганида жаҳон урушининг якунлари бошқача бўлармиди...
🔎 @unutilgan_tarix
Ядровий туризм: ўтган асрнинг 50 йилларида Вегасга келиб, ядровий портлашларни бемалол яқиндан томоша қилиш мумкин бўлган
1950 йиллар Вегасда шундай ажойиб вақтлар бўлганки, одамлар нафақат казиноларда ўйнаши, балки ядровий қўзиқоринларни ҳам кўриш имконига эга бўлган. Меҳмонхона деразасидан қараб, ҳузур билан мартини ичишган. Шаҳардан атиги юз километр нарида Невада ядро полигони жойлашган. Бир пайтлар бутун мамлакатдан сон-саноқсиз сайёҳлар портлашларни томоша қилиш учун Вегасга келишган. Таътил ва байрам кунларида ҳам ушбу диққатга сазовор жой томошабинлар билан гавжум бўлган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
5️⃣ ИЮЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🇻🇪1811 йил— Венесуэла Испаниянинг Жанубий Америкадаги мустамлакаларидан биринчи бўлиб ўз мустақиллигини эълон қилган;
🏢1841 йил— инглиз сайёҳи Томас Кук дастлабки сайёҳлик агентлигини очган;
📌1881 йил —Мисрдаги Луксор шаҳри яқинида фиръавнлар Сети I, Аменхотеп I, Тутмос III ва Рамсес II дафн этилган ноёб қабрлар топилган;
🇩🇪 1884 йил — Германия Того устидан протекторат эълон қилган;
⚖️1919 йил— ирланд миллатчилари ташкилоти Шин Фейн қонундан ташқари деб эълон қилинган;
🇩🇰1920 йил— Германиянинг Шлезвиг штати Дания назорати остига ўтган;
📜 1921 йил —Совет Россиясида давлат корхоналарини хусусий шахсларга ижарага беришга рухсат берувчи фармон қабул қилинган;
🤾♂️1924 йил — Парижда саккизинчи Олимпия ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтган;
⚔️ 1940 йил — Швеция Германияга аскарларни Норвегияга етказиш учун Швеция темир йўлларидан фойдаланишга рухсат берган;
❌ 1940 йил — президент Франклин Делано Рузвельт АҚШга япон товарларини етказиб беришга эмбарго жорий этган;
🏅 1942 йил— бўлажак ёзувчи Ян Флеминг Канададаги айғоқчилар мактабини имтиёзли диплом билан тугатган;
⚔️ 1943 йил — Иккинчи жаҳон урушида Курск жанги бошланган;
📺 1954 йил — BBC'нинг биринчи телевизион янгиликлари узатилган. Бошловчи Ричард Бейкер рекорд ўрнатган: у 28 йил давомида (1954 йилдан 1982 йилгача) янгиликларни ўқиган;
🇮🇩 1959 йил —Индонезия Президенти Сукарно фармони билан 1945 йилги Конституция тикланган, унга кўра президентга катта ваколатлар берилган. Шу билан бирга, Индонезия Таъсис мажлиси тарқатиб юборилган;
🇩🇿1962 йил —Жазоирнинг Франциядан мустақиллиги эълон қилинган;
🗳 1971 йил —Қўшма Штатларда сайловда овоз бериш ҳуқуқи 18 ёшдан катта (илгари 21 ёшдан катталар) шахсларга берилган;
🇨🇻1975 йил —Кабо-Верде ороллари мустақиллиги эълон қилинган;
📌1978 йил — СССР КГБси СССР Вазирлар Кенгашига бўйсунишдан озод этилган;
❌ 1994 йил —Хитойда болалар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланган;
📢 1999 йил — Куба АҚШни 40 йиллик иқтисодий блокададан кўрган зарари учун судга берган;
🚗 2006 йил — Сан-Франциско ҳудудида автоҳалокат натижасида Тонга орол-давлатининг шаҳзодаси ва маликаси ҳалок бўлган.
🔎 @unutilgan_tarix
Японияда фақат самурайларгина қуролга эга бўлишлари мумкин бўлган. Улар ҳар қандай одамни, хоҳ у эркак бўлсин, хоҳ аёл, хоҳ ёш бола бўлсин, ҳеч қандай сабабсиз, ҳеч кимга ҳисоб бермасдан ўлдиришлари мумкин бўлган. Бунда асосий шарт қилиб қурбонларнинг ижтимоий мавқеи пастроқ бўлиши керак бўлган.
🔎 @unutilgan_tarix
"Фил" ордени Даниядаги (!) энг олий мукофот саналади.
Ҳеч қачон ҳудудида филлар яшамаган ушб шимолий мамлакатда бундай мукофот қандай пайдо бўлган? Қадимий афсоналарда айтилишича, юришлардан бирида Дания рыцарлари жанговар филлар устида жанг қилган сарациналарни мағлуб этишган. Ушбу баҳайбат ҳайвон билан илк бор учрашув хотираси ва 1190 йилда қўлга киритилган ғалаба шарафига Данияда "Фил" ордени таъсис этилган
Бироқ, бу воқеа шунчаки афсона, чунки Дания қироллиги учун хизмат кўрсатган одамларга орден берилиши XV aсрнинг ўрталаридан бошлаб жорий этилган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
4️⃣ ИЮЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
📜 1776 йил —АҚШнинг Мустақиллик декларацияси имзоланган;
📰 1848 йил — Карл Маркснинг Коммунистик манифести биринчи марта нашр этилган;
📚 1862 йил— Чарлз Додгсон Алиса Лидделлга қуённинг орқасидан Мўъжизалар юртига югурган қиз ҳақида ҳикоя қила бошлаган. Ўн ёшли қизча воқеани тўлиқ ёзиб беришни талаб қилган. Додгсон Люис Керол тахаллуси билан "Алиса мўъжизалар мамлакатида» всанини ёзган;
⚔️ 1941 йил — Югославия Коммунистик партияси немис фашист босқинчиларига қарши партизан уруши бошланганлигини эълон қилган;
📌 1946 йил— Кёнисберг шаҳри номи Калининград деб ўзгартирилган;
🇵🇭 1946 йил — Филиппиннинг мустақиллиги тан олинган;
🇯🇲 1959 йил —Ямайка Ғарбий Ҳиндистон Федерацияси таркибида қолган ҳолда ички ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқини олган;
🇺🇸 1960 йил — Гавайи ороллари аннекция қилиниши муносабати билан АҚШ байроғига 50-юлдуз қўшилган;
📣 1969 йил— Испания диктатори генерал Франко Гибралтарнинг барча аҳолисига Испания фуқаролигини эркин қабул қилишни таклиф қилган;
🇰🇷🇰🇵 1972 йил —Пхенян ва Сеулда КХДР ва Жанубий Корея расмийлари ўртасидаги музокаралар натижасида имзоланган ва Кореяни тинч йўл билан бирлаштиришнинг асосий тамойилларини белгилаб берган Шимол ва Жанубнинг қўшма баёноти эълон қилинган;
🇨🇻 1975 йил —Кабо-Верде ороллари Португалиядан мустақилликка эришган;
🔫 1976 йил —Энтеббе операцияси: Исроил хавфсизлик кучлари Уганда Энтеббе аэропортида гаровга олинганларни озод қилган. Отишма пайтида 5 исроиллик, 6 террорчи ва 23 угандалик ўлдирилган. Гаровга олинган 101 киши қутқариб қолинган;
🗽 1986 йил — АҚШ президенти Рональд Рейган, Франция президенти Франсуа Миттеран иштирокида Нью-Йоркдаги реконструкциядан сўнг Озодлик ҳайкали очилган;
📌2001 йил — ҳайкалтарош Зураб Церетели 1997 йилда автоҳалокатда вафот этган Уэлс маликаси Диана Спенсерга ёдгорлик яратган;
⚽️🏆2004 йил — Греция биринчи марта Европа футбол чемпиони бўлган.
🔎 @unutilgan_tarix
Франклин Делано Рузвельт (30.01.1882-12.04.1945) АҚШ тарихидаги икки муддатдан ортиқ сайланган ягона президент хисобланади. У Буюк Депрессия ва Иккинчи жаҳон уруши даврида мамлакатни бошқарган.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Адольф Гитлернинг шахсий архивидан топилган тарихий видео. Унинг болалар ва атрофидагиларга қандай муносабатда бўлишини кузатиш даҳшатли. 1941-1944 йиллар.
🔎 @unutilgan_tarix
Машҳур олим Чарльз Дарвин ўзининг никоҳ тўйидан олдин уйланишнинг "яхши" ва "ёмон" тарафларининг рўйхатини тузиб чиққан. Рўйхатнинг "яхши томонлари" устунига "доимий ҳамроҳ" ва "итдан яхшироқ" деган жиҳатларни киритган. "Ёмон томонлари" устунига эса "Қариндошларни йўқлаб туришга тўғри келади" ва "Китоб сотиб олиш учун кам пул қолади" деган жумлаларни киритган.
🔎 @unutilgan_tarix
21 ёшли Уинстон Черчилль қиролича ҳазрати олияларининг 4-гусарлар (енгил кавалерия) полки таркибида.
🔎 @unutilgan_tarix
1895 йилда Янги Зеландия аёлларга овоз бериш ҳуқуқини тақдим қилган дунёдаги илк давлат бўлган. Ўша пайтларда дунёдаги бошқа ҳеч бир давлатда аёллар бундай ҳуқуққа эга бўлмаган.
🔎 @unutilgan_tarix
Жангда ҳалок бўлган Нурмаханов деган қозоқ миллатига мансуб Қизил армия аскарининг ёнидан топилган комсомоль билети. Унинг биринчи саҳифасига "Ўлсам ҳам ортга чекинмайман!" деб ёзиб қолдирилган. Учинчи Белоруссия фронти. 1944 йил 11 октябрь.
🔎 @unutilgan_tarix
Битта маслаҳат учун 200.000$
1938 йилда "Marlboro" тамаки компаниясига бир киши келиб, 200,000 доллар эвазига компания даромадини қандай ошириш сирини айтиб беришини маълум қилган. Албатта, компания раҳбари унга шунча пул тўлашни истамаган ва энг яхши мутахассисларни чақириб, бу сирни топишни буюрган. Бироқ, муваффақият сири топилавермагач, ноилож қолган раҳбар истар-истамай 200,000 долларлик чекка имзо чеккан.
Бунга жавобан у 5 та сўз ёзилган қоғозни олган: "Тамакини ингичкароқ қилиб ишлаб чиқаринг." Директор шу заҳотиёқ тамакини ингичкалаштириб, ишлаб чиқаришни буюрган. Сир шундан иборатки, ингичка сигарета тезроқ ёниб, тезроқ тугайди ва чекувчилар янгисини сотиб олишга боради. Натижада сотув кўпаяди.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
1️⃣ ИЮЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
❌ 1813 йил— Англия парламенти Ост-Индия компаниясининг Ҳиндистон билан савдо-сотиқдаги монополиясини бекор қилган;
📰1859 йил — Чарлз Дарвиннинг табиий танланиш гипотезаси Лондоннинг Линней Жамияти протоколларида нашр этилган;
🇨🇦 1867 йил — Канада Буюк Британиянинг доминионига айланган;
🏸 1877 йил— теннис бўйича биринчи Уимблдон турнири бошланган;
🤝 1890 йил— Англия ва Германия Африкадаги таъсир зоналарини иккига бўлишган;
🇺🇿1896 йил—давлат ва сиёсат арбоби, "Ёш бухороликлар" ҳаракати аъзоси ва етакчиси Файзулла Хўжаев таваллуд топган;
🤼♂️ 1904 йил — Сент-Луисда (АҚШ) Учинчи Олимпия ўйинлари бошланган;
💊 1911 йил— польшалик биокимёгар Казимерз Функ биринчи марта «витамин» сўзини ишлатган;
⚔️ 1916 йил —Биринчи жаҳон уруши: Сомме жанги бошланган;
📌 1921 йил —Шанхайда 13 делегат Хитой Коммунистик партиясини ташкил қилган;
🚫 1923 йил —Канадада амалда хитойликларнинг мамлакатга киришини тақиқловчи иммиграция қонуни кучга кирган;
❌1952 йил— АҚШ коммунистик партияси "бузғунчилик фаолияти" учун тақиқланган;
🇫🇷1966 йил —Франция НАТО ҳарбий ташкилотидан чиққан;
💰1966 йил —колхозларда биринчи марта ойлик иш ҳақи жорий этилган;
📜 1991 йил — Прагада Варшава шартномаси ташкилотини расмий равишда тугатиш тўғрисидаги протокол имзоланган;
🇨🇳 1997 йил —Гонконг яна Хитой таркибига кирган;
📌1999 йил— 300 йил ичида биринчи марта Шотландия парламентининг йиғилиши бўлиб ўтган;
✍️ 2000 йил —АҚШда молиявий ҳужжатларни электрон имзо билан тасдиқлашга рухсат берилган;
🇭🇷 2013 йил — Хорватия Европа Иттифоқига қўшилган.
🔎 @unutilgan_tarix
#uzb
"Гул оч ва салом, қуёшли Ўзбекистон" байрами. Волгодонск. 1983 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
133 кун давомида сувсиз ва озиқ-овқатсиз солда жон сақлаган денгизчи
1942 йилда немис сув ости кемаси инглиз савдо кемасини чўктириб юборган. Унда хизмат қилаётган хитойлик денгизчи жилет кийиб, сувга сакрашга улгуриб қолган ва сув юзасида бўш сол топиб, унга чиқиб олган. Солдаги озгина сув ва печенье заҳираси тезда тугаб битган. Атлантика океани бўйлаб солда сузиб кетаётган денгизчи ёмғир сувини тўплаб, шуни ичган ва сохта қармоқ билан балиқ тутиб, хомлигича еган, бир сафар чайка қушини тутиб, унинг қонини сўришга муваффақ бўлган. Шундай қилиб, у нақ 133 кундан кейингана солда Бразилия қирғоқларига етиб борган.
🔎 @unutilgan_tarix