Элин Вагнер, аёлларнинг овоз бериш ҳуқуқини талаб қилиб 351 454 та имзо йиққан. Швеция, 1914 йил.
Элин Вагнер - швед ёзувчиси, жамоат арбоби, болаларни ҳимоя қилиш ва уларни қутқариш ҳаракати ташкилотчиси, феминистик ва пасифистик ҳаракатлар фаоли.
🔎 @unutilgan_tarix
1415 йил 25 октябр куни Франциянинг Азенкур туманида француз ва инглизлар ўртасида катта жанг бўлиб ўтади.
Французлар, асир тушган ҳар бир инглиз аскарининг ўрта бармоғини кесиб ташлашларини маълум қиладилар.
Нега айнан ўрта бармоқ? Чунки ўрта бармоғи йўқ аскар узун инглиз камондан ўқ узолмай, фойдасиз ҳолатга келиб қоларди.
Инглиз камони тис (yew) ўсимлигидан тайёрланар ва камондан ўқ отиш эса “pluck yew” (юлиб олиш) деб номланарди.
Кутилмаганда ўша куни жангда инглизлар ғалаба қозонадилар ва французларга ўрта бармоғларини кўрсатиб, уларни мазах қилиб куладилар.
Бора бора, сўзлашувдаги қийин “PLUCK YEW” ибораси “F@CK YOU”га ўзгариб кетади.
🔎 @unutilgan_tarix
Ливерпул драма мактаби талаба қизлари ўғил болаларни уриш санъати бўйича сабоқ олишмоқда. 1939 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
1910 йилда хавфсиз устара (бритва) кашфиётчиси Кинг Кэмп Жиллетт АҚШ нинг собиқ президенти Теодор Рузвельтга катта маош эвазига унинг Аризона штатидаги корпорациясига рахбар бўлишига таклиф қилади. Бироқ Рузвельт тадбиркор ихтирочининг таклифини рад этиб унга:
-"Устарани ихтиро қилган, лекин унда ўзининг мўйловини олмаган одамга мен унчалик ишонмаяпман" деган экан.
🔎 @unutilgan_tarix
Славолюб Ковач 12 ёшли Югославиялик партизан. У иккинчи жаҳон уруши даврида фашистларга қарши миллий озодлик ҳаракатларида иштирок этгани туфайли 1942 йилда асирга олинади. Фашистлар ундан партизанлик ҳаракатлари, уларни базалар қайердалиги ва командири
кимлиги ҳақида сўрашади аммо бу ёш йигитча уларга лом-лум демайди. Шундан сўнг фашистлар унинг пешонасига юлдузча расмини ўйиб чизишади сўнгра отиб ташлашади.
🔎 @unutilgan_tarix
Маълум бўлишича, 1956 йилгача Францияда болалар
мактабда ярим литргача вино ичишлари мумкин эди
Ҳа, бу рост! Ҳар бир ўқувчига кунига ярим литргача вино ичишга расман рухсат бор эди. Алкогол тури минтақаларга қараб турлича бўлган. Қайсидир минтақада суюлтирилган шароб берилса, қайсинисидадир сидр ёки пиво ичишга рухсат берилган. Одатда ичимликларни дарслар орасидаги танаффусларда ва тушлик пайтларида ичилган. Хўш бунинг сабаби нимада?
Гап шундаки, ўша пайтларда яшаган одамларнинг фикрича, спиртли ичимликлар микробларни ўлдиради деган қараш мавжуд эди ва улар бунга қаттиқ ишонишар эди. Бундай ичимликлар айниқса ҳаво совуқ кунларда болаларни шамоллаш ва гриппдан ҳимоя қилган.
🔎 @unutilgan_tarix
Ҳақиқий Бэтмен, 1892 йил.
Суратда Билл Смит исмли оддий америкалик тасвирланган. У қассобчилик дўкони ишчиси бўлиб, жиноятчиларни қидириб Нью-Йоркнинг тунги кўчаларида патруллик қилган ва ўғриларга қарши курашган.
🔎 @unutilgan_tarix
#uzb
Японларга асир тушган ўзбек
Абдураҳмон Содиқ ўғли ("Сайёҳ"), 1879 йилда Тошкентда туғилган ва мадрасада таҳсил олган. 1889 йилда, ўн яшар пайтида ҳаж қилиш мақсадида Маккани зиёрат қилган. Оиласи Арабистонга етиб боргунича Абдураҳмон дунёнинг кўплаб гўзал жойларида бўлишга улгурган. Хусусан, у Самарқанд, Бухоро, Машҳад, Исфаҳон ва мусулмон Шарқининг бошқа машҳур шаҳарларида бўлган. Абдураҳмон Содиқ ўғли ўзбек, араб ва форс тилларини яхши билган, Ҳиндистоннинг Ражпур шаҳрида ҳам бироз муддат яшаб урду тилини ўрганишга муваффақ бўлган.
1905 йилда Абдураҳмон иш юзасидан Пекинга борган ва Ватанига қайтмоқчи бўлган пайтида Узоқ Шарқда рус-япон уруши авж олиь кетган. Абдураҳмон йўлда кетаётганида японлар уни Россия жосуси деб янглиш тарзда ҳибсга олишган. Даставвал уни Мукденга, кейин эса Порт-Артурдаги қамоқхонага жўнатишган. 1905 йилда уруш тугагандан сўнггина Абдураҳмон озод қилиниб, Калкуттага олиб кетилган. Ва ниҳоят, ўзбек сайёҳи 1908 йилда Тошкентга қайтиб келган.
🔎 @unutilgan_tarix
Врач— бу асл славянча сўз бўлиб, қадим замонларда барча шифокорлар, табиблар ва сеҳргарларни шундай аташган. "Врач" сўзи билан "врать" ("ёлғон гапирмоқ") сўзининг асоси бир хил. Бироқ ўша даврларда "врать" сўзи шунчаки "гапирмоқ", "сўзламоқ" деган маъноларни англатган. Бундан келиб чиқадики, "врач" бу сўз орқали шифо берувчи одам, демакдир. Ҳолбуки, кейинчалик "врать" сўзи салбий маъноси касб этадиган бўлди. Бунга, эҳтимол, ўша "шифокорлар"нинг шафқатсизликлари ва содда одамларни алдаганликлари сабаб бўлгандир.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
7️⃣ ИЮЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⚔️1520 йил — Кортес бошчилигидаги бир неча юз ярадор испанлар Отумба жангида Ацтеклар империясининг кўп сонли қўшини устидан ғалаба қозонган; бир йил ўтгач, империя қулаган;
🎓1668 йил — Исаак Ньютон ўзининг магистр илмий даражасини олган;
🤝 1807 йил — Россия империяси ва Наполеон Францияси ўртасида Тилзит тинчлик шартномаси тузилган;
⚔️1846 йил — Қўшма Штатлар ўша пайтда Мексиканинг бир қисми бўлган Калифорнияни аннекция қилган;
💳1891 йил — American Express томонидан патентланган саёҳатчиларнинг чеклари замонавий кредит карталари прототипи бўлиб хизмат қилган;
🇺🇸1898 йил — АҚШ Конгресси Гавайи оролларини қўшиб олиш тўғрисида қарор қабул қилган;
🛩1906 йил—Буюк Британияда биринчи марта расмий авиация мусобақаси ўтказилган;
🏋️♂️1920 йил —Антверпенда VII ёзги Олимпия ўйинлари бошланган;
📌1923 йил — Тоғли Қорабоғ автоном вилояти тузилган;
❌ 1925 йил— Жанубий Африка Сенати ирқий камситиш тўғрисидаги қонунни рад этган;
⚔️1937 йил — Япония қўшинларининг Хитой гарнизонига ҳужуми Япониянинг Хитойга қарши кенг кўламли агрессиясининг дебочаси бўлиб, Иккинчи жаҳон уруши бошланишига яна бир қадам бўлиб хизмат қилган;
📺1938 йил — Ленинграддаги телевизион марказ икки соатлик концертни намойиш этган. Бу СССРда биринчи телевизион эшиттириш эди;
✈️1950 йил— Англиянинг Фарнборо шаҳрида биринчи авиа шоу бўлиб ўтган;
📜1956 йил — Германия Федератив Республикаси Бундестаги умумий ҳарбий мажбурият тўғрисида қонун қабул қилган;
📌1983 йил —Саманта Смит СССРга келган;
⚖️ 1987 йил —ҳалокатли портлашда айбланган Чернобыль АЭСнинг учта раҳбарига қарши суд жараёни бошланган;
📄 2002 йил — Фаластин маъмуриятида вақтинчалик конституция қабул қилинган ва унда АҚШ президенти Жорж Буш Фаластин давлатини яратиш шарти сифатида таъкидлаган баъзи демократик ислоҳотлар назарда тутилган;
📌2002 йил— Марказий Осиё Ҳамжамиятига аъзо давлатлар бошлиқлари Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида учрашишган.
🔎 @unutilgan_tarix
Мексика полицияси Лев Троцкийни ўлдирган муз ёрар болтани ушлаб турибди. Мексика, 1940 йил. Лев Давидович Троцкий ХХ асрда яшаган инқилобий арбоби, 1917 йилги инқилоб ташкилотчиларидан бири бўлган.
🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi
6️⃣ ИЮЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🤴1483 йил— Англиялик Ричард III тахтга ўтирган;
📚 1687 йил— Исаак Ньютон Лондонда ўзининг машҳур "Philosofiae naturalis principia mathematika"—амалий математика, астрономия ва физика, шу жумладан, бутун олам тортишиш назарияси соҳасидаги кашфиётларини ўз ичига олган асарини нашр эттирган;
💲1785 йил —Доллар АҚШнинг миллий валютасига айланган;
⚔ 1789 йил — Франция миллий йиғилиши ўзини Таъсис йиғилиши деб эълон қилган ва қирол ҳокимиятига нисбатан халқнинг суверенитетини эълон қилган;
⛓ 1809 йил —Наполеон буйруғи билан Папа Пий VII Ватикандан ўғирланиб, Греноблга олиб кетилган;
📌1854 йил— Мичиган штатининг Жексон шаҳрида АҚШ Республикачилар партиясининг биринчи расмий қурультойи бўлиб ўтган;
⚔1880 йил — Бастилия кунини нишонлаш тўғрисида фармон қабул қилинган;
💉 1885 йил— Дунёда биринчи марта қутуришга қарши эмлаш амалга оширилган. Француз олими Луи Пастер ит тишлаган 9 ёшли Жозеф Майстерда муваффақиятли синовдан ўтказган;
🐾 1905 йил — Америка ва Европа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари биринчи марта жиноятда гумон қилинувчининг бармоқ изларини айирбошлашган. Лондон ва Сент-Луисдаги полициячилар Жон Уолкернинг бармоқ изларини бир-бирига тақдим этишган;
⛹♀ 1912 йил— Стокголмда V ёзги Олимпия ўйинлари очилган;
✈️1919 йил— Буюк Британиядан АҚШга биринчи трансатлантик дирижабль парвози якунланган;
📺 1928 йил — Нью-Йоркда дунёдаги биринчи тўлиқ дубляжли фильм намойиши бўлиб ўтган;
📜1941 йил —СССР Давлат мудофаа қўмитасининг миш-мишлар ва ваҳималарни тарқатиш учун жавобгарлик тўғрисида фармони эълон қилинган;
🚫1945 йил— АҚШда немис олимларини (биринчи навбатда ядрошунос олимларни) топиш ва мамлакатдан чиқариб юбориш мақсадида АҚШда "Paperclip" (Скрепка) кампанияси бошланган;
🇺🇳 1945 йил —Никарагуа дунёда биринчи бўлиб БМТ Низомини тасдиқлаган;
🇲🇳1960 йил— Буюк Халқ Хуруси Мўғулистон Халқ Республикасининг янги социалистик Конституциясини қабул қилган;
🇰🇿1997 йил — Қозоғистон парламенти пойтахтни Олмаотадан Оқмолага кўчириш тўғрисидаги қарорни маъқуллаган;
🇺🇸🇷🇺 2009 йил —АҚШ президенти Барак Обама Россия Федерацияси пойтахтига расмий ташриф билан келган.
🔎 @unutilgan_tarix
АҚШ армиясидаги отлиқ бўлинмалардан бирида аскарларни "отлар"га ўргатиш бўйича машғулотлар олиб борилмоқда, 1917-1918 йиллар.
🔎 @unutilgan_tarix
"Кодак" компанияси муҳандиси Стив Сэссон томонидан яратилган илк рақамли камера. 1975 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
Викториян давридан 20 аср ўрталаригача Лондонни ваҳимага солган уюшган жиноий гуруҳ “40 фил” деб аталган. Ва у фақат аёллардан ташкил топган.
Лондон, 1880 йиллар
🔎 @unutilgan_tarix
Исландияликлар ўз ватанларини шу қадар қаттиқ севишадики улар ўз аждодлари викинглар билан фахрланадилар ва бундан ҳақли равишда мағрурланадилар.
Мени ҳайрон қолдирган факт ҳар бир исланд йигит ва қизи бундан минг йил олдин ёзилган исланд афсонасини, ёки исланд солномасини ўқиб бемалол тушуна оларкан. Чунки исланд тили деярли ўзгармаган.
Менимча тарихни ана шундай сақлаш керак назаримда.
Мана масалан, қайси биримиз "Қутадғу Билиг"ни шундай ўқиб тушуниб кета оламиз ёки ана яқинроқдан келайлик, "Бобурнома" ни шундай оргиналини ўқиб тўлиқ тушуниб ола оламиз? Қадимги тилимизни билиш учун камида филолог, лингвист олим бўлишимиз керак. Афсуски биз ҳозирги тилимизни ҳам секин-аста йўқотиб бораётгандаймиз гўё. Тилимизда гапириш тугул ҳатто кўпчилигимиз тўғри ёза олмаймиз ҳам.
🔎 @unutilgan_tarix
👉🏻 Ўз ҳаётини сақлаб қолиш таклифини уч маротаба рад этган полшалик ўқитувчи ва ёзувчи Януш Корчак
Биринчи маротаба Януш Корчак немислар Полшани босиб олишдан олдин, ўзи ишлайдиган "Меҳрибонлик уйи" ни тарк этиб, у ердаги етим болаларни тақдир ҳукмига ташлаб, бошқа давлатга қочиш таклифини рад этади.
Иккинчи марта у Варшавадаги геттодан ўз ватандошлари қолиб ёлғиз қочиш таклифидан бош тортади.
Учинчи марта, "Меҳрибонлик уйи" нинг барча болаларини фашистлар концлагерга обориш учун поезда солаётганда юз беради.
Фашистлардан бири ёзувчига яқинлашиб, ундан сўрайди:
- "Қирол Матеуш" асарини сиз ёзганмисиз? Мен бу китобни болалигимда ўқиганман. Яхши китоб. Сизни озод қилишим мумкин.
- Болаларничи?
- Болаларни эса олиб кетамиз. Аммо сиз вагонни ҳозироқ тарк этсангиз бўлади.
- Сизлар хато қиляпсизлар. Иложим йўқ. Ҳамма одамлар ҳам ёмон эмас-ку!
Бир неча кундан кейин Треблинка концлагерида ёзувчи ва етимхона болаларини газ камерасида заҳарлаб ўлдиришади.
Ўлим олдидан Корчак иккита кичик болани қўлидан ушлаганча, болаларга эртак айтиб берган.
🔎 @unutilgan_tarix
Италия армиясидаги хизматдан қочгани учун ҳибсга олинган, 20 ёшли Бенито Муссолини. Швейцария. 1903 йил,
Кейин у социалист эди ва скрипка чалишни яхши кўрарди. Бироздан кейин эса фашистга ва Италия диктаторига айланди.
🔎 @unutilgan_tarix
#uzb
Болалар мусиқа мактабига айлантирилган Бухородаги масжид.
1970 йил, Ўзбекистон
🔎 @unutilgan_tarix
"Хунук болаларингизни бу ерга ташланг", АҚШ, 1960 йиллар.
Қўшма Штатларда 19 асрдан қўлланила бошланган ва 1970 йилларга қадар "Бадбашаралар учун қонун" амалда мавжуд бўлган. Ушбу қонунга кўра, "ташқи нуқсонлари" бўлган одамларнинг жамоат жойларига чиқиши тақиқланган. Бу адолатсиз қоидада яна шундай бандлар ҳам бор эди:
Мажруҳ, қиёфасини йўқотган, касал ва ташқи кўриниши жирканчли бўлган шахсларга жамоат жойларига чиқиш тақиқланади. Агар улар ушбу қоидани бузишган тақдирда ҳар бир жинояти учун 1 доллардан 50 долларгача жаримага тортилади.
#iqtibos
"Сиёсатчиларнинг 90 фоизи қолган 10 фоизининг номига қора чаплайди."Ҳенри Киссинжер
Ҳенри Тенди 1918 йилда қаттиқ ҳолдан тойган аскарни отиб ташламай, уни афв этган. Ўша аскарнинг исми Адольф Гитлер эди.
🔎 @unutilgan_tarix
#uzb
М.И.Калинин номидаги Тошкент артели темирчиси Шоаҳмед Шомахмудов ва рафиқаси Баҳри опа Акрамова асраб олган 14 нафар фарзанди билан. Тошкент, 1944 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
Кофе қайнатгич Фолксваген (Volkswagen) автомобилларида ихтиёрий қўшимча қурилма сифатида, 1959 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
#retro_video
Тошкент, 1915 йил. Тахтапул дарвозасидан Кўкалдош / Эски Жўвага борадиган йўл. Ярим аср ўтгач, 1966 йилда бу ҳудуд зилзила эпицентри бўлган.
🔎 @unutilgan_tarix
Шаурма тайерлаш жараёни тасвирланган энг қадимий фотосурат. Усмонли турклар империяси. 1855 йил.
🔎 @unutilgan_tarix
Жеймс Бонд хақидаги фильмларнинг фонидаги саундтрекни муаллиф кино ишлаб чиқарувчиларга атиги 250 долларга сотган.
🔎 @unutilgan_tarix