unutilgan_tarix | Unsorted

Telegram-канал unutilgan_tarix - Унутилган тарих

18546

Унутилган тарих — Тарихга бир назар! Реклама: https://t.me/joinchat/OvrSwxn2MsI3YzIy Каналдан пост олганингизда @unutilgan_tarix деб ёзинг! Мурожаат учун: @ad_ministrz Тестлар олами: @unutilgan_tarix_test

Subscribe to a channel

Унутилган тарих

1945 йилда Ҳитлер ўзининг ташқи қиёфасини ўзгартириб, яширинишга уринган тақдирда ФҚБ унинг таҳминий ташқи кўринишини шундай тасвирлаган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Бу Стубби лақабли ит бўлиб у биринчи жаҳон урушида аскарларни газ ҳужумлари ҳақида огоҳлантириш ва ярадорларни топиш билан машҳур бўлган. У 18 ой хизмат қилган. Бу даврда ит 17 та жангда қатнашган, урушдан омон қолган ва 1926 йилда вафот этган.
Унга сержант унвони ҳам берилган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Coca-Colaнинг 1890 йилларда ишлаб чиқарган илк шишаларидан бири

Бу ичимлик дастлаб оғриқни енгиллаштирадиган сироп сифатида сотилган. Бундан ташқари у тетиклаштирувчи ва кайфиятни кўтарувчи ичимлик саналган. Ичимлик дастлаб иккита асосий ингредиентдан иборат эди: кокаинни ўз ичига олган кока барглари ва кола ёнғоғидан олинган кофеин.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Машҳур физик Алберт Эйнштейн тили чиқарган ҳолатдаги машҳур сурати 1951 йилда, туғилган кунида олинган.

Эйнштейн ушбу суратни машҳур телебошловчи Говард Смитга жўнатади. У расмга илова тарзида шундай деб ёзган:

"Бу имо-ишора сизга ёқади деб умид қиламан. Чунки у бутун инсониятга қаратилган".


🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Икки ядровий портлашдан омон қолган Independence авиаташувчи кемаси. Сан-Франциско, 1951 йил.

Енгил самолёт ташувчиси Independence кемаси (SVL-22), собиқ Амстердам крейсери. 1942 йилда ишга туширилган, 1946 йилда флотдан чиқарилган.

У 1946 йил июл ойида Бикини атоллида атом қуроллари синовлари пайтида нишон сифатида ишлатилган. Ҳаво ва сув ости ядровий портлашларидан омон қолган ва ҳайратланарли даражада яхши сақланиб қолган. Синовдан сўнг у аввал Пеарл-Ҳарборга, сўнгра Сан-Францискога ўтказилди. У ерда 1951 йилгача кемани радиациядан тозалаш бўйича тажрибалар ўтказилди. 1951 йилга келиб, уни бутунлай тозалашнинг иложи йўқлиги маълум бўлди ва Сан-Францискодан 27 миля узоқликда, Фараллон ороллари яқинида 790 м чуқурликда чўктирилди.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Совет аскарининг қасами.

Иккинчи жаҳон уруши бошида Григорий Иванович Пенежко Германия устидан тўлиқ ғалаба қозонмагунча соқолини олмасликка қасам ичади.

Уруш охирига келиб, унинг катта қора соқоли бор эди. Григорий Иванович унга аллақачон ўрганиб қолган ва соқолини олишга шошилмасди. 1945 йил 24 июнда у дўстлари билан Ғалаба парадига ташриф буюради. Шунда унга қасамини эслатишади.

Тадбирдан сўнг Григорий Иванович соқолини олдиради. Олинган соқол қолдиқларини унинг хизматдошлари эсдалик учун олиб кетишади.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Қуёш нуридан электр энергия олиб, ишлаётган холодельник намойиши.

1974 йил. Ўзбекистон.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Хитойлик миллиардер Лю Ханнинг ўлим жазосига хукм қилингандан кейинги аҳволи.

У пора олиш ва бериш, қариндош-уруғлари ва дўстларини давлат лавозимларига жойлаштириш каби жиноятларда айбланган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Рок, марихуанна, микроавтобус. Ҳиппилар ким эди?

Ҳурматли ўқирманлар! Бугун сизларга қизиқ бўлган одамлар гуруҳи ҳақида айтиб бермоқчимиз. Пост узун шу боис яхшилаб жойлашиб олинг. Писта чақишлар, ҳуштак чалишлар, бақиришлар, ахлат ташлашлар ва баклашкага нос туфлаб кетишлар бўлмасин. Маданият билан, гулдурос қарсак чалиб, лайк босиб кетсангиз бўлди😁
Демак биз бошладик!

1960-йилларда Буюк депрессия ва иккинчи жаҳон уруши каби нотинчликлардан кейин одамлар капиталистик маиший ҳаётни ўзлари учун орзуга айлантиришганди: яхши иш, бошпана, икки нафар фарзанд, машина, якшанба кунлари черковга бориб ибодат қилиш имконияти. Нормал ҳаёт учун шулар кифоя. Аммо иқтисодий ўсиш даврида улғайган бумерлар авлодини бундай ҳаёт қониқтирмасди. Улар кўпроқ нарса исташарди. Ва улар янги субмаданият – ҳиппи маданиятини вужудга келтиришди. Бу шунчаки субмаданият эмас, балки ўзига хос исён ҳам эди.

♦️

Ҳиппи “англаган, ҳаёт мазмунини билувчи” деган маънони ёки happy сўзидан келиб чиқиб “бахтли” деган мазмунни ифодалайди деган қарашлар мавжуд.


Ҳиппининг пайдо бўлишидаги асосий мотивлардан яна бири бу АҚШ ҳукуматининг ҳарбий ҳаракатларига нисбатан эътироз кайфияти эди. 1955-1975 йилларда кечган Веетнам уруши америкаликларнинг норозилигига сабаб бўлган, ёшлар ўзларига ёт қадриятлар учун бегона юртда қурол кўтаришни исташмасди.

Ҳарбий ҳаракатлар мажбурий ҳарбий хизматга зид равишда ҳиппи тинчлик ва эркин танлов ҳуқуқини илгари сурарди. Улар уруш, ядровий қуролланиш, жониворларни истеъмол қилиш, консерватизм кабиларга қарши чиқишган. Ҳиппилар flower power (гул кучи)га ишонишарди, яъни ҳар қандай ёмонликка тинчлик ва гўзаллик орқали қарши туриш мумкинлигини илгари суришган. Инсон дин, севги, яшаш тарзи, сиёсат – барчасида эркин ва тенг бўлиши, мажбуриятлардан холи бўлиши ҳамда имкон қадар табиат билан уйғунликда ҳаёт кечириши керак деб ҳисоблашарди.

Мунчоқ ёки иплардан қилинган маржон ва билакузуклар тақиш, ёрқин ранглар билан бўялган, гуллар ва ўсимликлар тасвири туширилган, табиий матолардан кенг бичимда тикилган кийимлар кийиш, вегетарианлик, севгидаги ўта эркин муносабатлар, психотроп (асосан ЛСД ва марихуана) моддалар қабул қилиш, рок мусиқа тинглаш, муқим турар жойга эга бўлмаслик кабилар ҳиппиларга хос эди. Улар шарқона диний қарашлар (даосизм, буддизм)ни синаб кўришар, медитация билан шуғулланишар, коммуналарга уюшиб яшашар ва ресурсларни ўртада тенг тақсимлаган ҳолда кун кўришарди.

🚌 Ҳиппилар аниқ бир рамзни ўзлари учун танлашмаган. Ўз қарашларига мазмунан мос белгилардан фойдаланиб боришган. Мисол учун, эски микроавтобус (кўпинча Фолксваген русумида) ҳиппи жамиятларининг асосий элементларидан бири эди. Микроавтобус ёрқин рангларга бўялган, тинчликка ва муҳаббатга чорловчи лозунглар туширилган бўлар, ҳиппилар бу автобусда АҚШнинг консерватив муҳит юқори бўлган ҳудудларига саёҳат қилиб ўзларини намойиш қилишни яхши кўришган. “Уруш билан эмас, муҳаббат билан машғул бўлинг” – бу ҳиппилар шиори эди.

☮️ ☯️ Ғоз панжасини эслатувчи, ядровий қуролланишга ва ҳар қандай ҳарбий ҳаракатларга қарши пасифик белгиси ҳам ҳиппилар томонидан кўп қўлланилган. Ва албатта ҳаётда барча нарса гармонияга асосланганини акслантирувчи Ин ва Ян белгиси ҳам ҳиппиларнинг рамзларидан бири эди.

Гапимизни АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампни ушбу машҳур гапи билан якунлаймиз:
Бу каналдаги постларини қадрига етинглар. Мактаб, институтда ўргатилмайдиган нарсалар ҳақида ўргатади. Like ҳам эсдан чиқмасин 😁

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

АҚШ, 1941 йил

Иккинчи жаҳон уруши даврида АҚШда яшовчи хитойликлар америкаликлар нафратига дучор бўлмаслик учун кийимларига суратдагидек ёзувлар япиштириб юрганлар.
Суратдаги ёзув таржимаси:

Мен хитойликман. Япон эмасман


🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Мусулмонлар ва викинглар – Иккита тамаддун, икки оламнинг тўқнашуви.

Минг йил олдин викинглар ўтирган флотлар, қирғоқ бўйидаги европа шаҳару-қишлоқларини қўрқувга солиб келган.
Ислом дунёси ва Викинглар олами бу бир-бирига ўхшамаган, икки қарама-қарши қутбдай эдилар гўё. Уларнинг бири сариқ соч соқолли, шоҳли дубулға кийган, кўпхудоликка сиғинувчи элат бўлиб, босқинчилик ва қароқчилик билан кун кўрар, иккинчиси эса космополитик, маданий бир тамаддунга эга эди ва у деярли барча қитъаларга ёйилиб бўлганди.

Викинглар ўзларининг куч-қудрати чўққисига VIII аср охирларида ва XI асрнинг бошларида чиқадилар. Айнан шу даврда ислом дини ҳам илм-фанда ўзининг олтин асрини бошидан кечирмоқда эди. У ўзининг интеллектуал ва иқтисодий тараққиётига эришиб, Хитойдан то Испаниягача бўлган сарҳадларни ўз ичига олганди.
Викингларнинг Ватани бу Скандинавия бўлиб, у – ҳозирги замонавий Норвегия, Швеция ва Дания давлатларини ўз ичига олади. Улар бу жойлардан чиқиб ниҳоятда узоқ ўлкаларга сузиб борадилар.
Викинглар Лапландиядан тортиб Россия, Америка, Африкаганинг шимолий қисмлари ва хатто Ироққача бостириб борганлар. Улар жуда моҳир денгизчи, тадқиқотчи, савдогар ҳамда қўрқмас жангчи бўлганлар.

Икки тамаддуннинг тўқнашуви

Испания ҳақида гап кетса викинглар ҳақида эмас кўпроқ араблар, мусулмонлар ҳақида эсланади. Лекин викинглар ҳам бу юртларда бир неча асрлар яшаганликларини эсламаймиз.
Бу икки тамаддун вакиллари илк бор хозирги замонавий Испаниянинг Ал-Андалус яқинидаги жангда тўқнашадилар. Энг қизиғи ўша даврдаги мусулмонлар викингларни русслар деб атаган эканлар, шунингдек Византиялик римликлар ҳам деб атаганлар.
Европада эса викингларни "Мажусийлар", яъни "Оловга топинувчилар" деб атаганлар.

Ўртаер денгизи қирғоқларини шип-шийдам қилган викинглар мусулмонлар билан ҳам бир олишиб кўришга қарор қиладилар. Викинглар мусулмонларнинг қудратли армиясини синдирмоқчи эдилар.
844 йилда Қуртобага (Кордовага) Лиссабон губернатори Буртукаала Вахбалла ибн Хазмадан Уммавийлар вакили Ал-Андалус амири Абду-Раҳмон ибн ал-Хакам II га хат келади. Хатда Лиссабоннинг ҳокими амирни Португалия қирғоқларига викингларнинг 70-100 атрофидаги кемалари пайдо бўлганини айтиб огоҳлантиради. Яна бир ҳикоятда викинглар флоти шу қадар катта бўлган эканки денгизни гўё қизил ва қора қушлар қоплагандай бўлганди.

Лиссабон яқинига тушган темир шохли дубулғали викинглар темир зирхларга ўранган, ёғоч қалқонлар камон, найза ва иккиёқламали болталар, қиличлар билан қуролланган эдилар. Уларни кўрган одамлар қўрқувдан дахшатга тушардилар.

Улар бир нечта гуруҳларга бўлинган эдилар, уларнинг бир қисми Кадис яқинига, яна бир қисми эса Сидонга тушадилар. Кейин улар амирликнинг пойтахти Ишбилия (Севиля) га қараб юрадилар ва уни хужум билан оладилар ва у ердаги энг катта масжидни ёқиб юборадилар.

Давоми бор......

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Уйда қўлбола ясалган ёғоч велосипедли, камбағал оиладаги бола, 1912 йил.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

1952 йилда Хелсинки Олимпиадасида Люксембурглик спортчи Жози Бартел шов-шувли тарзда олтин медални қўлга киритади.

Ташкилотчилардан ҳеч бири, кичик давлатнинг ғалаба қозонишини кутмагандилар. Уларда давлат мадҳияси ёзилган мусиқа нотлари йўқ эди. Оркестр шунчаки импровизация қилишга мажбур бўлади. Бартел йиғлаб юборади, аммо бу ғалаба кўз ёшлари эмас, балки мамлакат учун бўлган аламли кўз ёшлар эди.

Ҳозиргача ҳам, бу Люксембургнинг Олимпиададаги ягона олтинидир.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Элин Вагнер, аёлларнинг овоз бериш ҳуқуқини талаб қилиб 351 454 та имзо йиққан. Швеция, 1914 йил.

Элин Вагнер - швед ёзувчиси, жамоат арбоби, болаларни ҳимоя қилиш ва уларни қутқариш ҳаракати ташкилотчиси, феминистик ва пасифистик ҳаракатлар фаоли.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

1415 йил 25 октябр куни Франциянинг Азенкур туманида француз ва инглизлар ўртасида катта жанг бўлиб ўтади.

Французлар, асир тушган ҳар бир инглиз аскарининг ўрта бармоғини кесиб ташлашларини маълум қиладилар.

Нега айнан ўрта бармоқ? Чунки ўрта бармоғи йўқ аскар узун инглиз камондан ўқ узолмай, фойдасиз ҳолатга келиб қоларди.

Инглиз камони тис (yew) ўсимлигидан тайёрланар ва камондан ўқ отиш эса “pluck yew” (юлиб олиш) деб номланарди.

Кутилмаганда ўша куни жангда инглизлар ғалаба қозонадилар ва французларга ўрта бармоғларини кўрсатиб, уларни мазах қилиб куладилар.

Бора бора, сўзлашувдаги қийин “PLUCK YEW” ибораси “F@CK YOU”га ўзгариб кетади.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Януш Корчак етимхона болалари билан газ камераси олдида. Треблинка концлагери. 1942 йил 6 август.

Януш Корчак - полшалик ўқитувчи, шифокор ва ёзувчи. Келиб чиқиши яҳудий. 1942 йил августда қочиш имкониятига эга бўлиб, у ўзи бошқарган болалар уйининг болалари билан Треблинка қирғин лагерининг газ камерасида ўлишни танлаган. Унга ҳужжатларни бериб, геттони тарк этишни сўрашганда, у шундай деб жавоб берган:

"Сиз болангизни бахтсизлик, касаллик ва хавф остида қолдира олмаганингиздек мен ҳам бу ерда ўз болаларимни газ камерасида олдида ёлғиз қолдира олармидим?"


🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Чаква яқинидаги плантацияда чой тераётган гуржи аёллар. 1910 йил

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Ёғоч танк билан ўйин ўйнаётган ўзбек болалари. Ўзбек ССР, 1930 йил.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Лондон метросидаги илк поездлар. 1863 йил

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Дрездендаги "Бокира Марям черкови" харобалари ёнида қўйлар ўтлатилмоқда. Германия, 1957 йил.

Англия-Америка самолётлари томонидан Дрезденни бомбардимон қилиш пайтида черков бутунлай вайрон қилинган. ГДР ҳукумати молиявий ресурсларнинг етишмаслиги туфайли уни қайта тиклашга эмас, балки содир бўлган воқеаларни авлодларга эслатиб қўйишга қарор қилган. Собор фақат Германия бирлашгандан кейингина қайта тикланган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

​​СССРнинг илк хавфсизлик хизмати ҳисобланувчи ВЧКнинг даҳшатли қийноқ усуллари ҳақида

Собиқ совет республикалари махсус хизматлари "отаси" бўлмиш ВЧК (Всероссийская чрезвычайная комиссия)нинг жазо ва қийноқ чоралари жуда даҳшатлилиги билан инсоният тарихида қолган. Чека ходимлар СССРда 1918-1922 йилларда ӯтказилган "қизил террор"нинг асосий воситаси бўлиб, минглаб инсонлар ёстиғини қуритган.

Чекистларнинг энг даҳшатли қийноқ усулларидан бири қаҳратoн қишда айбдорни ялонғоч ҳолатда кўчага олиб чиқиб, токи у тириклайин музлаб қолгунига қадар устидан совуқ сув қуйиш эди. Яна бир усулда каламуш билан тўлдирилган қафас айбдор танасига ёпиштирилади ва қафасни иситила бошланади. Қафас исий борган сари жон талвасасидаги каламушлар ягона нажот бӯлган одам танасини тешиб ўтади. Бундай даҳшатли усулни айнан Чека ходимлари ўйлаб топганди.
Баьзи ҳудуларда ВЧК қурбонлари қўллари териси шилиниб тушгунга қадар қайноқ сувда қайнатилган. Шафқат нималигини билмаган чекистлар ҳатто қурбонлар бошини тасма билан қисиб, бош суякларни эзиб синдиришган.

ВЧК 1922-йили тугатилади, тўғрироғи номи ўзгартирилади. ВЧКдек ваколат эга бӯлмаган ва шафқатсиз қийноқ усулларини қўлламаган бўлса-да, кейинги совет хавфсизлик ташкилотлари ҳам, хусусан КГБ Чека услубида иш юритган. КГБнинг бўлимлари бўлган бугунги кундаги постсовет хавфсизлик хизматлари ҳам, айнан ВЧК давомчилари ҳисобланади.
Масалан ҳар йили 20-декабр куни, яъни ВЧК ташкил этилган кунда Владимир Путин собиқ совет давлатлари раҳбарларини Москвага йиғади. Россия махсус хизматлари ҳам ВЧК ташкил этилган кунни байрам сифатида нишонлайди. Ваҳоланки рус махсус хизматлари тарихи анча олдинроқ ташкил этилган оқ подшо махсус хизмати — Охрана билан бошланади. Аммо рус хизматлари айнан ВЧК ташкил этилган кунни уларнинг тарихи бошланиш нуқтаси деб билади.

Хуллас шунақа гаплар. Собиқ СССРни мақтайдиганлар бу тузум аслида нималар эвазига барпо қилинганини билишмайди.

Суратда ВЧК асосчиси, шафқатсиз Феникс Дзержинский ва инқилоб доҳийси Владимир Ленин.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

1930 йил, Лондон кўчаларида ҳаракатланувчи кутубхона.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Мусулмонлар ва викинглар – Иккита тамаддун, икки оламнинг тўқнашуви. 3 қисм.

Шундай қилиб, викинглар қироли мусулмонлар элчисини ўз олдида чўккаллаб туришини кўришни истаганди...
Қирол бу сурбет Ал-Ғазолнинг барча таклифларини қабул қилса-да, уни жазолашни хоҳлаган ва саройга кириш эшигини жуда ҳам паст қилиб қайта қурдиртирганди. Ал-Ғазол бир кўришдаёқ ҳаммасини тушунади. Шундай бўлса-да у кириш йўлагидан оёқларини олдинга узатиб эмаклаб ўтади ва қиролнинг олдига чиққач яна қаддини кўтариб тик туриб олади. Ал-Ғазол қиролга қараб: "Ассалому алайкум, сени ва халқинги, шу улуғвор, ҳашаматли, кенг саройингдаги барча кишиларни қутлайман олийжаноб подишоҳ!" дейди.

Ал-Ғазол викинглар шоҳини қизариб кетганини кўриб унга ислом динининг асл моҳиятини тушунтира бошлабди. Элчи Қуръондан "Қасос" сурасини викинглар подшосига ўқиб беради.
Унда Мусо алайҳиссаломнинг фиравнга қарата : «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир, ундан бошқа ўзга ҳеч бир зотдан нажот йўқ! Барча ҳалок бўлади ва қиёматда унинг олдида жавоб беради, барчамиз унинг, яратганнинг олдига қайтамиз» ояларини такрорлайди.

Викинглар подшоси Ал-Ғазолга қараб кулиб шундай дейди: "Сен ўз халқингни донишманди экансан. Мен сени ҳор қилиб чўккалатмоқчи эдим, лекин сен менга оёқ учингни кўрсатиб эмаклаб кирдинг ва қаддингни ғоз тутиб олдинг. Сен мени айёрликда енгдинг".
Ал-Ғазол викинглар подшосига амир Абдураҳмоннинг хатини ўқиб беради ва совға-саломларини топширади.

Солномаларда ёзилишича Ал-Ғазолнинг ташрифи викинглар қироличасини ҳам қизиқтириб қўйган экан. У ҳам Ал-Ғазолни ўз хузурига таклиф қилган. Элчи викинглар қироличасига ислом дини ва мусулмон олами ҳақида гапириб берган.

Шу ерда эслатиб ўтишимиз керакки, 2015 йилнинг мартида археологик қазилмалар чоғида, Швеция ҳудудида бинафшаранг шиша билан безатилган узук топилади. Узукда қадимги куфий араб тилида "Аллоҳ йўлида" деган ёзув бор бўлган. Бу ноёб топилма Борг шаҳрининг шимолида жойлашган Борке оролидан топилганди. Узук аёл кишининг қабридан олингани эътиборга молик. Суяклар экспертизаси бу аёлнинг тахминан 850 йилларда дафн қилинганини аниқлаган. Бу айнан Ал-Ғазолнинг викинглар юртига қилган элчилик даврига мос келади.

Нима бўлган тақдирда ҳам, бу узук викинглар ва мусулмонлар ўртасида сиёсий муносабатлар бўлганининг исботидир.

Викинглар ва ибн Фадлан

Викинглар олами ҳақида яна бир мусулмон сайёҳи – Ибн Фадланнинг меҳнатлари, унинг келажак авлодларга қолдирган ёзма манбалари жуда ноёб ва муҳимдир. У Аббосийлар халифаси ал-Муқтодир топшириғи билан бу совуқ ўлкаларга келган эди. Айнан ибн Фадланнинг ҳикоялари
"Easters Of The Dead" асарининг муаллифи Майкл Крайтонни илҳомлантирган. 1976 йилда ёзилган бу асар асосида Голливудда саҳналаштириган "13 жангчи" филмида ибн Фадланнинг образи гавдалантирилган ва бош ролда Антонио Бандерас ўйнаган.

Ибн Фадлан 921 йилда Бағдоддан Аббосийлар халифаси ал-Муқтодир илтебарга (вассали бўлмиш хазарлар шохига), яъни Волга Булғорлари подшоси Алмишга юборган элчилик котиби бўлган. Бу улуғ саёҳатда ибн Фадлан викинглар билан ҳам учрашган. У викинглар ҳақида шундай ёзади: "Мен Булғор (Идил, Волга) бўйига келиб лагер қурган руссларни кўрдим. Мен олдин ҳеч қачон бундай оқ баданли, тик қоматли одамларни кўрмаганман. Уларнинг қўлларида болталар, қиличлар ва калта ханжарлар бор.

Улар қуролларини ҳеч қачон қўймас эканлар. Лекин улар оддий тозалик (гигиена) қоидаларига амал қилмайдилар. Улар умуман ювинишмайди, жирканч, кир-чир, қон чапланган қўлларидаям таомланиб кетаверишади". Бу викингларнинг Ироқ ерлари ва Бағдодгача савдо-сотиқ билан келган даврларини ўз ичига олган йиллар эди. Уларнинг қабрларидан араб пуллари динорлар топилаётганиям бежиз эмас.

Бу тарихни ўрганар эканмиз, биз аждодларимиз бўлган мусулмонлардан, уларнинг илми, обектив қарашлари, тозалиги, ҳалоллигидан ғуруримиз ортади. Улар Ал-Ғазолий, ибн Фадланлар каби жасур, ақлли бўлганлигидан фахрланамиз!

Тамом

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

1920 йил Константинопол(Истанбул)даги маҳаллий тадбиркор. У стулларни орқасида кўтариб, чарчаган сайёҳларга 10 цент эвазига ижарага берган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Мусулмонлар ва викинглар – Иккита тамаддун, икки оламнинг тўқнашуви. 2 қисм.

Тарихдан маълумки, викинглар ниҳоятда жасур одамлар бўлганлар. Буни билиб олган Абдураҳмон уларга қарши Андалусдаги барча ислом лашкарини йиғишга қарор қилади. У чегаралардаги қўшинларни ҳам чақиртиради. Пириней ярим оролидаги мусулмонларнинг барча кучлари бир жойга йиғилгач, амир Абдураҳмон қоронғу кечада қулай позицияга жойлашиш учун армияни Севилядан жанубий-шарқда жойлашган Морон деган жойга олиб келади. Мусулмонлар викингларни шу ерда кутиб олиб зарба беришга қарор қилгандилар.
Мусулмонлар Испаниядаги барча масжид ва черков минораларидан душманни кузатиш мақсадида фойдаланишга қарор қиладилар. Минораларда турган кузатувчилар викингларни ҳаракатлари ҳақида амирга билдириб турадилар.

Фажра тугаши билан минораларининг бирида турган кузатувчи душман қўшинининг улар томонга келаётганини хабарини етказади. Викинглар армиясининг сони таҳминан
16 минг жангчини ташкил қилган. Ислом лашкари жангга тайёргарлик кўра бошлайди. Абдураҳмон викингларни дастлаб ўтказиб юборади ва пистирмада турган ўз қўшинига орқадан зарба беришга буюради. Мақсад викингларни бош қароргоҳ бўлган Севилядан узиб ташлаш эди. Иккин ўртада шиддатли жанг бошланади.
Викинглар мусулмонлар армияси томонидан янчиб ташланади. Мусулмон лашкари бу варварларни тор-мор қилгач Севиляни озод қилиш учун олдинга ҳаракатланади.
Майюснинг армияси яксон бўлганини билган Севилядаги викинглар зудлик билан шаҳарни ташлаб чекинишни бошлайдилар. Улар Морон жангида ҳалок бўлган армияларининг тақдирини такрорланишини истамасдан кемаларига миниб сузиб кетадилар. Бироқ, амирнинг буйруғи билан мусулмонлар флоти уларни денгизда ҳам кутиб турганди. Мусулмон флоти викинглар флотига хужум қилади ва уларнинг тўртта кемасини қўлга туширадилар. Кемадаги викинглар қиличдан ўтқазилади ва ундаги ўлжалар қайтариб олинади.

Бу мағлубиятлардан сўнг викинглар қироли амир Абдураҳмонга ўз элчисини юбориб сулҳ сўрайди. Викинглар мусулмонларнинг элчиларини ўз юртларига ҳам таклиф қилади. Амир бу таклифга рози бўлиб, Яҳё ибн Ҳакам Ал-Ғазолни бир гуруҳ элчиларга бош қилиб викинглар юртига йўллайди. Яҳё ибн Ҳакам Ал-Андалусдаги энг моҳир дипломатлардан бири эди. У ўткир ақли-фаросатли, ҳар қандай дипломатик вазифани қойиллатиб бажарадиган, ҳар қандай усуллар билан мақсадга етадиган одам эди.

Мусулмонлар делегацияси Антлантика океанидан бу узоқ ва хавфли саёҳатга чиқадилар.
Шимолий Атлантика бўйлаб сузган кемалар катта бир оролга келиб тушадилар. Икки кун ҳордиқ чиқаргач, мусулмон делегациясини викинглар қироли ўз ҳузурига чақиртиради. Ал-Ғазол ва унинг шерикларига викинглар ўз худоларига эгилиб таъзим қилишни буюрадилар, лекин Ал-Ғазол ўз динидан бошқа динга сиғинмаслигини, бу маъбуд хайкаллар ва оловга тиз чўкмаслигини ҳамда бу дипломатик этикетга ҳам тўғри келмаслигини айтиб викинглар қиролига ўз амирининг берган совға-саломларини етказади. Қирол мусулмонлар элчисининг ақлига тан бериб у билан музокаралар бошлайди, лекин қирол уларни барибир ўз йўриғига солишни истар эди. Қирол саройдан чиқиш йўлини жудаям паст қилиб қайта қуришга буйруқ беради, у мусулмонларни тиззалаб эгилиб киришларини хоҳлаётганди.

Давоми бор...

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

1974 йилда Шимолий Корея Швециядан 1000 та Волво автомобили буюртма қилган. Автомобиллар корейсларга жўнатилди, аммо Шимолий Корея ҳукумати автомобиллар учун пул тўламаган. Бугунги кунгача ҳам бу машиналар учун Волво бир чақа ундира олмаган.

Бу тарихдаги энг катта автоўғирлик ҳисобланади

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Колумб Американи "кашф қилган"ида, бу қитъада аҳоли жуда зич жойлашган эди: бу ерда 90 миллион киши ёки дунё аҳолисининг 1/3 қисми яшаган. Аммо мустамлакачилар аҳолининг ярмини йўқ қилишган.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Кейт Уинслет: “Титаникни суратга олиш жараёни барчамиз учун жуда қийин ва машаққатли кечганди.

Бир куни Леога: "Бугун менинг туғилган куним", деганимда у менга: "Aзизим, менга барибир.”, деб жавоб берганди.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Викториян давридан 20 аср ўрталаригача Лондонни ваҳимага солган уюшган жиноий гуруҳ “40 фил” деб аталган. Ва у фақат аёллардан ташкил топган.

Лондон, 1880 йиллар

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…

Унутилган тарих

Исландияликлар ўз ватанларини шу қадар қаттиқ севишадики улар ўз аждодлари викинглар билан фахрланадилар ва бундан ҳақли равишда мағрурланадилар.
Мени ҳайрон қолдирган факт ҳар бир исланд йигит ва қизи бундан минг йил олдин ёзилган исланд афсонасини, ёки исланд солномасини ўқиб бемалол тушуна оларкан. Чунки исланд тили деярли ўзгармаган.

Менимча тарихни ана шундай сақлаш керак назаримда.
Мана масалан, қайси биримиз "Қутадғу Билиг"ни шундай ўқиб тушуниб кета оламиз ёки ана яқинроқдан келайлик, "Бобурнома" ни шундай оргиналини ўқиб тўлиқ тушуниб ола оламиз? Қадимги тилимизни билиш учун камида филолог, лингвист олим бўлишимиз керак. Афсуски биз ҳозирги тилимизни ҳам секин-аста йўқотиб бораётгандаймиз гўё. Тилимизда гапириш тугул ҳатто кўпчилигимиз тўғри ёза олмаймиз ҳам.

🔎 @unutilgan_tarix

Читать полностью…
Subscribe to a channel